Саналар
21.02.2018
Баннер
Элбарсхон
PDF Босма E-mail

(?-1739-йил 27-ноябр)
(1728-1739)

Хива хони. Шоҳниёзхон ўғли. Унинг ҳукмронлиги даврида Хива хонлигида сиёсий аҳвол кескинлашади. 1736-йил Шерғозихоннинг катта Эрғози султон Шоҳободда унга қарши кураш бошлаган. Хонликдаги манғитлар ва қорақолпоқлар ҳам бош кўтарган. Элбарсхон уларга қарши кураш билан бир қаторд қўшни давлатлар ҳудудига ҳам чопқунлар уюштирган. 1736-йил Элбарсхон 3 минг туркман аскарларини Чин Вакил ёвмут бошчилигида Хуросонга жўнатган. Бу қўшин Манд текислиги ва Олатоғ атрофида эронликларнинг қизилбошлилар қўшини устидан зафар қозониб, катта ўлжа билан қайтган. бу пайтда Эрон шоҳи Нодиршоҳ Шемахани босиб олиб Ганжада турган эди. 1738-йил Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули мирза Балхни эгаллаб, Мовароуннаҳрга юриш бошлаган. Бухоро хони Абулфайзхон Элбарсхондан кўмак сўраган. Элбарсхон катта қўшин билан Бухорога отланган, бироқ йўлда Абулфайзхонни қизилбошлилар билан сулҳ тузганидан воқиф бўлгач, орқага қайтган. 1739-йил февралда Элбарсхон ўзбек ва туркманлардан ташкил топган қўшин билан Хуросонга юриш қилиб, Нисо ва Обивард атрофини талон-торож қилиб Хивага қайтган. 1739-йил октабрда Нодиршоҳ Бухорони олиб, Хивага қўшин тортган. Туямўйин, Питнак, Ҳазораспда хиваликлар мағлуб бўлган. Эрон қўшини Хонқани 7 кунлик қамалдан сўнг эгаллаган, Элбарсхон ва унинг 20 та амири асир олинган. Нодиршоҳ уларни қатл эттириб, Хивага юриш қилган ва 3 кунлик қамалдан сўнг уни босиб олган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин