Саналар
21.05.2018
Баннер
Асфандиёрхон
PDF Босма E-mail

(Исфандиёрхон) (? - 1643)
(1623-1643)

Хива хони, Араб Муҳамадхоннинг ўғли. Шайбонийлар сулоласидан. Туркманлар ёрдами билан укаси Элборс (Илборс) Султонни тахтдан ағдариб, 1623-йили Хивада хонлик тахтига ўтирди. У туркман зодагонларига таяниб иш юритди. Эрон давлати қўлига ўтиб қолган Жанубий Туркманистонни Хива хонлигига қўшиб олишга интилди, аммо 1628-йилда сафавийлар қўшинидан енгилди. ХВИИ асрнинг 30-40-йилларида Бухоро ва Россия билан савдо-сотиқ ишларини олиб борадиган карвонларга зарар етказаётган қалмоқларга қарши қаттиқ кураш олиб борди; қалмоқларга қарши иттифоқ тузиш мақсадида Москва билан музокаралар юритди. Араб Муҳаммадхонни ўлдиришда Ҳабаш Султон билан Элбарс султонга ёрдам бергани учун Хоразмдаги уйғур ва найман қабилаларининг чорва молларини тортиб олди ва уларга қарши қирғин уюштирди. Бу фожиадан қутилиш учун ўзбекларнинг бошқа қабилалари Хивадан Мовароуннаҳрга, баъзилар эса Манғишлоқ ёки қозоқ даштларига кўчиб кетдилар.
Асфандиёрхон даврида тарқоқлик ва халқ оммасини эзиш янада кучайди, бу эса меҳнаткашлар норозилигига сабаб бўлди. Бундан фойдаланган ер мулкдорлари ўз вакилларидан бири Абулғози Баҳодирни Асфандиёрхонга қарши қўйдилар. Натижада 1643-йил Орол ўзбеклари Абулғозини хон қилиб кўтардилар. Худди ши йили Асфандиёрхон вафот этди. Орадан 2 йил ўтгач, Абулғози Баҳодирхон Хивада тахтда ўтирди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин