Саналар
20.02.2017
Баннер
Элчи Флорио Беневенининг ахбороти
PDF Босма E-mail

«Жаноби Олийларининг фармонига биноан Аму дарёсида ёки маҳаллий номи Амударё аталган дарёда олтин борми-йўқми эканлигини, бўлса қанча кўп олиши мумкинлигини аниқлаш менга буюрилган эдиким, шу мақсадда бу ерга келиб, дарёдан кечиб ўтганимиздан кейин ўзим ҳаммасини батафсил кўздан кечириб чиқдим. Мана шу чопарни дарёнинг қуйи ва юқори ўзанига бориб кўриб келсин учун юбордим. Ва ҳамма ерда қумнинг ўзи чиқди. Қум таркибида ўзингиз намунадан кўрнб турганингиздек, олтин зарралари бор.
Бу ердан уч соатлик масофа нарида Қурама деб аталган яна бир дарё бор. У Самарканд тоғларидан бошланиб, мазкур Амударёга бориб қуйиладн, унда қисман олтин зарралари мавжуд. Текшириб кўриш лозим эди, аммо бунинг сирини билмайман.
Жаноби Олийларига шуни етказмоқдаманки, Аму дарёси олтин маъданларидан бошланмайди. Аммо унга қуйиладиган дарёлар ичида Кўкча дарёси айни Бадахшон яқинида чиндан ҳам энг бой конлардан ўтади. Дарё бошланадиган Самарканд тоғларида ҳам олтин маъданлар бор, дейишади. Бошқа маъданлар эса бу ерда, Бухорода чиндан ҳам сероб, булар — мис, аччиқтош, қўрғошин, жуда яхши темир кабилардир.
Оролнинг бу томонида, Шожалил тоғларида, Хива вилоятларида ҳақиқатан ҳам кумуш конлар мавжуд. Мен аввал тоторлардан эшитганимни асирликдаги кекса ўрисдан тасдиқлатиб олдим, у менга марҳамат қилиб айтдики, Хиванинг Оронхони замонида (бундан ўттиз йиллар илгари) бир қизилбош хонга келиб айтганки, бундай тоғларда кумуш ва бошқа нарсаларни кўплаб учратиш мумкин. Буларни қўлга киритиш учун хон ходимлар тайин қилиб, дарҳол шундай кумушларни топиб келишга юборган ва булар кўп ҳам заҳмат чекмай, хонга намуна тарзида катта бир тош бўлагини юборишган, уни текшириб кўришганида ярмидан кўпроғи кумуш бўлиб чиққан. Буни эшитиб, ўзбекларнинг катталари йиғилишиб тўсатдан хон ҳузурига кирадилар ва бундай кумушни тошдан ажратиб олиб бўлмайди, ҳеч ким бу тўғрида ҳеч нима билмайди, бу нарса сабаб бўлиб, ҳадеганда қўшнилар билан урушиб қолиш мумкин, дейдилар.
Хон ҳам, уруш чиқмасин, деб ўша ондаёқ топилган маъданни илгариги жойига кўмиб ташлашни ва мана шу ишни бажарган кончини ерга тириклайин кўмишни буюради.
Аму дарёси ҳақиқатан ҳам илгари Каспий денгизи томон оққан, аммо ҳаммаси эмас, ярми оққан. Нега сувни орқага буриб, бунчалик қаттиқ тўсиб қўйилганлигининг сабабини ҳеч ким билмайди. Баъзилар айтадики, шу дарё мансабидаги мавзеларда, одамлар яшамай қўйганидан кейин дарё йўли тўсилганмиш. Бошқалар шундай дейишади: Амударё бўйлаб то денгизга қадар мавзелару яхши-яхши шаҳарлар жуда кўп бўлган, буларда эса жуда диёнатсиз кишилар яшаб, шулардан Бухоро каби Хива ҳам кўп азият чеккан. Бунга қарши ҳамма ўзбеклар жамулжам бўлиб, ҳалигиларни енгиш учун урушга отланишган. Аммо уларни бирдан енгиб бўлмаслигига кўзлари етгач, сувнинг йўлини қаттиқ тўсишни афзал кўришган, ўша халқ сувга ташна бўлиб, кўчиб кетишга мажбур бўлсин ва ўша жойлар ҳувиллаб қолсин, деб шундай қилишган».

ШАРҚ САФАРИНИНГ БУХОРОДА БУЛГАН КОТИБИ ЭЛЧИ ФЛОРИО БЕНЕВЕНИНИНГ ҚИСҚАЧА ЖУРНАЛИ

Элчи юқорида эслатилган 1721 йил октябр ойида Бухоро чеккасидаги Чоржўй чегара шаҳарчасига етиб келиб, кейинчалик унга лозим бўлганидек... ўтган ма шу дарёни қуйидан юқорнсигача кўриб чиққан вақтда ҳамма ерда олтин зарралари бўлган қумнинг ўзигина топилган ва элчи бу қумдан ўзи билан бирга бир неча намуна олиб, уларни келаси 1722 йил март ойида ўз маълумотномаларига қўшиб, чопари орқали Ташки ишлар коллегиясига юборган. Аммо бу олтин борасида унга, яъни, элчига ҳеч бир жавоб берилмаган. Шунга қарамай, элчи бу орада ҳар турли йўллар билан нафақат ўша ерлик бухоролик ва хивалик кишилар орқали, балки савдогар қиёфасидаги чопарлар орқали ҳам олтин қидиртирган ва шунга амин бўлганки, ўша Амударёдан ташқари тўртта жойда иккита бошқа дарёча келиб қўшилади (матнда шундай ёзилган) булар минерал тоғлардан оқиб келиб, у ерлардан қисман олтин ва ҳоказоларни ўша Амударёга ташлайди, ўша дарёчаларнинг юқори қисмларида, хусусан, Бадахшонда ва Ҳисорда ҳамда юқорида тилга олинган жойларда хийла олтин бордир. Шунингдек, олтинли қум Сирдарё ёқаларида, айниқса, Сирдарёнинг юқори қисмидан йигирма тўрт соатлик масофа наридаги шаҳар бўлмиш Хўжанд остида анча кўпдир (бу ернинг олтинини мазкур элчи 1723 йил март ойида чопари орқали ушбу Ташқи ишлар министрлигига жўнатган).
Тоғларнинг ичида қандай минераллар (маъданлар) бор, буни ўша ерлик кишиларнинг ўзлари ҳам билмайдилар, балки сув оқими билан юзага чиқадиганларинигина оладилар, маҳорат ишлатмасалар-да, ҳар ҳолда озмунча маъдан йиғмайдилар ва Бухорога сотгани олиб келадилар.
Мазкур Бадахшондаги бир тоғда лаъл ҳосил бўлиб туради. Бўлганда ҳам хийлагина бор. Ва ўша ернинг халқи Бухоро мулкидан (йигирма беш йил муқаддам) ажралиб чиққан халқлар сирасига кириб, ўша ўзларининг ерларнга ўзбеклар ва бошқа ҳукмдорларни қўймайдилар, чункн ўша лаъл чиқадиган тоғнинг бошида темир дарбозалар қурилган бўлиб, ёпиқ туради, Уша ерлик оқсоқолларнинг қирқ муҳри билан қулфлаб қўйилган.
Худди ўша ерларда кумушранг ложувард тошлардан иборат бутун бошли бир тоғ бор, тошни олиб чиқиб кетиш ман этилган, фақат хуфя равишда олиб кетса бўлади. Олтинни эса савдогарлар молга айирбошлайдилар ва олтннии четга чиқаришлари мумкин. Насроний савдогарлар эса бундай қилолмайдилар, фақат мусулмон қиёфасига кириб олиб шундай қилишлари мумкин.
Шунингдек, Шоҳжалил тоғларида, Амударё мансабларида, Хива мулки бўлган ороллардан иборат Оролнинг юқори қисмида ҳам кумуш ва олтинга бой маъданлар мавжуд, ўша жойдан нарида фируза тош ҳосил бўлади.
Лекин Хива олимақом идораси ўша жойларга бориб, ўшандай кумуш ва олтинларни излаш у ёқда турсин, ҳатто ўша жойларни тилга олишни ҳам қатъий иақиқлаган, токи хорижий ҳокимлар, айниқса Россия давлати хабардор бўлиб қолишидан хавфсираб шундай қилинган. Бу ҳақда элчи илгари ҳам ўз маълумотномаларида хабар берган. Мазкур Амударё Хивадан бир кунлик масофа нарида Орол денгизига оқиб тушади, қадим замонларда эса (элчи ўша ерлик кишилардан билиб олганидек) Каспий денгизига (икки юз қирқ йил муқаддам) қўшилган экан ва элчи Эски Урганж деб аталмиш каттакон бир бўм-бўш шаҳардаги тошдан қурилган масжидда шу ҳақдаги ёзувни кўрган. Мазкур шаҳар ўша пайтда шу Амударёнинг бўйида ўринлашган бўлиб, дарё Орол денгизи томон йўл солгач, ушбу шаҳар ҳам кимсасиз қолган, бунда ўша суван фойдаланган ён-атрофдаги мавзелару қишлоқлар ҳам шундай аҳволга тушган.

Беш йил бурун шу Амударё Каспий денгизига олнб борадиган эски оқимига йўл топиб оқа бошлаган ва (мазкур элчи хабардор булгандек) уч ёки тўрт кунлик масофага қадар чўл томон оққан ҳамда ўша илгариги оқиб келгаи жойида (ёки Амударё деб аталмиш дарё сувини озайтирнш мақсадида қазилгап каналда) тўхтаб, ундан нарига ўтмаган. Ва элчи мазкур бўм-бўш шахар Эски Урганж яқинида, Хивадан келаётгапида Амударёни кесиб ўтган, ўша жойда сувнинг чуқурлиги икки аршин бўлган ва элчи намуна сифатида у ердан ҳам ўзн билан бирга қумни олиб кетган, афтидан, мазкур элчи номидан Бухородан юборилган олтин заррали қумга ўхшармиш.
Мазкур олтин ёхуд кумушни олиш масаласига келганда, элчи шуни ҳам хабар қиладики, агар шу мақсадда кучли бир ҳужум қилиб, қалъа қурилеса эди, юқорида кўрсатилган барча ерлардан етарли миқдорда олтин-кумуш олиш мумкин бўлурди. Лекин шу ишга киришилганда ҳам ичкарироқ жойларга бир-йўла ўтиб бориш мушкуллик туғдирган тақдирда ишни бир чеккадан бошлаш зарур, яъни:
1) аввалига осонлик билан Хивани қўлга киритиш мумкин, бунда ўша ерда бўлган кеназ Черкасский қўллаган усул ва услублардан бошқа усул-услубларни қўллаш лозим;
2) гарчи бухороликларга, шубҳасиз, зид бўлса-да, аммо улар шу Хивада Амударё бўйлаб иккита қалъа қулай жойларда қурилган тақдирда зўр қаршилик кўрсата олмаган бўлур эдилар. Аввало, хивалик ўзбекларни ҳайдаб юбориш, фақат табаа деҳқонларга тегмаслик керак, буларнинг кўпчилик қисми асир тушган қизилбошлардан иборат бўлиб, ўзбекларга қарам бўлгандан кўра, Россияга қарам бўлишдан кўпроқ мамнун бўлурдилар: бунда-ўша жойларда ўзбеклар ўрнига қорақалпоқларни кўчириб келтириш учун қорақалпоқларни кўндириш ва ҳомийлик остига олиш мумкин, булар шундай қулай жойларда ва Россия ҳомийлиги остида қора қалмиқлар ва бошқалардан хавфсирамай жон-жон деб яшашни истаб қоладилар: ундан ташқари, ўша қорақалпоқлар бир замонлар Орол денгизи яқинидаги Хива квилоятларида яшаганлар ва кўчиб юрганлар, кейин эса шу Орол денгизи атрофида кўчиб юришга ҳамда оролликлардан икки кунлик масофа нарида Сирдарё мансабида жойлашишга мажбур бўлганлар. Бу ерда улар эркин-эмин яшаб, ер ҳайдаб, буғдой экадилар, сув ҳавзалари шароити ҳақида маълумотномалари бўлиб, балиқ овлаш билан кифояланадилар. Беқарор казаклар ўрдаси эса бундай қилмайди, у нон нималигини ҳам билмайди;
3) шу Амударёни тўсиб, унинг эски каналлари ва оқими орқали (у ҳозирда ҳам, чамаси, ўзининг тик қирғоқларига қарамай, мавжуддир) ўтказиш зарур, ўшанда шу Амударё бутунлай ўз оқими бўйлаб оқиб, аввало, Каспий денгизига қўшилганда эди, Россия кемалари Астрахандан осонгина нақ Хивага эга чиқмоқ ҳамда унда мустаҳкамланмоқ у ёқда турсин, балки кейинроқ бошқа жойларни ҳам Россия қўл остига киритмоқ имкони туғиларди;
4) Хивани эгаллаш учун 1000 кишилик мунтазам ва 2000 кишилик номунтазам қўшиндан бошқаси керак бўлмайди, саллотларнинг ҳаммасини, шунингдек, казакларни ҳам туяларга ўтказилса, дуруст бўларди, эҳтиёж туғиладиган жойларга қадар араваларга 1000 салт от бўлса яхши, қолган отларни бу ерда истаганча топиш мумкин. Юришда қалмиқлардан етарлича бўлса, соз бўларди;
5) юришни казакларнинг Ёйиқ шаҳарчасида бошламаслик лозим бўлади (кеназ Черкасский эҳтиётсизлик билан боргани каби), чунки бу катта йўл сувсиз, унда ўт ҳам ўсмайди.
Юришни бошқирдлар еридан бошланса, бу ердан ўн кун ичида Орол денгизига етиб борилади, яна ўзлари билан бирга туяларда тахланмаган қайиқларни тайёрлаб, ортиб боришлари керак, булар шу денгизнинг ўзида тахланса, сувда сузиб, нақ Орол денгизидаги ороллар ёқалаб бориш ва уларга ҳужум қилиш мумкин бўлади (ўша ердаги ўзбеклар Амударё орқали сузиб бориб, Хива мудофаасига ўтиб олмаслиги учун шундай қилиш зарур) ва айни вақтда Хивани қуруқликдан туриб қўққисдан ўққа тутиш мумкин.
Мазкур элчи ишонтирадики, хиваликлар рус қўшини бостириб келаетганлигини эшитишлари биланоқ, ҳаммалари ғоятда қўрққан ҳолда тумтарақай бўлиб кетадилар, чунки Россия мамлакати қасос олишини ҳар куни кутиб ётадилар ва элчи ўша ерлик кишилардан ўз қулоғи билан эшитганки, агар хиваликлар алдов йўли билан кеназ Черкасскийни қўлга олиб, ўлдирмаганларида эди, бугун Хива Россия табаалигига ўтказилган бўлурди. Шу Хивани эгаллаш ва ўз қўлида тутиб туриш у учун ҳам, Россия қўшини учун ҳам энг яхши йўл (элчи етказиши бўйича) ва энг фойдалиси—юқорида тилга олннган қорақалпоқларни (улар-ороллари яқинида, Орол денгизига бориб қўшиладиган Сирдарё мансабининг Сибирия томонида кўчиб юрадилар) Россия ўз ҳомиилигига олиши ҳамда Хивага кўчириб олиб боришидан иборатдир, булар ҳам мазкур ишдан ғоят мамнун бўладилар, сабаби—ўзбекларнинг ҳам, туркманларнинг ҳам ашаддий душманларидирлар. Шунингдек, Хивани эгалламай туриб, мана шу қорақалпоқлар кўчиб юрадиган ерларга ўтиб бориб, улар ёрдамида қалъа қуриш ҳам мумкинки, бу жойдан туриб, ҳамма вақт турли хил ишларни олдиндан бажариш имкони туғилади...»

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин