Саналар
21.11.2017
Баннер
Тўрт улус тарихи (2)
PDF Босма E-mail

ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВАССАЛАВОТУ АЛАЙҲУМ АЖМАЪИН ЗИКРИ

Шис Сурайёдир ва Оллоҳ муродифидир. У шериксиз туғилган. Авлоди турбатининг маҳбуби бўлган. Ҳазрати Одам алайҳисеаломга хулқда ва хулқ турбатга монанддир, бошқа биродарларига қараганда кўпроқ (отасига) ўхшарди. Баъзиларнинг айтишича, улардан катта эди. Ҳобилни қатл этиш воқеасидан беш йил ўтгач, Қобилнинг синглиси унга қўшилди. Унинг умри бир юз элликка етганда унга ваҳий нозил бўлди: у ҳикматдан таълим ва илмлардан дарслар олган дастлабки одамдир. Шу жиҳатдан ҳакимлар уни биринчи Уриё деб атадилар. Сурёний тилида Уриёнинг маъноси муаллимдир. Насорийлар ривоятича, икки юз ўттиз ёшида тошу гилдан Каъба хонасини қурди. Хос ашёлар билан таъминладики, уни Ғознимун дейдилар. Баъзиларнинг айтишича, Малжоъ ибн Одамнинг ўғлидир. Бу гапга асос йўқ. Шис ҳайъат, нужум, ҳисоб илмларида ўз нуқтаи назари ҳукмларига эга бўлган биринчи одамдир. Ўз оха-онаси учун намоз  ўқиган  дастлабки  одамдир  ва  ўз  отаси  амру васиятларини адо этишга бел боғлагандир. Одамлар уни фарзандлари орасида хат ёзиш таълими, хайётлик ва карбос кийишни одат қилган биринчи одамдир, дейишади. Банди-лик ва бандалик расмини жорий қилган биринчи одам ҳам шудир. Ҳудо йўлида жиҳод қилмоқни касб айлаган биринчи одамдир. Оташпарастлик йўлидан кетган Қобил фарзандла-ри  билан  аксар жангга  кетардилар.  Насиҳатга  қулоқ солдилар. Аммо оталарини банд қилиб, келтириб, танбеҳ берди. Ул соҳибу саодатга қарашли одамларни кеча-кундуз соатларини  ибодатда  ўтказишни   (таъкидлади).   Унинг шариати отасининг шариати эди. Эллик саҳифа қирқ йил муддатда унга нозил бўлди. Саксон йил халқни шу тўғри йўлдан устивор бошлади. Бир минг ўн икки ёшлигида дунёдан ўтди. Баъзилар фикрича, тўққиз юз ўттиз икки йил, бошқалар сўзича эса тўққиз юз йил умр кўрган. Кейин жаннат томон йўл олди.

АНУШ ИБН ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Анушнинг маъноси содиқдир. Ануш Шис ибн Одамнинг васий ўғли бўлди. Баъзиларнинг сўзига қараганда, у пайғамбар бўлмаган, аммо васий бўлган. Қавмини Одам алайҳиссалом динига даъват этган. Подшолик, салтанат ва фармонраволик даъвосини қўйган биринчи одам шу эди. Хурмо дарахтини экиш унинг ихтироларидандир. (в. 6а). Ёши тўққиз юз олтмиш бешга етганда, бошқа ривоят бўйича тўққиз юз эллик йиллигида ўғли Кайнон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам алайҳиссаломни ўзига васий ва халифа қилиб тайинлади. Кейин оламдан ўтди.

ҚАЙНОН ИБН АНУШ ИБН ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Қайноннинг сурёнийча маъноси зобитдир. Қавмга юз йил бошчилик қилди. 900 йил, бошқа фикр бўйича 910 йил, (учинчи) бир ривоятга қараганда 840 йил умр қўрган. Ихтилофли ривоятлардан қатъий назар, у Бино шаҳрини қургани маълум. Иморатлар, боғу бўстонлар тархини чекиш унинг ихтироларидандир. Ўғли Маҳлоилни ўзига қоиммақом этиб тайинлади.

МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙНОН ИБН АНУШ ИБН ШИС ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Маҳлойил Мамдуҳ муродифидир. Маҳлойил отаси ўрнига қоиммақом бўлгач, 300 йил подшоҳлик қилди. Фарзандлари кўп эди, 895 ёшга етганда, бошқа бир фикр бўйича 926 йил умр кўрди, фикрлар ихтилофидан қатъий назар, Суси Ақсо шаҳри у қурган бинолардандир, Ўғли Барвин Маҳлойилни ўзига васии ва қойиммақомликка тайинлади. Баъзилар унинг исмини Борид дейишади. Бориднинг маъноси Зобитдир. Борид баъзилар сўзича 967 ёшга етганда ўлган. Бошқа ривоят бўйича 960 ёшга кирган. Дарё ва анҳорларни у пайдо қилган. «Нафойис-ул-фунун» соҳиби сўзига қараганда фарзандлари сони кўпая бошлагач, атроф заминни эгаллаб, ҳукмронлик қилганлар. Шайтон иғвосига учиб бутпарастликни бошлаганлар.

АХНУХ ИБН БОРИД ИБН МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙТОН ИБН АНУШ ИБН ШИС ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Баъзилар  таъкидича,  «Хунух»   ҳамзасиздир.   Сабоғи кўплигидан  Идрис   ҳам  деб  атаганлар.   Унга  салавоту саломлар бўлсин, Ул ҳазратни Урёйи солис деб атаганлар. Ҳурмус ул-Ҳаромиса деганлар, Волидул-ҳукамо атаганлар. Мусалласун-наъм вар-раёса ҳам деганлар. Айтишларича, пайғамбар, подшоҳ ва ҳаким бўлган. Хурмус Уторудга муродиф эди. Абулмаъшар Балхийнинг ёзишича, Ҳаромиса (Хурмуслар) кўп бўлган. Лекин фазилатлилари уч киши бўлган, деб айтадилар. Бири Хурмус ун-наби бўлиб, Идрис алайҳиссаломдир. Икқинчиси,  Ҳурмус  Бобилий Роййон анбиёси жумласидан. Лақаби Боворёйи соний бўлиб, Ҳаким (в. 66)  Фисоғурш унинг шогирдидир. Илмлар йўқолиб, Тўфонни қайта бошдан тузди. Учинчиси Ҳурмус Мисрий. Исфилунснинг устоди.  Жамеъи  илмларда  хусусан  тиб илмида ва кимё илмида маҳорат ҳосил қилади. Баъзилар ёзадики, Идрис алайҳиссалом Одам алайҳиссалом вақтида 100 яшар ёки 363 яшар бўлган. Бошқа бир ривоятга кўра, Армурхон сўнгги пайғамбар ва улуғ ҳашаматли бўлган. Гарчанд уламо наздида улувул-азимлиги тасдиқланмаган бўлса ҳам, пайғамбар бўлганига ҳеч ким шак келтиролмай-ди^ зероки Идрис алайҳиссалом хитоби Қуръонда зикр этилгандир. Ҳар набики, соҳиби китоб экан, уни расул деб атайдилар. Гарчи, барча илмларни унга нисбат берсалар ҳам, алайҳиссалом. Аммо, илми ҳайъат бўйича машҳур кишилар фикрича нужум ва юлдузшунбслик унйнг мўъжизалари-дандир. Ёзув, ип йигирмоқ, тўқувчилик, тиқувчилик санъ-атлари шул жанобларига мансуб, деб биладилар. Миср эҳромларини у қурган деб айтадилар ва у ердаги шакллар, суратлар жамий санъатлар суратларини ҳамда асбобларини ихтиро қилган, дейишади. Айтадиларки, Тўфон ҳолидан у хабар берган. Даъват муддати давомида 120 йил ичида 30 саҳифа ул жанобга ташрифи нузул бўлган. Миср ва унинг ҳудудида бўлган. Бир гуруҳ одамлар айтишича, Ҳиндистон саводи аъзамида яшаган. Лекин ул ҳазрат қадамлари асари Мисрдаги Дамиёт шаҳрида,тош тахта устида ўлтирганлари маълум. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом келганда ўз қано-тида кўтариб осмонга олиб чиқиб кетган. Эҳтимол, оёғи ўшанда   Ҳиндистонга   ҳам   қўйилган   бўлиши   мумкин. Айтадиларки, офтобнинг бир бурждан иккинчи буржга ўтишини Оллоҳ неъматларининг зоҳир бўлиши деб билган ва (шу муносабат билан) ажиб бир байрам ташкил этган. Юлдузларнинг шараф буржига етишларини қарамли деб билган. Ҳорут билан Морут қиссаси ҳам ўша замонда келиб чиқди. Бир ривоятга кўра, 365 ёшида Ҳақ таоло Идрисни тўртинчи  осмонга  олиб чиққан.  Бошқа  бир  ривоятга қараганда тўртинчи осмонда унинг руҳини олган. Баъзи-ларнинг айтишича, беҳиштга олиб бориб, ҳақиқатга яқин ривоят шулки, Ҳақ жалла ва аъло фазли ва иноятидан камолот, илму амалидан малойикалар орасида ғулғула пайдо бўлганмиш. Малакул-Мавтда у билан суҳбат иштиёқи пайдо бўлган (в. 7а). Ҳазрати Роббул-иззат ижозати билан Идрис алайҳиссалом билан ҳамсуҳбат бўлган. Натижада ҳамма билан дўстлик иттифоқи вужудга келган. Умри 365 ёшга етганда  Идрис  алайҳиссалом  илтимоси билан  АзрОил алайҳиссалом Ҳақдан ижозат олиб, унинг руҳини олган ва жаҳаннамнинг жамеъи қаърларини ва азобларини кўрсат-ган, жаннат тамошасига олиб келган. Икки дўст суҳбат чоғида Идрис Азроилга шарт қилган эдики, жаннатни томоша қилдиргандан сўнг чиқишиб, иккинчи бор, Тўбо дарахти остида наълларимни эсдан чиқариб қолдирибман, деган баҳонани қилиб, яна қайтиб жаннатда ўрнашди, У ердан чиқмади, жаннат ичида ўлтириб Азроил алайҳиссалом сўроқларига жавоб берди.
Матушулх ибн Ахнух, яъни Идрис алайҳиссалом ибн Бардин ибн Маҳлойил ибн Қайтон ибн Ануш ибн Шис алай-ҳиссалом ибн Одам сафиюллоҳу саловутоллоҳи алайҳум ажмаъин, катта қавмга айланди ва отаси динида устивор ҳамда одамлар орасида адлу эҳсон сифатлари билан шуҳрат топди. Умри узун бўлди, вафот этгач, ўғли Ламйк ибн Матушулх ибн Ахнух ибн Бардин ибн Маҳлойил ибн Қайтон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам саловатуллоҳ алайҳуму ажмаъин, отаси ўрнига ўлтирди. Баъзилар унинг номини Ламакон, бошқалари Ломйсак дейишади. Ломис фирқаси ва Ломих гуруҳи ва зумрайи Лом дейдилар, АлиЛму Индаллоҳ. Айтишларича, Ламйк ибн Матушулх ёлғиз ўтган. Унинг замонида бутпарастлик залолати шуҳрат топди. Хабар беришларича, Ҳазрати Идрис алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишидан кейин умматлар орасида бутпарастлик кенг ёйилди. Лекин аслида унинг пайдо бўлиши Маҳлойил ибн Қайнон ибн Ануш ибни Шис алайҳиссалом вафотидан кейин юз берган. Айтишларича, шу нарса ҳақиқат эдики, Маҳлойил шакли айни Одам алайҳиссаломга ўхшарди. Ул ҳазратни кўрганлар ҳам, Ҳазрати Сафиюллоҳни кўрмаганлар ҳам келиб Маҳлойилни зиёрат қилишдан хушнудлик изҳор этар эдилар. Одам алайҳиссаломга қанча назрлар олиб келган бўлсалар,  Маҳлойилга ҳам шунча берардилар.  Маҳлойилнинг вақти-соати етгач ва Ҳақ раҳматига етишгач, улкан бир кофила узокдан (в. 7б) катта назрлар билан Маҳлойилни кўргани келаётганди. Маҳлойилнинг авлоду саҳобалари ҳайрон бўлдиларки, улар гапирганда «ҳийла қиляпсизлар», дедиларки: олиб келган бу микдордаги олтинларни чиқарманглар, Маҳлойил жамъ қилиб ҳазина қилган шу микдор олтинлар бунинг олдида ҳечдир. «Сиз аҳли олам омийлари орасида азизу мукаррам эрурсиз», деб Маҳлойилнинг ясалаётган суратининг бир қисмини кўрсатдилар. Суратни Маҳлойилдан ҳаргиз фарқ қилолмадилар. Оқибатда савобга асли-бу сураткаш қўли биланки, аслида Шайтон эди, етишди.   Маҳлойил  пардасини   ўзининг  юзига   ташлаб ўлтирганди. Уни ўша сурат устига ташлаб, ғулому нқинлари ўша сурат олдида мулозаматда манзари олийда турдилар, Кўп микдорда олтинни назрга олиб келганлар узоқдан катта   эҳтиром   билан   мулозаматига   топширдилар.   Бу Маҳлойилми   ёки   Маҳлойилнинг   суратими   эканлигини тушунмаган жамоат шу тариқа бир оз муддат одамлар олтинини олиб хазиналарйга тўпладилар. Бир пушт ўтгандан кейин ҳақиқатдан воқиф бўлмаган фарзандлар ўз шайтонла-рини кўрсатиб, маъқул қилдиларки, аждодларингиз шу суратга сажда қилганлар, сиғинганлар. Сиз ҳам сажда қилсангиз, улар нима кўрган бўлишса, сизлар ҳам шуни кўрасизлар,   дедилар.   Вақт   ўтиши   билан   бу   суратга Маҳлойил авлоди сажда қилганлар. Бу ҳол Ламк ибн Матушулх замонигача машҳур бўлиб кетди. Машрикдан Мағрибгача Маккада Худоси бўлган бир қисм халкда бу одат йўқ эди. Бутун ер юзида халқ бутпарастликка юз тутди. Айтишларича, Ламк ибн Матушулх ибп Ахнух 770 йил умр кўрган, У бутун олам1а нидо қилдики, ўрнига Сакиб ибн Ламк ибн Матушулх ўлтиради.

НУҲ БАҲОУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН МАТУШУЛХ ИБН АХНУХ ИБН БАРД ИБН МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙТОН ИБН АНУШ ИБН ШИС ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ САЛАВОТУВАССАЛОМ ЗИКРИ

Нуҳ алайҳиссаломнинг исми мубораклари Сакибдир. Баъзилар Масокиб дейдилар. Баъзилар эса Сокиб деб ўқиганлар. (в. 8а). Бошқа бир гуруҳ (олимлар) Мискар деб ёзишган. Ҳар ҳолда мурод Нуҳ алайҳиссаломдир. Ҳадис ҳукмича, «Ма ҳайлу у лавалазм даввам» дир ва уни Одами соний атайдилар ва Шайхул-анбиё ва Баҳоуллоҳ унинг лақабидир. Кўпчилик карих одамлар уни Нуҳ дейдилар. Умри узун бўлгани учун Шайхуланбиё дейишган. Айтишла-рича,  қирқ  ёшидан  кейин  Мабъус — пайғамбар  бўлди. Баъзилар фикрича, 200 йилдан кейин набилик давлатига мушарраф бўлган. Бошқа ривоятга кўра, 480 ёшида ваҳийга уни (худо) мумтоз қилган. Ихтилофли фикрлардан қатъий назар, у биринчи бўлиб носиҳолар шариатини қавми орасига ёйган эди. Қиёматнинг келишини бир кун олдин Ҳазрати пайғамбаримиздан,  саллоллоҳи  алайҳи  вассалом,  хабар берган  биринчи  киши   шу   жаноби  алайҳиссалом  эди. Пайғамбар голдузи, яъни қавм унинг дуоси билан ҳалок бўлганлар, Салавотуллоҳи алайҳ. Умри 1400 га етганда тўфон воқеаси юз берди. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳозир ҳам Куфада мавжуд бўлган Тануридаи бошланди. Шайху-ланбиё алайҳиссалом 20 ражабул-муражжабда 80 китни билан 920 йил унинг  гаровида бўлдилар.  Ўзи ясаган узунлиги  80  зироъ,  «Жаҳоноро»  соҳибининг фикрича, узунлиги 300 зироъ ва эни 50 зироъ, баландлиги 30 зироъ, «Нафойисул-фунун» соҳиби сўзича, узунлиги 1200 ареш, кенглиги 600 эреш, бошқа бир фикрга кўра тасаввур қилиш мумкинки, кема қурилиши жараёнида кофирлар масхара юзасидан ул жанобга: «Пайғамбарликдан кейин дурудгор бўласан» (дедилар), Кема уч табақалик қилиб қурилиб бўлгач, биринчи табақаси уй ҳайвок (даввоб) лари учун, иккинчиси инсон ва яна қушлар учун эди. Бу кемани ўзининг уч фарзанди Ёфас, Сом, Ҳом ёрдами ва кўмаги билан қурди.
Нуҳ танурипинг суви, ки унга Одам алайҳиссаломдан Нуҳга мерос қолган эди. Бу танур темирдан ясалган бўлиб, Жаброил алайҳиссалом Одам алайҳиссалом учун келтирган эди, қайнаган куни, ўша 80 одам ва унга тобеъ уч ўғли жамъ бўлган 20 ражаб ул-муражжаб куни Тўфон бошланганидан бир кеча-кундуз ўтгач, кемага тушдилар. Осмондан (в. 86) қайноқ ёмғир ёғди, ердан совуқ сув қайнаб тошди. 168 кун давомида кемада бўлдилар. Панжшанба куни 9 муҳаррамул-ҳаромда кемадан тушдилар. Бу тўфоннинг суви тамоми рубъи маскунни қоплаган эди ва дунёда бир тоғки, ундан баландроқ тоғ йўқ эди, тўфон суви шу тоғдан қирқ газ баландроқ кўтарилган эди. Худои таоло фармони билан Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кемаси Мағрибдан Машриққача ва Машриқдан Мағрибгача икки марта бориб келди. Кейин Ҳазрати Субҳон амри билан Нуҳ алайҳиссалом кемаси Мўсул жазираси тоғларидан Жуди тоғи чўққисига келиб тўхтади. Нуҳ алайҳиссалом пайшанба куни Муҳаррам ул-ҳаромнинг ўнинчи куни ўз авлоди ва асҳоби билан кемадан тушдилар.кейин шу ерда «Мадинатул-самонин» деган шаҳар қурдилар. Баъзиларнинг фикрича, бу шаҳар «Суҳи Само-нин» дейилган. Бир неча кун ўтгач, ўша 80 нафар одамнинг 7 нафаридан бошқа ҳаммаси ўлди, Онҳазрати Нуҳ алай-ҳиссалом ва у кишининг уч фарзанди: Ёфас, Сом, Ҳом, Нуҳ алайҳиссалом ўғилларининг хотинларидан ташқари ҳеч ким қолмади. Айтишларича, бу етти нафардан ташқари яна икки киши ҳам қолган, лекин булардан насл йўқ. Бу одамларки ҳозир ҳаёт кечирмокдалар Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом авлодларидандир. Ўша икки нафарининг бири Авж ибн Унук бинти  Одам алайҳиссалом, иккинчиси  бир кампирнинг набираси эдики, Нуҳ алайҳиссалом билан дўст эди ва ҳануз кофир эди ва ҳар кун Нуҳ алайҳиссалом учун бир нон ва бир коса қатиқ олиб келарди ва айтардики, эй Нуҳ, мену кофиримга ўз чўбин уйингга албатта йўл бергинки, мен сендан ҳеч бир ёлғон сўз эшитмаганман. Сенинг тўфон бўлади, деганинг албатта рост бўлиб чикди.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом унга ҳурмат юзасидан ваъда бердилар. Тўфон турган кунлар Худойи таоло ўша кампир ва ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳар иккисини бир-биридан ажратиб, ҳижобга солиб қўйди. Бутун кофирларнинг ишини тўфоннинг бир мавжи билан ҳал қилди. Кемадан ерга тушган кунлари бир куни барча кампирлар қоида бўйича (в. 9а) олдин бир арпа нони ва бир коса қатиқни Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга келтирган ва кўп маъзиратлар қилган эдиларки, «ё Нуҳ, мана олти ой бўлибдики, мен ўша суви қуриган дарё бўйидаги чайлада ҳеч сув қолмаганидан, илло озгина сув машкнинг бир бурчида қолган эдики, найда олти ой мен ва менинг сигиримга кифоя қилди. Сув важидан кўп танглик чекдим. Етишмовчилик важидан хизмат маъзурида камчилик бўлди.  Умидворманки, камчиликларимни афв этурсан». Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кампирни кўришидан гаажжубда қолиб бошини саждага қўйди: бир сир инкишо-фига доир илми воқеъ бўлди. Дарҳол Ҳазрати Жаброил Ҳазрати Раббул-жалил амри билан нозил бўлиб баён этдики: «Ё Нуҳ, Ҳазрати ҳақ таоло дейдиларки, бу пиразол холисона сенинг муҳаббатингда яшади. Гарчанд, миллатда сендан бегона бўлса ҳам. Сенга бўлган муҳаббати туфайли бизнинг дўстимиз бўлишини истаяик, наҳотки дуагманларимизга кўшилиб дўстимиз ғарқ бўлса. Яна у билан шундай муомала қилдикки, ҳаргиз қаҳру ғазабимиз ваҳми унга маълум бўлмасин, токи унинг хотири ташвишда ўтмасин». Шундан кейин  ҳазрати  Нуҳ  алайҳиссалом  пиразол борасидаги ҳақиқатдан огоҳ бўлди ва шу пайтдаёқ мусудмон бўлди ва ўзи калимаи тавҳидни наъра тортиб., ўҚиди: Ла илаҳа илоллоҳу, ва жонини ҳаққа таслим қилди. Азизим, худо. дўстларининг муҳаббатини кўргинки, кофирларга қандай асар ва натижа берди. Биз ва сиз мусулмончиликдан лоф урамиз ва чандон баҳрага эға эмасмиз. Бу шундан далолат берадики, дўстликда садоқатли эмасмиз.
Агар ихлосимизда бирор фатво бўлмаса, ҳар эҳтимолда ишлар бошқача бўлурди. Доимо Ҳудои таоло бизнинг ва сизнинг   ихлосцнгизни   камол   мартабасида   тутади   ва нуқсонларимиз бйлан қабул қилур. Ҳазрати Муҳаммад расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва алаиҳи ва саҳоба ва саллом, дўстликда Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломдекдир. У кишининг Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди ва Ҳазрати Одами Соний ўғилларининг уч хотини, у кишининг Канъон деган тўртинчи ўғли ва унинг онаси Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга иймон келтирмаган эдилар. Ложарам, Ҳазрати Ҳақ жалла ва ало уларни «Йаталатаму амважун аннуҳу лайса мин аҳлака» («гапларга қараганда у сенинг аҳлингдан эмас») гирдобига (в. 9б) ғарқ қилди. Уларнинг бесаодатлик воқеасидан хабар бериб, то олам инқирозигача меҳробу, масжидлару, мадраса-ларда қироат қилмоқни буюрганлар. Шундай нақл борки, ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом дунёники, рубъи маскун ҳам дейдилар, ўзининг уч ўғлига тақсим қилиб берганда, ҳар қайсисини маъмур қилинган тарафга жўнатди. Бу авлод ўзининг муқаррар томонига йўл солиш мақсадида бир неча кун оталари ҳузурида қолдилар. Бир куни Нуҳ алайҳиссалом уйқуда чоғида баногоҳ Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом жомасииинг этаги очилиб, авротлари кўриниб қолади. Шу вақтда Ҳомнинг назари отаси авротига тушади ва ўринсиз ханда отиб кулиб юборади. Бу Ҳомнинг беадаблигидан Сом жуда ҳижолат тортди-да, кечирим сўраш ниятида, ёпиб қўййш учун интилди. Аммо Ёфас Ҳомнинг кирдоридан воқиф бўлиб унинг адабини берди. Ҳом Ёфасга ёпишганди. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом буларнииг ғавғосидан уйғониб кетди. Қараса, Ҳом билан Ёфас бир-бири билан олишмокда, Ёфас Ҳомнинг адабини  бермоқда, Сомдаи улар жанжали ҳақиқатини сўради. Сом ғояти уялганидан жавоб бера олмади. Охир — улар, жанг сабаби, Ёфас алайҳиссалом биЛан Ҳом орасидаги жанжал сабабидан Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом воқиф бўлди ва Сом ҳақига дуо ўқиди: «Ҳақ таоло сени ва фарзандла-рингни солиҳлар, набилар ва авлиёларга аилантирсин!» Ҳом ҳаққиға дуо ўқидиларки, Ҳаққи субҳона ва таоло, сенинг авлодингдан   қоралар   яратилгай.   Ёфас   борасида   дуо қилдиларки, Ҳақ таоло сени ва фарзанддарингни азиз ва мукаррам тутиб, фазлу аҳсонинг барокотидан наслингизда баракот бўлгай.
Таворих аҳли киборларидан баъзиси бу наклнинг таъсирини йўқотишга тиришиб, Ҳом ҳақида қилинган дуо сабабини бошқача тушунтирадилар: Бўлса бордир. Ҳар тақдирда ҳам бу уч ака-ука ҳар қайсиси ўз хизматларини адо этмоққа киришади. Оталари туфайли ва дуосидан учга бўлиниб кетдилар, дейдиларки, ризқ турличадир.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом буғдойранг эдилар. Бағоят раҳм-шафқатли, оёқ-қўлли, (в. 10а) йирик-йирик кўзли, баланд қоматли, камсуқум айни пайтда ниҳоятда шиддатли ва ғазабли бўлганлар. Дейдиларки, Тўфон аввалидан то муқаддас ҳижратгача 3984 йил ўтган.
Ҳомнинг «Жаҳоннамо» рисоласида Тўфон бошланиши жумьасидан то ҳижратнинг пайшанбасигача Абурайҳон ва унинг шогирдлари таҳқиқотига кўра, 3725 йилу 348 кун ўтгани кўрилган.
Аловуддин ибн аш-Шотир Димишқий ўзининг «Китоби нузҳатун-нозир» (асари) да Тўфоннинг бошланишини пайшанба куни деб ёзган. Тўфон бошланган кун пайшанбадан то ҳижрат бошлашан пайшанбагача 3725 йил ва 350 кундир. Бу йилларнинг кунлари 13 лак 59 975 кун бўлади. Ўтган йиллар харасдир. Бир гуруҳ (олимлар) нинг ёзишича, Одам алайҳиссаломнинг ерга нозил бўлишидан Нуҳ алайҳиссаломнинг Тўфон кунигача 2242 йил ўтган. «Жаҳоноро» (китоби) соҳибининг ёзишича, 2200 йил. Баъзилар Заҳҳоқни ўша даврда ўтган, Дейдилар. Бу ғалатдир. Зероки, мўьтабар тарих китобларйда Заҳҳокни Марҳасп ибн Тоз ибн Арам ибн Сом ибн Нўҳ алайҳиссаломнинг ўғли деб ёзилган, Заҳҳокнинг Нуҳ алайҳиссалом асрига яқин булгани (ҳақиқатга) хилофдир. Алқисса, Нуҳ алайҳиссалом бу оламни тарк этганда у кишидан мазкур уч уғилдан бошқа авлод қолмаган.

давоми бор...

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин