Саналар
26.05.2018
Баннер
Туркистонда руслар
PDF Босма E-mail

Ислом маданияти тарихининг олтунли, юлдузли япроғлариндан буюк бир қисми, шубҳа йўқдирким, турклар тўғрисида ёзилғондир.

Юнондан Румоға, Ўбадан Константанияға кўчиб келгандан кейин таъсир этиб, таассублари тарафиндан қўл-оёғи боғланиб қолғон маданият билан улум ва фунун, Бағдод салтанатининг эгалари бўлғон аббосийлар тарафиндан турғизилди ва тарбият кўрди.
Ул чоғларда ер юзини баҳри муҳаббат кабирлари каби қоплағон аббосийлар салтанати ёлғузғина сиёсат тенгизи эмас, улум ва фунўн тенгизи ҳам эди.
Аббосий салтанати нифоқ, низо, ахлоқсизлик, ғурур, исроф ва зулм каби кўб ижти-моий касалларга тутулиб ўлгандан кейин унинг меросини яна ислом сиёсати билан ислом маданиятини ўз қўллариға олиб турклар сақладилар. Аббосийлардан сўнг улуғ-роқ ислом салтанатларини турклар қурдилар. Аббосийлар қўлиндан чиқиб янаэгасиз қола бошлағон маданиятни турклар асрадилар.
Бизнинг Туркистонимиз эса мана шул буюк турк улусининг бешиги бўлмоғи билан ифтихор қиладир. Ёлғиз шуми?.. Аббосийлардан сўнг ислом салтанатиға қоровуллиқ қилғон турк ҳоқонларининг охири ва улуғлариндан бўлғон Темур янглиғ турк қаҳрамо-нини Туркистон етиштирди. Яна аббосийлардан кейин «маданияти башария»ни бошла-ри узра кўтарган турк олимларининг каттаконлари бўлғон Абу Али, Улуғбек, Жавҳарий ва Форобий каби ҳикмат тиракларини Туркистон чиқарди.
Афлотунлар чоғинда Афина, Румо салтанатинда Румо, аббосийлар хулофотинда-Бағдод қанча тараққий қилғон бўлса, Темур ва Улуғбеклар замонида Самарқанд шунча тараққий қилғон эди.
Бир кишининг миясиға чоғирнинг қандай таъсири бор эса бир миллатнинг миясиға дахи салтанат ва маданият ичгусининг шундайин таъсири бордир. Салтанат, бойлик ва маданият ичгулари бизнинг миямизни бузди, бизни маст этди, қўлимиздағи салтанат қиличи билан маданият дафтарини бир ёнда қўйиб сафоат чолғуларини олдиқ. Урдиқ, чопдиқ, ичдиқ, йиқилдиқ, ёндиқ ва шунлар учун бир-биримиз билан уришдиқ...
Мана шул чоғларда эди ким: Русия давлати бизнинг ўлжаларимизни келиб босди. Ортуқ биз Туркистон турклари Оврупо маданияти ташиғувчи бўлғон рус миллатиға йўлиқғон бўлдик. Маданий руслар билан қотишиб унларнинг далолати билан Оврупонинг маданий ва ижтимоий усуллариндан таъсир олмоғимиз керак эди.
Шуни ҳам айтиб ўтайлукким, мундай бйр таъсирни рус миллатининг авом табақа-синдан олмоғи(ми)з мумкин эмас эди. Чунки бизнинг авомимиз унлардан юз маротаба маданийроқ эдилар (ҳозир ҳам шундай). Русларнинг ўқуғон, тарбияли қисмлариндан социализм ва қардошлиқ маслакинда юрғонлар ҳам императорлиқ ҳукумати тарафин-дан қувилиб, қисилиб турғонлари учун бизга бирор таъсир қўёлмас эдилар.
Қолди рус миллатчилари, рус бойлари ва рус пўплари билан шунларнинг қоровули бўлғон император ҳукумати. Биз туркистонлилар ёлғиз шунларнинг қўлинда қолдиқ. Не кўрган бўлсак, шунлардан кўрдик.
Энди кўрайлик қани шунлар бизнинг тараққийимиз ва Оврупо маданиятидан таъсир олмоғимиз йўлинда бирор иш қилдилар ёҳуд қилмоқчи бўлдиларми?!
Рус капиталистлари билан рус пўпларининг содиқ ва ишончли қоровуллари бўлғон эски Русия ҳукумати элли(к) йил орасида Туркистондаги турк болаларининг фойдалари-ға бирор иш кўрдими, кўрмоқчи бўлдими?
Мана шул саволга — «йўқ!»дан бошқа бир жавобимиз йўқдир. Юртимиз: элли(к) йиллик бир идорайи аскарийа остида турдиғи ўчун биз Оврупонинг маданий миллатлари билан кўришолмадиқ, унларнинг ижтимоий ва иқтисодий фикрлариндан истифода қилолмадиқ. Бизнинг кўзларимизни очдурмаслик учун фикри очиқ татар қариндошларимизнинг дахи Туркистондан ер олмоқ ва Туркистонда мактаб очмоқлари манъ этилди.
Бизнинг диний ва миллий ҳиссиётларимизни ўлдирмак тилаги билан Ўстраумов каби мутаассиб пўпларнинг идорасинда ғазита чиқарилди, мактаб очилди, лекин ўз миллатимиз ва диёнатимизни онглатмоқ учун ўз тарафимиздан очилғон мактаблар ва ғазиталар боғланди, шаръий маҳкамаларимизнинг ҳуқуқ ва салоҳиятларидан буюк бир қисми ғасб этилди. Маҳкамаларда, уйларда, йўлларда, тижорий ишларда, ҳатто вағон арбаларинда Туркистон ерлисининг ҳуқуқи Туркистон мусофири бўлғон рус ва арманидан тубанда тутилди.
Бухоро ва Хива ҳукуматларининг дохилий истиқлоллариға, миллий номуслариға турли баҳоналар билан тажовузлар қилинди. Бу икки ҳукумат ўз ўлкаларинда ўз ҳукм-ларини юрутолмас бўлдилар. Мамлакат ва миллат қоидалариға бу икки ҳукумат тарафиндан сира бирон ҳаракат содир бўлғонда ҳам неча қизғин нўталар ва золимона таҳқир билан йўллари олинди.
Элли(к) йилда(н) бери шундайин ҳақсизлиқлар ва зулмлар орасида бўғулиб келган Туркистон бу кун ўз мухториятини эълон қилди. Ҳўқандда ижтимоъ этган Туркистоннинг тўртинчи қурултойи ўз баённомасинда «федератса асосига қурулғон Русия жумҳурияти ила бирликда қолғони ҳолда Туркистон мухторияти» деган сўзни ёзиб Рус ҳукуматиға содиқ қолдиғини билдурди.
Шунинг ила баробар «Туркистонда ақолият ташкил қилғон миллатларнинг ҳуқуқларининг ҳар жиҳатдан сақланмоғини ҳам тантанали суратда» эълон этилиб, адолат байроғин кўтарди.
Элли(к) йилдан бери шунча зулм орасинда қолғон Туркистон бу кун ўз мухториятини шунча адолат ва садоқат билан эълон қилибдур. Билмадиқ нечундирким, ҳозирда иш бошинда турғон адолатчи большевиклар муни қабул қилмай турайлар!..

Абдурауф Фитрат
«Ҳуррият» рўзномаси, 1917 йил, 63—64-сонлар

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин