Саналар
17.01.2017
Баннер
Американинг ғалати тартиблари
PDF Босма E-mail

Америка Қўшма Штатларининг Кентукки штатида ўқ-ёй ёки найза билан балиқ овлаш тақиқланган.
Гери шаҳрида (Индиана штати) саримсоқ егач тўрт соат ичида жамоат транспортига чиққан одам жарима тўлайди.
Бутун Калифорния штати ҳудудида сичқонга қопқон қўйиш учун овчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.
Алабаманинг Жаспер шаҳрида эр ўз хотинини калтаклаш ҳуқуқига эга, фақат таёқ йўғонлиги жимжилоқ йўғонлигидан ошмаслиги керак.
Дунёда энг илғор саналган АҚШ аҳолисининг 20 миллиони ўқиш-ёзишни билмайди, 30 миллионга яқини эса фақат бошланғич маълумотга эга.
АҚШнинг Огайо ва Калифорния штатларининг кўчалари ва жамоат жойларида одамларни уларнинг розилигисиз фото ёки камерада суратга тушириш беш юздан минг долларгача жарима билан жазоланади. Аризона штатида меҳмонхонада унутиб қолдирилган буюм ёки пул бир йилу бир кун сақланади, агар шу муҳлат ичида эгаси олиб кетмаса, у меҳмонхона мулкига айланади.
Вашингтон яқинидаги Дўстлик тепалиги шаҳарчасида яшовчи кашандаларга шахсий уйларидан ташқари ҳамма жойда чекиш тақиқланган.
Америка Қўшма Штатлари ўзига хос пазандачилик санъати ва миллий таомларига эга бўлмаган дунёдаги ягона мамлакатдир.
АҚШда ҳайвонлар учун мингдан ортиқ сартарошхона ишлаб турибди.
Ҳозир АҚШда ҳар 16 талабага биттадан ўқитувчи тўғри келади.
Ню-Йоркда ҳар йили 300 киши каламуш тишлаб олганидан, 1500 киши одам тишлаб олганидан тиббий ёрдам муассасаларига мурожаат қилади.
АҚШ аёлларининг 95 фоизи турмушга чиқаётиб қизлик фамилиясидан осонгига воз кечади, аммо олий маълумотли ва шаҳарларда яшовчи аёллар фамилиясини ўзгартиришни ёқтиришмас экан.
АҚШда ўтказилган савол-жавоблардан маълум бўлишича, америкаликларнинг 90 фоизи ишхонада ва уйда мунтазам ёлғон ишлатар экан. Ҳатто АҚШ президенти Жорж Буш (кичиги) Ироқ уруши давридаги бир йил ичида бўлган расмий учрашув ва баёнотларда 922 марта ёлғон гапирган.
Голливуднинг кекса киноюлдузи Элизабет Тейлор умри давомида тўққиз марта эрга теккан, охирги турмушга чиққанида ёши саксондан ошган эди.
Оддий америкалик бир ҳафтада ўртача ўттиз бир соатни телевизор қаршисида ўтказади. Америкалик ўқувчилар мактабни битиргунча “зангори экран” орқали саккиз мингта қотилликни кўришади.
АҚШда бир йил ичида ўртача ўттиз минг киши қотиллик қурбони бўлади. Бу мамлакатда содир этилган жиноятларнинг бор-йўғи 22 фоизигина очилади.
Ню-Йоркда ҳар куни ўртача 40 мингта қалбаки доллар ушлаб қолинади.
АҚШ аҳолисининг 62 фоизи ортиқча семириб кетишдан, 44 миллион киши турли хасталиклардан азоб чекади.

 

Савол беринг


Ҳимоя коди
Янгилаш

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин