Саналар
24.11.2017
Баннер
Бухорода манғитлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилиши
PDF Босма E-mail

1740- йилда Эрон қўшинлари Нодиршоҳ бошчилигида Бухорога қарши яна ҳужум бошлади. Бухоро ва Хива хонлари умумий душманга қарши курашиш учун бирлаша олмадилар.
Бу ҳам етмаганидек, Бухоронинг ўзида хоинлик юз берди. Хонликда етакчи мавқега эга бўлиб олиш ниятидан қайтмаган Қарши ҳукмдори Муҳаммад Ҳакимбий Нодиршоҳ томонига ўтиб кетди. Абулфайзхон Эрон босқинига қарши курашни уюштира олмади ватаслимбўлди. Нодиршоҳ Бухоро хонлигининг таслим бўлиш шартларини Муҳаммад Ҳакимбий орқали Абулфайзхонга жўнатди. Таслим бўлиш ҳақидаги шартномани имзолаш учун Абулфайзхон Зарафшон дарёсининг бўйидаги Чорбакр қўриғига - Нодиршоҳ ҳузурига боришга мажбур бўлди. Шартномага кўра, Нодиршоҳ қўшинлари учун 8 йилга етадиган 200 минг харбор буғдой ва арпа тўплаб беради. Бундан таслжқари, Бухоро хонлиги аҳолисидан 10 минг нафарли қўшин тўпланиб  Нодиршоҳ ихтиёрига жўнатилади. Бу қўшинга Муҳаммад Ҳакимбийнинг ўғли Муҳаммад Раҳим қўмондон этиб тайинланди. Шу тариқа Бухоро Эронга қарам давлатга айланди. Абулфайзхон амалда қўғирчоқ ҳукмдорга айланиб қолди.
Муҳаммад Ҳакимбий эса қўшбеги лавозимини эгаллади. Бутун ҳокимият амалда унинг қўлида тўпланди. Энди аштархонийлар ҳукмронлигининг барҳам топиши муқаррар бўлиб қолди.
Бухорода аштархонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида ўзбек қабилаларидан манғитлар ва қўнғиротларнинг нуфузи баланд эди. Бу икки қабила ҳақиқий ҳокимият аштархонийлар қўлида бўлиб турган даврларда уларга садоқат билан хизмат қилган эдилар. Бироқ,кейинчалик, Бухорода манғитлар алоҳида нуфузга эга бўлиш учун астойдил курашдилар. Муҳаммад Ҳакимбий даврида бу мақсадга эришдилар.
Муҳаммад Ҳакимбий 1743- йилда вафот этган эди. Унинг ўғли Муҳаммад Раҳимбий ўзининг мунтазам қўшинга эгалигидан фойдаланиб, ҳокимиятда отаси каби алоҳида мавқе учун даВогарлик қила бошлади. Сўнгги аштархоний Абулфайзхон унга Бош вазирлик лавозимини беришга мажбур бўлди ва охир-оқибатда марказий ҳокимият унинг қўлида тўпланди.
Нодиршоҳ 1747- йилда ўлдирилганидан сўнг Эронда бошланган ички курашлар Муҳаммад Раҳимбийнинг Бухоро тахтини эгаллашига йў1 очиб берди. Унинг буйруғи билан Абулфайзхон ҳам 1747- йили ўлдирилдЛМуҳаммад Раҳимбий тахтга Абулфайзнинг ўғли Абдулмўминни ўтқазди ва уни ўзига куёв қилиб олди. Кўп ўтмай Муҳаммад Раҳимбий куёви Абдулмўминни ҳам қатл эттирди. Тез орада Муҳаммад Раҳимбий Бухоро аслзодалари ва руҳонийларининг қўллаб-қувватлаши билан 1756- йилда ўзини хон деб эълон қилди. Бироқ манғитлар чингизийлар наслига мансуб бўлмаганлиги учун ундан кейинги манғит ҳукмдорлари ўзларини хон деб эмас, амир деб атаганлар. Улар Бухоро минтақасининг диний ҳукмдори - амир ул-мо ъминин ҳисобланганлар.
Шундай қилиб, 1756- йили Бухорода ҳокимият тепасига янги сулола - манғитлар сулоласи келди ва давлатни 1920- йилгача идора қилди. Шундан бошлаб Бухоро хонлиги эндиликда Бухоро амирлиги деб аталадиган бўлди. Манғитлар 92 ўзбек қабиласининг бири эди.
Манғит ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон {1756-1758) мамлакатда ўзининг мутлақ ҳукмдорлигини ўрнатиш ҳамда ички бошбошдоқликни тугатиш сиёсатини тутди. Бундай сиёсатдан кўзланган мақсад - марказлашган давлатни тиклаш эди. Муҳаммад Раҳимхон бу сиёсатни рўёбга чиқаришга қафий киришди. У барча маҳаллий фюкмдорларни ўз ҳузурига чорлаб, уларга ўзининг асл мақсадини, ўз бошқарув дастурини маълум қилди. Лекин давом этаётган ички низолар, урушлар мамлакатни хонавайрон қилаётганлиги, хўжалик, савдо-сотиқ ишларининг издан чиқаётганлиги, агар бу жараёнлар бундан буён ҳам давом этиладиган бўлса, давлат ҳалокати муқаррар эканлигини алоҳида таъкидлади. Қайси маҳаллий ҳукмдор марказий ҳокимиятга бўйсунмаса, ундайлар аёвсиз жазога тортилишини огоҳлантирди.

Муҳаммад Раҳимбий
Муҳаммад Раҳимхон мустақилликни даъво этиб юрган Миёнқол, Нурота, Қўбодиён, Бойсун, Шаҳрисабз ҳамда Ургут бекликларини тўрт йил давомида ўзига бўйсундирди. Айни пайтда у бўйсунишни устамаган, марказий ҳокимиятга бўйсунмасликка уринаётган қабилаларни турган жойидан кўчиртириб юбориш сиёсатини тутди. Масалан, бурқут, қипчоқ, етти уруғ, баҳрин, юз, кенагас, сарой ва бошқа қабилаларга нисбатан ана шундай сиёсат юритилди.
Муҳаммад Раҳимхон йирик ер эгаларининг давлатни бошқариш ишларида шу вақтгача давом этиб келган аралашувларини кескин камайтиришга эриша олди. Шундай бўлса-да, у барча бекликларнинг марказий ҳокимиятни тан олишларига тўла эриша олмади.

Дониёлбий оталиқ ва Амир Шоҳмурод
Муҳаммад Раҳимхон вафотидан сўнг унинг амакиси Дониёлбий оталиқ ҳокимиятни ўз қўлига олди (1758-1785). У ўзини хон атамади ва Абулфайзхоннинг набираси Абулғозини тахтга ўтқазди. Дониёлбий ҳам оталиқ мансабини, ҳам амалдаги ҳукмдорликни ўз қўлида сақлаб қолади. У ўз қўшинларини мустаҳкамлашга, унга таяниб иш кўришга ҳаракат қилди. Барча манғит бекларига катта ер-мулкни танҳо қилиб берди. Халқдан олинадиган солиқларни кўпайтирди. Унинг даврида Балх, Ҳисор, Кўлоб, ўратепа бекликларининг мустақилликка интилишлари кучайди. Катта ер эгалари, қушбеги ва қозикалонларнинг ўзбошимчалигини эса синдира олмади. ўғилларидан бири Шоҳмурод дарвишона ҳаёт кечирар, шайх маслаҳати билан бозорда ҳаммоллик қиларди. Кейин эса пичоққа қин ясаб сотиб, шу орқали рўзғор тебратарди. Халқ орасида обрўси катта бўлгани учун Дониёлбий унга ҳокимиятни топширди.
Амир Шоҳмурод (1785-1800). Амир Дониёлбий оталиқнинг тўнғич ўғли бўлиб, ёшлигидан художўй, порсо бўлиб ўсган. Мадрасани битириб, дарвишлик сулуки тарафдори, тарғиботчисидан бирига айланади. Шоҳмурод Абулғозини ҳокимиятдан четлатиб, ўзини Бухоро амири деб эълон қилади ва тахтни эгаллайди. Халқ унга ҳурмат билан «амири ма ъсум» (бегуноҳ амир) унвонини берган.
Шоҳмурод ўз фаолиятида оммага таяниб иш тутди. Адолат тамойилларига қаттиқ амал қилди. ўзи ҳам ниҳоятда камтарин ҳаёт кечирган. Масалан, бир йилда бир олача чопон, бир бўз кўйлак кийган. Бошига олти газли бўз салла, оёғига эчки терисидан тикилган сахтиён маҳси ҳамда кавуш кийган.
Амир Шоҳмурод Самарқанд шаҳрида катта бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Шаҳар марказида олти қиррали чорсу қурилиб, «Тоқи мусаддас» деб аталган. Самарқанднинг ҳар бир мадрасасига имом, муаззин, мударрисларни ўзи тайинлаган. Талабаларва мударрисларнинг маоши учун вақф ерлари ва мулклар ажратган.
Амир Шоҳмурод баъзи ислоҳотлар ўтказиб, давлатни мустаҳкамлашга эришди. Бож ва хирождан бошқа барча солиқларни камайтирди. Раис мансабини ва қўшин таркибида қози аскар лавозимини жорий қилди.
Мамлакат иқтисодини йўлга қўйишда Шоҳмурод ўтказган пул ислоҳоти муҳим аҳамият касб этди. Аштархонийлар даврида зарб қилинган тангаларда кумуш миқдори камайтириб юборилган эди.
Шоҳмурод жорий қилган қонун бўйича ким мол-мулкка хиёнат қилса, жамиятдаги мартабасидан қафи назар қаттиқ жазога тортилиши лозим эди. Бу тадбир халқ манфаатларига тажовузнинг олдини олди.
Сулуки – жамоаси
Харбор – бир эшакка юк бўладиган оғирлик ўлчови
• 1747-йилда Бухорода ҳокимият амалда манғитлар сулоласи қўлига ўтди. Расман эса бу воқеа 1756- йилда амалга ошди.
• 1756-йилдан бошлаб Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб атала бошланди.
• Манғитлар сулоласи 1920- йилгача Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин