Саналар
28.03.2024
Баннер
Европада шифохоналар
PDF Босма E-mail

Ислом олами цивилизация чўққисига чиққан  бир пайтда, Оврўпа ҳали умумий шифохоналар маъносини билмасди. Агар ўн саккизинчи асргача касаллар уйларида ёки махсус  ҳовличаларда даволанган, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Чунки ўша пайтгача Оврўпа шифохоналари махсус ҳовлиларда жойлашган бўлиб, бу ҳовличалар касал, ожиз, уй-жойсиз кишиларга бошпана вазифасини ҳам ўтаган. Бу фикрга мазкур даврлардаги Оврўпа шифохоналарининг энг каттаси — Париждаги Отел Дею очиқ мисол бўлади. Уни тавсифлаб Макс Тордо ва Теннонлар шундай дейишган:
«Шифохонанинг заллари катта, аммо ҳаво кирадиган туйнуклар йўқлиги сабабли сассиқ, жуда ҳам зах ва доим қоронғу эди. Битта залда ҳар доим саккиз юз чоғли касал ерга узала тушар, хона торлик қилганидан полда устма-уст бўлар даражада тиқилиб кетарди. Каравотларнинг асосий қисми кўпкишилик бўлиб, битта жойда тўрт, беш, баъзан олтита касал, бирининг бошига иккинчиси оёғини қилиб ётарди. Ёш болалар кекслар билан, аёллар эркаклар билан аралаш эди. «Ишонмаслигингиз мумкин, лекин бу сўзлар ҳақиқат).
Йўлакда сил иситмасида ёниб, чангак бўлиб қолган бола бошқа бир касаллик билан оғриган аёлнинг ёнида ётарди. Устига-устак уларнинг олдига териси касалланган киши тиқилган. У кўчиб тушаётган терисини қонли тирноқлари билан қашир, ярасидан оқаётган йиринглар тўшагини булғар эди.
Уларга бериладиган овқат ҳам энг сифатсиз нарсалар эди. Яна, жуда кам миқдорда ва бетартиб бериларди…»

Мубашшир АҲМАД таржимаси

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин