Саналар
03.07.2025
Баннер
Шажарайи тарокима. Абулғозий Баҳодирхон
PDF Босма E-mail

XVII асрда Туркистон Хива хонлиги, Бухоро хонлиги, Қўқон хонлиги, Улуғ жуз, Ўрта жуз, Кичик жуз ҳамда Қашқария (Шарқий Туркистон) хонликларига бўлиниб кетган эди. Сиёсий тарқоқлик ҳамда эски савдо йўли ёки ипак йўли ўз йўналшини ўзгартириб, денгиз муҳитларига кўчиши Туркистоннинг иқтисодий, маданий жиҳатдан тушкунликка олиб келган сабаблардан биридир. Иккинчидан, хонликлар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар ҳам барча хонликларда хўжалик ва маданий ҳаётни орқага кетишига олиб келди.
Шунингдек, Туркистон улуғ давлатларнинг орасида сиёсий-иқтисодий, маданий жиҳатдан махсус қамал ҳолатида эди. Шимолда Россия империяси, шарқда Хитой империяси ҳар томонлама хавф солиб турар эди. Шундай бўлса ҳам бу даврда турли жанрларда тарихий, бадиий, фалсафий, диний, тиббий мазмундаги асарлар дунёга келди. Хива хони Абулғозий Баҳодирхон, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб, Турди Фароғий, Саидо Насафий, Маҳмуд ибн Валий, Муҳаммад Амин Бухорий, Юсуф Қорабоғий каби қатор шоир, файласуф, тарихчи, табиатшунос олимлар етишиб чиқди.
«Шажарайи тарокима» ёзма обидасининг муаллифи Хива хони, Абулғозий Араб Муҳаммадхон ўғли ҳижрий сана 1012 йил 15 Раббиюл аввал ойида, милодий сана 1603 йил 12 августда XVII асрдаги Хива хонлиги пойтахти Урганч шаҳрида таваллуд топган, ўзбек элининг қўнғирот уруғидандир. Абулғозийхоннинг ҳаёти, ижтимоий сиёсий фаолияти «Шажарайи турк» ёзма обидасида батафсил сўзлаб ўтилган.
Абулғозий Баҳодирхоннинг асарлари ичида «Шажарайи тарокима» («Туркманлар шажараси»), «Шажарайи турк» («Турклар шажараси») муҳим ўринни эгаллайди. Муаллифнинг айтишига қараганда, «Шажарайи тарокима» туркман оқсоқоллари ва улуғ бошлиқларнинг таклифига кўра оддий турк кишиси тушунадиган, ҳатто беш яшар турк ўғлони ҳам англайдиган тилда ёзилган. Асарда Одам ато авлодлари, Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбаримизга қадар ўтган пайғамбарлар эсланади, Нуҳ пайғамбарнинг Хом, Сом, Ёфас ҳамда Ёфаснинг ўғли Турк ҳақида ҳикоя қилади, турк, мўғул халқлари тарихи сўзланади, Қорахон ўғли Ўғузхон фаолияти ҳақида тўхталади, бутун ўғуз эли ва туркман халқининг қабилавий таркиби, уруғларининг бир-бири билан боғланган нуқталари, тарихий-этногенезини кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, Хива хонлиги билан туркманларнинг сиёсйй курашлари ҳам эслаб ўтилган. «Шажарайи тарокима» асари Абулғозий Баҳодирхон тахтга ўтиргандан анча вақт ўтгандан сўнг ёзилганлиги таъкидланган. Бу маълумотга қараганда, 1660—1661 йиллар орасида ижод қилинган. «Шажарайи тарокима» ёзма обидасида туркман қавми билан Хива хонлиги орасидаги сиёсий курашлар, туркманларни итоат қилдириш учун олиб борилган курашлар баён этилган, ўзбек ва туркман халқлари ўртасида иноқлик ўрнатилиши таъкидланган.
Абулғозий Баҳодирхон 1630—1640 йиллари Эроннинг Исфихон шаҳрида сиёсий тутқунликда яшаган даврларида Рашидиддин, Шарафиддин Али Яздий каби тарихчиларнинг асарлари билан танишган. Бу асарни ёзганда Эрон ва Туроннинг тарихига оид ўн саккизта ёзма манбалардан ҳамда халқ оғзида сақланиб қолган ривоятлардан фойдаланган. Асариинг ўнлаб қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида, Тошкентдаги Алишер Навоий номли кутубхонада, Ашхободдаги Туркманистон Фанлар академияси кутубхонасида, Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Ленинград бўлимида ҳамда Истанбул кутубхоналарида сақланмоқда. Биз асарни нашрга тайёрлашда А. Н. Кононов томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланаётган энг ишончли ва тўлиқ нусхаси асосида қиёсий метод билан 1958 йили Москва ва Ленинградда нашр қилинган араб ёзувидаги асар матнидан фойдаландик. Ушбу асарни нашрга тайёрлашда бир қатор сўзлар эски ўзбек тили талаффузи асосида берилди. Шунингдек, воқеа сўзи таркибидаги е товуши жарангсиз қ товуши билан келиши туркий тил қонунларига мос келмайди, шунга кўра е ўрнида қаттиқ талаффуз қилинувчи "Ы" товушини қўлладик. Бундан ташқари, қон, ғон, кон, гон, роқ қўшимчалари таркибидаги о унлиси тарихан ҳамда ҳозир ҳам ўзбек тилининг фонетик қонунларига зид бўлгани учун а товуши орқали қан, ған, кан, ган, рақ, рак шаклида бердик.
Туркий тилга хос кўк, кўл, учун кул, улуш каби сўзларда юмшоқ ў ва у товушларини ифодалаш имконияти бўлмади.

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм

Сипос ва стойиш ул эгага ким анинг ҳеч аввали ва охири йўқ ва юртининг заволи йўқ ва отаси ва онаси йўқ ва хотини ва ўғули ва қизи ва кенгаша турған кишиси йўқ турур, ошни ва сувни андақ улаштурғувчи йўқ турур ким гадойдин то подшоҳғача ва қумрсқадин то пилғача (филғача) ва чибиндин то семруғгача барчасининг аҳволиға лойиқ берур. Бир кун ҳеч қаюсининг улушини кам қилмас, агар ер юзинда кўкарган йиғачларнинг барчаси қалам бўлса ва тенгизлар сиёҳ бўлса, барча одам фарзанди битикчи бўлса тақи юз минг ва юз минг йил анинг сифатини битса тенғиздан бир қатра ва тоғдин бир мисқол тошни битгандин азрақ бўлгай. Бас менинг айдганим не бўлғай Дўруд ва таҳл бешумор ул пайғамбарға ким барча пайғамбарларнинг яхшиси ва худой дўсти ва барча одам фарзандига юборган элчиси турур. Анинг ёрон ва ўғлонлариға кўпдин кўп тангри раҳмати бўлғай. Эмди мундин сўнг Чингиз авлодиндин Урганчи Араб Муҳаммадхоннинт ўғли Абулғозийхон айтатурур ким кўп эмгаклар кўргандин сўнг ёшимиз ўттуз тўққузға етганда тарих минг тақи эллик бирда йилон йилинда Хоразм мамлакатинда отамиз тахтинда ўлтуруб, юрт ишига машғул бўлдуқ. Ул вақтда туркман Мангқишлоқ ва Абулхон ва Тежан сувининг ёқасида ўлтуруб эрдилар. Хоразмда ўлтурганлари ҳам бизнинг келуримизни эшитиб қочиб, бу айтилған уч юртға бордилар. Андин сўнг бир нечаси кўч бирлан ва нечаси йўл бирлан уч юртда бир эвли қолмай барчаси Хоразмға келдилар тақи яхшилари навкар ва ёмонлари раъиятлари ва беклари менинг тарихни яхши билуримни эшитиб турурлар тақи бир кун барчалари келиб, арз қилдилар ким бизнинг ичимизда Ўғузнома кўп турур, аммо ҳеч яхшиси йўқ, барчаси ғалат ва бириси бирисинға мувофиқ эрмас, ҳар қайсиси бир турлук ва бир дуруст эътибор қилғудек тарих бўлса эрди, яхши бўлур эрди теб ўтун қилдилар эрса, онларнинг ўтунларини қабил қилдим. Анинг учун ким бу китобни айтқандин ўн етти йил илгари барча туркманлар бизга ёғи бўлуб эрдилар. Ул сабабдин биз анларни кўп чопдуқ ва бир каррат Хуросонда Дурунға таъаллуқ Бурма теган сувнинг ёқасинда бизнинг бирлан саф тортиб (6-бет) урушдилар. Тангри бизга берди. Аввалдин то охирғача биз сабабли яхши ва ёмондин йигирма минг чоқлик кишилари ўлди, анинг ичинда гуноҳкорлари ҳам бор эрди ва бегуноҳлари ҳам бор эрди. Пайғамбар айтиб турурлар ким-қалан набийю алайҳиссалом адхалассурури фи қалбиа мўминни хайр мин ибодатис сақалини маъниси бу турур ким агар бир киши бир мусулмон кишининг кўнглини хушҳол қилса, анинг савоби барча Одам фарзандларининг ва жинларнинг тангрига бандалик қилған савобиндин кўп турур. Бас неча минг кишилар менинг бу сўз айтқанимға билмаганларин билиб кўнгиллари хуш бўлатурур. Худойи таолодин умидим бор ки мунинг савоби агар ул қатлъомда гуноҳ бўлған бўлса, анға ғолиб келгай теб ва тақи ул ким бир кун бир киши бу китобни ўқуб билмаганини билса, бизнинг руҳимизга фотиҳа ўқуғай тедук тақи китобни айтмаққа ружуъ қилдуқ тақи бу китобға «Шажарайи тарокима» теб от қўйдуқ. Барча билинг ким, биздин бурун туркий тарих айтқанлар арабий луғатларни қўшуб турурлар ва форсийни ҳам қўшуб турурлар ва туркийни ҳам сажъ қилиб турурлар, ўзларининг ҳунарларин ва устодлиқларини халқға маълум қилмақ учун биз мунларнинг ҳеч қайсисини қилмадук, анинг учун ким, бу китобни ўқуғучи ва тинглағучи албатта турк бўлғуси турур. Бас, туркларга туркона айтмак (айтмоқ) керак, то уларнинг барчаси фаҳм қилғайлар бизнинг айтған сўзимизни (7-бет) билмасалар андин не ҳосил агар анларннг ичларида бир ва ё икки ўқуған ақл киши бўлса ул билса, билмаган кўпнинг қайси бирина айтиб билдурур. Бас, андақ айтмақ керакким, яхши ва ёмон барчалари билиб кўнгилларига маъқул бўлғай. Эмди Одамдин то бу вақтғача ким тарих мингда етмиш бирда турур туркманларнинг ва сўнг туркман отин кўтариб, туркманга қўшилған элларнинг анча билганимизни бир-бир айталинг, билмаганимизга илож не.

ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЗИКРИ

Худойи таоло фаришталарга айтдиким, турпақдин киши ясаб, жон бериб, ер юзинда ўз ўрнумға халифа қилиб қўя турурмен теди эрса, фаришталар айтдилар: анлар юқориғи тўшак бирлан қуйиғи тўшакни забт қила билмаслар. Ул сабабдин сенга осий бўлурлар, яратғанинг ўла турур тедилар. Худойи таоло айтди: мен билганни сизлар билмассизлар, баринглар! Турпақдин бир кишининг суратин ясанглар теди. Азроил алайҳиссалом худойнинг амри бирлан барча ер юзингдаги ҳар турпақдин олиб, Маккайи Муаззама бирлан Тоифнинг орасинда турпақни балчиқ қилиб, Одамнинг суратини ясаб ётғуздилар, бир неча йиллар ўтгандин сўнг Худойи таоло анга жон берди ва минг йил дунёда турди. Одам демаклик араб тили турур, араб терини одам дер, ҳар нимарсанинг тошини тери дерлар, фаришталар турпақни ерни қазиб, ичиндин олмадилар тошиндин олиб, (8-бет) Одамнинг суратини ясадилар, анинг учун одам тедилар анларнинг беҳиштға борғанлари ва андин чиққанлари ва ер юзинда юрганларининг ҳикоятлари халқ ичинда машҳур турур, анинг учун айтмадуқ. Одам ўлар бўлди эрса, Шис отли ўғлига айтди ким, мендин сўнг, сен менинг ўрнўмға ўлтуруб ўғлонларимға бош бўлғил, теб кўп насиҳатлар қилди. Бу дунёдин ул дунёға кетди. Андин сўнг Жаброил алайҳиссалом Худойи таолодин Шисга китоб олиб келди. Шис ҳам пайғамбар ва ҳам подшоҳ бўлуб, элга адолат қилиб, тўқуз юз ўн икки йил бу дунёда туруб, жаннат саройиға кетди. Шиснинг маъниси Худойнинг ҳайбати демак бўлур. Шис ўлар вақтида ўғли Анушни ўрнинда ўлтуртуб кетди. Ануш тақи отаси ва улуғ отасининг шариъатиға амал қилиб ул тақи отаситек тўққуз юз ўн икки йил бу манзилда ўтуруб, ул манзилга кетди. Анушнинг маъниси содиқ темак бўлур. Ануш тақи ўларинда ўғли Қайнанни ўрнинда ўлтуртуб, кўп насиҳат ва васият қилди. Ул тақи секиз юз қирқ йил отаси юрган йўлда туруб, ўғли Махлойилни ўз еринда ўлтуртуб, Тангри яқиниға кетди. Махлойил замонинда Одам фарзанди кўп бўлди, ўлтурған ерга сиғишмадилар, ул сабабдин Махлойил Бобил иқлимига бориб бир шаҳар солди, отини Сус қўйди ва том, эв солди ва кендлар қилдурди, андин илгари шаҳар ва кенд ва эв йўқ эрди, тоғларнинг қавоқинда ва ё чангалда (9-бет) ўлтурур эрдилар, халқға ҳукм қилди, ер юзига ёйилинг теб, барча Одам фарзандлари Махлойилнииг амри бирлан бориб, ҳар қайда муносиб ер бўлса, кендлар солдилар. Махлойил тўқуз юз йигирма йил сўзлайтурған шаҳарда туруб, ўғли Бардни ўз еринда ўлтуртуб, дам урмас шаҳрига кетди. Бард тақи тўқуз юз олтмиш йил бу юртда ўлтуруб, ўғли Ахнуни ортинда қўйуб кўчмас ва қўнмас юртға кетди, ўғлининг оти Ахнух эрди ва лақаби Идрис. Худойи таоло ани пайғамбар қилди, саксон икки йил пайгамбарлиқ қилди, халқни тўғри йўлга унлади, андин сўнг Тангрининг амри бирлан Азройил келиб Идрис алайҳиссаломни парнинг устида қўюб, беҳиштга олиб борди. Ул кундин то бу вактғача беҳиштда турур. Идрис беҳиштга боргандин сўнг ўғли Матушалах отаси ўринида ўлтурди, дод ва адл қилди, умриннинг сони маьлум эрмас, ул тақи отаси барган ерга борди, андин сўнг Матушалахнинг ўғли Лимак отаси еринда ўлтуруб, кўп йиллар дод ва адл қилди тақи отаси кетган йўлға тушуб кетди, анинг ҳам умри маълум эрмас, андин сўнг ўғли Нуҳ пайғамбар отаси ўрнинда ўлтурди. Худой таоло икки юз эллик ёшиға етганда пайғамбарлик берди, етти юз йил халқни тўғри йўлға ундади, эр ва хотундин саксан киши имон келтурдилар, етти юз йилнинг ичинда саксандин ортуқ (10-бет) киши имон келтурмаганига ачиғланиб халқға дуоибад қилди. Жабройил келди тақи айтди ким Худой таоло сенинг дуонгни қабул қилди, фалон вақтда халқни сувға ғарқ қилур бўлди, сен кема ясағил теб, кемани нечик ясарин кўрсатди, ердин сув чиқдн, осмондин ёмғур ёғди ер юзиндаги жонлининг барчаси ғарқ бўлди. Нуҳ пайғамбар уч ўғли ва имон келтурған саксан киши бирлан кемага минди, бир неча ойдин сўнг ер Худой таолонинг амри бирлан сувни ўзига тортди, кема Мўсул теган шаҳарнинг тақи яқинида Жуди теган тоғдин чиқди, кемадин чиққан кишиларнинг барчаси бемор бўлдилар, Нуҳ пайғамбар уч ўғли ва уч келини бирлан яхши бўлдилар, андин ўзга кишиларнинг барчаси ўлдилар, андин сўнг Нуҳ пайғамбар уч ўғлининг ҳар қайсисин бир ерга йиборди. Хом отли ўғлини Ҳиндистон ерига йибарди, Сом отли ўғлини Эрон заминга йибарди ва Ёфас отли ўғлини қутб шимоли тарафига йибарди тақи учига ҳам айтди ким Одам фарзандлариндин сиз учунгиздин ўзга киши қолмади, эмди учунгиз уч юртда турунг, ҳар қачон ўғлон ушоқингиз кўп бўлса, ул ерларни юрт қилиб ўлтурунг теди. Ёфасни баъзилар пайғамбар эрди деб турурлар ва баъзилар пайғамбар эрмас деб турулур. Ёйиқ сувининг ёқасига борди, икки юз эллик йил анда турди тақи вафот бўлди, саккиз ўғли бор эрди, авлоди бисёр кўп бўлуб эрди, ўғлонларнинг отлари мунлар турур: Турк, Хазар, Сақлаб, Рус, Минг, Чин, Камари (11-бет) Тарих, Ёфас ўларинда улуғ ўғли Туркни ўрнинда ўлтур теб ўзга ўғлонлариға айтдиким, Туркни ўзунгизга подшоҳ билиб, анинг сўзиндин чиқманг теди, Туркка Ёфас ўғлони теб лақаб қўйдилар, бисёр араблик ва оқил киши эрди, отасиндин сўнг ерларини юрди ва кўрди.... тақи бир ерини хушлаб, анда ўлтуруб, бу кун ул ерини Иссиғкўл дерлар, хиргоҳ (харгаҳ) эвни ул чиқарди, турклар ичида ким баъзи расмлар (русумлар) бор андин қолди, Туркнинг тўрт ўғли бор эди, аввал Тутак, иккинчи Чигил, учунчи Берсачар, тўртунчи Имлақ (Амлақ). Турк ўлар бўлғонида Тутакни ўз ўрниға подшоҳ қилиб, узоқ сафарға кетди. Тутак ақлли ва давлатли, яхши подшоҳ эрди, турк ичинда кўп расмларни ул пайдо қилди. Ажам подшоҳларининг аввали Қаюмарс бирлан маъаср эрди. Кунларда бир кун овга чиқиб кўп ўлтуруб, кабоб қилиб еб ўлтуруб эрди, элкидин бир тўғрам эт ерга тушади, ани олиб еди эрса, оғзиға бисёр хуш келди, анинг учун ул ер тузлақ эрди, ошқа туз солмақни ул чиқарди, бу намакин расм андин қолди. Икки юз қирқ йил умриндин ўтгандин сўнг, ўғли Амулчахонии ўз еринда ўлтур деб, Борса келмас теган шаҳарга кетди. Амулчахон тақи кўп йиллар подшоҳлик қилиб, ошларини ошаб ва ёшларини яшаб отаси (12-бет) кейиндан кетди, ўлар вақтинда ўғли Бақуй Дебхонни ўрнида ўлтуртди. Дебнинг маъниси тахтнинг ери, Бақуйнинг маъниси эл улуғи демак бўлур. Ул тақи кўп йиллар подшоҳлик қилиб, дўстларнинг кулганин, душманларнинг йиғлаганин кўриб, севинуб, андин сўнг ўлар бўлғанда ўғли Кўкхонни тахтинда ўлтур деб ўлди. Ул тақи кўп йиллар подшоҳлик қилди, отаси йўлиндин ташқари чиқмади, хаста бўлди эрса, ўғли Алинчахонни ўз еринда ўлтуртуб узоқ сафарға кетди. Ул тақи кўп йиллар подшоҳлик қилди, оталариндин вилоятлари, эл, улуслари кўп бўлди, анинг эгиз ўғли бўлди, бирининг оти Татар ва бирининг оти Мўғул, отаси қари бўлғандин сўнг юртини икки бўлуб, икки ўғлиға бериб вафот бўлди. Алинчахон ўлгандин сўнг, Татар ва Мўғул ҳар қайсиси ўз ерларинда подшоҳлиқ қилдилар, Мўғулхоннинг тўрт ўғли бор эрди, аввалғининг оти Қорахон, иккинчи Қўрхон, учунчи Қирхон, тўртунчи Урхон. Мўғулхон(нинг) улуғ ўғли Қорахонга юртини бериб, барчанинг боратурған юртига кетди. Қорахон Ўр тоғини ва Кўр тоғни ёйлар эрди, бу чақда ани улуғ тоғ ва кичик тоғ дейтурлар, қиш бўлғанда Сир сувининг азақи ва Қорақум ва бурсуқни қишлар эрди.

ЎҒУЗХОННИНГ ДУНЁҒА КЕЛГАНИНИНГ ЗИКРИ

Қорахоннинг улуғ хотинидин бир ўғли бўлди. Кўрки ой, кундин ортиқ, уч кеча-кундуз онасини эммади, ҳар кеча ул ўғлон онасининг тушига кириб айтур эрди: эй, она мусулмон бўлғил, агар бўлмасанг, ўлсам ўлармен, сенинг эмчакингни эммасмен теб эрди, онаси ўғлини қия билмади тақи Тангрининг бирликина имон келтурди ва андин сўнг ул ўғлон эмчакни эмди ва онаси кўрган тушини ва мусулмон бўлғанини кишига айтмади тақи яшурди, анинг учун ким турк халқи Ёфасдин то Алинчахон замониғача мусулмон эрдилар. Алинчахон подшоҳ бўлғандин сўнг халқнинг боши ва моли кўп бўлди, давлатга эсирдилар тақи Тангрини унутдилар ва барча эл кофир бўлдилар ва Қорахон замонида кофирликда андағ маҳкам эрдилар ким, агар отаси мусулмон бўлғанин эшидса ўғли ўлтурур эрди ва ўғлининг мусулмон бўлғонин эшидса отаси ўлтурур эрди, ул чақда мўғулнинг расми андағ эрдиким то ўғлон бир ёшга етмагинча анға от қўймаслар эрди, ўғлон бир ёшға етди эрса, Қорахон элга савун солди тақи улуғ тўй қилди, тўй куни ўғлонни маърака ичига келтуруб Қорахон бекларга айтди: бизнинг бу ўғлимиз бир ёшиға етди, эмди мунға на от қуюрсиз теб, беклар жавоб бермасдин бурун ўғлон айтди: менинг отим Ўғуз турур теб, ўшал бир ёшар ўғлон анда равон келиб (14-бет) тилга, теди: билинглар аён, отим турур Ўғуз, Хисров номвар, билинглар яқин барча аҳли ҳунар, тўйға келган улуғ ва кичик барча ўғлоннинг бу сўзига тонг қолдилар тақи айтдилар ким бу ўғлоннинг ўзи отини айта турур, мундин яхши от бўлурми теб, отини Ўғуз қўйдилар тақи айтдилар ким бир ёшар ўғлоннинг мундақ сўзни сўзлаганини ҳеч замонда ҳеч ким эшитган ва кўрган йўқ турур теб ани ирим этиб айтдилар, ким бу узоқ умрли ва улуғ давлатли учи (авжи) ўзаған ва ёни ёнлаған бўлғуси турур тедилар. Ўғузхоннинг тили чиқиб юрганинда олло-олло теб ҳамиша айтур эрди, ани ҳар ким эшидса, айтурлар эрди, ўғлон турур, тили келмасликиндин не айтурин билмай турур дерлар эрди, анинг учун ким лафз олло араб тили турур, мўғулининг ҳеч отаси араб тилини эшитган эрмас, Ўғузни Худой таоло модарзод валий яратиб эрди, анинг учун кўнглина ва тилина ўзининг отини солатурур эрди. Чун Ўғуз йигит етишди эрса, Қорахон иниси Қўрхоннинг қизини олиб берди, Ўғуз киши йўқда, қизға айтди: оламни, сени, бизни яратған бор, анинг оти олло турур, ани бор билгил ва бир билгил, анинг буюрғаниндин ўзга ишни қилмақил теди эрса, қиз ани қабул қилмади, шул замон қўпди тақи қиздин бошқа ётди, кечалар бошқа ётиб, кундуз сўзлашмас эрди, бир неча вақтдин сўнг Қорахонга айтдилар ўғлингиз кўчини севмай турур, севмасликиндин олған куниндин бери бир ерда ётмай турур тедилар эрса, Қорахон бу сўзни эшитгандин сўнг (15-бет) тақи бир иниси Қирхоннинг қизини олиб берди, анға ҳам имон арз қил теди. Ул қиз ҳам қабул қилмади, анинг бирлан ҳам бир ерда ётмади, воқиатдин бир неча йиллар ўтгандин сўнг, Ўғузхон овға чиқиб, қайтиб кела эрди, кўрди ким сувнинг ёқасинда бир неча заъифалар кир юва турурлар, отасининг иниси Урхоннинг қизи мунларнинг ичинда ўлтуруб турур, қизға киши йибариб сўз сўзлашмакка сирим ошкора бўлур теб қўрқти тақи қизни гўшага чорлаб, онт бериб, айтди ким, отам манқа икки қиз олиб берди. Анларни севмаганимнинг сабаби бу ким мен мусулмон, анлар кофир, ҳарчанд мусулмон бўлунг тедим, қабул қилмадилар, агар сен мусулмон бўлсанг эрди, сени олур эрдим теди эрса, қиз сен не йўлда бўлсанг мен шул бўлайин теди, андин сўнғ Ўғузхон отасиға айтди, отаси Урхоннинг қизини улуғ тўй қилиб Ўғузга олиб берди, Ул қиз мусулмон бўлди, Ўғуз ани қўп севар эрди. Мундин кўп йиллар ўтди, бир кун Ўғуз йироқ ерга овға келди, Қорахон барча кўчларин ва келинларин чақириб эрди, тақи сўзлашиб ўлтурғанда хотуниндин сўрди ким мунинг сабаби не турур, Ўғуз сўнги олған хотунини севар ва бурунғи олған икки хотуннинг қатиға ҳеч бормас, хотун айтди, мен билмайман, келинлар яхширак билурлар теди, хон келинлардин сўрди эрса, улуғ келин айтди, ўғлунгиз мусулмон бўлуб турур, биз иккимизга мусулмон бўл теди, қабул қилмадуқ, кичик келинингиз (16-бет) мусулмон бўлуб турур, анинг учун ўғлунгиз ани кўп сева турур теди. Қорахон бу сўзни эшитгандин сўнг бекларин чақириб кенгашти тақи сўзни мунга қўйдилар ким Ўғузни овда юрганда тутуб ўлтургайлар, Қорахон элга киши йибарди, тез келсунлар, овға чиқаман теб, бу сўзни Ўғузхоннинг кичик хотуни эшитиб, Қорахоннинг қилған кенгашларининг барчасин айтиб, Ўғузхонға киши йибарди, Ўғузхон тақи бу сўзни эшитгандин сўнг, элга кишилар йибарди, отам черик тортиб, мени ўлтургали кела турур, мени теган, менга келинг, отамни теган отамга боринг деб, элнинг кўпи Қорахонға борди, озрақи Ўғузхон қатиға бордилар. Қорахоннинг иниларининг кўп ўғлонлари бор эрди, анларни Қорахондин айрилур теб, ҳеч кимнинг кўнглина келмас эрди, анларнинг барчалари Ўғузхон қатига келдилар, Ўғузхон анларға уйғур от қўйдилар, уйғур турк тили турур, маъниси барчаға маълум турур, ёпишғур маънисина турур, айтурлар сут уйди, сут эрканинда бири бириндин айрилур эрди, қатиқ бўлғанидин сўнг бири бирига ёпиша турур, бу тақи айтурлар ким имомға уйдим, имом ўлтурса ўлтура турур, турса тура турур. Бас ёпишқани бўлмасму? Анлар келиб Ўғузхоннинг этакина икки қўллари бирлан маҳкам ёпишдилар эрса, хон анларға уйғур теди,  ёпишқур темак бўлур. Қорахон бирлан Ўғузхон (17-бет) иккиси саф тортиб уруштилар, Худойи таоло Ўғузхонни