Саналар
24.11.2017
Баннер
XX асрнинг 50-70 йилларда Ўзбекистон
PDF Босма E-mail

Уруш ғалаба билан тамомланиб, тинч қурилишга ўтилгандан сўнг Ўзбекистон респуликасининг ижтимоий сиёсий ва иқтисодий ҳаётида халқ хўжалик масалалари, ташкилий ва маданий оқартув масалалари асосий ўринни олди. 1946-1947 йиллардаги Ўзбекистонниннг ҳамма жойида туман ва шаҳар фирқа комиссиялари бўлиб ўтди. “СССР  халқ хўжалигини қайта тиклаш ва ривожлантиришнинг 1946-1950 йилларга мўлжалланган беш йиллик режаси тўғрисилаги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан фирқа ташкилотларининг ташвиқот-тарғибот ишлари тўғрисида” собиқ иттифоқ комфирқаси марказқўмининг қарорини амалга ошириш борасида ишлар қизитиб юборилди. Урушдан кейинги йилларда республика фирқа ташкилотлари ва уларда аъзолар сонининг ўсиши кучайди. 1954 йилнинг февралида республика фирқа ташкилотида 11127927 аъзо ва 138861 номзод бор эди.
Бу йилларда ҳам республикада “фирқа ҳукмронлиги” давом этиб шўроларга касаба уюшмаси ва ёшлар ташкилотига унинг раҳбарлиги янада кучайди. Шундай бўлсада, жумҳириятдаижтимоий ташкилотлар  фаолиятида ташаббускорлик, жонбозлик давом этди.
1957 йилнинг охирида Ўзбекистонда бир бутунликка миллиондан кўпроқ касаба  уюшма аъзолари бўлиб улар 12 митнгта бошлағич касаба уюшмаларида бирлашган эди. Касаба уюшмаларининг ташаббуси билан 1958 йилда Республикада ихтирочилар республика жамияти ташкил этилди ва у Ўзбекистонда халқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қила бошлади. Урушдан кейинги 5 йилликларда республика ёшларнинг ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги ҳиссаси катта бўлди. Чунончи ёшлар бригадаларидан 1148 таси ва республиканинг ишчи ёшларидан 80 минг киши 1947 йилда 4-5 йиллик топшириқларни муддатидан олдин бажариш учун юриш эълон қилиб, беш йилликнинг икки йили режасини муддатидан илгари бажардилар. Ёшлар иттифоқи бошлиқ  бригадалар иқтисодий тежамкорлик давлат маблағларини тежаш ҳаракатини бошқардилар чунончи Тошкент электр кабель заводининг ёшлар ташкилоти мўлжалланган тадбирлани амалга ошириши натижасида заводнинг 130 минг сум маблағи тежалди. 1949  йилда Ўзбекистон ёшлар ташкилоти сифатида 280 минг аъзо бор эди. Улар кўпгина ватанпарвқарлик ташаббуси билан чиқиб Ангрен қурилишларда Мирза чўл ва марказий Фарғона ерларини ўзлаштиришда фаол қатнашдалилар. Улар тинчлик ва дўстлик учун кураш байроғи остида Прагада 1947, Бухаресда 1953 йил Москвада 1957 йил ўтказилган халқаро ёшлар фестивалида иштирок этдилар. 1951 йилда Кахон тинчлик кенгаши Берлин сессиясининг  “Беш буюк давлат ўртасида тинчлик аҳднома ( битим ) тузиш тўғрисидаги  мурожоатига имзо” тўплаш ҳаракати кенг авж олиб келди Республика меҳнаткашларидан 887311 киши бу ҳужжатга имзо чекди. 1995 йилда Ўзбекистон жаҳон тинчлик кенгашининг ядро уриши хавфига қарши мурожатига 4 023 826 киши қўл қўйди. Республикада тинчлик учун атом уриши хавфининг олдини олиш учун мавзуда кўп минг кишилик митинглар йиғилишлар ўтказилди. Суҳбатлар телевизион кўрсатувлар ташкил этилди. Бироқ урушдан кейинги йилларда “фирқа ҳукмронлиги” нинг мустаҳкамлиги унинг бош рўлини ўйнаш борасидаги фаолияти африм фирқа ва давлат раҳбарларининг ноқонуний ҳатти ҳаракатлари бошқа минтақалардан бўлганидек  республикамиз ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётда ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Режага асосан республикада саноат ишлаб чиқариш 89 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини эса 52 фоизга кўпайтириш кўзда тутилган эди. Биринчи навбатда саноатнинг химия, электроэнергетика, қишлоқ хўжалик машинасозлиги, кон саноати (биринчи қайта ишлаш соҳасини) тармоқларини ривожлантиришга катта эътибор берилган эди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса асосан пахтачиликни ривожлантиришга эътибор қаратилган эди.
Режада республика вилоятлари хўжаликларидаги устивор тармоқлар ҳам белгилаб берилган эди. Жумладан Фарғона водийсида пахтачилик Тошкент вилоятида кўпроқ пахтачилик сабзавотчилик, чорвачилик, кўмир, рангли металлургия, химия, энергетика соҳаларини. Бухоро вилоятида пахтачилик, қоракўлчилик ва пиллачиликни ривожлантиришга кўпроқ эътибор берилган эди.
Режага асосан Ўзбекистонда капитал қурилиш учун 3.900 млн. Сўм ажратилган эди. Бу вазифаларни бажаришда кадрларнинг молиявий ресурсларнинг, техника асбоб-ускунвлрининг етишмаслиги каби қийинчиликлар мавжуд эди.
1946-1950 йиллар мабойнида республикамизда 150 та йирик саноат корхоналари қуриб ишга туширилди. Саноатнинг янги тармоқлари қора ва рангли металлургия, станоксозлик вужудга келди. Иккита йирик “Чирчиқмсельмаш”  ва “Ўзбексельмаш”  машинасозлик заводалари қурилиб ишга туширилди. 1950 йилда 1946 йилга нисбатан машинасозлик 19 баробар ўсди, табиий газ олиш 3 баробар ўсди, электроэнергия 480 млн.дан 2.665 млн.квт соатга етди, енгил ва тўқималик саноати 128.7 фоизга кўпайди.
Беш йил ичида республика жами саноат маҳсулоти 183 фоизга ортди.  Қўқон шаҳар заводининг Украинага кўчирилиши мунособати билан шакар ва спирт ишлаб чиқариш бажарилмаган эди. Химия, уй-жой қурилиши соҳалари бўйича  ҳам капитални ўзлаштириш бўйича белгиланган режалар бажарилмади. Бироқ бу беш йилликда  иттифоқ миқёсидаги корхоналарнинг маҳсулти 4.8 баробар кўпайган ҳолда, республика бошқарувида бўлган маҳаллий саноат атиги 8 % га ўсди холос. Ўтган беш йил ичида қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам қисман, ривожлвниш содир бўлди. Режа  бўйича 1953 йил охирига бориб республикада  пахта етиштириш 2 миллион 139 минг тоннага етказилиб, 1940 йилга нисбатан 54 % га кўпайтириш мўлжалланган эди. Шу мақсадда Боғдод ва Хоразм коллекторлари, Шеробод, Шимолий ва катта Тошкент каналлари ҳамда Каттақўрғон, Ўрта тўқай сув омборлари қуриб ишга тугирилди. Қишлоқ хўжалик ходимларига 9 мингдан ортиқ трактор ва қишлоқ хўжалик асбоб ускуналари етказиб берилди.
Республикада 30 центнерчилик ҳаракатида минглаб пахтакорлар қатнашдилар. Бу ҳаракатда Замира Муталова,Меҳринисо Убайдуллаева кабилар меҳнатда катта жасорат кўрсатдилар. Пахтачилик 1947 йилда 1940 й даражасига етиб, 1950 йилда давлатга 2.116 минг тонна пахта сотилди. Ҳосилдорлик гектаридан 14.7 центнердан (1940 й) 21.1 центнерга (1950 й) етди. Шу билан бирга пахта якка ҳокимлиги, пахтачилик мехенизациялаштириш ва химиялаштириш ҳаракати кучайди. 1948 йилда пахта териш машиналари ишлаб чиқарилгач, ғўза баргини тўкишда бутифос ва меркаптопос қўлланила бошлади.
Чорвачилик соҳасида бажариб бўлмайдиган ноаниқ режалар қабул қилинган эдики, натижада бу вазифалар бажарилмади.
Ипакчилик соҳасида эса 1940 йилдаги 685.4 тонна ўрнига 1950 йилда тонна пилла давлатга сотилиб, катта ютуққа эришилди.
Қишлоқ хўжалигида моддий-техника базасининг ишлаб чиқарувчилар моддий манфаатдорлик даражасининг пастлиги, пахта якка ҳокимлигининг кучайиши каби муаммолар мавжуд эди.
1951-1955 йилларга мўлжалланган биринчи беш йилликда ялпи саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришини 54 фоизга, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотини 50 % ўстириш, пўлат ишлаб чиқариш 80 фоизга, прокат ишлаб чиқариш 70 фоизга кўпайтириш мўлжалланди.  Халқ хўжалигига сарф қилинган маблағ олдинги беш йилликдагига нисбатан икки баробардан кўпроқ бўлди. Самарқанд суперфасфат заводи, Олтин топган қўрғошин-қалай комбинати, Тошкент чини заводи, Чирчиқ шиша заводи, Қуйибўзсув, 2 та Наманган  ГЭСлари, Андижон ГРЭСлари ишга туширилди. Электр энергияси ишлаб чиқариш 1950 йилдаги 2,682 млн.квт.соатдан 1955 йилда 3,880 млн.квт.с га етди. Қўмир қазиб олиш 70 фоизга, машинасозлик икки баробар, минерал ўғитларни ишлаб чиқариш 81 фоизга, тўқимачилик саноати 15 фоизга ўсди. 50 йилларнинг охирларида 1300 дан ортиқ фабрика ва заводларни бирлаштирган саноатнинг 70 тармоғи мавжуд эди. Бироқ бешинчи беш йиллик режанинг бажарилиш якунларини таҳлил қиладиган бўлса бу даврда саноат маҳсулотининг йиллик ўсиш даражаси кескин камайиб борди. Олдинги муаммоларнинг биронтаси ҳам ҳал қилинмади.
1. Энергетика соҳаси бошқа тармоқларининг ривожланишидан орқада қолмоқда эди.
2. Йилдан йилга капитал қурилиши бўйича режалар бажарилмай қолаверди.
3. .Нефт конларини қидириб топиш ишларининг қисқариши туфайли нефтни қазиб олимш пасайди.
4. Енгил саноатнинг 25 фоиз корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткичларни бажармадилар.
5. Меҳнат унумдорлигининг ўсиш даражаси пасайиб борди. Режалар асосан халқ хўжалигини жадал ривожлантириш ҳисобига бажарилди.  Беш йил ичида халқ хўжалигига капитал маблағ сарфлаш 2.3 баробар кўпайишига қарамай, ялпи саноат маҳсулоти зўрға 1.6 баробар меҳнат унумдорлиги эса 1.2 баробарга ўсди. Бу далиллардан кўриниб турибдики капитал маблағларни сарфлаш кутилган самарадорликни бермади.
6. Республикада ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш нотекис эди. Масалан 1955 йилда ялпи саноат маҳсулот ишлаб чиқаришда Тошкент вилоятининг ҳиссаси 39.8 фоиз бўлгани ҳолда Сурхандарё вилояти ҳиссаси эса 1.7 фоизга тўғри келди. 
1954 йилнинг февралида собиқ ҳукмрон фирқа марказкомининг ва Собиқ иттифоқ ҳукумати “Ўзбекистон ССРда 1954-1958 йилларда пахтачиликни янада ривожлантириш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, унда сув хўжалигини яхшилаш, пахта етиштиришни механизациялаштириш, кадрлар тайёрлашга катта эътибор берилди. 1958 йилда МТСлар қайта қурилиб, кўплаб машина ва тракторлар колхозларга сотилди. 1953-1955 йилларда 130 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилди. Тракторларнинг сони қишлоқ хўжалигида 33.5 мингдан (1951 йил) 46.8 мингтага (1955 й) етиб, 40 фоизга кўпайди. МТСлардаги пахта териш машиналарининг сони 3.3 мингдан 15.1 мингга етди. Беш йил ичида давлатга 12 716.1 минг тонна пахта сотилган бўлсада 1951-1956 йилларда пахта тайёрлаш режаси бажарилмади.
1959-1965 йилларни ўз ичига олган етти йиллик режа кўрсатмалари бўйича 1965 йилда 1958 йилга нисбатан миллий даромад 62-65 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 70 % га кўпайиши керак эди. Капитал қурилиш юзасидан 164 та йирик саноат корхоналари қурилиб ишга тушурилиши режалаштирилган эди. Ишчи ва хизматчиларнинг фидокорона меҳнати туфайлигина 1965 йилда 1959 йилга нисбатан ялпи саноат маҳсулоти 1.8 баробарга ўсди. Ижтимоий ишлаб чиқаришда энергетика, химия, машинасозлик, рангли металлургиянинг салмоғи 18-28 фоизга кўпайди. Газ қазиб олиш 1958 йилги 126 млн.куб.м.дан 1965 йили 16.475 млн.куб.м га етди. Бухоро Урал магистрал қувури қурилиб ишга туширилди. Етти йилликда Ўзбекистон маҳсулотларининг (марказ орқали) чет мамлакатларига экспорти 54 фоизга ўсди. 1963 йилга келиб, Ўзбекистонда 1400 колхоз ва 182 савхоз фаолият кўрсатаётган эди. Қарши, Шеробод, Аму Бухоро магистрал каналлари қурилиб ишга туширилди янги ерлар ўзлаштира бошланди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида ҳам маълум ишлар қилинди. 1964 йилда колхоз ва совхозларга 64 минг трактор 16.4 минг пахта териш машиналари, 59.6 минг култиваторлар сотилди. Етти йилликда механизатор кадрларга эътибор кўрсатилиб 96 минг тракторчи тайёрланди. Шу йилларда Турсуной Охунова, Жавод Қўчиев, М.Умрзоқов каби механизаторларнинг номи машҳур эди.
Юқоридаги кўрсаткичларга қарамай корхоналарнинг самарадорлик даражаси паст эди. Қишлоқ хўжалиги бўйича етти йиллик вазифалар бажарлмади. Саноатдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати жаҳон андозаларидан орқада қола бошлади. Пахта якка ҳокимлиги  кучайди Орол муаммоси бошланди. Халқ хўжалигининг жадал тарзда ривожланиш имкониятлари тугаб бормоқда эди. Етти йилликда бошланган иқтисодий ислоҳатлар охирига етказилмади. Бунинг устига 70-80 йилларда халқ хўжалиги раҳбарлик қилишдаги маъмурий буйруқбозлик янада кучайди. Қўшиб ёзиш бюрократизм, субеъктивизм иллатлари кенг ёйила бошлади. 70-80 йилларда қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасининг пасайиб боришини қуйидаги кўрсаткичлардан ҳам кўриш мумкин.
Бундай тасвирлаш ҳолатларини 80 йиллар ўрталарига келиб, бутун собиқ иттифоқда бўлганидек республика халқ хўжалиги тараққиётида ҳам бир жойда депсиниб қолиш ҳолатларини вужудга келтирди.

Пахта якка ҳокимлиги ва унинг оқибатлари
Пахта экин майдонларининг ўринсиз кенгайтирилиши ва агротехника қоидаларининг бузилиши туфайли ернинг ҳосилдорлиги пасайиб кетди. Ҳосилдорликни ошириш учун экин майдонларида ҳаддан ташқари ортиқча минерал Ўғитларидан фойдаланиш оқибатида бу ерлар маълум бир вақтдан кейин батамом яроқсиз ҳолга келиб қолди. Қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш, Ўрта Осиёнинг йирик дарёлари сувларидан назоратсиз фойдаланиш, ўлкада ўринсиз равишда сунъий сув  ҳавзаларининг қурилиши натижасида Орол денгизи аста-секин қурий бошлади ва XX асрнинг энг йирик Орол фожиаси вужудга келди.

Ижтимоий ҳаёт
Урушдан кейинги 1946-1950 йилларда халқ хўжалигининг ҳарбий издан тинч қурилиш йўлига ўтказилиши маълум даражада имтимоий соҳадаги масалаларини ҳал қилиш имкониятларини бера бошлади. 1947 йили озиқ овқатга бўлган карточка тизими бекор қилиниб, чакана савдонинг тикланишига эришилди. Шу йили пул ислоҳати ҳам ўтказилди.
Халқ таълимини қайта тиклашга эътибор қаратилди. 1945-1946 ўқув йилларида республикада 4483 та мактаб бўлган бўлса, 1950 йилда уларнинг сони 5005 тага етди. Ўқувчиларнинг сони ҳам 912040 кишидан 1 265 485 кишига кўпайди. Малакали муаллимлар тайёрлашга эътибор қаратилиб, 1950 йилда 48 237 муаллим ишлай бошлади. Олий таълимни ривожлантириш соҳасида ҳам сезиларли ишлар қилиниб, 1945 йилдаги 33 та ўрнига. 1950 йилда 37 та олий ўқув юртлари фаолият кўрсата бошлади. Талабаларнинг сони 1950 йилда 1940 йилга нисбатан 3 баравар кўпайиб 21 190 тага етди.
Шу йиллар мабойнида ўрта махсус ихтисослашган теникумлар 71 тадан 91 тага етди. Ўқитувчиларнинг сони эса 2037 тадан 40370 тага кўпайди, шифокорларнинг сони деярли 2 баробар ўсган бўлса-да республика аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш қониқарсиз аҳволда эди. 80-50 йиллар мабойнида Республикамизнинг ижтимоий иқтисодий ва маданий ҳаётида маълум даражада ўзгаришлар содир бўлди.
1956 йилда телевидениянинг ватани бўлган Тошкентда телемарказнинг ишга туширилиши Ўзбекистон ҳаётида муҳим воқеа бўлди.
Шу йилларда меҳнаткашларнинг турмуш шароити ҳам  қисман яхшиланди. Аҳолига савдо хизматини яхшилаш мақсадида савдо тармоқлари кенгайтирилди.
Меҳнаткашларни уй-жой билан таъминлаш масаласида ҳам бир қатор ишлар қилинди. Тошкентда йирик Чилонзор турар жой массиви қад кўтарди. Нукус, Чирчиқ, Навоий, Олмалиқ, Самарқанд, Фарғона, Ангрен каби шаҳарларда янги турар жой мавзелари барпо этилди. Бироқ Ангер каби шаҳарларда янги турар жой мавзелари барпо этилди. Бироқ бу қурилишларнинг ўсиш даражаси аҳолининг ўсиш даражасидан орқада қолмлқда эди. Қурилган иморатларнинг сифат даражаси ҳам паст эди. Република аҳолисини уй жой билан таъминлаш масаласи ҳал қилинмай қолаверди.
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, даволаш профлактика муасссалари ва медицина ходимларини кўпайтириш бўйича ҳам ишлар олиб борилди. 1986 йилда 895 даволаш профлактика муассаларидан 35 мингдан ортиқ медицина ходимлари меҳнаткашларга тиббий хизмат кўрсата бошладилар. 1989 йилда шифокорларнинг сони 68.5 мингга етиб жумҳуриятимизнинг ҳар 10 минг аҳолисига 33.8 шифокор ва 101.7 тиббиёт ҳамшираси тўғри келди. Шунга қарамай жумҳуриятимиз рак, ошқозон-ичак, сариқ каби юқумли касалликлар бўйича иттифоқда етакчи ўринларни эгаллар эдилар. Туғилаётган ҳар 5 боладан биттаси гўдаклигидаёқ ҳайтдан кўз юмар эди.
Жумҳуриятимизнинг собиқ Иттифоқ хом ашё базасига айланганлиги, пахта якка ҳокимлиги, экологик аҳволнинг тобора ёмонлашиб бориши, аҳолининг турмуш даражасига таъсир этмай қолмасди. Республика аҳоли турмуши қай даражадалигини қуйидаги аҳоли жон бошига озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш кўрсаткичларида кўриш мумкин.

ХХ аср 80 йилларида Ўзбекистон ҳаёти зиддиятлар ва муаммолар
1970- 1980 йилларга келиб собиқ иттифоқнинг иқтисодий ижтимоий ҳаётида, ривожида салбий ҳолатлар юзага келганлигини кузатиш мумкин бўлади.
Ривожланишда бир жойда депсиниб қолиш даври бошланган бўлиб, бу йиллар тарихда турғунлик  йиллар деган ном олди. Натижада барча республикалар қатори бизнинг жумҳуриятимизда иқтисодий ижтимоий ривожланиш секинлашди, ички муаммоларни субъектив ва валюнтаритив тарзда ҳал этилиши зиддиятларни янада кучайтирди ва тенгликка олиб кела бошлади. Унинг асосий сабаблари қуйидагилар эди.
1.    Бутун иттифоқ сингари республикамизда ҳам маъмурий буйруқбозлик  бошқарувининг кучайиши ва тоталитар тузимнинг ўрнатилганлиги.
2.    Халқ хўжалигини бошқаришнинг ўта марказлаштирилши ва жумҳуриятлар манфаатларининг ҳисобга олинмаганлиги.
3.    60-йилларнинг ўрталарига келиб халқ хўжалиги баракасиз ривожланиш имкониятларининг тугаганлигини ҳисобга олиб унинг жадал ривожланиш даврига ўтказилмаганлиги.
4.    Республикамизнинг иттифоқ хом-ашё базасига айланиб қолиши ва пахта якка ҳокимлигининг ўрнатилиши.
5.    Ижтимоий масалаларга қолдиқ тамойили асосида қаратилиши.
6.    Табиатга нисбатан нотўғри муносабатда бўлмаганлиги.

Маънавий соҳада
1. Дин ва диндорларга нисбатан зўровонлик сиёсатининг олиб борилиши.
2. Умуинсоний қадрятларни тан олмаслик.
3. Ижодкор зиёлиларга тор синфий нуқтаи назардан қаралиши ва улар ижодининг бўғиб қўйилиши.
4. Бошқа халқларнинг маънавий қадрятларини менсимасли.
5. Миллий масалини ҳал қилишда тор синфий нуқтаи назардан қаралиб, байналминаллашувни синфий тарзда тезлаштиришга ҳаракат қилиш каби номақул фаолият.
Бу зикр этилган сабаблар эса республикамиз тараққиётига, халқимиз руҳиятига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Шунга қарамай 50-80 йиллардаги республикамиз тарихининг ижодкори ўзбек халқи бўлди. Бу халқ тарих синовларидан жасорат билан ўтиб, фидокорона меҳнати орқали ўзининг моддий ва маънавий бойлигини кўпайтира олди.
Биргина депсиниш ҳолати мамлакат иқтисодиётининг издан чиқишига олиб келди. Бу даврда асосан маблағларни сарфлаш эвазига баракасиз йўлдан зўрма зўраки ривожлантирилган мамлакат халқ хўжалиги амалда ривожланмади. Мамлакатнинг ўша вақтдаги раҳбарлари Л.И.Брежнев (1964-1982 й ноябригача), Ю.В.Андрапов (1982 й. Ноябрь, 1983 й. Февраль)  К.У Черненко (1983 й. Март, 1984 й. Март) иқтисодий ижтимоий ва сиёсий соҳаларда ўз ечимини кутаётган муаммоларга этибор бермадилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, Собиқ иттифоқ аввал бошдан сохта курама эди. Ўнта республикалар мажбуран бирлашган эдилар. Шунинг учун ҳам улар ўз халқи миллий давлатчилиги қадрятлари, хохиш иродаси инобатга олинмаган бу иттифоқдан бутунлай норози эдилар. Аммо ундан чиқиш мураккаб эди.  Гарчи собиқ иттифоқ кониститутциясида бундай қоида мавжуд бўлса-да кучли марказ армия давлат хавфсизлиги қўмитаси каби асосий кучлар бу иттифоқнинг таянч нуқталари эди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин