Саналар
21.05.2018
Баннер
Маллахон ибн Шералихон
PDF Босма E-mail

(тахминан 1830-1862)
(1858-1862)

Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони. Худоёрхоннинг акаси. 1858-йилги тахт учун курашда Худоёрхон қўшинини Сомончи қишлоғИ яқинида енгиб Қўқонни эгаллаган ва ўзини хон деб эълон қилган. 1860-йил Маллахон қўшин тўплаб Пишпак (ҳозирги Бишкек)ка, у ердан эса Чу дарёси бўйига келган. Бикат мавзеида тўплар билан қуролланган 2 минг кишилик рус қўшини билан бўлган жангда Маллахон қўшини ғолиб чиққан. Лекин 1860-йил Г.А. Колпаковский отряди томонидан Узуноғоч мавзеида тор-мор келтирилган. 1860-1861-йиллари Туркистонни ҳимоя қилиш учун Қаноатшоҳни жўнатган, бироқ бу қўшин Туркистон шаҳрини, Жулек, Янгиқўрғон атрофидаги дашт аҳолисини талаб орқага қайтган. Маллахон қалъаларни қайтариб олиш учун бир неча бор ҳаракат қилган, лекин бу зоя кетган. Бу эса унга қарши норозиликни юзага келтирган. Шунингдек, оғир солиқ ва мажбуриятлар, муҳолифатга қарши жазо чоралари унга қарши фитна уюштирилишига олиб келган. Маллахон 1862-йил март ойида ўлдирилиб, ўрнига 17 ёшли Шоҳ Мурод хон деб эълон қилинади. Маллахон ақлли давлат арбоб, моҳир саркарда бўлган.
Унинг даврида қипчоқлар мавқеи тикланган, ҳарбий интизом мустаҳкамланган. Қоратегин вилояти Қўқонга тобе эттирилган. Хитой ва Россия билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилинган. Халқ фаровонлигини ошириш, янги ерлар ўзлаштириш, ирригатсия иншоотларини қуриш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилган. Хусусан, узунлиги 20 км дан ортиқ Маллахон ариғи қурилган. ХИХ асрнингт 20-йилларида Муҳаммад Алихон томонидан жорий қилинган ҳар бир ҳарбий юриш олдидан олинадиган улов пули ва тилла пули каби солиқлар бекор қилинган, 1861-йилда Ҳазрати Соҳиб мадрасаси қурилган. Фарғона водийсидаги бир неча қишлоқ Маллахон номи билан аталади.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин