Саналар
21.11.2017
Баннер
Мусаххир ал-билод (1)
PDF Босма E-mail

Ватанимиз тарихининг 1498 - 1610 йиллар даври воқеаларини акс эттирувчи «Мусаххир ал-билод» (Мамлакатларнинг эгалланиши) асари XV аср иккинчи ярми ва XVI аср биринчи чорагида яшаб, ижод қилган ўрта осиёлик муаррих Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған қаламига мансуб бўлиб, унда кўчманчи ўзбеклар хони Шайбонийхон ва унинг Дашти Қипчоқ, Ўрта Осиё ва Хуросонда ҳукм юргизган аждод ва авлодлари, жумладан, «курувчи хон» лақабини ҳам олган Абдуллахон II нинг ҳарбий юришлари ҳамда давлатчилик фаолияти ҳакида ҳикоя килинади. Шунингдек, ушбу асарда Бобур ва бобурийлар, бадахшонлик темурийлар ва уларнинг шайбоний, аштархонийлар сулоласи вакиллари ҳамда сафавийлар давлати билан сиёсий-ҳарбий муносабатлари ҳам ёритилган.

Форс тилидан таржима, изоҳлар ва кўрсатгичлар муаллифлари Исмоил БЕКЖОНОВ, Дилором САНГИРОВА

МУСАХХИР АЛ-БИЛОД» АСАРИ ВА УНИНГ» МУАЛЛИФИ ҲАҚИДА

Улуғ ватанимиз ўтмиши турли-туман ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий вокеаларга бой бўлиб, халкимизнинг ана шундай улкан тарихи олим-фозил аждодларимиз томонидан ўз даврида каламга олинган ва бундай ёзма манбаларнинг аксарият кисми бизгача ҳам етиб келган. Ҳозиргача улардан айримлари илмий жиҳатдан ўрганилиб, ўзбек ва бошка тилларда нашр килинган. Айниқса, мамлакатимиз ўз мустақиллигини кўлга киритгач, бу сингари тарихимизга оид ёзма манбаларни ўрганишга кенг имконият яратилди. Энди фақат бу борадаги интилиш ва ташаббус илмий-тадкикот марказлари максад ва вазифаси, ўз ватани тарихига кизикувчи тадкиқотчиларнинг ҳимматига боғлик бўлиб колди.
XVI аср иккинчи ярмида туғилиб, XVII биринчи ярми охирларида вафот этган юртдошимиз Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған каламига мансуб ва форс тилида битилган «Мусаххир ал-билод» асари ҳам иккита кўлёзма нусхада бизгача етиб келган ана шундай ёзма манбалардан саналади. Бу асарни ўрганиш ва уни ўзбек ёки рус тилида, ҳеч бўлмаса ўша ҳолича нашр этиш аҳамияти ҳакида куюниб гапирган тарихчи олим, академик Бўрибой Аҳмедов таъкидича, «Мусаххир ал-билод» фактик ва қомусий маълумотларга бой асар бўлиб, бизгача етиб келган бошка ёзма тарихий манбалар материалларини аниклаштириш, ўрни-ўрни билан уларни тўлдиришда ҳам кўл келувчи муҳим манбадир.
Яқинда «Мусаххир ал-билод» Теҳронда нашр этилди ва эндиликда унинг ўзбек тилига таржимаси ҳам эътиборингизга ҳавола килинмокда. Бу асар тузилиш усули, боблари мазмуни ва аҳамияти ҳакида гапириш ҳамда китобхонни мазкур ёзма манбанинг ўзбек тилидаги нашри билан таништиришдан олдин «Мусаххир ал-билод»нинг кўлёзма нусхалари, уларнинг ўрганилиш даражаси ва форсча нашри ҳакида тўхталиб ўтиш лозим бўлади.

«Мусаххир ал-билод»нинг кўлёзма нусхалари

Модомики, гап ёзма манба устида бораркан, дастлаб, унинг бизга маълум қўлёзмалари ҳақида фикр билдиришга тўғри келади. Чунки, уларнинг айрим хусусиятларини ўрганмасдан туриб, асар маълумотлари тўғрисида аниқ ва тўлақонли назар бидириш кийин бўлади. Масалан мазкур «Мусаххир ал-билод» асарининг УзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шакшунослик институти қўлёзмалар фондидаги 1505 рақам остида сақланувчи нусхаси (шартли равишда Тошкент нусхаси) тўлиқ бўлмай, уни куйида сўз юритмокчи бўлганимиз Россия ФА Шаркшунослик институти Санкт-Петрбург бўлими кўлёзмалар фондидаги С-465  нусхаси билан солиштирганда, Тошкент нусхасида асарнинг Муқаддимаси бутунлай ва Биринчи бобнинг биринчи қисми ҳамда Учинчи бобнинг Жонибек султон авлодлари, жумладан, Абдуллоҳхон ҳаётига доир маълумотларни камараган 240 бетлик ҳажмдаги кисми бизгача етиб келмагани маълум бўлади. Шунингдек, нисбатан тўларок саналган Санкт-Петрбург нусхаси ҳам нокис бўлиб, бу нусхада Мукаддимада кўрсатиб ўтилган Тўртинчи бобнинг каттагина кисми ҳамда Бешинчи ва Олтинчи боб маълумотлари умуман мавжуд эмас. Ундан ташқари Тошкент кўлёзма нусхасида мавжуд айрим маълумотлар матни Санкт-Петрбург нусхасида узилишга учраган. Демак, аёнки, шу нокис кўлёзма нусхаларга асосланган тадкиқотчилар бу жиҳатларни ўрганмай, асар ва ундаги маълумотлар борасида тўлаконли фикр билдиришлари анча кийин кечади. Шу сабабли, гарчи, асарнинг Тошкент кўлёзма нусхасида мавжуд эмас китоб номи ва унинг муаллифи ҳакидаги маълумотлар Санкт-Петрбург нусхаси бўйича аникланган бўлса-да, кўлёзманинг китобат қилиниш ва матн хусусиятлари каби жиҳатлари жиддий ўрганилмагани боис асарнинг муаллиф томонидан тўлиқ ҳолатда ёзилган-ёзилмагани масаласи, кўлимиздаги нусхаларни кўчирган котиблар асарнинг кандай нусхалардан фойдалангани факти аникланмай колган ҳамда, афсуски, ҳозиргача амалга ошган ягона Теҳрон нашри илмий-танқидий матни ҳам унинг тузувчиси йўл қўйган ана шундай камчиликлар натижасида китобхонлар диққатига анчагина камчиликлар билан ҳавола этилган. Ваҳолонки, мисол тариқасида биринчи масала бўйича айтадиган бўлсак, асарнинг Тошкент ва Санкт-Петрбург кўлёзма нусхаларини уларнинг барча хусусиятларини ўрганган ҳолда киёслашимиз жараёни шуни кўрсатдики, «Мусаххир ал-билод» асари бир нечта ёзма манбалар асосида муаллиф томонидан тугал битилиб, мундарижада кўрсатилган бобларнинг барчаси акс эттирилган ҳолда яратилган. Аммо, ўша тўлиқ нусха такдири (худди «Бобурнома»га ўхшаб) ҳозирча бизга маълум эмас Тошкент нусхаси асар ёзилган XVI аср 20-йиллар атрофида номаълум котиб томонидан кўчирилган . Бу нусха кўчирилиши ҳакида унинг ҳозирги ҳолатига қараб, иккита фикр айтиш мумкин. Биринчи фараз шуки, котиб ўз қўли остидаги чала китобат қилинган, яъни боши ва охири йўк нусхадан фойдаланган. Ёки Тошкент нусхасининг ўзи бизгача дастлабки ва кейинги варақлари мавжуд эмас ҳолда етиб келган. Бироқ, барибир, Тошкент нусхаси котиби ўзи яратган нусхани ноқис бир нусхадан кўчирган, чунки, кўлимиздаги нусха матнининг кўп ўринларида узилиш ҳоллари учрайдики, бунинг Тошкент нусхаси котиби айби билан рўй бермагани аниқ билиниб турибди. Нусханинг биринчи бети ҳошияси юкори қисмида араб-форс имлосида «Тарихи Шайбоний» сўзлари ёзилган. Хатнинг котиб хатига анча ўхшашлиги бўлса-да, ҳуснихат конуниятига биноан уни бошка давр котиблари ижодига ҳам бемалол татбиқ этиш мумкин ва шунинг учун бу ёзувнинг ким томонидан битилгани номаълум. Аммо, шуниси аниқки, агар, котиб қўл остидаги нусха ҳам худди ушбу нусха каби факат Шайбонийхон ҳаётига доир маълумотларнигина ўз ичига олган бўлса, у ҳолда шу асосда котибнинг ўзи бу номни асарга маъкул кўриб ёзганлиги эҳтимолдан узок эмас. Ёки кўлимиздаги нусхани ўкиган бошка бирор китобхон ё олим ҳам ана шу мулоҳазадан келиб чиқиб, ҳошиядаги сўзларни битган бўлиши мумкин. Яна айтиш лозимки, номаълум котибимиз ўз нусхасини кўчириш жараёнида кўплаб имловий хатоларга ҳам йўл қўйган. Аммо, кўринадики, асар қийматини яхши тушунган котиблар унинг тўла нусхаларига эга бўлмасалар-да, асарни борича кўчириб, халққа тақдим этишни маъқул топишган Санкт-Петрбург нусхасини кўчирган XVII аср котибининг қўлида ҳам асарнинг тўлиқ нусхаси бўлмаган ва унинг иши фақат кўчириш бўлгани учун китобнинг Абдуллоҳхонга бағишланган энг катта қисмини кўчиришда дуч келган кемтик ва айқаш-уйқаш ҳамда китобнинг тугалланмай қолган қисм матни бор-йўқлигига сира ҳам эътибор бермаган. Айрим ўринлардаги матнларни такрорий ҳам кўчирган. Кўринадики, авваламбор, гарчи қўлёзма чиройли унвон ва ҳошиялар билан безатилган бўлса-да, котиб уни бирон-бир жиддий топшириқ-буюртма асосида яратмаган ёки шундай эса-да, у ҳам ўз қўл остидаги ўзи кўчираётган қўлёзма асосида бор хатони такрорлаган ҳамда асарнинг Абдуллоҳхон қисми Ҳофиз Таниш Бухорий қаламига мансуб «Абдуллоҳнома (Шарафномайи шоҳий)» асаридан иқтибос қилинганини билмаган ва ўз нусхасини шу асосда тўлдиришга уринмаган. Ёки буни билса ҳам ўша пайт қўлида мазкур асар мавжуд бўлмаган ёки буни хоҳламай, борини кўчириш билан чегараланган. Қўлёзмадаги асосий ноқисликлар қуйидаги тарзда юзага чиққан: 19б - 20а бетларда бу ўринда ёзилиши лозим бўлмаган «Ёрмуҳаммад султон ибн Дўстум султон...» ҳақидаги маълумотлар келиб, у яна 21б бетда ҳам ноўрин такрорланган; 34а бетда узилиш юзага келиб, унинг давоми 38а бетда берилган. Шунингдек, гап ораларида жуда кўп сўзлар тушиб қолган. Теҳрон нашри тайёрловчиси бундай камчиликларни топиб, бор ерида Тошкент нусхаси, бу нусхада ҳам йўқ ерида Биноийнинг «Шайбонийнома» ва Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр»ига мурожаат қилган. Аммо, матнни нашрга тайёрлаш жараёнида Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдуллоҳнома» асаридан фойдаланмаган Нодира Жалолий «Мусаххир ал-билод»нинг ана шу китобдан иқтибос қилинган жойларини тўғирлашда ожиз бўлган ва киши номлари чалкаштирилган ҳамда сарлавҳалар қўйилмаган жуда кўп ўринлардан ташқари мазкур нусханинг 123а бетидаги «Поянда Муҳаммад султон...» бўлимида рўй берган узилиш, 171б бетдаги матнда 1574 йил воқеалари матни узилишга учраб, шу бетнинг ўзидаёқ 1580 йил воқеларини қамраган матннинг давом этиши,и175б-182а бет матнларининг бир-бири билан айқаш-уйқаш шаклда ўрин алмашгани унинг назаридан четда қолган. Айтганимиздек, котиб юзлаб сўз, киши номлари саналарни гоҳида алмаштириб, гоҳида эса нотўғри шаклда берган ва нашрга тайёрловчи ҳам уларни худди шу ҳолатда чоп этган. Масалан, «кенгаш» сўзи Кўкалтош, «Дўстум султон» - Рустам султон, «Турдикахон» исми - наздик ба хон, «Чуҳраҳойи ўнг ва сўл»(ўнг ва сўл чуҳралари) сўзлари киши исми ўрнида тушунилиб - Чуҳрасой Унгсўл, «таарруз» - маъруз, «Хожакат» - хижолат, «Куфийн» -Куқин, «Тоткент» - Тошкент ва ҳ. шаклда эълон қилинган. Бу камчилик ва хатолар ўзбек тилидаги нашрда тўғирлаб, керак .ерида изоҳлар билан тушунтириб ўтилган Бу қўлёзма нусхада асарнинг мундарижада кўрсатилган ке-йинги боблари акс этмаган ва бу борада қуйидагиларни айтиш керак бўлади. Одатда котиблар ўзлари кўчирган қўлёзма китоб-ларнинг сўнгида ўз исми, кўчирган сана ва жой номи, шунингдек, бошқа аломатлар қўядилар. Бироқ, Санкт-Петрбург нусхаси бу каби ҳолатга эга эмас, чунки, унинг мавжуд сўнгги саҳифаси охирги сатригача матн сўзлари билан тўлдирилган бўлиб, асар матни бошқа варақларда ҳам давом эттирилгани аниқ билиниб турибди. Аммо, унинг яна қанча варақлари ёзилганини айтиш қийин. Яна эслатиш жойизки, бу котибимиз қанчалик хаттот бўлмасин, у ҳам жуда кўп имло хатоларига йўл қўйган. Қўлёзма хатининг каллигарафик хусусиятларига қараганда, у XVII асрда кўчирилган. Ҳошияда келган шу асар маълумотларига яқин бир хабар матни кўчирилган сана эса ҳижрий 1284/1868-69 йил тарзида кўрсатилган.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар иккала қўлёзма нусха хусусиятлари ҳам жиддий ўрганилиб, унинг натижаларидан «Мусаххир ал-билод» асари маълумотлари ва Теҳрон нашри ҳақида фикр билдириш ҳамда асарнинг таржима матнини ўқувчиларга тўлароқ етказишда унумли фойдаланилди Мусаххир ал-билод»нинг ўрганилиш тарихи. XIX аср охирида» тузилган Санкт-Петрбург кутубхонасидаги Шарқ қўлёзма асарлари тавсифида ўша пайтда мазкур кутубхонада сақланувчи «Мусаххир ал-билод» асари нусхасида гарчи асар номи муаллиф томонидан аниқ кўрсатилган бўлса-да, К. Г. Залеман ва В. Розен уни Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдуллоҳнома (Шарафномайи шоҳий)» асаридан кўчирма сифатида қайд этганлар. Яна бир рус толими И. И. Умняков ҳам бу асар ҳақида 1930 йили нашр этган Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдуллоҳнома(«Шарафномайи шоҳий») » асари ва унинг тадқиқотчиларига бағишланган тадқиқотида мазкур тавсиф бўйича сўз юритади. Инглиз шарқшуноси Чарлз Сторининг форс адабиёти намуналарига бағишланган био-библиографик тавсифида ҳам бу асар «Тарихи Шайбоний» номи остида тилга олинади. Табиийки, 1952 йил тузилган ЎзФА Шарқшунослик институти Шарқ қўлёзмалари феҳристи (катологи)да асар мазкур ҳошия ёзув бўйича «Тарихи Шайбоний» номи остида қайд этилган.
Асарнинг асл номи ва муаллифи ҳақидаги тўғри, тўлақонли фикр дастлаб, аниқроғи, 1973 йили россиялик олима М. А. Салоҳиддинованинг илмий ахбороти орқали эълон қилинди. Муаллиф Санкт-Петрбург нусхасини жиддий ўрганиб, «Мусаххир ал-билод» деб аталувчи бу тарихга оид ёзма манбанинг Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған қаламига мансуб мустақил асар экани ҳақида фикр юритди ва унинг «Шарафномайи шоҳий»дан фарқли томонларини кўрсатиб берди. Шунингдек, бу олима томонидан асарнинг ноқис Тошкент нусхаси ҳақида ҳам гапирилиб, унинг тақдирига аниқлик киритилди.
Шундан сўнг олима М. Х. Абусеитова 1979 йили ўз илмий ахбороти орқали Муҳаммадёр ибн Араб Қатағаннинг «Мусаххир ал-билод» асари Қозоғистон XVI аср тарихини ўрганишда муҳим манба экани борасидаги фикрларини баён қилди.
Мусаххир ал-билод» асари ва унинг муаллифи ҳамда бу» ёзма манбанинг ҳар иккала нусхаси ҳақида илмий қарашларини билдирган биринчи ўзбекистонлик олим Бўрибой Аҳмедов бўлиб, у ўзининг «Балх тарихи» илмий иши ва шу номдаги китобида «Мусаххир ал-билод» асари маълумотларидан жуда унумли фойдаланди. 1985 йили нашр этган XVI - XVIII асрларда яратилган ёзма ёдгорликлар тавсифига бағишланган китобида «Мусаххир ал-билод»нинг Тошкент ва Санкт-Петербург қўлёзма нусхалари, асар мундарижаси тавсифи билан бирга Рўзбеҳон Исфаҳонийнинг «Меҳмонномайи Бухоро», Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али Насруллоҳийнинг «Зубдат ул-осор», Бобурнинг «Бобурнома», Камолиддин Биноий ва Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома»лари ва «Нусратномайи гузида, нусратнома», «Фатҳнома», Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр»и, Зайниддин Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақоеъ», Муҳаммад Ҳайдарнинг «Тарихи Рашидий», Султон Муҳаммаднинг «Мажмаъ ул-ғаройиб», Аҳмад Розийнинг «Ҳафт иқлим», Масъуд ибн Усмон Куҳистонийнинг «Тарихи Абулхайрхоний» ҳамда Ҳофиз Танишнинг «Абдуллоҳнома» асарларидан кейин ёзилган «Мусаххир ал-билод»нинг мазкур асарлардан фарқли жиҳатлари, ундаги айрим маълумотларнинг алоҳида қиймати ҳақида ноёб маълумотлар ҳавола этди. Академик Бўрибой Аҳмедов мазкур маълумотнома ва «Тарихдан сабоқлар» китобида «Мусаххир ал-билод»ни илмий жиҳатдан махсус ўрганиш ва ўзбек тилига таржима қилиш зарурлигини қайта-. қайта таъкидлади.
Таржимон ва олим Исмоил Бекжон ҳам асардаги темурий Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия султонбегим орқали неваралари ҳисобланган шайбоний Кўчкунчихон, Севинчхожахон ва улар авлоди ҳақидаги маълумотларни илмий таҳлилдан ўтказиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилган эди. Шунингдек, эроншунос олим Жалил Ҳазратқулов «Мусаххир ал-билод»нинг Теҳрон нашри муносабати билан ўзининг айрим фикрларини билдириб, нашр ютуғи ва камчиликлари борасида сўз юритди.

Мусаххир ал-билод»нинг Теҳрон нашри

Асар 2006 йили» Теҳрондаги «Мероси мактуб (Ёзма мерос)» нашриётида Нодира Жалолий мазкур иккита Тошкент ва Санкт-Петрбург нусхаси бўйича тайёрлаган илмий-танқидий матн асосида икки минг нусхада чоп этилди. Нашр тайёрловчи муқаддимаси ва шу тузувчи томонидан берилган зарур изоҳлар, оят, ҳадислар ва уруғ-қабила, киши, жой номлари кўрсаткичи ҳамда луғатнома билан таъминланган. Нодира Жалолийнинг асар ва илмий-танқидий матн тузиш тажрибаси юзасидан айтган фикрлари мазкур муқаддимада акс этган бўлиб, бу ҳақда айрим фикрларни билдиришга тўғри келади. Нашрга тайёрловчи Нодира Жалолий, авваламбор, «Мусаххир ал-билод» асари ҳақида қимматли фикрлар билдирган инглиз, рус ва ўзбек олимлари илмий изланишларидан мутлақо бехабар бўлган ва ўз муқаддимасида бу ҳақда бирон маълумот бермаган. Қолаверса, Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр» ва Камолиддин Биноийнинг «Шайбонийнома»си «Мусаххир ал-билод» учун асосий манбалардан бўлганини тўғри топгани ва зарур жойларда улардан унумли фойдалангани ҳолда бу асарга яна Бобурнинг «Бобурнома», энг асосийси, Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдуллоҳнома (Шарафномайи шоҳий)» асарлари ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилганидан бехабар бўлган. Шунингдек, у асарнинг қўлёзма нусхалари хусусияти ва маълумотларини чуқур ўрганмаган. Айрим ўринларда эса баъзи маълумотларни бузиб ҳавола этиш ва уларни нотўғри талқин қилиш йўлидан борган. Натижада, ўзининг ўттиз беш бетлик муқаддимасининг фақат икки бетини асар хусусиятлари (вижагии асар) ва бир ярим бетинигина нашрга тайёрлаш (равиши тасҳеҳ) жараёни масаласига қаратган. Муқаддиманинг қолган ўттиз икки саҳифасини эса Эронда чоп этилган эронлик ва ўрта осиёлик ўтмиш муаллифлари қаламига мансуб бир қанча ёзма ёдгорликлар ва ҳозирги замон эрон олимларининг маълумот, фикрларини жалб этиш асосида ёзилган сафавийлар ва шайбонийлар, аштархонийлар ўртасидаги муносабатлар тарихига бағишлаган. Мазкур муқаддимада айтилишича, «Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған Абдуллоҳхон салтанати бошида дунёга келган ва XVII аср бошида вафот этган ҳамда у асарда тасвирлаган воқеаларнинг кўпини ўз кўзи билан кўрган ва шунинг учун ҳам муаллиф маълумотлари ўз қийматига эга материаллар ҳисобланади. Бу асар XVII аср Урта Осиё форс «тилиси намунаси ҳам бўлиб, сажъ усулида ёзилган Айтиш лозимки, Н. Жалолий шу фикрлари асносида илмий жиҳатдан ишонарсиз айрим фикрларни ҳам билдиради. Масалан у ёзишича, «Мусаххир ал-билод» матни Биноийнинг «Шайбонийнома», Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр», Ҳасанбек Румлунинг «Аҳсан ат-таворих» асарларига жуда яқин бўлиб «ё бу китоблар бир манба асосида ёзилган ёки Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған ана шу уч манбадан ҳам фойдаланган. Балки, улар «Мусаххир ал-билод»дан баҳра олишгандир?» Ахир, Биноий 1512 йили, Хондамир эса 1532 йили вафот этган бўлсалар, Ҳасанбек Румлунинг «Аҳсан ат-таворих» асари эса 1572 - 1577 йиллар орасида яратилган бўлса, бу муаллифлар Валимуҳаммадхон аштархоний даври (1605 - 1611 йй.) воқеаларини ҳам ўз ичига олган, яъни, 1611 йилдан кейин ёзилган «Мусаххир ал-билод» маълумотларидан қандай қилиб фойдаланган бўлишлари мумкин?
Муқаддимада асарнинг Тошкент ва Санкт-Петрбург нусхалари ҳақида бор-йўғи иккита сатр ёзилиб, уларнинг бизгача етиб келгани, ҳар иккала қўлёзма нусханинг ҳам охири йўқлиги эслаб ўтилади, холос. Қўлёзма нусхаларнинг бошқа хусусиятлари ҳақида бирон сўз йўқ (тўғри, айрим жузъий (фикрлар изоҳлар бобида айтилган.
Хуллас, «Мусаххир ал-билод»нинг кўп нусхада нашр этилиши, эслатганимиз бир қанча қусурларга қарамай, ўзбек тарихшунослигида ҳам катта воқеа бўлди.

«Мусаххир ал-билод» асарининг ёзилиши тарихи, тузилиши, мазмуни ва Ўрта Осиё тарихини ўрганишдаги аҳамияти

«Мусаххир ал-билод» муаллифи ёзишича, бошқа тарихчилар каби унинг ҳам асарни ёзишдан мақсади замондошларини ўтмиш воқеалари билан таништириб, омманинг бу борадаги тасаввурини оширишдан иборат бўлган. Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған асар бошида Оллоҳга ҳамд, ислом пайғамбарига наът ва унинг оиласи, саҳобалари ҳамда авлодига олқиш айтгач, тарих соҳасини улуғлашга киришиб, Оллоҳнинг инсонни барча мавжудолар ичида ақлли ва нотиқ қилиб яратгани, улардан икки гуруҳ кишилар яна ҳам кўпроқ бахтни қўлга киритган бўлиб, булардан биринчиси охират, тўғри йўл ва Оллоҳ ризолигини излаб, пайғамбар ва авлиёликка эришгани, иккинчи тойифа мансаб, салтанат ва давлат, жаҳон неъматлари кетидан юрганлар ҳисобланиб, уларнинг энг яхшилари подшоҳ ва амирликка эришганини эслатаркан, шу сўзлардан сўнг тарих фанига нисбатан баҳосини аниқлаштириб, қуйидаги таърифга ўтади: учинчи тойифа эса бу йўлларни кўрмаганликлари учун аъмо - кўриш қобилиятидан маҳрум кишилар саналиб, уларни «омий» дейилади. Омийликдан чиқиш ва биринчи иккита гуруҳ кетидан эргашиш йўли ҳам бор бўлиб, унинг энг афзали илм ўрганиш, айниқса, ўтмишдагилар ҳаётидан огоҳ бўлиш мақсадида «тарих»га назар ташлаш хислати саналади. Муаллиф тарих фанига эса қуйидагича таъриф беради: бўлиб ўтган фавқулодда ва нодир воқеа-ҳодисаларни ёзиб бориш ёки илгари ёзилганларни бир мавзу атрофида йиғиб, тартибга келтириш тарих илми ишидир.
Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған ёзишича, у ана шу тарих илмидан озгина хабардор киши бўлгани учун ўзи ҳурмат қилган хоқон соҳибқирон Абдуллоҳхон тарихини ёзиш мақсадида ўзидан олдинги тарихчилар асарларидан маълумот тўплаб, уларни мамлакат ва шаҳарлар эгалланиши мавзуси остида бир ерда акс эттиришга киришган ва бу асар номини «Мусаххир ал-билод» деб атаган.
Кўринадики, муаллиф асарни, одатга кўра, ўз замонаси ҳукмдорига эмас, балки бир неча йиллар олдин вафот этган шайбоний Абдуллоҳхон ибн Искандархон хотирасига бағишлаган. Асар тузилиш тартиби ва мундарижаси таркиби эса қуйидагича: муаллиф ўз мундарижасида асарнинг муқаддима қисм ва олти бобдан иборатлигини айтади. Асарнинг бизгача етиб келган Муқаддима қисми Дашти Қипчоқдаги кўчманчи халқлар, жумладан, кўчманчи ўзбеклар хоқони Абулхайрхон ҳаётига бағишланган. Биринчи бобда эса Шайбонийхоннинг отаси Шоҳ Будоғ султон ибн Абулхайрхон, Шайбонийхон ва унинг фарзандлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Иккинчи боб Шайбонийхоннинг амакиси Кўчкунчихон ибн Абулхайрхон ва унинг авлоди, Учинчи боб Севинчхожахон ибн Абулхайрхон ва бу хон авлодига бағишланган. Тўртинчи бобда Хожа Муҳаммад (Хожағум) султон ибн Абулхайрхон ва ўғиллари, неваралари ҳамда унинг етук ҳукмдор чевараси Абдуллоҳхон ҳаёти ва юришлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бизгача етиб келмаган Бешинчи бобда эса Абдулмўъмин ибн Абдуллоҳхоннинг тахтга чиқиши ва ўша даврда кечган воқеалар тасвири, Олтинчи бобда Бухоро шаҳри ва бу шаҳар ҳақидаги улуғлар таърифи ва бу муқаддас заминда яшаб, ижод қилган саййидлар, шайхлар ва фозиллар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган экан. Муаллиф режалаштирган мундарижадан билинадики, асар фақат Шайбонийхон ёки Абдуллоҳхон эмас, балки, мамлакатимиз тарихида юрт бошқарган шайбонийлардан барчасининг ҳарбий юришларига бағишланган. Шу сабабли муаллиф ўз асарини ана шу ҳарбий юриш ва юртлар эгалланишига бағишлаб, бундай маълумотларни бир нуқтага йиғиб ҳавола этади. Айниқса, «Мусаххир ал-билод»нинг шайбоний султонлардан ҳар бири ҳаётига махсус бағишланган алоҳида-алоҳида маълумотлари бошқа манбаларда йўқлиги билан ўз қийматига эга ҳисобланади. Шунингдек, асарда Абдулмўъминхон хонлиги даври воқеаларидан тортиб то Валимуҳаммадхон аштархоний давригача кечган тарихий воқеалар ҳам тилга олинадики, бу ҳақда маълумот берувчи «Мусаххир ал-билод»дан олдин яратилган асарлар номи ҳозиргача тарихшуносларга маълум эмас. Ана шу жиҳатдан ҳам «Мусаххир ал-билод» ўзидан олдин ёзилган бошқа тарихий манбалардан фарқ қилиб, оригинал хусусиятга эга асар экани маълум бўлади. Мухаммадёр ибн Араб Қатаған биографиясига доир кўшимча маълумотлар. Эслатиш керакки, охирги бешинчи ва олтинчи боблар, юқорида айтганимиздек, гарчи муаллиф томонидан ёзилган бўлса-да, асарнинг қўлимизда мавжуд қўлёзма нусхалари орқали бизгача етиб келмаган. Муаллиф ҳақидаги маълумотнинг ҳам бор-йўғи юқоридагича бир нечта сўздан иборат. Бироқ, асарнинг қуйидаги айрим хусусиятларига назар солсак, унинг тўлиқ таълиф қилингани ва муаллиф ҳаёти ҳақида ҳам яна қўшимча маълумотларни қўлга киритамиз. Муаллиф ҳар бир хон ва султон ҳақида махсус бўлимларда тўхталар экан, улар ҳаётининг сўнгги дамларигача, ҳатто, улар номи билан боғлиқ кейинги давр воқеаларига қадар ҳикоя қилади. Масалан, Абдулғаффор султон бўлимида, унинг Абдуллоҳхон буйруғи билан 1578 йили ўлдирилгач, Абдулмўъминхон бузуғлигидан сўнг, Боқимуҳаммадхон даври бошида туркистонликлар манғит элидан Абдулғаффор султонга ўхшаш бир кишини мазкур султон деб, Тошкент тахтига чиқарганлар. Демак, бу воқеа 1603 йиллари содир бўлган. Ёки Валимуҳаммадхон даврида аштархонийларга қарши курашган шайбоний Жаҳонгир султоннинг Балх ҳокими Надрмуҳамадхон томонидан ўлдирилиши маълумотини олайлик. Маълумки бу воқеа 1608 йили рўй берган. Муаллиф ёзишича, Валимуҳаммадхон даврида қорақалпоқ халқи Кўчкинчихон авлодидан Шайхим султонга ўхшаш кишини топиб, қозоқ хонларига уни мазкур Шайхим султон деб таништиришган, қалбаки султон бошлиқ кишилар бир неча бор Самарқандга босқин-чопқин уюштирганлар. Булардан кўринадики, Абдуллоҳхон даврида туғилиб, вояга етган, шу хон вужудга келтирган тинч турмуш шарофатидан ўқиб камол топган муаллиф Валимуҳаммадхон вафот этган 1611 йилдан кейин, аниқроғи, Имомқулихон ҳукмронлиги даврида ҳам ҳали ҳаёт бўлган. Агар Абдуллоҳхон даврини унинг Бухорони қўлга киритган 1557 йиллардан бошлаб ҳисобласак, демак, Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған 1560 - 1570 йиллари орасида туғилган бўлиб чиқади. Асар ёзилган 1611 йиллари эса .50-55 ёшларда бўлган.
Энди асарнинг тугал ёзилгани ҳақида. Муаллиф, авваламбор, Абдуллоҳхоннинг бобоси Жонибек султоннинг 1598 йил июнигача тирик бўлган ва Абдулмўъминхон томонидан ўша йили қатл этилган авлодларига бағишлаган қисмларда бу мудҳиш воқеалар баёнини тўлиқ келтиради. Қолаверса, муаллиф Абдуллоҳхон бобига муфассал киришишдан олдин бир бобча очиб, унда Абдуллоҳхоннинг туғилгандан то вафот этган 1598 йил 8 февралгача даврда кечган юришларини саналарини кўрсатган ҳолда ҳикоя қилади. Ана шундан сўнггина китобнинг Абдуллоҳхон ҳақидаги иккинчи катта бўлими бошланади. Демак, муаллиф бу хон даврини олти бетда мужассам қилган ва Абдулмўъминхон даврини ҳам ўрни-ўрни билан кўп марта жуда аниқ эслатган экан, албатта унинг кейинги бобларини ҳам тўла ёзган деган хулосага келишимиз мумкин. Айтганимиздек, асарнинг тўлиқ нусхаси бизгача етиб келмай, ҳозирча унинг ноқис кўчирилган нусхаларидангина баҳраманд бўлиб турибмиз.
«Мусаххир ал-билод»нинг манбалари. Биламизки, Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған қаламга олган Шайбонийхон билан боғлиқ воқеалар «Мусаххир ал-билод» ёзилган давргача Шайбонийхон топшириғига биноан ёзилган «Таворихи гузида, нусратнома», Мулло Шодийнинг «Фатҳнома», Камолиддин Биноийнинг «Шайбонийнома», Рузбеҳон Исфаҳонийнинг «Меҳмонномайи Бухоро», Абдуллоҳ ибн Муҳаммаднинг «Зубдат ал-осор», Хондамирнинг «Ҳабиб ас-сияр», Муҳаммад Солиҳнинг «Шайбонийнома», Бобурнинг «Бобурнома», Масъуд ибн Усмон Куҳистонийниннг «Тарихи Абулхайрхоний», Восифийнинг «Бадоеъ ал-вақоеъ», Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг «Тарихи Рашидий» асарлари ёзилган ва уларнинг қўлёзма нусхалари Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган эди. Ҳофиз Таниш Бухорийнинг Абдуллоҳхон даврининг 1589 йилгача воқеаларини қамраган «Абдуллоҳнома (Шарафномайи шоҳий)», Ҳофиз Муқимий Бўстонхоний Самарқандийнинг назмдаги «Зафарнома» каби тарихий асарлари ёзилган эди. Бўрибой Аҳмедов ҳақли равишда таъкидлаганидек, асарнинг 1510 йилгача маълумотлари «Ҳабиб ас-сияр», «Бобурнома», «Шайбонийнома» (Биноий), «Таворихи гузида, нусратнома» ва бошқа асарлардан иқтибос қилинганига қарамай, унинг биринчи бобидаги айрим маълумотлари бошқа асрларда учрамайди. Иккинчи, учинчи бобдаги Кўчкунчихон, Севинчхожахон ва улар авлодларига бағишланган, тўртинчи бобнинг Хожа Муҳаммад султон ва авлодларига оид маълумотлар эса алоҳида-алоҳида берилгани ва бошқа асарларда бу каби яхлит шаклда берилмагани билан оригиналлик касб этган. Айниқса, асарнинг Абдуламинхон ибн Ибодуллоҳ султон ибн Искандархонга бағишланган бўлими маълумотлари ўқувчида қизиқиш уйғотиши турган гап. Чунки, бу воқеа Абдулмўъминхон ўлимидан кейин 1598 йил кузида содир бўлиб, муаллиф ёзишича, Самарқандда 1589 йили оламдан ўтган Ибодуллоҳ султоннинг хотини Жаҳон султон бегим бинт Кепак султон Балхда 17-18 яшар йигитни ёнидаги амирларга эри Ибодуллоҳ султоннинг кейинги қирғинлардан яширинишга мажбур бўлган ўғли сифатида таништириб, шайбонийлар тахтига даъвогарлигини айтади, Абдуламин исмли бу йигитни Балхда давлат тахтига ўтқазадилар. Баъзилар эса унинг султонзода эканига ишонмай, хон ўрнида тан олмайдилар. «Мусаххир ал-билод»да ёзилишича, аммо, унинг шижоат ва донолик каби хислатларини кўрган киши албатта шоҳзодалигини тан олмасдан иложи йўқ экан. Бу муаллиф сўзларими ёки Абдуламинхонни яқиндан билган бошқа муаллиф таърифими? Мутрибий ҳам 1626 йил ёзган «Нусхайи зебойи Жаҳонгир» тазкирасида Абдуламин султон борасида айнан шу сўзларни келтиради.
Абдуллоҳхонга бағишланган катта бўлим К. Г. Залеман ва бошқа олимлар таъкидлагани каби «Абдуллоҳнома (Шарафномайи шоҳий)»дан изчил равишда иқтибос қилинган эса-да, бу маълумотлар муаллиф томонидан моҳирлик билан ихчам ҳолатга келтирилган.
Айтганимиздек, «Мусаххир ал-билод» маълумотлари орасида Абдулмўъминхон ва Боқимуҳаммадхон, Валимуҳаммадхон даврига оид хабарлар учраши, демак, муаллифнинг бошқа манбага мурожаат қилгани ёки уларни ўзи асарга киритганидан дарак беради. Чунки, «Шарафномайи шоҳий» 1587 йил воқеалари билан тугаган. Мутрибий «Тазкират уш-шуаро», «Нусхайи зебойи Жаҳонгир» тазкираларида кўрсатишича «Ҳофиз Таниш Бухорий Абдуллоҳхоннинг воқеанависи (яъни хон давлатида юз берган воқеа-ҳодисаларни ёзиб борувчи тарихнавис) бўлган, ёзган воқеаларини Тошкент фатҳи, ҳатто, Хуросон ўлкаларидан айримлари эгалланишигача етказган, аммо, уни тугатмасдан, Абдуллоҳхон даврида вафот этган, асарни тугатишни эса қози Поянда Зоминийга топширганлар, бироқ унинг ҳам бу китобни охиригача ёзгани Мутрибийга маълум эмас» экан. Бизнинг аниқлашимизча, Ҳофиз Таниш Бухорий 1592 йили вафот этган ва «Шарафномайи шоҳий» уч таҳрирга эга: биринчиси 992 ҳижрий (1584) йили, иккинчиси, 995 ҳижрий (1587) йили ва учинчиси 998 ҳижрий (1589 - 1590) йили тугалланган.
Қизиғи шундаки, «Мусаххир ал-билод»нинг муқаддимадаги олқиш қисмлари ҳам «Шарафномайи шоҳий» муқаддимаси гапларининг қисқарган шаклидек кўринади ҳамда, агар, Ҳофиз Таниш Бухорий тузган режа бўйича «Абдуллоҳнома»нинг Хотимаси Абдуллоҳхоннинг яхши хислатлари ва унинг замонида яшаган улуғ шайх, уламо, қурилган иморатлар баёнини қамраб олиши керак бўлса, Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған ҳам Бухоро ва унинг авлиё, уламо ва фозилларига бағишланган боблар очган ва «Мусаххир ал-билод»нинг Кўлоб воқеаларидан кейин, аниқроғи, бизгача етиб келган қўлёзма нусханинг охирги узилишга учраган бетидаги «Мусаххир ал-билод»нинг ушбу янги боби [соҳибқирон хон Абдуллоҳхоннинг] дўсту ёрон ва ўз халқига меҳрибонлиги, душманларга шафқатсизлиги хислатлари баёнини °з ичига олади» сингари сарлавҳа «Мусаххир ал-билод»да ҳам Абдуллоҳхоннинг яхши хислатлари хусусида гапирилиши керак бўлган қисм борлигини англатиб турибди. Демак, Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған «Абдуллоҳнома»ни ўз иши учун энг мўътабар манба сифатида билган.
Хуллас, кўрганимиздек, «Мусаххир ал-билод» ўзига хос усулда ёзилган тарихий асар бўлиб, ундаги маълумотлар айрим ўринларда такрорий бўлса-да, уларнинг муаллиф томонидан ихчам тарзда бир ерга йиғиб берилиши, айрим маълумотларнинг эса бизгача етиб келмаган манбалардан иқтибос қилингани ёки муаллифнинг ўзи томонидан киритилгани, қолаверса, бу асар қўлёзма нусхаларининг қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиши унинг ўша давр тарихчилиги ривожига қўшган ҳиссаси ва ватанимиз тарихшунослигида тутган муносиб ўрнини кўрсатади.
Энди ушбу ўзбекча нашрнинг айрим хусусиятларига келсак. Асарнинг Абдуллоҳхон давригача бўлган қисмини Исмоил Бекжон таржима қилиб, шарҳ ва изоҳларини берган. Қолган қисмининг таржимони, изоҳлар ва кўрсатгичлар муаллифи Дилором Сангирова. Муаллифлар матннинг асл нусхадан кўчирмаси ҳавола этилмаётгани учун қўлёзмалар ва нашр нусхалари варақларини кўрсатиб боришни лозим топмаганлар. Ҳозирги кунда ўқувчиларимизга жуда кўп тарихий шахс ва жой номлари, ўтмиш воқеалари ҳақидаги маълумотлар чоп этилган ёзма манбалар ва қомусий кўп жилдликлар, махсус тўпламлар ҳамда тарих ва адабиётга оид дарсликлар орқали яхши таниш бўлгани сабабли уларнинг ҳаммасига ҳам изоҳ берилмаган. Нашр шахслар, унвон ва мансаблар, этник ва жуғрофий номлар кўрсатгичи билан таъминланди.
Ишонамизки, қўлингиздаги ўзбекча нашр ҳам мамлакатимиз халқлари тарихи ҳақидаги тасаввурингизни яна ҳам бойитишга хизмат қилиб, асарнинг кенг илмий муомалага олиб киритилиши ва тарих фанидан қўлланма, дарсликлар тузишда қўл келади.

Шодмон ВОҲИДОВ Исмоил БЕКЖОНОВ Дилором САНГИРОВА

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин