Саналар
20.07.2017
Баннер
Ҳамоҳанг фикрлар
PDF Босма E-mail

Туркистоннинг биринчи генерал губернатори фон Кауфман: «Мусулмон дини мавжудлигига тоқат қилинади, аммо унинг ривожи рағбатлантирилмайди. Ислом яшаб кетиши учун зарур шарт-шароитидан маҳрум бўлиб қоладиган вақт ҳам келади». («Турон тарихи» журнали, 1993 йил, 2-сон).
Яна шу золимнинг мана бундай дегани ҳам тарихда қолган: «Бу халққа (туркистонликларга) иложи борича, мумкин қадар кўпроқ пахта эктириш, уларни тинимсиз ишлашга мажбур этиш керак, токи бу халқнинг бошқа нарсаларни ўйлашга, сиёсий воқеаларни англаб етишга бир зум ҳам вақти ва хоҳиши қолмасин» (Мажид Ҳасаний, «Юрт бўйнидаги қилич», Тошкент, 1997 йил).
Русия маориф намояндаси ва миссионери П. Илъинский: «Русиядаги мусулмон халқларга бирорта ҳам ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ бермаслик керак», деган. (Мажид Ҳасанийнинг юқоридаги китоби).
Англия умумпалатасининг аъзоси Грехэм: «Мен ҳукуматга қуйидагиларни айтаман: ҳозир улуғ иттифоқчимиз Россияга Полшани Ўрта Осиёдаги арзимас қабилалар бўлган ўзбек ва тожикларга ўхшаб эмас, балки Европадаги маданиятли, христиан миллат сифатида таниб, Полшанинг шунга муносиб суратда тутган ўрнига қараб, у билан муомала қилиши кераклигини айтиш пайти келди» (Англия умумпалатасининг 1945 йил августидаги мажлисида сўзлаган нутқидан).
Афтидан барча мустамлакачилар ҳамма вақт бир хил фикрлашади, шекилли!

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин