Саналар
22.08.2018
Баннер
Ҳожи Муҳаммадхон (Ҳожимхон)
PDF Босма E-mail

(туғилган йили номаълум)
(1558-1602)

Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан. 1593-йилда Хива хонлиги Бухуро хони Убайдуллахон томонидан босиб олиниши натижасида Ҳожимхон ўз оиласи билан Эрон шоҳи Аббос ҳузурига қочишга мажбур бўлади. 1595-йилда Хива туркманлар ёрдамида яна ўз мустақиллигини тиклаганда Ҳожимхон тахтга қайтади. Лекин, шу йили Абдуллахон ИИ Хива хонлиги устига яна қўшин тортиб келади ва Ҳожимхон яна Эронга қочади. Фақатгина 1598-йили Абдуллахоннинг вафотидан кейин Бухоро хонлигида бошланган ўзаро тожу тахт учун курашлар оқибатида Ҳожимхон Хива хонлиги тахтини қайта эгаллашга ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олишга эришган.
Бу даврда Хива хонлиги Манғишлоқ, Болқон тоғлари, Деҳистон, Ўзбой, Шимолий Хуросон ҳудудларини ҳам ў тасарруфига олган эди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин