Саналар
17.01.2017
Баннер
Энг оддий танлов
PDF Босма E-mail

Илк бора Султон номини олган Ғазнавийларнинг буюк ҳукмдорларидан Султон Маҳмуд Собуктакин ислом динини ёйиш мақсадида Ҳиндистонга ўн саккиз маротаба юришлар уюштирган. У ана шу юришларидан бирида жуда ҳам қаттиқ қаршиликка учрайди ва ғалаба қозониши амри маҳол бўлиб қолади. Худди ана шу қийин вазиятда Аллоҳга ёлвориб: «Эй Раббим, агар ушбу жангда ғолиб чиқсам қўлга киритганим ўлжаларнинг барчасини фақирларга тарқатаман» деб аҳд қилди.

Не бахтки, Султон Маҳмуд ушбу жангда ғолиб бўлади ва кутилганидек анча-мунча бойликларни қўлга киритади. Ғазнага қайтиб келишганда қўлга киритилган бойликларни йўқсил ва муҳтожларга тарқата бошлайди, бироқ бу ҳол баъзи вазир ва амирларга ёқмайди. Улар ўртага тушиб «Эй улуғ султон, нималар қиляпсиз, ахир шунча хазина, олтинлар, инжулар, дуру жавоҳирларни фақирларга тарқатиб бўларканми? Улар ҳатто буларнинг қийматини ҳам билмайди. Қолаверса, салтанат хазинасининг ҳам бу бойликларга эҳтиёжи йўқ эмас», дейишади. Султон мулозимларига бу ишни Аллоҳга берган ваъдаси учун қилаётгани айтади. Лекин амирлар эътироз билдиришади ва «Ундай бўлса, қимматбаҳо буюмларни олиб қолиб, қолганларини тарқатинг», деб султоннинг бошини айлантириб ташлашади.

Ўша вақтда Ғазнада ўз жони хатарда турган бўлса ҳам тўғри сўзни айтишдан чекинмайдиган замонасининг олим ва фозил кишиси яшар эди. Султон ўша кишини чақиртириб унга ҳолатни тушунтириб, унинг фикрини сўради. Олим «Султоним, бу ерда сизни иккиланишга мажбур қиладиган ҳеч нарса йўқ ҳаммаси оддий ва аниқ намоён бўлиб турибди. Агар Аллоҳга бошқа ишим тушмайди десангиз дарҳол одамларингиз айтганини қилинг, бойликларни хазинага қўйинг. Аммо Аллоҳга яна ишингиз тушадиган бўлса, берган ваъдангизни бажаринг-да, қўлга киритганларингизни фуқаронгизга тарқатинг», деди.

Ирода Тўрахонова тайёрлади

 

Савол беринг


Ҳимоя коди
Янгилаш

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин