Саналар
21.11.2017
Баннер
Тўрт улус тарихи (4)
PDF Босма E-mail

АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН НБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Абулчахон ибн Туркхон салтанат тахтига ўлтиргач ва хос мулкка мушарраф бўлгач, отаси русуми ва қоидалари бўйича халқ манфаатлари йўлида бир қадар тадбир кўрди. Чунончи, улусларни ямик ва ясор (қанотларга) белгилади. Ўнг канот одамларини аванғор, сўл қанот одамларини жаванғор деб атадилар, Ва амр қилдики, аванғор халқи ҳаргиз чап томонга ўтмагай, жаванғор халқи ҳеч вақт ўнг қанотга келмасликлари зарур; қачон бўлмасин подшоҳ ҳузурида ва унинг суворийси бўлсалар. Турмушни шундай туздики, унинг замонида барча раият, акобир халқ хизматида, унинг эҳтиёжини қондирмоқ, хотирини шод қилмоқ пайидан бўлғайдар. Ёши улуғлашганда ва (худо даргоҳига) жўнашдан ўзга чора қолмагач, салтанат тахтини, отаси сингари тўнғич ўғли Дибадкуйга топширди. Ўзи дунё билан хайрлашди. Қолган умрини тоату ҳақ ибодатида сарф қилди. Узлатнишинликни ўзига шиор қилиб олди. Ҳақ субхона ва таолодан ўзгани демади.

ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Дибадқуйхон жаҳонбонлик ва ҳоқонлик саририга ўлтиргач, Туркистон салтанати тахтига чикди, адлу додни ўз сиёсатида зиёда қилди. Яхши расм-русумлар жорий этди. У умридан барака топгач, омонатни топшириш вақтида мамлакатни ўз ўғли Куюкхонга топширди.

КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Куюкхон салтанат саририга қадам қўйгач, подшолик юмушларига бел боғлади. Отаси русўми йўлидан заррача ҳам четга чиқмади. (в. 156) Ва адлу инсоф шоҳроҳидан четга чиқмади. Вафот этаётган чоғида меросий вилоятни ўғилларининг тўнғичига — Алмужаннахонга қолдирди.

АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Алмужаннахон мамлакат тахтига қарор топди ва жаҳондорлик маросими ва мамлакаткушойлик вазифаларини бажаришга киришди. Унинг замонида нозу неъмат туркларда мўл-кўл эди. Молу мулк ғурури ва бойлик оҳанги туфайли саркашлик ва куфронй неъмат қилдилар ҳамда тўғри йўлдан қайтдилар. Дину миллатни тарк этдилар. Залолат ва гумроҳлик йўлини тутдилар. Чунончи, уларнинг барчаси кофир бўлдилар. Шу зайлда бироз муддат ўтгач, Алмужаннахон хонадонида бир қориндан икки ўғил туғилди. Бирини Тотор деб атади, иккинчисига Мўғул деб ном берди. Иккала ўғил ҳам катта бўлишди ва ҳукуматни бошқариш даражасига етдилар. Алмужаннахон қариганида ҳар икки ўғилни салтанатга қобил кўрди. Меросий мамлакатини ўғилларига бўлиб берди. Ярмини Тоторга ва ярмини Мўғулга топширди. Бу иккала ўғил оталари вафотидан сўнг бир-бирлари билан аҳилликда ўз қавмлари ва тобеъларини бошқардилар. Шундан бироз муддат ўтгач, улар икки шўъбага айландилар. Бирини тоторлар, иккинчисини мўғуллар деб атай бошладилар.

ТОТОР ТАБАҚАСИ ЗИКРИ

Тарих  муҳаррирларининг таҳририга  кўра,  тоторлар саккиз  шўъбага   бўлинадилар.   Бири   Тоторхон   бўлиб, тотор маликларининг биринчиси эди. Иккинчиси Буқохон Тоторхоннинг ўғли бўлиб, отасининг жойига ўлтирди ва тотор қавмлари ҳукуматини бошқарди. Оталар улушига эгалик   қилди.   Учинчиси   Алмужаннахон   ибн   Буқохон ибн  Тоторхон  ибн  Алмужаннахон ибн  Куюкхон  ибн Дибадқуйхон  ибн  Абулчахон  ибн  Туркхон  ибн  Ёфас алайҳиссалом бўлиб, отасидан кейин мамлакатни бошқа-риш ишига мутасадди бўлди. Алмужаннахон ибн Буқохон вафот топгач, ўғли Ансилхонки, баъзилар уни Алайлихон ҳам дейишадики, аммо бу тўртинчисидир. Ансилхон ибн Алмужаннахон ибн Буқрхон мамлакатга ҳукмдор бўлди. Ҳаёти муддати поёнига етгач, борлиқ оламидан йўқлик оламига  жўнади   (в.   16а).   Бёшйнчиси  Этсизхон  ибн Айсилхон подшоҳ бўлди. Олтинчиси Одухон ибн Этсизхон бўлиб, отасидан кейин Тотор улуеиға эгалик қилди. Еттинчиси Бойдухон ибн Одухон ўз тоифасига малик бўлгач, оталаридан қувватлироқ ва шавкатлироқ бўлгани сабабидан Мўғул улуси чегаралари томон лашкар тортди. Улар ўртасида мухолифат пайдо бўлди. Саккизинчиси Севинчхон ибн Бойдухон бўлиб, Тотор. маликларининг сўнггиси эди. Ҳукмдорлик унга етганда фитнаву адоват ўти чунон аланга олдики, аслига ислоҳ ҳожати йўқ эди.

МЎҒУЛ ТАБАҚАСИ ЗИКРИ

Ёзишларича, мўгул шўьбаси тўққиз нафардир. Уларнинг дастлабкиси Мўғулхон, уларнинг охири Элхон ва тўққиз рақамига эътибор мўғул фирқаси орасида шу важхдан ривож топади. Мўғулларнинг бундай эътибори таҳқиқга кўра, ҳар мартабада тўққиз саноғидан ор-тиғини лозим кўрмайдилар.

МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Мўғулхрн ўз мулклари ҳиссасида истиқлол ва тамлик билан яшай бошлагач, салтанат ишлари вазиятида бир навъ киришди.  Раият эътиқоди ва ризоси бўйича иш тутди. Бу фоний оламни тарк этганда ундан тўрт ўғил қолганэди. Биринчиси Қорахон, иккинчиси Ўрхон, учинчиси Кўзхон, тўртинчиси Авурдахон. Оталари вафотйдан кейин Ҳар тўрт оғаини салтанат ишларини бир-бирларига мўроот қилдилар. Оқибатуламр, хар уччала ука иттифоқ бўлишиб, ўз катта акалари Қорахонни хонлик тахтига ўтқаздилар.

ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ЙБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОЛИГИ ЗИКРИ

Қорахон Мўғулхон фарзандларининг тўнғичи эди. Отаси ўрнига ўлтирди ва мўғул юрти (ҳукмдори) бўлди. Ва Қорақурумда икки тоғ оралиғини, ки уларни Артоқ ва Қартоқ дейдилар, ўзи йўл, тобелари билан яйлоқ ва қишлоқ тайин қилди (в. 166). Назм (мазмуни):
Қорахон аркони давлати билан юртини жойлаштириш учун жой қидириб йўлга тушди. Халқни аванғор ва жувонғорга ажратди. Ўзи манглайда от сурди. Қанча қидиришмасин кўнгилдагидек жой топилмади. Келурон (шаҳри) яқинидаги Тоқу Турумгга ва Қорақурумга яқинлашдилар. Тоифага Қорақурум ёкди. Гартоқ ва Артоқ деб аталувчи икки тоғ оралиғида тўхтадилар. Шу ерда яйлов ва қишлоқ қурдилар.
Айтишларича, мўғул фирқаси Қорахон замонида куфру ширкатда чунон мустаҳкам эдиларки, масалан, алар бирор фарзанд миллатга куфр иш билан нуқсон етказса, бу ишида собит ва росих бўлмас эдилар. Отаси уни шу даражада қаҳр қилар эдики, қатл этишгача борар эдилар. Фарзандига ота шафқати инобатга олинмасди. Иттифоқан, Қорахон ҳукмронлиги ва жаҳондорлиги даврида мансабдор бир хотундан бир ўғил туғилди. У ғоятда чиройли ва мўйлари мли. Аммо, уч кеча-кундуз онаси сутини олмади. Ҳар кун ул хотун (куюнарди), оқибат бахтли бир кечада туш кўрдики, (тушида) тўдак деди: «Эй она, то сен мусулмон бўлмас экансан ва худойи таоло ягоналигига имон келтирмас экансан, ҳақпараст бўлмас экансан, мен сенинг эммасман». Тўғри йўлни кўрсатган бу саодатни ни беркитди, зоҳирга хилоф тарзда ўз имони изҳорини айта олмади. Ва лекин, Хуфияда худопарастлик йўли нақшларига интилди. Ўша дамда ул гўдак унинг кўкрагини эма бошлади. Туғилганидан бир неча кун ўтган ва умри муддати бир ёшга етганда ғоят хушсурат бўлди. Чунки унинг зоҳирий ҳусни ботиний жамоли каби қамолот авжи даражасини эгаллади. Назм (мазмуни):
Ҳусни руҳига сен боққанинг чоқ кўзлари ичра хордир меҳру моҳ. Ер юзи шундайлардан оростадир, худо меҳри дилида пийростадир.
Ўша даврдаги мўғуллар одатига кўра, фарзанд бир яшар бўлмагунча унга ном берилмасди. Алқисса, Қорахон она-бола хилватгоҳига кирди. Ўғилни кўрди: ҳусни ой парчаси мисоли бешикда нур таратарди. Жамоли партави офтобдек офтобнинг ойга нур бахш этганидек эди. Қорахон ғояти шодлигидан тўй бошлаб юборди. Ўша базмда аркони давлат, мўғул қавми амирлари ҳузурида фармон бердики, акобирлар жамъ бўлгач, ўз хотинига деди: «Ўғлимиз бир яшар бўлди. Унга қандай исм қўямиз?» Дарҳол ҳалиги бир яшар гўдак бешикдан фасиҳзабонлик билан тилга кириб деди: «Менинг номим Ўғуздир». Назм. (мазмуни):
Бир яшар бола тилга кирди ва менга Ўғуз деб ном беринглар, деди. Одамлар унинг сўзини эшитиб, бу ишдан таажжубда қолдилар. Дунёда бундай ажойибни, бир ёшли боланинг гапираётганини энди кўришаётган эди.
Ҳозир бўлганлар бу маънидан ғоятда таажжубда қолган эдилар. Шундан кейин уни мазкур ном билан аташга қарор қилдилар. Ўғузхон балоғат ёшига етгач, Қорахон унинг учун укаси Ўрхоннинг қизини никоҳлаб берди. Бинобарин, у қизнинг ҳоли жамоли имон хулёсида юз кўрсатмаган эди. Баркамол жамоли туфайлидан у билан ошнолик даражасида муомила қилди. Бовужуди яқинлик ва хешлигидан бегоналик изҳорини қилди. Илтифот назарини унга ташламади. Ҳар кун ов ва сайр баҳонасида ўзини ул жамила суратли ва маънавий ноладаги (қиздан) узоқ тутарди.
Аслан ва қатъан ўз хотирини унинг томонида билмади. Отаси Қорахонга ўғли Ўғузнинг ул сафо қизга майли йўқлигини хабар қилганларида ғоятда жаҳлга минганларидан Ўғузхонни Қорахон ҳузурига етакладилар ва у иккинчи амакиси Кўзхоннинг қизини сўратди ва Ўғузхонга олиб берди. Бу қиз ҳам дини исломдан хориж эди. Бунинг билан ҳам иродат қилмади. Шу сабабли Қорахон малулу ғамнок ҳолга тушди. Беҳад андишалар билан истадики, Ўғузхоннинг учинчи амакиси Ўрхоннинг қизини Ўғузхоннинг ризолигисиз (в. 17б) (олиб беришга) ботина олмади. Шу асно юз кўргузгунча бир куни Ўгузхон шикордан қайтар эди. Йўли учинчи амакиси Ўрхон маҳалласидан тушди. Унинг қизи қараса, Хиромон ариги тарафга жомашўйларни томоша қилмоққа кетарди. Ўғузхоннинг кўзи ўша қизга тушди. Кўриниши  унчалик соҳибжамол  бўлмаса  ҳам ботиний сафолиги, ақидаси сидқида шоҳидлар аҳли назарида бир оят намоён бўларди. Кўзлар бу қиз рухсорида очилар, рамз билан  имо   қилардики,   агар   сен   Ҳақ  субҳона  таоло ягоналигига гаров бўлсанг, мен сени ўз никоҳимга олурман ва   ширин   жонимдан   ҳам   ортиқроқ   севарман.   Назм (мазмуни):
Фаррух сўзларини ул қиз эшитди, ибо билан секин жавобин деди. Ахду паймонингдан бўйин товламам, сеники бўлганда фармонингдаман.
Ўгузхон ўз амакиси қизидан бу изҳори итоатни ва итоатгўйликни фаҳмлагач, дедики, Назм (мазмуни).
Сен никоҳимга кирадиган бўлсанг, дунё ва дин номидан севишлик ҳимматим бордир. Меҳрим билан юзинг қуёшини (нурга) тўлдирурман. Ойникидек лаъл (тиш)ингни дур қилурман. Қўлимдан келганча сени бошга кўтараман, доимо хотинлар сарвари бўлиб қолурсан.
Ўғузхон билан амакиси кизи ўртасида имову ишора-лар  билан  ахду  паймонлар ўртага  қўйилгач,  Ўғузхон отаси томон шошилди. Латифликлар билан майл кўргузиб, учинчи амакиси қизига уйланиш учун рухсат олди. Ўл бону қиз Ўғузхон тиззига бош қўйганидан бошлаб улар ўртасида   чунон   улфатлик   пайдо   бўлдики,   Ўғузхонни одамлар собиқ бонулар хоналарида камдан-кам кўрадиган  бўлдилар.   Бу  қиз  билан  бирга   мужомиати  кўп бўлганидан балки бошқаларга илтифот қилмай қўйгандир. Бундан илгариги хотинларининг дил рашклари тандур оташидек тобланди. Ғайирликларидан кийна темири ҳар иккиси дил оташида тоб бера олмай қолди. Уларнинг муҳаббати ва мувофақати бегоналар ва хешлар ўртасида дилрешлар зарбулмасалига айланди. Бул тўлин ой сиймоси хуршидлиқолар  меҳри  офтоб  нуридан   (нури  сабабли) ўз қийр монанд тундек қора дилларида сурати  ҳусни йўқлигидан, бу маънавий зиё нурини Қорахон (в. 18а) кўра олмади.
Уларнинг тотув турмуши воқеасини эшитганда та-ажжуби орта борди. То бир куни Ўғузхон шикорга кетганда, Қорахон тўй тантанасини уюштирди ва Ўғузхоннинг барча хотинларини зиёфат қилди. Суҳбат асносида улар ҳоли кайфиятидан сўради. Хотинларидан биринчиси Уғузхон ҳоли сурати ва унинг мусулмончилигидан, уларни мусулмонлик динига даъват этиб, ўзи қабул қилмаслик иулидан боргани, унинг эътибори назаридан қолгани, Урхоннинг қизи учинчи хотини ривожи ва эътиборини
ихтиёр қилгани ҳамма-ҳаммасини Қорахонга батафсил миридан-сиригача сўзлаб берди. Назм (мазмуни): Қорахон   ҳузурида   Ўғузхон   хотинлари   кўзлари   ёшга тўлиб (дедилар): «Эй шоҳ, умринг фузун бўлгай, душманинг ҳалқуми қонга тўлгай. Ҳуш кунларингда душман бўлмасин. Умрингни берсин. Сен билан қариндош бўладиган бўлсак, сендан  бўлак  бизга  шоҳ  керак  эмас.  Дунёда  сенинг динингдан бошқасини тан олмагаймиз. Сенинг тутумингдан бошқасини қилмаймиз. Ўғуз бошқа динни ихтиёр қилди. Унинг дини билан ишимиз йўқ. У динини бизга таклиф қилганда, ғамдан дилимиз тилинди. Унга эргашмадик, шу боис бизга душман бўлди. Учинчи хотинга севиб уйланди. Ўша унга ҳамроз, ҳамроҳ, ҳамдин бўлди». Қорахон бу сўзларни эшитиб, ҳайратда қолди. Кафча илондек тўлғанди. Ичи ёниб сўзлади: «Отаси динидан кечган ўғулнинг дилини кийна тиғи билан тилмоқ лозим. Ўғузхон жонимдан азиз бўлса ҳам, ўткир шамшир билан ишини қилурман. Дину урфимдан қайтган экан, ханжар билан бошини кесмоқ лозим». Кейин лашкар жамлашни буюрди. Миллат ғазабидан жон деб бу ишга бел боғлади.
Қорахон ўз келинларидан бу сўзларни эшитгач, ўт пурковчи равзан унинг димоғи қасридан дуд чиқарди, қаҳру ғазабининг совуқ сарсар шамолидан қалтирай бошлади. Ўз қариндошлари ва (в. 186) аркони давлатигаки, ҳозир эдилар, ўғлини койий бошлади ва дедики, лашкар ва сипоҳ жамъ бўлсинлар, токи нахчиргоҳгача боришсин, Ўғуз канорига сазо қуюрманки, бошқаларга ибрат бўлгай. Лашкар жамъ қилмоқ, жанг жиҳозларини ҳозирламоқ учун хабар берди-лар. Жарчилар жар солдилар. Токи одамлар тайёргарлик кўрсинлар. Шу вақтда Ўғузхоннинг ул муслима хотини бу маънидан  хабар  топиб,  жадаллик билан тезда эрини шикоргохда огоҳ қилди. Ҳақиқатдан воқиф бўлгач, Ўғузхон, бу иш тадбири фикрида эдики, бирдан Қорахон лашкари ҳар тарафдан ўраб  олдилар.  Ўғузхон  иложсиз қолиб,  ўзи билан ҳамроҳ бўлган бир неча одамлари билан парвардигор зоти покига таваккул қилиб жангга кирди. Қорахон ўз нафси билан саваш гирдобига етишди. Бу томонлар учрашувида икки лашкарнинг темир пачоқловчилари қўли зарбидан жанг оташи аланга олди. Назм (мазмуни):
Отлар жанг куни елишидан, осмонга қора гард кўтарилди.   Симобранг   шамшир   селпинишидан   жаранглаб фиғон билан дилларни чок этарди. Шикордагидек бир-бирларига  ташланишди.  Ўғузхоннинг  жангга  киришдан бўлак чораси қолмади. Жангарилик уни етаклади, Чочий камонидан наъра билан ота бошлади. Ёнидаги ботирлар қўлда шамшир билан унга кўмак берардилар. Йиқилган-лар  жонидан  умид  узиб,   ботирлар  қони  деб   тиғлар ботарди. Икки лашкар чунон бир-бирига аралашиб кетдики, оташ   пўлодидан   тирқирашарди.   Қорахон   ибн   Мўғул подшоҳи  ғул  билан  Ўғуз  сари   ҳужум   қилди:   отини ниқтаб қамчи босиб, адоват қўлида табар дастасин тутиб, Ўғуз пешонасини мўлжалга олмоқ истади. Улкан тоғни гардун судраганидек, ногаҳон қадар камондори шастидан учган ўқ Қарохон жонига келиб қадалди. Офтоб шу куни ғазаб сочарди.
Қорахон икки лашкар ўртасида нобуд бўлиб, тупроқ билан баробар бўлди. Лашкарларининг барчаси қочишга юз тутиб, ер бирла яксон бўлдилар. (в. 19а) Бошқа (қолган) аъёнлари ва улус атрофлари дарҳол Ўғузхон ҳузурига келдилар ва камонларни бандаликнинг қулоқ ҳалқасига айлантирдилар. Итоат камарини жон белларига боғладилар. Барча халқ, каттадан кичиккача барча элу улус мусулмон бўлдилар. Ўғузхонга қасам келтириб, унинг подшоҳлигидан фахрланишларини изҳор этдилар.

давоми бор

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин