Саналар
18.12.2017
Баннер
V-VII асрларда Япония
PDF Босма E-mail

Япониянинг энг қадимий ахолиси хозирги  айнларнинг  аждоди  Эбису хисобланади. Эра бошларида улар Хонсю оролининг шимоли шарқида яшаганлар.  Уларнинг этник келиб чиқиши узил-кесил     аниқланмаган баъзи     тадқиқотчилар фикрига кўра улар Малайя, Хиндихитой ва Индонезия  билан  боғлиқ.
Япон орлларига бир неча бор Корейслар, Ханлар, турли манжур  тунгус қабилалари кириб келиб Эбисуларни шимолга суриб чиқарганлар.  Аралашув жараёни юз берган.  қабилалар ичида энг кучлиси  Ямато  III  асри охирида IV аср ўрталарида қўшниларини бўйсундириб Хонсю  ороли  марказий қисмида Ямато қабилалар иттифоқини тузди. (Бу суздан дастлабки мамлакат келиб чиққан.  Хозирги "Нихон " (Кун чиқар мамлакат) номи  VII  асрда пайдо бўлган Япония номи XIII асрда Хитойга саёхат  клган  Мархо  Поло билан боғлиқ.)
Японлар аждодлари дехқончилик учун  қулай  жойларга  ўрнашганлар. III-VI асрларда асосан қишлоқ хўжалик махсулоти шоли эди.  Сугориш каналлари курилган Кабила дорхийлари бу ишларга мажбурият сифатида  барчани жалб этганлар.  V асрдан пиллачилик ривожлана бошлаган III асрдан кўчиб кела бошлаган Хитой ва Корейслар мохир хунармандлар хисобланган.
V асрда Хитойнинг гарбий районлари кўчманчилар хужумига  дучор  бўлгач Корейс-Хитой имиграцияси одатий холга айланган, Кучиб келганлар  ахолининг "бэ" деб аталган қисми таркибига кирган. "Бэ" таркибига маглуб этилган жамоа бошликлари  авлоди,  рухонийлар, "Маълумотлилар", қўриқчилар хам киради. (жиноят учун қулга айлантирилган жамоа аъзолари, Хитойга ўқиш ва  ёза  биладиганлар,  дастлабки чиновниклар хам...)
"Бэ" категорияси кейинрок табақалаша бошлаган Уч асосий қисми қадимги Рим колонлари ахволига тушган.  Улар ер ва хунарга  бириктирилган (подшо ёки феодал мулкида) уларни сотиб ўлдириб бўлмасди.
Факат уй хўжалигидаги қул мехнатидан фойдаланилган. (қул  мехнати самарасиз уларнинг тўлдиришнинг асосий воситаси кабилавий урушлар  камайган) Товар хўжалиги ривожи окибатида V аср бошларида бозорлар пайдо бўлган.  Уларнинг дастлабкиси "Хитой бозори эди  ."  (Хонсю  марказида Осака шахри.) Савдо асосан кузда хосил йигилгандан сўнг бўларди. (Япон кургонларидан Хитой тангалари топилган.)
IV-VI асрларда кабила иттифоқи бошлиги  амалда  подшо  фукциясини бажара бошлаган.  Зодагонлар давлат ва сарой амалдорлиги лавозимларини  эгаллаганлар (диний ва харбий мансаблар) исрорхия  пайдо  бўлган.  598 йили узаро курашаётган аристикратия гурухларидан бири Сога бошчилигида подшох ўлдирилган.  Сога группаси уз таъсирини корейс ва  хонлар  олиб келган буддизм оркали мустахкамланган шу билан японларнинг қадимий дини Синто (худолар йули) (табиий кучларга аждодлар рухига сигиниш) зарба еган буддизм ташкил топаётган мафкуравий қуролига айланган.
Ағдарилган подшох оиласи вакили Сиётоку-Тайси хокимият  учун  курашда Хитой маданиятини маъқул курадиган сарой ахлига таянган. Улар Япон тузимига Корея ва Хитой элементларини киритиш тарафдорлари эдилар. Сиётоку Тайси фаолияти 604 йили эълон қилинган "17 моддали қонун"да куринади хозир бу қонунлар туплами VIII асрда  тўлдирилган деб фикрлар билдирилади.
Бу қонунда буддизм ва конфуцийлик таъсири кучли. Лекин қонун кучга кирмаган, чунки реал хокимият Сога группаси қулида  бўлган  "қонун" подшо хокимияти кучайди ва учун шароит таёрлаган.
Сётаку-Тайси чет элдан сиёсий кўмак кидириб 607 йили Хитойга  элчилар жунатган. унинг даврида кўп зодагон лар болаларини укишга  юборган.
Корея давлатлари билан  муносибатлар  ўзгарган.  VI  асрга  кадар Японлар узаро урушларга аралашганлар.  Силла кучаюви окибатида  аралашув заифлашган.  2  ла  тараф  элчилари  айрибошган.  Японияга  Корейс рохиблари, меъморлари, хайкалтарош курувчилари келишган.
Сога рохиблари уйишиб, фитна кузгаганлар. 645 йили Корея  элчиларини кабул маросимида Сога вакиллари кириб ташлаганлар, сарой ёндирилган.
Авалги подшох авлоди тахтга чиққан. Бу давр "Буюк ўзгаришлар даври" ("Тайка") деб номланган. 645 йилги фитна булса  "Тайка  тунтариши" номини олган. Шу вақтдан Японияда Хитойга хар бир император хукмдорлигини алохида белгилаш системаси қабул қилинган. Хитойга чек ер системаси хам кириб келган.

Аграр муносабатлар

Илк ўрта асрларда ер эгалиги 2 шаклда ривожланган.
1) давлат чек ер системаси.
2) йирик феодал ватчинаси. (Сёэн)
702 йилги Япон қонунлари туплами "Тайхорё" кодекси бундан далолат беради.  Унга биноан барча ер давлатники деб эълон қилинган.  Хар бир дехқон хўжалиги оила сонига караб (6 ёшдан  хисоланган)  вақтинча  фойдаланиш учун хайдаладиган ер олган.  Эркак 2 тан (1  тан-0,12га),  аёл 2(3 қисми микдорида ер олган. Хар 6 йилда оила аъзолари сони ўзгаришига караб ер микдори хам ўзгартирган. Уй курилган ер ва бог дехқон мулки хисобланган.
Давлатга дон, хунар махсулотлари, асосан Материал билан солик туланган Баршина 100 ва ундан ортик кун давом этарди. Дехқоннинг чек ердан бош тортиши ё ундан кетиб колиши каттик жазоланган.
"Тайхарёнинг" кодексига биноан биноан зодагонлар ери уларнинг унвони ва мансабига боғлиқ бўлган."Имтиёзли ерлар" "Давлат олдидаги хизмат учун" чек ер (Тайка тунтаришидаги иштироки учун), император  томонидан совга қилинган ерлар...
Инъом қилинган ер умрбодлик. Хизмати учун ер 1,2,3. авлод даври ёки мангулик (хусусий ерга айланган) Деярли барча  ер  шакллари  формал равишда кандайдир муддатга берилган. Лекин аристократия доими равишда давлат хизматида бўлганлиги сабабли унинг хусусийлаштириш кийин  эмасди.
Зодагонлар чек ерларитга дехқон хўжаликлари  бириктирилган.  Ранг буйича 100 дан 800 гача, мансапб буйича 300 дан 3000 гача дехқон хўжалиги. давлат олдидаги хизмат учун бириктирилган дехқон хўжалиги канчалиги белгиланмаган.  Бириктирилган дехқонлар солигнинг ярмини давлатга ярмини феодаога берганлар. мехнат мажбуриятлари феодалга.
Аввал мансаблар меъросий эди. 645 йилдан сўнг улар император  номидан тайинланадаган бўлган, меъросийлик хам маълум манода сақланган.
Феодал вотчинаси (Сёэн) хам чек ер  системаси  билан  бир  даврда шаклланган.  Дастлабки сёэн янги ер очиш ботқоқликларни қуритиш натижасида пайдо бўлган. (аристократия ёш черков томонидан) 859 йили  хужжатларда биринчи марта "Тато" атамаси ишлатилган.  (янги  ер очиб  ўраб олиш) Тато хозирги ёзувда хам шуни исботлайди.
1-иероглиф - шолипояни.   2-чиси забор изгород.
Кейинрок манбаларда Тато атамаси уралган ерда  ишловчи  дехқонни англата бошлаган.
(Ур.Осиё - дехқон - дастлаб бойни англатган. Хозир эса мехнаткашни)
Ўраб олинган ерни ишлашнинг энг тарқалган шакли пудрат эди (одатда бир йилга). "Тато" уни уз хусусий ерига айлантиришга уринарди (кейинги йили шартнома бекор қилиниши мумкин эди). Кейинрок  Тато хусусий  пудратчига ер унинг шахсий ерига ер эгаси унинг шайсий хужайинига  айланган.  VIII аср мобайнида чек ер тузулиши заифлашган дехқон  табақалашган. (қулок камбагал ўрта хол).
Иш кучи ва қуроли кўп  оилалар  бойиган.  Камбагаллашгани  уникида батраклик қилган, ёки бошқа вилоятга қочиб кетган. Судхурлик кенг тарқалган Вилоят ва уезд бошқармаларида дон фондлари  буларди.  (давлатга тулангандан кейин колгани).  Давлат фонддан дехқонга суда беришга ижозат берган. 30-50% махаллий маъмурлар  норасмий  равишда  суда  бериб, фойдани узлаштира бошлаганлар.  Улар керак, нокерак  дехқонларга  ссуда бера бошлаганлар, бунинг устига расмий фоизни оширганлар.
Хонавайрон бўлган дехқонлар ерни ташлаб тог ва  урмонларга  қочганлар, отрядлар тузганлар.  Йилномаларда  улар  "карокчилар  тудаси", денгиздагилар "пиратлар" сифатида тилга олинади.  IX асрда йирик  қўзғолонлар кутарилган IX аср ўрталарида Кюсю ороли губернатори ўлдирилган, хукумат идоралари таланган.
Давлатга карши курашнинг янги шакли топилган. Дехқонлар мхфий равишда хусусий вотчиналарга қочиб ута бошлаганлар.  Феодал уларни химоя килган. Бу нарса дехқонни давлатдан холос килиб Сюж қулига топширган.
Ижтимоий ва давлат тузуми.
Тайка тунтаришидан сўнг хукукий жихатдан янги феодаллар  хукмронлиги урнатилди. Улар асосан бой оилалар авлоди эди. Деярли барча иқтисодий ва сиёсий имтиёзлар уларга тегди.
Тунтариш давлат томонидан дехқонларни карам килиш имконини берди. Илгариги "Бэ" ерга богланган дехқонга айланди.  Энди "Бэ" деб  саройда хизмат киладиган хунармандлар айтиладиган булинди. "Тайхорё" га биноан чек ер эгаси "Яхши одам" қуллар "Паст одам" эди.  қонун қулчиликни тан олган.
Қулга эгалик қилиш қўшимча ер олиш имконини берган.  Хар бир давлат қули учун эркин одам оладиган ер, шахсий қул учун 1/3 қисмига белгиланган. (Зодагон сарой манистир).   қулларни кўпайтиришга интилган.  Уруш йуклиги сабабли  дехқонларни угурлаш, болаларни, айникса энг кичигини сотиб  олиш  кенг  тарқалган. Жиноят ва карзни туламанганлик учун хам қулга айлантирилган.  Уз-узини қулликга сотиш холлари бўлган. Лекин бу бандалар чекланган бўлиб оммавий тус олмаган     VII асрда Япония ахолиси - 6 млн, 10-15 % ни қулғ,  қул  мехнатидан кўпрок курилишда фойдаланилган.
Улар Нара шахрининг курганлар, Будданинг улкан хайкалини  қуйганлар IX аср ўрталарида қул мехнатидан жуда кам  фойдаланган,  дехқончиликда эса умуман тухтаган.
Узок вақт мобайнида хукум сурган маъмурий тартиб "Тайхорё"да  хукукийлаштирилган Давлат хукумдорига император (ТЭННО-осмон угли) унвони берилган, унинг илохийлиги хакида афсона яратилган. Император хузуридаги олий хукумат органи-давлат кенгаши.
Марказий хукумат таркибида 8 та бошқарма (сарой, қульт, омбор  ва молия,  умум  давлат  ишлари,  фукаролик  маъмурияти,  маросимлар   ва мансаблар, харбий, жамоат ишлари).
Мамлакат вилоят ва уездларга булинди.
Маъмурий - сиёсий, хунар, савдо ва диний марказлар пайдо бўлди.      320 йили Корейс-Хитой иммигратлари Нанива (хозирги Осака) шахрига   асос солганлар. 593 йили пайдо бўлган Асука шахри Когурё (Корейс) маданияти таъсирида бўлган.  Кейинги шахар созлик Хитой таъсирида бўлган. 710-784 йил Нара, 792-1192 Хэйан пойтахт бўлган.
Пойтахтлар планировкаси Чаньан (Сиан)ники каби.  Бу шахарлар дарвозалари жанубга караган. Нарада марказда Хэйанда шимолда улкан Сарой квартали бўлган. Сарой айвонлари жанубга караган (буддизм буйича Будда жанубда яшайди, унинг нури келади). Сарой кварталининг бир неча дарвозаси бўлган.  Энг марказдаги "Қизил қуш дарвозаси". (у  Хитой  мифалогияси буйича дунё турт томони худоларида бири. Жан созвездие номи.)
Бу дарвозадан шахар буйлаб жанубгача "қизил қуш шох  кучаси"  утган. унинг охирида шахарга кириладиган бош дарвоза бўлган.
Регентлар ва канцлерлар бошқаруви.
Илк феодал Япониясининг характерли белгиларидан бири ички  сиёсий вазиятнинг настабиллиги эди.  Юкори ва койидорлиги  кураш  унга  сабаб бўлган.
Хукумрон синф уч группа вужудга келган.
1. пойтахт сарой амалдорлари.
2. провинциал давлат аппарати чиновниклар.
3. провинциядаги куйизодагонлар (доимий яшайдиган)
Сарой аристократи  орасидақадимдан  симтозим  билан  боғлиқ  ката таъсирга эга накатоми группаси бринчи  оринда  турган  группа  бошлиги Каматари Тайка тунтаришида иштирок этган,  мамлакатдаги  энг  таъсирли обрўли шах. 669-йили унга Фудзивара фамилияси берилган. Унинг авлодлари барча таъсирлари мансаьларини эгаллаганлар. 729 йилига келиб  Фудзиваралар императорларга факат улар оиласидан уйланиш мажбуриятини юкладилар.  Император уйини заифлаштириш максадида улар император тан қўриқчиларини енгиб, унинг шимолдаги Ямасиро вилоятига олиб кетганлар,  784 йили буерда янги тинчлик ва осойишталик пойтахти Хэйан  қурилиши  бошланган.
858 йили Фудзиваралар ёш император регенти , 887 йил эса улгайган император хузурида эса канцлерга айландилар.
Регент - канцлерлар бошқаруви ўрнатилди (кискача СЭККАН) дастлабки 40 йил император нисбаттан мустаккил сиёса юритган, чунки  фудзиваралар мансаб оркасида кувиб,масалани  иктидий  томонига  унча  эътибор бермаганлар. улар кўпрок СЁЭН эмас, чек ер системасига таянган эдилар.
режимнинг сиёсий ва иқтисодий заифлиги муносабати билан 895  йили Япония Хитой ва Корея билан алокаларни узди. Мамлакакга кириш ва ундан чиқиш факат ўлим билан жазоланадиган бўлди.

Маданият

"Тайхорёнинг " тузилиши Японлар онгига мавжуд тузумннинг қонунийлиги гоясини синдирган.
Император хокимияти мустахкамланувига дастлабки йилномалар  ёрдамберган.
"қадимги ишлар хакида ёзувлар" - "Кодзики"-712йил.
"Япония анналлари"-"Нихонги"-720йил. (қадимги мифлар, афсоналар, ривоятлар, хронологик ёзувлар.) Йилномаларда император қуш маъбудаси Аматэрасу (синтоизм пантеонидаги бош  худо) авлоди сифатида тасвирланган.  Император сулоласи илдизи эрамиздан аввал 660йилгча чукурлаштирилган. Бундай генеология (Шажара) учун етарли далил ва материаллар булмаганлиги сабабли, йилномачилар хитойликлардан анча факт ва афсоналарни кучириб олганлар. Йилномаларда V-VII асрларга доир ишонса буладиган фактлар мавжуд (Кўпрок сарой хаёти тасвирланган).
VIII  аср  бошида  провициялар  Тўғрисида  тула  маълумот  берадиган "урф-одат ва ерлар Тўғрисида номалар"-"Фудоки" пайдо бўлган, маъмурий булиниш географик номлар, иқтисодий, флора, фауна,  махаллий  ривоят  ва афсоналар, диккатга сазовор жойлар...
VIII иккинчи ярмида 1-Япон поэзияси антологияси тузилган. "Собрание мириад листьев" "Манъюсю" табиат, инсон, ижтимои масалалар- Ямоноэ Окура, Сатира-Отомо табито. Рекрут хизмати огирликлари, оила никох муносибатлари.
Синтозим ва буддизм байрамларида мукаддас ракслар ижро этилган. (Лузика-пение). Схергарлик маросимларига ухшаш.     "Умиротварения дини" байрамида раккоса агдарилган, тогора  устида бамбук шохи ва найза ушлаган холда раксга тушган."Имитация мифа Аматэрасу"  Самовий горга кириб келиши ва яна пайдо булиши.
Сарой телохранителлари килич билан харбий раксга тушганлар.  Сайёр масхарабозлар.
Буддизм кучайтирилган. 624 йили 46 ибодатхона ва 1385  рохиб  бор эди.  Рохиблар энг маълумотли табақа бўлиб бошқа мамлакатларга (Хитой) бориб келадилар.
Дастлабки шахарлар монастирлар атрофида вужудга келган. Нара шахрида 7та будда монастири бор эди. Уларнинг энг асосийси 608 йил ташкил этилган (Японияда биринчи)  "қонун  ғалабаси  ибодатхонаси"  "Хорюдзи" эди. Монастир Япон миллий санъатихайкалига айланган.
"Шахрнинг улуг ибодатхонаси"-"Тодайдзи"  курилиши  759  йили  тугалланган. Ибодатхона асосчилари уни буддизмнинг шарқдаги таянчига айлантирмокчи бўлганлар.  Шу сабабли монастирнинг асосий храми будизим пантеонидаги мухим  худолардан  бири-Вайрочанга  (Будда-дуньёни  нурга тўлдирувчи) багишланган бу ибодатхонада хозиргача бронзадан  ишланган, олтин суви юритилган Вайрочаннинг  утирган  холдаги  хайкали  сақланиб колган.
Хайкал баландлиги 16 метр, пседотал билан бирга 23 метр. (бош баландлиги 3.1 метр кенглиги 2.87 метр).     Уша давр хайкал қуйиш техникаси, мужизаси муаллиф Дайбацу  2  йил куйилган.
Илк Япон буддизиммининг асосий принципи "давлатга хизмат"   унинг шартли равишда "Сарой буддизми" деб аташ мумкин. Сарой сиёсий таъсирий заифлашган сари буддизмнинг бу тарафи замон талабига жавоб бермай қўйди.  Ислохот зарурияти тугилган. Янги секталар пайдо бўлган. Улар мАқсади Эътикодга хизмат килиш"
Бу секталардан кейинрок вужудга келаётган ижтимоий  карама-каршиликлар курашида фойдаланилган.

З. Мадраҳимов.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин