Саналар
12.11.2018
Баннер
Абдулатифхон
PDF Босма E-mail

Абдулатифхон ибн Кўчкунчихон
(?-1551-й апрел/май)
(1540-1551)

Самарқанд хони бўлган шайбоний ҳукмдор. У Убайдуллахон ва Бароқхон билан биргаликда Хоразмни эгаллаган (1537-38-й.). 1541-йил Самарқандни Бухоро хонлигидан мустақил деб эълон қилиб мамлакатда икки ҳокимиятчилик вужудга келишига йўл қўйган (1540-50-й.). Бароқхон билан биргаликда Карманага юриш қилган. Аммо Кармана ҳокоми Абдуллахон II бу ҳужумни қайтарган. Шариат жонкуяри бу хоннинг яхши ҳислатлари ва кўпгина тахсинга сазовор ишлари бор эди. У ўз халқига ёмонликни раво кўрмади, баъмани қилиқларни батамом тийилди ва зиёфатларни олим – фозилларсиз ўтказмади. Унинг даврида Самарқанд шаҳри гуллаб яшнади. Унинг боғлари Эрам боғларидан ҳам гўзалроқ деб таърифланарди.
Абдуллатифхон ўз қариндошлари орасида устун ва шуҳрати баланд эди. Тарих фанини яхши билар, илм-маърифатлардан хабардор эди. Кеча-ю кундузини тенг соатларга бўлиб ҳар бир соатида муносиб шу бажарар эди. Кучли ҳофизлари бор эди. Гоҳида шоирлар ва фозиллар билан суҳбат қурар эди. Ўзи эса шеър ёзиш билан кам шуғулланган бўлсада, аммо ,,Хуш” тахаллуси билан шеър ёзган.Абдуллатифнинг топшириғига биноан Маъсуд ибн Усмон Кўҳистоний “Тарихи Абулхайрхоний” номли асар ёзади. Бу асар Кўчманчи ўзбеклар давлатига олган Абулхайрхонга бағишланади.
Абдуллатифхон 1551-йилда май ойида вафот этади. Ундан Абдол Султон ва Гадойхон исмли ўғиллар қолган. Қабри Кўчкунчихон мадрасаси (Самарқанд)да.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин