Саналар
29.03.2024
Баннер
Хотира — ҳар бир инсоннинг тирик тарихи
PDF Босма E-mail

Шундай экан, обидалар ҳам аждодларимиздан қолган ҳаяжонли, муаззам моддий-маънавий хабардир.
Обидалар бизнинг нуроний боболаримиздир. Вайрона ҳолига келтирилганлари эса беоқибат болалари ташлаб қўйган кексаларга ўхшайдилар. Қайси бир маърифатли мамлакатга назар ташламанг — ҳамма ерда обидалар кўз қорачиғйдек сақланиб келинади.
Бизнинг заҳматкаш юртимизда ҳам анчайин обидалар бор. Яхшиямки, Самарқанд, Хива ва Бухорода дилни ҳайратга тўлдирадиган, маҳобатли, нафис иморатлар сақланиб қолган. Лекин, афсуслар бўлсинким, Русия 1860—80 йилларда Ўрта Осиёни босиб олар экан, аёвсиз жангу жадалларда кўп обидаларнинг ҳам кўксидан қон оқиб, юрт ҳимоячилари қаторида шаҳид кетганлар.

Ҳабибуллоҳ Сайид Ғани, Маҳмудхон Яҳёхон

Айниқса, 1917 йил ўктабр «инқилоби»дан сўнг кўплаб обидалар «инқилоб»ни тушунмаган ёки қабул қилмаган кимсалардек муқим ерларйда «отиб» ташландилар.
Ўзингизга маълум, Ҳўқанди латиф улкан бир ҳудуднинг: Қошғардан тортиб Ўрунбурғгача, Бадахшондан Ейиққача (Ўрол) бўлган давлатнинг пойтахти, доруссалтанаси эди. Шу боис бу шаҳарда бошқа маъволарга қараганда масжиду мадрасалар, қироатхоналар, ҳаммому карвонсаройлар кўплаб қурилган.
Сайид Муҳаммад Худоёрхон даврига келиб, пойтахтда етмиш иккита мадраса, беш юз олтмиш олтита масжид, ўттиздан зиёд қорихона (Куръони каримнинг тиловатини ўргатувчи махсус мактаб), сўқирхона. (кўзи ожизлар таълим оладиган ва кун кечирадиган маскан), бир неча қаландархона (қаландарлар тасаввуф оқимининг вакилларидан биридирмар) ва етимхоналар мавжуд эди. Айни савобли ишга кетадиган харажатлар шаҳарнинг ўзига тўқ фуқароларидан тушган хайр-эҳсонлар ва аксари давлат ажратган вақф мулкларидан йиғилар эди. (Ҳужжат: № К. К. М. 5601 Д. П. 614. Ҳижрий 1229, шаъбон ойи, мелодий 1823, август. Қўқон. Ўлкани ўрганиш дорулосори).
Шарқ ўтмишида халқнинг иқтисодий маданиятини белгиловчи омиллар асосан, ҳаммомлар, карвонсаройлар, қироатхоналар бўлган. Шаҳар қўрғони ичида ўн икки ҳаммом, йигирма олти карвонсарой ва ҳар бир масжиду мадраса қошида қироатхоналар бўлган (Кўқон. Ўлкани ўрганиш дорулосори. Ҳужжат: № К. К. М. 5618 . Д. П. 728).

Инқилобдан сўнг динга қарши кураш туғи остида дажжоллар шаҳримиздаги кўплаб масжиду мадрасаларни бузиб ташладилар. Бу иморатларнинг аксарияти асрларга мўлжаллаб қурилган эди. Зобиглар қанчалар чиранмасинлар — бузиш осон бўлмаган. Қадимий обидаларимиз сўнгги қонлари қолгунча ўзларини ҳимоя килганлар. Зўравонларнйнг кучлари етмагач, кўплаб обидаларнинг остига бомба кўйиб портлатишга. Вайрон этилган улкан иморатларнинг харобалари эллигинчи йилларгача сақланиб қолган эди. Биз тенгилар бу харобалар ичида «уруш-уруш» ўйнаб улғайганмиз.
Айниқса, Бойтакўприк мавзеида жойлашган Муҳаммад Алихон (жаннатмакон Амир Умархон ва Моҳларойим-Нодирабегимларнинг тўнғич фарзандлари. Ҳукмронлик даври — ҳижрий 1228—1248. Мелодий 1822— 1842 йиллар) мадрасаси ўз даврининг хонликдаги энг йирик ва жозибалиси эди. Мадраса икки каватли ва икки юзу кирк ҳужрага эга бўлган, карийб 1000 га якин толиби илм савод чиқарган. Ҳар бир ҳужрада тўрттадан саккизтагача толиблар яшаб, таҳсил кўрганлар! Ҳозирги кунда мадраса ўрнида Хрушчев даврида урф бўлган руҳсиз, кўримсиз тўртбурчак уйлар (ётоқхоналар, ёнғинни ўчириш хизмати) жойлашган.
Шаҳарнинг Чалчик мавзеида Минг ойим (Норбўтабийнинг завжалари, Амир Умархоннинг волидалари) мадрасаси жойлашган эди. Бу мадраса ҳам инқилоб қурбони бўлди (Ҳозирги кунда мадраса ўрнида Ҳамза номидаги мусиқий драма театри ва Ҳамза дорулосори бинолари жойлашган).
Минг Ойимдек мўътабар мадрасанинг ёнгинасида, машҳур Чорсу майдонида бир-бири билан гўзалликда рақобат қиладиган икки қаватли, кошинли уч мадраса опа-сингилдек зарофат билан нур сочиб туришар эди. Худоёрхоннинг оталиғи — Мусулмонқул «Мадрасаи Олийяни қурдиришда кўп жонбозлик кўрсатган, на маблағни, на меҳнатни аяган. Ёш Худоёрхонга бахшида этилган ушбу мадрасада хонликнинг кўплаб шоиру уламолари, хаттоту фақиҳлари билим блганлар. 1914 йилда Фарғона вилояти маориф назоратчиси Юсуфхон Мирзонинг генерал губернатор Куропаткинга (Ўрта Осиёни босиб олишда катнашган) берган ҳисоботлари-да «Мадрасаи Олий»да 42 ҳужрада 112 толиб яшаб, таҳсил кўраётганлигига шоҳидлик берилган.
Чорсунинг шундоқ кунчиқарида Худоёрхоннинг иниси, Марғилону Ўш вилоятларининг ҳокими Саййид Муҳаммад Султонмуродбек қурдирган мадраса кошинларида ҳар куни субҳнинг илк нурлари ажиб жилвалар килгуси эди. Ушбу мадрасада қирқта ҳужра бўлиб, 86 толиб таҳсил олган.
Чорсунинг жанубида эса узукка кўйилган кўздек ярашиғлйк «Ҳокимойим» мадрасаси мавжуд эди. Бу мадрасани Худоёрхон дунёда ўзи учун ҳаммадан афзал бўлган онасига — Жаркунойимга атаб курдирган. Ушбу мадрасанинг 36 ҳужрасида олтмиштача толиб билим оларди. Мадрасаларнинг ҳаммаси икки қаватли ва мадрасадаги ҳамма толиблар нафака олиб таҳсил кўрардилар. Мадрасада таҳсил уч боскичдан иборат бўлган: куйи, ўрта, олий. Демакким, нафакалар ҳам уч хил бўлган: адно, авсат, аъло (Қўқон. Ўлкани ўрганиш дорул-осори). Надоматлар бўлсинким, бу мадрасаларнинг бири хотирамизда ҳам колмаган Инқилобдан сўнг кашшофу комсомоллар, борингким, «дунёни фаол кайта қурувчилар» шаҳримиздаги 62 мадраса қаторида уч опа-сингилни ҳам кўтаринки руҳ билан, қизил шанбаликлар уюштириб, кулини кўкка совуришган, маърифатнинг буюк ўчоқлари бузиб ташланган. Маърифат йўқ ўлкада эса маънавият жон таслим қилгусидир...
Инқилобдан кейинги адабиётимизда Мусулмонқул ва Худоёрхонни ўта жоҳил ва маърифатсиз кимсалар қилиб кўрсатиш урф бўлган эди. Тарих кўрсатиб турибдики, бу кимсалар ҳам ўзлари ҳукмрон синфга мансуб бўлсалар-да, маърифатдан ажраб қолишмаган экан. Факат «айш сурабермасдан», умрларини беш вақт намоз ва масжиду мадрасалар қуришга ҳам сарф килган эканлар-да!
Кўҳна Шарқнинг фақат амиру султонлари, хонлари салтанат марказида қурдирадиган, аркони давлатнинг ҳамқудрати, ҳам кўрки бўлмиш яхлит сарой—Ўрдадир.
Ҳўқанди латифда хонлик замонларида (1709—1876 мелодий) жами етти марта Ўрда қурилгани тарих солномаларига китобат қилинган. Саййид Муҳаммад Худоёрхон қурдирган сарой, мозийдан воқиф энг сўнгги Ўрда бўлиб, майиб ва мажруҳ ҳолда бизнинг кунгача етиб келган, холос.
Ҳозирги Ўрда ўрнида амир Умархон жаннати маконнинг «Зарринсаройялари мавжуд эди. 1842 йили Бухоро амири Насруллохон Кўчонни фатҳ этди. Ҳар қайси урушда ҳам биринчи бўлиб яхшилар қурбон бўлганидек, «Зарринсарой» ҳам харобага айланди.
Ўрда учун шу ер, албатта, бежиз танланмаган. Бу жойни танлашда Худоёрхонга атрофидаги аъёни салтанат ҳам маслаҳатлар беришгани маълум. Алқисса, «Зарринсарой» бузилиб кетгани билан, руҳи барқарор эди. Демак, аждодларимиз буни теран тушунишган. Ўзларини ота-боболарнинг маънавиятидан зинҳор-базинҳор бенасиб этишмаган.
Саййид Муҳаммад Худоёрхон шайхулисломдан фатвони олиб, волидалари Жарқунойимнинг дуоларидан хурсанд бўлиб, улуғ меҳнат йўлида хатми қуръон қилиб, ҳижрий 1280 йилнинг зулҳижжасида (1863 мелодий йил, феврал) Ўрда қурилишини бошлашга фармони олийни берган.
Қурилиш саркори этиб Ҳўқанднинг таниқли усталаридан Муҳаммад Турдали, бош меъмор этиб эса Мир Убайдуллоҳ тайинландилар.
Фарғонача услуб билан курилган, кошинлари ҳар кимсанинг кўнглига рангин оҳанглар тўлдирган, улкан доруссалтанасининг кўрки бўлган Ўрда ҳижрий 1827 (мелодий 1870) йилнинг муқаддас рамазони шариф кунлари довруғу тантана билан хонга ўймакор қўш таба-кали дарвозасини очди.
Саройнинг чегараси шаҳар маидонининг каттагина  қисмини   ўз  ичига  олган   бўлиб,  тўрт   таркибий қисмдан: ташқи сарой, ўрта сарой, ички сарой ва боғдан иборат эди. Ташқи саройда курол-аслаҳа омборлари ва устахоналар, сарбозхоналар,жойлашган эди. Ўрта саройда хўжалик бинолари, бофандалар (зарбофчилик), омборлар ўрин олган. Ички саройнинг ўзи ўттиз етти ҳовли, бир юз ўн тўрт хонадан иборат бўлган. Бир юзу ўн тўрт рақам Қуръони каримдаги муқаддас бир юзу ўн тўрт сурага ишора эмасмикин?
Ички саройда  хоналар қуйидагича тақсимланган: жиловхона, саломхона, ҳужраи хос, девон, меҳмонхона, масжид, зарбхона, ғазна, доруш шаҳзода ва ичкари (ҳарам).
Саройнинг шаҳнишин ҳовлисида «Ҳавзи фўлодий» номли, ичига маъдан қопланган ҳовуз ҳам бўлиб, унинг устига чорёрларнинг номлари нақш этилган тўрт устун-ли шийпон ўрнатилган эди.
Бундай кўркам саройда Саййид Муҳаммад Худоёрхонга давлатни сўраш фақат беш йилга насиб этди, холос.

Ҳижрий 1293 йилнинг шаъбон ойида (1876 йил, фев-рал, мелодий) Урусия кўшинлари Ҳўкандни забт этдилар. Босқин пайтида саройнинг катта кисмига шикаст етди. Аввал ташқи саройнинг деворлари кулатилган бўлса, сўнгра ўзи ҳам калъа куриш учун ер билан яксон қилинди. Аркони давлатнинг Ўрдага тўпланган кимматбаҳо буюмлари, санъат асарлари, осори атикалари, девонхона ҳужжатларининг катта кисми, бир томондан, Ўрусия лашкарлари, иккинчи томондан эса хонга карши кайфиятдаги гуруҳлар томонидан талон-тарож килинди. Қўқон хонлиги тугатилиб, унинг ўрнида Туркистон генерал губернаторлигининг Фарғона вилояти ташкил этилгач, Ўрда гарнизон калъасига айлантирилди. Ташқи ва ўрта сарой бутунлай бузиб ташланди. Ҳатто ҳарам хоналарининг ўрнига казарма ва отхоналар курилди. Саломхона, яъни хоннинг қабулхонаси черковга айлантирилди.
Рус зобитларидан бирининг қизи, кейинчалик шафқат ҳамшираси бўлган Зинаида Павловна Борисова ёшлик пайтида бир неча муддат қалъада яшаган. Унинг шаҳодат беришича, рус аскарлари ароққа пул тополмай қолганлирида сарой хоналарининг деразаларини, нақшинкор эшикларини, тасодифан сақланиб колган ашёларни дуч келган одамларга пуллаб юборишар экан (Қўқон дорулосори).
Амриқодан келган кўконлик ўзбекларнинг айтишларича, Нуй-Йорк музейлиридан бирининг тўрида Кўқонда ишланган, бетакрор нақшлар билан безатилган эшик намойиш килинар экан. Кайдам, балким, саройдан талаб кетилган эшикларнинг биридир.
Шўролар даврига келиб, Ўрдада турли муассаса ва ташкилотлар; камбағаллар қўмитаси, қўшчилар уюшмаси, тракторчилар курси, қишлоқ хўжалик кўргазмаси фаолият кўрсатди. Лекин бирор марта ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмади. Натижада, янабир канча иморатлар бузилиб, охир-оқибат саройнинг бир юз ўн тўрт хонвсидан ўн тўққиз хонагина бизнинг кунларгача етиб келди. Шу кунларда саройни, қисман бўлса ҳам, тиклаш ишлари олиб борилмокда. Хайрият! Бироқ, бу ишлар қадимгисининг ўрнини босолмас экан... Бир томондан, таъмир ишлари олиб борилгани билан, иккинчи томондан, Ўрда атрофини ўраб олган болаларбоп темирйўл доимий «зилзилалар»ни яратиб, обидани вайрон қилмоқда.
Ўрда пештоқидан ва гулдасталиридан кўчиб тушаётган кошинлар чил-чил синмоқда. Кошинларни таъмирлашнинг эса ҳеч иложи йўк. Водийда кошинларни фақат Риштон кулолчилик корхонаси тайерлаши мумкин. Лекин худонинг зорини қилганингиз билан, улар кошин тайерлаб беришмайди. Чунки бу иш иқтисодий томондан корхонага фойда келтирмайдида. Таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачиларнинг эса доимо қўллари калта. Риштонлик усталар эса чет элларга ҳар хил эсдаликлар ясаш билан бандлар. Қурмағур доллар тушиб турса керак-да! Албатта, усталарни қоралаб бўлмайди. Бозор иқтисоди деганларидек.,. Аммо инсоний ва миллий ёрдамга муҳтож ёдгорликлар риштонлик дўстларимизнинг ҳам маънавий мулклари-ку! Ўрданинг қадимги кошинларини риштонлик уста Абдуллоҳ ишлаганликлврини билишармикин улар?
Сўнгги обидаларимизни ҳам эплаб сақлаб қололмасак, ким деган одам бўлдик?! Кўконнинг ўзида фақат кошин ишлаб чиқарадиган корхона ташкил қилишнинг вакти етмадимикин? Ахир, кошинларга эҳтиёж фақат бизнинг жумҳуриятда эмас, балки Осиё мамлакатларида ҳам сезиларли. Шунинг учун кошин масаласини ҳал қилмасдан туриб, ёдгорликларни таъмирлашни тезлаштириб бўлмайди.
Жомеъ масжиди шаҳарнинг марказида жойлашган бўлиб, жума намозларини ўқишга ва хоннинг зарур фармонларини халққа етказишга хизмат қилган. Кадимда кентлар шаҳар мақомини олиш учун, албатта жомеъ масжиди қурдириши зарур бўлган.
Ўрта асрнинг муарриҳлари ва сайёҳларининг қатор асарлврида Ҳўқанддаги жомеъ масжиди ҳақида маълумотлар учрайди,
Тарихий жойшунослик тадқиқотлари натижаси ўлароқ, мазкур асарларда эслатиб ўтилган жомеъ масжиди ҳозирги жомеъ ўрнида эканлиги аниқланди.
Муаррих Жамол Карший масжид Ҳўқандда вафот этган (ҳижрий 113, мелодий 731 йиллар) имом Абдуллоҳ (Муҳаммад пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чеваралари), томонидан қурдирилганлигига ишора қилган. Мўғул истилоси пайтида шаҳар билан бирга бу жомеъ ҳам вайрон бўлиб кетган.
1221 ҳижрий — 1805 мелодий йилдв Қўқон хони Муҳаммад Олимхон (Умархоннинг акаси) бу ердв янгидан жомеъ биносини қуришга киришади. Лекин деворлар одам бўйи кўтврилар-кўтарилмас, пири Муҳаммад Яъқуб Охунднинг: «Масжид каби муқаддас биноларни зулм ила тўпланган маблағ ҳисобига куриш мамнуъидир»,— деган фатвосидан сўнг қурилишни тўхтатиб, тошу ғиштини Афғон боғда қурдираётган саройга ишлатиб юборади. Сарой бизнинг кунларгача етиб келмаган. (Маҳмуд Ҳаким Яйфоний Ҳўқандий. «Хуллас-ут таворих». Ўлкани ўрганиш дорулосори жамғармаси).
Ҳижрий 1230, мелодий 1814 йили Амир Умархон ҳозирги кундаги жомеъ масжид қурилишини бошлаб юборди. Масжиднинг меъмори ўз замонасининг етук олиму фозили, заршуноси, хаттоти, мулла Худоёр Устрвашаний Маҳвий эдилар (Фазлий. «Мажмуаи шоирон». Фарғонв вилояти адабиёт дорулосори). Кўрсатиб ўтилган тазкирада келтирилишича, бино қурилишида икки юзга якин Монийсифат меъморлар ишлаганлар. Бино тарҳини маҳвийнинг ўзи чизганлар.
Жомеъ ҳижрий 1232, мелодий 1816 йили тугалланган.
Бино мураббаъ (квадрат) шаклида бўлиб, ғарб томонини масжиднинг асосий кисми, айвон ва хонакоҳ эгаллаган.
Тўқсон саккиз устун кўтариб турган тўккиз газ баландликдаги шифт вассажуфт услубида ёпилган бўлиб, нақши ва тузилишига кўра, Қуръони карим сураларига қиёс қилиб бир юз ўн тўрт равокка бўлинган. Устунлар кумуш суви билан, мукарнаслар эса зарҳал билан зийнатланган. Ганжкор деворлари ислими ва паргори нақшлар билан безатилган.
Жомеъ ҳовлисининг колган уч томонини дарвозалар, жиловхоналар, ҳужралар, дарсхоналар ва маиший бинолар эгаллаган. Жомеъ масжиди хонликдаги асосий ибодатхона бўлиши билан баробар, бу ерда мадраса ҳам мавжуд эди. Жомеъ мадрасаси хонликдаги олий илм даргоҳи эди. Бу мўътабар даргоҳда юз ҳужра бў-либ, икки юз йигирма толиб ўқиган, жумладан, Шаркий Туркистон ҳукмдори Яъкуббек Бадавлат, шоир Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Худоёрхоннинг нойиби Отабек, олим Акбархўжа Яҳёхўжа ўғли, Ҳамзанинг устози Мирзои Ҳўкандийлар таълим олишган.
Жомеъ ҳижрий 1271—72 (мелодий 1855—56) йилларда Худоёрхон томонидан таъмирланган. 1905—07 йиллари Қўконнинг мўътабар кишиларидан бўлган Мир Ҳабиббой ташаббуси билан ҳашар усулида катта таъмир ишлари олиб борилган. Жомеъда мадраса 1921 йилгача, масжид эса 1933 йилгача ишлаб турган.
Динга карши кураш бошлангач, жомеънинг катта кисми бузиб ташланади. Бино қолдиқлари турли артелларга омборхоналар сифатида «тақдим» этилганди.
Ниҳоят, 1975—80 йиллар давомида жомеъ масжиди қисман тикланди. Эзгу мақсад йўлида бошланган иш, таассуфки, мақсадга етиб бормади. Масжиду мадрасанинг қадимий қиёфасини тиклаш ўрнига савдо муассасалари, ҳунармандчилик устахонаси ва маъмурий бино курамасидан иборат мажҳул иншоот курилди
.
ДАҲМАИ ШОҲОН. Даҳмаи Шоҳон Кўкон хонларининг хазираси (хазира — оилавий даҳма)дир.
Даҳмаи Шоҳон ҳижрий 1238—1240, мелодий 1822— 24 йиллари Моҳлар ойим. (Нодирабегим) томонидан умр йўлдоши, улкан доруссалтананинг ҳукмдори, замонасининг пешқадам шоиру фузалоси, карами кенг устози Амир Умархон жаннати маконнинг ёруғ руҳларини шод айламак ниятида барпо килдирилган. Даҳмаи Шоҳон минг йиллик маъюс кабрлар ичинда кутилмаганда, олти қиррали улуғвор кошинли гулдасталари билан, ислими услубидаги нақшли, кўш тавакали дарвозаси билан, шамолдан сўнг кўринадиган Қўқоннинг тиник фируза осмони сингари гумбази билан, Саҳройи Кабир ўртасида ногаҳон пайдо бўлиб колган Фирдавс боғига ўхшаб мардумлар қалбидан айрилик зангини ювиб кетгулик эди.
Даҳмаи Шоҳоннинг меъморлари кўконлик усталар бўлиб, ғишт ва кошин ишларини уста Муҳаммад Кўзи, ёғоч-ўймакорлик ишларини эса уста Муҳаммад Исо Нажжор бажарганлар. Даҳма янги курилган пайтида унинг муҳташам равоки ҳам бўлган. Даҳма ичкарисидаги пасткам эшик орқали худди салом бергандек эгилиб, мураббаъ шаклидаги ҳовли саҳнига чикилади. Ҳовлида Кўкон хонларидан Норбўтабийнинг тахт насиб этмаган севимли фарзанди, ҳаётдан бевакт кўз юмган Муҳаммад Аминхоннинг сағанаси бор.
Даҳмаи Шоҳоннинг асосий кисмида — хилхонада Норбўтабий, унинг катта ўғли Муҳаммад Олимхон, ўртанча ўғли Амир Умархон ва уларнинг авлодлари дорул бакода муқимдурлар.
Даҳмаи Шоҳоннинг ўймакор ва чизма нақшлари билан уйғунлашиб кетган китобалар ҳикмйтларга тўла. Даҳмаи Шоҳонга кира беришдаги меҳробсимон кўш тавакали дарвозанинг пештокига жалий хати билан қуйидаги ҳадиси шариф битилган: «Азза ман канаъ, залла ман тамаъ. Кулли фажжин амик». Яъни: «Каноат кишини иззатга, тамахорликка олиб боради. Ҳар кандай пастлик пастликка тортади». Дарвозанинг ҳар икки тавакасига Умархон вафотига бағишланган форсча марсия-таърихлар ўйиб ёзилган. Шулардан бирининг мазмунини эътиборингизга ҳавола этамиз:
Адолатни ўзига қоида килган дин шоҳи
бу заиф оламдан ҳак сари кетди.
У нуткда Исонафас!
Кўк кўз фалакнинг дастидан дод,
Ҳатто шундай шоҳга ҳам заҳмат етказади!
Дарвоза тавакаларининг ҳошияларига настаълиқнинг райҳонийсида битилган Умархоннинг туркийдаги ғазалларидан намуналар оройиш бериб турибди:
Зиҳи сонийки, андин бор ўлуб олам аро ашё,
Зебони лолаву савсан эрур ҳамди учун гўё.
Баҳори лутф ила тошдин чикарди лолаи аҳмар,
Ясатти ядди қудрат бирла етти гумбази ҳазро...
Даҳмаи Шоҳондаги мўътабар китобалардан бирн Амир Умархоннинг кабрига кўйилган мармар тошга ёзилган лавҳадир. Унда номаълум шоир томонидан ёзилган ғазалда Умархоннинг вафоти тарихи берилган.
ДАҲМАИ МОДАРИ ХОН. Амиру хонларнинг аёлларини ўлимларидан сўнг эрлар билан бир хазирага қўймаганлар. Кўкон хонларининг бегойимлари қабрини ўз ичига олган Даҳмаи Модари Хон шу тахлит пайдо бўлган.
Даҳмаи Модари Хонни ҳижрий 1241, мелодий 1825 йили Муҳаммад Алихон раҳматли жаннатмакон эналари Минг ойимнинг маьсум хотираларига атаб курдирган.
Ҳазирани курган меъмор ҳақида даҳманинг ўзи шоҳидлик бериб турибди. Даҳмаи Модари Хон гумбазининг ҳошиясига настаълиқ билан: «Амали Ўтанбек Оқерий, сана 1241», деб ёзилган. Демак, ул мўътабар зот Рашидоннинг Оқер касабасидандурлар.
Даҳмаи Модари Хон бизнинг давримизга ўта вайрон ва ғариб ҳолда етиб келган. Шу туфайли унинг дастлабки қиёфасини тасаввур қилиш ҳам қийин. Даҳмаи Модари Хоннинг ҳилхоналари мутлақ йўқ бўлиб кетган. Ҳозирги кунда ҳам харобалар остида Мингойим ва кундошлари Ойпошшо ойим, Нуржаҳон ойим ҳамда Умархоннинг синглиси Офтоб ойимларнинг хоки поклари ётибди. Шу кунда катта бир иморатдан фақатгина унинг пештоқи, гумбази; ва пештоқнинг икки четидаги кошинли гулдасталар эзилган, қаровсиз ҳолда мунғайиб турибди...

Даҳмаи Модари Хон гумбази тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиздир. Бу гумбаз ўзи мўъжазгина. Ва лекин ичкарига кириб қарасангиз, бутунлай бошқа оламга бориб қолгандек бўласиз. Бу гумбазнинг ичига ганчдан ишланган рамзий нақшлар юрагингизга абадий ҳайратни муҳрлаб қўяди. Гумбазнинг пастки гардишидан ўйиқ чизиқлар бир-биридан 4—5 мисқол чамаси масофада чапга буралиб юқорига, марказга томон ҳа-ракатдадирпар. Гумбазнинг энг юқори нуктасида бу чи-зиқлар туташган. Тасаввур қила оласизми? Катта бир эшилган арқоннинг бошини тугун қилиб қуйи кисмини кесиб юборсангиз, толалар марказдан бир текисда қочиб, эшилганча юқори нуқтада бирлашадилар. Гирдобнинг ўзгинаси. Мангулик муждаси!
XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, коинот оламида улкан   кашфиётлар   очилганлиги   ўзингизга   маълум. Оламнинг «буюк портлаш»дан сўнг гирдибод шаклидалиги исботланди. Олимлардан Фридман, Хабл, Амбарсумовларнинг бу соҳадаги хизматлари беқиёсдир.
Ҳайратланарлиси шундаки, Ўктабр инқилобидан олдин саводсиз ҳисобланган халқимизнинг вакили оламнинг ҳаракатдаги рамзини Коинотнинг мажози бўлмиш Гумбазга 1825 йилдаёк нақш қилиб кетган.
Бу обидалар сув бипан ҳаводек зарур. Чунки, бу обидалвр инсониятнинг қай маконда муқимлигини доимо ёдига солиб туради. Чекланиб-чекланмаган коинот ичида, ўзи мангу яшайдиган олтин бешикни тебратувчига ҳамду санолар айтишни ёдига солиб туради. Зеро... Ҳўқанди латифнинг буюк тарихи, уйғоқ руҳи ва шаҳодатмаоб обидалари тўғрисидвги изланишлар давом эттирилар экан, Сиз азизларни боболарнинг камолотга етган маънавияти хазинасидан бебаҳра қолдирмаймиз, иншооллоҳ!

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин