Саналар
20.11.2017
Баннер
Анқара жанги
PDF Босма E-mail

1402 йил 20 июлда Амир Темур билан усмонли турк султони Боязид I йилдирим (1389—1402) қўшинлари ўртасида Анкара ёнида бўлган уруш. Унда ҳар иккй тарафдан 200 мингдан ортиқ аскар қатнашди. Яқин Шарқда усмонли турклар, шунингдек Миср султони    ал-Фараж   (1399—1405) нинг,    шунингдек, жалоирийлар (1336—1432) ва қорақуюнлилар (1380—1468) нинг сиёсий ва ҳарбий қудрати ошиб, Темур империясининг жануби-ғарбий вилоятларига хавф турдирганлиги бу урушнинг очилишига асосий сабаб бўлди. Амир Темур бу урушга қарийб икки йилдан ортиқ тайёргарлик кўрди: ўша йиллари Қичик Осиё ва Суриянинг бир қатор шаҳарлари (Сивас, Халаб ва ҳ. к.) ни ишғол қилди. Урушга Боязид I ҳам пухта тайёрланиб, Сивасдан 150 км ғарбда Амир Темурнинг отлиқ қўшинлари учун ноқулай бўлган ўрмонзор тоғ ёнбағрида шайланиб турди. Амир Темур Боязид I қўшинлари билан бу ерда жанг қилиш режасидан воз кечиб, ўз қўшинларини Қизил ирмоқ дарёсининг сўл соҳилидан туркларнинг орқа томонига олиб ўтиб, Анқарани қуршаб олди. Боязид I орқага қайтишга ва ўзи учун ноқулай шароитда жанг қилишга мажбур бўлди. Жанг 11 июль тонгда усмонли турк қўшинларининг ҳужуми билан бошланди. Турклар Амир Темур қўшинларининг ўнг қанотидан ҳужум қилдилар ва унинг орқа тарафига ўтиб, асосий кучларнк эҳтиётдаги қисмлардан ажратиб қўймоқчи бўлдилар. Лекин бу ҳужумни Темурнинг отлиқ қисмлари қайтара олди. Шундан сўнг ўнг қанотдаги қўшинлар тўхтовсиз қарши ҳужумга ўтиб, туркларнинг асосий кучларини эҳтиётдаги қисмлардан ажратиб қўйди ва уни қуршаб олди. Темурнинг манглай ва сўл қанот қисмлари қам ҳужумга ўтиб, турк қўшинининг иккала қанотини тор-мор этди. Уларнинг марказдаги сара кучлари ҳам янчиб ташланди. Турк қўшинларининг омон қолган қисмлари тумтарақай қоча бошладилар. Боязид I нинг ўзи асир олинди. Амир Темур лашкарлари Боязид I қўшинларининг қолган-қутган қисмини таъқиб зтиб, Туркиянинг шаҳарларидан Бурса (Брусса)ни эгаллади ва Мармар денгизи соҳилларига чиқиб олди. Боязид I ва қўшинларининг мағлубияти усмонли турк империясининг марказлашувини, Константинопол (Стамбул) нинг турклар томонидан босиб олинишини тўхтатди.

Бўривой Аҳмедов

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин