Миллият иншолари Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/milliyat-insholari.html Tue, 30 Apr 2024 19:48:21 +0000 Joomla! 1.5 - Open Source Content Management uz-uz Темур тузуклари (7) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/706-kitob.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/706-kitob.html  

МЕНИНГ ДАРГОҲИМГА ИЛТИЖО ҚИЛИБ ПАНОҲ ИСТАБ КЕЛГАН ТУРКУ ТОЖИК, АРАБУ АЖАМ ТОИФАЛАРИДАН БЎЛГАНЛАР БОРАСИДАГИ ТУЗУК

Биринчи навбатда, мазкур тоифа ва табақалардан бўлгак саййидлар ва уламони иззат-ҳурмат қилишни, ҳар қандай истаклари бўлса дарҳол муҳайё этиб, муқаррар равишда уларнинг аҳволидаи хабардор бўлиб туришни буюрдим. Агар сипоҳийлар тоифасидан бўлсалар, хизмат ўринларини белгилаб, ҳол-аҳволларига яраша эҳтиёжлари таъминлансин. Агар касбу ҳунар за маърифат аҳлларидан бўлса, бундайларга салтанат корхоналаридан юмуш берилсин. Булардан бошқа, билагида кучи бор фақир-мискинлар эса ўз аҳволи ва касбу корига қараб иш тутсинлар. Яка шундай амр қилдим, сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайтадан тиклаб олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин. Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмай қолган бўлса, унга экин-тикин учун зарур уруғ ва асбоб тайёрлаб берилсин. Агар фуқародан бирининг уй-иморати бузилиб, тузатишга қурби етмаса, керакли ускуналарини етказиб бериб, унга ёрдам берилсин. Ҳар тоифа ва ҳар синфдан кимки ўз ихтиёри билан сипоҳгарчилик хизматига киришни истаса, уни аскарий [хизматга] олсинлар. Асил ва шижоатли сипоҳийзода қайси тоифадан бўлмасин, унга ўрин бериб, қилган хизматига ва ишига яраша тарбият қилсинлар. Яна амр қилдимки, узоқ-яқиндан бирон киши келиб, менинг мажлисимга кирар экан, қайси тоифадан бўлса ҳам, давлатим дастурхони неъматидан уни қуруқ қайтармасинлар.

Кимники ҳузуримга киритган бўлсалар ва кўзим унга тушган бўлса, ҳолига яраша ҳурматлаб, совға-саломлар билан кузатсинлар.

Ҳар қандай одам менинг адолат девонимдан паноҳ топган экан, гуноҳи бўлса ҳам, уни кечирсинлар. Иккинчи, учинчи марта яна гуноҳ қилгудек бўлса, у ҳолда гуноҳига яраша жазоласинлар.

САЛТАНАТНИ ЎЗ ЭРКИМДА САҚЛАШ УЧУН АМАЛ ҚИЛГАН ТУЗУГИМ

Ушбу ўн икки нарсани ўзимга шиор қилиб олганлигим учун тўла мустақиллик билан салтанат тахтига ўтирдим. Ўз тажрибамдан синаб билдимки, агар қай бир подшоҳ шу ўн икки нарсага эга бўлмас экан, салтанатдан бебаҳра қолур.

Биринчидан, ўз сўзига эга бўлсин, ишини ўзи билиб қилсин, яъни раият подшосининг айтган сўзини, қилган ишини ўзи айтади, ўзи қилади, ҳеч ким бунга аралашолмайди, деб билсин. Шундай бўлгач, подшоҳ салтанат мартабасига шерик бўлгудек қилиб бировнинг гапига ва ишига эргашмасин. Гарчи яхши сўзни ҳаммадан эшитиш зарур бўлса ҳам, лекин сўзда, ишда бошқалар салтанат ишларида подшоҳга шерик, ёхуд устун бўлмасликлари шарт.

Иккинчидан, султон ҳар нарсада адолатпеша бўлсин, қошида инсофли, адолатли вазирлар сақласин, токи подшоҳ зулм қилгудек бўлса, одил вазир унинг чорасини топсин. Агарда вазир золим бўлса, кўп вақт ўтмай салтанат уйи қулайди. Чунончи, амир Ҳусайннинг золим бир вазири бор эди. У сипоҳу раиятга ҳақ-ноҳақ жарималар солар эди. Орадан кўп вақт ўтмай ўша ноинсоф вазирнинг шумлигидан амир Ҳусайннинг салтанат уйи хароб бўлди.

Учинчидан, бутун мамлакатда буйруқ-фармон бериш ишлари подшонинг ўз ихтиёрида бўлиши лозим. Подшоҳ ҳар ишда ўзи ҳукм чиқарсин, токи ҳеч ким унинг ҳукмига аралашиб, ўзгартира олмасин.

Тўртинчидан, подшоҳ ўз қарорида қатъий бўлсин, яъни ҳар қандай ишни килишга қасд қилар экан, то битирмагунича ундан қўл тортмасин.

Бешинчидан, подшоҳ ҳукми жорий этилиши даркор, яъни қандай ҳукм чиқаришидан қатъий назар, амалга ошириши керак. Бирон кимса гарчи ҳукмни зарарли деб билган бўлса ҳам, унга монелик қилолмасин. Чунончи, эшитганманки, султон Маҳмуд Ғазнавий Ғазна шаҳри майдонига катта тошни келтириб ташлашни буюрган экан. Ундан ўткинчи-кеткинчиларнинг от-уловлари ҳуркиб ўта олмай колибди. Шунда одамлар тош йўл бўйидан олиб ташланса, деб султон ҳузурига қанчалик арз-шикоят қилиб боришмасин, султон «чиқарган ҳукмимдан қайтмайман, унга хилоф бирон иш ҳам қилмаймак», деган экан.

Олтинчидан, подшолик ишларини тамоман бошқага топшириб, эркни унга бериб қўймасинким, дунё хиёнатчи хотин сингари, унинг хуштори кўпдир. Агар шундай қилар экан, ўзганинг нафси тез орада подшоҳ бўлишни тилаб, салтанат тахтини ўзи эгаллашга киришади. Чунончи, султон Маҳмудга хоинлик қилган вазирлар уни салтанат тахтидан тушириб, тахтга ўзлари эга бўлдилар. Шундай бўлгач, салтанат ишларини ишончли ва мўътабар бир неча кишига бўлиб бериш лозим. Шунда ҳар бири ўз ишига боғланиб, салтанат тахтига кўз олайтира олмайди.

Еттинчидан, салтанат ишларида ҳар кимнинг сўзини эшитсин, ҳар кимдан фикр олсин. Қайси бири фойдалироқ бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб, вақтида ишлатсин.

Саккизинчидан, салтанат ишларида, сипоҳу раиятга боғлиқ масалаларда бошқаларнинг сўз ва феълига қараб амал қилмасин. Вазирлар, амирлар бирон кимса ҳақида яхши-ёмон сўз қилар эканлар, эшитсин. Лекин уни амалга оширишда бутун ҳақиқат аён бўлмагунича шошмай, мулоҳаза билан иш тутсин.

Тўққизинчиси, подшоҳ ҳайбати сипоҳу раият кўнглида шундай ўрнашган бўлиши керакки, унинг амр-фармонига ҳеч ким қаршилик қилишга журъат этолмасин; итоат ва тобеълик қилиб, исён кўтармасин.

Ўнинчиси, [подшо] нима қилса, ўз эркича қилсин, нима деса ўз сўзида қатъий турсин, чунки подшоҳларнинг ҳукм ҳурматидан бошқа баҳрамандликлари йўқдир. Хазина, лашкар, раият, салтанат — буларнинг бариси унинг ҳукми биландир.

Ўн биринчиси, салтанат ишларида, ҳукм юргизишда подшоҳ ўзини ягона билиб, ҳеч кимни ўзига салтанат шериги қилмасин.

Ўн иккинчиси, [подшоҳ] мажлис аҳлидан огоҳ ва ҳушёр бўлсинким, улар кўпинча айб ахтариб, уни ташқарига ташийдилар. Подшоҳнинг сўзидан, ишидан вазирларга, амирларга хабар бериб турадилар. Масалан, шунга ўхшаш бир воқеа менинг ўзим билан рўй берганди. Ўзимнинг хос мажлисимдаги бир қанча суҳбатдошларим вазирлар ва амирларимнинг жосуслари экан.

СИПОҲ САҚЛАБ ТУРИШ ТУЗУГИ

Амр қилдимки, қачонки асл сипоҳлардан иш кўрган, жанг-жадал билан суяги қотган ўн киши йиғилса, булардан қайси бирининг шижоати, ботирлиги ортиқроқ бўлса, қолган тўққизтасининг розилиги ва маъқуллаши билан, уни ўзларига бошчи сайлаб, отини ўнбоши деб атасинлар.

Ўн нафар ўнбоши жам бўлса, ўз ичларидан энг иш кўрган, жанг майдонларида тобланиб тажриба орттирган, баҳодирликда номи чиққан бировини амир қилиб, уни юзбоши деб номласинлар.

Агар ўн юзбоши йиғилса, амирзодалардан ақлли, шижоатли, баҳодир бир кишини амир этиб сайлаб, уни мингбоши десинлар ва амири ҳазора деб улуғласинлар.

Агар қарамларидаги бирон кимса ўлса ёки қочиб кетса, ўрнига янги кишини тайинлаш ўнбошиларнинг ихтиёрида бўлсин. Шунга ўхшаш юзбошилар ўнбошиларни, мингбошилар юзбошиларш тайин қилсин. Булардан ўлган, қочган, янги тайинланганлар бўлса сабабларини айтиб, менинг арзимга етказсинлар.

Яна амр қилдимки, чорпилчор кунларида ва салтанат ишларини бошқаришда мингбошининг ҳукми юзбошига, юзбошиники ўнбошига, ўнбоши ники [эса] қўл остидагиларга жорий этилади Агар бу тузукка қаршилик қилсалар жазога тортилсинлар. Ага чорпилчор ишларида ким камчщикка йўл қўяр экан, уни чақири ўрнига бошқани кўйсинлар.

СИПОҲГА УЛУФА БЕРИШ ТУЗУГИ

Амр қилдимки, амирлар, мингбошилар, юзбошилар, ўнбошилар ва бошқа сипоҳийларга ушбу тартибда маош берилсин; оддий сипоҳийга ўз вазифасини ўринлатиб бажариши шарти билан маоши минган отининг баҳоси бўлсин. Баҳодирларнинг маоши икки от баҳосидан тўрт отгача тайин қилинсин. Ўнбошилар маоши қўл остидаги оддий сипоҳийларидан ўн баробар ортиқ бўлсин. Юзбошилар маоши ўнбошиларга қараганда икки баробар, мингбошиларники эса юзбошиларникидан уч баробар зиёда бўлсин.

Яна ҳукм қилдимки, сипоҳийлардан қайси бири чорпилчор ишларида хатоликка йўл қўйса^маошидан ўндан бирини камайтирсинлар.

Яна буюрдимки, ўнбоши юзбошининг тасдиғи билан, юзбоши мингбошининг тасдиғи билан, мингбоши амир ул-умаронинг тасдиғи билан улуфа олсинлар.

Амир қилдимки, амир ул-умаронинг маоши ўз қўл остидагилардан ўн баробар ортиқ бўлсин. Шунга ўхшаш, девонбеги ва вазирларнинг маошлари эса; амирлар маошидан ўн баробар кўп бўлсин. Ясовуллар, чоповуллар, қалақчиларнинг маошлари ўз хизматларига яраша, мингдан ўн минг [танга] гача бўлсин.

Аҳли мажлис бўлмиш саййидлар, олимлар, фозил кишилар, ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар, қиссахонлар, хабарчилар, тарихдонларга ўз ҳолларига қараб, суюрғол, вазифа ва маош белгиласинлар. Пиёдалар, хизматчилар, фаррошларга юздан минггача маош берсинлар.

Яна ҳукм қилдимки, амир ул-умаролар ўз маошларини девонбеги ва вазирларнинг тасдиғи билан олсинлар. Давлат томонидан бериладиган бутун маошларнинг тўлиқ маълумотларини девонбегини вазирлар аввал менга билдириб, сўнгра танҳо берсинлар.

Яна буюрдимки, сипоҳийларнинг ҳар бирига маош олиш ёрлиғи тпширилсин. Уларга берилган маблағ миқдори шу ёрлиғнинг орқасига ёзиб қўйилсин.

СИПОҲГА ТАНҲО ВА УЛУФА ТАҚСИМЛАШ ТУЗУГИ

Амр қилдимки, пиёдалар, қалақчилар, ясовуллар, чоповулларнинг бир йиллик маошларини ҳисоблаб, белгиланган маблағни девонхонага келтириб, шу ерда уларга улаштирсинлар. Булардан бошқа сипоҳийлар ва баҳодирларнинг олти ойлик маошини ҳам қисоблаб, танҳо хазинасидан олиб беришни буюрдим.

Ўнбоши, юзбошиларга маош шаҳар омонлиги хазинасидан ва подшолик мулки даромадидан нақд пул ҳисобида ёзилсин. Мингбошиларга вилоят ичидаги ерлардан тиюл берсинлар. Амирлар ва амир ул-ўмароларга эса сарҳад ерлардаги вилоятлардан бири тиюл қилиб белгилансин.

Вилоятлардан тушган даромадларни ушбу йўсинда тақсимлашни буюрдим: Вилоятлар ва мамлакатлардан олинган жами даромадни тақсимлаб, маош бериш ёрлиқларига бирига кам, бирига ортиқ қилиб ёзсинлар. Сўнг ёрлиқлар девонхонага келтирилсин. Амирлар ва мингбошилар шу ёрлиқлардан бирини чиқариб олеин. Агар ёрлиқда маошидан ортиқ [кўрсатилган] бўлса, бошқани ўзига шерик қилсин. Бордию кам бўлса, уни қўйиб бошқа ёрлиқ тортиб олсин.

Яна ҳукм қилдимки, амирлар, мингбошилар раиятдан молу жиҳот йиққанларида, хирождан ортиқча соварий, қўналға ва шилон талаб қилмасинлар.

Тиюл қилиб берилган ҳар бир мамлакатга иккитадан вазир тайинласинлар. Бири вилоятдан йиғилган молларни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсинки, жогирдор фуқарога жабр-зулм етказиб, уларнинг ҳолини хароб этмасин. У вилоятдан йиғилган бутун мол-ашёларни кирим дафтарига ёзиши лозим. Иккинчи вазир эса, [даромаднинг] харж этилган қисмини чиқим дафтарига ёзсин ва [йиғилган моллардан] сипоҳийларнинг маошига тақсим қилсин. Қайси амирга тиюл берилар экан, уни уч йилгача ўз ҳолига қўйсинлар. Уч йил ўтгандан сўнг уни текшириб кўрсинлар. Агар мамлакат обод, раият рози экан, шу ҳолича қолдирсинлар. Агар аҳвол бунга хилоф равишда бўлса ул вилоятни холиса'га ўтказиб, уч йилгача ўша жогирдорга улуфа берилмасин.

Яна буюрдимки, хирожни раиятдан калтаклаш ва савалаш йўли билан эмас, балки огоҳлантириш, қўрқитиш ва тушунтириш йўли билан ундирсинлар. Қайси ҳоким ҳукмининг таъсири чўп ва калтаклаш таъсиридан камроқ бўлса, ундай ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздир.

давоми бор

1, 2, 3, 4, 5, 6

 

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Sun, 19 Jan 2014 14:59:43 +0000
Тарихи Жаҳоннамойи (3) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/705-kitob.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/705-kitob.html

Бухоро сипоҳи Самарқандга кирмасдан азимат жиловини Бухоро томон бурдилар. Эртаси самарқандликлар ўруслар билан сулҳ туздилар. Ўруслар амир Темур пойтахти саналмиш Самарканд шаҳрини тасарруф қилдилар. Жавзо ойининг ўртасигача улар Ургут шаҳри ва Челак қалъасини ҳам истило қилдилар. Бир неча аскарларини Кауфман бир жинирол етакчилигида Каттақўрғон тасарруфи учун юборди. Учинчи куни ўруслар Самарқанддан 8 фарсах келадиган Каттақўрғонга етиб келдилар. Шу ернинг ҳокими Яъқуббек шаҳарни ташлаб қочди. Ўруслар Каттақўрғонни жангсиз эгаллаб олдилар. Кауфман ҳам шу заҳоти Каттақўрғонға етиб келди. (У) Самарқандга қайтиб, бир неча гуруҳ аскарни икки фарсах келадиган Қоратепа қалъасига юборди. Шаҳрисабз сардори бир неча минг пиёда ва суворий қўшини билан келиб, ўруслар билан жанг қилиб, қайтиб кетди. Ўруслар Самарқандга қайтдилар.

Шу жангда шаҳрисабзликлардан кўп киши талафот кўрди. Самарқандлик Мирзо сўзига қараганда 50 киши ҳалок бўлган экан. Қуёш жавзо ойининг охирида эдики, Бухоро сипоҳи Зирабулоқ мавзеида жамъ бўлуб, Каттақўрғон қалъасини забт қилишга жазм этдилар. Бу хабар Кауфманға етиб борди. (У) Самарқанддан бир неча гуруҳ сара аскарлари ва тўпу тўфанглари билан Бухоро сипоҳига қарши курашмоқ учун Каттақўрғонга, ундан Зирабулоққа келди. Бухороликлар Зирабулоқ мавзеида Бухоро иулига қўшилиб кетган қир тепасида сафланган эдилар. Ўрус аскарларини Кауфман икки қисмга бўлиб, ўнг ва чапдан ҳамла қилишди. Бухороликлар жанг кўрган аскарларнинг тупу тўфанглари оташиға тоб бермасдан орқага қайтдилар.

Шу муҳорабада ҳозир бўлган кишиларнинг айтишича, бухоролик пиёда ва суворийлардан минг кишидан кўпроғи нобуд бўлиб, ўрусларнинг талафоти икки юз кишигинага етар экан, холос. Кауфман Зирабулоқда бухороликлар билан урушаётган вақтда минг, хитой-қипчоқ ва Шаҳрисабз кенагасларининг қабила сардорлари иттифоқ бўлиб, кўп сипоҳ ила Самарқандга келиб, бу шаҳарни фатҳ этмоқчи бўлдилар. (Улар) Саройнинг атрофида ички қалъани тўрт томондан босиб олиб, унинг икки дарвозаси Самарканд ва Бухоро дарвозасига ҳужум қйлиб, мардлик билан саъйи балиғ курсатдилар. Ўрусларнинг аҳволи жуда танг бўлди. Қабилалар иттифоқи агар яна икки-уч кун иттифоқ ва ижтимоъ ила муҳосарага сабот кўрсатганда эди, ғолиб келиб, Самарқандни ўруслардан озод қилган бўлардилар. Аммо мовароуннаҳрлик бадбахтларнинг шунча саъйу ҳаракатлари ва меҳнату машаққатлари натижасиз анжом топди. Бухоро сипоҳининг Зирабулоқда мағлуб бўлганларини эшитиб, биринчи бўлуб Шаҳрисабз кенагаслари, кейин эса бошқа тоифалар сабот ва жалодат қадамларини тортиб олиб, муҳосарадан юз ўгуриб, Ҳар томонга паришон бўлиб, парокандаликка берилдилар. Шунинг учун айтганларким, байт (мазмуни):

Пароканда лашкардан ҳеч фойда йўқ,

Уларнинг юз мингидан икки юз жанговар йигит яхшироқ.

Қолган лашкар беш кун муҳораба ва муҳосара ихтиёр этиб, Кауфман Самарқанддаги ўруслар мададига келаётир деган хабар маълум бўлгандан кейингина қамалини тўхтатиб, ўз ватанларига қайтдилар. Воқеаларга шоҳид бўлган самарқандликларнинг сўзларига қараганда, ўзбекларнинг бирлашган қўшинлари кўп жасорат кўрсатиб, ўруслардан 270 кишини ўлдирган эканлар.

Милодий 1867 йили саратон ойининг ўрталарида зафар кўрмаган амир Музаффар ва Туркистон сипоҳсолари Кауфман ўрталарида сулҳ тузилди. Бухоро амири Жиззах, Самарканд, Каттақўрғон ва уларга тааллуқли бўлган ерларни ҳамда ўруслар истило қилган мавзеларни Русияга берди. Бунга қўшимча катта маблағ товон тўлашни ўз бўйнига олди. Бухоро мамлакатида уларнинг сиёсий идораси таъсис топди. Шу вақтда, қуёш далв буржининг охирига етган эди. Бухоро амирининг сулҳидан 6 ой илгари Фарғона хони Саид Муҳаммад Худоёрхон ва Туркистон сипоҳсолари Кауфман ўрталарида ҳам сулҳ битими бўлган эди ва адовату хусумат ўрнини амният эгаллади, мамлакат рифоҳияти эса тижоратга айланди. Қон тўкилиши ва мулку маданият харобалигига сабаб булган жангу жадаллар йўқ бўлди. Шу воқеалар юз бераётган бир пайтда Қарши волийси Абдулмалик тўра Бухоро хони амир Музаффарнинг катта ўғли Шаҳрисабз кенагасларининг улуғлари ва Содиқ тўра бинни Кенасари тўра Аблай Султон юртдошлари ила Бухоро амирлиги ва салтанатига даъво қилди. У ўз отаси амир Музаффарга қарши ҳамлага ўтиб, жанговар сипоҳни йиғди. Бухородан амир Музаффар сипоҳ ва сарбозлар ила ўғлининг ҳужумини дафъ этмоқ учун Қарши томон отланди. Қарши чўлларида Абдулмалик билан жанг бўлди ва Абдулмалик тўранинг сипоҳи пароканда бўлди. Абдулмалик Шаҳрисабзга қочди. Ўз ўғлини таъқиб қилиб, отаси Шаҳрисабз қалъаларидан бўлган Чироқчини қуршаб олди. Шаҳрисабз волийсидан ўз ўғлини талаб қилди, Бу иш охирига етмасдан туриб, бошқа жойда қўзғолон кўтарилди. Абдулмалик тўра фармонига биноан Нурота ва Карманани Содиқ тўра олгани хабари амир Музаффар қулоғига етди. Бу фитна ва ихтилол сабабига кўра (амир) Чироқчидан орқаға қайтиб, бу даҳшатли ҳодисаларни бартараф қилмоқ учун Самарканд волийси жинирол (Абрамов Ш. В.)дан ёрдам сўради. Ўрусия учун Бухоро амирини қўллаш хайрли иш деб, жинирол амир илтимосини қабул айлаб, бир неча гуруҳ аскар билан Жом сарҳадиға келди. Шаҳрисабз волийси ўрусларнинг келишларини эшитиб. «Ўрусия Шаҳрисабзни ҳам олар экан» деб Чироқчидан Шаҳрисабзға қайтди. Абдулмалик тўра ҳам Қаршига келди. Бухоро амири бу аҳволдан фойдаланиб, Содиқ тўра фитнасини бостиришга ҳаракат қилди, унга шикаст етказиб, фасод ва шўру ғавғоларга озгина бўлса-да таскин берди. Амир Бухорога қайтди.

Қаршида турган Абдулмалик тўра пароканда бўлған сипоҳни йиғиб яна қўзғолон кўтариб, ихтилофни бошлади. Бухоро амири иккинчи марта Самарканд жиниролидан ёрдам сўради. Самарканд жинироли Жомдан бир неча гуруҳ қўшин ва бир неча тўп ила Қаршиға борди. Қуёш ақрабнинг 20—21-даражасида эди, ўруслар қаршида Абдулмалик билан тўқнашиб, унга зарба бердилар. Абдулмалик тўра Қаршидан қочди ва унинг сипоҳи мағлуб бўлди. Ақраб ойининг охирларида ўрус жинироли Қаршини амир маъмурларига топшириб, Самарқандга қайтди. Шу ҳодисалардан кейин Шарҳрисабз ҳокими, кенагас тоифасининг раислари, Киштут ва Фароб фуқаросини ўрусларға қарши қайрадилар. Киштут, Фароб ва Моғиён раислари ўрусларға қарши чиқдилар. Уларга ёрдам деб Ҳайдар хожа деган кишини бир неча шаҳрисабзлик гуруҳлар билан юбордилар. Ҳайдар хожа Самарқанд чегарасида юрган ўрус суворийларига ҳамла қилиб, улардан бир қанчасини ўлдириб, баъзиларини ярадор қилди. Бундан Самарканд волийси жиниролнинг жаҳли чиқиб, Туркистон сипоҳсолари Кауфманга бу аҳволни маълум қилди. Туркистон сипоҳсолари буйруқ бердиким, Шаҳрисабз юришини махфий равишда режалаштириб, вилоятни макр билан ишғол қилиб, Бухоро амирига берсин. Самарқанд жинироли сафар анжомларини муҳайё айлаб, амир Музаффарни бу ишидан бохабар этиб, ўз аскарларини икки дастага ажратди. Сунбула ойининг еттисида биринчи фавж Жомга йўл олди. Фавжи соний икки кундан кейин Қоратепа довонидан ўтиб, Китоб қалъасининг олдида биринчи қисм билан бирлашди. Улар қалъага яқин бўлган Ўрус қишлоқ деган жойга тушдилар. Сунбуланинг 13-кунида ўруслар аскар ва тўпларини ҳар нуқтага жойлаштириб, қалъани олиш билан машғул бўлдилар. Шаҳар ва қалъага алоҳида-алоҳида ҳамла қилиб, тўпга тутишни бошладилар. Кечаси эса ўрусларнинг бир неча гуруҳи қалъага юриш қилиб, хандаққа яқин келдилар. Қалъадагилар бундан огоҳ бўлиб, ўрусларни ўққа тутиб, мудофаага ўтдилар. Ўрусларнинг яна бир гуруҳи посбонсиз қолғон жойдан деворға нарвонлар қўйиб, қалъага кирдилар. Қолган4лари эса деворнинг қулаган жойларидан шаҳарга бостириб кирдилар. Ўрус суворийла4ри ҳам Работак дарвозасини 4йиқитиб, тўрт томондан шаҳарга кирдилар. Қалъа аҳолиси узларини ғам-андуҳ денгизида кўриб, турли йўллар билан уруша-уруша чекиндилар. Ўруслар йўлларида учраган уй-жойларни, кишиларнинг тўплаб қўйган ем-хашакларини, заҳира қилиб қўйган ўтунларини ёндириб, унинг ёруғлигида олдинга қараб интилдилар. Шундаи қилиб, тонггача ўруслар шаҳарни буткул забт этиб, ўз тасарруфига олдилар. Шу урушда шаҳрисабзликлардан 500 дан кўпроқ киши шаҳид бўлиб, кўп одам захмдор бўлди. Жангда қатнашган мўътабар кишиларнинг сўзларига қараганда ўруслардан 150 кишига яқин одам талафотга учрабди. Аммо 30 та чўян тўп, бир неча пилта милтиқ ва бошқа нарсалардан жуда кўп заҳира ўруслар қўлига ўтибди.

Сунбула ойининг ўрталарида Самарканд жинироли (Шаҳрисабз) шаҳрига кириб, шаҳар аъёну ашрофини жамъ этиб, Шаҳрисабз Бухоро аморатига таалуқли эканини эълон қилиб аҳолини тинчитди, кейин Китобга келди. Шу ерда амир Музаффар Шаҳрисабзга юборган янги маъмур ва зобитлар билан мулоқот қилиб, вилоятни Бухоро амирининг мутасаддиларига топшириб, Самарқандга қараб жўнади. Шу аснода у эшитдики, Шаҳрисабз волийси Бобобек парвоначи Ҳакимбий ўғли ва унинг ноиби Қаландар эшик оғосининг ўғли Жўрабек додхоҳ Моғиён қасабасида 3 мингга яқин лашкар тўплаб кутиб турибди ва агарда рус аскарлари Шаҳрисабзни бухороликларга бериб қайтсалар, бухороликларни Шаҳрисабздан ҳайдаб, яна вилоятни ўз қўлларига олармишлар. Шунинг учун жинирол Китобдан Фаробга келди. Шаҳрисабз волийсини сипоҳи ила топмасдан Фароб аҳолисиға шундай эълон қилдиким, шу кундан бошлаб сизнинг қасабаларингиз Самарқанд музофотининг ҳайъатига тегишлидир ва сизлар рус тобелигига киргансизлар. Яна бир маъмурни бир фавж ила Моғиёнга юборди ва юқорида айтган мазмундаги хабарни у ернинг аҳолисига ҳам эълон қилди Шу ишлардан сунг Самарканд жинироли ўз аскарлари билан Самарқандга қайтиб кетди. Шаҳрисабз волийси Бобобек ўз акалари ва ноиби Жўрабек додҳоҳ ҳамда хизматкорлари билан анча муддат сарсону саргардон бўлиб, Фарғона чегарисига яқинлашди. Буни Худоёрхонга маълум қилдилар. Жаноби Худоёрхон ўз амирлари билан машварат қилди. Хоннинг акаси Султон Муродбек, умаро ва вузаронинг аксарияти бирлашиб дедиларки: Агарда биз Шаҳрисабз волийсини Фарғона .саройида қабул қилсак Бухоро амири Урусияни бизга қарши қайрайди ва ўруслар биздан волии (Бобобек)ни талаб қиладилар. Агар уни ўрусларга берсак, шарманда бўламиз, агар ўрусларнинг хоҳишини рад қилсак, бу билан аҳду паймонини бузиб, уларга баҳона ва сабаб топиб берган бўламиз. Бунинг чораси шуки, Шаҳрисабз волийсига сафар зарурияти ва лузимотини тахтлаб, аввал уни меҳмон қилиб, кейин Кошғарга жўнатсак. Бу савобли фикр қабул бўлди. Саройнинг бир ишончли мулозамини узру маъни ила зиефат ва меҳмондорчиликка даъват қилиш учун Бобобек олдига юбордилар.

Мазкур маъмур Шаҳрисабз волийсининг олдига келиб аҳволни тушунтирди ва ҳамма нақдини бериб айтдики, «Фарғона ҳокими сиздан узр сўраб ўз мулкида бир неча кун меҳмон бўлишингизни хоҳлайди ва кейинроқ Кошғарга борсангиз, сизни чегарагача кузатиб қўймоқни зиммамизга оламиз». Шаҳрисабз волийси (Бобобек) унга жавоб бердики: «Биз Қошғар сафарини хоҳламаганмиз. Биз Шаҳрисабздан бу томонга Бухоро амири зулмидан қочиб келдик. Бухоро амири бизнинг кўп улуғларимизни ўлдирди. Бизнинг ўртамизда кўҳна адоват бор. Биз Самарқанд жиниролининг олдига бориб таслим бўлмадик, чунки у Бухоро амирининг ўнг қўлидур. Агарда унга таслим бўлганимизда эди, эҳтимол, жинирол амирдан пора олиб, ўзини Туркистон сипоҳсолари Кауфманга яхши кўрсатиш учун бизни Бухоро амирига топширган булур эрди. Агарда Фарғона хонининг (Худоёрхон) ўзи бизни авлодимиз ила Кауфман ҳузурига юборса маъқул эрди. Самарқанд жинироли ва бошқаларнинг воситасисиз ўзимиз Туркистон сипоҳсолари Кауфманга таслим бўламиз, Бизнинг мақсадимиз шу, чунки Русия давлати буюкдур ва уларнинг қонун ва низомларида асирлар ва таслим булган кишиларни ўлдириш қоидаси йўқдур. Буни биз кўп мўътабар кишилардан эшитганмиз.

Кўп жойларнинг ва вилоятларнинг ҳокимлари, масалан, тоторлар, черкаслар ва бошқа ғайридинлар ўрусларга асир тушганда, уларни ўлдирмасдан тарбия қилганлар. Бинобарин, биз сафар саргардонлигидан кўра яхшиси, Тошкандга бориб, ўрусларга таслим бўламиз, агар ҳазрати Фарғона хони бизларни ўз элчиси билан Тошкандга жўнатса, ундан рози ва хушнуд бўлардик».

Мазкур маъмур бу сўзларни Шаҳрисабз волийсидан эшитиб, хон ҳазратлари олдига келиб, ҳаммасини арз қилди. Хон жаноблари волий илтимосини қабул айлаб, йўл эҳтиёжи ва харажатини хазинадан бериб юборди. Шаҳрисабз волииси Бобобек парвоначи Ҳакимбий ўғлини баъзи шахсий мулозимлари ва ноиби Жўрабек додҳоҳ Қаландар эшикоғоси ўғли билан бирга Хўқанддан яна бир элчи қўшиб, Тошкандга жунатдилар.

Уларнинг қолган қариндошларини, уруғларини Бобобек парвоначи илтимосига кўра Фарғонада қолдирдилар ва уларнинг мартаба ва мақомларига қараб, хазинадан маош муқаррар қилдилар.

Абдулмалик тўра ғозий Самарқанд жинироли билан Қаршида жанг қилиб талофотга дуч келгач, Оллоҳ иродаси ила бир муддат Урганж ва Афғонистонда мусофират заҳматини чекди. У ёқлардан Фарғона мамлакатига келиб, бир неча кун Фарғона хонининг дарборида меҳмон бўлиб, ўз хоҳиши ила Кошғарга ўтиб кетди ва бир неча вақт шу ерда яшади. Кейин Бритониё Азимага кетди. Маккаи мукаррама зиератиға борган мўътабар кишиларнинг айтишларича, фозил амирзода ҳозир Ҳиндистонда иззату икром, офият ва саломат маснадида ўтурган эканлар. Ва бу жумлалар ҳам ғароииб воқеаларнинг баёни эди ва биз уларни мухтасар ёздик.

Форс-тожик тилидан Шодмон ВОҲИД таржимаси

Сайтга Абу Муслим тайёрлади

1, 2 қисмлари

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Sat, 18 Jan 2014 18:01:24 +0000
Сиёсатнома (3) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/703-kitob.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/703-kitob.html

ИҚТАЪЛАР ЭГАЛАРИ ВА РАИЯТ АҲВОЛИ ҚАНДАЙЛИГИНИ БИЛИШ ҲАҚИДА

Иқтаъ (мулки)га соҳиб бўлган муқаттеълар шуни билишлари лозимки, улар раиятдан ҳақ молини фақатгина яхшилик билан олишга ҳақлидирлар ва одамлар ўз тану моллари, бола-чақалари, асбоб-ускуналари билан хавфсиз бўлишлари шарт. Агарда одамлар саройга келиб, ўз ҳолларини маълум қилмоқчи бўлсалар, шунда улар қаршилик қилмасинлар ва қайси бир муқаттеъ шундай қилса, қўлини қисқартириб, иқтаъсини тортиб олиш, ўзига жазо бериб, бошқаларга ибрат этиб кўрсатиш керак. Уларга шуни билдириб қўйиш лозимки, мулк ҳам, раият ҳам султонникидир. Муқаттеълар ва волийлар уларнинг бошларида шаҳнадек туриб, подшоҳни раият билан бирга хавфсизликда сақлайдилар.

Ҳикоят

Нақл қилишларича, Қубод фармондорлик қилиб, дунёдан ўтгач, ўғли Нўширавони Одил унинг тахтига ўтиради. У ўн саккизга кириб подшоҳлик қила бошлайди ва ёшлигидан таъбида адолат манзил топганлигидан ёмонга ёмонлик, яхшиларга яхшилик қиларди. У ҳамиша айтардики: «Отам заиф табиатли ва салим эди. Ёлғонга тез алданарди. Вилоятлар хароб бўлиб, хазина бўшаб, бойликлар йўқоларди ва ёмонлигу зулм унинг бўйнига тушарди. Бир марта Маздакнинг ҳийлаю найрангига тез ишонди. Ундан фалон волию омил фалон вилоятни талаб қилганида, у ўша жойни берди ва у ерда одамлар ноҳақ ҳалок бўлдилар, раият эса дарвешликка юз тутди. Сийму зарни яхши кўрганидан бераётган динорларига алданиб, улардан хушнуд бўлди ва шу пораларни рад этмай: «Сен шу вилоятнинг амири ва ҳокимисан ва мен сенинг лашкарингга зарур бўлган нарсаларни бердим. Биламанки, сен буларни одамлардан тортиб олиб, олдимга олиб келгансан, отангдан мерос қолгани йўқ-ку! Амалдорда вилоят моли қанча бўларди?! Сен бир қисмини барот билан харж қилгансан ва бир қисмини хазинага топширгансан ва мен кўриб турган бу, қолган бойликни қаердан олдинг? Ҳаммасини ноҳақ халқдан тортиб олиб, расм-русумини жойига қўймагансизлар. Энди тўғри йўлни касб қилинглар», - деб уқтирмади.
Орадан уч-тўрт йил ўтди. Муқаттеълар ва амалдорлар шу ишларини давом эттиравердилар. Сўнг Нўширавон тахтга ўтиради ва ҳамма унинг олдида ҳозир бўлди. У Худога шукур қилиб, шундай дейди:
Билиб қўйинглар, менга бу подшоҳликни Аллоҳ таоло берди -ва яна отамдан мерос ҳам қолди ва яна бир бор амакиларим хуруж қилганда жанг қилиб шоҳлигимини сақладим, бир марта мулкни қилич ила қайта қўлга киритдим. Худойи таоло бу дунё-ни менга берди ва мен уни сизларга ҳадя этиб, ҳар бир кишига вилоят инъом этдим ва шу давлатдан кимнинг ҳақи бўлса, уни бенасиб қолдирмадим. Отам шоҳлиги даврида вилоятларга эга бўлган улуғларнинг ҳам мартабаларини шу даражада сақлаб, уларнинг мавқеларию бир бурда нонларини кам қилганим йўқ. Мен ҳурматингизни жойига қўйсаму сизлар менинг сўзларимга қулоқ солмайсизлар. Аллоҳ таолодан қўрқмайсизлар, сиз халқдан уялмасангиз ҳам мен Яздон (Тангри) ғазабидан қўрқаман. Сизларнинг бедодликларингизу шумлигингиз менинг обрўйимни туширишини истамайман. Олам душманлардан бўшади ва сизларга Аллоҳ насиб қилган неъматлардан маошу осойишталик бердик. Савоб ила иш тутинглар, бедодлигу хиёнат, кўрнамаклик мулкка завол келтириб, неъматларни йўқ қилади. Тангри халқига яхшилик қилинг, раиятга қаттиқ тегманг, заифаларга азоб берманг, уламоларни ҳурмат қилиб, яхши кишилар билан суҳбатлашиб, ёмонлардан четлашинг. Аллоҳни ўзимга гувоҳ қилиб онт ичаманки, агарда бирор киши шу тариқатга хилоф иш тутса, ҳеч раҳм қилмайман. Ҳамма унинг гапини қабул қилиб, Шу фармонга амал қиламиз,- дейишибди. -Бир неча кун ўтиб ҳамма ўз вазифасига қайтгач, яна зулму ситамга қўл чўзишади. Нўширавонни гўдак билиб писанд ҳам қилишмайди. Амалдорларнинг ҳар бири, хоҳласам унга итоат қиламан, хоҳламасам йўқ, деб ўйларди. Нўширавон эса улар билан муросаю мадора қилиб кун кўрарди. Шу аҳволда яна беш йил ўтади.
Нўширавондан кучлироқ ва бойроқ бир лашкарбоши бор эди. Шоҳ уни Озарбайжондаги вилоятга ҳоким қилиб тайинлаганди. Мамлакатда ундан ҳам саноқсиз, жиҳозланган қўшинга эга амир йўқ эди. Унинг кўнглида шу шаҳарда бир боғ ва дам оладиган ...жойга эга бўлиш орзуси пайдо бўлади Шу шаҳарда бир кампир яшар эди, унинг бир парча ери бўлиб, ҳар йили волий хирожини тўларди, ердан бир деҳқон ҳам насибасини олиб турарди. Кампирнинг ризқи шундай эканки, ҳар куни тўртта нон истеъмол қиларкан: битта нонни гўшт ёки пишлоқ учун, биттасини чироқ мойи эвазига бераркан, қолганини эса эрталаб ва кечқурун ўзи истеъмол қиларкан. Одамлар раҳм қилиб, унга кийим-кечак беришаркан ва у ҳаргиз уйидан чиқмай, машаққат билан кун кўраркан. Уша лашкарбошига кампирнинг ери зарур бўлиб, уни боғ ва сарой қуришга олишни ният қилади. Кампир олдига одам юбортириб: «Шу бир парча ерни менга сотгин, менга керак бўлиб қолди», деб айттиради. Кампир Сотмайман, бу ёруғ оламдаги бор-йуғим шу ерим, менинг -ризқим шу ердан, киши ўз озуқасини сотмайди-ку! - деб жавоб қилади.
Еринг эвазига ундан каттароғини бераман.
-Менинг ерим ҳалол, ота-онамдан мерос қолган ва суви ҳам -яқин. Қўшниларим ҳам ўзимга мос ва мени ҳурмат қиладилар. Эвазига берадиган еринг шундай хосиятларга эга эмас. Бу ердан қўлингни тортсанг, ўзингга яхши бўларди Лашкарбоши кампирнинг сўзини эшитиб ҳам ўтирмай, ерни зулм ила тортиб олиб, атрофини девор билан ўратади. Кампирнинг аҳволи ёмонлашиб, борига барака қилмоқчи бўлади. Ва ҳақини олишга ёки эвазига бошқа ерга эга бўлишга розилик бериб, ўзини лашкарбоши оёғига ташлаб, шундай дейди:
Ернинг баҳосини ёки унинг эвазига ер бер Лашкарбоши унга қиё ҳам боқмайди, бирор нарса ҳам бермайди. Кампир умидсизланиб ортига қайтади, уни саройга ҳам қўймайдилар. Ҳар вақт шу лашкарбоши томошага ёки овга чиқса, ёки бирор жойга бориб қолса, кампир унинг йўлини тўсиб ҳақини талаб қиларкан. Шундай қилиб, ҳеч қандай жавоб бўлмайди ва у лашкарбошининг хизматкорларига, маҳрамларига бориб гапирса, улар «Лашкарбошига айтамиз» деб айтмас эдилар. Орада икки йил ўтади. Ҳолдан тойиб, инсоф қилинишидан умидини узгач кампир ўзига ўзи дейди: «Темирни қизиғида босиш керак эди, мен эса совуқ темирни босаяпман. Лекин Аллоҳ таоло ҳар қандай ишнинг иложини ҳам берган. Ахир шунча буюклиги билан бу Нўширавоннинг хизматкори, холос-ку. Тадбирим шуки, Нўширавоннинг олдига ўзим бориб, .«ҳолимни унга маълум қиламан. У менга инсоф қилар Шундан кейин кўп азоб чекиб, Озарбайжондан Мадойинга келади. Нўширавоннинг қасрини кўриб «Мени бу саройга қўймасликлари аниқ. Бунинг хизматкори бўла туриб Озарбайжон ҳокими мени саройига қўймади-ку, бу даргоҳга, шоҳ саройига киришимга йўл бўлсин. Яхшиси, уни саҳрода кўриб, арзимни айтай», деб ўйлайди.
Ундан ерини тортиб олган лашкарбоши тасодифан саройга келиб қолади. Шу куни Нўширавон ов қилишга қарор қилади. Кампир Нўширавоннинг фалон жойда ов қилишидан хабар топади. Қўрқиб-писиб азобу уқубатлар билан ўша ов қилинадиган жойга бориб, бир қовжираган бута орқасида кечани ўтказади. Эртасига Нўширавон етиб келади ва ҳамроҳлари ов қилиш учун тарқалишади. Бир қўриқчиси билан қолган Нўширавонни ёлғиз кўрган кампир ўрнидан туриб: Эй подшоҳ, бу заифа дардини эшит! - дейди. Нўширавон-унинг олдига отини ҳайдаб бориб, арзига қулоқ солади. Кўзи ёшга тўлиб:
Хотиржам бўл, аҳволингни тушундим, муродингни ҳосил қиламан ва сени шаҳрингга қайтариб юбораман,- дейди ва фаррошига тайинлайди:
Буни туяга миндириб, қишлоққа олиб бор ва қишлоқ -арбобига топшир, овдан қайтганимизда шаҳарга олиб бориб, ўз уйингда сақла. Ҳар куни икки ман нон, бир ман гўшт, хазинадан эса ойига беш тилло динор бериб тур. Вақти келса, сен орқали уни чақиртириб оламан.
Фаррош фармонни айтилганидек бажаради. Нўширавоновдан қайтиб келгач, бу гапларни бошқаларга билдирмай, нима қилиш ҳақида ўйга толади. Сўнг куннинг ярмида, ҳамма ётиб дам олаётган чоғи, сарой бўш пайтда бир ходимига Фалон ҳужрага бориб, фалон қулни чақириб кел, - дейди -ул келганида унга дейди:
Эй қул, биласан, менда яхши ва лойиқ қуллар кўпдир. -Ҳаммадан сени афзал кўрдим ва сенга ишондим. Сен хазинадан маблағ олиб, Озарбайжонга жўнашинг керак. Фалон шаҳар ва фалон маҳаллага бориб, йигирма кун яшаб, ўзингни одамларга: «Мен қочиб кетган қулни қидираяпман»,- дегин. Кейин ҳар хил одамлар билан ўтириб кўр ва улар билан яқинлаш. Мастлик ва ҳушёрлиқдаги суҳбат давомида улардан гўё билмагандек: «Шу маҳаллада бир кампир бор эди, номи фалон, у қаерда экан, ҳеч кўринмайди», - деб сўра. Нима дейишса эшитиб, ёзиб ол ва бу хабарни келтир. Сени шунинг учун юбораяпман. Аммо саройда сени чақириб, ҳамманинг олдида баланд овоз билан: Бориб хазинадан нафақангни ол ва Озарбайжонга бориб -қайси шаҳару ноҳияга борсанг, бу йил ғалла ва мева ҳосили қандай бўлганини сўра, қандай табиий офат текканини аниқлаб ол ҳамда яйлов ва ов қилиш жойларининг ҳолидан хабар олиб кел, - дейман.
Ҳаммасини билиб олиб, тез қайтиб келгин, аммо нима учун .юборганимни ҳеч ким билмасин Буйруғингизни бажараман,- дейди қул. -Эртаси куни у йўлга чиқади. Уша шаҳарга бориб, йигирма кун яшаб, учраган одамдан ўша кампир аҳволини суриштиради. Одамлар: «Шу мастура кампирнинг эрию болалари худо раҳматли бўлганлар. Унга бир парча ер мерос қолган эди. Ерини бир деҳқонга берарди. Унинг ҳосилидан деҳқоннинг ҳиссасини ва подшоҳнинг хирожини тўлаб турарди. Кейинги йил ҳосилигача ҳар куни тўртта нон унинг ризқи бўлиб, биттасини гўшг ва пишлоқ эвазига, битта нонни чироқ мойи ўрнига бериб, яна иккитасини эртаю кеч ўзи истеъмол қиларди. Вилоят ҳокими бир боғу сарой қуришни қасд қилиб, кампир ерини зўравонлик билан тортиб олди. Боғ қилиб, пулини ҳам тўламади, ўрнига бошқа ер ҳам бермади. Кампир йиллаб унинг саройига қатнади, лекин ҳоким унга парво қилмади. Анчадан буён уни ҳеч ким кўрмаяпти», - дейишади.
Ул вазиятни билиб, Нўширавон олдига қайтиб, аҳволни маълум қилади. Нўширавонга кампирнинг гапи тўғрилиги маълум бўлади. Эртасига Нўширавон қабул маросимини уюштиради, ҳамма улуғ кишилар йиғилади. Бир вақт Нўширавон улардан сўрайди:
- Озарбайжон ҳокимида қанча бойлик бор?
- Икки марта минг-минг ва унинг пулга эҳтиёжи ҳам йўқ,
- Мато ва зеб-зийнатлардан қанча?
- Минг уч минглик зару кумуши бор.
- Жавоҳирдан қанча?
- Беш юз минг-минг динор.
- Мулку ғаллакор ери қанча.
Хуросону Ироқ, Озарбайжонда бирор шаҳру ноҳия -йўқдирки, унинг мулку қишлоғи, тегирмону карвонсаройи, ҳаммому ғаллазор ери бўлмаса. Моллари қанча?
-Ўттиз минг.
- 3архарид қуллари қанча?
Бир мингу етти юз рум ва ҳабаший қуллари ҳамда тўрт юз -канизаги бор.
Бир кишида шунча неъмату бойлик бўлса, ҳар куни йигарма -хил таом, қўю ҳолва, ширинлигу ёқимли нарсалар еса ва яна Худога кўнгил қўйган бир заифанинг иккита нони бўлса-ю, биттасини эрталаб, биттасини кечқурун истеъмол қилса. У бадавлат киши шу иккита қуруқ нонни заифадан зўрлик билан тортиб олиб, уни бир луқма нонидан ҳам маҳрум қилса. Унга нима керак экан ўзи?
Бундай киши ҳар қандай жазога лойиқ, - дея жавоб қилади -ҳамма. Шунда Нўширавон амр қилади: Мен унинг терисини шилиб олиб, гўштини итларга -беришларини ва терисини сомонга тўлдириб сарой эшигига осиб қўйишларини истайман. Жарчилар етти кун «Кимда-ким бундан буён жабр-ситам қилса, ҳатто бир халта сомон ё бирорта товуқ ёки бир боғ кўкатни зулм билан кимдандир тортиб олса, жазоси мана шунақа бўлади», деб хабар берсинлар. Сўнг фаррошга кампирни олиб келишни буюради. Нўширавон сарой аъёнларига қарата: «Бу ситам торттан ва у эса ситам қилувчи эдики, жазосини олди» - дейди. Ва қулдан Мен нима учун сени Озарбайжонга юборган эдим? - деб сўрайди.
Кампир ҳолини билиб, ҳақиқатан ҳам у зулм кўрган- -кўрмаганлигини билиб, подшоҳни хабардор қилишим учун юборган эдингиз,- жавоб беради қул. Шундан кейин подшоҳ аъёнларига дейди:
Мен бу сиёсатни хўжакўрсинга қилганим йўқ. Бундан кейин -ситам қилувчилар билан фақат қилич воситасида гаплашаман ва қўю қўзиларни бўрилардан муҳофоза қилиб, узун қўлларни кесиб, Ер юзини ёмонлик қилувчилардан тозалайман. Жаҳонни адолат ва осойишталик билан обод қиламан, чунки Худойи таоло мени шу иш учун юборган. Агарда одамлар хоҳлаган ишларини қилаверадиган бўлсалар, Аллоҳ таоло подшоҳларни уларнинг бошларига қўймасди. Энди сизлар ҳам ана шундай золим изидан бормаслик учун ҳаракат қилинглар. Нўширавоннинг ҳайбати ва сиёсатини кўриб бу мажлисда ҳозир бўлган кишилар кўнглидаги заҳарлар эриб кетади. Нўширавон кампирга:
Сенга ситам қилган кишига жазо бердим ва у ерингда қурган -сарою боғни ўзингга ҳадя этдим, улоғу нафақа ҳам бердим. Шаҳрингга қайтиб, мени дуо қиларсан деган умиддаман,- деб яна ўзи сўраб ўзи жавоб қилади.
Нега энди саройимиз эшиги ситам қилувчилар учун очиғу -ситам кўрганларга ёпиқ? Раият ва қўшин ҳар иккиси бизнинг қўл остимиздагилар ва хизматчиларимиздир. Раият беради ва лашкар тортиб олади. Раҳмсизлик қилиб, бедодлик қиладиганларга ҳам, хирож берадиган раиятимизга ҳам эшигимиз янада кенгроқ очиқ бўлиши шарт. Чунки зулм кўрган бирор мутазаллим саройимизга келса, уни менинг олдимга кириб, ҳолини айтишга қўймайдилар. Агар шу кампир саройга йўл топганида, унинг ов қилиш жойига боришига ҳам ҳожат йўқ эди. Шундан кейин Нўширавон буйруқ чиқаради: бир занжирга қўнғироқларни шундай пастликда осилтириб қўйингларки, етти ёшли боланинг ҳам қўли унга етсин. Бирор-бир мутазаллим саройга келса, эшик қоровулига иши тушмасину шу қўнғироқ ипини тортсин ва Нўширавон эшитиб, унинг додини тинглаб, чора қилсин.
Шундай ҳам қиладилар. Сарой аъёнлари ва қўшин бошлиқлари уйларига қайтиб кетадилар. Дарҳол ўзларининг вакилу амалдорлари, қўл остидагиларию қўшинларини :чақиртириб сўрайдилар
Айтинглар-чи, кейинги ўн йил ичида заруратсиз кимлардан -молларини тортиб олгансизлар? Агар бирор кишини бекорга хафа қилган бўлсангизлар, бундан кейин ҳаммамиз бир бўлиб уларни хурсанд қилишимиз керак, токи ҳеч кимса саройга бориб биздан шикоят қилмасин.
Барча хафа бўлганларни хушнуд этиш йўлларини бамаслаҳат излаб, баъзиларини узр билан, баъзиларини молу пул билан рози қилиб, фалон киши фалон кишидан хурсанд, унга ҳеч даъвоси йўқ деган хат ҳам оладилар. Нўширавоннинг мана шундай бир сиёсати туфайли мамлакат обод, халқ ситам қилувчилардан халос бўлади.
Орада етти йил ўтади. Бирор мутазаллим унинг саройига шикоят билан келмайди.

Ҳикоят

Нақл қиладиларки, етти йилдан кейин пешин вақтида, саройда ҳеч ким бўлмай, навбатчилар ухлаб қолган бир пайтда, қўнғироқлар баланд овоз билан чалинади-ю, Нўширавон буни эшитиб, тезда икки ходимини юборади. Ходимлар сарой дарвозаси ёнига келиб бир озғин қари эшакни кўрадилар. У орқасини қўнғироқ занжирига ишқаларди ва шу туфайли қўнғироқлар садо берарди. Ҳар иккала ходим ҳам: Ҳеч ким шикоятга келган эмас, фақат бир қари эшак -яраларини қўнғироқлар занжирига ишқалаяпти, - дейишади. Нўширавон:
Сизлар тушунмагансизлар, бу сизлар ўйлагандай эмас. -Яхшироқ қаранглар, бу эшак ҳам инсоф истаб келган. Эшакни бозорга олиб бориб, ҳаммадан унинг аҳволини сўранглар ва ҳақиқатни менга маълум қилинглар.
Шоҳ олдидан чиқишгач, ходимлар эшакни бозорга олиб бориб,одамлардан:
Шу эшакни танийдиган киши борми? - деб сўрайдилар.
Таниймиз,- дейишади одамлар.
Қаердан биласизлар? - деган саволга улар жавоб берадилар.
Бу эшак фалон козур(кир ювувчи)ники ва йигирма йилдан -буён унга хизмат қиларди. Ҳар куни одамларнинг кийимларини унга юклар, кир ювиш жойига олиб бориб, кечқурун қайтариб олиб келарди. Ёш, кучи борлигида унга қарарди, ўт-ем берарди. Энди қариб, кучи қолмаганида уйидан ҳайдади. Бир ярим йилдирки, бу эшак маҳаллаларда, кўча ва бозорларда юради. Одамлар савоб учун унга ўт ва сув берадилар. Эшак кейинги икки кундан бери сув билан ем топмай, тентираб юрибди. Ходимлар ҳаммадан шу жавобни эшитадилару, тез қайтиб келиб, буни подшоҳга маълум қиладилар Кўрдингизларми, мен сизларга эшак додини айтишга келган, уни ушлаб туринглар, демаганмидим, - дейди. Нўширавон: У эртаси куни эшак эгасини маҳалласидаги тўрт оқсоқол билан бирга олиб келишни буюради. Ходимлар айтилганларни бажариб, эшак ва унинг эгасини тўрт мўйсафид билан саройга бошлаб келишади. Нўширавон козурдан сўрайди: Бу эшак ёш бўлганида, ишга яраганида, сен учун кераклигида -унга ем берардинг. Энди қариб қолганида боқиш ўрнига уни уйингдан ҳайдаб юборибсан. Хўш, эшакнинг йигирма йиллик хизмат ҳақи нима бўлди:
Подшоҳ уни қирқ дарра урдиришга буйруқ беради ва дейди:
Шу эшак қанча яшаса, мана шу тўрт оқсоқол гувоҳлигида -унга ҳар куни сомону буғдой берасан ва агарда камчиликка йўл қўйсангу, бу менга маълум бўлса, билиб қўй, жонингдан умидингни узавер.
Одил подшоҳлар ҳамиша заифлар ҳақида ўйлайдилар ва улар мамлакат зарурати учун ҳар икки-уч йилда муқаттеъларнинг ишларини тафтиш қилишлари шартдир, токи муқаттеълар раият ҳақига кўз олайтирмасинлар, вилоят обод ва маъмур бўлсин.

давоми бор...

1, 2

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Fri, 17 Jan 2014 13:43:20 +0000
Тўрт улус тарихи (5) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/702-kitob.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/702-kitob.html

ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОХДИГИ ЗИКРИ

Оллоҳ инояти билан Ўғузхон подшохлик тожини кийгач, жаҳонгирлик илми ва мамлакат бошқарувчилиги байроғини кўтарди. Олий х,иммати ва жаҳонбонлик шавкати ҳоқонлик шукухддан ниҳоний лутфлар ва эҳсоний илтифотларидан улуснинг барча хайлу ҳашамини ва барча элни тиққа, ўз ходимларини ҳақ динига ва мусулмончиликка киргизди. 73 йил давомида ўз қариндош-уруғлари ва уларнинг тобеъларига фаровон бегорлар ҳадя этди,

Ахируламр, тобеълардан худопарастлик динини қабул қилган бир гурухини эъзозу икром билан сийлаб, гарданини итоатдан ва ҳақ динидан товлаганларини эса жангу жадал маъразида қатлу қаттолга киришдилар. Ҳаммани душманлик ўз ҳаётларидан қайтарди. Барча уларнинг тўпланганларини тирқиратиб қувди. Улар Туркистон сарҳадидан қочиб, бир тўдаси Хитой томон кетди, Соҳиби қуввату шавкат бўлган уларнинг кўпчилиги Хитойдан ҳам ўтиб Чин томон кетдилар. Ул жамоанинг бир тўдалари Ўғузхондан қочиб, Тотор маликига илтижо қилдиларки, то Тотор малики уларга мадад қилсалар. Уларнинг саноқсиз лашкари Ўғузхон устига (юриш қилди). Ўғузхон бундан хабар топиб, лашкарини ҳозирлашга киришди. Лашкарини тартиб этишда мустаҳкамлик чораларини кўрди. Шундай сахий подшоҳ бўлган Ўғузхон устидан бу каби фисқу фужурга қарамай ўз юришларида рона лашкарини ораста қилган эди. Марҳум Абулчахон тақсимотидан тамоми эл-улуснинг ярми авангор халқлари ва яна ярми бужунгор тўдасига тайин қилинган эдики, ҳар қайсиси ўз ҳоқони хизматига етишдилар. Авангор халқидан бўлганлар подшоҳнинг ўнг қўл томонига ўлтирганлар. (в. 196). Улар ўз бошлиқлари ва бузурглари билан бўлганлар. Йигитлар ва ёшлар подшоҳ ҳузурида ўз томонларининг пойгак томонидан оёкда турганлар. Худди шунингдек. Жавонгор тоифасидан бўлган одамлар уз подшоҳларининг чап қўл томонидан (жой олганлар). Ўлтиришга амр қилинган одамлар ўлтирганлар. Оёкда тик туришга маъмур этилганлар тик турганлар. Ушбу сафардаки, барча мўғуллар тоторий аскарлари билан қочганлари эшитилгач, Ўғузхон устига бостириб келдилар. Ўғузхон ҳам ўзининг барча лашкар ва одамларини жамлаб, халойиқни етти қисмга бўлди: Биринчи қисмини бужунгор деб атаб лашкарининг пешрави олдидан қўйдики, уни туркийда қаровул дейдилар. Иккинчи қисмига буранғар деб ном берди ва бужунғор ортидан юришни буюрди, Токи, булар оралиғида бирор қора кўринадиган бўлса, бири аҳволини иккинчисига етказадиган бўлсин. Бу буранғарни туркийда яровул дейдилар, яна манқлай ҳам дейишадики, уни арабчада муқаддиматул-жайш деб тушунишади. Зеро, бу қисмда серғайрат ва жангчи ёшлар бўлиб, айни шижоатларини намойиш этувчилар қўйилган эди. Учинчи қисмники, марҳум Абулчахон авангор деб атаган эди, шу номда қолдирилди. У лашкарнинг ўнг қўл томонидан отилган камон ўқи масофасида яккаоёқ йўлда юриши муқаррар Қилинди. У туркийда ўнг қўл дейиладики, арабчада маймана Дейилур. Тўртинчи қисминики, Абулчахон жавонгор деб атаган эди, бу ҳам шу номда қолдирилди. (Лашкарнинг) сўл қўли томондан (ўнг қўл) юрадиган масофада муқаррар Килинди. Яъни, бир камон ўқи етарлик яккатоз йўлдан бориши белгиланди. Уни туркийда сўл қўл дейдиларки, арабчада майсара тушунилади. Бешинчи қисмки, айни лашкар ва халқ ғулувгоҳидир, ўзи ўртада жойлашиб, уни ғўл дейдилар. Шуни муқаррар қилиндики, ғўл албатта йўл ўртасидан юрмоғи лозимки, аванғор ва жавонғор айни ясорда жойлашади. Ўзи ғўл ўртасида туғ ва асоба остида жой олади (в. 20а) Бу ғўлни туркийда ясов дейдилар ва арабийда қалбул-жайш аталади.

Олтинчи қисмни ўкжунғор деб атайдилар. Шунга келишилдики, ғўл ёнидан шундай микдорда ён томондан юрадики, уларнинг қадам ташлаганларида чиққан чангни, уларнинг қорасини ғўлдаги одам кўриб турмоғи керак. Улар ҳам ғўл юрадиган йўл чангини ёки ғўл қорасини кўриб туриши лозим. Бу ўкжунғор туркийда жангдовул дейилади, арабийда у соқа деб аталади. Туркларнинг баъзилари уни ўкча дейдилар. Еттинчи қисмни бўстонғор дейдиларки, улар ўнг жавонғордан кейинда маймана билан ясор оралиғича келадиган масофада жойлашади. Улар шу тарзда йўл босадиларки, душман улар қораси ва чангидан огоҳ бўлмасликлари лозим. Ва бу бўстонғорни туркийда бухтарма дейдилар ва форсийда камингохдир. Булжанғор ва бўстонғорнинг арабийси йўкдир. Зероки, араблар аскарида беш қисмдан ортиғига эътибор.қилмаганлар.

Ўғузхон ўз лашкарини шу тартибда етти қисмга бўлиб, ҳар қисмида ўша диловар ва коригар ёшлар, мўътабар сардорларидан ва муборизларидан мавқеига қараб қўйиб, тайинлаб чикди. Мўғул ва тотор лашкари истиқболига чикди. Ўзаро жангга киришдилар. Бу тартибда лашкар ва бу йўсин мустаҳкам аскар (сафлари)ки, аслан ва қатъан олдин эшитилмаган эди. Қаердан ҳам кўрардиларки, мўғул ва тотор катта-кичиги қулоғига етган эди. Улар аскарларининг кордонлари бу ихтиро тартибидан ўйга ва ҳайратга тушдилар. Бу ҳолатдан қутулмоқ учун ҳар бири ўз райини кўрсатиб, ҳар жой-ҳар жойда дўпчин дўсчин ўлтиришиб маслаҳат қилдилар. Баъзи беистеъдод одамлар дилидан хавф чанги ўрин олди. Ҳар бирининг диллари санавбар дилларидек пора-пора бўлди. Бундайлар ҳам ҳар жой-ҳар жойда ўтириб ўз ҳоллари фикрида бўлдилар. Ногоҳ, совуқ шамол Ўғузхон чегараси томондан эсиб, замин чангу тўзонини осмонга кўтарди. Шу васваса ҳангомида мўғул ва тотор аскари юраксизлари дилида қўрқув ва ваҳима йўл топди. (в. 20 б) Ярмичаси пароканда бўлиб кетди. Қолганларининг барчаси улар йўлини тўсмоқ бўлиб, орқасидан қувдилар. Лашкар одамлари, бирор ҳодиса бўлган, шунинг учун булар бунчалик чопмоқдалар, деб гумон қилдилар. Шу ғалат гумонда шиддат билан ул лашкарга қарши йўналдилар. Оқибатда мўғул ва тотор лашкарининг барчаси тумтарақай қоча бошлашди. Тамоми аскарлар тарқалиб қочишди. Мўғул ва тотор қўшини енгилгани хабари Ўғузхонга етишгач, мазкур бўлган қоида, ҳақиқат бўйича, ҳаргиз шитоб ва шошилинчлик кўрсатмай, улар ортидан от қўйдилар. Мўғул ва тотор лашкарининг қай бирига етиб олсалар, жангга киришганини ўлдирдилар, қўл кўтармаганини асир олдилар. Шу тартибда ҳар икки лашкар Чин чегарасигача етдилар. Ул мамлакатни ҳам забт этдилар. Бу мамлакатларни ҳам истило қилдилар. Чунончи, элу улуси, мўғулу тотор барчаси ноилож ва ночор Ўғузхонга эл бўлдилар. Ўғузхон тамоми Чин, Хито, Туркистон, Сақлоб мамлакатларига ҳокиму муставло бўлди. Талотин, Талош, Салоси, Сайрам шаҳарлари чегараларидан то Бухоро, Самарканд сарҳадларигача ерларни тахти тасарруфига киритди. Барча кофир қавмларини мусулмон ва худопарастларга айлантирди. Ҳар бир шаҳар ва ноҳияга бир амир ва ҳоким жўнатди. Бир хиргоҳни жавоҳирлар билан безатиб ҳисровона базм ва подшоҳона тўй ташкил этди. Жамъи бузурғлар, амирларга яхши навозиш ва сийловлар кўргузди. Назм (мазмуни):
Султонлар сулоласини Ўғузхон бошлаб берди. Мўғул-хон тожидан нажот топди. У олтин хиргоҳ қуришни ва уни жавоҳир билан безашни буюрди. Элу улусга сувулғолар тайин қилди. Заррин нағоралар чалдирди. Шоҳона базм уюштирди. Ота Маҳшару, она жаннат бўлди. Унда Чину чигил (қавми) ҳурзодлари ғуломлардек жону дилдан хизмат қилдилар. Қўлларига асал тўла косалар олиб, шира билан сутни аралаштирдилар. Ундан хосу авомга кетма-кет улашдилар. Ўлтириб туришлари ўта одобли эди. Бошларига дурра ташлаб олишган. Ёнма-ён туриб саф тортгандилар: раият, сипоҳ, элу улус. Келганларнинг каттадан кичигигача Ус дарёсидек қайнарди. Кашук топиб барча тиз чўкишди; хон хушёр сувулғосига ҳурмат юзасидан, ботиру бошлиқ, шоҳу шаҳриёр, ҳоқони аъзам Ўғуз инъомидан яқину узоқ соврунга эришди. Вилоят шаҳарларига ҳам, тўда-тўда эл-улус ботиру бошлиғига, лашкарга олтин, жома, (май) жоми берди. Ошуфта дилларга ором бағишлади. Ҳар бир шаҳриёрга шаҳар берди. Ҳамма унинг сулғосидан баҳра топди. Улусни лақаблари билан ёд қилди. Ҳар йўл билан ҳар кишини шод қилди. Элу улус лақаблари ундан қолди. Чин сарҳадидан то Рус денгизигача.

Алқисса, Ўғузхон, наввороллоҳу марқада, Чину Мочин мамлакатлари сарҳадидан то Рус денгизигача, Олтой ва Қонқойдан Жайҳун дарёси бўйигача ўз забти доирасига ва ўз тасарруфига олгач, барчани худопарастлик динига киритишга ҳаракат қилган эди. Бу диёрлар ўртасида ислом ривожига ва турклар ҳолининг барқарорлиги ва улар турмуши шароитининг қойимлигига сабаб бўлган бир неча қонунлар ишлаб чикди. Айтадиларки, Ўғузхон турк маликлари орасида мисли Жамшед эди. Ажам маликлари орасида ҳам.

ЎҒУЗХОННИНГ ТУРК ҚАВМЛАРИГА ЛАҚАБ ҚЎЙГАНИ ЗИКРИ

Мазкур тарихда Ўғузхон туркларнинг қавмларига лақаблар қўйдики, улар то ҳануз ўша исму лақаблар билан машҳурдирлар. Жумладан, бир неча қавмнинг лақаблари қуйидагича: мисли уйғур, қонқли, қибчоқ, қорлуқ, халаж, чиюғлар ва ҳоказо. Аммо, уйғурнинг маъноси (қўшмоқ) боғламоқ, бири-бири билан азду паймон боғламоғдир. Бу тоифа Ўғузхонга бир жангда бесабаб мадад берганди. Шу боисдан уларга уйғур деб ном кўйди. Аммо, қонқли ақллилик, фаросатлилик маъноси-дир. Узи бир нарсадан бир маъно чиқармокдир. Чунончи, бир жангда Ўғузхон қўлига жуда кўп бойлик ўлжа тушган эди. Ғанимдан хушёр ўлжа (в. 21 б) олиб, унинг қулфини оча олмаганди. Лашкардагиларнинг тўғри фикр юритувчи бир тўдаси уриниб кўришди. Батартиб қилдилар ул ўлжани осонликча очиб ташиб, олдилар. Ўз ақлу фаросати билан дунё мушкулларини еча олганликлари сабабидан уларга қонқли деб ном қўйди.

Аммо қибчоқ (номи) қабуқ сўзидан олинган. Қабуқ бир дарахтнинг номидир. У дарахт танаси ичи ковак бўлади. Пўстидан ташқарисида кўклик йўқдир. Ёғочининг ичи чириган, говак бўлган бўлади. Айтадиларки, жангларнинг бирида Ўғузхон лашкари шикает ейди. Ўғузхон одамларининг кўпчилиги қатл этилади. Ўғузхонда душманга қарши зарба бериш қуввати қолмайди. Ночор аҳволда қолиб, чекинишга юз тутади. Саҳрода икки дарё оралиғида отдан тушади. Лашкарда бир хотиннинг қорнида ҳомиласи бор эди. Ул хотиннинг эри ва отаси Ўғузхон кўзи ўнгида Ўғузхон душмани билан бўлган жангда ўлдирилган эдилар. Ул хотиннинг дарди қўзғаб қолди. Иложсиз қолган хотин ёнидаги бир дарахтнинг ковагига бир пана жой тополмай кирди. У ерда ундан бир ўғил туғилди. Ўғузхон бу воқеадан хабар топгач, улар ҳолига раҳму шафқат қилиб, деди: отаси ва бобосини, ва отаси ва эриники биз туфайли ўлдиришди. У етим қолди. Ўша ўгил болани фарзандликка қабул қилди ва Қибчоқ деб ном берди. Назм (мазмуни): Бугунги кундаги қибчоқ қавмини унинг бир угли наслидан деб биладилар.

Айтишларича, Ўғузхоннинг ўша жангида Эрон волийси Этбароқ ҳамроҳ эди. 17 йил ўтгач Этбароқ устидан ғолиб келди ва Эронни истило қилди. Бир неча муддат ўтиб Ўғузхон Туронга қайтганда эшитдики, яна унинг душманлари бош кўтарибди. Фарзандим деб атаган Қибчоққа буюрдики, ўзига яқин тобеъ одамлари билан улар устига боргай ва Момоқ ноҳияларида чегара муҳофазаси билан шуғуллангай. Ўғузхон фармонига биноан у йўлга тушди ва айтилган жойга ўрнашди ва яшаб қолди,

Қорлиқ. Ўғузхон Ғўр сарҳадидан Турон замин томон йўлга чиққанда (в. 22 а) қиш жуда совуқ келган эди. Дашту саҳрони қор тамоман қоплаб олганди. У буюрдики, ҳеч ким лашкардан орқада қолиб кетмасин. Аммо, қор кўплиги ва совукдан баъзилар лашкардан орқада қолиб кетдилар. Ўғузхонга бу маълум бўлгач, яна фармон берди. Уларни топиб келдилар. Сўроқлаганлари билан, барибир қолиб кетганлар бўлди. Суриштириб, қолганларга қорлиқ деб ном берди.

Назм (мазмуни):

Энди қорлиқ нажодини улар наслидан деб биладилар. Аммо Халаж (тўғрисида) дейдиларки, Ўғузхон мамлакатлар тасхири учун лашкар тортганда ҳукм қилдики, ҳеч ким лашкардан қолиб кетмасин. Ўша ўртада бир киши бўлиб хотини ҳомиласидан қутулган эди-ю; камқувватликдан сути йўқ эди. Саҳрода бир шағолни кўрдики, товуқни овлаб турганди. Сути йўқ хотиннинг эри ўша одам бир калтакни олиб шағолга отди. Тустовуқни ундан қутқариш ва уни хотинига кабоб қилиб бериш мақсади эди. То ул хотинда сут пайдо бўлгай ва фарзандини сутдан тўйдиргай. Ўша хотин тустовуқ кабобидан егач, сути кўпайди ва фарзандини сутдан тўйдирди. Ўғузхон улар аҳволидан воқиф бўлиб, йўл азобини тортган маъносида бўлган Халаж номини ул ўғилга қўйди. Назм (мазмуни):

Шу юмушдан юпаниб бир неча одам, Ўғузхон эшитди улардан шул дам. Аччиғланди, дедики кимнинг хотини, туғса нечун ортга тортар отини. Шоҳи замон унга қўйди Халаж ном, маъноси шул: қолиб кетма, опажон.

Аммо, Чиюрға. Айтадиларки, Ўғузхон сафарларининг бирида шабгирлик юз берди. Бир ерга етгач, отдан тушди ва қараса, бир тўда одамлари лашкардан ажраб орқада қолиб кетганлар. Қатор орқасидан кела бошлаганлар. Шу сабабдан ул одамларни Чиюрғонлар деб атади. Назм (мазмуни):

Чиюрғон туркийда қатор маъносини беради. Шаҳриёр шундай деб хитоб қилди. Ўғузхон туркийнажод қавмла-рига шу тарзда ном қўйди. Сен уларнинг барчасини турк деб бил, фақат номлари турлича бўлди.

ЎҒУЗХОННИНГ АРАБ ДИЁРИ ВА ЭРОНДАН ТУРОН ПОЙТАХТИГА ҚАЙТИШИ ЗИКРИДА (В. 22 б)

Ўғузхони Ғозий олдинроқ олам мамлакатларини ўз тасарруфи остига киритгач, кофирларнинг олимларини қириб ташлади. Араб диёридан асл юртларики, Картоқ ва Артоқ эди. Қорақурум ва Келурон ноҳияларига қайтиб келдилар ва бу ерда ажойиб базм ва ғаройиб жашн ташкил этдиларки, ҳеч бир подшоҳ унақасини тартиб қилмаган эди. Назм (мазмуни).

Олтиндан шундай хиргоҳ тикдики, узунлигию кенглиги узундан-узун бўлиб, осмону ер билан баробар эди. Унда шоҳона базм тузди. Унинг инъомидан халқ шод бўлди.

Чун заррин хиргоҳни ва байрам анжомларини муҳайё қилгач, атроф (мамлакатлар)нинг бузургу сардорлари, Турон замини маликларини чорлаб келтирдилар. Тўққиз минг қўй, тўққиз юз от сўйилди, тўққиз минг қимиз меши, ва бошқа муносиб асбобларни муҳайё қилдилар. Ўша куни катта. шира ихтиро қилдиларки, илгари бундайини ҳеч ким кўрмаганди. Ўзи ул шира устига ўзига муддао ва матлуб бўлган кишилар билан бирга чиқиб ўлтурди. Жумладан, Ўғузхоннинг олти нафар ўғлики, уч нафар каттасининг бирини Кун, иккинчисини Ой, учинчисини Юлдуз (атардилар), уч нафар кичигини, яъни тўртинчиси Кўк, бешинчиси Тоқ, олтинчиси Тенгиз бўлиб, ҳар қайсисининг хос сиюргоси бор эди. Назм (мазмуни):

Базмда Ўғуз қўргомиши уюштирди. Ўша олти ўғлини суюрғол тайинлади. Улар мардлик ва лашкаркашликда, мамлакатларни забт этишда, душманни суришда, жангда отасига мадад берарди. Ҳар бири ажаб ёварлик (мадад) кўргизарди.

ЎҒУЗХОННИНГ ЎЗ ЎҒИЛЛАРИГА ЎРИН БЕЛГИЛАГАНИ ЗИКРИ

Айтишларича, бир куни Ўғузхон ўғиллари билан биргаликда шикорга борган эдилар. Шикор пайтида ҳар бири бир ов кетидан қувдилар. Ногоҳ, ҳар олти нафар ўғил бир бўлиб шикоргоҳда биргаликда бир жойга етишдилар ва бир камон билан уч заррин ўқ топиб олдилар. Оталари ҳузурига муҳокамага келтирдилар. Ўғузхон улуғ ўғилларига камонни ва уч кичик ўғлига ўқларни берди. Катта ўғиллари камонни (в. 23 а) уч қисмга бўлиб олдилар. Шунинг учун ҳам уларни бузуқ деб атайдиган бўлдилар. Кичик ўғилларни уч ўқ дейишадиган бўлишди. Йўлда бузуқилар уч ўқидан кўп бўладилар. Ўқ элчи ҳукмини, камон подшоҳ ҳукмини келтирарди. Назм (мазмуни):

Ўқ — элчи, камон — подшоҳ бўлди. Йўлда элчи шохдан камтардир. У аванғордан юришни бузуқларга буюрди, жавонғордан уч ўқ кетганди. Лекин ўз ихтиёрини бузуққа берди. Уч ўқ учун иморат солди.

Бузуқларга дедики, суворийлар учун ва қўр ўринини ўнг томонданки, ўнғор дерлар, тайинласинлар ва ўлтирсинлар. Уч ўқларга буюрдики, чап қўл томонданки, уни жўнғор дерлар суворийларга ва пиёдаларга ўрин тайёрлаб ўлтирсинсинлар. Ўринларига қайтсинлар. Шунингдек, бузуқларга ва-лиахдлик амрини қилдилар. Уч уруққа амирлик фармони бердилар. Шу байрамдан ва суҳбатдан бироз вақт ўтгач, у ҳақ раҳматига етди. Унга Оллоҳ раҳмати бўлсин.

КУНХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Кунхон ибн Ўғузхон отаси васияти ижобати ва салтанат акобиру арконлари савоби учун отаси ўрнига тахтга ўлтирди, салтанат ва фармондеҳлик ишига киришди. Раиятга нисбатан адолат ва тадбир йўлини тутди. Отаси қўли остида бўлган Арқил хожа тадбир билан иш кўришни мақсад қилди. Арқил хожа хилватда Кунхонга деди: «Ўғузхон олиймиқдор ва жалилулқадр подшоҳ эди. Мамлакатларни қўлда тутиб, лашкарини кўпайтирди, шунингдек, ундан кўплаб хазиналар қолди». Назм (мазмуни):

Шунча молу чорва бу ерда сизлар учун қолди. У кетди, ўзининг молу мулкини сиз олти ўғилга қолдирди. Сизлар-нинг ҳар олтовингиздан тўрттадан шаҳзода туғилди ва 24 нафар бўлди.

Сизларнинг (олтовингиздан) ҳар бирингиздан тўрт нафардан фарзанд дунёга келади. Чунончи 24 шаҳзода бўлади. Мабодо (в. 23 б) молу мулк туфайли улар ўртасида мухолифат пайдо бўлмагай. Уларнинг ҳар бирига яраша йўл-йўриқ ва расму русум кўрсатганим авлодир.

Назм (мазмуни): «Олтин, нозу неъматлар, қўй сурувларини уларга бахшида этаман. Ҳар бирига биттадан нишон, ном, лақаб ва тамго тайинлайман. Токи ҳар бири ўзига тегишли (неъмату одамлар) дан огоҳ бўлсинлар, жанжаллашиб юрмасинлар. Улардан туғилган ҳар бир зод биз белгилаган русумга риоя қилгай». Арқилдан буни эшитиб, кекса киши айтганларига ишонди. Донолар йўриғидан сўз очиб шоҳ деди: «Эй ройи покинг ойдан ҳам равшан бўлган, сенинг ишларингдан хато топа олмадим. Энди ҳеч тортинмасдан шундай яшагин».

Арқил хожадан отаси дастурини эшитгач, бу аниқ тадбирни бажаришга киришди. «Неки сенинг мунаввар хотирингдан нур таралибди, замирим хонасининг ойнасини равшан қилур. Лозимдирки, бу тадбирни амалга беқусур оширмоқ лозим. То бу ишни охирига етказмагайсиз, бир дам ҳам роҳат сувини ичмагайсанки, пайсалга солиш офатдир. («Таъхир офат аст») тадбирда роҳат». Арқил хожа ўз вожиб қоонзодасидан шундай ижозат олгач, хизмат камарини маҳкам боғлаб, муҳим ишларни саранжомлашга киришди. Назм (мазмуни):

Арқил Кунхон фармонини эшитгач, хизматга бел боғлаб, елиб-югурди. Чапу ўнг қўл фарқига борди, улар кимга тааллуқлиги муайянку. Ҳар шаҳзодани бир ўлкага тайинлади ва уларга лақаб ва тамғалар белгилади. Ҳамма шоду хуррам, бир-бирлари билан дўсту бегам бўлдилар.

Равшанзамир Кунхон фармонига биноан вазир Арқилхо-жа шаҳзодалар нишони ва лақаби, ўлтирар жойлар ва тамғоларини тайин қилгач, беман шу маъно улар ўртасида дўстлик ва тотувлик пайдо бўлди. Улфат ва садоқатлилик ўрнатилди. Адоват ва гап-сўз йўли беркилди. Чунончи, мажлисда, тўйда, шулонда ҳар бири ўз муча ва соврунларини биладиган бўладилар. Таом ейиш пайтида ҳар бирига қўйнинг бир қисми муайян эди. Бир-бирига кичик ва катта одобига риоя қилар эдилар. Беман ушбу тотувлик салтанат бу сулолада узоқ йиллар сақланди. Кунхон (в. 24 а) 70 йил муддат салтанат сурди. Бу дунёдан кўз юмаётганда ўз иниси Ойхонни валиаҳд тайинлади.

ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Ойхон ибн Ўғузхон карамли, муборакрўй, хушфеьл ва хушхўй хон эди. Биродари вафотидан кейин салтанат маснади ва адолат тахтига ўлтирди. Хосу авом ҳузурида эҳсон кўрсатарди. Отаси ва бобосининг таҳсинга лойиқ расму русумида устивор турди. Раиятга риоя ва ёрдам қўлини чўзди. Лашкарига бобоси ва отаси ясоғи бўйича таълим берди ва тузди. Бир муддат хонлик тахтига қадам қўйиб, кўп муддат комронлик йўриғида турди. Тепасига ажал фариштаси ётишганда тўнғич ўғли Юлдузхонни ўрнига қойиммакон тайинлади. Ўзи эса олам-нинг барча халқидан оламнинг яратувчиси томон юз ўгирди.

ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Юлдуз ибн Ойхон отаси ўрнини эгаллаб, меросий мулк эгалигини қила бошлагач, яхши русум ва одатлар касб этди. Бир навъ Мўғулистон подшолигини юритди. Унинг замонида халқ фароғатда ва форуғболлик билан ҳаёт-кечирдилар. Адлу инсоф ўчоғи муболағасиз беҳиштга тенглашадиган замонасида ва салтанат экинзорида фармон-раволик уруғини кўлга киритди. Ваҳима чумчуғи қайтди. Оқибат омил уни амалдан маъзул этиб, қазо қўли қадар қалами билан унинг умри сижилига ҳам тавқе битди. Унинг ўғиллари орасидан Менглихон отаси ўрнини эгаллади.

давоми бор...

1, 2, 3, 4

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Fri, 17 Jan 2014 13:21:55 +0000
Тарихи мулуки ажам. (Алишер Навоий) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/621-navoiy.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/621-navoiy.html
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
БУРУНҒИ ТАБАҚА ПЕШДОДИЙЛАРДУР

Ажам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар. Бурунғи табақа пешдодийлардур ва алар ўн бир кишидурларким, салтанат қилибдурлар. Тарих уламоси иттифоқи била бировким аввал салтанат қилди, Каюмарс эрди. Аммо анинг нисбати бобида ихтилоф кўптурким, муғ дебдурким, Одам алайҳис-салом улдур ва баъзи Ажамдин дебдурларким, Одам алай-ҳис-саломнинг набирасидурур ва баъзи фурсдин ани Нуҳ алайҳис-саломнинг авлодидин дебдурлар. Яна доғи сўз кўп бор, аммо сиқатдин йироқроқ учун битилмади. Одам деганлар қавли била ани гилшоҳ дебдур-лар, бу маъни билаким, болчиғдин яратилди. Яъни киши пуштидин эмас эрди. Узга қавллар билаким Каюмарс дебдурлар. Маъниси ҳаййи нотиқдур, яъни тиригиким сўз айтқай. Аммо «Низом ут-таворих» ва «Жоме ут-таворихи Жалолий» ва Банокатийда дағи иттифоқ била ҳужжат ул-ислом имом Муҳаммад Ғаззолий қуддиса сирриҳу «Насиҳат ул-мулук»да ани Шис алайҳис-саломнинг қардошидур деганни таън қилибдурлар, нединким Шис алайҳис-салом Заҳҳоки алаввони замонидадур. Ва тарих аҳли иттифоқи била Каюмарс замонидин Заҳҳок замониғача минг йилға яқин бор. Ҳар тақдир била подшоҳлик қоидаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Дағи аввал кишиким шаҳр бино қилди ул эрди. Дамовандни бино қилди, аммо анда гоҳи бўлур эрди. Дағи Истахрни бино қилди, аммо кўпрак авқот анда бўлур эрди. Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ йил салтанат қилди. Дағи Сиёмак ўғли Ҳушангниким набираси эрди, валиаҳд қилиб, вафосиз жаҳонға видоъ этти.

Шеър:
Бурунроқ кишиким тузуб руду жом,
Жаҳондорлиқ тахтин этти мақом.
Каюмарс эди, лек даврони дун,
Анга берди бози боридин бурун.

ҲУШАНГ хирадманд ва одил ва олим подшоҳ эрди ва «Жовидон хирад» отлиғ китобни амали ҳикматида ул тасниф қилдиким, Маъмун халифа вазири Ҳасан Саҳл андин бирор нима топиб, араб тилига таржима қилибдур. Ва шайх Бу Али Мискавайҳ «Одоб ул-араб ва ал-фурс» отлиғ китобида ани зикр қилурким, анинг мутолааси мусаннифининг фазлу камолиға далилдурур. Ва ажам ани пайғамбар дебдур. Ва дод ва адл жиҳатидин ани пешдод дедилар. Ва темирни тошдин ул чиқорди. Ва Табарий дебдурурким, йиғочдин тахта ул кесиб, уйларга эшик ясади ва аксар конларни ул чиқорди ва барсни ва итни ул кийик олғувчи қилди ва отқа эгар ул ясади ва тевани юкка ул киюрди ва отқа эшакни турғузуб, хачир хиёлин ул қилди ва ариглар қозиб, сув солиб, ободонлиқ ул қилди. Ерга фарш ул солди ва тулку ва ос ва тойин терисин ул киярга қобил қилди. Умри бобида ихтилоф бор. Аммо подшоҳлиғи қирқ йил эрди. Ва тажарруд ва тақво тариқи била ўткарди. Доим тоғларда ибодат қилур эрди. Таворихда мундоқ мусбатдурким, девлар ани саждада топиб, тош била бошин янчиб ўлтурдилар. Ва Таҳмурас девбанд ўғли эрди, атоси ҳолидин воқиф бўлуб, девларни атоси қасосиға ҳалок қилди. Дағи ул мавзуда шаҳр бино қилиб, отин Балх қўйди. Ва Сус била Бобил шаҳрини Ҳушанг ясади. Ва баъзи Куфани ҳам анга мансуб қилибдурлар.

Шеър:
Йўқ эрди жаҳондори анжумсипоҳ,
Жаҳон ичра андоқки Ҳушанг шоҳ.
Малакшева шоҳе эди беадил,
Фалак девга қилди ани қатил.

ТАҲМУРАС атоси Ҳушангнинг чун валиаҳди эрди, анинг ўрнида салтанат тахтиға ўлтурди ва халойиқ риоятиға ва мамолик ҳимоятиға жидд била машғул бўлди. Ва анинг замонида азим қаҳат воқеъ бўлди. Ғанийларға буюрдиким, чошт таоми била ўткаргайлар ва шом таомини масокинга бергайлар. Ва рўза тутмоқ ондин суннат қолди. Ва ул бино қилғон шаҳрлар Марвда Қуҳандиз ва Хуросонда Нишопур ва Исфаҳонда Маҳриз ва Сорийя. Ва Табарий дебдурким, Омил ва Табаристонни дағи ул бино қилди. Ва форсий китоб битмак ва бўз тўқумоқни ул ихтироъ қилди. Ва анинг замонида қаттиқ вабо бўлди. Ҳар кимнинг бир севар кишиси бор эрса эрди, анинг суратин ясаб, анинг била хурсанд бўлур эрдилар, то бутпарастлиққа мунжар бўлди. Ва Таҳмурас ўтуз икки йил мулк сурди.

Ш е ъ р:
Шаҳе эрди Таҳмурас офоқ аро-
Ки, адл этти чархи кўҳан тоқ аро.
Неча девбанд эрди, ул аржуманд,
Ажал деви охир ани қилди банд.

ЖАМШИД. Баъзи ани Таҳмураснинг қардоши дебдурлар ва баъзи қардошининг ўғли. Чун салтанатқа ўлтурди, жаҳон мулкин адл ва дод била тузди. Ва ҳусну жамолда дилпазир ва фазлу камолда беназир эрди. Ғариб нхтироълар қилди. Ва ул жумладин сипоҳийлик аслиҳасидурким, пайдо қилдиким, ондин бурун тош ва йиғоч эрди. Синон ва ҳарба ва пичоқ, баъзи ҳабба ҳам дебдурлар, қалқон ҳам дебдурларким, ул ясади. Ва ҳаммом бино қилди ва ғаввослиғ хаёл қилди. Ва ипак ва қазз ва кўпрак тўқур нималарни ва рангларни ва ишларни ароға киюрдиким, андин бурун киши аросида йўқ эрди. Ва шаҳрдин шаҳрғача деҳлар буюрди ва хейла ишга қонун ва қоида қўйди. Ва Истахр шаҳрин улғайтти, андоқки тули Хуфракдин Ромжаррадқа еттиким, ўн ики йиғоч бўлғай ва арзи ўн йиғочқа етти. Ва анда улуқ биное солдиким, ҳоло осори ва нишоналари борким, одамизод андоқ ясамоқ маҳол кўрунурким, киши кўрмагунча бовар қилмас. Ва ани чиҳил минор дерлар. Чун бу иморат туганди, олам салотин ва ашроф ва акобирин йиғиб, анда азим жашн қилди.
Ул вақтким қуёш нуқтан эътидоли рубъиға таҳвил қилиб эрди, ул бинода тахт устига ўлтуруб, адолат сийт ва садосин оламға мунташир қилди ва ул куннинг отин Наврўз қўйди. Ва салтанатининг замони ети юз йилғача бўлди. Оқибат муфрит жоҳ ва ғурури ва азим давлат такаббури димоғиға фосид хаёл солиб оламни ўз ибодатиға амр қилиб, ўз сурати била бутлар ясаб, ақолим ва кишварларға йибориб, элга ўзининг парастишин буюрди. Ҳар ойина ғайрати илоҳи муқтазий ул бўлдиким, анга жазо етгай, Шаддод Одқа тақдир бўлдики, қардоши ўғли Заҳҳоки алавонини сипоҳ била йиборди, то ани тутуб, арра била ики бўлуб, жисмин пора-пора қилди. Табарийда анинг қатли Бюросбқа мансубдур, аммо ўзга таворихда йўқдур.

Ш е ъ р:
Чу Жамшид тахт узра тутти мақом,
Димоғиға йўл топти савдойи хом.
Ани қилди ҳақ макри айлаб ситез,
Сиёсат қиличи била рез-рез.

ШАДДОД ВА ШАДИД. Эрамки, Арфаҳшаднинг қардоши эрди, анинг ети ўғли бор эрди: Од, Самуд, Саҳор, Там, Ҳадис, Ҳосим, Мора. Од Яманға борди, Самуд Ҳижозда сокин бўлди, Саҳор Тайда, Там Уммонда ва Баҳрайида, Ҳадис Ямомада, Ҳосим Ҳарам ва Синвон орасида, Мора ондаким, ани анинг оти била айтурлар. Аммо булардин Од авлоди қалин бўлуб истило топтилар ва аларнинг ўғли Аршади Умлиқ бинни Од эрди. Чун ул ўтти, ўғлонлари Шадид ва Шаддод подшоҳ бўлдилар ва Заҳҳокниким, аларға нисбати юқори ўтти, Жамшид устига йибордилар. Ул Жамшидни даф қилиб, ўзи салтанат тахтиға ўлтурди.

Шеър:
Фалак буйлаким жавр қилди падид,
Не Шаддод қолғусидур, не Шадид.

ЗАҲҲОК БИННИ МАРОДИС чун Жамшид қатлидин сўнг Порс тахтин олди, зулму ситам оғоз қилди Тенгри таоло Ҳуд алайҳис-саломни йиборди. Анинг даъватин Шаддод қабул қилмади. Тенгри таоло ани, ва қавмини ранжул-ақим била ҳалок қилди ва Шаддод ўғли Мазид подшоҳ бўлди. Ва Иброҳим алайҳис-салом анинг замонида эрди. Ва Юсуф алайҳис-салом ҳам анда мутаваллид бўлди ва Ҳуд алайҳис-салом диниға кирди. Ва Ҳазрамутда эрдилар, то ўттилар. Аммо Заҳҳок салтанати ва зулми узоқға тортти, андоқким эл анинг зулмидии ожиз бўлдиларким, анинг ики эгнидин андоқ мараз пайдо бўлуб эрдиким, оғриғиға одамизод мағзидин ўзга ҳеч нима таскин бермас эрди. Баъзи муаррихлар анинг ики эгнидин йилонлар чиқиб, ғизолари киши мағзи эрди ҳам дебдурлар. Ҳар тақдир била ул ҳар кун бу жиҳатдин ики киши ўлтурур эрди. Гунаҳлик киши бўлмаса, чек солиб, сойир халқдин қатл қилур эрди. Сипоҳонда Кова оҳангарнинг бир-ўғли бор эрди, бу жиҳатдни қатл бўлуб эрди, яна бир ўғлиға дағи чек тушти. Ул бетаҳаммул бўлуб, қичқириб, элга кўп таънлар қилиб, Заҳҳокни сўкти. Эл даги анга муттафиқ бўлуб, хуруж қилдилар. Дағи Сипоҳон волисиии ўлтуруб, Заҳҳок устиға юрудилар. Багоят қалин эл жамъ бўлуб, Фаридунниким, баъзи Жамшид набираси дебдурлар, баъзи Обидин ўғлиғаким Таҳмурас наслидин бўлғай, нисбат қилибдурлар. Ул чоғда Заҳҳок ваҳмидин қўйчилар орасида ёшурун бўлур эрди, тониб, кўториб, Кова оҳангар сипоҳсолор бўлуб, темурчилар белига боғлар сахтиёнин йиғоч бошиға боғлаб, алам қилиб юруб, Заҳҳокдин чун эл аюрулуб эрдилар, туролмай қочти. Аммо уни қовуб иликлаб, Фаридун ани жазосиға еткурди. Заҳҳок салтанати минг йил эрди.

Ш е ъ р:
Фалак то эрур зулм қилмоққа хос,
Эмас золиму одил андин халос.
Қилиб қатл Заҳҳокни тўймади,
Фаридунни дағи қуруқ қўймади.

ФАРИДУН яхши ахлоқлиқ, олим ва одил подшоҳ эрди. Олам аҳлин адолат била хушҳол қилиб, Заҳҳок жавридин топқон заҳмлариға адл била марҳам қўйди ва қолғон уммолқаким, оъдийлар эрдилар, даф қилди ва Кова оҳангарни улуқ тарбият қилиб, тайаммун учун анинг йиғочқа боғлаб, алам қилғон сахтиёнини мурассаъ қилдиким, дарафши ковиёни они дерлар. Ва оламнинг аксар билодин олди. Анинг уч ўғли бор эрди улуғи Салм, ўртончиси Тур, кичики Эраж. Мамоликин учовга қисмат қилди. Рум ва Мағрибдин Яман ҳудудиғача Салмга берди, Туркистон ва Чин ҳудудин Турға берди. Форс ва Ироқ ва Хуросонни Эражға бердиким, ўзининг дорул-мулки ва тахти эрди. Чун Эраж бағоят оқил ва халиқ эрди, ики оғоларидин ани кўпрак севар эрди. Аларда бу ҳасад доим бор эрди. Чун тахти анга муфавваз бўлди, алар ҳасаддин иттифоқ қилиб, Эражни ўлтурдилар.
Фаридун улгойиб эрди, алардин интиқом тортардин ожиз эрди. Бу воқеадин аҳволи бағоят хароб бўлуб, Эраж нисбатидин Манучеҳрким, набираси эрди, тақвият ва тарбият қилдиким, Жаддининг қонини Салм ва Турдин тилаб, аларни қатл қилди ва Фаридуннинг армони қолмади. Оламдин ўтуб, Манучеҳрни валиаҳд қилди. Ва Фаридуннинг подшоҳлиғи беш юз йил эрди. Ва Мусо алайҳис-салом ва Қорун анинг замонида эрдилар.

Ш е ъ р:
Фаридунким оламда ёйди бисот,
Басе олам аҳлиға етти нишот.
Ани ҳам фалак чекти туфроқ сари,
Не золим, не одил кетарлар бари.

МАНУЧЕҲР Эражнинг қизининг ўғли эрди. Баъзи дебдурларким, ўғлининг ўғли. Ва ул одил подшоҳ эрди. Фирот ориғин ул қозди ва Ироққа сув элтти ва боғлар, бўстонлар тарҳ солди ва ашжор ва гул ва райҳон боғларда экти. Ва кўпрак деҳқонлик зийнату зебин ул ароға кетурди. Ва замонидин олтмиш йил ўткондин сўнгра Тур ўғли Афросиёб сипоҳ тортиб анинг устига юруди. Ул Табаристон сори тортиб, урушмой, Аму суйидин норини анга мусаллам тутуб, яраш бўлуб, Афросиёб қойтти. Ва ҳақ таоло анинг замонида Мусо ва Хорун алайҳумус-саломни Фиръавнғаким, оти Валид бинни Мусъаб эрди йиборди. Ва ул Довуд бин-ни Сом авлодидиндурким Шаддод ани Миср ҳукуматиға йибориб эрди. Ва Шуайб бинни Мадян бинни Исмоил алайҳис-салом анинг замонида мабъус бўлди. Ва сипоҳсолори Сом бинни Наримон эрди. Ва Золким, Рустамнинг атосидур, анинг замонида мутаваллид бўлди. Ва Манучеҳр юз йигирми йил подшоҳлиқ қилди.

Ш е ъ р:
Манучеҳрким, бўлди оламга шоҳ,
Анго бўлдилар борча шаҳлар сипоҳ.
Анго ҳам вафосизлиқ этти жаҳон,
Кишига жаҳон қолмади жовидон.

НАВДАР Манучеҳрнинг ўғлидур. Атосидин сўнгра мулк анга етти. Аммо ул айёш ва бепарво киши эрди. Манучеҳр қўйғон қоида ва русумни тузаолмади ва мулк ва сипоҳиға халал йўл топти. Афросиёб черик тортиб келиб, ани тутуб ўлтурди. Ва ўн ики йил Эрон мулкида туруб, бузуғлуқ қилди. Ва ул навъким, оз ерда ободонлиқ қолди. Баъзи таворихда Навдарин Сиҳри Наримон дебдурлар. Ва подшоҳлиғин баъзи олти йил ва баъзи ики йил битибдурлар.

Ш е ъ р:
Чу Навдарға тушти жаҳон кишвари,
Халойиқ фароғатдин ўлди бари.
Ангоким жаҳондин вафо етмади,
Жаҳон ичра тинмади, то кетмади.

АФРОСИЁБ. Они баъзи дебдурларким, Пушанг бинни Тур бинни Фаридун ўғлидур. Ва баъзи анинг нисбатин Каюмарсға еткурубдурлар. Аммо бурунғи дурустроқдур. Чун Навдарни ўлтурди, Эрон мулкини андоқ буздики, оз ерда маъмурлуқ қолди, йиғочларни кести ва иморатларни йиқти ва коризлар била булоғларни кўмди. Ва ул фурсатда Сом Наримон ўтуб, ўғли Зол Рустам атоси анинг таъзиятиға машғул эрди, баъзи дебдурларким, Зол ўз кучи била сипоҳ ороста қилиб, они Эрон мулкидин чиқорди. Баъзи дебдурларким, Зоб бинни Таҳмосбким, Манучеҳр набираларидиндур хуруж қилиб, ул анинг била урушур яроғин топмай, юз уюруб ўз мулкига азимат қилди. Афросиёб подшоҳлиғи ўн ики йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Афросиёб ўлди олам шаҳи,
Эмас эрди иш сиррининг огаҳи.
Жаҳон мулкин ўз мулки қилди гумон,
Ани ҳам чиқарди ародин жаҳон.

ЗОБ БИННИ ТАҲМОСБни Зав ҳам дебдурлар. Насаби юқори ўтти. Одил подшоҳ эрди. Кўп вақт Эронда Афросиёб бузғон ерларнинг ислоҳиға машғул бўлди, юз ободонлиққа қўйди. Дерларким, ети йил раийятдин хирож олмади. Ва баъзи хазойинким, Манучеҳр ва Навдардин қолиб эрдиким, Афросиёб қилои ҳасонатидин иликлай олмади. Ул хазойин била ети йил Зоб Таҳмосб салтанат асбобин тузуб, маош ўткарди. Ва Зол бинни Сом анга хидматлар қилди ва бузуғ мамоликни тузарда мададлар берди. Ва Зоб икки рудхонаким, Зобин дерлар, Ироқ мулкида чиқарди. Ва баъзи Диёри Бакрда дебдурлар. Ва ўз ҳаёти замонида салтанатни Гиршосбқа мусаллам тутти. Анинг подшоҳлиқин Банокатий беш йил дебдур. Узга таворихда ўтуз йилдур.

Ш е ъ р:
Чу офоқ мулкига июҳ ўлди Зоб,
Тузатти неким бузди Афросиёб.
Эрур зулмдин яхшироқ адл иши,
Чу қолмас на золим, на одил киши.

ГИРШОСБнинг онаси ибни Ямин бинни Яъқуб алайҳис-саломнинг қизи эрди ва атоси Зоб бинни Таҳмосбнинг қардоши эрди. Кўпрак таворихда Рустами достонин анинг наслидин дебдурлар. Аммо фақир қошида бу қавл йироқроқ кўрунур, невчунким, Золким Рустамнинг атосидур, анинг қошида сипоҳсолор эрди ва Гиршосбни «Гузида»да, балки хейли таворихда Манучеҳр набиралиғига чиқарибдурлар. Ва Рустамни Сом бинни Наримон бинни Атруб бинни Обтинға еткурубдурлар, валлоҳу аълам. Гиршосб чоғида Афросиёб яна черик тортиб, Эронға келиб, Гиршосб била масоф тузуб, разм қилди. Афросиёб урушида Гиршосб фавт бўлди ва Золи Зар Зобилистондин черик тортиб келиб, Афросиёбни Эрондин чиқарди. Ва Гиршосбнинг салтанати замонида ихтилофдур: «Низомут-таворих» ва Банокатийда йигирми йилдур, «Гузида» била «Мунтахаб»да олти йил, баъзида беш йил ҳам бор, валлоҳу аълам.

Ш е ъ р:
Чу Гиршосб бўлди жаҳон Хусрави,
Бор эрса яна шоҳлар пайрави.
Чиқорди ородин сипеҳри дижам,
Нечукким яна шоҳлар, они ҳам.

ИККИНЧИ ТАБАҚА КАЁНИЙЛАРДУР

Ва алар тўқуз киши салтанат қилдилар. Ва баъзи Искандарни доғи алардин тутубдурлар ва ўн дебдурлар. Салтанатларининг замонида ҳар навъ дебдурлар. Борча тақдир била ети юз йилдин юқоридур. Ва каёнинлардин аввал кишиким салтанат қилди Кайқубод эрди. Ва ани Зоб бинни Таҳмосб ўғли Манучеҳр наслидин дебдурлар. Кўпрак авқот Жайҳун қироғинда бўлуб, атрок била урушуб юрур эрди. Ул вақтқачаким пешдодийлар тугандилар, Афросиёб яна Турондин Эрон қасдиға сипоҳ тортиб юруди. Ва Кайқубод Албурзкуҳда эрди, Зол Рустамни йибордиким, ани келтурди ва бошиға тож қўюб, Эрон салтанатин анга мусаллам тутуб юруб, Афросиёбни қайтардилар. Ва Рустам ул урушким, Афросиёб била урушти, анинг замонида эрди. Рустамға жаҳонпаҳлавонлиғ лақабин бериб, сипоҳсолор қилди. Ва Луқмони ҳаким ва Ашмуил алайҳис-салом ва Толут анинг замонида эрдилар. Баъзн Ҳазқил ва Хизр алайҳимус-салом ва Илёс ва Алясаъни ҳам дебдурлар ва Юнус алайҳис-салом дебдурлар. Ва Кайқубод юз йигирма йил подшоҳлиқ қилди.

Шеър:
Чу тузди жаҳон базмини Кайқубод,
Суруди каёни била эрди шод.
Вале қилди чархи мухолиф сияр,
Анинг дағи хунёгарин навҳагар.

КАЙКОВУСким, баъзи Кайқубоднинг ўғли дебдурлар, баъзи набираси дебдурлар. Чун анинг валиаҳди эрди, анинг ўрниға – салтанат тахтиға ўлтурди. Ва ул мухталиф мизож ва мунқариб рой киши эрди. Бовужуди азим салтанат неча қотла ўзин муҳликаларга солиб, бандларға тушти ва Рустам халос қилди. Бири Мозандарон қайдидурким, Рустамни, Фирдавсий «Шаҳнома»да дебдурким, Ҳафтхон йўли била бориб, они қутқорди. Яна бири Яманда Зулазор Ҳимяриким, Яман подшоҳи эрди, анинг ғафлати жиҳатидин ани жамиъ аркони давлатини тутуб, банд қилди. Анда ҳам Рустам бориб, Зулазор била мусолиҳаға қарор бериб, Судобаким Зулазорнинг қизи эрди, Кайковусқа қулуб, ани ва элин чиқорди. Бу ишлар шукронасиға ўз хоҳарзодасинким, оти Меҳриноз эрди, Рустамға бериб, ани сипоҳсолорлиғдин салтанат поясиға еткурди. Ва Кайковуснинг ўғли бор эрди, Судобадин ўзга анодин Сиёвуш отлиғким, Юсуф алайҳис-саломдин сўнгра анингдек жамил йигит йўқ эрди. Борча эрдамларда ҳусниға яраша эрди. Ва ани Рустам асраб эрди, тарбият топиб эрди, Судоба ўтай аноси анга ошиқ бўлуб эрди, ондин ком ҳосил қила олмай, ўз қўрқунчидин Кайковус қошида ани ўзи била бадном қилиб чоқти ва ул ўз бароати учун ўтқа кирди. Чун ул туҳматдин муарро эрди, ўтдин осийб топмади ва атосининг хато ройи ва талаввун мизожидин ваҳм қилиб, қочиб Туронға Афросиёб қошиға борди. Афросиёб анга эъзоз ва икром қилиб, қизин бериб, Туркистон вилоятин берди. Аммо Гирсиюзнинг ҳасаддин сиоят қилғони била таҳқиқ қилмай, ани бегуноҳ ўлтурди ва онинг борасиға ажаб ҳайф юзидин зулм борди. Анинг қатлидин сўнгра Афросиёб қизидин анинг ўғли туғди, Отин Кайхисрав қўйдилар. Ул булуғ ҳаддиға еткондин сўнгра Каю бинни Кудраз Кашвод Исфаҳондин ёшурун ёлғуз келиб, Кайхисравни онаси била олиб қочиб, Эронға элтти ва Рустам Снёвуш қонин тилаб, Ту-ронға черик тортиб, ниҳоятсиз қатл қилди. Ва Афросиёб андин қочти ва Рустам Афросиёб Эронни бузғондек Туронни бузуб, ёниб келди. Ва Кайковуснинг фосид хаёлотидин бири бу эрдиким, сандуққа кириб, тўрт гўшасида қочир ё бургут боғлаб, осмонға борурмен деб ҳаво тутуб, қушлар ҳорғондин сўнгра ани ерга тушурдилар. Чун қариб эрди, Кайхисравни валиахд қилиб, тиригида ани подшоҳ қилди. Ва пайғамбарлардин Довуд ва Сулаймон алайҳис-салом ва Луқмони ҳаким анинг замонида эрдилар. Ва осоридин расаддурким, Бобилда ясабдурким, ҳоло Талли ақарқун дерлар. Сиёвуш учун Эрон аҳли андоқ мотам туттиларким, ҳаргиз ҳеч киши ёд бермас. Тарих аҳли муттафиқдурларким, соч қирқмоқ ва кўк ва қаро киймак ул мотамдин қолди. Ва Кайковус юз эллик йил подшоҳлиғ қилди.

Шеър:
Чу Ковус маснад уза топти зеб,
Неча кун анга чарх берди фиреб.
Агарчи фалакка етурди ани,
Фалакдин вале ерга урди ани.

КАЙХИСРАВни чун Каю Турон заминдин кетурди, Эронда салтанат тахтиға ўлтурди. Ва Фаромурз била Тусни Афросиёб дафъиға йиборди ва ул анга ёқин уруғ эрдилар, сўз туттурдиким, Сиёвуш наслидин Фаруд Турондадур, анга осийб ва заҳмат еткурмангиз. Фаруд алар била низоъ зоҳир қилди ва иликка тушти. Тус саъй била қатлға тушти. Алар Афросиёбдин шикаст топиб, қайтиб кслдилар. Кайхисрав Тусқа ғазаб қилиб хабс буюруб, ул истеъфо қилиб, яна Афросиёб урушин ўзига тутуб, Кайхисрав ани банддин чиқориб, яна сипоҳ бошлатиб йиборди. Бу қотла ҳам Афросиёбқа зафар топа олмади. Оқибат Кайхисрав ўзи азим черик тортиб юруди. Афросиёб туруш бермади, доғи юз қайтарди. Ва ул қочар эрди ва бу қовар (эрди. Неча қотлаким туруб урушти, фатҳ ва зафар Кайхисравға эрди.
Хоразмда урушуб, Шайданким, Афросиёбнинг ўғли эрди, ўлтурди. Афросиёб андин ҳам азимат қилиб, Ироқи Ажам сори мутаважжиҳ бўлди. Ва ул доги мутаоқиб келур эрди. То Озарбайжонгача урушуб, Афросиёб Кайхисрав иликида мақтул бўлди. Ва Рустамнинг неча қотла масофлари Афросиёб ва Кудраз Кашводнинг масофлари Пирон ва Ясса била масофлари ва Бижаннинг Арман заминга бориб, қабонларни ўлтуруб, Манижа они Туронға элтиб, Афросиёб бандиға тушгони ва Рустам бозургонлар сурати билан бориб, Бижонин банддин халос қилғони таворих ва «Шаҳнома» мазмуни била Кайхисрав замонида воқеъдур. Ва Кайхисравнинг хотири Афросиёб ифсодидин жамъ бўлғондин сўнгра Луҳросбниким ҳам Кайқубод наслидин эрди, подшоҳлиққа ўлтуртуб, ўзи салтанат тарки тутуб, эл аросидин ғойиб бўлди. Баъзи дсбдурларким, ул пайғамбар эрди, аммо онча яхши осор ва сифоти бор эрдиким, Каёнийларда андоқ подшоҳ ўтмади, Баъзи дебдурларким, Сулаймон алайҳис-саломдин қочиб, Балх ноҳиятиға бориб, анда ҳалок бўлди, валлоҳу аълам. Кайхисравнинг подшоҳлиги олтмиш йил эрди. Анинг замонида анбиёдин Сулаймон алайҳис-салом ва ахбордин Силуни ва ҳукамодин Фишоғурс эрдилар.

Ш е ъ р:
Яна бўлди Кайхисрави пок рой,
Жаҳон кишвару мулкида кадхудой.
Ва лекин бу Зол уштулум айлади,
Жаҳондин дағи ани гум айлади.

ЛУҲРОСБ БИННИ АРУНД Кайковуснинг инисининг ўғлидур. Дорулмулки Балх эрди. Оламнинг кўпрак мулкин очти. Аммо чун атолари салтанат қилмайдур эрдилар ва Қайхисравнииг ўғли йўқ жиҳатидин мулкин анга бергонда, элга қотиғ келди. Чун ул бу ишни англади, эл била андоқ бориштиким, борча ани тиладилар. Мулк очмоғининг жиҳати ул бўлди. Ики ўғли бор эрди – Гуштосб била Заррин. Анга бир саҳв туштиким, ўз ўғлонларидин Кайковус атбоиға яхшироқ мамолик берди. Бу жиҳатдин Гуштосб, чун бағоят рашид ва баҳодир киши эрди, таҳаммул қила олмай, андин ёмонлаб Румға борди. Анда анга яхши ишлар даст берди. Таворихда аждаҳо ва каркидон ўлтурди дебдурлар. Ҳар тақдир била қайсар ани куёв қилиб, қизин анга берди. Ул отасидин интиқом тортарға Румдин черик тортиб, жаҳд қилиб, Хуросонға юруди. Отаси ўз ғалатин билиб, ани валиаҳд қилиб, подшоҳлиғин анга бериб, ўзи чунулғайиб эрди, гўша тутуб, ибодатқа машғул бўлди. Ва Бухтуннаср бинни Кудразки, оламнинг бузуғлуғи дерларки, анинг зулмидин эрди, Луҳросбнинг гумаштаси эрдиким, ики қатла Байтул-муқаддасни ер била тузатти. Ва Дониёл била Узайр алайҳис-саломни асир қилди. Бу жиҳатдин дебдурларким, ҳар хил ё уч хил масх бўлди. Андин сўнг Дониёл алай-ҳис-саломни қўйди. Ва Дониёл алайҳис-салом черик тортиб Бухтуннаср устига юруди, қочиб Хузистон қўрғонини беркитти. Ва Дониёл алайҳис-салом қўрғонни олиб, ани ҳалок қилди. Ва лекин Бухтунпаср бобида бағоят сўз кўп учун бу мухтасарда мундин ортуқ битилмади. Чун Луҳросб тахтни Гуштосбқа топшурди ва ўзи Балхда ибодатқа машгул эрди, Гуштосб баъзи билод фатҳиға машгул эрканда, Аржосб келиб, Балхни олиб, Луҳросбни ўлтурди. Ва Луҳросбнинг подшоҳлиғи юз йигирми йил эрди. Ва анинг замонидағи анбиё Узайр била Урмиё ва Дониёл алайҳумус-салом эрдилар, вассалом.

Ш е ъ р:
Яна бўлди Луҳросб соҳиб сарир,
Ки бўлди қўлида салотин асир.
Не мулки омон топти Гуштосбдин,
Не жони халос ўлди Жомосбдин.

ГУШТОСБ Ҳалаб мулкида тахтқа ўлтурди ва зардўшт анинг замонида зуҳур қилди. Ва ул габр динида риёзатлар ва мужоҳадалар тортиб эрди, «Зинд» китобин тасниф қилиб, элни ул динға даъват қилди. Чун ҳаким эрди ва риёзат жиҳатидин элни сайд қилиб эрди, Гуштосбни ҳам фирифта қилди. Гуштосб зардўшт динин ихтиёр қилиб, элни ҳам ул миллатқа киюрди ва Румда қайсарға киши йибориб, ани дағи бу динға далолат қилди. Қайсар Фаридун аҳдномасин кўргуздиким, Рум қайсарлари бир динда бўлсалар, киши тағйир бермасун. Ул жадди фармонин инқиёд қилиб, ул таклифдин кечти ва ўзи Истахр тахтида «Зинд» китобни ўқурға машғул бўлди.
Аржосб бинни Афросиёбдурким, турк подшоҳи эрди, андоқки зикри ўтти, вилоятни холи топиб, Балхни олиб, Луҳросбни ўлтуруб, қизларниким, Гуштосбнинг сннгиллари бўлғай асир қилиб, Балхни бузуб, кўп ганойим била мулкиға қайтти. Гуштосб эшитиб, интиқом учун Рустамни рақам қилди, Рустам сўзин инқиёд қилмади ва Зобилистондин келмади. Ва ўз ўғли Исфандиёрниким, Дурри сафид қўрғонида маҳбус қилиб эрди, чиқориб, мулк ваъдаси қилиб, сипоҳ бошлатиб,. Аржосб интиқомиға йиборди. Исфандиёр бориб, Аржосбни ўлтуруб, Туронни Байтатқа дегинча олиб, сингилларин асирликдин чиқориб, азим ғанойим била келди, дағи салтанат истидъоси қилди. Гуштосб ё Рустам анинг ҳукмин ижобат қилмаған жиҳатдин ё мулк ва салтанатдин кеча олмасдин, Исфандиёрнинг Рустам урушиға йибордиким, анинг тарафидин хотиржамъ эмас эрди. Бир йўли ани дафъ қил, дағи фароғат била подшоҳлиққа ўлтур, деб ул ком ва ноком Рустам устига бориб, Рустам мулойимат ва узрхоҳлиғ била анга ўтру келиб, кўп ҳурмат ва таъзимлар била анинг била Гуштосб хидматиға борурни қабул қилди. Ва ул ғоят ғурур ва паҳлавонлиғидин андин уруш тиладиким, зўр даст била Рустамни тутқай. Рустам улғайиб эрди ва анга ҳариф эрмас эрди, Зол тадбири била, ё дебдурларки, Симурғ мадади била бори ҳар тақдир била ҳийла қилиб, Исфандиёрни ҳалок қилди. Чун «Шаҳнома»даким Фирдавсий дебдур, бағоят машҳурдур, шарҳи ҳожат эрмас. Алқисса, Гуштосб бу хабардин воқиф бўлғач, бу ишдин кўп пушаймон бўлди. Вале Исфандиёр ўғли Баҳманни валиаҳд қилди. Ва ҳукамодин Суқротким, Фишоғурс тилмизи эрди ва Жомосбким, замоннинг саромади эрди, Гуштосб замонида эрдилар. Ва Гуштосб замони осоридин Самарқанд қўрғони ва девориким, Эрон ва Турон орасиға тортилибдур ва Насо шаҳри ва Байзо шаҳридурларким, басе акобир ва ашроф андиндурлар. Ва салтанати юз йигирми йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Гуштосп тузди сарир узра базм,
Анга ҳам фалак айлади кинға азм.
Адам бўлди қонуни Гуштосби,
Анингдекки, ойини Луҳросби.

БАҲМАН подшоҳ бўлғондин сўнгра адл ойин қилди ва аввал азиматки қилди, Зобилистонға қилдиким, атоси Исфандиёр қонин тилагай. Чун Рустам қолмайдур эрди, ўғли Фаромурз ё иниси Зуворани дорга ости ва Золни муқайяд қилди ва яна озод қилди. Ва форсийлар ани дароздаст дебдурлар кўп мулкка тасарруф иликин сунғондин. Бухтуннаср ўғли Насрни Бобилдин азл қилди ва Гуҳаршниким, Жомосб набираларидин эрди ва аноси бани Исроил наслидин бирининг қизи анинг наслидин йиборди ва буюрдиким, бани Исроил элин бошлаб, Шом раёсатиға йиборди ва буюрдиким, Бантул-муқаддасни иморат қилдилар.
Баҳманнинг атоси Толут наслидин эрди ва ҳарами Арчион бинни Сулаймон алайҳис-салом қизидин ики ўғли бор эди: Сосон ва Дороб. Уч қизи бор эрди: Ҳумон ва Фаранг ва Баҳмандўхт. Сосон зоҳид ва муттақий киши эрди. Мулкка парво қилмади, гўша тутти. Ҳумойниким, Ҳумонни ҳам дебдурлар. Баҳман ўз ақдиға киюруб эрди. Мавт маразида тожни анинг қорнига қўйдиким, Доробқа ҳомила эрди. Аркони давлати иттифоқ била ўғли туққунча ани подшоҳ кўтардилар. Баъзи дебдурларким. Баҳман подшоҳлиғинн ё Ҳумойға берди, ё тожни андин туғар фарзандға ҳавола қилди. Ҳар тақдир била бўлса Сосон бу жиҳатдин ошуфта бўлди ва ибодат ихтиёр қилиб, қироқ тутти, валлоҳу аълам. Ва анинг осоридин Форсда Гуворбандидурким, амир Сайфиддин Масъуд деган Бағдод йўли устида работ ясаб ва яна Басо ва Чаҳрум ва Бусиғон ҳам анинг осоридиндур. Ва подшоҳлиғининг замони юз ўн ики йил эрди ва анинг асридаги ҳукамо Буқротис ва Буқрот табиб эрди, вассалом.

Ш е ъ р:
Чу Баҳманға етти вафосиз жаҳон,
Анинг узри кўнглидин ўлди ниҳон.
Ёйилгон замон шавкати Баҳмани,
Равон қилди Баҳман елидек ани.

ҲУМОЙ рой ва хирадлиғ хотун эрди. Баҳмандин сўнгра тахтқа ўлтурди. Чун ҳомила эрди, вазъ ҳамл қилди ва салтанат ҳубби қўймадиким, ўғлини подшоҳлиққа мансуб қилиб, ўзи анга муҳофазат қилғай. Ани бир сандуққа солиб, қийр била маҳкам қилиб, дарёға солди. Дебдурларким, бир гозур иликиға тушуб, ани фарзандчилай асраб, тарбият қилди. Булуғ ҳаддиға еткандин сўнгра, салтанат гавҳари ўз ишин қилиб, гозурлуқ ишин макруҳ тутуб, илму фазл ва адаб касбин қилиб, силоҳшўрлуқ ўрганиб, сипоҳийлиқ қоидасин хўб билди. Гозур ани сувда топқан учун Дороб от қўюб эрди. Чун ўз ҳимматин ул ишдин бийикрак мулоҳаза қилди. Гозурдин ўз ҳоли каифиятини савол қилдиким, мен ўзумни сенинг ўғлунг гумон қилмайдурмен, манга ўз нажодимдин хабар бер! Гозур мункир бўлди. Кўп сўз орада ўткандин сўнг гозур билдиким, ёшураолмас. Айттиким, сени сандуқ била сув ичида топиб, тарбият қилдим. Ва сандуқ ичинда нуқуд ва жавоҳир ҳам бор эрди, баъзиким қолиб эрди, Доробқа таслим қилди. Ва ул фурсатда Ҳумой Эрон черикини ясаб, Рум фатҳиға йиборадур эрди, Дороб ул сармоя била ўз яроғин қилиб, сипаҳсолорға мулозим бўлуб, ул юрушга борди. Йўлда андин ғариб мардоналиғлар ва паҳлавонлиғлар зоҳир бўлди. Андоқки, шуҳрат тутуб, Ҳумойға битиб йибордиларким, бу навъ нодир йигит пайдо бўлуб, подшоҳ давлатхоҳлиғиға мундоқ ишлар қиладур ва Ҳумой кўнглига анинг меҳри ер тутуб, анга иноят ваъдалари битиб йиборди. То иттифоқи ҳасанадин баъзи таворихда битибдурларким, Рум урушида қайсарни ул тутти. Бу қатла худ элга ангуштнамо бўлуб, яна Ҳумонға они битидиларким, черик қайтқандин сўнгра Ҳумой черикига ўтру бир манзил келиб, фатҳ кайфиятин таҳқиқ қилур эрди, Доробни кўргуздилар. Кўзи анга тушкач, кўнглига изтироб тушуб, эмчокига сут келди. Таҳайюр ва таажжуб била гавҳар ва нажодин тафаҳҳус қилди эрса, Дороб андоқким, бор эрди арз қилди. Ҳумой жазм билдиким, анинг ўғлидур. Аркони давлатқа кайфиятни билдируб, Доробнинг юзун ўпуб, шодмонлиғлар била тожни анинг бошиға қўюб, тахтни анга мусаллам тутти ва ўзи парда кейнига кириб, подшоҳлиққа ўғлини ўлтуртти. Ва Ҳумойнинг салтанатининг муддати ўтуз ики йил эрди ва осори Истахрда Ҳазорсутун эрдиким, ани Искандар бузди. Ва баъзи Чиҳил минорни ҳам анга мансуб қилибдурлар. Ва Самара шаҳриким, Жарбодқон дерлар ҳам, ул бино қилди.

Ш е ъ р:
Яна бирнеча кун Ҳумой олди мулк,
Эронлар бориб ичига қолди мулк.
Туганди анинг мулку даврони ҳам,
Фалак Золи қатъ айлади они ҳам.

ДОРОБ чун Ҳумой ўрниға тахтқа ўлтурди, адл ва дод пеша қилди. Ва ул хирадманд ва паҳлавон ва хўбсурат подшоҳ эрди. Кўпрак мулк салотини анга инқиёд қилдилар. Ва Рум қайсариким, ул замонда Файлақус эрди, саркашлик қилди эрса, сипоҳ тортиб Румға юруб, қайсарни тутти ва банд қилди. Чун Румни қаёсирадин ўзга киши забт қилмоқ душвор эрди ҳам ани ўқ тарбият қилиб, минг байза олтунким, ҳар бири вазнға қирқ мисқол бўлғай, хирож тайин қилиб, қайсарнинг қизин қулуб, Румдин ёнди. Ул қиздин нохуш ис фаҳм қилиб, табъи мутанаффир бўлуб, атоси қошиға қайтариб йиборди. Баъзи дебдурларким, ул қиз Исқандарға ҳомила эрди. Қайсар ўз қизин ақдиға киюруб, ўғли мутаваллид бўлғондин сўнгра Дороб ўғлидур демакка номусланиб, ўз ўғлимдур деб Искандарни ўғулчилай асраб, валиаҳд қилди ва элчи йибормак учун Ем оти боғломоғни Дороб қилди. Ва Рашитан отлиғ вазири бор эрди, кофий ва оқил киши эрди. Доробжурд шаҳрин ул ясаб, Дороб отиға ул тасмийя қилди. Ва Дороб маосири пайғамбарлардин Жиржис алайҳис-салом эрди ва ҳукамодин Афлотун олиҳи. Ва анинг салтанатини баъзи олтмиш йил, баъзи эллик ики йил дедилар.

Ш е ъ р:
Чу тахт узра Дороби равшан замир,
Ҳумой ўрниға бўлди оромғир,
Анинг доғи стти фалак поясин,
Бошидин айирди ҳумо соясин.

ДОРО БИННИ ДОРОБни атоси Дороб чун валиаҳд қилиб эрди, атоси ўрниға подшоҳ бўлди. Чун золим табъ киши эрди, зулмидин улуғ эл озурда бўлдилар. Рашитанниким, Дороб дастури била дастур ясаб эрди, Байри отлиғ иниси сиояти била тиладиким, азл қилғай. Баъзи дебдурларким, ул Искандарға киши йибориб, маъҳуди хирож бермакдин ани пушаймон қилди. Чун Искандар хирож йибормади, Доро киши йибориб, минг олтун байзани тилатти. Искандар жавоб бердиким, ул юмуртқаларни қўяр қуш учти, Доро дағи кўнглидин бу тамаъни чиқарсун. Дороға бу сўздин ғазаб муставлий бўлуб, устига черик тортиб, масофанинг ики сафи тузалганда, Доронинг ики ноиби ким, анинг зулмидин ториқиб эрдилар, ани ҳалок қилдилар. Баъзи дебдурларким, ики ҳамадонлиғ киши фидойилиғ дастури била бу ишни қилдилар. Баъзи дебдурларким, аларни Искандар йибориб эрди, бу ишни буюрди. Аввалғи қавл саҳиҳроқдур. Чун ул сипоҳ орасида йиқилди, Искандар келиб, анинг бошин ўз тиззи устига қўюб, онт ичтиким, бу иш менинг қошимдин эмас эрди. Ва Доро Искандарға уч васият қилди. Бир улким, Равшанакниким, анинг қизи эрди, қулғай. Бир улким, анинг қотилларин ўлтургай. Бир улким, анинг атбоиким, Фурс мулуки наслидин эрдилар, қатл қилмаған, дағи риоят қилғай. Искандар барчани қабул қилғоч, Доро охир дамда Искандардек муставлий адусидин хушнуд ўтти. Ва бу достонни фақир «Садди Искандарий»даким, «Хамса»нинг бешинчи китобидур, машруҳ адо қилибдурмен. Ва Доронинг подшоҳлиғи ўн тўрт йил эрди.

Шеър:
Яна бирнеча вақт Доройи даҳр,
Ичиб нўш даврон анга берди заҳр.
Фалак заҳр агар берди Дороға бот,
Скандарга ҳам берман оби ҳаёт.

ИСКАНДАР нисбатида ихтилоф кўптур. Баъзи ани Дороб ўғли дебдурлар, андоқки Дороб зикрида ўтти. Ва Банокатийда ва «Девонун-насаб» китобидин мундоқ нақл қилибдурким, Искандар Хурмуси Румий ўғлидурким, Хурмус отаси Лафти бинни Юнон бинни Торах бинни Ефас бинни Нуҳдур. Ва анинг умрини минг олти юз йил дебдурлар ва Зулқарнайнким, анинг лақабидур, важҳи тасмиясин мундоқ дебдурларким, ул замонда минг йилни бир қари дер эрмишлар. Яна ҳам Банокатийдадурким, анинг атоси Бозур бинин Албон эрди Искандария подшоҳи ва аноси Афлиюн бинни Нуқо қизи эрди. Ва Бозур ва Афлиюн орасида доим адоват эрди. Мулк маслаҳати учун яраштилар ва ул мусолиҳанинг таъкиди учун Афлиюннинг қизин қулди ва ўз мулкига элтти. Бозурнинг эли бир қайд била андоқ қилдиларким, Бозур ул қизни кўздин солиб, атосиға йиборди ва қиз Бозурдин ҳомила эрди, йўлда андоқ ҳаводис юзландиким, ул қиз бир атка бир энага, бир хожасарой била қолди. Иттифоқо бир чоҳ бошида вазъ ҳамл қилдиким, махуф манзил эрди. Ва анда қароқчи кўп элни ҳалок қилур эрди. Бу ҳолда йироқтин қалин қаро пайдо бўлди. Алар ваҳмдин ул тифлни бир қиймати нимага чирмаб, ул чоҳ бошида қўюб, қочтилар. Кўринган қаро худ дашт баҳойими эрмиш. Бори таоло бир сурук қўйдин бир сутлук ўчку ойириб, амр қилдиким, ҳар кун келиб, ул тифлға сут берур эрди. Ва ул тифл Искандар эрди. Ва ул ўчку бир қари хотуннунг эрди. Бир кун ўчкуси ғойиб бўлғон жиҳатдин ани тилай, ул чоҳ бошиға келиб, ул ғариб ҳолға мутталиъ бўлди. Таҳайюр юзидин Искандарни олиб, ўғулчилай улғайтиб, подшоҳ ўғли дабиристониға дабирга топшурди. Искандар оз вақтда жамиъ фазойил ва камолотни касб қилиб, сипоҳийлик русуми ва баҳодирлуқ фунунида ҳам ягона бўлди. Бир кун ул подшоҳ дабирга ғазаб қилиб, ҳисобға тилади. Чун подшоҳ золим ва нодон эрди, Искандарга ақл ва ҳикмат анда турмоқни рухсат бермай, ул диёрдин ҳазимат қилди. Йўлда чокари от ва силоҳни ани уюқлатиб, олиб қочти. Ул яёғ бир шаҳарғача бордиким, иттифоқо Афлиюннинг шаҳри эрди. Аноси қаср томида дашт сори тамошо қиладур эрдиким, Искандарнинг қаросин кўруб, меҳри ҳаракатқа келиб, эмчокига сут келди. Таҳайюр қилиб ани тилаб, аҳволни тафаҳҳус қилғондин сўнг, ўғли эрконин билди. Афлиюнға изҳор қилғоч, анинғ ўғли йўқ эрди ва улғайиб эрди мулкни набираси Искандарга топшуруб, ўзи ибодатқа машғул бўлди. Искандар черик тортиб, отаси мулкини олди ва макнати азим бўлуб, Дороға хуруж қилиб, ани ҳам юқори ўткандек ародин кўториб, жаҳон мулкин олди. Аксар таворихда анинг умрин ўтуз олти йил ва салотинни ўн уч йил битибдурлар. Аммо маҳолдурким, ўн уч йилда ул қилған ишча қилса бўлғай. Амир Хисрав Деҳлавий «Ойинайи Искандарий»да анинг салтанати замонин беш юз йилдин ортуқ дебдур. Аммо Ҳазрат шайх Низомий қуддиса сирриҳу «Искандарнома»да ики қари маъҳуд дебдур ва таҳқиқ юзидин ихтилофи ривоётни рад қилиб, ани Файлақус ўғли дебдур. Ва фақир «Садди Искандарий»да ул ики бузургвор қавлини сойир муаррихлар ақволиға таржиҳ қилиб, назм адосиға қарор берибмен. Ҳар тақдир била Искандар подшоҳе эрдиким, андин бурунғи ва сўнгғи салотин бу кунгача ул қилғон ишни қилмадилар. Ҳам ҳаким эрди, ҳам вали. Баъзи анга нубувват устоди ҳам қилдилар. Тўрт юз ҳаким хизматида эрдилар. Афлотуни олиҳи бошлиғ ва Арастудек вазири бор эрди. Секиз минг шоҳ ва шаҳзода хидматини қилур эрдилар. Оламнинг баҳру барин олиб, ҳайвон суйи таманноси била зулумотқа кирди. Анинг била кирган мулозимлардин бири Хизр, бири Илёс алайҳумус-салом эрдилар. Ул сув аларға насиб бўлуб, Скандар маҳрум ёнди ва баъзи Шаҳризурда ва баъзи Бобилда дерларким, вафот топти ва Искандарияга нақл қилдилар. Машҳурдурким, васият қилдиким, ялон иликин тобутдин тошқори чиқорсунларким, олам аҳлиға мужиби танбиҳ, балки ибрат бўлғайким, оламдин илик торта тутқайлар. Ва анинг осоридин Яъжуж саддидур ва Марв ва Ҳиротва Самарқанд ва Исфаҳонни ҳам дебдурларким, ул бино қилди. Ва ул ўткондин сўнг ўғли Искандарус мулкни қабул қилмай, ибодатқа машғул бўлди. Ва Румда Батлимусни қайсар қилдилар, валлоҳу аълам. Ва мулуки тавойифни Эрон заминда ул тайин қилди. Уч юз олтмиш йилғача алар ичин аро низоъ қилиб, Румға ҳеч қайсининг зарари етмади.

М а с н а в и й:
Скандарки фатҳ айлади баҳру бар,
Кириб тахти фармониға хушку тар.
Етишти зуҳал авжиға рифъати,
Чалинди фалак тоқиға навбати.
Валоят била ҳикмату шоҳлиғ,
Нубувват ишидин ҳам огоҳлиғ.
Гаҳи Садди Яъжуж қисм айлабон,
Гаҳи юз ажойиб тилисм айлабон,
Бу ҳашмат бериб, изиди пок анга,
Не зулм этти, кўр, чархи бебок анга.
Ки холи қўлин бенаволар киби,
Узотиб борурда гадолар киби.
Чиқарди жаҳон мулкидин воясиз,
Қўли комдин, нақдидин моясиз.
Яналарга, кўр, чарх неткусидур,
Санга ё манга худ не еткусидур.

УЧИНЧИ ТАБАКА АШКОНИЙЛАР ВА МУЛУКИ ТАВОЙИФ ЭРДИЛАР

Тарих аҳли орасида бу табақа дағи салотин тартибида бағоят мухолифат кўптур. Аммо бир сўзда борча муттафиқдурлар. Биз ул сўзниким, муттафақун алайҳдур, адо қилоли. Сўнгра ул сўзларниким, мухталафун фиҳдур, зикр қилиб, ҳар нимагаким ўхшаши кўпракдур, қарор бероли. Улча муттафақун алайҳдур бу сўздурким, Искандар чун Эрон мулки била Форсни фатҳ қилди, бу мамоликни билган салотинни ва авлодни йиғди ва алар бобида не қилмоққа ройин бир-бирига қарор бера олман, ожиз бўлди. Аристотолиским, анинг вазири эрди, ҳозир эрмас эрди. Анга битиб юбориб, андин рой тилади. Ва ул жавоб битиб йибордиким, бу жамиятни қатл қилмоқ шаръан ва ақлан муносиб эрмас ва қўймоғлиғлари мулкка мужиби фасод ва хотирга мужиби тараддуддур. Чун сен булар мамлакатин ҳар қойсини заруратан бировга бергунгдур, аввал ўзларига ўқ бериб, ўз қошингдин буларни мулкка насиб қилиб қўнғайсенким, ўтар дунёда мунча салотиннинг бежиҳат қонин тўкмамиш бўлғайсен. Ва аларни мамнуни миннат қилиб, ўзунгга яхши от қозғонмиш бўлғай сен. Дағи ул кун сўнграки сен бўлмасанг булар ичин аро мунозаат қилиб, сенинг дорул-мулкунгким Румдур, таарруз кечрак қилғайлар. Искандарға Арастунинг ройи дилпазир тушуб, ул жамоатни Арасту кўрган рой била насб қилдиким, мулуки тавокиф аларни дебдурлар. Ва улча бу табақада аҳли тарих сўзида ихтилофдур. Бу жамоатнинг оти ва ададида ва салтанатларининг муддати ва тақдим ва таъхиридадур ва бу хилофларға тавфиқ бермак ва татбиқ қилмоқ сўзни пароканда қилиб, ўқуғучини ёлқитиб, ҳавосин паришон қилур. Заруратан ижмол била андин ўтмак муносиброқ кўрунди. Искандар мулуки тавойифни мамоликка насб қилғанда, Дажли яқосидин бери Ироқ ва Рай ва Хуросонғача Абтаҳши Румииға берди ва ул тўрт йил мулк сурди. Ва Ашкким, Доронинг ўғли эрди ва Искандар замонида ваҳмдин ёшурун юрур эрди, анга хуруж қилиб, ани ўлтурди ва тахт билди.
АШҚ БИННИ ДОРО. Чун Абтаҳши Румийни орадин чиқарди ва Эрон мулкин Рум аҳли кудуратидин софи қилиб, сойир мулуки тавойиф била мувофақат қилди. Ва алар ани бағоят ҳурмат туттилар ва мундоқ муқаррар қилдиларким, нишонларида ўз отларидин бурун анинг отин битгайлар ва бот ёғи ароға кирса, бир-бирига мадад еткургайлар ва улуқ-кичиклик орада бўлғай. Мундин ортуқ таклиф арода бўлмағай. Анинг замони уч йил эрди.
ШОПУР БИННИ АШК. Баъзи дебдурларким, Исо алайҳис-салом анинг замонида мабъус бўлди ва Яҳё ва Зикриё ва Жиржис алайҳумус-саломни ҳам баъзи дебдурларким, анинг замонида эрдилар. Ва Ағустус қайсар анга муосир эрди. Ва Шопур мулки йигирми йил эрди.
БАҲРОМ БИННИ ШОПУР. Атосининг васияти била ато тахтини билди. Анинг подшоҳлиғи ўн бир йил эрди.
ЯЛОШ БИННИ БАҲРОМ. Ул дағи атосиға валиаҳд эрди ва подшохлиғи ўн беш йил эрди.
ҲУРМУЗ БИННИ ЯЛОШ. Атосиға қоим мақом бўлди ва подшоҳлиғи ўн тўқуз йил эрди.
АНУШ БИННИ ЯЛОШ. Анинг подшоҳлиғи ўн йил эрди. Баъзи дебдурларким, Ироқ ва Форсда Ашк фарзандларидин Уйғур отлиғ бир подшоҳ эрди. Шопурдин эллик йилдин сўнгра ва Яҳё алайҳис-салом анинг замонида шаҳид бўлди. Ва ул салтанатни ўғли Гударзға мусаллам тутти.
ГУДАРЗ БИННИ УЙҒУР. Улуғ подшоҳ бўлди ва адл ва инсоф тариқидин чиқти ва бани Исроилға черик тортиб, азим қатллар қилди. Дерларким, Бухтуннаср қилғондек. Бани Исроил била маош қилди. Бир кун овда ажал шикорисининг сайди бўлди. Ва анинг подшоҳлиғи эллик ети йил эрди.
ЭРОН БИННИ ЯЛОШ. Гударзнинг қардоши ўғли эрди. Олим ва одил эрди. Гударз замонида анинг зулм ва таҳаттукидин хазойик холи ва мулки бузуғ эрди. Ул риоят ва лутф била, раийятни маъмур ва мулкни ободон ва хазинани мамлу қилди. Ва анинг салтанати қирқ йил эрди.
НАРСИ БИННИ ГУДАРЗ. Отасининг валиаҳди эрди. Чун подшоҳлиққа ўлтурди. Шом вилоятиға бориб, Яҳё алайҳис-салом қатли интиқомиға жуҳудларни қирди ва қолғонидин баъзини овора ва баъзисини залил қилди ва андин сўнгра бани Исроил қавмидин мунқатиъ бўлди. Ва ул вақтда бани Исроил қавмидин подшоҳи Матинё эрди, Сулаймон алайҳис-салом авлодидинким, баъзи дебдурларки, Бухтун-наср ани ҳалок қилди ва Гударзнинг подшохлиғи ўтуз йил эрди.
ҲУРМУЗ БИННИ ЯЛОШ. Баъзи дебдурларким, ул Эрон ўғли эрдики, Гударзнинг қардоши бўлғай. Чун подшоҳ бўлди, яхши қавоид ва русум пайдо қилди ва отасининг зулм ва тааддисин орадин чиқорди. Ва тўрт ҳарами бор эрди. Алардин бири анга заҳр бериб, ҳалок қилди. Ва салтанати замони тўқуз йил эрди.
ФИРУЗ БИННИ ҲУРМУЗ. Анинг ўрнида тахтқа ўлтурди ва ул дағи дод ва адл қоидасин тузди. Аммо айёш киши эрди ва овни севар эрди. Овда руҳи ғизоли ажал ўқиға қатил бўлди. Ва салтанати замони ети йил эрди.
ХУСРАВ БИННИ ФИРУЗ андин сўнгра подшоҳлиғ қилди ва анинг салтанати замони ўтуз йил эрди.
ЯЛОШ БИННИ ФИРУЗ анинг қоим мақоми бўлди ва ул ҳунарпарвар подшоҳ эрди. Ҳунар аҳлин севар эрди ва анинг замонида ҳунар аҳли азиз бўлдилар ва ҳунарлар такмил топти. Оқибат ул дағи ўзгалар азимат қилғондек озим бўлди. Ва анинг подшоҳлиғи қирқ йил эрди.
ЯЛОШ БИННИ ЯЛОШ анинг тахтини эгаллади ва ул Хусравнинг қардоши эрди. Оқибат ул дағи қардоши ичкан шарбатни ичти ва анинг подшоҳлиғи беш йил эрди.
АРДУВОН БИННИ ЯЛОШ ашконийларнинг сўнгғи подшоҳи эрди, азамат ва тажаммули ва мулкининг вусъати ул табақадағи салотиндин ортти. Ва мулуки тавойифдин кўпин ул мақҳур қилиб, мулкин олди ва ўзига мунқод қилди. Ва охирул-амр Ардашер Бобак ани орадин чиқориб, мулк ашконийлардин сосонийларға интиқол топти. Ва ашконийлар бу мухтасарда ўн беш киши битилди ва «Низомут-таворих»да ўн киши битилибдур ва Банокатинда ўн тўрт киши битилибдур ва «Жомеут-таворих»и Жалолийда йигирма киши ва «Гузида»да Ҳамдуллоҳул-муставфи уч фирқа қилиб, йигирми бир подшоҳ битибдур ва ани мулуки тавойифдин тутубдур. Гўёки бу худ ғалатдурким, алар мулуки тавойиф бўлғайлар. Невчунким ўзи ўқ таноқуз келтурубдурким, мулуки тавойифдин баъзини Ашк бинни Доро ўлтурди ва ашконийларни бу Ашк бинни Доро насли дебдур. Ва салтанатларининг замонин ҳам мухталиф битибдур. Бу фақир улча имкон ихтиёт бор эрди қилдимким, ўзларни сабт қилдим. Аммо муддатларин эътимод қилғудек нақл топмадим, битилмади. Аммо ҳар қойсининг зикрида тафзил қилибдур. Ҳисоб қилғон киши топар ва мулуки тавойифни баъзи тўқсон киши дебдурлар ва баъзи эллик киши ва баъзи ҳам булардин ортуқ ўксук дебдурлар, вал-илму индаллоҳи.

Ш е ъ р:
Скандар бўлурда жаҳондин ниҳон,
Мулуки тавойифқа берди жаҳон.
Алар ҳам бериб тахту тожиға зеб,
Жаҳондин едилар неча кун фиреб.
Тағофулларин чунки фаҳм эттилар,
Талофий қилурдин бурун кеттилар.
Жаҳон мулкин ашконий олди тамом,
Аларға булар бўлди қоим мақом.
Қаю бирнинг ўлғач аён навбати,
Соғиндики, жовид эрур мулкати.
Неча кун димоғиға солди ғурур,
Чу вақт ўлди кетмаклик эрди зарур.
Каҳондин кетиб, ком ола олмади,
Кишига жаҳон жовидон қолмади.
Алардек яна юз минг ўлса падид,
Ҳам алардек ўқ бўлғуси нопадид.
Бу кетмак эмас барча шаҳларға хос,
Гадолар дағи топмас андин халос.
Жаҳонким, вафо келди андин йироқ,
Йироқ ўлса, андин киши яхшироқ.


ТЎРТИНЧИ ТАБАҚА СОСОНИЙЛАРДУР

Ким аларни акобира дебдурлар. Буларнинг дағи ададларин мухталиф битибдурлар. Баъзи ўтуз ики ва баъзи ўтуз бир ва баъзи йигирми секиз ва салтанатларининг муддатларини ҳам мувофиқ битмайдурлар. Соҳиби «Гузида» беш юз йигирми ети йил битибдур ва Банокатий беш юз ўтуз бир йил битибдур ва Қози Байзовий тўрт юз ўтуз йил дебдур. Ҳар тақдир била Ардашер Бобак Сосонийларнинг аввалғи подшоҳидур. Ва ул Сосон бинни Баҳман набирасидур. Ва анинг шарҳи будурким, чун Баҳман Ҳумойни валиаҳд қилди, Сосонким ўғли эрди, гўша тутти, андоқким, мазкур бўлди. Ва давлат ул табақадин ашконийларға мунтақил бўлғанда, Сосондин бир ўғул қолиб эрди, анинг оти ҳам Сосон эрди, мутаворий ва мактум юрур эрди. То рўзгор ҳаводиси иқтизосидин Бобак қошидаким, Ардувоннинг Форс вилоятида бу гумаштаси эрди, ўзин тобеъ тутар эрди. Ва Бобак ул навоҳийда кўп макнат ва шавкат пайдо қилиб эрди, чун Сосоннинг барча атвориға мулоҳаза қилур эрди, андин осори раёсат ва хирадмандлиғ зоҳир бўлур эрди. Бир кеча туш кўрдиким, қуёш Сосоннинг манглайидин тулуъ қиладур.
Анинг аҳволини муболаға била тафтиш қилди эрса, маълум қилдиким, ҳол недур. Эҳтиром ва эъзоз қилиб, ани куёв қилди. Ва Ардашер Бобакнинг қизидин мутаваллид бўлди. Чун Сосон орадин чиқиб эрди, ани Бобак оти била атадилар. Чун Ардашер булуғ ҳаддиға етти, барча билик била эрдамда ягона бўлуб шуҳрат тутти. Ардувон эшитиб, ани Бобакдин тилаб, ўз ўғлонлари била тарбият қилур эрди, бир кун алар овға бориб эрдилар, Ардувон ёшурун либос тағйир қилиб, аларнинг овда забт ва рабт била отиш-тутушларин билай деб борди. Барча навъда Ардашерни ўз ўғлонларидин ортуқ топти. Рашк била ҳасаддин ғазаб қилдиким, ул бир навкар ўғли анга салтанат ойинининг иктисобини муносибдур деб ўз мирохўрлуғини буюрди. Ардашер зарурат ва ваҳмдин ул хидматқа машғул эрди. Иттифоқо бир кун тавила бошида ўлтуруб эрдиким, Ардувоннинг ҳарамидин неча канизак ўтуб борадурлар эрди. Бири Ардашерни кўруб, кўнгил олдуруб, алқисса аларнинг орасида мулоқот ва хусусият воқеъ бўлди ва Ардувоннинг махфий аҳволи ва мақолидин ул канизак Ардашерга хабар берур эрди. Бу учурда Бобакнинг вафоти хабари келди. Ардашер муддао изҳор қилдиким, Ардувон анинг атоси мансабин анга бериб йиборган. Мақбул тушмади. Ул ҳукуматқа ўз ўғлин муқаррар қилиб йиборди. Чун Ардашер ул ишдин навмид бўлди, ваҳми ғолиб бўлди. Бу фаврда ул канизак анга хабар бердиким, Ардувон бир мудҳиш туш кўруб, билур элдин таъбирин сўруб, мундоқ дебдурларким, мулк сендин интиқол топиб, бировга мунтақил бўлғусидурким, бу ҳафта сенинг даргоҳингдин кетар. Ва Ардувон бу сўздин мутаваҳҳиш бўлуб, бу ишнинг тафаҳҳусидадурким, ул кишини топиб, дафъ қилғай. Бу сўздин Ардашернинг дағдағаси кўпрак бўлуб, ҳам анинг ўқ тавиласидин эътимоди отлар қушлаб қочти. Ва канизак ҳам анинг била муттафиқ эрди. Чун Ардашер Истахр шаҳрига етти, атосининг атбоидин баъзи анга йиғилдилар. Кўп эл маълум қилиб, анга муттафиқ бўлуб, Ардувоннинг ўғлиға хуруж қилиб, ани орадин кўтардилар. Ва Ардувон эшитиб, ўзи анинг дафъин қилмоқдин ўзга чора топмай, сипоҳ тортиб келиб, Ардашер била урушуб, босилди ва қатдға етти. Ва қолған мулуки тавойифни ҳам мақҳур қилиб, мамолик фатҳиға юз қўйди. Ва Ардувон қизини никоҳиға киюрди. Ва Ардувоннинг тўрт ўғли бор эрди. Икиси талаф бўлуб, икиси қочиб Ҳиндистонға бордилар ва анда ҳар навъ бўлса, ўткарур эрдилар. Сингиллари била хабарлашиб, анга заҳр йибордиларким, Ардашерга бериб ҳалок қилғай. Шояд бу васила била мулк аларға тушкай. Ардашер бир кун овдин келиб, шарбат тилагач, ул қиз шарбатни заҳролуд қилиб, муҳайё асраб эрди, филҳол тутаберди. Ардашер давлат раҳнамуни амри била шарбатни олурда тааммул зоҳир қилди эрса, шарбат бергувчи мутағаййир бўлуб, ялки титраб, шарбатдин ёрими тўкулди. Ардашер бағоят хирадманд эрди. Қолғаниға нон тўғраб, итка берди зрса, ҳалок бўлди. Тафаҳҳус қилғоч, ул иш кайфияти маълум бўлди ва қизни вазирға топшуруб, буюрдиким, ҳалок қилғай. Вазир оқибатандиш киши эрди, ўлтурурда қиз айттиким, подшоҳдин ҳомиламен. Ани асраб, ўзин хасий қилиб, бир неча кун иложидин сўнгра кескин узвни бир ҳуққаға солиб, муҳр қилиб, Ардашер ҳузурида хозинға топширдиким, мен бу амонатни тиласам бергайсен. Бу ҳолдин оз вақт ўткач, ҳомила ўғул туғулди ва вазир анга Шоҳпур от қўйди. Ва иҳтимом била тарбият қилур эрди, то ўн ёшиға етканда, ҳусну жамол ва рушду камолда нодир бўлуб эрди. Бир кун вазир Ардашер қошиға кириб, ани бағоят малул топти, жиҳатин сўрди. Чун Ардашернинг ўғли йўқ эрди, дедиким, нечук малолат бўлмағайким, олам мулкин олдим ва умр охирға етти, заруратан ўлмак керак ва мулкни ёт кишига қўюб бормоқ керак. Вазир айтти: подшоҳ ғам емасунким, андоқ ўғли бор ким, маълум эмаски, ҳеч подшоҳда бўлмиш бўлғай. Ардашер ҳайрат қилиб, кайфиятни яхши маълум қилди эрса, вазир амонат ҳуққани тилаб, ул розни ошкоро қилдиким, мен бу куннинг фикрин қилиб эрдим. Ҳомилани ўлтурмай, туҳмат дафъи учун ўзумға бу ҳолли раво кўрдум. Ва подшоҳзода туғди ва ўн яшабдур ва оти Шоҳпур қўюлубдур. Ардашер шодмон бўлуб буюрдиким, ани анинг ёши атфол била ясаб, анинг ҳошиға келтурдилар. Бир-бир ўткариб, ул еткач, оталиғ меҳри ҳаракатқа келиб, ани қўйниға олиб ўпуб, Тенгри таолоға шукрлар қилиб, онасини ҳарамға йиборди. Вазирға кўп иноятлар қилди. Ва анинг оти Шопурға қарор топти, ўз валиаҳди қилди. Ва анинг осоридин Форсда Аруси кўраси дерларким, анинг шарҳи узундур. Таворихда бор, билай деган киши ўқуб билгай. Яна Ардашерки, ани Гавошер дерлар, Кирмонда ва Аҳвоз ва Хузистонда ва Мўсул, Жазирадин, хиттайи Баҳрайндин. Ва подшоҳлиғи муддати ўтуз йил эрди ва ўн тўрт йил ҳукми олам мамоликига нофиз бўлди. Ажал еткоч, жаҳон анга ҳам ўзга жаҳондорларға қилғонни қилди.

Шеър:
Жаҳон мулкини олди чун Ардашер,
Тавоноу доно шаҳ эрди далер.
Уларда не нафъ этти донолиғи,
Не дафъ айлай олди тавонолиғи.

ШОПУР БИННИ АРДАШЕР. Чун атоси ўрнида тахтқа ўлтурди, ато расм ва қонунин тағйир бермади ва ул тайин қилған элни вилоятлардин ва маносибдин азл қилмади. Ва оқил ва одил подшоҳ эрди. Ва анга арз қилдиларким, Қустантанияда Рум қайсари ўз ҳаддидин тажовуз қилибдур. Шопур Насибин шаҳрин муҳосара била олди ва қайсарнинг хазойинини тасарруф қилди. Қайсар ўз ҳаддини билиб, шафиълар восита қилиб, хирож қабул қилди. Шопур фатҳ ва нусрат била қайтти. Ва анинг осоридин Хуросонда Нишопурдурким, ани Таҳмурас бунёд қилиб эрди, туганмасдин бурун юз бузуғлуққа қўйди. Аммо Шопур ани янги боштин шатранж бисоти вазъи била ободон қилди. Ва айтурларким, акосира бу ихтироъни қилиб эрдиларким, шаҳрлар бнно қилсалар, жониворлар шакли била тарҳ қилурлар эрди. Андоқким, Савсанни йилон шакли била ва Суштарни от шакли била. Яна ул ясаған ерлардин бири Жандшопур, Хузистонда Шодшопурдур. Қазвин ё Сийстонда Моний мусаввири зиндиқ анинг замонида пайдо бўлди. Ва подшоҳлиғи ўтуз йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Шопур бўлди жаҳон хусрави,
Адолатда бўлди ато пайрави.
Вале охирул-амр чархи дижам,
Ани ҳам отасидек этти адам.

ҲУРМУЗ БИННИ ШОПУР. Ани Ҳурмузи қатиъ дедилар. Бу жиҳатдинким, отаси Шопур ани Хуросон вилоятининг аёлатиға йибориб эрди ва Шопур жоҳдўст ва бадгумон киши эрди. Ҳурмуз Хуросонни тузди ва азим черик йиғиб, мустаид қилди. Ҳосидлар Шопурға ёмон кўргуздилар. Шопур анинг бошида истиқлол хиёл қилиб, ёмон элтиб келуриға ҳукм қилди. Ҳурмуз фаҳм қилдиким, қасд қилғусидур, бир иликни кесиб, Шопур хидматиға йиборди. Ва ул замонда расм эрдиким, ноқис кишини подшоҳ қилмаслар эрди. Шопур анинг бегуноҳлигин билиб, тоинларин мақҳур қилиб, кўнгли анинг учун бузулуб, ани валиаҳд қилди. Ва ул Моний мусаввирни ва атбоин ҳужжат била такфир қилиб, жазолариға еткурди. Анинг осори Хузистонда Ром Ҳурмуз ва Бағдод навоҳийсида дастгирдур. Ва салтанати замонида ихтилоф бор. Баъзи ики баъзи уч, баъзи ўтуз йил дебдурлар.

Ш е ъ р:
Чу Ҳурмузни бахт этти маснаднишин,
Адолат била тузди олам ишин.
Агарчи қўлин қисқа қилди билик,
Фалак қилмади қисқа андин илик.

БАҲРОМ БИННИ ҲУРМУЗ атоси Ҳурмуз васияти била подшоҳ бўлди ва Моний наққошнинг, миллатиким, зиндиқа эрди, анинг замонида шойиъ бўлди. Ва кўп халойиқ анга фирифта бўлдилар ва анинг диниға кирдилар. Атбои қолин ва бу Баҳром худопараст эрди ва хирадманд подшоҳ эрди. Тиладиким, Монийнинг миллатин дафъ қилғай. Аввал ани умидворлиғлар била мусоҳиб ва мулозим қилди ва атбоин ўзидин ваҳмсиз қилди, то барча зоҳир бўлдилар. Андин сўнгра уламони йиғиб, анинг била баҳсқа солди ва уламо ани якнафар қилиб, куфрни анга собит қилдилар. Бу ҳужжат била Монийнинг терисин сўйдуруб, сомон тиқтирди ва атбоин қатл қилди. Баъзи дебдурларки, Моний элга бу сўз бирла фириб берур эрдики, руҳ инсон баданида зиндондадур ва анинг ери ўзга оламдур. Руҳқа тасниф ҳосил қилмоқ керак ва ботроқ бу зиндондин халос этмак керакки, туфроқ кудуратидин халос бўлуб, ўз мақомиға еткай. Чун Баҳром ани тилади, дедиким, айтур сўзларингни айт. Моний бу сўзларни айтти. Баҳром дедиким, чун сенинг руҳунг бадан зиндонидадур, азоб била биз сенинг ўқ қавлунг била амал қилиб, руҳунгни азобдин қутқорурбиз деб буюрдиким, ани қатл қилдилар. Ва Баҳромнинг замони ва муддати уч йил ва уч ой эрди.

Ш е ъ р:
Чу Баҳром даври замони эди,
Замонида машҳури Моний эди.
Ани дағи нобуд қилди фалак,
Бу бирнинг дағи нақшини қилди ҳақ.

БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ. Ани салаф дедялар. Такаллуфи кўп эрди ва такаббури ва таҳайюри беҳад. Оз саҳвға кўп итоб қилур эрди, жузвий гунаҳға номақдур сиёсат кўргузур эрди. Халойиқ анинг бадхўйлуғидин ожиз бўлуб, муъбадлар ва ҳакимларға истиғоса кўргузуб, истионат қилдилар. Алар тааммуллар қилиб мунга қарор бердиларким, тонгла сабоҳдин ҳеч кишин анга ёвумағанлар. Тонгласи жамиъ улус бу ишни қилдилар. Ҳар кишини тилади, топмади. Эл ожиз бўлғондек ул дағи ожиз ва мутаҳаййир қолди. Муъбадлар келиб, насиҳат қилдиларким, подшоҳ улус ва эл била подшоҳдур. Эл бўлмаса, салтанат мумкин эмас. Сен элни мизожинг тундлуғидин ўзунгдин рамида қилдинг. Ложарам сендин  йироқлик тиладилар.
Баҳром алардин тааҳҳуд қилдиким, мен мутанаббиҳ бўлдум, келсунлар. Истидъо қилиб муъбадлар яна элни анинг қошиға келтурдилар. Ва ул тундхўйлуғни тарк қилиб, адолат ва муросо ва афв пеша қилди. Ва салтанатининг замони йигирми йил эрди.

Ш е ъ р:
Неча эрди Баҳром, Баҳроми тез,
Иши чарх Баҳроми янглиғ ситез.
Етиб вақт тушти ажал домиға,
Борур баҳс афлок баҳромиға.

БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ. Ато ва абука отин анга қўйдилар ва лекин ани Шаҳаншоҳ дедилар. Бу лақаб била шуҳрат тутти ва аввал кишиким, бу лақаб топти ул эрди. Шаъни аржуманд ва ахлоқи дилписанд подшоҳ эрди, ахлоқи элга марғуб ва атвори улусқа матлуб. Зулм биносин бузди ва адл асосин тузди. Аммо даврони умридек бевафо эрди ва умри давронидек бебақо. Ва ул тўрт ой мулк сурди ва борур мулкни ўзгаларга топшурди.

Ш е ъ р:
Шаҳаншоҳ чун сурди оламға рахш,
Қуёшдек эдию, даҳр уза нурбахш.
Неча меҳрдек топти авжи камол,
Фалак давридин топти охир завол.

НАРСИ БИННИ БАҲРОМ. Атоси ўрнида салтанат тахтиға ўлтурди ва ул дағи атосидек комкор ва олий миқдор ва хирадманд ва ҳушёр подшоҳ эрди. Кўп кишвар ва мулк олди ва охир риҳлат кўсин чалди. Ва мулкининг муддати тўқуз йил эрди.

Шеър:
Чу Нарси бўлуб мулк ила комжўй,
Ато тахтида бўлди оромжўй.
Не қўйди фалак ҳам анинг комини,
Не аждоди тахтида оромини.

ҲУРМУЗ БИННИ НАРСИ. Ул бағоят мутажаббир ва мутаваҳҳим киши эрди. Салтанатидин бурун бу сифотин эл билиб, андин харосон эдилар. Эмдиким, мулк олиб, ато ўрниға подшоҳ бўлди, халойиқ мутаваҳҳим бўлдилар. Ва ул бовужуди бу навъ маош ўз атвориға бағоят муътақид эрди. Бир кун ғоят худписандлиғидин бир ҳакимдин сўрдиким, манинг афъол ва сифотимға не нима керакликдур? Ғарази буким, ул таҳсинлар қилғайким, ҳеч нима кераклик эрмас. Ҳаким мундоқ жавоб бердиким, халойиққа ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлғондек ўз нафсингға ҳам ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлмоқ санга керакликдур. Ул бу сўздин, чун зоти жавҳари бор эрди, ғафлат уйқусидин сескониб, ўз қилиғи теграсига уюрулуб, мустаҳсан атвор тутуб, марзи ахлоқ пеша қилди. Чун вафот қилди, ўғли йўқ эрди, аммо ҳарами ҳомила эрди. Тожни анинг боши устида осиб, анга подшоҳлиқ буюрурлар эрди, то Шопур туғди. Ва Ҳурмузнинг замони ети йил ё тўқуз йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Ҳурмузға тушти бу даҳри дани,
Неча вақт ҳам қилди мағрур ани.
Ва лекин ажал айлагач турктоз,
Не қолди ғурур ул замон не ниёз.

ШОПУРИ ЗУЛ АКТОФ Хирадманд подшоҳ эрди, аммо қоҳир эрди. Баъзи ани дебдурларким, она қорнида қолди ва туғқунча тожни онаси боши устидин осарлар эрди. Аввал кишиким, туфулиятда яхши рой хотириға келди ул эрди. Ва анинг шарҳи будурким, олти ёшида Шаҳрди деган вазири анинг қошида эдиким, шом вақтида нақора уни келди. Шопур вазирдин сўрдиким, не нақорадур? Ул дедиким, жамоатики дарёдин кўпрук била нори юзга ўтубдурлар, чун кўпрук бирдур, аларни қайтарурға ҳар кечқурун хабар қилур учун нақора қоқарларким, кечрак қолсалар кўпрук устига ғавғо бўлуб, сувға йиқилур имкони бор. Шопур айттиким, яна бир кўпрук дағи ясасунлар, то эл фароғат била ўтгайлар. Ва ани ҳукми била кўпрук ясадилар. Анинг туфулият замонида мулкда араб истилосидин кўп шўриш пайдо бўлуб, ғассонийлардин подшоҳики оти Тойир эрди, Тайқунниким, Сосон тахтгоҳи эрди, чопиб, Ҳурмузнинг эгачисини тутубким, Шопурға хола бўлғай, асир қилиб, никоҳиға киюруб, мулкни бузуб қайтди. Ва Тойирға Пушардин бир қиз бўлдиким, назокат ва жамолда назири йўқ эрди. Отин Малика қўйдилар. Шопур йигит бўлғондин сўнгра черик тортиб, Тойир устига бориб, Тойир қўрғонини беркитти. Ва ул муҳосара қилиб, Малика ичкаридин Шопур била муттафиқ бўлуб, қўрғонни Шопурға берди ва Шопур Тойирни ўлтуруб, Маликани қулди. Дебдурларким, бир кеча Шопур тушакида Малика нола қилиб, уюй олмас эрди. Яхши эҳтиёт қилдилар. Бир муруд барги тўшак остида қолғон жиҳатдин эрмиш. Шопур сўрдиким, сени не навъ тарбият қилибдурларким, мунча нозук бўлубсен? Малика айттиким, отам манга ғизо сўнгак мағзидин ўзгаким наботни ун қилиб, анга сепмиш бўлғайлар бердурмас эрди. Шопур дедиким, андоқ парвариш берган отаға не вафо қилдингким, манга қилғайсен, деб ани сиёсат қилди ва бу бузуғлуқ қилғон аъроб қасдиға буюрди ва кўп таъзият била ўлтуртур эрди. Машҳур мундоқдурким, эгинларин ёриб, бағринларин сўктуруб тошлатур эрди, алар бу азоб била ўларлар эрди. Бу жиҳатдин ани зул-актоф дедилар.
Ва Расул саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодидин Молик бинни Насрким, аъробнинг бузургвори эрди, анинг замонида эрди. Андин сўрдиким, арабқа мунча таъзиб ва қатлнинг жиҳати недур? Шопур айттиким, манга мунажжимлар хабар берибдурларким, Муҳаммад отлиғ пайғамбари саллалолҳу алайҳи васаллам бу қавмдин пайдо бўлуб, тахтни менинг авлодимдин олиб, аларни тугатқусидур. Бу жиҳатдин аввалдин интиқом тортадурмен. Молик айтти: аввалан қойдинким мунажжимлар чин айтмиш бўлғайлар, икинчи улким, бар тақдирким сўзлари чин бўлса, сен бу бедодни бу қавмға қилмағонинг яхшироқким, агар ул соҳиби давлат пайдо бўлса, сенинг бу афъолингдин истимоъ қилса, авлодингға кўпрак нуқсон еткургай. Бу сўздин Шопур ул ишни тарк қилди. Раҳматан лилоламин. Демак, бу соҳиби давлат шаънидадурким, минг йилға яқин ўз валодатидин бурунроқ мазлумларни золимлардин қутқарур. Ҳумоюн исми мазкур бўлғон била сойир нос ўлумдин ва подшоҳни гунаҳсиз ўлтурмакдин ва шақоватдин озод қилур, саллаллоҳу алайи ва ало олиҳи ва авлодиҳи ва асҳобиҳи ва саллам. Алқисса Шопурға Гуштасб қилған хатодек хатойи воқеъ бўлдиким, мусофарат тариқи била Румға борди. Ва сўз мухтасар, ани Румда танидилар ва қайсар ани тутуб ялангочлаб, ўй хомиға тикиб, маҳбус қилиб, сипоҳ тортиб юруб, анинг мулкин олиб, кўп бузуғлуқ қалди. Шопурни асрар кишининг қизи ошиқ бўлуб, ул ҳибсдин қутқариб, иков қочиб, Қазвинға келдилар. Соҳиби «Гузида» ким, Қазвинлиқдур, мундоқ дебдурким, Қазвинда бир боғқа кирдиким, бир зоҳид кишининг эрдиким, ҳоло ул ерни Шопурон дерларким. Шопур иморат қилибдур. Андоғи элдин таҳқиқ қалди. Дедиларким, Шопурнинг вазири Рудбордадур ва сипаҳсолори Шаҳриёрда. Ва ўзга барча ерни қайсар олди. Шопур ёшурун кишилар йибориб, ул иковни тилаб, яна черик тортиб, қайсар била масоф қилиб, қайсарни тутти ва ҳар хароблиқким анинг мулкида қилиб эрди, буюрдиким, ободон қилғай. Аммо устод ва муздур Румдин келтургай. Ва ул саранжом қилди. Ва дебдурларким, бурнин тешиб, ип тақиб, ики қулоғин кесиб югуртти. Ва бу хоксор баъзи таворихда кўрубменким, қайсар Шопурни ўзи била кетуруб, Бағдодни Шопурнинг кишилари муҳосара қилиб эрдилар. Ва Бағдод ҳавоси бағоят исиғ бўлур. Анда ўй хомиға еткуруб, кунасга солди. Ва бир кун азим жашн қилиб эрдиким, мажмуъ эли усурук эрди. Чун мамоликни таламоқ шойиъ эрди. Шопурни асрар кишиларнинг эли баъзи эшаклик фақирларни талаб келтуруб эрдилар ва юклар ёғ эрди. Асирлардин бири Шопур ҳолидин воқиф бўлуб, ул ёғлардин қуруғон хомға қуюб, хом юмшағондин сўнгра ани халос қилди. Ва ул ўзини шаҳриға солиб, сипоҳ ясаб, филҳол чиқиб, қайсарни ва борча элни маст дастгир қилди ва юқориғи ўткан ишларни андин сўнгра қилди, валлоҳу аълам. Ва баъзи Моний мусаввирни бу Шопур замонида дебдурлар. Ва пайғамбарлиғи даъвисида муъжизаси паргорсиз доира ва қалам жадвалсиз мустақим хат изҳор қилибдур. Ва бу ҳамким, бир юмуртқача куррада олам суратин тортиб ва жамиъ ақолим ва билод ва жибол ва биҳорни машруҳ ясаб, кентлар ва рудхоналарғача кўргузуб эрдиким, Шопур ҳужжат била ани сиёсат қилиб, мардуд миллатин дафъ қилди. Анинг осоридин Қазвиннинг шаҳристонидур ва Мадойин шаҳрининг таждиди ва Шустарда Шодрувон ва Фируз Шопур ва Сийстонда баъзи ер ва Ҳиндустонда неча шаҳр. Ва салтанатининг муддати етмиш йил эрди ва баъзи етмиш ики дебдурлар.

Ш е ъ р:
Чу Шопур олиб қоф то қофни,
Чиқорур эди беҳад актофин.
Чиқорди ани гардиши мухталиф,
Анингдекки, ул эл танидин катиф.

АРДАШЕР БИННИ ҲУРМУЗ Шопур Зул-актофнинг иниси эрди. Вафот қилурда чун Шопур ўғли кичик эрди, салтанатни инисига бердиким, ўғли улғайса, анга бергай. «Гузида»да мундоқ битибдурким, Ардашер бағоят хирадманд ва доно киши эрди. Орияти давлатқа кўнгул боғламай, эл била баски яхшилиқ қилди, анга Некукор лақаб қўйдилар. Чун Шопур ўғли улғайди, мулкни анга мусаллам тутуб, ўзи орадин чиқти. Салтанати замони ўн йил эрди. Аммо Банокатий мунинг акси битибдурким, ул бағоят золим ва жобир эрди. Эл анинг бедодидин батанг келиб, иттифоқ била ани салтанатдин халъ қилиб, мулкни Шопурға бердилар. Валлоҳу аълам.

Ш е ъ р:
Чу Шопур ўтуб, Ардашер олди мулк,
Басе биму умид аро қолди мулк.
Неким олам аҳлиға қилди писанд,
Анга они еткурди чархи баланд.

ШОПУР БИННИ ШОПУР чун тахтқа ўлтурди, бағоят атвори, ҳусн ва ахлоқи мустаҳсан подшоҳ эрди. Ғоят яхшилиғидин Рум подшоҳини ўзига мутиъ қилиб эрди, андоқки қайсар вафоти чоғида, чун ўғли кичик эрди, Шопурға киши йибориб, истидъо қилдиким, мен қарибмен, дағи умрумға эътимодим йўқтур ва ўғлум: кичикдур, бир кишигаким, сенинг эътимодинг бор, йиборким, Румда салтанат қилсун. Уғлум улғайса, мулкни анга топшурғай. Шопур Шервинни йиборди. Қайсар вафот қилғач, Шервин Румда ҳукумат қилди. Чун мулк вориси улғайди, Шервин такаллуф қилмай, мулкни анга топшурди. Бу иш агар воқеъ эрса, ғаройибдиндурур. Ва Шервинни қайсар қўймади. Румдин борғали. Баҳром Гўр замониғача Румда эрди ва Шопур чодир ичинда эрдиким, қоттиқ ел қўпуб, чодирни анинг бошиға йиқти ва сутун бошиға тегиб, ҳалок бўлди. Ва салтанати беш йил ва бир нима эрди.

Ш е ъ р:
Чу Шопури Шопур тузди бисот,
Жаҳон мулкида зоҳир айлаб нишот.
Сутун бошиға отиб, этти забун,
Ани дағи бу гунбади бесутун.

БАҲРОМ БИННИ ШОПУР атоси Шопур ўрниға тахтқа ўлтурди ва анинг сийратин баъзи муаррихлар яхши дебдурлар ва баъзи ёмон. Ва ани Қирмоншоҳ дерлар. Баъзи дебдурларким Кирмон шаҳрин ул бино қилди. Баъзи дебдурларким, атоси замонида Кирмонда ҳукумат қилғон жиҳатдин анинг сифотида улча эл писанд қилмайдурларким, гуноҳкорни ҳеч кимнинг шафоати била озод қилмас эрди. Ва анинг ўғли Баҳромни баъзи атоси ўрниға ондин сўнгра ўлтуруб, бир йил подшоҳлик қилди дебдурлар ва баъзи эътибор қилмайдурлар. Ва Банокатий дебдурким, анинг зулмидин эл анга ғавғо қилдилар ва ул ғавғода ҳалок бўлди. Ва салтанатини ўғлиға бердилар ва ул ўн ики йил мулк сурди.

Шеър:
Жаҳон мулки чун қолди Баҳромға,
Халойиқ иши тушти нокомға.
Ани дағи гардуни не ваҳму бок,
Чекиб кому ноком қилди ҳалок.

ЯЗДИЖИРД БИННИ БАҲРОМ чун мамлакат эгаси бўлди, гўёки мулк эгасиз қолдиким, ул золим ва нодон киши эрди. Ардашер Бобокондин бири сосонийнажод салотиндин халойиққа ҳарнеча шафқат ва адолат етти. Ул барчанинг эвази таадди ва бедод еткурди ва мамоликка ҳарнеча маъмурлуқ ва оросталиқ юзланди, ул барчанинг подоши ва бузуғлуқ ва паришонлиқни ҳаддин ошурди. Секиз йилдин сўнгра анга бир ўғул бўлди. Отин Баҳром қўйди. Ва Нуъмон бинни Мунзарки, араб подшоҳи эрди, анга топшурдиким, Ҳияра шаҳридаким, Куфага яқиндур ва ҳавоси дилкушой ва фазоси руҳафзой ердур, анга парвариш бериб, тарбият қилғай. Ва Яздижирдни Тус вилоятидағи Чашман сабз навоҳийсида от йиқиб ўлтурди. Баъзи сув оти дебдурлар, баъзи дебдурларким, фаришта от сурати била келиб, ани эл бошидин во қилди. Баъзи дебдурларки, дев эрди. Бори воқеи от ҳам бўлса, ҳамул девдур. Ҳар тақдир билан бир отеким, тундлуғидин киши ёвий олмади. Ул нодонлиғидин ани тутти ва ўзи эгарлади ва қўшқун солурда, тепиб охир қилди. Ва анинг ийзо ва азоби элга йигирми йилға тортти.

Ш е ъ р:
Макон тутти чун тахт узра Яздижирд,
Тааддию зулм айлади элга вирд.
Неча кун сақолиғаким, кулди чарх,
Ажал илкидин барчасин юлди чарх.

БАҲРОМ БИННИ ЯЗДИЖИРД чун атосидин сўнгра салтанат тахтиға ўлтурди, отаси бузғонларни тузди ва онинг зулми ўрниға адолат кўргузди. Ва ани Баҳром Гўр дедилар. Мунинг жиҳатин баъзи дедиларким, тўрни шер сайд қилғанда, анинг ўқи икисидин ўтуб, ерга тегди. Баъзи дебдурларким, гўр овиға кўп мойил эрди. Чун Яздижирд ўлди, аркони давлатиким, ондин зулм кўриб эрдилар, мулк анинг ўғлиға бермакка кориҳ эрдилар. Ложарам, Ардашер наслидин Кисро отлиғ кишини тахтқа ўлтурттилар. Ложарам, Баҳром чун муни эшитти, йигит бўлуб эрди, Нуъмон била отаси тахтиға мутаважжиҳ бўлди. Эл отаси жафосини изҳор қилиб дедиларким, бизга ўзга киши ҳоло подшоҳ бўлубдур, сен ўз фикрингни қил! Баҳром аларға кўп истимолатлар бериб дедиким, мулк манга маврусийдур. Сиз агар Кисрони подшоҳ қилибсиз, айтмонким, филҳол ани азл қилинг. Ва лекин чун салтанатқа шижоатдин гузир йўқтур, кўрунгким, қойси биримиз сизга ҳодиса даст берса, дафъиға кўшиш қила олурбиз. Подшоҳлиғ анинг бўлсун. Оқибат анга қарор топтиким, салтанат тожин ики оч арслон орасида қўйғайлар, ҳар киши олса, боши ул тож била ороста бўлғай. Чун бу маърака тузулди, Кисро тож таркин тутуб, бош саломатлиғин ғанимат билди. Аммо Баҳром арслонларни ҳалок қилиб, тожни бошиға қўюб, тахтға ултурди ва адолат бунёд қилди. Андоқким, халойиқ мураффаҳ ва рози ва мулк маъмур ва ободон бўлди. Чун кўнгли бу жонибдин тинди, айш ва нашотқа майл қилди. Ва ул бобда муболағани ҳаддин ошурди. Ва чоғирки, мудовамати мужиби ғафлат ва бепарволикдур, ани мулк ишидин фориғ қилди. Ҳар ойинаким, ҳар киши ҳар неким кўнгли тиласа қила бошлади, то мулкка равнақ ва сипоҳқа насақ қолмади. Бу ишдин хоқони турк воқиф бўлуб, черик тортиб Жайхундин ўтуб, анинг вилоятиға дахл қилди. Баҳром чун ғафлат уйқусидин уйғонди, мулкни вайрон ва душманни муставли ва сипоҳни паришон топти. Билдиким, масоф тузуб, иш қила олмас. Мулкни Нарсиғаким, иниси эрди, топшурди ва ўзи уч минг киши била Озарбайжон оташкадасиға борурмен деб элдин чиқти. Билмадиларким, қаён борди. Эл гумон қилдиларким, хоқондин қочди. Заруратан хоқонға пешкашлар била арзадошт қилиб, киши йибордиларким, келсанг мулкни топшурурбиз деб. Хоқоннинг хотири жамъ бўлуб, таскин била мулк тасарруфиға машғул бўлди. Аммо Баҳром Озарбайжондин Гуржистон била Дашти Қипчоқдин чиқиб, Хоразм бостуруб, Журжон навоҳийсида хоқонға шабихун уруб, оз киши била уч юз минг черикин бузуб, хоқонни дастгир қилиб, ўз илки била бошин чопти. Ва бу бир иш эрдиким, андин бурун ҳеч подшоҳ қилмайдур эрди ва андин сўнгра дағи ҳеч кишига даст бермайдур эрди. Магарким, Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхок халладаллоҳу мулкаҳуға муяссар бўлдиким, бу навъ иш қилди. Ва анинг мужмали будурким, ул ҳазрат Хуросон тахтин олғондаким, ҳануз мулк тўқтамайдур эрди, Ёдгор Муҳаммад Мирзоким, мулк вориси эрди азим черик била ул ҳазратнинг устига юруди. Ва баъзи кўтаҳандиш эл бевафолиғ қилиб, анга қочиб борғон жиҳатдин халойиқ баддил бўлуб, уруш яроғин топилмай, ул ҳазрат мулкни солиб, оз киши била қироққа тортти. Ва ғаним тахтни олиб, мулкка мутасарриф бўлуб, фароғат била беадад хайл ва сипоҳини мулк бузмоқға қўёберган чоғдаким халойиқ фиғон ва ғиреви ул ҳазратнинг қулоғиға етишти. Усру оз нафар била ул ғолиб адув устига келиб, мулкига кириб, тахтиға юз қўюб, қаср салтанатида ани тутуб, дафъ қилиб, халқни анинг бедодидин халос қилди. Ва бу фақирнинг хиёлиға андоқ келурким, ул саҳарким бу иш воқеъ бўлди, ҳарнечаким мулоҳаза қилилди, юз кишига етмас эрдиларким, ул воқеада ҳозир эрдилар. Иншо Оллоҳул-азизким, ўз маҳалида шарҳ била битилгай ва нақиру қатириға дегинча шарҳ қилилғай. Ва Баҳромнинг тахтни қўюб, мусофарат тариқи била Ҳиндистонға борғонин ҳам, чун ғаройиби умурдиндир, мужмалан баён қилоли. Андоқ дебдурларким, Баҳром тамошо ва тафарруж ва нашотқа мойил киши эрди ва худрой ва забардаст ва ўз тавонолиғиға эътимод қилиб, бул ажаб ишларга мутасадди бўлур эрди. Ва алардин бири будурким, Ҳиндистон мулкининг ажубасин эшитиб, тафарружин ҳавас қилди. Ва мулкни Нарсиға топшуруб, ёшурун элдин чиқиб, Ҳиндистонға борди. Ва доим сайд била кун ўткарур эрди. Теграсидаги эл анинг ишидин мутаҳаййир бўлуб, фавж-фавж ани кўргали борурлар эрди ва шижоатиға ҳайрон қолурлар эрдиким, беша сабоини-мисли қоплон ва арслон ва сойир даррандалар кўп ўлтурур эрди. Бир бешадаки, йўл қироғинда бўлғай, бир азим филким, андин улуғроқ бўлаолмағай, қутуруб ё маст бўлуб, йўл бошиға келиб, элга зарар еткура бошлади. Андоқким, кўп эл ҳалак бўлуб, ул шориъ боғланди. Ва подшоҳ неча қотла қолин эл йибориб дафъ қила олмади. Ва Баҳромнинг хабарин подшоҳқа айттилар. Ани тилаб ажаб қолдиким, бағоят хўбсурат ва қавий ҳайкал эрди. Ул ишни анга зоҳир қилди эрса, қабул қилиб, ёлғуз бориб, ул пилни ўлтурди. Подшоҳ мулозамат истидъоси қилди. Ул ризо бериб, онсиз бир аёғ ичмас эрди. То улким подшоҳға азим ваҳме мутаважжиҳ бўлуб. Рой ўзин анга ҳариф кўрмай фирор яроғин қилди, Баҳром оз сипоҳ била юруб, ул душманнинг дафъин қилди. Подшоҳ қизин Баҳромға бериб, мулкин ҳам анга атаб, валиаҳд қилмоқ бўлди. Баҳром ўзин ошкор қилдиким, не кишидур. Рой мутаваҳҳим бўлуб, билмадиким не қилғай. Баҳром ани ўзидин эмин қилиб, Диндистонни яна анга бериб, хирож тайин қилиб, Синд қирғоғидин Ажам сориғи вилоятларни олиб, Ройнинг қизи била ниҳоятсиз яроғ ясаб, мулкига келди. Ва тўрт минг уйлуқ созанда ва гўянда ва раққос ва аҳли тараб Ҳиндистондин кўчуруб олиб келдики, ҳоло бу мамоликда лўлилар алар наслидиндур. Ва Дилором жанги ва ети қаср ва хаварнақ ва сойир ҳолотин билан деган киши бу фақир «Хамса»сида «Сабъаи сайёр»да ўқуб, маълум қилсун. Ва Баҳромнинг подшоҳлиғи етмиш йил ва олтмиш уч йил ҳам дебдурлар.

Ш е ъ р:
Чу шоҳ ўлди оламға Баҳром Гўр,
Жаҳонда маю аншдин солди шўр.
Ажал шарбат айшини шўр этиб,
Чиқарди жаҳондин ерин гўр этиб.

ЯЗДИЖИРД БИННИ БАҲРОМ. Атоси васияти била салтанат тахтиға ўлтурди. Ва ул подшоҳе эрди бағоят зеборўй ва хушхўй. Адолат ва озарм пеша қилди. Анинг замонида мамолик мураффаҳулҳол ва раоё фориғулбол бўлди. Ғоят юмшоғ сўзлугидин ани Яздижирди Нарм дедилар Ва салтанатининг муддатин соҳиби «Гузида» бир йил битибдур ва Банокатий ўн йил битибдур ва Қози Байзовий ўн секиз йил ва беш ой битибдур ва «Жомеъут-таворих»и Жалолийда ўн ети йил битилибдур. Ва аҳли тарих анинг замонида ихтилоф кўп қилибдурлар. Чун фойдаси йўқ эрди, таарруз қилилмади.

Ш е ъ р:
Яна Яздижирд бинни Баҳром эди
Ки оламға адлидин ором эди.
Агар хўйи юмшоғ эди гар ирик,
Фалак қўймади ани доғи тирик.

ҲУРМУЗ БИННИ ЯЗДИЖИРД. Яздижирднинг икис ўғли бор эрди: улуғи Фируз ва кичики Ҳурмуз. Аммо Яздижирд Фирузни Сийстон била Нимруз мулкига йибориб эрди ва ул мамоликни анга мусаллам тутуб эрди. Ва Ҳурмуз кичикроқ эрди, валиаҳд қилиб, тахтин анга мусаллам тутти. Фируз бу ғадрға таҳаммул қилмади. Ҳиётила подшоҳиға илтижо қилиб, анинг мадади била сипоҳ тортиб, Ҳурмуз бошиға келди ва масоф тузуб, ани асир қилди. Ва баъзи дерларким, ани тутуб, қатлға еткурди. Ва баъзи муаррихлар ани салотин ҳисобиға қотмайдурлар. Ул сабабдин подшоҳлиғи замониға таарруз қилмайдурлар, вал – илму индаллоҳи.
ФИРУЗ БИННИ ЯЗДИЖИРД мусулмон ва оқил ва кордон ва одил подшоҳ эрди. Адолат била мамоликни обод қилди ва риоят била раоёни хушнуд ва шод этти. Анинг салтанати замонида ети йил қаҳат воқеъ бўлди ва раоёдин хирожни соқит қилди. Бу ети йил ҳеч киши кишидин ҳеч нима тиламади ва кўпрак муҳтожларға хазинасидин важҳи маош муқаррар қилди. Анинг адолати баракотидин ҳақ таоло изз шаън ети йилдин сўнграким ёмғур берди. Ул йилда онча маҳсул карам қилдиким, ети йиллик қаҳатнинг қусурин рост қилди. Анинг била Хушнавоз орасидаким, Ҳиётила мулкининг подшоҳи эрди, ғариб ва ривоят қилибдурлар. Аммо маҳолға яқинроқ учун битилмади. Билайин деган киши мабсутроқ кутубда тилаб топар. Ва Фируз кўпрак мамоликни олғондин сўнгра Туркистон мулкига юруди. Ва Туркистон подшоҳи анинг бир манзилида азим чоҳлар қаздуруб, устин хас пўш қилиб эрди, ғофил анда етканда, кўп эли ул чоҳларға тушуб, ўзи дағи бир чоҳқа тушуб ҳалок бўлдилар. Ва анинг осоридин Фирузосордур Рай навоҳийсида ва Равшан Фируздур Журжонда ва Ром Фируздур-Ҳиндистонда ва Исфаҳоннинг янги шаҳридур ва Шод Фируздур Озарбайжонда ва Ком Фируздур Форсда ва Хўжандда бир девор тортибдур. Баъзи эллик йиғоч: дебдурлар, ики вилоятнинг фосили ва баъзи ортуқ ва ўксук ҳам дебдурлар. Ва салтанати замони йигирми олти йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Фируз бинни Яздижирд ўлди шоҳ,
Анга муфтахир эрди хайлу сипоҳ.
Анга дағи гардун жафо айлади,
Ажал чоҳиға мубтало айлади.

ЯЛОШ БИННИ ФИРУЗ чун салтанат тахтин олди Сухроким атоси замонида вазир ва мамлакат масоли ҳида мушир эрди, ани ҳамул вузарот мансабиға тайин қилди ва мулк ихтиёрин анга топшурди. Сухро, чун мусулмоншева ва хирадмандпеша киши эрди, мамоликни тузди ва улусни ғаний қилди. Ва Ялошнинг иниси Қубод Ялошдин қочиб, Хоқони туркка борди ва борурда йўлда Исфаройин шаҳриға етканда, бир деҳқон уйига тушти. Агарчи мизбони ани танимади, аммо чун бағоят важиҳ ва мутакаллим киши эрди, зиёфат қоидасини яхши маръий тутти ва билдиким, азимуш-шаъа кишидур. Деҳқоннинг соҳибжамол қизи бор эрди, кўруб хотири майл қилиб, никоҳ истидъоси муяссар бўлуб, андин ўтуб хоқонға борди. Ул қиз Қубоддин ҳомила бўлуб, вақти еткоч, ўғул туғурди ва отин Нўширавон қилдилар. Қубод тўрт йил хоқон қошида туруб, хоқон анга қалин черик бериб, ул черикни бошлаб Ялош устига борурда, Исфаройинға еткач, ўғли Нўширавон била кўзи ёруди. Ҳамул кун элчи Ялошнинг аркони давлатидин етиб, Қубодға Ялошнинг ўлгонин хабарин еткурди ва аин подшоҳлиққа тилаган арзадоштларни топшурди. Қубод фарзандининг мулоқотин шугун тутуб, хоқон черикин ҳам андин қайтариб, ҳарам била ўғлин олиб, Мадойинға етиб, подшоҳлиққа ўлтурди ва Сухрони вузаротдин азл қилмади. Ва Ялошнинг подшоҳлиғннинг замони беш йилдин жузвий ўксукдур. Ва Ироқда Ялошобод деган шаҳр анинг биносидурур.

Ш е ъ р:
Ялош бинни Фируз офоқ аро,
Не беш йилки беш кун эди кадхудо.
Ва лекин ани дағи бу кунда пир
Ажал хайли илкига қилди асир.

ҚУБОД БИННИ ФИРУЗ. Подшоҳлиқ тожи била сарфароз бўлғондин сўнгра Сухрони ўқ вазир қилди. Аммо Сухро ўз ҳаддидин тажовуз қила бошлади. Ани дафъ қилиб, Шопур деганни вазир қилди. Баъзи дебдурларким, Бузуржмеҳр ҳаким Сухронинг фарзандидур ва ул Қубод хидматида бўлур эрди. Ва Маздаки лаин Қубод замонида пайдо бўлуб, нубувват даъвоси ошкор қилди ва элни бир-бирининг моли ва аёлиға шарикликка рухсат берди. Бу жиҳатдин авбош ва арзол йиғилиб, ғавғо қилдилар. Ва анинг атбои кўп бўлди ва Қубодни дағи фириб ва фусун била ўз миллатиға киюрди. Ва муъжизаси «Ўт манинг била такаллум қилур», – демак эрди ва оташкада ёнида нақб уруб, бировни таъйин қилиб эрдиким, ўзи ўтқа на хитоб қилса эрди, ул киши Маздак ўргатган жавобни бийик ун била айтур эрди. Чун Қубод анинг миллатини қабул қилди, эл мол ва аёллари номаҳфузлугидин ожиз бўлуб, иттифоқ қилиб, Қубодни тутуб банд қилдилар. Ва Жомосбниким, анинг иниси эрди, подшоҳ қилдилар. Маздак қочиб Озарбайжонға борди. Ва Қубоднинг сингли ани ҳийла била қочурди. Ва ул Туркистонға бориб, баъзи Ҳиётила дебдурлар, ҳар тақдир била кўмак олиб, мулк устига юругач, билдиларким, Жомосб анинг била муқовамат қила олмас. Ани ҳам банд қилдилар ва Қубодға топшуруб, Қубодин яна тахтқа ўлтурттилар. Ва анинг замоннда Яман мулкнининг мулукидин Шумур зулжаноҳ хуруж қилиб, анга юрудн. Ва ул анинг била муқоваматдин ўзни ожиз кўруб, ярашти ва қолни туҳфа ва табаррук бериб, ўткарди ва Шумур зулжаноҳ Жаиҳундин ўтуб, Мовароуннаҳрни олди. Ва Қубоднинг осоридин Форсда Козирун ва Ироқда Ҳалвон ва Мўсулда Чоқут ва Табаристонда неча мавзуъни дебдурурлар. Ва Авжон ва Шаҳриёри Монийнн ва дағи анга нисбат берурлар. Ва муаррихлар Жомосбни мулук аъдодида тутмайдурлар. Ва Қубод била қаисар орасида низоъ бўлди. Қубод Румга черик тортиб, музаффар ва мансур ёнди. Ва умрннинг охирида Нўширавонни ўз ўрнида ўлтуртуб, ўзи гўша тутти. Ва Қубод салтанатини баъзи олтмнш уч ва баъзи олтмиш тўрт йил дедплар.

Ш е ъ р:
Қубод ўлди чун мулк уза қаҳрамон,
Халойиққа андин эди баҳрамон.
Анга даги чарх этти охир инод,
Будур иш Қубод ўлса ар Қайқубод.

НЎШИРАВОН УЛ-ОДИЛ БИННИ КУБОД чун салтанат тахтин мушарраф қилди ва хилофат тожин сарафроз этти, Ардашер Бобокон қоида ва русумин иҳё қилди ва анинг васиятларин мутолаа қилиб, ул дастур била амал қилурга муртакиб бўлди. Аммо адолат ва шафқат қонунин андин дағи орттурди. Адл жўйборидин мулк боғинда фароғат ашжори шодоб бўлди ва инсоф тарбиятидин амният ашжоридин фароғат гуллари очилди ва осойиш мевалари етилди. Анинг замонини жамиъ салотин замониға таржиҳ қилса бўлур, невчунки, чун ҳазрат пайғамбари охираззамон салавотуллоҳи васалламаҳу алайҳ анинг фархунда замонида мутаваллид бўлди.
Ва ул ҳазрат бу ишка эътибор қўюб, ўз каломи муъжиз низомини мундоқ сўрубдурким, вулитду фи замони ас-султонул-одил Ануширвон. Дебдурларким, анинг даврида биров яна бировдин бир боғ сотқун олди. Ва ул боғда кироманд дафина топти. Боғнинг бурунғи эгасига айттиким, келиб боғингдағи топилған мадфунни олғилким, мен сендин боғ сотқун олибмен, йўқки, ўзга нима олғоним йўқ. Ул айттиким, мен сенга боғни ҳар не билаки анга дохилдур сотибмен. Баъзи дедиларким, бу хазина байтул-мол дохилидур, подшоҳқа тааллуқ тутар. Ҳар тақдир била можаро Нўширавонға етишти. Нўширавон сўрдиким, ўғул-қизингиз борму? Ҳамоноки бор зрди буюрдиким, ул бирининг қизини ул бирининг ўғлиға бердилар. Ул дафинани ул ики янги кадхудо бўлғонларға мусаллам туттилар. Бир кун бир йўлда тушуб, кабоб буюрди. Туз йўқ эрди. Яқинроқ бир кент кўрунди. Биров бордиким туз кетургай. Нўширавон муболаға қилдиким, тузни сотқун ол! Мажлис ҳуззори айттилар: бу тузға не миқдор баҳо бўлғанки, сотқун олғанлар? Дедиким, мунча бемиқдор нима учун подшоҳ нечук ёмон расм қўйғай, ёмон русум жузвий бўлса, ҳар киши бир нима орттуруб, ани куллий қилурлар. Бадномлиқ ани бунёд қилғанга борур. Дорулмулки Мадойин эрди. Кисро тоқин ул ясади ва адл занжирин ул ости. Ва Бузуржмеҳр ҳаким анинг вазири эрди. Анинг машварати била Маздакка истимолатлар бериб, иликка киюрди. Ва хусусиятлар зоҳир қилиб, атбоин мулозим қилди ва ҳужжат била анинг дини ботил эрканни анга собит қилди ва ани ва жамиъ атбоин тириклай чоҳларға сарнигуя кўмдурди. Ва ўзин ўз илки била ўлтурди ва олам юзин анинг нопок лошидин пок қилди. Ва айтса бўлурки, борча адолати бир сори эрди ва бу бир сори эрди. Ва анинг замонида Рум қайсари анинг била мухолифат изҳор қилди. Нўширавон сипоҳ тортиб, Румни мусахар қилиб, қайсарни тутуб, хирож бўйниға қўюб, муқаррар қилибким, ҳар нил бир қатла анинг даргоҳиға келгай. Дағи миннат қўюб, қайтиб Чин мулкига хоқон устига юруди. Хоқон сулҳ жонибидин кириб, Фарғонадин ерини Нўширавонға мусаллам тутуб, қизин анга бериб узотти. Ва Нўширавон ондин қайтиб Ҳиётила мулкин мусаххар қилиб, Ҳиндистон азимати қилди. Ройи ҳинд чун ўзин анга ҳариф кўрмади, тазарруъ ва тазаллум юзидин кишилар ораға солиб, ул дағи хирож қабул қилди. Ондин қайтқонда, анга арз қилдиларким, қифчоқ Дарбандға муставлий бўлуптур. Ул йўлға убур қилиб, Қифчоқни мақҳур қилиб, Дарбандни олиб, ободон қилиб, яхши кишилар тайин қилнб, андоқ мазбут қилдиким, ул ноҳиятдин хотири жамъ бўлуб, Мадойинға азм қилди. Ва Дарбанд навоҳийсидағи қифчоқ бузған кўрғонларни иморат қилиб, кишилар тайин қилди. Ва мамоликида йўлларни тузотиб, сувларға кўпруклар боғлаб, аҳли фасодни йўллардин билкулл дафъ қилдиким, мусофирлар фароғат била бориш-келиш қилғайлар. Ва Сайф зи Язан Ҳимярики, Яман подшоҳи эрди ва мулкин Масрук бинни Абраҳа олиб, ани Ямандин чиқариб эрди. Нўширавон даргоҳиға юз қўюб истимдод қилди ва тазаллум кўргузди. Ва Нўширавон имдод қилиб, дарё йўлидин Яманға нибориб, анинг кўмаги мадади била мулкин олди. Ва Абраҳа ул кишидурким, Маккани бузғоли азимат қилиб эрдиким, бори таоло тайри Абобилни йибориб, ани ва черикин ҳалок қилди. Ва «Алам тара кайфа» сураси, бизнинг пайғамбарғаким, хотимул-анбиёдур саллаллоҳу алайҳи васаллам, анинг шаънида нозил бўлди. Ва ул ҳазрат мутаваллид бўлғон кеча оташкадаларнинг ўтиким, неча минг йил ўчмаган эрди, ўчти ва Сова дарёси ерга сингди, андоқким сувгасари анда қолмади ва ўн ики кунгра кисро тоқидин йиқилди. Ва Кисро бу ишлардин мутаҳаййир бўлуб, Сатиҳ коҳинни тилаб, андин бу аломат кайфиятни истфсор қилди эрса, ул айттиким, бу ишлар анга далолат қилурким, бу кеча Арабда Қурайш қабиласидин бир киши мутаваллид бўлмиш бўлғайким, фурс мулуки давлати анинг замонида охир бўлған ва ул охир замон пайғамбари бўлғай. Нўширавон баъсати қачон бўлурини сўрди.Сатиҳ коҳин деди: йнқилғон ўн икки кунгра адади била сендин сўнгра ўн икки киши сенинг насабингдин салтанат қилғайлар. Андин сўнгра ул соҳиби давлат борчаға муставлий бўлғай ва миллати оламни тутқай. Ва андоқки ул айтиб эрди бўлди. Ва Нўширавон боргоҳида тўрт олтун курси дойим қўюлур эрди. Бирида Бузуржмеҳр ўлтурур эрди, бирида қайсари Рум ва бирида қифчоқ хони. Ва анинг сойир салотин учун васиятномаси борким, не дастур била салтанат қилғайларким, бу мухтасарда ул кунжойиш йўқтурким, борчасин битилгай, ики-уч калима била ихтисор қилилди. Ва ул булардурким, адл бир қўрғондурким, сув солиб йиқилмас ва ўт била куймас, манжаниқ била бузулмас. Ва адл ганжедурким, кўпрак олғон сайин, кўпрак бўлур ва озроқ харж қилсанг, озроқ бўлур. Ва хирадманд улдурким, махфий андоқ иш қилмағайким, ошкоро ани қила олмаған ва биров анбида андоқ сўз демагайким, юзига дей олмаған. Урушда душман оз деб ғофил бўлмамоқ керакким, кўп ўтунни оз ўт куйдурур. Тахтининг тўрт поясида тўрт сўз битилиб эрдиким, ҳаркимда подшоҳлиқ йўқ – комкорлиқ йўқ, ҳаркимда хотун нўқ – ғамгусорлиқ йўқ, ҳаркимда фарзанд йўқ – дўстдорлиқ йўқ, ҳаркимда булар ҳеч қойси йўқ – беморлиқ йўқ. Ва анинг осоридин Румия шаҳри дебдурларким, Мадойин ёнида Антокия тарҳи била ясади. Ва салтанати замонини баъзи қирқ йил ва баъзи қирқ ети
йилу ети ой дебдурлар.

Шеър:
Ануширвон Хусравий додгар,
Ки обод эди адлидин баҳру бар.
Анга дағи даврон вафо қилмади,
Санга қилмағай, чун анга қилмади.

ҲУРМУЗ БИННИ АНУШИРВОН Атоси васияти била тахтқа ўлтурди. Баъзи ани золим ва жобир дебдурлар. Аммо баъзи адл ва инсофқа нисбат берибдурлар. Ҳар тақдир била сиёсати ғолиб ва интиқоми шадид киши эрди. Агарчи авваллар Ануширвон қавоид ва русумин маръий тутти, аммо оз гуноҳға кўп сиёсат қилур жиҳатидин эл андин мутаваҳҳим бўлдилар ва мужиби танаффур бўлди. Чун элдин танаффур маълум қилди, ул жиҳатдинким, табъида интиқом ва сиёсат сифати ғолиб эрди. Раоёға хирожни орттурди ва сипоҳиға жузвий жарима учун қатлни лозим тутти. Чун эл бир йўли навмид бўлдилар, атрофдин душманлар мулки тамаъиға юз қўйдилар. Румдин қайсар ва Арабдин Аббосул-аҳвол ва мағрибдан Умар Валадрақ ва Туркистондин хоқони Чин. Бурунғи учовни туҳфа ва ҳадоё била истирзо қилиб қайтарди. Аммо хоқони Чин бошиға Баҳроми чўбинаким, Ажам мулукидин эрди, сипаҳсолор қилиб, Хуросонға йиборди. Баҳром хоқон била урушиб, хоқон ва ўғли Баҳром иликида қатлға еттилар. Хоқон черикидин Баҳромға ғанимат ва ўлжа ҳаддин тошқори тушуб эрди, баъзиниким, салотинға лойиқ бўлғай, Ҳурмуз хидматиға йиборди. Ва кўп таҳсин ва эҳсон тамаъ тутти. Ҳурмузға бадгўйлар мундоқ еткурдиларким, Баҳром асру кўп ғанимат олибдур, дағи санга оз нима йиборибдур. Ҳурмуз жиҳатсиз бадфеъллиғи жиҳатидин ва мол ҳирсидин Баҳромнинг ишин писанд қилмай, машҳур мундоқдурким, анга бурунчак ва чарх йибордиким, қилған ишингга лойиқ булардур. Баҳроми чўбин мутагаййир бўлуб анга ёғиқди, дағи Парвиз отиға ва анинг навкарлигига ўзин мансуб қилди. Ғарази бу тадбир эрдиким, Ҳурмуз ўғлидин бадгумон бўлуб, ародин кўтаргай ва Баҳром осонлиғ била Ҳурмузни дафъ қилиб, подшоҳлиғини олган. Ва бу ройи мувофиқ тушти. Ҳурмуз Парвиз қасдиға машғул бўлиб, Парвиз ваҳмдин қочиб, Арман вилоятиға борди ва Ширинга ошиқ бўлди. Андоқки, шарҳи келгусидур. Иншо алло, чун Парвиз қочти, Баҳромға бормади. Ҳурмуз билдиким, Баҳром кайд қилибдур ва ўғли гунаҳсиз эркандур, сипоҳ ясаб, Баҳром ўтрусиға йиборди. Баҳром анинг сипоҳин урушуб бости. Ва Ҳурмуз салтанати корхонаси мутазалзил бўлуб, чун аркони давлат андин норози эрдилар, тутуб кўзига мийл тортиб, Арманға киши йибориб, Парвизин келтўруб подшоҳ қилдилар. Ва анинг салтанати ўн бир йил ва бирор нима эрди.

Шеър:
Яна Ҳурмуз ўлди чу кишвар хидев,
Сиёсатлари солди элга ғирев.
Анга даги элдин етиб интиқом,
Адам кишвари сари қилди хиром.

БАҲРОМИ ЧЎБИНА. Чун Ҳурмузни аркони давлати кўр қилдилар ва Хусрав ва Парвиз Армандин келиб, атоси тахтиға ўлтурди, Баҳроми Чўбина анинг устига черик тортиб, ул даги сипоҳ ясаб, Баҳромға ўтру чиқти. Ва Наҳравондин ўтуб, бир-бирига яқинлаштилар. Парвиз кўрдиким, Баҳром била муқовамат қилур тоқати йўқтур. Ҳурмуздин истимдод қилиб рой тилади. Ҳурмуз битиб йибордиким, хазойин била ўғул ушоғингни берк қўрғонларға мазбут қилиб, Румға бориб, қайсардин мадад тила! Парвиз ул дегондек қилиб, Баҳром вилоятидин рўгардон бўлуб, қайсарға паноҳ элтти. Баҳром Парвизға қовгунчи йибориб, ўзи Мадойинға келиб, подиюҳлиққа ўлтурди. Чун Парвиз қайсар имдоди била анинг устига келиб, ул дағи чиқиб урушти. Босилиб, хоқон хидматиға борди. Анда заҳр бериб Баҳромни охир қилдилар. Ва анинг салтанати ики инлу бир нима эрди. Ва баъзи тарихда ани мулук ададига киюрмайдурлар. Ва Шервон салотинини анинг наслидин дебдурлар ва анинг нажодини баъзи Каркини милодқа ва баъзи Яздижирд бинни Баҳромға еткурубдурлар.

Шеър:
Чу Баҳроми Чўбинни бахти баланд,
Жаҳон мулкида айлади аржуманд.
Вале они Парвиз тиндурмади,
Дам урмади то мулкдин сурмади.

ХУСРАВ ПАРВИЗ БИННИ ҲУРМУЗ ул вақтдаким Баҳромдин юз қайтарди, Бандуя била Бастом анга ҳам тағойи эрдилар, ҳам сипаҳсолор. Ва Ҳурмузнинг кўзига алар мийл тортиб эрдилар ва Ҳурмуз интиқомидин эмин эмас эрдилар. Парвизға айттиларким, Ҳурмуз санга Рум азимати буюруб, Баҳромни бизинг интиқомимиз жиҳатидин тилаб мулкни бергусидур. Агар ани орадин кўтарсанг, хотир жамъ бўлур. Парвиз жавоб бермади. Алар анинг тек турғонидин ул ишга ризо фаҳм қилмоқ туҳмати била Ҳурмузни ҳалок қилиб, оз киши била Парвизни Фирот суйидин ўткориб, Рум азимати қилдилар. Йўлда бир дайрда тушуб эрдиларким, Баҳром сипоҳи пайдо бўлди. Бандуя Парвизни узотиб, ўзи анинг салтанат либосин кийиб қолди. Сипоҳ еткоч, эшикни боғлаб, дайр томиға чиқти. Ани ул либос била Парвиз гумон қилдилар. Дедиким: чун сизга гирифтор бўлдум бағоят кўфтадурмен. Бу кун дайр теграсида ўлтурдунг, тонгла мени олиб ёнинг. Чўн бу навъ илтимос қилди, ул сипоҳ қабул қилиб дайр теграсида туштилар. Тонгласи чун ани чиқардилар, қилғон тадбиридин воқиф бўлдилар. Чора йўқ эрди. Баҳром қошиға элттилар. Баҳром анинг табъаи кўп жиҳатидин ўлтура олмадилар. Чун Парвиз Румга етти, қайсар анинг камоҳий ҳолин билиб, яхши дилжўйлик қилиб, Марям отлиғ қизин анга никоҳ қилди ва қолин мадад бериб узотти. Баҳром устига келиб, Баҳром андми босилиб, қочиб хоқон қошиға борди. Парвиз Мадонин тахтига ўлтуруб, кўп мамоликни ҳийтаи тасарруфига киюрди. Ва макнат ва шавкати бир ерга еттиким, андин бурунғи салотинга муяссар бўлмайдур эрди. Ва баъзи муаррихлар анга муяссар бўлғон нималарни ҳайрат тариқи била теъдод қилибдурлар. Ул жумладин бири бир тахтдурким, ани Тоқдис дерлар эрди, олтундинким, иртифои юз қариш эрди. Ва ани жавоҳир била мурассаъ қилиб эрдилар ва тўрт поясида афлок ва ажум ва ақолими сабъа суратин хўброқ важҳ била тортиб эрдиларким, ул анда ўлтуруб, салтанат қилур эрди. Яна бир тожким, вазни олтмиш ботмон эрди, олтундинким минг гавҳар била мукаллал қилиб эрдиларким, ҳар бири чумчуқ юмуртқасича. Ва устида гавҳар шабчароғким, мулк хирожи эрди ва ул тожни олтун занжир била боши муҳозийсиға осар эрди. Яна бир фарш эди, дебодинким, вусъати бир жариб эрдиким, ани жавоҳир била мурассаъ қилиб эрдилар. Ёшил дебо ва гуногун жавоҳир, сабза ва раёҳин ўрниға қабашким, бу нималар нўқтур. Бу фарш устида мажлис тузар эрди. Яна бир от эдиким, Шабдизға машҳур эрдиким, сойир отлардин тўрт қариш бийикрок эрдиким, ул ўлғондин сўнгра суратин орттуруб, анинг била хурсанд бўлур эрди. Яна бир Борбад отлиғ муғанний эрдики, замонининг ягонаси эрди. Яна Шопур отлиғ наққош эрдиким, анинг назири ҳам ул замонда йўқ эрди. Яна Бузург Уммиддек. вазири бор эрдиким, асрининг аълами эрди. Яна минг қилода пили бор эрди ва анинг замонида пил Ҳиндистондин ўзга ерда болалади ва ул ҳам ғариб амр эрди. Ўн секиз минг от тавиласида парвариш топар эрдики, тўрт минги ўзининг жанибати эрди. Ўн ики минг оқ теваси бор эрдики, туркий дерлар. Шодурвонида неча минг соҳибжамол канизак эрдиким, алардин неча юз муғанния эрдилар. Ганжи бодовард анга насиб бўлди. Ва ул минг кемада олтун ва кумуш ва жавоҳир ва нафойис эрдиким, Румдин неча минг йилда қаёсирадин қолғон эрдиким, биридин яна бирига дарё била элтурда ел ани Мадойинға келтурди ва ул тасарруф қилди ва ани ганжи бодовард дедилар. Отланғанда неча юз саққо муқаррар эрдики, гард маҳалида йўлға сув сепар эрдилар. Ва неча юз ходим уд сўзлар била бухурот куйдуруб, ел тарафидин атрофида олиб юрурлар эрди. Ва Кисро тоқин дебдурларким, ёримчуқ эрди ул тугатти. Ва Шириндек маҳбуби бор эрдиким, оламда анингдек ҳусну латофат ва жамолу малоҳат ҳеч кимда йўқ эрди. Ва фақир барча муаррихлар нақизи тарафидин ики сўз топибменким, анга даст бердики, ҳеч кишига даст бермайдур, ўткон борчадин? куллийракдур. Бири улким, агарчи Шириндек оламда нодираси бор эрди, вале Фарҳоддек ҳам олам ажубаси рақиби бор эрдиким, ишқ ва ниёз атрофидин бовужуди Хусравдек подшоҳ кўнгли Фарҳодқа майл қилиб, илтифот ва тараҳҳум зоҳир қилди. Ва ани билиб Хусрав рашкдин макр била Фарҳод қатлиға бонс бўлдиким, андин машҳурроқдурким, битмак ҳожат бўлғай. Яна бири ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам биъсатиким анинг замонида воқеъ бўлдиким, бу ўткон барча тажаммул ва макнатни бу давлатнинг минг улушидин бир улуши тутса бўлмаским, ул ҳазрат анга дин ва ислом даъватиға нома битиб киши йиборди. Ва ул бу музахрафот ғуруридин ул ҳазратнинг муборак номасин йиртти ва итоат қилмади. Ва ўз мулк ва давлатиға қасд қилди. Ва ҳазрат муъжизасидан мулкига завол дориб, Шеруяки анинг ўғли эрди маъмур бўлди. Мунгаким Фарҳоднинг бегунаҳ қатлиға атосини қасос қилди. Ва булар барча ижмол била ўтти. Умид улким, барча ўз маҳалида тафсил била дағи адо бўлғай. Иншо алло ва Хусрав Парвизнинг салтанати ўтуз йил эрди.

Шеър:
Чу Хусрав бўлуб мулук ила сарфароз,
Мулук ичра топти бу навъ имтиёз.
Вале чарх айлаб ситамсозлиқ,
Заволида ҳам берди дамсозлиқ.

ШЕРУЯ БИННИ ХУСРАВ. Шеруя атосини ўлтургондин сўнгра, подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди. Ва атосининг ўлтургонининг шарҳи узундур. Аммо мужмали будурким, Хусравнинг ғоят тажаммули ва жоҳидин ул навъким юқори теъдод қилилди, димоғида ғурур ва феълида футур воқеъ бўлуб эрди ва сиёсат ва ғазаби элга ҳаддин ошиб эрди. Ул жумладин бири буким, мунажжимлар анга деб эрдиларким, сенинг заволинг ўз авлодингнинг илгида бўлғусидур. Бу ҳазаён жиҳатидин ўн ети ўғлинни бир ҳисорға солиб, маҳбус асраб, қўймас эрдиким, хотун киши алар қошида ёвуғай. Мунажжимлар айтқон амр сурат боғлағай, яна ўз улусидин, алуҳдату аъларрови, йигирми минг кишини зиндонға солиб эрдиким, булардин минг киши эътиборлуқ улуқ кишилар эрди. Бир черикда яхши юрумадингиз деб ва ҳар кун нечани буюруб эрдиким, ўлтурурлар эрди. Ва Мардоншоҳ отлиғ сипоҳсолориниким, неча мамлакатнинг сардори эрди, мунажжимлар дегон билаким, санга Зобилистон ҳокимидин ҳазарбор тилаб, гуноҳсиз ўлтуруридин ижтиноб қилиб, қўлин кести ва сўнгра риоят қилай деди. Ул қабул қилмади ва қатл истидъоси қилди эрса, қатл буюрди. Бу жиҳатлардин халойиқ андин жониға етиб эрдилар, барча иттифоқ била Шеруя билаким Марямдин туғуб эрди, иттифоқ қилиб, ани подшоҳ кўтариб, Парвизни тутуб ҳабс қилдилар. Шеруяға айттиларким, ул мундоқ ношойист ишлар қилибдур, ани ўлтур, йўқса сени ўлтурур. Шеруя деди: ҳужжат билан ўлтурай. Қилғон ишларин айтиб йиборди. Ҳар қайсиға бир жавоб айтди. Эл ғавғо килиб, йигирми минг маҳбусни чиқордилар. Шеруя кўрдиким, иш ўзга бўлди. Мардоншоҳ ўғлини йибордиким, Хусравни ўлтурди. Атосини ўлтургондин сўнгра анинг ҳам жисмига азим ранж тори бўлуб, ети ойдин сўнгра ҳаёт вадиатин ажал мутақозийсига топшурди. Мулк ҳирсидин ўн ети оғоинисини дағи ўлтурди. Мунча шақоватқа мутасаддий бўлғондин сўнгра булар натижасидин Кисро Арслон бинни Кисро Қубод бинни Фируз бу ародадур.

Шеър:
Чу Шеруя дун баргашта бахт,
Бу янглиғ лақаблар била олди тахт.
Ҳануз айламай тахт узра мақом,
Буюрди фалак тахта сори хиром.

АРДАШЕР БИННИ ШЕРУЯ. Чун Шеруя вафот қилди ва жамиъ мулк тегар оғо-инисини ўлтуруб эрди, ҳеч кииш акосирадин топмадиларким подшоҳ қилғанлар. Шеруянинг ети яшар ўғли бор эрди. Ардашер отлиғ. Заруратдин ани подшоҳ қилдилар. Ва чук Ардашер кичик эрди, Меҳрижисниким, Парвизнинг хонсолори эрди ва бағоят рой ва тадбирга мансуб эрди ва локнафас ва некандишликка машҳур. Иттифоқи била ани вазир қилдиларким, Ардашер улғайгунча мулк тадбирин қила тургай. Ва Рум сағрида Шаҳрирод деган Парвизнинг бир улуқ кишиси бор эрдиким, ҳар кулли иш бўлса, анинг била машварат қилмай бўлмас эрди. Ва Ардашерни подшоҳ қилғонлар анинг била машварат қилмай, ул ишни қилдилар. Ул бу ишдин мутағаййир бўлуб, Ардашерга хуруж қилди. Ва черик тортиб келиб, ҳам Ардашер, ҳам Меҳрижисни ўлтуруб, Мадойин тахтида тож бошиға қўюб, подшоҳлиққа ўлтурди. Ва Ардашер бир йил ва олти ой подшоҳ эрди.

Шеър:
Яна Ардашер эрди тифле нажанд,
Ки бўлди мақоми сарири баланд.
Бийик тахтдин чархи беваҳму бок
Қуйи ташлаб, ул тифл бўлди ҳалок.

ШАҲРИРОД. Чун подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди, чун андин улугроқ ва тенгтўшлуқ эл бор эрдилар. Аларга анинг хидмати қотиқ келур эрди. Ва ор қилурларки, анга акосира қоидаси била мулозамат қилғайлар. Ва акосиранинг қоидаси бу эрдиким, сабоҳким элга бори ом берурлар эрди, халойиқ ер ўпуб, сажда қилурлар эрди. Аммо анга баъзи қилсалар эрди, баъзига бўюнёрлиғ бермас эрдиким, сажда қилганлар, Акосира отланур бўлсалар эрди, расм эрдиким, сипоҳ йироқтин ҳалқа уруб, отлиғ турарлар эрди. Бир кун Шаҳрирод отланганда бу расм маръин эмас эрди. Ул ошуфталиқ қилдиким, нега маъҳуд қоидаси била турмайдурлар. Сипоҳ орасидин биров бир синон била бу ёниға урдиким, ул ёнидин ўтти. Ва пароканда заҳмлар била ани охир қилдилар ва асғига ип тақиб маҳаллотқа судрадиларким, тикмас киши салтанат хаёлин қилса, сазоси будур. Ва анинг салтанати қирқ кун эрди. Чун акосира наслидин киши топилмади, Парвизнинг Турондўхт отлиғ қизини подшоҳ кўтариб, тахтқа ўлтурттилар.

Ш е ъ р:
Чу ғасп айлади Шаҳрирод мулк,
Анинг нангидин бўлди барбод мулк.
Жазосин анинг фарз билди сипеҳр,
Ўз ўрниға бу ишни қилди сипеҳр.

ТУРОНДЎХТ. Чун подшоҳлиғ тахтиға ором тутти, бағоят оқила эрди, билдиким, мулк анга ўзгалардек вафо қилмагусидур. Дод ва адл бунёд қилди ва халойиққа кўп умидворлиғлар берди. Узидин бурунғи жамиъ акосира замонидин қолғон шалтоқларни жамиъ раоёға бағишлаб, дафтарларни буюрдиким ювдилар ва яхши ойинлар ораға киюрди. Ва Парвиз замонида Румдин Жилсиё отлиғ бутларким, Мадойинға келтуруб эрди, румлуғлар тилар эрдиларким ва акосира бермаслар, ани румийларга йиборди. Ва мусолиҳайи мулк маслаҳати учунким алардин элга осиб тегмагай, қайсар миннатдор бўлуб ярашти. Ва халойиқ андин басе мураффах ва масрур бўлдилар. Ва анинг замонида ҳазрат саййидул-мурсалин саллаллоҳу алайҳи васаллам фано тангнойидин бақо оламиға хиром қилдилар ва хилофат Або Бакр Сиддиқ разий аллоҳу анҳуға муқаррар бўлди. Ва Турондўхт Шаҳриродни ўлтургон кишиниким, Масруҳ Хуросоний дерлар эрди, тарбият қилиб, вузарот берди. Ва бир йилу тўрт ой подшоҳлиқ қилғондин сўнгра мулкка видоъ қилди. Ва Парвизнинг йироқроқ қаробатидин Жаштанд отлиғ бировни салтанат тахтиға ўлтурттилар. Ул бечора дағи бир ойғача хаёлиға салтанатдин кўп молихулиё йўл берди. Бир ойдин сўнгра оламдин ўтти.

Шеър:
Чу Турон сарир узра топти сукун,
Анга ҳам вафо қилмади чархи дун.
Ул этти вафо, чарх қилди ситам,
Анга йўқки ёлғуз яна бирга ҳам.

ОЗАРМДЎХТ. Чун подшоҳлиққа ўлтурди, кишини вазир қўймади ва мулк ишин ўз тадбир ва ройи била ясамоқ муқаррар қилди. Ва ул Турондўхт сингли эрди ва акосира дудмонида андин соҳибжамолроқ тарамайдур эрди. Ва Парвизнинг Фируз Ҳурмуз отлиғ сипоҳсолори бир эрдиким, Хуросон мулкини анга бериб эрди. Ва ул Рустам отлиғ ўғлин ўз хилофатиға – Хуросонға йибориб эрди ва Рустам бағоят баҳодир киши эрди. Ва бул Рустамдурким амирул-мўминин Умар разий аллоҳу анҳу Мадойинға Саъд Ваққоснн ислом черикин бошлатиб йиборганда, Яздижирд бу Рустамни ўтру йиборибдурким, иншо алло ўз ерида келгай. Ва Фируз Ҳурмуз зуафоға машъуф киши эрди, Озармдўхт ҳавосида беихтиёр бўлуб, ҳарам жонибин риоят қилмай, шаҳват ва нафсониятқа мағлуб бўлуб, киши ораға солиб таашшуқ изҳор қилди. Озармдўхт кечаға ваъда бериб, ул мавъидқа етканда, буюрдиким ани ўлдуруб, бошин қаср эшигида остилар. Чун тонгласи халойиқ муни кўрдилар, чун улуқ киши эрди, мутағаййир бўлдилар. Кайфиятни маълум қилғоч, таскин топтилар ва Фируз Ҳурмузға таън қилдилар. Рустам эшитиб, Хуросондин сипоҳ тортиб Мадойинға келиб, Озармдўхт била масоф қилиб, ани тутуб ҳам атоси қилғон муддаони ҳосил қилди, ҳам қониға қасос қилди. Ва андин сўнгра салтанат қилурға киши топмадилар. Ва анинг салтанати замони олти ой эрди.

Ш е ъ р:
Чу Озармдўхт ўлди маснад нишин,
Бас ошуфта қилди яна мулк ишин.
Қатил ўлди ул дағи топмай даранг,
Вале келтуруб мулк ҳолиға нанг.

КИСРО МЕҲРИЖИС. Акосира мулки бу ерга етконда, паришонлиғ кўп юзланган учун, тарихи мазбут эмас. Муаррихлар ҳар навъ нима битибдурлар. Аммо Табарийда бу навъ мастурдурким, Кисро Мехрижис Аҳвозда эрди. Ул Ардашер Бобак наслидин эрди. Акосира аркони давлати ани топиб келтуруб, тахтқа ўлтурттилар. Ва ул бирнеча кун подшоҳ эрди ва лекин бу улуқ иш уҳдасидин чиқа олмади ва ожиз бўлди.
Ани дағи дафъ қилдилар. Чун мулк шоҳсиз бўла олмас, Насибин деган биров Хирод Хусрав отлиғ Парвиз отлиғ Хусрав ўғлонларидин топтиларки, Шеруя қардошларин қатл қилурда қочиб эрди ва ёшунуб юрур эрди. Ани келтуруб, тахтқа ўлтурттилар. Ул дағи бошқара олмади. Ани дағи орадин кўтардилар ва руҳсат бердиларким, келган ерингга бор. Чун Парвиз ўғли эрди, ўлтурмадилар. Ва яна кўп Нўширавон наслиднн Фируз Меҳрон отлиғ кишини топтиларким, аноси Маҳондўхт эрди. Аммо ул киши мажнунваш эрди. Чун тахтқа ўлтуруб, тож бошиға қўюб илайида турдилар, ул паришон сўз айта бошладиким, манга бу тахт ва тождин нанг ва ордур. Кўрдиларким, ул дағи бу иш қобили эрмас. Ани ҳам орадин сурдилар. Яна киши тилар эрдилар. Мағриб шаҳарларидин бирида Фаррухзодни топтилар ва тахтқа ўлтурттилар. Ва ани ҳам Парвиз авлодидин дебдурлар. Ва ул дағи олти ой салтанат қилғондин сўнгра қатлға келди. Андин сўнг мутаҳаййир бўлдилар. Ва ул вақтда Яздижирд бинни Шаҳриёр Истахрда эрди, атоси Шаҳриёр Парвиз ўғли эрди ва Шеруя оғо-инисини ўлтурурда, Ширин ани қочуруб эрди, ул жиҳатдинким ўзи асраб эрди ва ул ёшурун қочиб юрур эрди. Ва анднн бир ўғул бўлуб, отин Яздижирд қўюб эрди. Атосидин сўнгра ҳам Истахрда бўлур эрди. Ани топиб, таклиф била тахтқа ўлтурттилар. Ва анинг замонида Ажам мулки иши заиф ва мутазалзил бўлди ва ҳар ёндин душманлар истило топтилар, батахсис араб. Ва Яздижирд муддате саъй қилиб, илик-аёғ урди ва бўлдура олмади ва амирул-мўминин Умар разий аллоҳу анҳу черикига мулкин олдуруб, қочиб, мулк араб илкига тушти ва ислом ливоси сарафроз бўлуб, куфр алами нигунсор бўлди. Яздижирд қочиб Исфаҳонға бориб, андин Кирмонға кириб, анда ҳам тура олмай, Марвға борди ва кейинча қовғун келиб, ёлғуз бир тегирмонда ёшунди. Тегирмон иёси анинг от-тўниға кўз қорортиб, ани ўлтуруб жиҳотин ийалади. Яздижирднинг подшоҳлиғи йигирми йил эрди, вассалом.

МАСНАВИЙ

Агар Яздижирд ўлсун ар Шаҳриёр,
Вагар Баҳман ўлсун, гар Исфандиёр,
Ки қўйди вужуд уйига чун қадам,
Яна анга бўлмоқ керактур адам.
Скандардек олғон юруб баҳру бар,
Агар топса минг йил жаҳонда мақар,
Яна бўлса маъмури тўқуз сипеҳр,
Оти наъли бўлса ёруқ моҳу-меҳр,
Борурда чу қолмас булардин бири,
Таманносин айларга қилмас кири.
Бировгаки рўзи бўлуб шоҳлиқ,
Замириға солса ҳақ огоҳлиқ,
Ки билса жаҳонға вафо йўқтурур,
Жаҳон аҳлиға ҳам бақо йўқтурур.
Кўзига жаҳон ҳашматин илмаса,
Ҳақ амридин ўзга амал қилмаса,
Адолат учун истаса мулку жоҳ,
Ситам дафъ айларга чекса сипоҳ,
Ҳар ишким бўлур муддаоси анга,
Ғараз бўлса Тенгри ризоси анга.
Бўлуб салтанат тахтида фақржўй,
Шаҳ ўлса вале бўлса дарвишхўй,
Муни шоҳлиғ деса эрмас йироқ,
Ки ғафлатдин огоҳлиқ яхшироқ.
Вале қилмади шоҳлардин киши,
Ки бу иш эрур Шоҳ Ғози иши.
Демай айни инсонки инсон айн,
Хам инсону ҳам айн Султон Ҳусайн.
Шаҳо келди шаҳлиғ мусаллам санга,
Не шаҳлиғки дарвишлиғ ҳам санга.
Десам айлайин васфинг осон эмас,
Ки мингдин бирин демак имкон эмас.
Валекин манга улча мақдур эди,
Ул ишларниким асру машҳур эди,
Сенинг вақтинг ичра кўруб заъфу ранж,
Замоники назм айладим панж ганж.
Ки ҳар ганжида улча зоҳирдурур,
Нисорингға юз минг жавоҳирдурур,
Ки они киюргон замон қошингга,
Борисин нисор айладим бошингга.
Чу девонға дебоча қилдим рақам,
Сифотингни шарҳ айладим анда ҳам.
Ки ҳар лафзини ақли жавҳаршунос
Кўруб, жавҳари фард айлар қиёс.
Чу «Назмул-жавоҳир» битиб отингга,
Ўкуш васф дарж айладим зотингга.
Ки анжум дурин гар тўкар чархи куз,
Эмас бир гуҳарнинг баҳоси ҳануз.
Яна дағи кўп назми гуҳарфишон
Басе наср дағи жавоҳирфишон.
Ки чун торттим хоман мушкбиз,
Санинг васфингга айладим нуктарез.
Бори гарчи поку мухайял эди.
Вале борча васфингда мужмал эди.
Киши нуктани қилса мужмал аён,
Яқинким анинг шарҳи топмас баён,
Вале азмим эмди будурким худой,
Агар бўлса умрумға муҳлат физон,
Чекиб турфа тарихингга хомани,
Қилиб нуктаға тез ҳангомани.
Сифотингни аввалдин охирғача,
Хаёлоти махфию зоҳирғача
Валодат кунидин тутуб то бу дам,
Борин шарҳ ила айлагаймен рақам.
Бурунроқ солиб турфа бунёд анга.
Бериб зикр обоу аждод анга.
Суруб нукта султонлар аҳволидин,
Ҳикоят қилиб хонлар аҳволиднн.
Дебон борчанинг мулку давронини,
Муайян қилиб даври поёнини.
Дебонким қаю олди аввал жаҳон,
Жаҳон они не янглиғ етти ниҳон.
Чу маснаддин этти анинг рахтини,
Ким олди жаҳондорлиғ тахтини.
Чу ул топти маснад юзидин фирор,
Яна шоҳлиқ кимга топти қарор.
Анга тегруким сен шаҳи некбахт,
Атодин-ато вориси тожу тахт.
Ки холо чалиб салтанат навбатин,
Топибсен жаҳондорлиғ шавкатин.
Адолат била хос эрур йўқса ом,
Жаҳон аҳлини тиндурубсен тамом.
Ки ҳақ айлабон мулку жоҳинг фузун,
Ҳаётинг танобини этсун узун.
Ғаразким бу сўз етса анжомиға,
Бу тарих юз қўйса итмомиға.
Анга ҳар киши солса очиб назар,
Бўлуб кўнгли мазмундин баҳравор.
Яқин англағай табъи донишвари,
Ки меросинг эрмиш жаҳон кишвари,
Санинг ҳаққинг эрмиш жаҳондорлиқ.
Жаҳон хонлиғиға сазоворлиқ.
Навоий чу арз айладинг муддао,
Келу муддао қилғил эмди дуо.
Ало, токи шаҳсиз чу бўлғай жаҳон,
Замон аҳлиға бўлмағуси амон.
Сен ўлғил замон аҳлиға шоҳу бас,
Санга адл тарвижи дилхоҳу бас.
Қиёматқача ҳашматинг мустадом,
Саломинг қилиб шоҳлар вассалом.
]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Mon, 28 Jan 2013 20:03:45 +0000
Тарихи анбиё ва ҳукамо. (Алишер Навоий) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/620-navoiy.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/620-navoiy.html
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ

Одам салавотуллоҳ алайҳ хилқати Одамнинг кунияти Булбашардур ва лақаби Сафиюллоҳдур. Чун иродатуллоҳ анинг хилқатиға муқтазий бўлди, Жабраилға амр бўлдиким, бир миқдор туфроғ анинг тийнати тахаммури учун ул ердинки, ҳоло Макка анинг ўрнидадур, келтурсун. Жабраил алайҳис-салом бу амрға иштиғол кўргузди, бирҳол тили била анга онт бердиким, туфроғни мендин олмаким, бўлмағайким, бу махлуқдин ношойист амр вужудқа келгайким, ул сабабдин мен ҳақ таолонинг мужиби сахту хитоби бўлғаймен. Жабраил а. с. қайтиб анинг сўзин арз қилди эрса, Микойилға ҳукм бўлди. Ул дағи ердин ҳам андоқ онт эшитиб қайтди, эрса, Исрофилға ҳукм бўлди. Ул ҳам ул икининг узри била қайтқондин сўнгра Азроилға буйруқ бўлдиким, ердин туфроқ кетургай. Ер Азроилға онт бергандин сўнгра Азроил айттиким, ҳақ субҳона ва таолонинг амри санинг онтингдин юқорироқдур. Бир овуч туфроқ ер юзидин олиб, ҳақ таолонинг амри била биҳиштга келтуруб, Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаламнинг тийнатин тасним суйи била юғуруб, борча малоикка арз қилдиларким, мақсуди олам ва одам офаринишидин мунунг хилқатидурким, охируз-замон пайғамбари бўлғусидур. Андин сўнгра Одам а. с. туфроғиға қирқ кун раҳмат ёмғури ёғдуруб, ўз қудрат илки била тахмир қилдиким, «хаммарту тийнати одама биядаййа арабина сабоҳан» андин хабар берур. Чун инсон кисватин одамға кийдурдилар ҳақ субҳонаҳу ва таоло асмои ҳуснини анга ўргаттиким ва аллама одамаал асмоа куллаҳо ва малойикайи муқарраб анинг илмиға муътариф бўлдилар ва тангри таоло ҳукми била анга сажда қилдилар. Иблисдин ўзгаким, ул жиндин эрди фасажадал малоикату куллуҳўм ажмаунилло иблиса. Ва иблис кўп тоат қилғондин сўнг малоика мартабасиға етиб эрди. Чун тангри таоло амридин бўюн тўлғоди, шақоват ва лаънати жовид тавқи анинг бўйниға туштиким, «Ва инна алайкал-лаънати ило явмиддин». Одам ва Ҳаво биҳиштда сокин бўлсун деб амр бўлдиким, «ё Одаму, ускун анта ва завжука ал-жанната». Ва Ҳаво Одам а. с.нинг сўл ёнидин яратилди. Ва баъзи ривоятда андоқдурким, Ҳаво дунёда яратилиб эрди. Ҳар тақдир била Одамға буғдой емакдин наҳй бўлди. Баъзи узум, баъзи анжир дебдурлар. Иблис Одам жиҳатидин лаънати абадияға шойиста бўлуб эрди. Бу хусуматдин йилон воситаси била биҳиштга кириб, Одам а. с. буғдой емак васвасасин қилиб, чун иродатуллоҳ мунга жорий бўлуб эрдиким, олам юзин Одам авлоди тутқай. Одам ва Ҳавони биҳиштдин чиқардилар. Ва Ҳиндистон мулкида бир-биридин айру туштилар. Одам а. с. Маккага келиб, Арафот ёнида Ҳавоға учради. Андин Арафот ул ерга лақаб қолди. Андин сўнгра Одам а. с. Каъба уйин ясади. Дағи Ҳиндистон сори азимат қилдилар. Ва Жабраил а. с. ҳубубот келтуруб, Одамға қўш суруб, экин экмак қоидасин ўргатти. Ва Ҳаво Одамдин хар қачон ҳомила бўлиб эрди, ики фарзанд келтурур эрди: бир ўғул, бир қиз. Бу ўғулға яна бир қорнидин келган қизни берурлар эрди ва бу қизни яна бир қориндин келган ўғулға берурлар эрдиким, орада фарқ бўлғай. Қобил била туқғон қизни оти Иқлимо дебдурлар. Тиладиким, Ҳобилға берғай. Қобил ўз синглининг ҳусни жиҳатидин анга мойил эрди, уномадиким Ҳобилға бергайлар. Одам икисига қурбон буюрдиким, ҳар қайсининг қурбони қабул тушса, анга бергай. Ҳобилнинг қурбони қабул тушуб, Одам а. с. Иқлимони анга берди. Қобил хусумат жиҳатидин Ҳобилдек қариндошиким, сабури жамол ва маънавий камол била ороста эрди ва Одам а. с. ани бағоят севар эрди, ҳалок қилиб, Одамни анинг фироқида мубтало қилди. Аввал кишиким, ноҳақ қон қилди Қобил эрди. Чун андин бурун ҳеч киши ўлукни кўрмайдур эрди. Қобил мутаҳаййир бўлуб, Ҳобилни кўтариб юрур эрди. Бори таоло ҳукми мунга мутааллиқ бўлдиким, одамизод майитнинг тадфинин билгай. Ики малакни ики қарға сурати била Қобил қошиға йибордиким, бир-бири била урушуб, бири яна бирин ўлтурди ва қотил қарға ерни тирнаб, минқори била қозиб, мақтулни дафн қилди. Қобил дағи бу таълимни олғоч, Ҳобилни гўр қазиб, дафн қилдиким, бори таоло Қобил тилидинким, «Аъ-жазту ан акуна мисли ҳазал ғуроби» каримасин адо қилур. Ва қурбон қилмоқ бу эрдиким, қўй ўлтуруб, тоғ устида қўярлар эрди. Осмондин ўт тушуб, қайсини куйдурса эрди, қабул нишонаси ул эрди. Чун Қобилнинг қурбони куймади, шайтон анга бу навъ бози бердиким, ўт сендин ранжа бўлубдурким, қурбонингни куйдурмади. Ўтқа сажда қилсанг, сендин хушнуд бўлур. Қобил дағи ўтқа сажда қилиб, оташпарастлик расми бунёд бўлди. Чун Одам а. с. Ҳобил фироқида кўб бетоқатлик қилур эрди, ҳақ таоло Шис а. с. ни Одамға каромат қилди. Ва Шис а. с. муҳаббати Одамнинг Ҳобил мотамида изтиробин кам қилди, Иқлимони анга никоҳ қилиб, ўз ўрнида валиаҳд қилди ва ҳаёт вадиъатин арвоҳ қобизиға топшурди. Ва умрин баъзи минг йил ва баъзи тўқуз юз ўтуз йил дебдурлар. Ва Одам а. с. сўнгра баъзи уч, баъзи ети кундин сўнгра Ҳавоға ажал етти. Мадфанларида ҳам ихтилоф бор. Аммо мавлоно шарафул милла ваддин Али Яздий «Зафарнома» муқаддимасида айтибдурким, Одам а. с. ни Шис ғусл бериб, намоз қилди ва Ҳиндистонда дафн қилди. Ҳаво ҳам Одам а. с. ёнида мадфун бўлди. Аммо Нуҳ а. с. замонидаким тўфон бўлди, Нуҳ аларнинг муборак жасадларин кемада асраб, тўфондин сўнгра Абул Қайс тоғида ва баъзи дебдурларким, Байтул-муқаддасда дафн қилди. Ва Одам а. с.нинг Ҳобилға марсияси бор.

Р у б о и й:

Одамники, ҳақ лутф ила мавжуд этти,
Мажмуъи мулк хайлиға масжуд этти.
Охир танидин руҳни манқуд этти,
Ул навъки, нобуд эди, нобуд этти.

Шис а. с. – Одамдин сўнгра анинг ўрнида ўлтуруб, анинг авлодиға муҳофазат бошлади. Ва бори таоло Шисға нубувват каромат қилди ва анга саҳифа нозил бўлди. Ва Каъба биносин тош ва гач била Шис а. с. иморат қилди. Ва Қобил авлодиким, куфр ва инод аҳли бўлуб, оташпарастлиққа машғул эрдилар, қолин бўлуб, Одам авлодиға зарарлар тегар эрди. Шис а. с. чун бағоят далир ва шужоъ эрди, алар устига сипоҳ тортиб, фасодларин дафъ қилиб, алар берк тоғларда маскан қилиб, мустаъсал ва паришон бўлдилар. Ва Шис а. с. Бобилда Сус шаҳрин бино қилди. Ва ети ўғли бор эрди. Чун нубувватидин қирқ беш йил ўтти, ўғлонлариға Қобил авлодининг ҳарб ва дафъин васият қилди. Анушким, улуғроқ эрди, ўз ўрнида валиаҳд қилиб, оламға видоъ этти. Ва ани Одам а. с. ёнида дафн қилдилар. Ва ёши тўқуз юз ўн ики йилға етти.

Р у б о и й:

Гар Шис ва гар Қобил эрур, гар Ҳобил,
Ёшлари агар юз йил эрур, гар минг йил,
Бир неча кун этсалар жаҳонда таътил,
Охир бориға ажал буюрур таъжил.

Ануш пайғамбар эмас эрди, аммо валоятдин насиби бор эрди. Ва одил ва сахий киши эрди. Атбоъ ва авлодин Одам динига даъват қилди ва аввал кишиким, хурмо йиғочи экти, ул эрди. Ва аввал кишиким, садақа расми пайдо қилди, ул эрди. Ул сабабдинким, анинг замонида рафохийят кўп бўлди. Ва онча қўй ва ўй ва сойир баҳоним пайдо бўлдиким, ҳеч ҳисобин билмас эрди. Ул буюрдиким, чун ҳақ таоло ҳисобдин ортуқ мол каромат қилибдур, ҳар мингдин бирин айириб, муҳтожларға беринг.
Ва тарихи Жаъфарийда битибдурким, анинг замонида Сувод мулкида бир аждаҳо пайдо бўлуб, халойиққа кўб нуқсонлар еткурди. Ануш бориб, ул аждаҳони Одам а. с. биҳиштдин чиқарғон асо била ўлтурди. Дедиларким, Мусо а. с.ға теккон ҳамул асодур. Анинг замонида жин хайли одамизод орасиға кириб, зарар еткурур эрди. Ва анинг ўн ики фарзанди бор эрди. Қинон улуғроқ эрди, ани валиаҳд қилиб, вафот қилди. Ани оталари ёнида дафн қилдилар. Ва умрида ихтилофдур. Жаъфарийда уч юз йил дебдурлар, аммо ўзга таворихда тўқуз юз олтмиш беш йил дебдурлар.

Б а й т:
Минг йил доғи сурса эри давронни Ануш,
Ҳам айлагуси эди ажал жомини нўш.

Қинон бинни Ануш чун отаси ўрниға ўлтурди, баъзи Сусни, баъзи Бобилни дебдурларким, ул иморат қилди, вале муттафиқдурларким, халқдин юзар-юзар киши айириб буюрдиким, кентлар, ҳисорлар ясадилар. Чун Қиноннинг ёши тўқуз юз йилға етти, Маҳлойилким, улуғроқ ўғли эрди, валиаҳд қилиб, оламдин ўтти.
Маҳлойил бинни Қинон оталари дорул-мулкидин Рум мулкига борди ва Шис а. с. авлодини ўзи била элтти ва сойир атбоъин олам мулкида пароканда қилди. Анинг замонида кўп ерда эл зоҳир бўлдилар. Умри секиз юз олтмиш бешга еткондин сўнг, Язидни валиаҳд қилиб, оламдин ўтти.
Язид бинни Маҳлойил. Дерларким, Язид бағоят зеборўй ва писандидахўй эрди. Қушлар эти ва болиғ эти емакка ул мухтариъ бўлди. Ва ариғлар қозиб, сув чиқорди ва кўп никоҳ қилур эрди. Анга қирқ ўғул пайдо бўлди. Боридин кичикроқ Ахнух эрдики, ани Идрис дебдурлар. Умри тўқуз юз олтмиш икига етконда, Идрис а. с. ни валиаҳд қилиб, охират сафариға озим бўлди ва аждоди ёнида дафн қилдилар.
Идрис а. с. сурёний пайғамбардур. Отаси Язид замонида бутпарастлиқ шойъе бўлди. Анга ваҳй келдиким, ул элга бутпарастлиқдин манъ қилғай. Черик тортиб, кўп жиҳод қилиб, Қобил авлодинким, бутпарастлиқ қилур эрдилар, қатл ва асир қилиб, ғазв ва жиҳод қоидасин ул ароға киюрди. Ва ани халқ мусалласун-наъма дейдиларким, учунчи пайғамбар ва учунчи ҳаким ва учунчи подшоҳ эрди. Юнон аҳли ақидаси будурким, Ҳурмис ҳаким улдур. Хат ва нужум илмини ул пайдо қилди ва киймак ва емак андин қолди. Ҳақ таоло анинг учун ўтуз саҳифа нозил қилди. Ва анинг замонидин Нуҳ а.с. замониғача тўрт юз ўтуз тўрт йилдур. Олтмиш беш ёшида Матушлах мутаваллид бўлди. Ва Идрис а. с.нинг мавтин киши кўрмайдур. Ҳам шаръ аҳли қошида, ҳам тарих аҳли олида ақида будурким, ул тирикдур ва биҳиштдадурким, каломи олиҳи ондин хабар берурким, «варафаъноҳу ма-конан алиййан». Ва бу қиссанинг шарҳин мабсутроқ кутубдин маълум қилса бўлур. Ва ани янбуъул-ҳаёт дебдурлар. Умри уч юз олтмиш бешга етконда ани малоика осмонға рафъ қилдилар. Ва борурда ўғли Матушлахни валиаҳд қилди. Ва ани Идрис дарс кўп айтурдин дебдурларким, ниҳоятдин кўпрак шогирди бор эрди. Ва анинг замонида мазкур бўлғон улум шойеъ бўлди.

Чу Идрис оламда бўлди муқим,
Расул эрдию, подшоҳу ҳаким.
Агарчи анга бўлди учмоқ макон,
Жаҳон ичра худ қолмади жовидон.

Матушлах бинни Ахнух. Анинг авлоди қолин бўлди. Ва дерларким, от анинг даврида кўп бўлди. Доно киши эрди. Доим авлодиға черик бошлатиб, Қобил авлоди устига йиборур эрди ва аларни мактум қилур эрди. Собеъ анинг ўғли эрдиким, ҳоло бир машҳур музаҳҳиблари бор. Ёши тўқуз юз сексонға етти. Баъзи мингдин ҳам ортуқ дебдурлар. Оқибат Малик Мулкоким ўғли эрди, валиаҳд қилди. Аммо Малик Матушлахдин бурунроқ ўтти ва Малик юз етмиш яшағонда оламға видоъ қилди. Ва Матушлах андин сўнгра ўғли кейнига азимат қилди.

Гар Матушлах ва гар Малик ўлсун вар Нуҳ,
Ичмак керак албатта фано жомидин сабуҳ.

Нуҳ бинни Малик бинни Матушлах бинни Идрис пайғамбари мурсалдур ва Бахиюллоҳ анинг лақабидур. Баъзи қирқ ёштин сўнгра, баъзи эллик ёштин сўнгра дебдурларки, анга ваҳй нозил бўлди. Ва анинг замонида олам халойиқи бутпараст бўлуб эрдилар Тўқуз юз эллик йил элни ўз диниға даъват қилди. Сексон кишидин ортуқ қабул қилмадилар. Куффордин анга изолар тегар эрди. Ул сўз айтса, эшитмоли деб қулоғларин тутар эрдилар. Ҳаддин ўткондин сўнг, Нуҳ дуо қилди: «Рабби лотазарни алал арзи минал кафирина даййоро» дуоси мустажоб бўлди. Жабраил а. с. бир дона келтуруб буюрдиким, ани Нуҳ а. с. экти ва ул еткоч йиғочи бўлди. Неча йилдин сўнгра ул йиғоч улғойди. Амр бўлдиким, ани кесиб, кема ясағай. Ул кеманинг тули уч юз қари ва арзи ва умқи анга кўра. Дебдурларким, кема тугангондин сўнгра, ҳақ таоло тўфон ошкор қилди. Андоқким, ҳам осмондин ёғар эрди, ҳам ердин сув қайнаб чиқар эрди. Ривоят мундоқдурким, сув аввал Нуҳ а. с. тануридин қайнаб чиқти. Алқисса, олти ойғача ҳол бу эрди, то тамом оламни сув тутти. Ва Нуҳ аввал имон келтургон сексон киши била кемага кириб, уч ўғли дағи кемага кириб, чун кема уч табақа эрди, бир табақада вуҳуш юз баҳойим ва сибоъ кириб, яна бир табақада башар кириб, кема ердин кўтарилиб, андоқ бўлдиким, сув тоғлардин қирқ қари ўтти. Дерларки, Нуҳ а. с. кемаси ҳақ таоло амри била ики қотла машриқдин мағрибқа ва яна бир қотла мағрибдин машриққа борди. Чун тамом оламда кема ичидаги махлуқотдин ўзга ҳеч махлуқ қолмади, борча ҳалок бўлдилар. Тўфон таскин топти ва сув озола бошлади. Ва Нуҳ а. с. кемаси Мўсулда Жуди тоғи устида қарор тутти. Ва Нуҳ а. с. муҳаррам ойининг ўнида кемадин чиқиб, ҳамул ерда таскин тутуб, ул эл била бир кент ясадилар. Ва Нуҳ а. с. умри минг олти юз йил бўлғондин сўнг оламдин ўтти. Ва ривоят будурким, Одам замонидин Нуҳ а. с. замониғача ики минг беш юз йилдур ва Нуҳ давридин Иброҳим Халил салавотурраҳмон алайҳ давриғача минг беш юз йил ва - Иброҳим а. с. аҳдидин Мусо а. с. аҳдиғача тўрт юз олтмиш йил ва Мусо а. с. чоғидин Исо а. с. чоғигача минг тўқуз юз ўтуз йил ва Исо а. с. айёмидин Ҳазрат Рисолат с. а. в. фархунда айёмиғача юз сексон йил воқеъдур. Олам аҳли аксари Нуҳ наслидиндур. Бу жиҳатдин ани икинчи Одам дебдурлар. Ва анинг тўрт ўғли бор эрди: Ёфас ва Сом ва Ҳом ва Канъон. Ва бу Қанъон кофир эрдиким, Нуҳ а. с.га имон келтурмади ва тўфонда ҳалок бўлдиким, «иннаҳу лайса мин аҳлика» анинг шаънида нозил бўлди. Ривоят будурким, Нуҳ а. с. кемадин чиққондин сўнг, ул сексон киши андоқ ҳалок бўлдиларким, алар наслидин киши қолмади. Нуҳ а. с. Турон ва Хўтанни Ёфасқа берди ва Эронни Сомға ва Ҳиндистонни Ҳомға. Бу мазкур бўлғон мамолик аҳли бу уч кишининг наслидиндурлар. Бу жиҳатдин Ёфасни Абут-Турк ва Сомни Абул-Ажам ва Ҳомни Абул-Ҳинд дебдурлар. Ва Ҳомнинг ранги қаро эрдиким, ҳинд аҳли қаро воқеъдурлар. Ва анинг жиҳати бу эрди. Дебдурларким, Нуҳ а. с. ўюб эрди ва аврат узви очилиб эрди, Ҳом кўруб кулди. Ва Ёфас ва Сом манъ қилиб ёптилар. Нуҳ а. с. уйғониб маълум қилиб, Ҳомни ёмон дуо қилди. Ул жиҳатдин ранги қаро бўлуб, пайғамбарлиқ анинг наслидин мунқатиъ бўлди. Ва Нуҳ а. с. кемага кирарда, Одам а. с. сўнгокин мадфанидин чиқориб, кемаға киюруб эрди, кемадин чиққонда, баъзи дебдурлар Мадян ерида, баъзи дерлар Нажафда дафн қилди.
Ёфасни пайғамбари мурсал дебдурлар. Ва ани ети ўғли бор эрди: Бука, Хизр, Суқлоб, Рус, Бик, Чин, Камо. Баъзи секиз ўғул дебдурлар ва секизинчи Торах дебдурлар. Ва Искандар Зулқарнайн Ёфаснинг тўртинчи ўғлидур Рус наслидин.
Чун Ёфас Хито мулкида мутамаккин бўлди, бу ўғлонлариға ҳар ерники берди, ул ерни ул ўғли оти била атадилар. Чун бу тарихки битиладур, хотирда андоқдурким, Султони соҳибқирон ҳолот ва ансоби мазкур бўлғай, иншо аллоҳ таоло ул Ёфас тарихиға мавқуфдур. Чун бўлғусидур мунча била ихтисор қилилди.
Сомни ҳам баъзми пайғамбари мурсал дебдурлар ва кўпрак анбиё. Ва Эрон мулуки анинг наслидиндурлар.
Ва анинг олти ўғли бор эрди. Баъзи тўқуз ўғул ҳам дебдурлар. Каюмарсни ҳам анинг авлодидин тутубдурлар. Арфахшад анинг наслидиндур. Тўртинчи, Басти Қаҳитон Қолеъға етишурким, ибри Қолеъ наслидиндур. Арабнинг кўпи Қаҳитон наслидиндурлар. Қаҳитондин учунчи пушт Сибоға етарким, аъробдин Хамандий ва Вахмий ва Оъмирий ва Қазоъий ва Ашъарий ва Оздий ва Тоий Сибо наслидиндур. Ва Сомнинг икинчи ўғли Олимдурким, Хуросон ва Мисол анинг ўғлонларидурлар. Ироқ Хуросон ўғлидур. Ва Кирмон ва Макрон Мисол ўғлонлари. Ва учунчи ўғли Асва-дурким, Аҳвоз ва Паҳлу анинг ўғлонларидур. Ва Форс Паҳлунинг ўғлидур. Ва тўртинчи ўғли Будаздурким, Озарбайжон ва Арон ва Арман ва Фаръон анинг ўғлонларидурлар. Ва бешинчи ўғли Овадурким, Од ва Самуд қавми анинг наслидиндурлар. Ва олтинчи ўғли Сағрдурким, Шом ва Рум анинг ўғлонларидурлар.
Ҳомни ҳам баъзи пайғамбар дебдурлар. Аммо чун Нуҳ а. с. анга Ҳинд мамоликин муқаррар қилиб, ул навоҳийға юборди, Ҳомнинг авлоди ул васиъ мулкда ёйилдилар. Ва анинг тўқуз ўғли бор эрди: Ҳинд, Синд, Нуба, Канъон, Куш, Қибт, Барбар, Риҳ, Ҳабаш. Ва бу тўқуз кишининг авлоди кўп бўлди ва ароларида ўн секиз луғат пайдо бўлдиким, бири яна бирининг луғатин яхши англамаслар эрди. Баъзи дебдурларким, бу жиҳатдин ҳар луғат аҳли бир мулкка мутафарриқ бўлдилар. Аммо асли будурким, Ҳом авлодиға ул иқлимдағи мамоликни бериб узатти, анда аларнинг табаъи кўп бўлди, Алфозлари мутанаввеъ бўлуб, Бухтуннаср ва Намруд икаласин дерларким, Ҳомнинг Куш отлиғ ўғли наслидиндурлар. Бу тарихни мутолаа килур маходим арзиға еткурулурким, таворихики битибдурлар, бу мавзуъдин паришонроқ ер йўқтур. Асру кўп мухталиф ақвол бу ерда мазкурдурким, битмоки ўҳур элга мужиби тараддуд бўлур. Ул жиҳатдин баъзи муътабар кутубдин ушмунча сўз била ихтисор қилилди.
Ҳуд а. с. Тарих аҳли баъзи дебдурларким, Нуҳ замонидан Иброҳим салавоттуллоҳ алайҳ замониғачаким минг ики юз йил бўлғай, Ҳуд била Солиҳ а. с. дин ўзга пайғамбари мабъус бўлмади. Ва Ҳуд а.с.нинг нисбатин мундоқ дебдуларким, ул Абдуллоҳ бинни Рамоҳ бинни Ҳорис бинни Ҳорут бинни Аваз бинни Эрам бинни Сом бинни Нуҳнинг ўғлидур. Ва аксар кутубда ани Обир бинни Солиҳ бинни Арфаҳшод бинни Сом бинни Нуҳ дебдурлар. Они Ҳақ субҳона ва таоло Од қавмиға йиборди. Ва ул қавм бағоят бийик бўйлуғ ва азим кучлук халқ эрдилар ва аларнинг ойини бутпарастлиғ эрди. Ишлари кўп нима емак ва фисқ эрди. Ҳуд а. с. эллик йил аларни имонға даъват қилди. Алар ғафлат ва жабборлиғдин анинг сўзин эсламадилар, ўз ноҳамворлиғларидин тажовуз қилдилар, магар қалилким, иймон шарафиға мушарраф бўлуб, иймонларин ул қавм ваҳмидин махфий тутарлар эрди. Ҳуд а. с. алар ишидин ожиз бўлуб, балки навмид бўлғондин сўнгра, алар бобида ёмон дуо қилди. Ва ул дуо мустажоб бўлди, Тенгри таоло аларни қаҳат балосиға мубтало қилди. Ул навъким ети йил ёғин ёғмади. Доғи рудхона ва булоғлар қуруди. Ул чоғда маъҳуд бу эрдиким, ёмғур ёғмаса, Макка ҳарамиға бориб, қурбон қилиб, ҳақ таолодин ёғин истидъо қилур эрдилар. Луқмон бинни Одни неча киши била ул қавм ёмғур дуоси учун Маккага юбордилар. Ва Луқмон ҳам ёшурун иймон келтуруб эрди, аммо ароларида баъзи кофир эрди. Алар дуо қилғоч, уч пора булут пайдо бўлди: бирининг ранги оқ ва бирининг ранги қизил, бирининг ранги қаро. Доғи осмондин ун келдиким, Од қавмиға қойси булут керак? Луқмоннинг ул рафиқиким кофир эрди, бу тамаъ билаким, қаро булут сувлуқ бўлур, қаро булутни қавми учун тилади. Тенгри таоло анинг истидъоси била муродин берди. Ва ул сарсари эрдиким, ани риҳул ақим дебдурлар, Од қавмиға етти кеча ва секиз кун эсти. Андоқким, иморатларин йиқти ва йиғочларни қўнғорди. Ул қавмким ўз кучлариға мағрур эрдилар, хошокдек совуруб, тоғ ва тошға уруб, борисин ҳалок қилди. Ва бу ҳол шаввол ойида бардул-ажуз вақтида эрди.
Ҳуд а. с.нинг умрида ихтилофдур. Аммо «Соҳиби гузида» – куффор дафъидин сўнгра, эллик йил тирик бўлубдур, юз эллик яшағондин сўнгра, оламға видоъ қилди. Ибрий тил била они Обир дебдурлар. Ибрий Обирдин муштақдур. Араб Ҳуд деди. Яъни, Банийул-лоҳдир. Муъжизоти кўптур. Ул жумладин бири Од кавмининг дафъи эрди.

Р у б о и й:
Ул қавми азим дедилар они Од,
Сардорлари Шадид ёхуд Шаддод.
Бир дам елидин оқибат ул аҳли инод,
Хошок каби борчаси бўлди барбод.

Солиҳ а. с. Они ҳақ субҳона ва таоло Ҳуд а. с. дин сўнгра Самуд қавмиға мабъус қилиб йиборди ва Самуд қавми Одийлардин бурун Ҳижардаким, Ҳижоз ва Шомнинг орасидадур, муқим эрдилар ва Од қавмининг заволидин сўнгра Самуд қавми аларнинг мулкиға бориб, бузулғон иморатларин ясаб, салтанат маснадида ўлтурдилар. Ва Тенгри таоло аларға онча мол ва жоҳу фароғат насиб қилдиким, ҳадду ҳасрдин ўтти. Бу жиҳатдин ғурур димоғлариға йўл топиб, жаҳл ва ғафлатдин гумроҳ бўлуб, ҳақ таоло амр ва наҳйидин бўюн тўлғоб, бутпарастлик ихтиёр қилдилар. Ва азим фисқу фужурға иштиғол кўргуздилар. Аларнинг ҳидоят танбеҳи учун Солиҳ а. с. мабъус бўлди. Ул қавмни туз йўлға далолат қилиб, ҳеч ким қабул қилмади. Кўп муддат ул ҳазрат насойиҳ ва мавоиз ва ваъду ваъид кўргузди. Оз киши алардин анинг диниға майл қилдилар. Аммо Солиҳ а. с. тангри таоло ҳукми била алар даъватидин илик тортмас эрди. Алар ожиз бўлғондин сўнгра, Солиҳдин ғариб муъжиза тиладиларким, хора тошдин дуо қилиб, бир бўталиғ тева чиқорғил. Солиҳ а. с. дуо қилиб, ҳақ таоло ул тошни шақ қилиб, тева бўтаси била тош аросидин чиқти. Бовужуди мундоқ ҳол ул гумроҳлар нубувватиға муътариф бўлмадилар ва Солиҳ а. с. теваси ўтуз йилғача мавжуд эрди. Оқибат Самуд қавми ул тевани неча киши йибориб ўлтурттилар ва бўтаси қочиб тоғ сори юзланди. Солиҳ а. с. ул қавмға айттиким, бу бебокликким сиздин воқеъ бўлди, ҳақ таолодин мунинг интиқоми сизга бу бўлғусидурким, уч кунгача бир кун юзларингиз сориғ бўлғусидур, икинчи кун тийраликка мойил бўлуб, учунчи кун тамом қорарғусидур, деб уйига юзлонди. Ноқани ўлтургон бадбахтлар Солиҳ а. с.ни доғи ўлтурур қасди қилиб, Солиҳ а. с.нинг уммати айттиларким, ул бир сўз айтадурким, анинг мавъиди йироқ эрмас, тонглағача таҳаммул қилинг, осори зоҳир бўлса, ҳарне қилсангиз билурсиз. Бу сўз аларға маъқул кўрунуб қойттилар. Аммо Солиҳ а. с. деган йўсун била уч кунда уч аломат зоҳир бўлур. Ва ул қавмға ҳолате зоҳир бўлдиким, ўзларин изтироб бирла ерга урарлар эрди, ногоҳ Малакут оламидин бир маҳобатлиқ ун келдиким, борчалари ҳалок бўлдилар. Баъзи кутубда мундоқ дебдурларким, бир заифаким, оти Вазиъа эрди ва аёғ-илки мафлук ва Солиҳ а. с.ға доим тил текурур эрди, ўлмай қолди ва тани дуруст бўлуб, ул диёрдин водиюл-қарияға келди ва халойиққа ҳақ субҳона ва таолонинг қаҳҳорлиғ баҳри мавжға тушуб, Самуд қавмини фасод ва макони эгримида ғарқа қилғон ерга етиб, сув тилаб ичкондин сўнгра, ҳамул гирдобқа чўмди. Ривоятдурки, ул қавмдин Абузуъол отлиғ бир киши Макка ҳарамида тирик қолди. Ҳарамдин чиқғоч, ўлди ва анинг бир шох олтуни бор эрди, ҳамул олтун била дафн қилдилар. Неча минг йилдин сўнгра ҳазрат Рисолат а. с. замонида ул ҳазрат ул ердин ўтар эрдиким, асҳобқа айттиким, бу ер Абузуъолнинг мадфанидур. Ва Солиҳ набий ва Самуд қавмин қиссасини айтти ва ул шох олтундин ҳам хабар берди. Асҳоб ул ерни шақ қилиб, олтун мавжуд эди, олдилар. Солиҳ а. с.нинг умри ики юз сексон йилға етти. Шариати Нуҳ а. с. шариати эрди. Ва мадфани ҳарам яқинида Дорун-надвада, баъзи Рукн била Мақом орасида ҳам дебдурлар.

Р у б о и й:
Солиҳ келди Самуднинг қавми чоғи,
Толиҳ эдилар бу қавм боштин аёғи.
Бу турфаки, чарх золининг ўйнамоғи,
Толиҳни доғи қўймади, Солиҳни доғи.

Хантила бинни Сафвон Қаҳр бинни Қаҳитон ўғлидур. Они Тенгри таоло Асҳобур-расқаким, Каломуллоҳда мазкурдур, йиборди. Ва Рас подшоҳе эрди Самуд наслидин. Мағриб заминда ул яздонпараст эрди. Охиратул-умр ва вусъат салтанатдин димоғиға ғурур юзланди, Тенгрилик даъвоси қилди. Анинг замонида эронлар ливота қилиб, баҳойим била жамъ бўлур эрди. Ва хотунлар чарм ва теридин олат ясаб, ўзларига истиъмол қилурлар эрди. Ва ҳоло гўёки бу навъ зуафони рас ҳам дерлар. Ва баъзи ўзларини бир-бирига суртуб таскин берурлар эрдиким, аларни саътарий ҳам дерлар. Хантила ул қавмни бу афъолдин манъ қилди ва ҳақ таоло убудиятиға даъват қилди, қабул қилмадилар. Ҳаддин ўткондин сўнгра дуо қилдиким, аларнинг сувларин қурутти ва алар Хантила дуосидин билиб, анинг қасдиға черик тортиб, ул доғи атбоин йиғиб, Тенгри таоло ҳукми била Расқа ўтру юруди. Рас черики бир ўқким Хантила сори оттилар, ҳақ таоло қудратидин ул ўқ ёниб, отқан кишига тегиб, ани ҳалок қилди. Чун ул ботил сипоҳ ҳалок бўлдилар, Рас қочиб, бир мис ва рўйдин ясағон кўрғонға кирди, аммо фойда бермади. «Валав кунтум фи бурувжим мушайядатин» мазмуни била Азроил руҳин қабз қилди ва жаҳаннам сори йиборди. Соҳиби гузида бу навъ битибдурким, аммо Мавлоно Мирхонд «Равзат ус-сафо»да Солиҳ а. с. зикридин сўнгра Зулқарнайн Акбар қиссасин битиб, мундоқ баён қилибдурким, аксар аҳли тарих Нуҳ а. с.дин сўнгра ва Иброҳим салавотур-раҳмон алайҳдин бурун Ҳуд била Солиҳ а. с.дин сўнгра ўзга пайғамбар бўлмайдур дебдурлар. Аммо салтанатдин баъзининг каломи мунга машъардурким, бу мобайнида Зулқарнайн Акбар нубувват мартабасиға мушарраф бўлубдур. Невчунки, мужоҳид Абдулло бинни Умар разийОллоҳу анҳумодни нақл қилибдурким, Зулқарнайннинг нубувватиға бир далил будурким, тангри таоло ўз каломида «ва қулно ё Зулқарнайн», деб анбиё дастури била хитоб қилиб, баъзи яъжуж дафъи учун сад боғлабдур ва яъжуж ва маъжуж сифотида доғи муболағалар кўргузубдур. Бу фақир қаламиға ул қобилият йўқдурким, аҳли тарих биткондин таҳрир қилғай. Ул ғаройибқа иттилоъ тилаган киши мабсут таворихда ўқуб, маҳзуз бўлғай. Ва лекин Банокатий таворихида Нуҳ била Иброҳим а. с. орасида ўн киши битибдурким, салтанат қилдилар. Ва бу ўн кишининг замони ики минг етмиш секиз йил ортуқ ё бирор нима ўксукрак дебдурлар. Ва аларнинг асомийси: Сом бинни Нуҳ, Арфахшад бинни Шолиҳ Синни Фолаҳ бинни Обир, Аръави бинни Фолаҳ бинни Солиҳ бинни Обир, Аръови бинни Фолиҳ бинни Солиҳ, Аргутохур бинни Соруғ, Торах бинни Моҳава. Гўё ўнунчи киши Иброҳим а. с. дур. Дерларки, Иброҳим бинни Торах битибдурким, кўпрак анбиё ва салотинни булар наслидин теъдод қилибдурким, шарҳининг тули бор ҳам паришонлиғи.

Тарих аҳлининг ихтилофи кўптур,
«Шаҳнома»нинг ул навъки лофи кўптур.
Баъзи мутаассиб эл газофи кўптур,
Сен ёзғали ҳам нуктаи вофи кўптур.

Иброҳим салавотур-раҳмон алайҳ улул-азм битибдурлар. Отас Озар эрдиким, ани Торах ҳам битибдурлар. Ва бу Озар Куфанинг Кавсармо отлиғ кентидиндур ва Иброҳим а. с.нинг валодати Самуд бинни Канъон бинни Куш бинни Орам бинни Сом бинни Нуҳ замонида эрди. Бу Намруд тарих аҳлининг иттифоқи била тўрт кишиким оламда салтанат қилдилар, бири улдур. Бу тўрт кишидин икиси пайғамбардурлар. Бири Зулқарнайн, бири Сулаймон а. с. Ва яна икиси кофирдурлар – бири Намруд, бири Бухтуннаср. Ва баъзи булардин ўзгани ҳам дебдурлар. Намруд замонининг коҳин ва мунажжимлари анга арз қилдиларким, бу йил бир нутфа раҳмға борадурким, ул киши мутаваллид бўлса, сенинг заволингға боисдур. Ул ҳукм қилдиким, ҳеч киши ул йил хотуни била мубошират қилмасун ва борча халойиқни зуафодин ойириб, ҳар ўнни бир амин кишига топшурди. Ва нужум аҳли бир кунни таъйин қилдиларким, ул кун ул муборак зот ота пуштидин она қорниға интиқол қилибдур. Намруд ўзи Бобил шаҳридинким пойтахт эрди, чиқиб буюрдиким, ҳсч киши шаҳрда қолмасун, борча халқ анинг била чиқғондин сўнгра, шаҳрда зуафо доғи чўқ -чўқ матофларға сайрға машғул бўлди. Озар Намрудға мулозим эрди ва шаҳрнинг бир дарвозасиға они қўюб эрди, иттифоқо анинг завжаси бу дарвозадин сайрға озим эрдиким, Озар кўруб анга мойил бўлди ва хилватқа киюруб, анинг била жамъ бўлди. Заифа ҳомила бўлди, аммо ёшурур эрдилар. Ҳам Озар ва ҳам ҳомила то ҳамл вазъининг вақти етти, Озарға жуфти айттиким, манга бу иш суубат била бўлғусидур. Улуғ бутхоналарға бориб, алардин тазаллум била менинг учун дуо қилким, жоним саломат қутулсун. Тифл мутаваллид бўлғач, сенга хабар қилдурой. Ва Намруд коҳинлар хабари билаким, ул тифл бу ёқинда мутаваллид бўлур деб эрдилар, ҳукм қилиб эрдиким, ҳар тифл мутаваллид бўлғоч, ўлтурсунлар. Баъзи етмиш минг, баъзи юз минг тифлни дебдурларким, ул шумнинг ҳукми била ўлтурдилар.
Чун Иброҳим а. с. мутаваллид бўлди, онаси ани ёшуруб, Озарға хабар қилдиким, тифл ўлук тушти ва дафн қилдуқ. Ва Озардин ёшурун нақб ичинда анга парвариш берур эрди. Бир ривоят ҳам борким, онаси Намруд ваҳмидин ани бир ғорда асрар эрди. Ҳар тақдир била чун Иброҳим а. с. бўлуғ ҳаддиға етти, онаси анга дегнича андин кўп ғариб аҳвол мушоҳада қилур эрди, то улким онасидин бир кун сўрдиким, манинг парвардигорим кимдур? Онаси дедиким: – мен, Дедиким: – санинг парвардигоринг кимдур? Дедиким: – отанг. Айтти ким: анинг парвардигори кимдур? Дедиким: Намруд. Деди: Намруднинг парвардигори кимдур? Айтти: олам аҳлининг парвардигори. Айтти: Намруднинг шакли яхшироқдур ё отамнинг? Деди: – отангнинг. Деди: – отамнинг ҳусни кўпракдур ё санинг? Деди: – манинг. Дедиким: – санинг чиройинг яхшироқдур ё манинг? Дедиким: – санинг. Иброҳим а. с. айттиким, парвардигор ўзидин яхшироқни яратмоқ бўлмас. Онаси мутаажжиб бўлуб, Озарға кайфияти ҳолдин хабар қилди. Ва Озар ул Намруд ҳукми ижросиға – Иброҳим а. с. қатлиға озим бўлуб, муборак юзин кўргач, оталиғ муҳаббати ани ул хаёлдин ўткорди. Ва Иброҳим а. с. парвардигори талабида саъй қилди. Бир кеча бу фикрда эрди, ҳар кавкаб тулуъ қилса, «ҳозо рабби» ишорати била хушҳол бўлуб, ғуруб қилғоч, навмид бўлур эрди. То қуёшқа навбат етти, андин доғи маъюс бўлуб, «фаламмо афалат қола ё қавми инни бариун мимма тушрикун» каримаси била мутаранним бўлуб, муборак замири анвори ҳидоят била боруди. Алқисса, Иброҳим а. с. ул вақтнинг бутларин билиб, иҳонат қилиб, элни Тенгри таолоға даъват қилди. То хабар Намрудқа етишти, Намруд мутараддид бўлуб, анинг иҳзориға ҳукм қилди. Иброҳим а. с. Намруд боргоҳиға киргоч, анга эл дастури била сажда қилмади. Намруд мутағаййир бўлуб, анга саждаға бош индурмагонининг сабабин сўрди эрса, Иброҳим а. с. айттиким, мени биров яратибдурким, тирикни ўлук, ўлукни тирик қилур. Намруд дедиким, мен ҳам бу ишни қилурмен. Буюрдиким, зиндондин ики киши келтуртуб, бирин ўлтурди, бирин озод қилди. Иброҳмўмининм а. с. бу навъ ўлтурмак ва тиргузмакни мусаллам тутмай, дедиким, менинг парвардигорим кунни машриқдин толеъ қилур, сен агар мағрибдин толеъ қилсанг, даъвингни мусаллам тутай. Намруд бу ҳужжатдин ожиз бўлуб, Иброҳим а. с. ул мажлисдин чиқиб, халойиқни илойина юзидин Тенгри таолоға далолат қилиб, даъватин фош қилди. Ривоятдурким, бир кун куффорнинг ийди эрдиким, борча ийдгоҳлариға чиқарлар эрди, Иброҳим а. с. бир баҳона била шаҳрда қолди. Доғи болту олиб, куффорнинг бутларин доғи ушотти, болтуни бутларнинг улугроғининг бўйнидин осиб, куффор келгондин сўнгра, ул ҳолдин бағоят музтариб бўлуб, таҳқиқ қилдилар. Иброҳим а. с. шаҳрда қолғонни билиб, ани мухотаб қилдиларким, бу ишни сен қилибсен. Ул айтти: – улуғ бутким болту анинг бўйнидадур ул қилди. Дедиларким, анинг жони ва ҳаракати йўқтур, бу иш қилғоли нечук бўлғай? Иброҳим а. с. айттиким, бир нимаким анинг мунча қудрати бўлмағай нечук Тенгриликка шойиста бўлғай? Бу сўздин дағи куффорни илзом қилиб, кўп киши анинг диниға кирдилар. Чун бу сўз Намрудға етишти, билдиким, мунажжимлар хабар берган киши Иброҳим а. с.дур. Ани маҳбус қилиб, ҳукм қилдиким, ғалаба ўтун йиғиб, ўт солдиларким, Иброҳим а.с.ни ул ўтқа солиб ўртагайлар. Ўтнинг ёқиниға киши бора олмас эрдиким, ани ўтқа солғайлар. Оқибат манжаниқ била ўт ичиға оттилар. Нақлдурким, ўтқа етмасдин бурун Жабраил а. с. келиб сўрдиким, ҳожатинг недур? Иброҳим а. с. дедиким, санга ҳеч ҳожатим йўқтур, анга ким ҳожатим бор. Ул вақтдур ҳақ таоло малоикага Иброҳим а. с.нинг сидқу таваккулин кўргузуб, ҳар ойинаким ўтни анга гулистон қилди, Намруд гумроҳға асар қилмай, Иброҳтм а. с.ни Бобил шаҳридин ихрож қилдурди. Иброҳим а. с. Сора билаки амузодаси ва жуфти эрди, Мисрға борди. Сибон бинни Аълвонки Миср подшоҳи эрди, Сораға тамаъ қилиб, Иброҳим а. с.дин олди. Узр юзидин анинг сори илик сунғоч, илики тутмас бўлди. Сораға узр қулуб, Ҳожар отлиғ канизак берди. Ва ул ҳолда Иброҳим а. с. кўзидин ҳижоблар рафъ бўлуб, Соранинг поклигига мутталиъ эрди. Чун Сора Иброҳим а. с. қошиға кирди, Мисрдин Фаластинға борди. Анда қаҳат эрди. Қулларин Халил Мисрий отлиғ дўстиға йибориб, қувват тилади. Ул бетавфиқ нима бермай, қулларни маҳрум қилиб қайтарди. Алар қопни қум била тўлдуруб келтуруб, Иброҳим а. с.ға кайфиятни айттилар. Иброҳим а. с. хижолатдин уюқламади. Ҳақ таоло ул қумни буғдой қилди. Ҳожар андин ёрғучоқ била ун қилиб, ўтмак пишурди ва Иброҳим а. с.ни уйғоттиким, таом егай. Иброҳим а. с. сўрдиким, ўтмакни қайдин олдинг? Ҳожар дедиким, қоптоғи ундин пишурдум. Иброҳим а. с. билдиким, тангри таоло ул сунъани кўргузубдур ва ул буғдойдин баъзисин экиб, тангри таоло онча баракат бердиким, Иброҳим а. с.ға бағоят кўп мол ҳосил бўлди ва меҳмондорлиғ шиъор қилди. Намруд жаҳлдин бир сандуқнинг тўрт поясиға тўрт қочирни боғлаб, ўзи сандуққа кириб, тўрт юқори гўшасида ит боғлаб, каркаслар ит сори майл қилиб ҳаволандилар. Осмон сори ўқ отиб, ўқни ҳақ таоло хунолуд анинг сандуқиға тушурди. Ва ул нодон тангри таолони ўқладим деб каркасларни юқори ёниға боғлағон итларни қуйи ёниға боғлаб, ерга инди. Ва гумроҳроқ бўлуб, Тенгрилик даъвосин кўпрак қилди. Ва баъзи Намрудни Ковис дебдурлар. Оқибат Иброҳим а. с. дуоси била Намруднинг сипоҳин паша хайли ҳалок қилди, еллар азоб била ани дағи ҳалок қилди. Ривоятдурким, ул паша Намруднинг мағзиға қасд қилса эрди, анинг монглайиға анинг нима урсалар эрди, таскин топар эрди. Иш бир ерга еттиким, тўқмоқ ясатти. Муттасил анинг бошиға биров урар эрди ва анинг ҳавосининг яхшироқ хизмати бу эрдиким, ул тўқмоқни анинг бошиға бир карак урғай, то бу азоб била жаҳаннамға борди.

Душмани хоксор жоҳилким,
Ҳаққа даъвойн иштирок этти.
Кўрки, ҳақ ғайратин не навъ опи,
Сарзанишлар била ҳалок этти.

Сора Ҳожарни Иброҳим а. с.ға бағишлади ва Иброҳим а. с.ға сексон ёшарғонда Тенгри таоло Исмоил а. с.ни берди ва Сора рашкдин Ҳожарға фитнани вожиб қилди. Ва Исмоил а. с.чун ики ёшади, Сора бетаҳаммул эрди. Иброҳим а. с. Ҳожар била Исмоил а. с.ни элтиб, бир биёбондаким, ҳақ таоло ўз каломида «Водин ғайри зи заръин» дебдурки, Макка еридур, қўйди. Аларнинг мақдами баракатидин анда Зам-зам суйи пайдо бўлди ва халойиқ ул сув жиҳатидин кўп йиғилдилар. Ва Исмоил а. с анда парвариш топти ва журҳум аҳли анда йиғилдилар ва Иброҳим а. с. Каъба уйини анда бино қилғуси. Бу қисса бу ерда турсун, биз Лут а. с.нинг қиссасини шарҳ қилиб, иншо аллоҳ яна бу қисса бошиға келоли.
Лут а. с. Иброҳим а. с.нинг қардоши Ҳорун ўғли эрди. Тенгри таоло анга нубувват каромат қилиб, Муътафикот аҳли ҳидоят ва иршодиға йиборди. Ва Муътафикотни баъзи беш шаҳр ва баъзи ети шаҳр дебдурлар ва баъзи аҳли тарих бу шаҳарларни Сийстон била Кирмон орасида дебдурларки, ҳоло Лут биёбониға машҳурдир. Ва баъзи Арди навоҳийсидаким, Шом мулкида дебдурлар. Ҳар тақдир била Муътафикот шаҳри аҳли ливота шаҳватиға машъуф эдилар, бутпараст ҳам бор эрдилар. Лут а. с. ул мулкка бориб, неча вақт аларни Тенгри таоло ибодатиға далолат қилди. Ҳеч киши қабул қилмади ва ул ҳазратқа кўп изо ва малолат алардин етишти. Ва ул шумларғаки ғурабо алар мулкига убур қилурлар эрди ва шаниъ амр иштиғолиға қасд қилурлар эрди ва Лут а. с. Иброҳим а. с.дек зиёфат амриға машғул эрди, ҳар киши анга меҳмон бўлса эрди, ул палид қавм бу навъ ишга қасд қилур эрдилар. Лут а. с ожиз бўлуб, дуо қилди. Малоикани ҳақ таоло мард йигитлар суратида Лут а. с.ға меҳмон юбордиким, Муътафикотни бузғайлар. Ул қавм Лут а. снинг меҳмонлари қасдиға майл қилдилар. Лут эшикин боғлаб, алардин ул кеча муҳлат тиладиким, тонгла аларни топшурай. Ёрим кеча малоика ўзларин Лут а. с зоҳир қилиб, буюрдиларким, қўпунг ва бу шаҳрдин чиқинг. Лут а. с табаи била шаҳрдин чиқдилар. Жабраил а. с. ул шаҳрларни ердин қўнғориб, осмонға элтиб, сарнигун ерга урди ва ул элдин ҳар кишиким, ҳар қайда бор эрди сижжил тоши ёғиб, борисин ҳалок қилди. Ҳаттоки, Лут а. с: нинг жуфти ул қавмдин эрди, ул тошдин ҳалок бўлди Ва Лут а. с.нинг даъвати муддати йигирма йил ва бир нима. Ва баъзи ўтуз йил дебдурлар. Ва марқади Иброҳим а. с ёнида бўлди.

М а с н а в и й:

Гар Лут ва гар ливота аҳли-
Ким кетгали келдилар жаҳонға.
Кўргузмади бу жаҳони ғаддор,
Не яхшиға меҳр, не ёмонға.

Исмоил а. с. пайғамбари мурсал эрди. Ҳақ таоло Иброҳим а. с.ға йиборғандаким, Иброҳим а. с. Соранинг хотири учун ани Ҳожар била Макка биёбониға элтиб қўйғони мазкур бўлди. Анда Исмоил а. с. улғойиб, табъ пайдо қилди ва дойим овға майл қилур эрди. Иброҳим а. с. Шомдин Маккага келиб, гоҳи андин хабар тутар эрди. Бир қотла келганда, Исмоил а. с овда эрди, анинг уйига бориб, аҳволин сўрди. Ҳарами Иброҳим а. с.ни зиёфат қилмай, бепарволиғ била ани узотти. Иброҳим а. с. айттиким, Исмоил келса, айтқойсенким, эшигинг пошнасиға тағйир бергайсен деб. Исмоил а. с. келганда, заифаси айттиким, бу сифат била биров келиб эрди, санга бу навъ сўз эълом қилди. Исмоил а. с. билдиким, отаси эркандур. Ҳамул замон ул хотунни талоқ қилди, яна бировни никоҳ қилди. Яна бир йил Иброҳим а. с. Маккага келди ҳам Исмоил а. с. овда эрди. Аммо бу хотуни Иброҳим а. с.ға кўп таъзим қилиб, зиёфат истидъоси қилди. Иброҳим а. с. айттиким: Исмоил келса, айтгилким, эшигингнинг яхши пошнаси бор, тағйир бермагайсен. Исмоил а. с. келгач, маҳрами бу сўзни айтти. Исмоил а. с. билдиким, отаси бу заифадин рози бориб, сипориш қилибдур. Ани азиз ва муҳтарам тутти. То улки Иброҳим а. с. Маккага келиб мақом тутти ва юз яшаганда, ҳақ таоло Сорадин Иброҳимға Исҳоқ а. с.ни каромат қилдиким, ул оятки «Алҳамду лиллоҳиллази ва ҳабали алал кибари Исмоила ва Исҳоқа» андин хабар берур. Ва Иброҳим а. с.ға Жабраил башорат бердиким, минг пайғамбар Исҳоқ наслидин мутаваллид бўлғай. Иброҳим а. с. муножот қилиб дедиким, худоё, чун Исҳоққа бу навъ улуғ мавҳибат каромат қилдинг, Исмоилни ҳам бир махсус иноят била баҳраманд қил. Хитоб келдиким, охируззамон пайғамбари саллооллоҳу алайҳи васалламким, коинот офариниши ва мавжудот парваришиға анинг шариф зотининг хилқати сабабдур, Исмоил а. с. наслидин бўлғусидур. Иброҳим а. с. шодмон бўлуб, тангри таоло ҳазратида шукр қоидасин бажо келтуруб ва Маккада Каъба уйин бино қилди.Ва ул уй тамомға еткондин сўнгра, манқулдурким, шукр қилиб, учасин Каъба девориға қўюб, тафохур қилдиким, бу уйин туготдим деб. Хитоб келдиким, бир очниму тўйғорибсен ё бир ялонғочни буткорибсенким, мубоҳат қиладурсен!
Андин сўнгра Иброҳим а. с. билгачким, бу ики ишнинг не миқдор қурби ва фазилати бор эрмиш, меҳмонхона ясаб, эл зиёфатиға муболаға кўргузди ва Тенгри таоло амри била қурбонға маъмур бўлди. Исмоил а. с.никим, қурратул-айни эрди, Тенгри ризосн учун Мино тоғи устида аёғ-илкин боғлаб, қурбон қилурға пичоқ бўғзиға сурди. Ва ҳақ таоло анинг сидқи баракотидин қурбонин қабул қилиб, биҳиштдин Исмоил а. с. эвази Жабраил а. с.ға амр бўлдиким, қўчқор келтуруб, Иброҳим а. с. ани қурбон қилди. Ва Исмоил а. с. Ҳазармавт аҳлиға ҳидоят учун маъмур бўлди ва ул халойиққа эллик йил насиҳат қилиб, Тенгри таоло йўлин кўргузди, қабул қилмадилар магар оз киши. Ва Иброҳим а. с.нинг умри ихтилофида юз тўқсон беш йил дебдурлар. Ва Шом навоҳийсида Жабрун қарийясида Тенгри таоло раҳматиға борди ва ани Сора ёнида дафн қилдилар. Лақаби Халилуллоҳ ва Халилул-раҳмондур. Ва куняти Абуз-Зийфон ва Абул-Ан-биё ва Абул-Муҳаммаддур. Санъати деҳқонлиқ. Ва Иброҳим Абу роҳимдур, яъни раҳмлиқ ота. Анбиёға миллат отасидур.

Шеър:
Гар Иброҳиму Исмоил бўлсун
Ки, ҳақ амрин қабул этмак керактур.
Бу фоний дайрда чун қилди манзил,
Туруб бир неча кун кетмак керактур.

Исҳоқ а. с. пайғамбари мурсалдур. Ҳақ таоло ани Шом аҳлиға йиборди ва ул Шом халойиқин Тенгри таолоға далолат қилди. Ва анинг ики ўғли бор эрди. Руфақодинки амузодаси эрди. Бирининг оти Иъйс, бирининг Яъқуб. Ва Шомда Исҳоқ а. с. кўзлари нобино бўлди ва фарзандларидин Иъйс овға мойил эрди. Яъқуб а. с. қўй асрамоққа ва Исҳоқ а. с.нинг муҳаббати Иъйсға кўп эрди ва руфақонинг Яъқубқа. Бир кун Исҳоқ а. с.нинг кўнгли бирён майл қилди. Иъйсни тилаб, ул орзуни анга зоҳир қилди. Иъйс ўқ ва ёсин олиб, тоғ сори югурди. Руфақо бу ҳолдин воқиф бўлуб, Яъқуб а. с.ға бу ҳолдин хабар берди. Филҳол бир семиз ўғлоғни бирён қилиб, Исҳоқ а. с. қошиға келтурди. Чун анбиё уйи саодати анга насиб эрди, Исҳоқ а. с. анинг борасида дуо қилди ва мустажоб бўлди. Сўнграким, Иъйс ҳам ул таомни тартиб қилди. Исҳоқ а. с. дедиким, улча мен сенга тиладим, насиб бўлғай. Тенгри таоло Яъқубқа насиб қилди. Анга дуо қилдиким, салотин сёнинг наслингдин бўлғай. Ва баъзи дебдурларким, Собир пайғамбар сенинг наслингдин бўлғай деб ҳам дуо қилди. Ва Айюб а. с. Иъйс авлодидиндур ва Иъйсға бу мазкур бўлғон жиҳатдин Яъқуб а. с.ға хусумат пайдо қилди. Ва Яъқуб а. с. андин ҳаросон эрди. Ва Исҳоқ а. с. умри юз сексонга еткондин сўнгра Тенгри таоло ҳукмин буткорди ва Иброҳим а. с. ёнида дафн қилдилар. Ушбу йил Юсуф а. с. Миср азизи бўлди.

Н а з м:
Хизрға насиб ўлса ҳайвон зилоли,
Скандарга ичмакка йўқ эҳтимоли.

Яъқуб а. с. пайғамбари мурсалдур ва кўпрак анбиё анинг наслидиндур. Ва Исроил ани дерлар. Исҳоқ а. с. анга васият қилиб эрди, чун Яъқуб а. с.нинг Иъйсдин доғи азим хавфи бор эрди. Баъзи дебдурларким, ҳамул кечаким Исҳоқ а. с. бақо оламига юзланди, Яъқуб а. с. Канъондин махфий чиқиб, Шом диёриға азимат қилди. Ва бу сафарда бир кеча туш кўрдиким, Тенгри таоло анга хитоб қилиб, ул муқаддас ерда Байтул-муқаддас биносин қилурга башорат берди. Ва ул ернинг ободонлиги Яъқуб а. с.нинг авлод ва зурриёти ҳоким бўлуб, нубувват ва ҳукумат қилиб, халойиқни ўз ҳимоятларида мураффаҳул-ҳол асрарға ваъда қилди. Яъқуб а. с. уйғониб шодмон бўлуб, Исҳоқ а. с.нинг дуоси анинг борасида мустажоб бўлғонин билиб, йўлға тушти. Ва мароҳил қатъ қилиб, Лубноннинг мақоми Фидон дегаи ерга етиб маскан қилди. Ва Яъқуб а. с.нинг суҳбати Лубнонға мулойим тушти. Ва Яъқуб а. с. анинг Лаййо отлиғ қизин қулмоқ истидъо-си қилди. Чун ҳеч бу кадхудолиғ асбобиға дастраси нўқ эрди, ети йил анинг қўйчилиқ амрин бажо келтурди. Никоҳ вужудин мунга қарор бердилар: Мавъид еткоч, ақд қилғон кеча Роҳилниким улуғроқ қизи эрди, ақд қилиб берди, Яъқуб а. с.ға маълум бўлгач,. Лубнонга гила изҳори қилди. Ул айттиким, улуғ эгачи уйда қолиб, кичики хасм уйига бормоқ номуносибдур. Ва агар кўнглунг тилар Лаййоға вобаста бўлмоқ, яна ети йил хидмат ихтиёр қил, то ани ҳам санга мусаллам тутай. Яъқуб а. с. анинг муддаосини қабул қилиб, ети йилдин сўнг, Лаййони ҳам анга берди. Ва Лаййо ики канизакким, бири Фалиҳа ва бири Залифаға мавсум эрдилар, Яъқуб а. с. уйига йиборди ва ул шаръда ики эгачи-сингилни бир кишига никоҳ қилмоқ раво эрди. Мусо а. с. замонида мамнуъ бўлди. Ва аксар таворих аҳли иттифоқлари борким, Яъқуб а. с.ға Лаййодин олти ўғул бўлди: Рўбил, Шамъун, Яҳудо, Лови, Зарбун, Яшхар. Ва Роҳилдин Юсуф а. с. ва Ибн-Ямин мутаваллид бўлдилар ва Фалиҳадин Дон ва Нафқол ва Залифадин" Ков ва Ашира вужудқа келдиким, «Каломулло»да исбат лафзиким  мазкурдур,  иборат бу жамоатдиндур. Ва Яъқуб а. с.ға бу фарзандлар муяссар бўлғондин сўнгра, қўй ва сонир мавошии ванддин кўб жамъият ҳосил бўлди. Ва Канъонғаким ватан Маълуф эрди борди. "Баъзи дебдурларким, бир йил: Канъонда бўлғондин сўнгра, Ибн Ямин мутаваллид бўлди. Ва Яъқуб а. с. ғурбатдин ватанға келгандин сўнгра, Иъйс сафар ихтиёр қилиб, Рум сори мутаваж-жиҳ бўлди. Ва анинг Исмоил а. с. қизидинки амузодаси эрди, беш ўғли бор эрди. Бирининг оти Рум эрдики, ул мулкни анинг оти била атарлар. Ва Рум қайсарлари анинг наслидиндурлар. Ул кунки Иъйс Румда оламдин ўтти, Яъқуб а. с. доғи Канъонда оламға видоъ қилди. Ва Иъйснинг сўнгокин Жирунға нақл қилиб, обоси мақобири жаворида қундилар. Ва Яъқуб а. с. Иъйснинг ғурбати айёмида Канъон аҳли ҳидоятиға маъмур бўлуб, неча вақт рисолат амриға машғул эрди, то дори бақоға борди. Ва анинг баъзи ҳолоти Юсуф а. с. қиссасида ижмол била иншоаллоҳ мазкур бўлғай. Иншоаллоҳул-азиз.

Ш е ъ р:

Яъқубни ҳам сипеҳри пурфан,
Берди неча кун жаҳонда маскан.
Паймонайи умри чунки тўлди,
Даврон анга доғи узр қўлди.

Юсуф а. с. қиссаси андин машҳурроқдурким, эҳтиёж анинг тафсилина бўлғай, невчунки ғаробат ва ширинлиги учун акобир ҳам назм ва ҳам наср анинг шарҳи асбобин тузубдурлар ва баёнида сеҳрлар кўргузубдурлар. Ул жумладин бири Фирдавсий Тусий ва яна бири ҳазрат махдуми Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон ал-Жомий наввараллоҳу марқадаҳуким, андоқким Юсуф а. с.нинг ҳусни ва жамоли таърифдин мустағнийдур. Аларнинг доғи фазл ва камолиға васф ҳожат эмас. Яна хожа Масъуд Ироқий ҳам назм қилибдур ва балоғатнинг додин берибдур. Яна доғи азизлар мушғуллуқ қилибдурлар. Бовужуди булар бу бебизоатки, ҳам иборат роқимдиндур. Коми хотирға бу орзуни кечурурким, иншооллоҳ умр омон берса, турк тили била-ўқ кофурчун варақ узра хомани мушкин шамомани сургай. Ва бу қисса назмин ибтидо қилиб, интиҳосиға еткургай.

Ҳақ бу тавфиқни насиб этгай,
Ё насиб улча тангридин етган.

Бас, бу мухтасарға қиссани ижмол расми била адо қилмоқ ансабдур.
Юсуф а. с. бани одам жинсининг жамилроғидур. Бир кун ўз юзин кўзгуда кўруб, андоқкн ҳусн истиғною ғурурға муқтазодур, кўнглига кечтиким, оё агар мен қул бўлсам эрди, менинг баҳомни ким бера олғай эрди. Чун бу хиёл далолат бемислликка қилур, улким «лайса камислиҳи шайъун ва ҳувас-самиъул-басир»,анинг шаънидадур. Ҳақ таоло ғайрат кўргузуб, андоқ қилдиким, оғолари Юсуфни ўн ети қалб дирамға соттилар. Ва мунинг кайфияти бу эрдиким, Юсуф а. с. туш кўруб эрдиким, гунашу ой ва ўн бир кавкаб анга сажда қилдилар. Бу тушни Яъқуб а. с.ға айттиким. «Ваизқола Юсуфу лиабиҳи ё абати инни раайту аҳада ашара кавкабан ваш-шамса валқамара раайтуҳум ли сожидина» андин хабар берур. Яъқуб а. с. айттиким, бу тушунгни қардошларингдин ёшурким, алардин сенга осиб тегмагайким, бу тушнинг таъбири будурким, отаю она ва қардошларинг сенга муҳтож бўлғайлар. Чун тақдири олиҳи Юсуф а. с.нинг меҳнатлариға мутааллиқ бўлуб эрди, қардошлари ул тушни ва оталари таъбирин эшитиб, мутағаййир бўлуб, Юсуф а. с. қасдиға бел боғладилар. Ва ўзларин Юсуф алайҳиссаломға мушфиқ кўргузуб, Яъқуб а. с.дин ани гаштка элтурбиз деб ёзиға бориб, ани чоҳға солиб, кўнглокин қўй қониға булғаб, Юсуфни бўри еди деб, қонлиғ кўнглокин Яъқуб а. с. қошиға келтурдилар. Ва Яъқуб а. с.ни муҳлик мотамға ва ўчмас ўтқа солдилар. Ва ҳамул учурда ул чоҳ бошинда бир карвон тушуб, чоҳға далв солиб, анда биров бор эканин билиб, Юсуф а. с.ни чоҳдин чиқардилар. Ва қардошлари хабар топиб, ул карвонға бориб Юсуф а. с.ни бизинг қулумиздур дебким қочиб эди деб, ул қофиланинг улуғи билаким, оти Молик бинни Зиъар Хазоий эрди, ўн ети ё йигирми дирамға соттилар. Ва Молик бу савдодин масрур эрдиким, Мисрда анинг баҳосидин суд мутасаввар эрди. Юсуф а. с.да заъф ва шикасталиқ ул мартабада эрдиким, Моликнинг ул сўзин эшитиб, ўз-ўзи била айтур эрдиким, бу мусулмонким менинг баҳомдин ўзин хуррам қилибдур, бу ҳол билаким мен-мен ики оқчаға олғойларкин ул олибдур. То иш анга еттиким, Мисрда анинг вазни била ети қотла мушк вазн қилиб, Малик Раённинг хозиниким, Мисрнинг азизи эрди, Юсуф а. с.ни сотқун олди. Ва азизнинг Зулайхо отлиғ хотуни бор эрди, Юсуф а. с.ға ошиқ бўлди. Ҳар неча ўзин забт қилур эрдиким, ани хадқ маълум қилмағай. Аммо бетоқатлиғ инон-ихтиёрин иликдин чиқарур эрди, то улки Юсуф а. с. ға ишқин изҳор қилиб, қалб висол қилди. Юсуф а. с. ул матлубин имтиноъ қилиб, Зулайхоға Тенгри таолодин тасвиф қилди ва мавоиз ва насойиҳ изҳор қилди. Ва бу ҳолатда Юсуф а. с. ўн ети ёшида эрди. Чун Зулайхо Юсуф а. с.ни ул ишдин бағоят мужтаниб кўрди, ваҳмдинким азизға изҳор қилғай. Узи азиз қошида Юсуф а. с.дин шикоят қилдиким, Юсуф манга изҳори тааллуқ қилиб, висол орзуси изҳорин қилди. Азиз тафаҳҳус қилғондин сўнгра маълум қилдиким, Зулайхо ўз қилғонин Юсуф а. с.ға туҳмат қилибдур. Бу иш Миср аҳли орасида иштиҳор топти. Ва Мисрнинг ашрофининг зуафоси Зулайхоға таън тили узоттиларким, фалон канъони қулға ошиқ бўлуб, ўзин халқ тилига солибдур. Зулайхо ул ишда муҳиқ эрканин собит қилур учун тоин ва таннозларни зиёфат қилур учун истидъо қилиб, алар ҳузурида Юсуф а. с.ни мажлисда киюргач ва ул жамоат олида турунж ва турунж кесарга иликларида бичоқлар эрди. Юсуф а. с.ни кўргач, «Мо ҳозо башаро» деб анинг жамоли майидин андоқ лояъқил бўлдиларким, турунж ўрниға иликларин кестилар. Юсуф а. с. чиқғоч, ўз ҳолларидин воқиф бўлуб, Зулайхони маъзур туттилар. Ва Зулайхо эл мазаннаси дафъи учун азизға илтимос қилдиким, Юсуфни зиндонда маҳбус қилиб ва бу ҳибсда Тенгри таоло Юсуф а. с.ға таъбир илмин каромат қилди. Зиндон аҳли туш кўруб, бир-бирига айтсалар эрди, таъбир қилур эрди ва ҳеч тахаллуф қилмоғондин зиндон аҳли мутаажжиб бўлур эрдилар. Малик Раён сувчиси бирла баковули анга заҳр берур таваҳҳумидин ёзгуруб, зиндонға йиборди. Алар Юсуф а. с. эл тушига таъбир қилурин кўруб, иттифоқ била ҳар бири ёлғон туш ясаб, Юсуф а. с.ға арз қилдилар. Сувчи тушини мундоғ дедиким, бир боғда уч хўша узум кўрдум, ул узумни сиқсам, филҳол чоғир бўлди ва ани маликка туттум, ичиб манга илтифот ва таҳсин қилди. Баковул тушини мундоқ айдиким, Малик матбахидин уч хонда нон бошим устида кўрдум ва осмондин қушлар бошимға қўнуб, ул нонларни едилар. Чун Юсуф а. с. ул иковнунг ғайбдин оғизлариға келгон сўзларнинг бирини неъмат ва бирини балийятқа дол кўрди, дедидим: «ло яътикумо таомун турзақониҳи илло наббаътукумо битаъвилиҳи», яъни сизга улча кўрубсиз етмагай. Магар улки хабар берурмен сизга. Уч кундин сўнгра сувчини малик Раён чиқориб, риоят ва тарбият қилур. Ва баковулнинг бу узридин осор алар айттиларким, биз бу тушни кўрмайдур эрдик, балки ясаб эрдук. Юсуф а. с. айттиким, тангри таоло тақдири менинг тақририм била мувофиқ тушубдур, боқи сиз билурсиз. Ва сувчиға айттиким, малик Раёнға бориб эътибор топсанг, мени соғундургайсен. Чун Юсуф а. с. мухаллиси учун Тенгри таолоға илтижо қилмай, махлуқни васила қилди. Ҳақ таоло ғайратдин яна йиллар ани зиндонда асради ва ҳамул уч кунда малик Раён баковул қатлиға ҳукм қилди ва соқийни тарбият қилди. Ва ул соқий ети йилғача Юсуф а. с.ни соғинмади. Бир кеча малик Раён туш кўрдиким, ети семиз ўйини ети оруқ ўй едилар ва ети тоза кўкарган хўшани ети қуруқ хўша чирмошиб, бетароват қилди. Ва бу туш таъбиридин муаббирлар била коҳинлар ожиз бўлдилар. Соқийнинг ёдиға Юсуф а. с. келиб, малик арзиға еткурди ва малик амри била бориб, Юсуф а. с.дин бу туш таъбирин сўрди. Юсуф а. с. айттиким, семиз ўйлар, тоза хўшалар тўқлуқ ва зироатлиғ йилға далилдур ва оруғ ўйлар била қуруқ хўшалар қаҳатлиққа дол. Ети йил қутлуқ бўлуб, яна ети йил қаҳатлиғ бўлғусидур. Бурунғи йилларда ошлиғингизни яхши асрангким, сўнгғи йилларда ярағай. Соқий бу таъбирни маликка айтти эрса, ҳақиқати анга маълум бўлуб, Юсуф а. с.ни тилади. Юсуф а. с. бормай эълом қилдиким, турунж била иликин кескан зуафодин истифсор қилғил. Малик тафаҳҳусқа машғул бўлуб, азизни ва Зулайхони ва ул зуафони тилади. Ва Зулайхо ул жамоат била Юсуф а. с. нинг поклигига тонуғлуқ. бериб ва азиз инфиолдин Зулайхони талоқ қилди ва Юсуф а. с.ни зиндондин чиқориб, малик қошига келтурдилар. Малик эъзоз қилиб муносиб ерда ўлтуртуб, дедиким, бу тушум таъбирин манга санинг ўз тақрирингдин эшитур хотирим бор. Юсуф а. с. бурун анинг тушин айттиким, кўп нима малик унутуб эрдиким, ёдиға келмади. Бағоят мутаажжиб бўлуб, Юсуф а.с. дин таъбирин ҳам тилади. Юсуф а. с. таъбирин юқори ўтган дастур била айттиким, Малик азизни азл қилиб, азизлиғни Юсуф а. с.ға берди. Ва мулк ва хазоиннинг амини ва соҳиби ихтиёри қилди. Юсуф а. с. вилоят маъмур йилларда ошлиғини яхши муҳофазат қилиб, қаҳат бўлғон йилларда халойиққа сабаби ризқ бўлди. Ва қаҳат шиддати бир ерга еттиким, халойиқ бору йўқин, балки ўз нафсларин егуликка соттилар. Ривоят будурким, Юсуф а. с. жамиъ Миср элин сотқун олиб, қаҳатдин чиққондин сўнгра озод қилди ва Зулайхони ўз никоҳи ақдига киюрди. Ва бу вақтда Юсуф а. с. ўтуз ики ёшар эрди ва Зулайхо ўтуз ва бикр эрди. Невчунки, азиз айнайн эрди. Ва Юсуф а. с. га Зулойходин ики ўғул бўлди. Нақлдурким, қаҳат шиддати саъб бўлғандаким, атрофдин халқ ризқ учун Юсуф а. с.ға юз қўюб эрдилар, Канъон эли ҳам ул жумладин эрди. Ва Яъқуб а. с. Юсуф а. е. фироқида халқдин улфат узуб ва фарзандларин унси мунқатиъ қилиб, гўша тутуб, Байтул-аҳзон мақоми бўлуб эрди. Фарзандлари анинг рухсати била Мисрға ўзи учун мутаважжиҳ бўлуб, Ибни Яминни Яъқуб а. с. ўз қошида асрадиким, андин Юсуф а. с. иси топар эрди. Чун ўн оғо-ини Юсуф а. с. хизматиға етиштилар, бизоатларин арз қилиб, рўзи тиладилар. Юсуф а. с. алардин насабларини сўруб, оталарининг ҳолин тафаҳҳус қилиб, тирик эрконин билиб, Ибни Ямин ҳолин маълум қилиб, эҳтиром этиб, ошлиғ бериб, бизоатларин доғи ошлиғ ичига ёшурун солиб узотти ва айттиким, яна келсангиз, қолғон ишингизни олиб келингким, бу қотлоғидин кўпрак риоят қилай. Алар Канъонға келғондин сўнг, кайфиятни Яъқуб а. с. қошида арз қилиб, яна қотла Ибни Яминни, агарчи Яъқуб а. с. рози эрмас эрди, ўзлари била олиб Мисрға    Юсуф а. с. мулозиматиға борғайлар ва Яъқуб а. с. хизматида ўткан ҳолотни тақрир қилдилар. Ва илтимос этдиларки, Ибни Яминни бир қотла алар била азиз қошиға йиборғай. Анга агарчи ул саъб кўрунди, аммо заруратдин Ибни Яминни йиборди ва бир руқъа битди. Иброҳим а. с.нинг дасторинки, ирс расми била Яъқуб а. с.ға қолиб эрди, Ибни Яминдин ҳадийя дастури била азиз хизматиға ирсол қилди. Ва аларға васият қилдиким, Мисрға бир дарвозадин кирманг. «Ло тадхулу мин бобин воҳидин вадхулу мин абвобин мутафарриқа».
Алар Яъқуб а. с. буюрғон дастур била амал қилиб, азиз эшикига ҳозир бўлдилар. Азизға хабар бўлғоч, аларни тилаб таъзим била ўлтуртуб, Ибни Ямин руқъа била дасторни Юсуф а. с.ға таслим қилди. Юсуф а. с.ға муфрит нишот юзланиб буюрдиким, алар илайиға хон торттилар ва ҳар иков илайида бир табақ қўйдурди. Ва Ибни Ямин ёлғуз қолди. Алардин ани ўз қошиға тилаб ҳамтабақ қилди. Чун Юсуф а. с. бурқаъ била эрди, алар тонимас эрдилар. Юсуф а. с. нинг тоқати қолмади, қориндошиға ўзин нозуклук била изҳор қилиб, мутағаййир бўлмай, дағи ул жамоатқа кетурган улоғлариға кўра ошлиғ бериб ва олтун кайлким, жавоҳир била тарсиъ қилиб эрдилар, Ибни Ямин юкида ёшуртти. Алар Канъонга мутаважжиҳ бўлғондин сўнг, киши йибориб, юкларин ахтартиб соъни Ибни Ямин юкида топтилар ва Ибни Яминни олиб азиз қошига келтирдилар. Ва қардошлари ҳам анинг била қойтиб келдилар. Бу ерда ихтилоф кўптур. Ҳар тақдир била Юсуф а. с. Ибни Яминни олиб қолиб, қардошлари яна Канъонға бориб, Яъқуб а. с.ға Ибни Яминнинг ўғурлуқ қилиб, азиз ани асрагонин айттилар. Яъқуб а. с. нинг меҳнати ўтти ва фурқати шуъласи бирга минг бўлуб, бир йўли оёғдин тушти. Оқибат азизға бир руқъа битиб, Яҳудо ўғли Фориздин йиборди ва ўз ҳолиниким, Юсуф отлиғ ўғли фироқидин не суубатқа қолиб эрди ва Ибни Ямин фурқатидин не шиддатқа мусаххар бўлди деб арз қилди. Юсуф а. с. анинг жавобида ул навъ насиҳатомиз руқъа йибордиким, Яъқуб а. с.ға еткач, ўқутуб айттиким, бу мактубдин анбиё каломи ва русул пайғоми ҳолоти кўнгулга етишадур.
Яна ўғлонлариға Мисрға борурни таклиф қилиб, алар бизоати музжот била келдилар. Ва бу қотла Юсуф а. с. ўзин аларға зоҳир қилиб, кўп алтоф кўргузди. Аларни ўз қилғонларининг хижолати ва Юсуф а.с.нинг лутфу карами лол қилиб, Яъқуб а. с.нинг кўзи кўрмасин арз қилдилар. Юсуф а. с. ўз кўнглокин Яҳудодин Яъқуб а. с.ға йиборди. Яҳудо Мисрдин чиққоч, Яъқуб а. с. ул кўнглок исин Канъонда топиб, ҳуззорға зоҳир қилди. Аларнинг димоғи хиффатиға ҳамл қилиб, то Яҳудо эшитиб, Юсуф а.с.нинг ҳаёти хабарин ва саломатлиғин Яъқуб а. с.ға еткуруб, кўнглокни анинг юзига солди, ҳамул замон басир бўлғон кўзи бино бўлуб, шукрлар қилди. Ва Яҳудо борча ҳол кайфиятин анга арз қилиб, Мисрға борур сўзида эрдиким, Юсуф ъ. с.нинг расулларин азим яроғлар била етиб ва зурриётин Мисрға элтиб, Юсуф а. с.ға хабар еткоч, истиқбол қилиб ва Малик Раён доғи ул давлатни ғанимат била мувофиқат қилди.
Юсуф а. с.ға яқинлошқоч, Яъқуб а. с. маҳмилдин чиқиб, Юсуф а. с. анинг аёғига тушуб кўруштилар. Ва Мисрға келиб, Юсуф а. с. отаси, онасини тахт устида ўлтуртуб, ўзи алар ёнида ўлтуруб, қардошлариға улча қоидаи икром эди, бажо келтурди. Ва алар борча анга саждаи таҳийят қилдилар. Ва Юсуф а. с. Яъқуб а. с.ға айттиким, «ё абати ҳозо таъвилу руъкойа мин қаблу». Бир ривоят била ўн ети йилдин сўнгра, бир ривоят била йигирми тўрт йилдин сўнгра Яъқуб а. с. Тенгри таоло раҳматиға борди ва Юсуф а. с.ни васий қилиб эрди ва анинг васияти била Қуддусда Иброҳим ва Исҳоқ а. с. жаворида қўйдилар. Ва оз фурсатдин сўнгра малик Раён ҳам оламдин чиқди. Ва анинг беаъмамидин Қобус отлиғ кофир мақҳур Миср тахтида салтанатқа ўлтурди. Юсуф а. с. бир неча йил ани исломға далолат қилди, бир тутмас эрди. Аммо Юсуф а, с.ни таъзим қилур эрди. Юсуф а. с. анинг даъватидин маъюс бўлуб, балки ўз авқотидин ҳам ҳавл, ҳақ таолодин муножотда обоу аждоди суҳбатин тилади. Ва ул дуо мустажоб бўлди, бани Исроилға ислом русухиға васийят қилиб,  Фиръавн била Мусо а. с.дин хабар бериб, ул қавмнинг валийси Яҳудони қилиб, ўзининг мадфанини Нил рудида Мисрдин бир йиғоч йироқ муқаррар қилди ва дорулфанодин гулшани бақоға хиром қилди. Бани Исроил Яъқуб а. с. зурриётидур ва исбот ўн бир ўғли.

Ш е ъ р:
Борди Юсуф, қолмасди Қобус ҳам бўлмай адам,
Ичтилар жоми фано сиддиқ ҳам, зиндиқ ҳам.

Хизр а. с. ни мурсал дебдурлар. Ва ул Арфахшад бинни Сомнинг ўғлонларидиндур ва Зулқарнайн замонида анинг мулозими эрди. Зулқарнайн ҳайвон суйи хиёли била зулумотқа киргонда Хизр а. с. ани бошлаб кирди. Ва дерларким, Илёс а. с. доғи била эрди. Умидким, қуйироқ зикр бўлғай.
Ул сувни Тенгри таоло бу иковга насиб қилди ва Зулқарнайн маҳрум ёндин.
Ва баъзи дебдурларким, ҳақ таоло Хизр а. с.ға илми ладунни насиб қилди ва ҳайвон суйи иборат ондиндур. Аҳли ислом муътақиди улдурким, Хизр а. с. умри жовид топибдур. Ва Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. баъзи нусхада мундоқ битилибдурким, Хизр а. с. Сабзаворнинг Кавк отлиғ кентидиндур ва ҳоло Ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам динидадур ва имом Шофеъи раҳматуллоҳи мазҳабидадур, валлоҳу таоло аълам.

Шеър:

Хизр умрин тиларлар аҳли хирад,
Ер васлидурур, ҳаёти абад.

Айюб Сабур а. с. онаси Лут а. с. қизидур. Отасини Иъйс бинни Исҳоқ а. с. авлодидиндурур дебдурлар: Вале баъзи мухолафат қилибдурлар. Мавлуди Румдур, аммо Шомда муқим эрди. Ҳар навъ мол ва маноли кўп эрди ва ўн ўғли бор эрдн. Ғанимат жуфтидин ҳеч нима йўқ эрдиким, ҳақ таоло ибодати ва тасбиҳи ва таҳлилига ул навъ машғул ва машъуф эрдиким, ҳеч нимага илтифот қилмас эрди. Ул мартабадаким, ҳақ таоло малоикаға анинг ҳолотини жилва бердиким, манинг ибодатимдин ўзга ҳеч нимага парво қилмас. Малоика айттиларким, худоё, ҳеч навъ жамъиятдин йўқтурким, анга насиб қилмайсен. Невчун санинг ибодатингдин ўзга иш қилғай.
Тенгри таоло малоикаға хитоб қилдиким, бу зоҳир жамиятлари паришонлиғ асбобидур. Вале сизинг мазаннангиз бу бўлсаким, бу жиҳатлардинким, анинг кўнгли жамъ учун ибодатқа машъуфдур, андоқ қилойки, сизлар билгайсизким, бўлар-бўлмаса ҳам анинг иши тоатдур. Бу муколимадин сўнгра Тенгри таоло Айюб а. с. сори балолар мутаважжиҳ қилди. Аввал мавошийсиға андоқ офат туштиким, бири қолмади. Анга айттилар эрса, илтифот қилмади. Мазруотиға андоқ бало юзландиким, йўқ ҳисоби тутти. Мунга ҳам мултафит бўлмади. Ҳар жиҳотики, анга не итлоқ қилса бўлур, бениёзлиқ ерига борди, парво қилмади, ҳамул ҳақ таоло ибодатиға машғул эрди. Уй йиқилиб ўн ўғли том остида қолдилар ва ҳалок бўлдилар. Ул дедиким, манга Тенгри таоло басдур, алар бўлмаса. бўлмасун! Булардин сўнгра ҳеч нимаси, балки ҳеч кишиси қолмади, муборак жисмига беморлиғлар ва балолар юзландн. Доғи жароҳатлар бўлуб, қуртлар тушти, доғи ул жароҳатлар исланиб, ул навоҳий халқи андин мутанаффир бўлуб, ароларидин ани ихрож қилиб, бир номуносиб ерга солдилар ва теграсида ҳеч киши қолмади. Ҳарамидинким, отини Раҳима бинти Яъқуб а. с. дебдурлар ва бинти Иброҳим бинни Юсуф а. с. ҳам дебдурлар. Ва Раҳима ё муздурлуқ, ё гадойлиқ қилиб, Айюб а. с.ға қут келтурур эрди. Ва Айюб. а. с. ул балийятқа сабр қилиб, Тенгри таоло тоатидин хотириға ўзга нима кечмай, дерларки, шариф баданидин бир қурт агар тушса эрди, яна олиб ўрниға қўяр эрдиким, сизга ҳақ бу насиб қилғон рўзидин маҳрум бўлманг. Ва шайтони лаъин Раҳимаға ҳар навъ иғволар қилур эрдиким, муҳофазати Айюб а. с.ға етмагай. Тенгри таоло ани шайтон мутобаатидин асрар эрди. То улким, бир кун бир заифа сурати бирла Раҳимаға учради. Ва Раҳима ул кун ҳеч нима топмайдур эрдиким, Айюб а. с.ға келтургай. Шайтон анга айттиким, менинг сочим бағоят қисқадур. Агар гисуларингни кесиб, манга берсангким сочимға уласам, мунча баҳосин берурман. Раҳима дедиким, Айюб а. с. қошиға бу кун қут топмайдур, манга гису бўлмаса бўлмасун. Ўз гисуларин кесиб, анга бериб, олғон важҳқа қут олиб, Айюб а. с. қошиға етмасдин бурун ул лаъин Айюб а. с. қошиға Раҳиманинг сочин келтуруб, номуносиб сўзлар деди. Раҳима қут кетургач, Айюб а. с. анинг сочин кўрмади. Машҳурдурким, аҳд қилдиким Раҳимани юз йиғоч урғай. Чун ҳақ субҳона ва таоло Айюбнинг балийятини ниҳоятқа еткурди. Ва ул ҳамул сабр ва шукр қилур эрди. Малакут оламиға шўр тушти ва ғавғо. Ва малоика анинг фазл ва сабурлуқин эътироф қилиб, ўз сўзларидин нодим бўлдилар. Тенгри таоло иноят қилиб анга сиҳат йибориб, Жабраил а. с. келди ва иликин тутуб қўпорди. Ва тамом қуртлар танидин тушти. Ва ики жонибидин ики булоғ пайдо бўлди ва Жабраил а. с.нинг муборак жисмини ул сувларға ғусл бериб, борча жароҳатлари бутти. Ва Раҳиманинг поклигига тануғлуғ бериб, машҳурдирким, юз супургу йиғочни бир-бирига боғлаб, Раҳима учасиға уруб, уҳд-уҳдасидии чиқти. Ва Айюб а. с.ға Тенгри таоло зойеъ бўлғон амволидин ортуғроқ яна каромат қилди. Баъзи дебдурларким, авлодин ҳам тургузди, баъзи барондурким, яна авлод берди ва анинг эвига баъзи дебдурларким, олтун чугуртка ёғди. Ва баъзи анинг манзилин Шомдадур ва баъзи Хуросон вилоятида Роз Машҳадда дебдурлар. Ва муддати нубувватида уч киши анга иймон келтурдилар ва балийятида муртад бўлдилар, сиҳотдин сўнгра Румға борди. Ҳўмилки, улуғроқ ўғли эрди, васий қилиб, оламдин ўтти. Умри бобида ихтилоф кўп учун битилмади.

Ш еъ р:

Бесабр улус гарчи жаҳондин кетти,
Айюб сабур доғи кетмай нетти.

Шуъайб а. с. Ани хатибул-анбиё дебдурлар. Иброҳим ё Солиҳ а. с. авлодидин эканда ихтилоф бор. Ва онаси Лут а. с. қизи эрди, оти Мико. Ва ҳақ таоло ани асҳоби Мадян ва асҳоби Айка ҳидоятиға мабъус қилди ва баъзи Мадян ва Айка асҳобидин бир қавм дебдурлар. Ва алар кайл ва вазн ишида қалблиғ қилур эрдилар. Ва танга ва пул сойир маскукотин нима қотиб бе аёр ясар эрдилар. Ва ўғрилиқ ва қароқчилиқ қилур эрдилар. Ва Шуъайб а. с. мулозиматиға келур элнинг йўлин тутуб, манъ ва изо этарлар эрди. Ва миллатлари бутпарастлиқ эрди. Шуъайб а. с. аларни туз йўлга далолат қилиб, Тенгри таоло азобидин қўрқутур эрди. Алар муқобаласида истиҳзо ва сафоҳат қплур эрдилар. Чун бу муддат татвил топти, ул қавм жаҳолатларидин Шуъайб а. с. тахвифин ёлғон хиёл қилиб, тамасхур юзидин азоб ваъдасиға тақозо кўргуздилар. Шуъайб а. с. муножот қилиб, «Раббана фатх байнано ва байна қавмино билҳаққи ва антахайр-ул-фотиҳин» такаллуми била тазарруъ қилди. Тенгри таоло ети кун ҳавонинг ҳароратин ул мартабада қилдиким, ул қавм бетоқат бўлуб, аёл ва атфоллари била шаҳрларидин чиқиб, беша ва дарахтистонға юзландилар. Ва Ибни Аббос разийаллоҳу анҳудин манқулдурким қазои илоҳи дўзах ўтидин шуъла йибориб, борчасин ўртади. Ва тарих аҳли ани ҳам самум елига иснод қилибдурлар. Ҳар тақдир била Шуъайб а. с. Иброҳим а. с. шариатиға даъват қилур эрди ва даъвати муддатида минг етмиш киши даъватиға кирдилар ва ул қавм ҳалокидин сўнгра, ҳақ таоло амри била ҳамул ерда сокин бўлди, то Мусо а. с. анга қўшулди. Ва Мусо а. с. айрилғондин сўнгра, ети йил ва тўрт ой ҳаётда эрди. Умри икки юз йигирмага еткондин сўнгра охират оламиға юзланди ва Маккада рукну ва мақом орасида мадфундур. Ва асҳоби рас зикриким ўтти, баъзи Шуъайб а.с. замонида дебдурлар. Ва Шуъайб а. с.ни сурённй тили била Шируб дебдурлар. Ва муъжизотидин бири улким, куффор тошни мис қилмоқ тиладилар, анинг дуоси била борча тошлар мис бўлди. Чун ақида қилмадилар, яна аввал ҳолига борди.

Ш е ъ р:

Шуъайб айлади чун жаҳондин хиром,
Зуҳур этти Мусо алайҳис-салом.

Мусо ва Ҳорун а. с. Мусо а. с. улул-азмдур ва лақаби Калимуллоҳдур. Ва Яъқуб а. с. авлодидиндур. Ва бу қиссанинг ибтидоси будурким, Юсуф а. с. ки, Раён бинни Валиддин сўнгра Қобус замонида риҳлат қилди. Қобус бани Исроилни забун қилиб, азим аниф таклифлар қилур эрди. Ва борчасин ўз убудийятиға мансуб қилиб, қибтиларғаким ўз қавми эрди, ожиз ва зеридаст қилиб эрди.
Чун ул Фиръавн жаҳаннамға борди, қардоши Валид бинни Мусъабки машҳурдирким, Фиръавн улдур. Миср салтанатида ўлтурди ва кўп йил халқни бутпарастлиққа таклиф қилди. Чун салтанати замони имтидод топти, мабҳут димоғиға фосид хиёл бўлуб, «Ана раббукум-ул аъло» даъвоси била элни ўз ибодатиға таклиф қилди, чун салтанати замони имтидод топти ва улуҳийят муддаоси била жаббор сифатлиғ бунёд қилди. Ва бани Исроилға жафо ва ситамни ҳаддин ўткорди. Ва андоқки, шарҳи кўпрак таворихда мастурдур ва халқ орасида машҳур. Ва қибтиларға риоят қилди.
Ва ул малъун бир кеча туш кўрдиким, Шом соридин бир ўт пайдо бўлуб, мисрийларнинг боғ ва саройларин куйдурди. Ва кент ва шаҳарларидин асар қўймади. Ваҳм била уйғониб, коҳинларни тилаб, бу тушнинг таъбирин тилади. Алар дедиларким, ул соридин биров мутаваллид бўлғайким, санинг давлатинг ва миллатинг заволига сайъ қилғай ва бани Исроилдин бўлғай. Ва қибтилар заволи ондин бўлғай. Фиръавн зуафо тайин қилдиким, бани Исроилдин ҳар ўғул мутаваллид бўлса, ўлтургайлар. Беш йилдин сўнгра бани Исроилға тоун заҳмати воқе бўлуб, кўп халқ зонеъ бўлди. Қибтилар Фиравнға айттиларким, бу тоифанинг атфолин сен ўлтурасен, улуғларин тоун. Оз вақтда тугонурлар. Бизинг хизмат ва пайкоримизни ким қилур?
Фиръавн нодонлиғидин буюрдиким, атфолни бир йил ўлтурсунлар, бир йил қўйсунлар.
Бахшиш йили Ҳорун а. с. мутаваллид бўлди ва ғайри бахшиш йил Мусо а. с. мутаваллид бўлди. Тафсили будурким, коҳинлар дедилар, Фиръавнгаким, ул мавлуд фалон кеча Искандарияда ота пуштидин раҳмға борур. Фиръавн Искандарияға бориб, ул кеча жамиъ бани Исроилни зуафодин айирди ва ўзи эса Осия бирлаким ҳарами эрди, хилват ихтиёр қилди. Ва Имрон Мусо а. с.нинг отасиким, муқарриб кишиси эрди, боғ эшикида қўйди. Зуафо сайрда эрдиларки, боғ эшикига еттилар, Имрон хотунин кўруб майл қилди.
Алқисса, Мусо а. с.ни онаси ҳомила бўлди ва Мусо а. с. нинг бир муъжизи буким, онасининг ҳомила эркани ўзга зуафодек маълум бўлмас эрди. Ва муаккалаларға вуқуф ҳосил эрмас эрди. Чун Мусо а. с. мутаваллид бўлди, онаси ани бир тобутқа момуқлар орасида таъбия қилиб, дарзларин қир била тутуб, Нил рудиға солиб, Тенгри таолоға топшурди. Ва Фиръавннинг бир қизи бор эрдиким, анга барас иллати бор эрди. Ва иложидин атиббо навмид бўлуб эрдилар. Коҳинлар ушбу тарихда деб эрдилар, бир зулҳаёт дарёдин чиққойким, анинг оғзи луобидин ул мараз дафъ бўлғай. Қиз онаси била ҳамул ваъда куни Нил қироғинда ўлтуруб эрдиларким, ул тобут етиб, бир дарахтқа банд бўлди. Канизаклар ул сандуқни келтурдилар, Осия очти, тифли кўрдиким, бормоғин эмадур эрди. Яна Мусо а. с.нинг мўъжизи буким, оғзи суйи била ул барас филҳол дафъ бўлди ва Осия анга Мусо от қўйдики, ибрий тили била маъниси сарв дарахтидур. Она ва қиз Мусо а. с.ни Фиръавн қошиға келтурдилар. Ва Фиръавннинг кўзи анинг юзига тушкоч, Тенгри таоло Мусо а. с. муҳаббатини анинг кўнглига солиб, халқи айттиларким, бу ҳамул тифлдурким тилар эрдинг, қатлида таъхир қилма. Аммо Осия айттиким, «Қудрату айнен ли валака ло тақтулуҳу асойан янфаано авнаттиҳизаҳу валадо».
Фиръавн анинг қатлин Осияға бағишлаб, Осия анинг муҳофазати учун сутлук зуафо келтурди. Ҳеч қойсининг сутин ичмай, иттифоқо онасини ҳам келтуруб эрдилар, онасининг сутин ича киришти ва онаси сути била парвариш топти. Бир ёшоғондин сўнгра Осия Фиръавн қошиға келтурди. Фиръавн қўйниға олғоч, илик уруб, анинг сақолин тутуб, тортиб неча қилин узуб, Фиръавн ғазаб қилди, доғи Мусо а. с.нинг қатлиға ҳукм қилди. Осия монеъ бўлдиким, атфолни бу навъ ҳаракотқа мухотаб қилса бўлмаским, аларға шуур ва ғараз бўлмас. Имтиҳон учун буюрдиким, бир табақда ўт ва бир табақда ёқути аҳмар келтурдилар. Мусо а. с. илайига қўйдилар. Мусо а. с. илик ёқут табақиға узотти. Аммо Жабраил а. с. иликин ўт табақи сори мойил қилди. Ва Мусо а. с. бир чўғни олиб, оғзиға солди, тили куйди. Дерларки, муборак тилида лакнат воқеъ бўлдиким, син ҳарфин яхши айтаолмас эрди. Андоқки, муножотида «Ваҳлул уқдатан мин лисони» андин хабар берур. Фиръавн бу ишни кўргач, мунбасит бўлуб, Мусо а. с.ни Осия анинг қошидин элтиб, тарбият қилур эрди, то ўн ёшиға етти. Ва ани салотин авлоди ва дастури била ғоят зеб ва тажаммулда асрар эрди. Ўтуз ёшиға еткач, қибтиларнинг ашрофидин бирининг қизин анинг никоҳига киюрди. Ва ул тўйда мулук дастури била ойинлар боғлатти. Ва Мусо а. с.ға ики фарзанд бўлди. Ва ул муносибат асли била бани Исроилға қибтилар зулм қилғанда раҳм қилур эрди. Бир кун сайрда кўрдиким, бир бани исроилийға Қонун отлиғ қибти зулм қилғонда шиддат била изо қиладур. Ул насиҳат юзидин манъ қилди. Ва ул мумтонеъ бўлмади ва изони орттурди. Ва чун ул беқондалиғи ҳаддин ўтти, Мусо а. с.нинг ғазаби ўти муштаил бўлуб, ул қибтини урғоч, йиқилиб ўлди. Фиръавн эшиткоч, Мусо а. с. қатлини кўнглига жазм қилиб, анинг изҳориға ҳукм қилди. Ҳамул нажжорким, анинг онаси ани сувға солурда сандуқ йўнуб эрди, куфрдин ёниб, дин қабул қилиб эрди, Мусо а. с.ға ул ҳолдин хабар берди. Мусо а. с.ға чун ҳануз нубувват рутбаси етмайдур эрди, ваҳмдин яёғ Мисрдин қочиб, ети кеча-кундуз кўп риёзат била йўл қатъ қилиб, бир чоҳ бошиға етиштиким, Мадойин навоҳийсида эрди.
Ва анда бир дарахт соясида сокин бўлди. Бир лаҳзадин сўнгра эл гала қаросин ул чоҳ бошиға суворғали келтуруб, чоҳ устида ёпқон тошни олиб, қолин қўй ва мавошийға сув бердилар. Доғи чоҳға тошни ёпиб, галаларин суруб кеттилар. Ики заифа бир неча қўйни қироқга асраб эрдилар, эл кеткондин сўнгра, қўйларин суворуб, эл мавошийсидин қолғон сувни ўз қўйлариға бердилар. Мусо а. с. ул иштин мутаажжиб бўлуб, ул зуаффонинг кайфияти ҳолин сўруб, алар дедиларким, биз Шуъайб пайғамбар қизларибиз. Куффор қўйларин суворғондин сўнгра, ул галадин қолғон туфайли сувдурким, биз ҳам сувлаб борурбиз. Мусо а. с. аларнинг қўйлариға сув тортиб сероб қилиб йиборди.
Алар хушнуд келиб Шуъайбқа ул ҳолдин хабар бердилар. Шуъайб а. с. Мусо а. с.ни уйига индаб, ҳасаб ва насабни маълум қилиб, Сафура отлиғ қизин анга атади. Шу шарт билаким, секиз йил Мусо а. с. Шуъайб а. с.нинг кутган миъод ўткач, Мусо а. с.ни уйландуруб, бирор нима молидин бериб, ўн йилдин сўнгра одам Сафийуллоҳ биҳиштдин чиқарғон асони анга бериб, ани Мисрға узотти. Ва асо бобида сўз кўптур. Мабсут кутубдин билса бўлур.
Чун Мусо а. с. беш кун юруди, Тури Сино тоғига етишти. Олтинчи кечаким ҳаво совуғ бўлуб, булут оламни тийра қилди. Сафураға туғурур дарди пайдо бўлуб, ўтқа эҳтиёж бўлди ва ул тоғ сори мутаважжиҳ бўлдиким, ўт кетургай. Кўп юргондин сўнгра бир ёруглуғ кўрунди, еткоч, ул ёруғлуғ бир дарахтда эрди, Мусо а. с. еткоч, дарахтқа чиқти. Ва ул ёруғлуғ қошида қуёш нури тийра кўрунди, аммо йиғочни куйдурмай яфроғ ва шохларин тозароқ қилиб эрди. Мусо а. с.ға ҳайрат ғолиб бўлуб деди: Ё раб, бу на ҳол эркин? «Инни аналлоҳ» нидоси келиб, Мусо а. с.нинг давлатманд бошиға рисолат тожи қўюлди ва саодатманд эгнига нубувват хилъати кийдурулди ва яди байзо ва асо мўъжизаси каромат бўлди. Ва орада ўткон муколама «Тоҳо» сурасида маълум. Ва Мусо а. с. ўз убудийяти ажзин зоҳир қилиб, Ҳорун а. с.ға ҳам нубувват давлати насиб бўлуб, Фиръавн ҳидоятиға ва бани Исроил истихлосиға маъмур бўлди. Мусо а. с. водийи муқаддасдин масрур ёниб, манзилга келиб, тонгласи Миср азимати қилиб, ёткон кеча онаси уйига бориб, онаси ва халқини ўз диниға киюруб, Ҳорун а. с.ға нубувват башорати бериб, тонгласи Фиръави қасрига юзланди. Ва анга нубувват фарридин элга маҳобат даст бериб, Фиръавн била мулоқот қилиб, ани Тенгри таоло убудийятиға далолат қилди. Ва ўз нубувватин изҳор қилиб, ўз диниға йўл кўргузди. Фиръавн мўъжиза тилади эрса, Мусо а. с. асони илкидан солғоч, аждаҳое бўлдиким, ҳайбатидин неча киши ҳалок бўлди. Фиръавн ваҳмдин беҳуш бўлуб, ўз ҳолиға келди. Сўнгра, илтимос қилиб, Мусо а. с. асони олғоч, ҳамул асо бўлди. Ва асони олурда яди байзо кўргузди. Фиръавн деди: «Сен соҳирсен, менинг ҳам соҳирларим бор. Агар аларға ғолиб келсанг, сен дегондек қилай, йўқ эрса, сени ҳалок этай». Соҳирларин йиғиб, ҳолни аларға айтти. Алар қабул қилдиларким, неча кундин сўнгра биз сеҳрлар қилоликим, Мусо а. с. нинг сеҳрин ботил қилғай.
Миъдод куни алар ип ва йиғочлар била йилонлар ясаб эрдилар, ул даштқа қўйғоч, мутаҳаррик бўлуб, Мусо а. с. асони ташлағоч, аждаҳо бўлуб, ул сеҳрларни ютти. Ва Мусо а. с. тутқонда ҳамул асо бўлуб, ул: саҳара бу ҳолни кўргоч, Мусо а. с.ға иймон кетурдилар ва бани Исроил масрур бўлдилар.
Осия дағи Фиръавн мусоҳабати кудуратда батанг бўлди, ҳақ таолоға муножат қилдиким, «Раббибни ли индака байтан фил жаннати ва нажжини мин Фиръавна ва амалиҳи ва нажжини минал қавмиззолимин». Ҳақ таоло дуосин мустажоб қилди ва Фиръавн бани Исроилнинг сурурин кўруб, сойир қибтиларға буюрдиким, аларға бурунғидин кўпрак изо қилғайлар. Алар Мусо а. с. ҳазратида тазарруъ ва тазаллум қилдилар эрса, Мусо а. с. қибтилар бобида дуо қилди ва балийят алар сори юзланди. Ул эл уч йил қаҳат балосиға гирифтор бўлдилар. Иккинчи, тўфон балоси эрдиким, баъзи ёғин дебдурлар, баъзи тоун, ўзга нималар ҳам дебдурлар. Бу бало ети кунгача бўлди ва аксар ашрофлари ўлди. Ва учунчи, чугуртка балоси эрдиким, борча мазруот ва жиҳотларин нобуд қилди. Бу ҳам ети кун эрди. Тўртинчи, қамл балоси эрдиким, аъзолариға, балки қулоқ ва кўзлариға тушуб, кўпини маъдум қилди. Анда ихтилоф кўптур. Бешинчи, зафоъ балоси эрди. Чун булар била ул бадбахтлар танбиҳ бўлмадилар. Олтинчи бало ул эрдиким, ҳақ таоло аларға Нил суйин қон қилди. Бани Исроилға сув эрди, қибтиға қон. Бу ҳам ети кунга тортти. Етинчи бало ул эдиким, азим еллар ва тийра ҳаволар ва раъду барқ аларни ҳалок этти. Ва секизинчи бало ул эрдиким, ёзи вуҳуш ва сибоъини ҳақ таоло аларға мусаллат қилдиким, азоб қилдилар. Ҳар бало бўлғонда шарт қилур эрдиларким, дафъ бўлғонда, имон келтироли. Мусо а. с. дуо била дафъ қилғоч, куфрда музирроқ бўлуб, бани Исроилға зулм кўпрак қилур эрдилар. Чун Мусо а. с. Фиръавн била қавмидин ноумид бўлди, ўз қавми бани Исроилға ҳақ таоло амри била буюрдиким, Мисрдин чиқиб, Нил қироғинда тушсунлар. Ул қавм буюрғондек қилдилар. Ўткон балиёт асносида Фиръавн сарҳи мумаррадни Ҳомонға буюрдиким, осмонға чиқиб, Мусо а. с.нинг тенгриси била урушай, деб кўп муддат устодларни жамъ қилиб, ул сарҳни ясадиким, «Ё Ҳомонубни ли сарҳан» анга долдур. Ва анинг иртифоъин баъзи тўрт йиғоч ва баъзи мундин ортуқ дебдурлар. Фиръавн чун ул қасрға чиқти, осмон анга ердин кўрунгондек кўрунди. Мунфаил тушкондин сўнг, ҳақ таоло амри била ул қаср нобуд бўлди. Чун Мусо а. с. қавмин Нил қироғинда таъбия қилди, Мусо а. с. нинг тобутин анинг васияти мужиби била олиб чиқтилар. Ва ул мақбара Нил руди ичинда қолиб эрди, Мусо а. с. дуоси била сув анинг устидин кетти. То ерни қозиб, тобутниким, баъзи тошдин, баъзи шишадин дебтурлар, чиқордилар. Фиръавн бу ҳолатдин вуқуф топғоч, черик тортиб, Мусо а. с. рўбарўйиға чиқти. Ул сипаҳнинг ададин ҳисобдин тошқари дебтурлар. Мусо а. с. бағоят мутаваҳҳим бўлди, Мусо а. с.ға нидо келдиким, «Изриб биасокал баҳра».
Мусо а. с. ҳақ таоло амрин бажо келтурди. Нил дарёсида ўн ики ерда сув айрилиб, ўн ики кўча сув пайдо бўлди. Исбот адади била мувофиқ Мусо а. с. ҳар сабт қавмини бир кўчага кирарга фармон буюрди. Аларға буюрғондек қилиб, чун ҳақ таоло амри била дарё туби қуруб эрди, солим ўттилар. Фиръавн сув қирғоғиға еткач, ул ҳолни мушоҳида қилғоч, аъзосиға раъша тушуб, сувға кирарда мутараддид бўлди ва Ҳомон иғвоси била отин сурди. Ва қибтилар доғи кирдилар. Чун тамом черикдин бири тошқори қолмади, ҳануз бири сувдин чиқмайдурлар эрдиким, сувға амр бўлдиким, муттасил бўлуб равон бўлди. Қаҳҳорлиғ ва мунтақимлиқ баҳри муталотим бўлди эрса, бир лаҳзада Фиръавн била андоқ азим сипоҳдин осор қолмади. «Наузу биллоҳи мин ғазабиллоҳи ва наузу биллоҳи мин шурури анфусино ва мин саййиоти аъмолино».
Ва бу воқеа ошуро кунида содир бўлди. Ва неча кун ул дарё юзида ва ики қироғида қибтилардин лошай эрди, ниҳоятсиз зеб ва тажаммулким, аларнинг либосида эрди, Мусо а. с. қавмиға иршод қилур эрдиким, бу амволға тасарруф қилманг. Саодат аҳли маъмур бўлуб, шақоват аҳли ул жиҳодин ихтиёр қилиб жамъ қилур эрдилар. То оқибат аларға етишгон қуйироқ мазкур бўлғай, иншоаллоҳул-азиз. Ва Мусо а. с. Ювшаъ бинни Нунға қолин сипаҳ қўшуб, Мисрға йиборди. Ва ул Мисрни фатҳ қилиб, қибтилар амволин ва сойир жиҳотин забт қилиб ҳам қибтидин бир кишини валиаҳд қилди, доғи Мусо а. с.ға қўшулди. Ва Мусо а. с. муҳаррам ойининг ўн икисида сув яқосидин кўчуб азимат қилди. Ул ёнки Тенгри таоло амри эрди, баъзи Рай шаҳриға дебдурлар. Чун бани Исроил доим Мусо а. с.дин илтимос қилурлар эрдиким, бир алоҳида шариат бизинг учун Тенгри таолодин тиласангким, ул дастур била амал қилсак. Ул ҳазрат муножот қилиб, хитоб келдиким, Тури Сино тоғиға бориб, ўтуз кун рўза тутуб, улча тиларсен етсун.
Мусо а. с. қавмнинг хилофатин Ҳорун а. с.ға бериб, қавм ашрофидин етмиш киши айириб, ўзи била олиб Тури Синотоғиға бориб, миъод муқаррар қилдиким қачон келгаи. Чун рўза айёми ул муқаддас водийда муътакиф бўлди, Жабраил а. с. келиб, пайғом келтурдиким, яна ўн кун дағи бу дастур била ўткар. Чуи қирқ кун ўтти, Мусо а. с. Турға мутаважжиҳ бўлуб, ул жамоат қолдилар. Ораларида бир булут пайдо бўлуб, монеъ бўлди.
Мусо а. с. била ҳақ субҳона ва таоло тилсиз такаллум қилди ва ўн лавҳ йиборди. Ва анда шариат аҳкоми марқум эрди. Ва Мусо а. с. руъят истиъдоси қилиб муяссар бўлмади. Чун рафиқлари қошиға келди, ул қавмлари ҳақ таоло каломин эшитурни истидъо қилдилар. Борчани ғазаби илоҳи ҳалок қилди. Яна Мусо а. с. қойтиб, қавмға мулҳақ бўлди, ул ўн кун жиҳатидинким мавъидға ўтуб эрди, қавм Сомири иғвоси била гўсолапараст бўлуб эрдилар, магар ўн ики минг кишиким исботдин эрдилар.
Мусо а. с. бу ҳолдин мутаажжиб бўлуб, Ҳорунға ғазаб огоз қилди. Ҳорун а. с. масмуъ узр этиб ва Сомири бобида ёмон дуо қилди ва гўсолани куйдурди. Ва қавм бобида ҳақ таолодин хитоб келдиким, ул ўн ики минг кишиким гўсола парастиш қилмайдурлар, жамиъ бани Исроил элини қатл қилсунлар. Ғариб рустохез тушти ва ажиб қатл воқеъ бўлди. Яна Мусо а. с. дуоси била Тенгри таоло аларнинг қолғонин боғишлади ва тиғ юрумас бўлди. Мусо а. с. буюрдиким, қатлдин илик торттилар. Яна Мусо а. с. бориб муножот қилди, «Таврот» нозил бўлди. Ва ул қирқ мужаллад эрди. Ва анинг аҳкомин қавм эшиттилар ва қабул қилмадилар ва дедилар: «Самиъно ва асайно». Мусо а. с.ға яна малолат бўлуб, Жабраил а. с. Тур тоғини ердин кўториб, ул қавм боши устига келтурдиким, Тенгри таоло ҳукмин эшитмасалар, бошлариға урғайлар. Заруратдин сажда қилдилар, аммо ваҳмдин бир юз била сажда қилиб, бир кўзлари юқори тоғ сори эрдиким, тоғ тушмагай. Андоқки, яҳудға бу дастур бўлдиким, эмди доғи бир юзлари била сажда қилурлар. Чун қавм дин қабул қилдилар, яна Мусо а. с. дуоси била ул тоғ алар боши устидин ғойиб бўлди. Ва, тўрт аҳкоми олти юз ўн учга қарор тутти. Ва Мусо а. с. қавмини бошлаб, Мисрға мутаважжиҳ бўлди. Ва Мусо а. с. сексен яшағонда Тенгри таоло амри била бир сандуқ ясаб, жавоҳир била мурассаъ қилиб, алвоҳи самовийни анда солиб, теграсига ҳафтранг дебодин шодурвон ва саропарда тикиб, анинг муҳофазатин Ҳорун а. с. ва авлодиға муқаррар қилди. Ва ани сандуқуш-шаҳода дедилар. Ва ул тавобеъ байтул-муҳаддасқа шуҳрат тутти. Ва бу учурда бани Исроил Омил отлиғ кишини қардошининг ики ўғли моли учун ўлтуруб, ики қавм орасиға солдилар ва қотилни топмоқ учун Мусо а. с.ға илҳоқ бунёд қилдилар. Мусо а. с. ул ики қавмғаким, мақтул аларнинг орасида толилиб эрди, қассомаға ҳукм қилди. Алар қабул қилмадилар ва дедиларким, дуо қил, то қотил топилсун. Дуо қилди. Тенгри таоло ҳукм буюрдиким, бир ўйин келтуруб ўлтурунг ва анинг бир узвини мақтулға урунг, то айтсунким, қотили кимдур. Алар ўй сифатида илҳоҳ қилиб, ўзларига ишни душвор қилдилар. То иш анга еттиким, бир ўйким ўрта ёшлиғ, ранги сориғ, зироат ва юк заҳматин кўрмаган бўлғай ва нопок ерда ўтламамиш бўлғай ва умрида анга машаққат етмамиш бўлғай, топқулуқ бўлдилар. Андоқким, Бақара сурасида мазкурдур. Ва топқондин сўнгра иёси баҳосида муболаға қилиб, ўй терисини ёрмоқ тўлдуруб анга берур ваъдаси била ўйни олиб ўлтурдилар. Ва этидин ўлукка уруб, ўлук тирилди. Ва Мусо а. с. андин қотилин сўрди. Ул ики қотилни кўргузди ва ҳамул замон Тенгри ҳукмин буткарди. Мусо а. с. қотилларин қасосқа еткурди ва ул ўйни куйдуруб, кулин асрадилар. Ҳар қачон бу навъ иш воқеъ бўлса, анинг кулидин ҳам бу хосият топар эрдилар. Ва ул мўъжиза Ҳорун а. с. авлодида эрди.
Ва бу воқеадин сўнгра, бани Исроилға Қурбон фарз бўлди ва Қорон жўясида Шуъайб а. с. келиб, Мусо а. с. ни кўрди. Мусо а. с. азим жашн қилиб, Шуъайб а. с. ни знёфат қилди. Ва Шуъайб Мусо а. с.ға буюрдиким, сибтининг раёсатни бир кишигаким, алар орасида ақл ва киёсат ва шижоат била ороста бўлғай, муқаррар қилди. Ва ул халойиқнинг ададин дафтарларда мастур қилдилар. Олти юз мингдин ортуғроқ эрдиларким, йигирми ёш била элликнинг орасида эрдилар. Шайх ва шабобининг ниҳояти йўқ эрди. Ўн ики киши буларға сардор бўлдилар. Ва бу вақт ҳавонинг ҳарорати чоғи эрди. Ҳақ таоло Мусо а. с.нинг черики устига доим бир қаро булут йибориб эрдиким, кўланка қилгай.
Ногоҳ Ҳорун била Марямнинг хиёлларида бу кечтиким, насаб ва ҳасабда биз Мусодин кам эмасбиз ва башарият жиҳатидин бир неча нима Мусо а. с. нисбатиға. Дедиларким, ул ҳазрат ул нималардин бири эрди. Ул булутдин бу иш манъиға наҳийб ун келдиким, эй бани Исроил, сизга не ҳадким, Мусо а. с. била ўзунгузни тенг тутқайсизким, бу кунгача барча мурсал пайғамбарларни Жабраил воситаси била ва илҳом била ва рўё била ўз хитобимизға мушарраф қилибмиз. Ва анга воситасиз ўз каломи мажидимизга такаллум қилиббиз ва анга берилган мўъжизот ҳеч расулға берилмайдур. Бу ун муртафнъ бўлғоч, ул булут доғи ғойиб бўлуб ҳаво остида ҳарорат топиб, Ҳорун а. с. била Марям Мусо а. с. ҳазратида ул густохлиқдин истиғфор қилдилар ва ул афв қилди. Аммо Марям юзига барас иллати зоҳир бўлуб, ул ҳам Мусо а. с. дуоси била дафъ бўлди. Яна Қорун қиссасидур. Ул бани Исроилда илму фазлда мунфарид эрди. Ва ғоят ҳусн ва жамолидин ани мунаввар дерлар эрди. Ва Мусо а. с.нинг яқин қаробатидур. Ва Мусо а. с. анинг тарбиятида муболаға қилур эрди. Ва улуми ғариба ва фунуни ажибаким, файзи илоҳидин муборак замириға мунаққаш эрди. Анинг фаҳми етконча не анга таълим қилур эрди, бу жумладин, кимё илмидурким, Қорун ўргониб анга иштиғол кўргузди. Ва анинг молу тажаммули ул ерга еттиким, хазойину кунузларининг калидларин қирқ хачир кўтарур эрди. Аксар бани Исроил анга мунқод бўлдилар.
Мусо а. с. анга амр қилдиким, мингдин бир закот Тенгри таоло ҳукми била бергил. Ул бетавфиқ ибо қилди, бу Байтул-муқаддас ва сандуқи шаҳодат ихтиёрики Ҳорун а. с.ға тааллуқ эрди, истидъо қилди. Мусо а. с. айттиким, ул ишлар ҳақ таоло амри била анга қарор тутубдур. Андоқки, мунча зоҳир асбоби санга мутааллиқ бўлубдур. Қорун Мусо а. с.ға иҳонат ва истеҳзо қилиб, бир заифаға кўп мол бериб буюрдиким,, Мусо халойиққа ваъз ва насиҳат қилурда, ул заифа қўпуб, Мусо а. с.ға ўзи била туҳмат қилғай ва таврия ҳукми била Мусо а. с.ни бани Исроилға буюруб сиёсат қилдурғай. Ул вақтни асраб, ул хотун қўпуб, бу сўзни айтурда Тенгри таоло тилига рост сўзлар солдиким, Қорун анга буюртубдур. Ва сўзи тугагондин сўнг, иймон арз қилиб Мусо а. с.ға узр қулди. Мусо а. с.ға Қорун ишида ғазаб муставлий бўлуб, муножот қилиб, Жабраил а. с. келиб, ҳукм келтурдиким, биз ерни санинг фармонингда қилдуқ, Ҳорун ҳар нега шойиста бўлса қил. Мусо а. с. хушҳол бўлуб қавмға буюрдиким, Тенгри таоло мени Қорунға музаффар қилди. Ҳар ким анинг тобеъидур, анга қўшулсун, манинг тобеъим манга қотилсун.
Қавм мутаваҳҳим бўлуб, Мусо а. с.га қўшулдилар.. Мусо а. с. ерга айттики, «Ё арзи хузиҳи». Ер Қорунни ошуғиғача ўзига тортти. Ҳорун дедиким, эй Мусо яна сеҳр оғоз қилдинг. Мусо а. с. айтти: «Ё арзи хузиҳи». Тизиғача ерга ботти. Қорун мутаваҳҳим бўлуб», узр оғоз қилди. Мусо а. с. ға мақбул тушман ерга амр айтар эрди ва ер ани қуйироқ тортар эрди, то тамом ерга кирди ва гум бўлди. Хитоб келдики, ё Мусо, Қорун сендин етмиш қотла иймон тилади ва топмади. Бир қотла биздин тиласа эрди, қабул қилур эрдук. Мусо а. с. дедиким, мен доғи кўз тутар эрдимким, сандин иймон тилагай. Тақдиринг йўқ эрди, тиламади. Андин сўнгра қавм арозил ва ботилга гумон бўлдиким, Мусо а. с. Қоруннинг моли тамаъиға ани ҳалок қилди. Мусо а. с. дуо қилдиким, анинг йиғилғони мажмуъи ерга кирдиким, ҳеч нима қолмади. Ва Мусо а. с. ға амри илоҳи нозил бўлуб эрдиким, Шом диёрига аъмолиқа ва жабборлар дафъин қилғай. Ва ул тоифа бағоят захим ва жасим эл эрдилар. Авж бинни Унуқки машҳурдурким, боши булутқа суртулур эрди, ул қавмдин эрди. Мусо а. с. ўн ики нақибниким, қавмнинг сардори қилиб эрди, йибордиким, Шомга бориб, ул қавм аҳволининг кайфиятин билиб, хабар  келтургайлар. Ўзи қавм била алар сўнгича тебради. Алар Шомға етиб иттифоқо Авж бинни Унуққа йўлуқтилар ва Авж аларни тутуб, баъзи дебдурларким, этокига солиб, баъзи дебдурларким овучиға олиб, подшоҳ қошиға элттиким, бу тоифа келадур эрмишки, мулкни биздин олғайлар. Тамасхур қилиб, ул жамоатни қўйдилар. Қойтиб шарт қилдиларким, кўргонларин Мусо а. с.дин ўзга кишига демагайлар, қавм эшитсалар, таваҳҳум ғолиб бўлуб, мунҳазам бўлмағайлар. Аммо қавмға еткондин сўнгра Ювшаъ бинни Нунға Қолаб бинни Юфнодин ўзга ўн рафиқ юруб, қавмға айттилар: Мусо а. с. Шом азиматин мусаммам қилиб, бани Исроил дедиларким, бизга аъмолиқа била урушур қувват йўқтур, урушға бормасбиз. Эй Мусо, агар Шом мулки ҳукуматин тиларсен, «Изҳаб анта ва раббука фақотило». Мусо а. с. қавмидин ранжа бўлуб, сажда қилиб айттиким, «Рабби инни ло амлику илло нафси ва ахи, фафруқ байнано ва байнал қавмил фосиқин». Ва Ювшаъ ва Колут йиғлаб, қавмни ёмон дуо қилдилар. Ҳамул замон хитоб келдиким, Эй Мусо, неча бу қавм бизинг возиҳа оёт ва лойиҳа баййинотимизни кўруб, тамарруд ва исён қилғайлар. Чун буларни фосиқ дединг, жазоларин бероли. Бу ваиъддин сўнг, ул ўн кишиким, аҳдларин синдуруб эрдилар, жасадлари эриб оқти! Ва қавм қолиб, Мусо ва Ҳорун ва Ювшаъ ва Колут а. с. Шомға азимат қилдилар. Ва бани Исроил Мисрға ёндилар. Ва ул кун тонгидин оқшомғача йўл юруб, оқшом манзилға тушгондин сўнгра кўрдиларким, ҳамул кўчгон манзил эрди. Ҳайрат била тонгласи кўчуб, яна бу ҳолни кўрдилар. Билдиларким, ул афъоллари жиҳатидин Тенгри таоло аларни бу балоға гирифтор қилди, ердин чиқардин ноумид бўлуб, ерлик ерига тушуб, кўнгулларин балога қўндилар.
Мусо а. с. чун асҳоб била Шомга еттилар, ул кишиким аввал аларға учради, Авж бинни Унуқ эрди. Дебдурларки, Авж бир тоғ порасин кўториб, жамиъ кавмнинг устига ташлаб, борисин ҳалок қилди, деб келадур эрди. Сониъи корсоз қудрат изҳориға ҳудҳудга амр қилдиким, ул тоғ устида ўлтуруб чўқуғоч, андоқ тешилдиким, Авжнинг бўйниға тушуб, ани ҳалок қилди. Баъзи дебдурларким, Мусо а. с. асоси зарби била ўлди.
Ва Мусо а. с. асҳоб била қавм сори келдиларким, бу киши ҳалок бўлди. Алар ул ҳолларин арз қилдилар. Мусо а. с. дуо қилиб, аларға карак ва таранжабин ёғар эрди. Ва бир тоштин ики булоғ жорий бўлуб, алар сероб бўлур эрдилар, то ҳақ таоло ул қавмни қирқ йил ул бодияда азоб била ҳалок қилдиким, бири қолмади. Аммо қудрат кўргузуб, тиҳада бўлғон авлод ва атбоъларин аларнинг адади била мувофиқ биёбондин нажот берди ва қавмдин ҳамул тўрт бузургвор чиқдилар. Мусо а. с.нинг фазлу илм ва нубувват жиҳатидин мартабаси андин ўттиким, уқул ҳавсаласиға сиғиқмай, ё тилига, ё кўнглига кечтиким, оё бу кун олам юзида Тенгри таолонинг мендин донороқ бандаси борму экан? Хитоб келдиким, эй Мусо, ўзунгдин олимроқ бандани кўрар бўлсанг, мажмаул баҳрайнға бор. Мусо ва Ювшаъ а. с. ул мавзиъға бордилар ва бир тош устида булоғ бошида озуқларни унуттилар. Ва ул қоқ болиғ эрди. Хизр а. с. мақдами баракотидин ул болиғ тирилиб, талпиниб ўзин сувға солди. Мусо а. с. Ювшаъдин жуъ дафъиға нима тилади эрса, Ювшаъ з. с. айтти, зодни фалон тош устида унутибмен. Иков ёндилар: «Қола Араайта из авайно илассахрати фаинни наситул ҳута». Чун ёниб ул мавзиъға еттилар. Мусо а. с. Хизр а. с.ға мушарраф бўлуб, андин мусоҳабат истидъоси қилди. Хизр а. с. дедиким, шояд санга менинг мусоҳабатлиғим тоқати бўлмағай. Мусо а. с. дедиким, «Сатажидуни иншо аллоҳу собиран вало аъси лака амро» бу шарт била иков бир кемага кирдилар ва баҳр қатъининг асносида Хизр а. с. ул кеманинг тубин тешиб, маъюб қилди. Басе заҳмат била ясадилар. Мусо а. с. таажжуб қилиб, сабабин сўрди. Хизр а. с. айттиким, «Алам ақул иннака лан тастатиа маия сабран». Мусо а. с. хомуш бўлуб, кемадин чиққондин сўнг бир шаҳрға еттилар. Сурук атфол ўюнға машғул эрдилар. Хизр а. с. алар орасидин бир тифлни ҳалок қилди. Мусо а. с. ни ҳайрат беихтиёр қилиб, яна ул иш кайфиятидин савол қилди. Яна Хизр а. с. дедиким, «Алам ақул иннака лан тастатиа маия сабран». Мусо а. с. яна дегондин пушаймон бўлуб, азимат қилиб, кечқурун бир шаҳрға еттилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дебдурким, ул Антокия шаҳри эрди. Кеча анда бўлуб, ул элдин таом тилаб, алар ибо қилдилар. Иков андин ўтуб, бир ерга еттиларким, бир бузуқ девор эрдиким, оз асари қолиб эрди. Хизр а. с. ул деворни иморат қилиб, бийик қилди. Мусо а. с. яна таажжуб қилиб, бетоқат бўлуб дедиким, бу деворни не жиҳатдин иморат қилмоқға боис эркин. Хизр а. с. дедики, бизинг оромизда мусоҳабатлиғ ушмунча бўлғай. «Қола ҳозо фироқу байни ва байника». Ва лекин уч иш ҳикматин Мусо а. с. сўруб, Хизр а. с. айттиким, кема ғарқиға жиҳат ул эрдиким, чиққон вилоят подшоҳи Манзар отлиғ золим кишидур. Элнинг бутун кемасин зулм била олур эрди ва бу кема ўн фақирнинг эрдиким, маошлари анинг ижараси била кечар эрди. Бу кемани анинг учун тештимки, пайвандлиғ кўруб, маъюб деб олмағай, то ул фақирлар маош жиҳатидин ожиз бўлмағайлар. Ва ул тифлки ўлтурдум, мусулмон элнинг ўғли эрди ва улғойса, кофир бўлғуси эрди. Анинг маслаҳати бу қатлда эрдиким, куфр аҳли зумрасиға кирмагай ва азоби дўзах муставжиби бўлмағай. Аммо бу вайрона иморатиға сабаб бу эрдиким, бу шаҳрда ики ятим тифлдурким, ато-ано солиҳ эркандур. Ва ул атфол учун бу девор орасида ганж мадфун қилибдурлар. Алар булуғ ҳаддиға етиб, муни тасарруф қилурдек бўлғунча, бу девор мунҳадим бўлур эрди. Ва алар ўз ҳақларин топмаслар эрди. Бу нишона жиҳатидин топқусидурлар.. Мусо а. с. Хизр а. с.нинг илмиға муътариф бўлуб, хайрбод қилиб, бир-биридин айрилиштилар. Баъзи бу воқеани тиҳадин бурун, баъзи сўнгра дебдурлар. Аммо асаҳ улдурким, тиҳа балийяси айёмида эркандур. Баъзи таворихда Ҳорун а. с.нинг воқеасин тиҳа балийясининг учунчи йилида дебдурлар ва баъзи ул балийянинг қирқинчи йилида ва анинг шарҳи будурким, мазкур-бўлғон тарихда Мусо а. с.ға ваҳйи келдиким, Ҳорун а. с.ға ажал етибдур. Анинг била фалон мавзиъға бор. Мусо а. с. Ҳорун а. с. била ул сори мутаважжиҳ бўлдилар. Бир ерга еттиларким, бир мутакаллиф уйда бир зебо тахт кўрунди. Ҳорун а. с. Мусо а. с. ға айттиким, хотирим орзу қиладурким, бу тахт устида ором топсам. Мусо а. с. айттиким, андоқ қил. Ҳорун а. с. истидъо қилдиким, Мусо а. с. дағи анинг била ётқай. Мусо а. с. қабул қилди. Чун иков тахт устида ёттилар, Ҳорун а. с. руҳ вадиъатин ажал мутақозийсиға топшурди. Мусо а. с. маълум қилғоч, анинг мадфаниға машғул бўлғоч, ул уй била тахт ғойиб бўлди. Мусо а. с. ул қавмға келиб, хабарни айтти эрса, бани Исроил дедиларким, Мусо а. с. бу жиҳатдинки қавм андин Ҳорун а. с.ни кўпрак севарлар, ани ўзи қатл қилибдур. Мусо а. с. дуо қилди, то ҳақ таоло ул тахтни Ҳорун а. с. била аларға кўргузди. Ва Ҳорун а. с. ул тахтдин қавмға манъ қилди. Доғи яна ул тахт ғойиб бўлди. Ва Мусо а. с. уй ва тахтни кўрган ерга олий иморат ясаб, Ҳорун а. с.нинг Алфозор отлиғ ўғлин отаси мансабида волий қилди. Бу ҳолдин сўнграким, Мусо а. с.нинг ёши юз йигирмига етиб эрди, бани Исроилни ҳозир қилиб, аларға насиҳатлар қилди. Ва котиблар ўлтуртуб, «Таврот»ни мутааддид битиб ва ўзи бирни муборак хати била битиб, Жабраил а. с. била тасҳиҳ қилиб, сандиқуш-шаҳодаға солди. Ва ўзгаларни тасҳиҳ қилғондин сўнгра ҳар қавмиға бирин берди. Ва анинг тиловати ва аҳкомининг ижросиға васият қилди. Ва ўз хилофатиии Ювшаъ а. с.ға бериб, элни анга топшурди, элдин васиқатлар олди.
Ювшаъ а. с. хилофатиға ва борча қабул қилғондин сўнгра Ювшаъ била қавм орасидин чиқти ва Ювшаъ а. с.ни қучуб, хайрбод қилиб, кийгон кўнглоки орасидин ғойиб бўлди. Ноинсоф қавм Ювшаъни Мусо а. с. қатлиға муттаҳам қилиб, маҳбус қилдилар. Кечаси Мусо а. с. қавм тушига кириб, ул ишдин манъ қилиб тонгласи ани қўйдилар. Ва Мусо а. с. Ҳорундин уч ёш кичик эрди. Ва қабри маълум эрмаским қойдадур.

Р у б о и й:

Мусоки, жаҳонға тушти ғавғоси анинг,
Ҳорун эрди вазири доноси анинг.
Чун бўлди биҳишт сори маъвоси анинг,
Не қолди асо, не яди байзоси анинг.

Баъзи мутафарриқ ахборки, ул чоғ воқеа бўлди, Фиръавн қизининг бир машшотаси бор эрди. Бир кун анинг сочин тарарда тароғи иликдин тушти. «Бисмиллоҳ» деб ердин олди. Қиз отасиға айтти. Отаси ул заифани темир қозуғлар била чормих қилиб, ўтлуқ қизиқ тошни бош ва юзига қўйдурди. Ул мазлума диндин ёнмади. Ва уч ойлиқ тифлни қизиқ танурға солди. Ва ул тифл онасиға фасиҳ тил била дедиким, «Исбири ё уммоҳ фақад васалти илаллоҳи ва нилти ризоҳу ва лайсал она байнаки ва байнал-жаннати илло хатватан авхатватайни». Бу ҳолдин азим халқ қибтилардин мусулмон бўлдилар. Ва Осия бинти Мизоҳум розияллоҳу анҳо анинг мақтали мужмалан ўтти, чун тожуррижол эрди, онча била ўтса бўлмас. Нисбати Лут а. с.ға етар ва Фиръавннинг ақрабосидиндур. Баъзи анинг мақталин дебдурларким, машшотани Фиръавн қатл қилурда, ул изтироб қилиб, Фиръавнға қотиқ сўзлаб, динни изҳор қилди. Фиръавн ани ҳам машшотаға қилган азоб била қатл қилди. Аммо азоби чоғида Мусо а. с. дуоси била Тенгри таоло ул азобдин алам еткурмай, биҳишти жовидонға элтти. Ва Мусо а. с.нинг муъжизоти борча анбиёдин кўптур.
Ювшаъ бинни Нун а. с. мурсал пайғамбардур. Ва Мусо а. с.дин сўнгра Шом хилофатин яхши қилди. Ва кўпрак муфассирлар муттафиқдурлар мунгаким, ҳақ субҳона ва таоло ул оятда дебдурким: «Ва из қола Мусо лифатоҳу ло абраҳу ҳатто аблуға мажмаал баҳрайни ав амзия ҳуқубан» иборат Ювшаъдиндур. Анга амр бўлдиким, Мусо а. с.дин сўнгра, Шом жабборлари яна истило топтилар, бориб аларни дафъ қилған. Ювшаъ а. с. бани Исроил била мутаважжиҳ бўлуб, Ардун рудиға етконда, сув улуқ эрди, Мусо дуоси била Нил шақ бўлуб черик ўтти. Ва Ари шаҳриким, матонат ва қўрғони рифъатда васфдин тошқоридур, муҳосара қилди. Халойиқ айттиларким, бу қалъани муҳосара била олмоқ мумкин эрмас. Ювшаъ а. с. эшитиб, дуо қилди. Ул қўрғоннинг пораси йиқилиб, қавм кириб тасарруф қилдилар ва ғанойимни Ювшаъ а. с. амри илоҳи била буюрдиким, куйдирдилар. Бир киши бир олтин тошин хиёнат қилиб эрди, хоинға ҳам ўт тушти. Ва бу воқеадин сўнгра Ювшаъ а. с. қавмға амр қилдиким, ўтган ёзуғларингиз узри учун Тенгри ҳазратида тазарруъ қилиб, талаби мағфират қилинг! Аларким амр баҳо келтурдилар, мағфур бўлдилар. Баъзи ул сўзга истеҳзо қилдилар. Осмондин бир ўт тушуб, мустаҳзий элни ўртади. Ва Ювшаъ а. с. Дори шаҳрини фатҳ қилиб, Балқоға мутаважжиҳ бўлдилар. Ва Болиқ деган анда подшоҳ эрди. Балъам Боъурки, мустажобуд-даъва эрди, ул шаҳрда эрди.
Ювшаъ а. с. муҳосара қилғондин сўнгра Болиқ истидоъсидин дуо қилдиким, Ювшаъ а. с. сипоҳи мунҳазим бўлди. Ювшаъ а. с. муножот қилдиким, хитоб келдиким, бу шаҳрда бир банда бизинг исми аъзам била дуо қилур. Бу инҳизом анинг дуосидин бўлди. Ювшаъ а. с. дедиким, бори худоё, чун ғайри мавқеъ дуо қилди, ул исмни анга унутурғил. Тенгри таоло Ювшаъ а. с. истидъоси била ул исм Балъам замиридин маҳв бўлди. Яна Ювшаъ а. с. сипоҳ йиғиб, ул шаҳрни муҳосара қилди. Бу қотла хуш шакл фоҳишаларни шаҳрдин чиқардиларким, бани Исроилдин ҳар ким зино қилса эрди, Тенгри таоло бало йиборур эрди. Биров ул фавоҳишдин бири била зино қилғоч, оролариға тоун тушти. Ул киши била ул фоҳишани ўлтуруб, халқ тазарруъ қилиб, Ювшаъ а. с. дуоси била Тенгри таоло ул балони дафъ қилди. Андин сўнгра Ювшаъ а. с. ул шаҳрни фатҳ қилди ва аъмолиқа қатлиға ҳукм қилди. Ва Балъам ҳам ул мақтуллар орасида, чун ислом таркин қилиб эрди, дўзах азимати қилди, жумъа сабоҳидин шомиғача ёқин қатл эрди. Ва аъмолиқадин хотиржамъ бўлмайдур эрди. Бани Исроилға шанба кечаси ва куни ҳам тоатдин ўзга ишга рухсат йўқ эрди.
Ювшаъ а. с. дуоси била Тенгри таоло кунни мағриб соридин қойториб, фалакда онча таваққуф бердиким, қавм душман ишидин фориғ бўлуб, ўз ибодатлариға машғул бўлдилар. Ва гунашни Ювшаъ а. с.дин бошқа Тенгри таоло Сулаймон а. с. била амирул-мўминин Али каррамуллоҳи важҳа мўъжиза ва кароматидин мағрибдин машриқ сори ҳаракат берди. Ҳар қойси ўз ерида келгай, иншоаллоҳ таоло.
Ва Ювшаъ а. с. бу фатҳдин сўнгра Оъй деган шаҳрни ҳам фатҳ қилиб, элидин ўн ики минг кофирни қатл қилди. Ва ул диёрда кўп халқни исломға киюрди. Ва мағриб заминға азм қилиб, кўп билод олиб, ўтуз бир подшоҳ куффордин ўлтуруб қойтти. Ва мунча ғаройиб тақрибан ети йилда бўлди. Ва андин сўнгра, йигирми йил халқни «Таврот» мутолаасиға таълим қилди. Андин сўнг қазо етти. Ва баъзи исломға кирганлардин ҳам муртад бўлдилар дебдурлар. Колут бинни Буқёни ўз хилофатиға мушарраф қилиб, халқни анга топшурди ва оламдин видоъ қилиб чиқти ёши баъзи ривоятда юз ўн ва баъзида юз йигирми етидур. Валлоҳу аълам.

Ш е ъ р:
Ювшаъки, солиб куфр аҳли кўнглига харош,
Мусо динида эл била қилди маош.
Ҳар неча қуёшда айлади муъжиза фош,
Охир қаро ерга кирди андоқки қуёш.

Колут бинни Юфно а. с. кўпрак уламо қошида мурсалдур. Ювшаъ а. с.дин сўнгра бани Исроилни яхши забт қилиб, мулк очти. Охирул-амр Салм хайёмиға сипоҳ тортиб, малик Борақни асир қилди. Ва ул кофире эрдиким, йиллар жаббор сифатлиғ била салтанат қилди. Дерларки, етмиш подшоҳ ва подшоҳлиғ доия қилғонлар анинг ҳибсида эрдиларким, бормоғларин кесиб эрди. Шом таоми тортилурда аларни ҳозир қилиб, илайларига таом қўйдилар ва алар оғизларин ерга келтуруб, итлардек нима ерлар эрди. Колут анинг била ҳам бу муомалани қилди. Чун бу фатҳ даст берди, Колут қавмни Мисрға олиб келди ва кўп вақт ҳам нубувват ва ҳам салтанат сурди. Оқибат ўғли Нушо Қавсга салтанатни мусаллам тутуб, валиаҳд қилиб, оламдин ўтти. Муддати замони неча йил эркани маъдум эрмас учун битилмади.

Р у б о и й:
Колутки, Ювшаъ васий этти они,
Кўп вақт эрди олам аро даврони.
Ҳам шаҳлиғ ва ҳам нубувват эрди шони,
Гар шоҳу гар набий бўлурлар фони.

Ҳизқил а. с. Халойиқ ани Абулаъжуз дедилар. Шарҳи буким, атосининг ики хотуни бор эрди. Анинг аносиға фарзанд бўлмас эрди. Ва ёши ҳам улғойиб эрди. Аммо яна бир хотундин ўн ўғли бор эрди. Ва бу хотун андоқки, зуафо расмидур, ул бирга ҳам ўғулсизлиқ жиҳатидин ҳам таън қилур эрди, ҳам ажузалиғ жиҳатидин шамотат кўргузур эрди. Ажуза анинг шамотатидин мутаассир бўлуб, бир кеча тонг отқунча муножот қилиб, Тенгри таолодин бу балонинг иложин тилади. Тенгри таоло анинг дуосин бу навъ мустажоб қилибдурким, ул ўн ики ёштин йигит бўлди. Ва Ҳизқил а. с.нинг атосидин ҳомила бўлуб, Ҳизқил а. с. вужудқа келди. Бу жиҳатдин ани Абулажуз дебдурлар. Тафсир аҳли қошида мухолифатдур, бу бобдаким ул пайғамбарким, қавмини Тенгри таоло исёнлари жиҳатидин ҳалок қилди ва ул дуо била борчасин тиргузди, Ювшаъдур, ё Ушмул, ё Ҳизқил а. с. Ва дебдурларким, асаҳ улдурким, Ҳизқил а. с. бўлғай. Ул воқеа бу навъдурким, Ҳизқил а. с.ға амр бўлдиким, Илё шаҳриға бориб, куффорни динға далолат қилғай. Ва баъзи Дорон деган шаҳрни дебдурлар. Ҳизқил а. с. амрни бу қавмға тарғиб қилди. Қабул қилмадилар. Қаҳри ялоҳи қавмни тоун балосиға мубтало қилди. Қавм ул бало махласиға жало ихтиёр қилдилар. Чун мулкларидин бир миқдор йўл чиқдилар, бир ҳойил ун осмондин келиб, борчаси ҳалок бўлдилар. Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу аларни тўрт минг дебдур ва Ҳасан секиз минг ва Ваҳб бинни Мунаббиҳ сексон минг. Ҳар тақдир била, чун борча ҳалок бўлдилар, киши йўқ эрдиким, аларни дафн қилғай. Ислониб этлари сўнгакларидин айрилди. Ҳизқил а. с. эътикофидин чиқиб, чун қавмға ўтуб, ул ҳолни кўрди, кўнглига риққат бўлуб, дуо қилдиким, Ёраб, бу халқни тиргуз! Дуоси мустажоб бўлди, Тенгри таоло аларни борчасин тиргузди. Бо вужуди бу ғариб ҳол қавм гоҳи Ҳизқил а. с. амриға мутиъ эрдилар, гоҳ эмас эрдилар. Муборак хотири алардин малул бўлуб, ватандин ҳижрат қилиб, Бобилға борди. Ва анда муддате бўлуб, Тенгри таоло ҳукмин буткарди. Ва муборак марқадин Ҳилла била Куфа орасида ҳам дебдурлар.

Р у б о и й:
Ҳизқил эрди расули покиза сифот,
Мурсал дедилар нубувватин борча сиқот.
Ўлганлар агарчи дамидин топти ҳаёт,
Ўлмакдин ўзига бўлмади лек нажот.

Илёс а. с. Ҳорун а. с. наслидиндур. Баъзи ани Идрис дебдурлар, бу манъи билаки, анинг руҳи ва ҳақиқати бу сурат била ноқислар такмили учун зуҳур қилмиш бўлғай. Баъзи ҳам мусаллам тутмайдурлар.
Ривоятдурки, Ҳизқил а. с.дин сўнгра бани Исроил орасида миллат ҳайсийятидин кўп булгончуғлуқ воқеъ бўлди. Ул навъки, Мусо а. с. дини ародин чиқти ва «Таврот» аҳкоми унут бўлди ва анвоъ бутлар ясаб, ул қавм бутпарастлиғқа машғул бўлдилар ва фисқ ва исёнлари ҳаддин ўтти. Ҳақ таоло Илёс а. с.ни аларнинг ҳидояти учун мабъус қилди. Ва Илёс а. с. аларни Тенгри таолоға далолат қилди. Ҳеч киши Илёс а. с. сўзин қабул қилмади ва анинг қатли қасдиға машғул бўлдилар. Илёс а. с. амри илоҳи била аларнинг аросидик чиқиб тоғлар аросида маҳфий маош ўткарур эрди, то улки Баълабак подшоҳи бир азим бут ясаб, отин Баъл қўйди. Ва борча ишда истионат андин қилур эрди. Ва севар ўғли хаста бўлди. Ҳар неча анинг сиҳатин истидъо қилди, фойда топмади. Хотуни маккораи қаттола ғариб эрди. Бани Исроилдин еги подшоҳға тегиб эрди. Ҳар бирин бир ҳийла била ўлтуруб ва етмиш фарзанд ул салотиндин ҳосил қилиб эрди. Ва Илёс а. с.ға бағоят душман эрди ва анинг қатлиға кўп саъй қилур эрди. Ва ўғли шифосиға Шом вилояти бутларидин истимдод учун жамоати касир йибориб эрди. Илёс а. с. чун аларға учраб дедиким, эй нодон қавм, бу жамодлардин ҳеч нафъ ва зарар йўқдур, нега анга мараз берган холиқдин шифосин тиламассиз? Қавмға анинг сўзи ҳайбатидин титротма тушти. Келиб подшоҳқа айттиларким, кишилар йибориб Илёс а. с.ни келтурурға ҳукм қилди. Ул элга осмондин ўт тушуб куйдилар. Неча қотла бу навъ воқеъ бўлди. Оқибат Илёс а. с. амри илоҳи билан Баълабакка келиб, Юнус а. с. атоси уйида қарор тутти. Ва Юнус а. с. тифл эрди, неча кундин сўнгра яна тоғу дашт азимати қилди. Ва ул фаврда Юнус а. с. ға ажал етиб охир бўлди.
Юнус а. с. атоси Илёс а. с.ни топиб илтимос қилиб, Илёс а. с. дуоси билан Юнус а. с. баданиға руҳ кириб иҳё зумрасиға кирди. Ва Илёс а. с. ажузалар уйларида махфий юрур эрди. Чун қавм нодонлиғидин малул бўлди, дуо қилди, уч йил элга ёғин ёғмади ва азим қаҳат бўлди. Бу аснода Алясаъ а. с. Илёс а. с.ға рафиқ, бўлди. Ва ул йигит эрди. Ва Илёс а. с. улғойиб эрди, яна амри илоҳи била қавм аросиға кириб деди, йиллардурким бу жамодларни парастиш қиладурсиз, буларға шафоат қилингким, сизга ёғин ёғсун. Ва иллоҳ, сиз иймон келтурунг, мен Тенгри таолоға муножот қилай то ёғин ёғсун. Қабул қилдилар. Алар шафоатидин юбусат кўпрак бўлғай. Илёс а. с. дуосидин ёғин ёғиб, ҳубубот кўкарди. Куффор ваъдаға вафо қилмадилар, Илёс а. с.ға ул гумроҳлар ихтилотидин малолат ортқондин сўнгра, Алясаъ а. с. ни хилофатиға таъйин қилиб, халойиқ кўзидин махфий бўлди. Ва Тенгри таоло ани иззат қибобида элдин мастур асрабдур. Баҳру бар дармондалариға дастгирлиқ қилур. Ва ҳоло тирикдур. Авдоқки, Ҳизр а. с. валлоҳу таоло аълам. Ва муддат ва даъватида бир киши анинг диниға кирди.

Р у б о и й:

Илёсқа элдин чу кўб ўлди туғён,
Элнинг кўзидин руҳдек бўлди ниҳон.
Ҳар кимни халос қилса элдин яздон,
Не тонг анга умри абадий бўлса ниҳон.

Алясаъ а. с. бани Исроил анбиёсидиндур. Атосини. Ахтуб дебдурлар. Ва анинг иши деҳқонлиқ эрди. Илёс а. с.ға ваҳй еттиким, ани валиаҳдинг қил! Ўл ҳазрат анинг тарбиятиға машғул бўлди, иши элга хилофатқа етти. Ва муддате бани Исроилни ҳақ таолоға даъват қилди. Ва андин хориқ одот ва муъжизот кўп воқеъ бўлубдур. Ул жумладин бири буким, биров уйига меҳмон бўлди ва ул мезбониға фарзанд орзуси эрди ва бўлмас эрди. Анинг дуоси била Тенгри таоло анга фарзанд берди. Ва ул фарзандиға неча вақтдин сўнгра ажал етти. Яна анинг дуоси била руҳ баданиға кириб, кўп вақт тирилди. Бу навъ муъжизоти кўптур. Бовужуди бу навъ ҳолот бани Исроил гоҳи анга мунқод эрдилар, гоҳи йўқ. Хотири ул элдин ториқиб, Зул-кифлни ўз хилофатиға таънин қилди. Ва ўзи муножот қилиб, Тенгри таолоға восил бўлди. Ва бу муродини Тенгри таоло ҳосил қилди.

Р у б о и й:

Илёс чу Алясаъни волий этти,
Ҳақдин анга анвори нубувват етти.
Гар ул қочиб эл малолатидин кетти,
Ул кетгондек бу доғи кетмай нетти.

Зул-кифл а. с. бобида ихтилоф кўбдур. Баъзи ани Дизқил дебдурлар. Баъзи дебдурларки, Айюб а. с.нинг ўғлидур, оти Башар. Ва агар бу ривоятлардин ҳар қойси рост бўлса, Алясаъ замонидин йироқ тушар. Ул асаҳ ривоят била Алясаъ бинни Ахтуб а. с.ға васийдур. Ва бу лақаб била мулаққаб бўлғанида ақвол кўптур. Бу мухтасарда ики қавл била ихтисор қилилур. Бири улким, Алясаънинг васоясиға бани Исроилнинг Тенгри таолоға далолат қилмоғида Мусо а. с. динининг ривожида ва «Таврот» аҳкомининг ижросида ва таълимида мутакаффил бўлди. Яна бир қавл улким, Тенгри таоло бир кофир подшоҳ даъватиға амр қилдиким, оти Канъон эди. Ул айттиким, мендин кўб исён воқеъ бўлубдур. Сўзунг била иймон қабул қилсам, не билайким Тенгри таоло қошида қабул борму, ё йўқ? Магар сен ҳақ таоло раҳматиға кафил бўлғайсенқим, мен кўнгул тинчи била иймон кетургаймен. Зул-кифл а. с. Канъонға кафил бўлди, кафолат хати битиб берди. Ул иймон қабул қилиб, салтанат таркин тутуб, Тенгри ибодатиға машғул бўлди. Чун ажал етти, ул хатни васият қилдиким, анинг била дафн қилғайлар. Ривоят будурким, ҳақ таоло пайғамбари кафолати жиҳатидин Канъонға раҳмат қилиб, биҳишт насиб қилди. Ва бир малакка амр бўлдиким, ул хат била элга зоҳир бўлуб, Канъон башоратин еткурди. Қавм ул ҳолдин мутаассир бўлуб, иймон қабул қилиб, анинг рисолатиға эътироф қилдилар. Баъзи дебдурларким, эътироф аҳлининг иймонлариға ҳам қабул учун кафил бўлди. Чун иши Тенгри таоло раҳматиға эътимодидин бу навъ ишларга кафолат эрди, бу лақаб била машҳур бўлди. Ва муддат қавми ҳидоятиға иштиғол кўргузуб, олами фонийға видоъ қилди.

Р у б о и й:

Зул-кифл ишиким, ҳаққа далолат эрди,
Ҳақ раҳматидин элга кафолат эрди.
Чун қавмнинг ойини залолат эрди,
Ўтти чу замириға малолат эрди.

Ашмуил а. с. олий шаън пайғамбардур. Зул-Кифл ўткандин сўнгра, неча қарнғача бани Исроил орасида пайғамбар мабъус бўлмади. Ва Оъдий ғолиб бўлуб, аларнинг аҳволиға кўп футур юзланди, ва қатл, ва асир ва торож кўрдилар. Ва душманлар Сакина тобутидин неча пайғамбарзода ва маликзода била торож ва асир элттилар. Қавм тазарруъ қилиб, ўзларига бир пешво тиладилар эрса, Тенгри таоло Ашмуил а. с.ни мабъус қилди. Ва анинг биъсати замонида олий имом Тенгри раҳматиға бордиким, қавмнинг қабз ва басти анинг илкида эрди. Қавм Ашмуилдин подшоҳ истидъо қилдилар. Ул илҳом мужиби била Шовакни дедики,. Толутқа машҳурдур, Тенгри таоло сизга подшоҳлиққа тақдир қилибдур. Қавм ор қилдиларким, бу вақтғача салтанат Яҳудо наслида эрди ва Шовак Ибни Ямин наслидин эрди. Ашмуил а. с. дедиким, тақдир будурким, анинг салтанати вақти еткач, Қуддус тоғики, муддатлардурки таскин топибдур, ўтсиз қайнай бошлағай. Ва Сакина тобутиким, қарнлардур ғойиб бўлғоли, ошкоро бўлғай. Ва ҳол улким, булар вуқуъ топти ва Ашмуил а. с. Толутни салтанат амриға мансуб қилди, Қавм доғи қабул қилдилар. Ва ул вақтда Фаластин мулки Жолутнинг истилосидин бани Исроил ул ерға етиб эрдиким, борча зулм кўрарлар эрди. Сўнгра аларға жизя таъйин қилиб эрди, Ашмуил а. с. Толутнис Жолут дафъиға амр қилди. Ва Толут сексон минг черик била Фаластин мулкига азимат қилди. Ва анинг сипоҳи Жолут ваҳмидин биёбонда сувсизлиғу исиғ ҳаво шиддатидин мутафарриқ бўлуб, уч юз ўн киши била Жолутқа етишти. Ва Жолут анинг олида сипоҳ тузатмакка ор қилиб, ёлғуз майдонға кирди. Ва Толут Довуд а. с.ға қизин берур ваъдасин қилди ва анга ўтру йиборди. Довуд а. с. Жолутни ҳалок қилди. Ва Жолутни ҳам Калбос дерлар. Бани Исроил фатҳ топиб, Жолут азим черикининг амволин тасарруф қилдилар. Ва Ашмуил а. с.нинг ёши эллик иккига етканда оламдин ўтти. Ва ўн ики йил қавм орасида нубувват қилди. Ва марқадин дерларки, Совададур, валлоҳу аълам.

Р у б о и й;

Чун қавмға Ашмуил бўлди ҳоди,
Жазм ўлди анга расуллуқ исноди.
Элга қилибон ҳақ йўлининг иршоди,
Азм этти, чу етти умрининг миъоди.

Довуд бинни Ийшо а. с. Яҳудо авлодидиндур. Анинг зикри ижмоли била ўтти. Жузвий тафсил зарурдур. Ашмуил а. с. зикри доғи анинг зикрида лозим келур. Ва Довуд а. с. аҳволининг тафсили буким„ Ийшонинг ўн уч ўғли бор эрди. Довуд а. с. Борчадин кичикроқ эрди ва ҳақир жуссароқ эрди ва гириҳ манзарроқ эрди ва Ийшо ани шубонлиққа таъйин қилиб эрди ва анга ажиб ҳолот мушоҳада бўлур эрди. Чун Ашмуил а. с. Калбос урушиға Толутни муқаррар қилди, ваҳй келдиким, Жолутнинг қатли Ийшо авлодидин ул бирининг иликидадурким, фалон зириҳ анинг бўйиға ростдур. Ашмуил а. с. Ийшонинг авлодидин тилаб, ўн ики оғоинининг бўйиға рост келмади, Ийшоға айтти: яна ўғлунг бор эса, келтур! Ийшо айттиким, бир ўғлум борким, қўй кутар. Аммо анга бу иш қобилияти йўқтур ва ани тиламак бефойдадур. Ашмуил а. с. анинг сўроғин сўруб, бориб топти. Қўйин сувдин ўткарадур эрди, сув улуғроқ жиҳатидин қўйларни икирар-икирар кўториб ўткарур эрди, Ашмуил а. с. кўргач, билдиким, нубувват шафқатининг осоридур. Анинг била мулоқот қилиб дедиким, санга ўз аҳволингдин ғарибосор ҳеч маълум бўлурму? Довуд а. с. айтти: бўлур. Шарҳини сўрди эрса, кўп ғариб осор баён қилди. Ул жумладин бири буким, келдиким, бир тош манинг бирла такаллум қилдиким, мен ул тош менким, манинг била Ҳорун а. с. фалон душманини ҳалок қилди. Ва мен ул тошни олиб тўбраға солдим. Яна ики тош ҳам ушбу дастур била бири Мусо а. с, бири Иброҳим а. с. душманини ўлтуруббиз, бизни дағи кўтор, деб айттилар. Аларни ҳам тўбраға солиб, солғондин сўнгра учоласи тош бир бўлди. Ашмуил а. с. Довуд а. с.ға нубувват ва салтанат башоратин бериб, Толут қошиға келтурди. Ва Толут куёвлики ва мулк шеркати ваъдаси бериб, Довуд а. с. Жолут майдониға кириб, ул тошни анга отиб, қодир қудрати била ани ҳалок қилиб Жолут бани Исроилға мағлуб бўлди, Ва Довуд а. с. Толут ваъдалариға вафо тилади. Толут кўп хизмат буюрғондин сўнгра, қизин анга берди. Ва бани Исроил қошида Довуд а. с. нинг иззу шарафи ортти. Ва Толут ваҳмдин пушаймон бўлуб, Довуд а. с. қасдиға бел боғлади. Довуд а. с. андин қочиб, махфий юрур эрди. Толут кўб киши анинг топмоғиға таъйин қилур эрдиким, ўлтургай. Бани Исроил уламо ва аҳборини қатлға еткурдиким, бу тоифадин ҳеч киши қолмади. Ва бу иш вуқуъидин сўнгра нодим бўлуб, паришон ҳол гўристонлар кезар эрдиким, не қилсам тенгри таоло тавбамни қабул қилғай. Бир мустабожуд-даъва заифа қолиб эрди, анга тавассул қилиб, ҳолин деди. Ул Ашмуил а. с. қабри бошиға бориб, дуо қилди. Ашмуил а. с. қабридин чиқиб айттиким, они жиҳод қилсангким, ўн ўғлунг илайингда шаҳид бўлсалар, сўнгра ўзунг шаҳодат топиб, Тенгри таоло тавбангни қабул қилғай, деб яна қабриға кирди. Ва қабр бутти. Ва Толут Ашмуил буюрғонини бажой келтуруб, бани Исроил андин халос бўлдилар. Бу ҳолдин сўнгра, Довуд а. с. нубувват баланд пояси била салтанат пироясиға мушарраф бўлди. Ва анинг шаънида бу оят келдиким, «Ё Довуду инно жааълнока халифатан фил арзи фаҳкум байнанноси бил ҳаққи».
Ва дерларки азимати бир ерга еттиким, тўрт минг киши кеча анга нигоҳбонлиғ қилурлар эрди. Ва муъжизотидин бири ҳасан савтдурким, Тенгри таоло анга насиб қилди. «Забур»ни анга ирсол қилдиким, қачон ул савт била «Забур»ни ўқуса эрди, ваҳшу тайр, жину инс йиғилиб, беҳол бўлурлар эрди. Ва ул гоҳлар ўзга либос кийиб, ани тонимас элдин истифсор қилур эрдиким, Довуд сизинг била нечук маош қиладур. Бир кун анга масмуъ бўлдиким, Довуд а. с.нинг айби будурким, байтул-молдин маош ўткарадур. Мутаассир бўлуб, Тенгри таолодин бир санъат истидъо қилдиким, важҳи маош андин ҳосил қилғай. Тенгри таоло зирҳгарлик. санъатин анга каромат қилди. Яна бир муъжизаси бу эрдиким, зирҳгарликка ҳожати ифзор йўқ эрдиким„ темур иликида мумдек юмшар эрди. Ясалғондин сўнгра ўз ҳолиға борур эрди. Ривоятдурким, ҳар қачон Довуд а. с. тасбиҳ ва таҳлилға машғул бўлса эрди тоғу тош ва давобу ашжор анинг мувофақатиға тасбиҳға иштиғол қилурлар эрди. Ва ул авқотин тўрт қисм қилиб эрди. Бир кун уламо била суҳбат тутуб дарс ва таълимға машғул бўлур эрди. Ва яна бир кун қуззо маснадиға ўлтуруб, халойиқ қазоёсин бир-бирдин ўткарур эрди. Яна бир кун ўз ҳарамлари била зист қилур эрди. Яна бир кун муножотда дер эрдиким, ёраб, санинг ҳазратингда не навъ маош қилсамким, санга мустаҳсан тушгай? Хитоб келур эрдиким мени кўп ёд қил ва мен севганларни сев, халойиққа ўз нафсингға ҳукм қилғондек қил ва ғойиб қардошинг фаррошидин муҳтариз бўл!
Манқулдурким, бани Исроил уламоси бир кун дедиларким, оё, ҳеч бандаға бир кун ўтгаймуким, андин зиллати вужудқа келмагай? Довуд а. с. деди: шояд мендин ибодат қилур кун келмагай. Ва бу хиёл била ибодат куни ишга машғул бўлди. Кўрдиким, бир ғариб ранглик фаришта, кабутар чиройлиқ эрди, равзандин кириб, анинг қошинда қўнди. Довуд а. с.ға қил-ғон хиёлин унутуттурдилар. Ул қушни тутарға майл қилғоч, ул қуш равзандин чиқиб, томға қўнди. Довуд. а. с. ани тутмоқға томға чиқти. Ҳарён кўз солурдаким, қуш қаён борди экан, кўзи савмааси ёнидағи бир бўстонға туштиким, бир жамила ғусл қиладур эрди. Хотири бағоят мойил бўлди. Тафаҳҳус қилғондин сўнгра билдиким, Урёнинг манкуҳасидур. Ва Урё Довуд а. с.нинг Савоб отлиғ иниси била Балқо шаҳрининг муҳосараси машғул эрди. Ва қавмда мутааййин киши эрди. Довуд а. с. Савобқа нома битиб, душвор иш Урёға ружуъ қилдиким, Урё ул ҳарбда шаҳид бўлди.. Ва Довуд а. с. ул заифанинг иддати ўткондин сўнгра никоҳ қилмоқ бўлди. Ва ҳамоноки, Довуд а. с.нинг тўқсон тўқуз ҳарами бор эрди. Ул заифа деди: бу шарг била қабул қилурменким, мендин ўғлунг бўлса, валиаҳдинг бўлғай. Довуд а. с. қабул қилуб, ани қулди. Сулаймон а. с.нинг онаси улдурким, нубувват ва салтанат Довуд а. с. дин сўнгра анга етти. Ва муддате Довуд а. с. ни Тенгри таоло қилғон хатосиға олим; қилмади, то бир кун хилватида тоатқа машғул эрдиким, илайида неча киши ҳозир бўлди. Ва бу иш ғайри маъҳуд эрди. Довуд а. с. сўрдиким, не халқсиз? Алар дедилар, қўрқма. «Қолу ло тахаф, хасмони бағо баъзуно ало баъзин фаҳкум байнано бил ҳаққи вало туштит ваҳдино ило савоис-сирот».
Довуд а. с. хусуматларидин сўрди. Алардин бири яна биридин шикоят қилдиким, тўқсон тўқуз қўйи бор. Ва менинг бир қўюм бор эрди, мендин тамаъ қилиб, ул қўюмни олди. Довуд а. с. айттиким, мундоқ бўлса, санга зулм қилибдурурлар. Алар табассум бўлуб дедилар: Қазо-ар-ражулу ало нафсиҳи». Ва ғойиб бўлдилар. Довуд а. с. билдиким, алар малойика эрдилар. Ва Довуд а. с. ўз қилғон ишининг қабоҳатидин хотириға келиб, дуд бошиға ошти. Ва бу хатоси узриға қирқ кун саждадин бош кўтармади. Навҳа била ўз ҳолиға йиғлаб тазаллум қилди. Жабраил а. с. келиб, бахшиш башоратин келтуруб дедиким, Урёнинг ризосин ҳосил қил, Тенгри таоло карами била худ гуноҳингдин ўтти.
Довуд а. с. Жабраил таълими била Урё қабри бошиға бориб, Урёдин талаби афв қилди. Ҳақ таоло Урё таниға руҳ киюруб, Довуд а. с. ани қатлға амр қилғонин афв қилиб, манкуҳасин никоҳ қилғоли жиҳатидин жавоб бермади. Довуд а. с. бошиға туфроқ совуруб, жазаъ бунёд қилди эрса, хитоб келдиким, сен хотирингни жамъ тут, биз чун гуноҳингни боғишладуқ, қиёмат куни Урёға онча жавр ва қусур каромат қилоликим, ул ҳам сени бухл қилғай. Довуд а. с. кўнгли ул иштин итмийнон топти. Ва бу воқеадин сўнг, ўтуз йил ҳаётда эрди. Ривоятдурким, Довуд а. с. тазаллуми ва муножоти чоғиким, мулк ишидин парвойи қолмайдур эрди, ўғли Шалум Арозил ва Авбош иғвоси била мулк ишига дахл қилиб, истиқлол кўси урди. Чун Довуд а. с. гуноҳи афв бўлуб, мулк ишига шуруъ қилди, Шалум ваҳмдин фирор ихтиёр қилди. Ва Довуд а. с. Савобни анинг дафъиға йибориб дедиким, иликласанг, ани қатл қилмағайсен. Савоб ани тутқоч, охир қилди. Довуд а. с. ранжида оламдин ўтди. Ўтар чоғда, Сулаймон а. с.ға анинг қасосин буюруб, Сулаймон а. с. ул амрни бажо келтурди. Ва бу вақтда бани Исроил ул навъ қолин бўлуб эрдиким, ададин киши билмас эрди. Тенгри таоло аларни тоун марази била кам қилди.
Манқулдурким, уч кеча-кундузда юз етмиш минг киши алардин Тенгри таоло ҳукмин буткордилар. Бу ҳолатда Довуд а. с. ва қавм, уламо ва аҳбори Байтул-муқаддаснинг саҳроси устига келиб, бошларин ялонг қилиб тазарруъ қилдилар. Ҳақ таоло ул балони дафъ қилғоч, Довуд а. с. қавмнинг қолғониға буюрдиким, бу ерда Тенгри таоло шукриға бир маъбад бино қилингким, ҳамиша шукр адосиға ибодат қилғайсиз. Ва қавм анинг буйруғи била масжиди Ақсо иморатин бино қилдилар. Ёримиға еткондин сўнг, Довуд а. с. бир ривоят била, юз йигирми яшаб эрди, Тенгри таоло раҳматиға борди. Ва хилофат ва валиаҳди Сулаймон а. с. эрди, ўз салтанати замонида ул бинони туготти.

Р у б о и й:
Довудки, шоҳ эрди ва пайғамбари пок,
Жоҳи қошида паст эди авжи афлок.
Жониға ажал урарда тиғи бе бок,
Нафъ этмади шаҳлиғу нубувват хошок.

Сулаймон бинни Довуд а. с. андин машҳурроқдурким, аҳволи кўб шарҳқа эҳтиёж бўлғай, аммо жузвий тафсилдин чора йўқдур. Ул дуо қилдиким, «рабб иғфирли ва ҳабали мулкан ло янбағи ли аҳадин мин баъди». Ҳар ойина дуоси мустажоб бўлуб, бовужуди нубувват, баъзи дебдурларким бо вужуди улким, рубъи маскун салтанатини Тенгри таоло анга насиб қилди, бовужуди бу салтанат жину инс ва ваҳшу туюрни анинг маҳкуми амри қилди. Ва елни фармониға киюрди ва исми аъзам ёзилған хотам каромат қилдиким, мазкур бўлғонлар анинг баракотидин. Ул буюрғонни қилдилар. Ва ул бир бисот ясаттиким, жамиъ халқ сипоҳи анинг устида сиғар эрди. Қаён борса, элга амр қилур эрдиким, бу бисот била халқини анинг била элтур эрди. Ва машҳурдурким, сабоҳ Шомдин азимат қилиб, чоштни Истахрда ер эрди. Андин азимат қилиб, шом таомин Қобулда ихтиёр қилур эрдиким, «валисулаймонар-риҳа ғудуввуҳо шаҳрун ва равоҳуҳо шаҳрун» анинг шаънида нозил бўлубдур.
Довуд а. с.дин сўнграким, масжиди Ақсо биносили Сулаймон а. с. тугатти ва анинг асносида Байтул муқаддас шаҳрини ҳам ясади. Ва шаҳри азаматида ва масжид зебида аҳли тарих ғариб муболағалар қилибдурлар. Ул жумладин бири буким, шаҳрға ўн ики қўрғон бири-бирининг давриға йўнғон тоштин ясатти. Яна бири буким, масжидни ети ранг тошдин туготиб, қиймати жавоҳир била мурассаъ қилди. Ва ушоқ тош ўрниға ҳамул жавоҳирдин тўктурди. Ва ул уйда амр қилдиким, ҳаргиз ибодатдин ва уламо илми таълимидин холи бўлмағай. Ва Байтул-муқаддас ва масжиди Ақсо кўб қарилар бу дастур била маъмур эрди. Вайронлиғи Бухтун-насрдин эрди, шоядки ўз ерида келгай.
Ва Сулаймон а. с. ваҳшу тайр тилин Тенгри таоло иноятидин билди. Бир майдони мураббаъким ҳар залъи-ўқ ики йиғоч бўлғай, фарш тушотиб эрдиким, хиштининг бири олтун, бири кўмуш эрди. Бир жониб тахтинким, жавоҳир била мурассаъ эрди қўярлар эрди. Тўрт минг олтун курси тахтининг ики ёнида қўярлар эрдиким, бани Исроил уламо ва аҳборин ўлтурурлар эрди. Ва тахтқа ёқин Осифи Бурхиёки вазири эрди, анинг курсисин қўярлар эрди. Ва Сулаймон а. с. тулуъдин ғурубқача «мо халақа илло» қозиясин суруб, ҳукмин қилур эрди. Ва деву пари ва ваҳшу тайр хизматида турарлар эрди. Ва исиғ ҳавода туюр боши устида соя қилурлар эрди. Ва оқшом уйига азимат қилғоч, занбалбофлиғдин ҳосил қилғон нима била рўза очар эрди. Бир кун анинг ҳукми била ел мазкур бўлғон бисотни ва фаршни элтиб борадур эрди. Водийун-Намлға еттиким, баъзи ани Тойифи Ҳадидо дебдурлар. Ва мўр хайлининг шоҳи сипоҳиға амр қилдиким, Сулаймон сипоҳи била ўтадур. Масканингизга кирингким, сизга ул сипоҳдин зараре етмагай. Сулаймон а. с. ул амрдин воқиф бўлуб, анда таваққуф қилиб, ул мўрни овучиға олиб, анинг била муколама қилди. Бири муни сўрдиким, хайлингни бизинг остимиздин танбиҳ қилдинг, билмассенмукин, бизинг оёғимиз остида мўр озурда бўлмас. Мўр дедиким, ё набийуллоҳ, сендин хотиржамъдурман, аммо шояд санинг шуурунг бўлмагай, хайлингдин осиб еткай, деб танбиҳ воқеъ бўлди. Ва раёсат шарти номаръий қолмади. Сулаймон а. с. дедиким, мандин азимуш-шаънроқ махлуқ билурмусен? Дедиким, сендин азимуш-шаънроқ мендурмен. Сенинг тахтинг бир жамоддур. Менинг тахтим санинг муборак илкингдур. Сулаймон а. с. деди: санинг сипоҳинг кўпрак экан ё манинг? Мўр деди: Манинг. Сулаймон а. с. деди: Манинг сипоҳим ададин киши билмас. Мўр амр қилди, етмиш минг мўр хайли чиқтиларким, бир хайлнинг ададин киши билмас эрди. Сулаймон а. с. ул иштин ибрат олиб, мўр Сулаймон а. с.ни чекуртка аёғи била зиёфат қилиб, Сулаймон а. с. мўрға навозишлар қилиб, ул ердин ўтти. Манқулдурким, Сулаймон а. с.нинг ҳашамати ниҳоятқа еткондин сўнгра, муддао қилдиким, ҳар махлуқниким ҳақ таоло анинг маҳкуми қилибдур, борчасин зиёфат қилғай. Муножот қилиб рухсат ҳам топти. Бир биёбони васиъ азим топтиким, бир тарафи дарё эрди. Девларга буюрдиким, ики минг ети юз қозон ясадиларким, ҳар қайсисининг даврасининг қутри минг қари эрди.
Банокатий тарихида дебдурким, йигирми ики минг ўй зибҳ бўлди. Ўзга борча ашёни мундин қиёс қилса бўлғай. Бу маъкулот неча вақтдин сўнгким туганди. Ул даштда ёйдилар ва борча махлуқотқа сало урди. Ва бу аснода Тенгри таоло баҳр давоббидин бир доббани сувдин чиқорди. Ва ул добба Сулаймон а. с.ға дедиким, сен махлуқотни зиёфат қиладур эмишсен, бу кун ризқимни ҳақ таоло санинг хонингга ҳавола қилибдур. Сулаймон а. с. деди, бу таомлардннким ёйилибдур, улча санга кофийдур, егил. Ул добба ул муддатда пишкон таомни тамом еб тўймай, Сулаймон а. с.дин нима тилади. Сулаймон а. с. ожиз бўлди. Добба дедиким, сабоҳ бир ризқимдин сулси ейилди, яна ики сулси қолибдур. Сулаймон а. с. деди: Магар сен Тенгри таоло хон арзоқидин тўйғайсен. Добба дедиким; ё Сулаймон, сен муни билмасму эрдингким, Тенгри таоло махлуқотин магар ўз хони карамиднн тўйғозғай, бу навъким мени кўрдунг. Бу баҳрда Тенгри таоло андоқ жониворлар яратибдурким, ҳар бирига ики мендекни туъма қилибдур. Сулаймон а. с. Тенгри таоло сунъиға офаринлар қилиб, ўз қилғонидин мунфаил бўлуб, ҳақ таоло қошида ажзиға эътироф қилди, афву маърифат тилади. Тенгри таоло анинг матлубини анга еткурди. Ул танбиҳ бўлди. Манқулдурким, Сулаймон а. с. туюрдин ҳар бирини бир ишга таъйин қилур эрди. Ҳудҳудни сув топмоқ амриға муқаррар этиб эрдиким, тахти йилига биёбонларға гузар қилурда сув дарбойист бўлур эрди. Бир кун сувға эҳтиёж бўлуб, Ҳудҳуд топилмади. Сулаймон а. с. сувға буюрдиким, ани ҳозир қилғай. Ул ҳозир қилғоч, Сулаймон а. с. хитоб қилди, ғазаб билаким, қаён бориб эрдинг? Ва ҳол ул-ки, Ҳудҳуд бир замон мулозиматдин фориғ топиб, сайр учун тайрон қилиб, бир шаҳрға кўзи тушуб эрдиким, оти Сабо эрди ва подшоҳи Билқис отлиғ хотун эрди. Ва анинг аҳволининг кайфиятин машруҳ билиб келиб эрди, Сулаймон а. с. сўрғоч, арз қилдиким, бу навъ шаҳрға еттим ва бу навъ подшоҳи бор. Ғоят ҳусну жамол ва ниҳояти ҳусну камол ва салотиндин мунфарид ва миллати офтобпарастлиғ. Отаси Шароҳил Яъриб бинни Қаҳитон наслидин ва онаси Района жиниким, жин шоҳининг қизи бўлғай. Ва мунинг асносида онча таъриф қилдиким, Сулаймон а. с.ға анинг мулоқоти майли бўлуб, мактуб битдиким, ислом давлатиға мушарраф бўлсунки, «Иннаҳу мин Сулаймона ва иннаҳу бисмиллоҳир-раҳмон-ар-раҳими алло таълу алайя ваътуни муслимина» андин мухбирдур. Ва бу номани Ҳудҳудқа бериб, Сабо шаҳриға йиборди. Ва нома Билқисқа еткондин сўнгра, Билқис тааммул била тўрт кирпич икиси олтун, икиси кумуш, доғи бир муҳрлик дурж ва юз қиз ва ўғул – барисин борчасиға эранлар либоси кийдурулган ораста қилиб, Манзар бинни Умарким, ақл ва каёсатлиғ киши эрди, бу нималар била Сулаймон а. с. ҳазратиға йиборди. Доғи дедиким, агар хиштларни қабул қилур ва сенинг била истиғно юзидин мулоқот қилур, пайғамбар эмас ва агар акс қилур, пайғамбардур. Андин сўнгра ўғлонларни қизлардин айирсун, доғи ҳуққада не нима эрканни десун ва дегондин сўнгра етишмокин ҳам айтсун. Манзар мутаважжиҳ бўлуб, Сулаймон а. с.ға Жабраил а. с. келиб, ул ишлардин хабар берди. Сулаймон а. с. мазкур бўлғон ул ўн ики йиғоч олтун, кўмуш, хишт тўшагон ерда сипоҳини ораста қилиб, Манзарнинг йўлида тўрт хишт ўрнини очуқ қилдилар. Манзар бу ҳашаматни кўруб, ҳайрон қолиб, ўз келтургон туҳфасидин шарманда бўлуб, ҳамул очуқ қолғон тўрт хишт ўрниға қўюб, Сулаймон а. с. ҳазратиға келди. Очуқ юз била эъзозу икром қилиб буюрдиким, туҳфаким келтуруб эрдинг, не учун ташладинг? Ани қабул қилмасбиз, қойтиб Билқиса айтким, иймон қабул қилсун. Ва иносни зукурдин айирди ва дурж ичинда дедиким, ёқути носуфтадур. Ани чиқориб буюрдиким, олмос била суфта қилсунлар. Чун Манзар Билқис хизматиға кўргонларин арз қилди, Билқис Сулаймон а. с. хизматиға мутаважжиҳ бўлди. Бир йиғоч ёқин етконда Сулаймон а. с.ға хабар бўлди. Ва мазолим девонида ўлтуруб, дедиким, бўлғайки Билқиснинг тахтин Сабо шаҳридин бот келтургай. «Қола ифритун минал жинни ана отика биҳи қабла ан тақума мин мақомика ва инни алайҳи лақавийюн амин». Сулаймон а. с. дедиким, мундин ботроқ керак. Яна бир жин дедиким, кўз юмуб – очқунча келтурай. Сулаймон а. с. қилғон даъвийси била ҳозир қилди. Ва ул тахтни Билқис ети ўтлош уй ичинда қўюб, борчасин муқаффал қилиб эрди, Сулаймон а. с. буюрдиким, ўз тахти устида қўйдилар. Билқисқа бор бўлди ва ўз тахти гўшасида ер бериб, илтифотлар қилди. Билқис ўз тахтини кўруб, мутаажжиб бўлуб, Сулаймон а. с.нинг нубувватиға шаки қолмади. Ва Сулаймон а. с. Билқисни ўз қиз-қардоши қошида тушурди. Неча кунлук мусоҳабатдин сўнгра, мезбон меҳмоннинг хасойили ҳамидасин таъриф қилиб, Сулаймон а. с. Билқисни ўз никоҳиға тортти. Ва анинг муборак аёғида тук бор эрдн. Анинг жиҳатидин девлар ҳаммом биносин қилиб, тўра таркиби била ул ишнинг иложи қилдилар. Ва ул соҳиби давлат жиҳатидин неча минг йилдурким, халойиқ ҳаммом осойишиға мушаррафдурлар, таърифдин мустағнийдур. Сулаймон а. с. фитнаси «Қолаллоҳу таоло: ва лақад фатанно Сулаймона ва алқайно ало курсиййиҳи жасадан сумма аноба». Сулаймон а. с. фитнаси шарҳида мухталиф ривоят бор. Аммо улча бу мухтасарға муносибдур ёзилур. Баъзи дебдурларки, бовужуди ети юз ҳарам ва уч юз суррият Тенгри таоло Сулаймон а. с.ға бир ўғул бердиким, бир кўзи кўр ва бир илики ва бир оёғи йўқ эрди. Сулаймон а. с. ва Билқис ва Осаф инсоф юзидин ўзларининг уюбиға муътариф бўлуб, дуо қилғоч ул тифлни ҳақ таоло тандуруст қилди ва анинг муҳофазати учун Сулаймон а. с. жинларни таъйин қилди. Тенгри таоло анинг ўз ўғлини сойир атфолдин мумтоз қилиб, писандида тушмай, Азроилға амр бўлдиким, руҳин қабз қилиб, жасадин Сулаймон а. с.нинг тахти устида ташладиларким, «Ва алқайно ало курсиййиҳи жасадан» мақсуд мундин бўлғай. Ва Ваҳб бинни Мунаббиҳ била ибни Аббос Разийаллоҳу анҳумо дебдурларким, Сулаймон а. с.нинг фитнаси интизои эрди. Ва жасад иборати Сихрборд отлиғ девдин эрдиким, анинг тахти устига анинг сурати била қирқ кун мутамассил бўлди. Ва бу иш кайфияти бу эрдиким, Сулаймон а. с. ким, Жазира мулукидин биринким, отин Сайдун дебдурлар ва бутпараст эрди ўлтурди. Қизинким малоҳат зевари била ороста эрди қўлди. Ул қиз отаси фироқида бетоқат эрди, Сулаймон а. с. анинг давосин тилаб топмас эрди. Ул қиз шайтон иғвоси била Сулаймон а. с.ға илтимос қилдиким, девлар отам шакли била бир сурат ясаб келтурсаларким, гоҳи ани кўруб кўнглумга тасалли бўлса, анинг муддаоси мақбул тушуб, бу иш сурат тутти.
Чун қиз бурун бутпараст эрди, бу суратни парастиш қила бошлади. Сулаймон.а. с. ғофил ва бу иш Осафға етти. Осаф Сулаймон а. с. мажлисида анбиёйи собиқнинг наътин қилурда, Сулаймон а. с.нинг отаси замониғача туфулийят айёми маошининг таърифин қилди. Сулаймон а. с.ға бу душвор келдиким, мунча ғариб иноятларким, анга Тенгри таоло салтанати айёмида насиб қилди. Осаф алардин нечук нима демади. Осафдин истифсор қилғоч, айттиким, бировнингким қирқ кун уйида бутпарастлиғ бўлғай, анбиё зумрасида не навъ таъриф қилса бўлғай. Сулаймон а. с. сўруб билгандин сўнгра, ул бутни ушотиб, ўзи тазарруъға тушти. Бу аснода мустароҳға кирарда маъҳуд тариқи била хотамни Жарода отлиғ канизакка топшурди. Мазкур бўлғон дев Сулаймон а. с. сурати била келиб, канизакдин хотамни олиб, Сулаймон а. с. тахти устига чиқиб, ҳукм қила бошлади. Сулаймон а. с. чиқиб хотамни тилагач, шаклин ҳам Тенгри таоло мутағаййир қилиб эрди, канизак ани танимади. Дедиким, хотамни Сулаймон олди, сен не кишисен? Сулаймон а. с. ўз сурати билан бировни тахтида кўргач, билдиким, ҳол недур. Шаҳрдин чиқиб, шаҳрда саргардон юрур эрди. Қаён борса, не кишисен? – деб сўрсалар эрди, мен Сулаймонман, дер эрди. Ани телба деб, тош отиб, бошиға туфроқ сочиб, ийзо қилурлар эрди. Ва деви лаъин тахт устида номаъқул ва номашруъ ҳукмлар қилур эрди. Мутаажжиб ва мутағаййир бўлғондин сўнг, дев билдиким, қиладурғон иш анинг иши эмас. Ул хотамни дарёга ташлаб, ғойиб бўлди.
Ва Сулаймон а. с. рўзи жиҳатидин дарё қироғинда болиғчиларға муздурлуқ қилур эрди. Ул хотамни бир болиғ ютуб, аларнинг домиға тушуб, Сулаймон а. с. муздиға бердилар. Сулаймон а. с. болиғ ичидин хотамни олиб, яна салтанат тахтиға борди.
Ва бу воқеа ҳамул бутпарастлиғ айёми била мувофиқ қирқ кун ва Жасадни баъзи муфассирлар. бу девдин таъбир қилибдурлар. Ва анинг ғаройиб эъжозин бир гунаш раддидурким, мужмалан ўтти. Ва шарҳи будурким, осорини кўрарга машғул эрдиким, гунаш ботти ва муборак хотириға аср намози фавт бўлғон учун изтиробға тушти. Тенгри таоло гунашни қайтариб, ул ҳазрат намозин қилғунча ўз ерида турғузди. То намоз тугонди, яна ғуруб қилди. Тарих аҳли дебдурларким, Сулаймон а. с.нинг савмаасининг эшикида ҳар кун ғайбдин бир дарахт пайдо бўлур эрди ва хосиятин Сулаймон а. с. сўрар эрди. Бир кун бир дарахт пайдо бўлди ва хосиятин сўрғоч, жавоб бердиким, хосиятим сенинг мулкунгга вайронлиғдур. Сулаймон а. с. билдиким, вақт етибдур. Васиятлар китобат қилди ва Тенгри таолодин илтимос қилдиким, анинг фавтин дев ва паридин неча вақт махфий тутқай. Ва шишадин бир уйи бор эрдиким, анда тоат қилур эрди. Ул уйга кириб, асосиға таёниб оламдин ўтти. Ва халоиқ кўрар эрдиким, Сулаймон а. с. асосиға таёниб турубдур. То муддатлардин сўнгра, асосин қурт еб ушолди. Ва ул ҳазрат йиқилғондин эл фавтин билдилар ва анинг мавтидин ихфоси илтимосида сўзлар дебдурлар. Яхшироқ будурким, Байтулмуқаддас туганмоки ҳамонча фурсат мақсуд эрдиким, асо бутун эрди, тугагондин сўнгра асо синди ва девлар ул ишни туготиб эрдилар. Валлоҳу аълам.

Р у б о и й:

Оламни Сулаймонға ҳақ этмиш маъмур,
Ҳукми солди жину башар хайлиға шўр.
Охир чу ажал анга мақом айлади гўр,
Туфроқ ичида қилди ватан уйлаки мўр.

Луқмони ҳаким. Тарих аҳлидин баъзи ани ҳукамо силкида мазкур қилибдурлар. Ва кўпрак эл ани пайғамбар дебдурлар. Ва баъзи ривоятда мундоқдурки, Тенгри таоло нубувват ва ҳикмат орасида мухбир қилди. Ҳар тақдир била «Ва лақад отайно луқмонал-ҳикмата» анинг шаънидадур. Бўла олурки, бовужуди нубувват ҳикмат дағи анга насиб бўлмиш бўлғай. Ранги қаро эркандур. Довуд а. с. суҳбатиға мушарраф бўлур эрди. Ва андин кўб ғаройиб вужуд тутар эрди. Баъзи дебдурларки, қул эрди ва озод бўлғонида мухталиф ривоят бор. Бири буким, хожаси бир руд қироғинди биров била нард ўйнади, бу шарт билаким, мағлуб бўлғон бу руд суйин тамом ичгай ё молин бергай. Ва Луқмоннинг хожаси уткузди. Ҳариф рудхона суйин тамом ичмак таклиф қилди. Ва ул мутаҳаййир бўлди. Луқмон дедиким, шарт қиладурғон вақтдағи сувни ҳозир қил ё ғаразинг бу ҳозир сув бўлғон бўлса, руднинг бу қироғиндағи сувни ичкунча нори қироғиндағи сувни турғуз. Ҳариф бу ишдин ожиз бўлди. Хожаси халос топиб, Луқмонни озод қилди. Яна бири буким, хожаси анга буюрдиким, қўй ўлтуруб, яхшироқ: узвини пишуруб келтур. Ул юрокини тили била пишуруб келтурди. Яна бир қотла дедиким, қўй ўлтуруб, ёмонроқ узвини пишуруб келтур. Ҳамул ики узвдин келтурди. Хожа нуктасин сўрди эрса, дедиким, кўнгул: ношойиста афъолдин ва тил нобойиста ақволдин бири бўлса, алардин яхшироқ узв йўқтур ва агар бўлмаса, алардин ёмонроқ йўқ. Яна бири бу ким, хожа анга буюрдиким, кунжид эк! Ул арпа экти. Хожа сўрдиким, арпа экиб, кунжид нечук топарсен? Дедиким, чун сен ношойист иш қилиб, нечук Тенгри таолодин раҳмат ва жаннат тамаъ қилурсен, мен ҳам дедим: арпа эксам, кунжуд шояд бар топқаймен. Хожа мутанаббиҳ бўлуб, ани озод қилди. Дуо қилиб, уч минг йил умр топибдур. Баъзи ети Каргас умри дебдурларки, ҳар бири беш юз йилдур, анинг сўзларидиндурким, тўрт минг сўз. битибдурлар ва тўрт сўз била ихтисор қилибдурлар. Икисини дойим ёд қилмоқ керак ва икисини унутмоқ керак. Бурунғи икидин бири ўзи қилғон яхшиликдур ва бири ғайри қилғон ёмонлиғ.
Луқмоннинг ғариб ҳолоти ва нофиъ мақолоти кўптур. Бу мухтасарда мунча била қаноат қилилди.

Р у б о и й:
Луқмонники баъзи дедилар пайғамбар,
Баъзи дедилар ҳакими покиза сияр.
Уч минг яшабон бу дайрни қилди мақар,
Минг мунча ҳам ўлса, қилғулуқдур бу сафар.

Юнус бинни Мато а. с. отаси оти била машҳурдур. Отаси Дови бинни Яъқуб а. с. наслидиндур, мурсал. пайғамбардурким, «қолаллоҳу таоло ва инна Юнуса ламинал мурсалин». Агарчи Сулаймон а. с. замонидин анга дегинча, балки Сулаймон а. с. авлодидин эрди, аммо чун ҳеч тарихда марбут топилмади. Юнус а. с. чун Сулаймон а. с.дин сўнгра, мурсал пайғамбар эрди, андин бошланди. Ани Тенгри таоло мабъус қилиб, Суй элига йиборди. Ва Суй эли ани нубувватга такзиб қилиб, Юнус а. с. ғазаб қилди ва халқиға ёмон дуо қилди. Ва рухсати илоҳи бўлмай, аҳлу аёли била халқнинг орасидин чиқиб, алардин андоқ махфий бўлдиким, агар Тенгри таолодин қавмиға бало келса, ани дуо қилурға топмағайлар. Тенгри таоло хотимал-анбиё салавотуллоҳи алайҳи ва ало олиҳиға сабр қилмоққа амр қилиб, Юнус а. с. қилғонидин наҳй қилурким, «Фасбир лиҳукмираббика ва ло такун касоҳибин ҳути» Чун Юнус а. с. элдин чиқти, қавмиға Тенгри таоло бир булут йибордиким, андин ўт ёғар эрди. Қавм муни кўргач, Юнус а. с.ни тилай бошладиларким, иймон кетургайлар. Чун билдиларким, Юнус а. с. алар топқудек бормайдур, дедиларким, Юнус а. с. бўлмаса Юнус а. с. Тенгриси ҳозирдур. Борчалари ўғул-ушоқлари била бошларин ялонг қилиб, тазарруъға машғул бўлдилар ва тавба ва инобат қила бошладилар. Чун тавбаларида содиқ эрдилар, Тенгри таоло қабул қилиб, ул балони алардин дафъ қилди. Аммо Юнус а. с. алардин айрилғонда кемага кириб, баҳр юзинда бир азим болиғ оғзин очиб, кема аҳлиға қасд қилди. Борча иттифоқ қилдиларким, бир кишини анга туъма бергайлар. Неча қотла қуръа солдилар. Юнус а. с.ға қуръа тушуб, Юнус а. с. билдиким, мағзуб бўлубдур. Ўзини болиғ оғзиға ташлади. Ва болиғ Юнус а. с.ни ютуб, Тенгри таоло болиғнинг қурсоғида ани асради. Ва Юнус а. с. қирқ кун болиғ ичинда эрди ва бу тасбиҳни вирд қилиб эрдиким, «Ло илоҳа илло анта субҳонака инни кунту миназзолимин». Қирқ кундин сўнгра, Тенгри таоло Юнус а. с. хатосидин кечиб, ани уч қаронғулуқдин қутқордиким, бири кема ва бири сув ва бири болиғ қурсоғи бўлғай. Ва болиғ дарё қироғиға келиб, ани ёқоға солди. Ва ул янгло туққан ёшдек бўлуб эрди, бир сутлук кийикка амр бўлдиким, ҳар кун келиб, анга сут берур эрди ва бир йиғоч анга соя қилур эрди. Қирқ кундин сўнгра, ўз ҳолиға келиб, амри илоҳи била қавм орасиға кирди, қавм анинг ҳидояти била иймон шарафиға мушарраф бўлдилар. Ва кўб вақт бўлуб, Тенгри таоло ҳукмин буткарди. Ва дерларки, Куфада мадфундур.

Р у б о и й:

Юнуски нубувват кўзини ёрутти,
Танзиб ила қавм кўнглини ўрготти.
Болиғ ичида агарчи маскан тутти,
Ҳам охир ажал болиғи ани ютти.

Омус ва Мусо ва Маъ. Соҳиби «Гузида» Ҳамдуллоҳ Алмуставфи бу уч кишини аҳли тарихдин нақл қилибдурки, мурсал эрдилар. Ва бани Исроилни Мусо а. с. диниға даъват қилдилар.
Содиқ ва Сиддуқ ва Салум – бу уч кишига Тенгри таоло нубувват бериб, Антокийя халқиға йибордиким, алар ҳавлидин борча ҳалок бўлдилар. Ғайри атфолким, булуғ ҳаддиға еткайдур эрдилар ва ул атфол иймон давлатиға мушарраф бўлдилар.
Фанжар Мусо ва Момал-қавси ва Жавфарф ва Санъо Куси ва Урё – бу беш кишини аҳли тарих пайғамбар дебдурлар. Бани Исроилда Мусо а. с. диниға даъват қилдилар ва Зул-кифл аҳдиға ёқин эрдилар. Баъзи Зул-кифл а. с.ни булардин сўнгра айтибдурлар.
Фавойил ва Ҳикой. Баъзи муаррихлар бу иковни ҳам пайғамбар дебдурлар. Зул-кифл замонида Мусо а. с. диниға даъват қилдилар.
Зижурмо ва Мадоҳи. Баъзи қавл била пайғамбардурлар. Зул-кифл а. с.дин сўнгра ва даъватлари Мусо а. с. диниға эрди.
Ва Шуъё пайғамбар эрди. Ва баъзи дебдурларки, Юнус а. с. ўзидин сўнг ани бани Исроилға валий қилди. Ва ани баъзи дебдурларким, ул Юнус а. с.дин бурунроқ эрди. Валлоҳу аълам. Бухтун-насрнинг бузуғлиғи ва Байтул-муқаддасни вайрон қилиб, жавоҳириким Сулаймон а. с. ясағондин бери бор эрди, ул борчасин элтгони ва азим қатллар қилғони кўпрак аҳли тарих иттифоқи била бу анбиё замонидадур. Ва баъзи дебдурларким, Дониёл а. с.ни Бухтун-наср Байтул-муқаддасдин элтиб, муддати замонида асраб, бир туш кўруб, унутқондин сўнгра, Дониёл а. с. ҳам тушин, ҳам таъбирин айтиб, ул банддин халос бўлди.
Узайр а. с. анбиё авлодидиндур. Бухтун-наср Байтул-муқаддасни бузғонда, ани абнойи жинси била асир қилиб, Бобилға элтти. Андин халос топиб келурда, бир кентда тушти ва эшокини боғлаб, учасин бир дарахтқа қўйди. Ва илайида анжир эрди ва бир зарфда узум шираси. Ва бу маҳалда хаёлиға Тенгри таоло амвотни иҳё қилуриға фикрга тушти. Ва ул кентнинг бузуғларида одамизоднинг қуруқ сўнгоклари бор эрди. Аларни кўруб, ҳайрати орттиким, бу чурук сўнгокларни тиргузмокта ғайри ҳайратки, ақлға муставлий бўлғай, ўзга нима йўқдур. Ҳақ таоло қудрати иқтизоси ул қилдиким, Узайрнинг ҳайрати дафъ бўлуб, бу ҳол анга айнал-яқин бўлғай. Ложарам, амр бўлдиким, руҳин муборак жасадидин чиқордилар ва маркабин доғи руҳсиз қилдилар. Ва Тенгри таоло Узайр а. с. жисмин эл кўзидин пинҳон асради, бу ҳолға юз йил ўтти.
Бу муддатдин сўнгра Тенгри таоло Узайр а. с.ниг тиргузди. Бир малак андин сўрдиким, «Кам лабиста?» Жавоб бердиким, «Явман ав баъза явмен». Ул малак дид, «Баллабиста миата омин фанзур ило таомика вш шаробика лам ятасаннаҳ. Ванзур ило ҳиморика ал-майити». Чун муни Узайр а. с. мулоҳаза қилди, кўрдиким, анжир ўз ўрнида ва узум шираси ҳамул зарфда тоза эрди. Ва маркабининг чуруган сўнгакларига боқти. Кўрдиким, бир-бирига муттасил бўлуб, устига ит ўрланди ва анинг устига тери тортилди, доғи руҳ баданиға кириб тирилди.
Узайр а. с. билдиким, анинг юз йил бурунғи қилғон тараддуди жиҳатидин ҳақ таоло анга бу навъ қудратин кўргузди. Ва анинг санъатиға офарин ўқуб, маркабин миниб, ўз шаҳриға тебради. Ул шаҳрға еткондин сўнгра, чун юз йил ўткон жиҳатидин кўп тағйир топиб эрди, ҳеч ерни тонимай, кўб заҳмат била ўз саройини топти. Аммо киши йўқ эрди, бир кўр канизакдин ўзга. Сўнгра Узайр а. с. андин сўрдиким, бу уй. Узайрнинг уйидур? Ул тасдиқ қилиб дедиким, сен кимсенким, бу юз йилдаким, менинг махдумум ғойиб булубдур. Мен ани кам эшитибмен. Ул дедиким, мен Узайрдурмен. Канизак айттиким, агар  чин айтасен, Узайр а. с. мустажобуд – даъва эрди, дуо қилким, манинг кўзум бино бўлсун. Узайр а. с. дуо қилди. Ҳақ таоло ул канизакнинг кўзин бино қилди. Узайр а. с. нинг муборак юзин кўргач, танидиким, анга бу юз йилда ҳеч тағйир воқеъ бўлмайдур эрди. Фарёд қилиб аёғиға тушуб, югуруб Узайр а. с.нинг ўғлонлариға мужда еткурдиким, ўғлонлари бири юз ёшар эрди, бири юз ўн ёшар эрди. Атоларин йигит кўруб танимадиларким, Узайр а. с.нинг бағрида бир хол бор эрдиким ҳилол шакли била. Ул нишонани очиб кўруб, алар ҳам муборак қадамиға юз суртуб, қавмға хабар бўлди. Қавм ҳам инонмай, дедиларким, «Таврот»ни ҳечким Узайр а. с.дин яхшироқ билмас эрди, то ул китобни Бухтун-наср элтти орамизда киши билмас. Узайр а. с. «Тавротони азбар ўқуди ва алар билдилар. Баъзи ерларда ёшурун қолғонни муқобала қилдилар эрса, бир ҳарф ортуқ-ўксук эмас эрди. Баъзи бу ғариб ҳолотдин Узайр а. с.ни ибнуллоҳ дедилар. «Ва қолатил-яҳуду узайр-унубнуллоҳи». Ва баъзи муаррихлар Узайр а. с.ни бўлғон ҳолотини Армиёға иснод қилибдурлар. Ва Узайр а. с.ни Арз отлиғ иниси била туғуб била ўлдилар. Аммо ўлар вақтда Узайр а. с. юз ёшар ва Арз ики юз ёшар эрди. Мундин ғариброқ ҳол таворихда оз воқеъдур. Ва ўғлонлари қари кишилар эрди, ёшқа атоларидан улуғроқ. Валлоҳу аълам.
Зикриё ва Яҳё а. с. ва Марям бинти Умрон. Алар зайлида Зикриё а. с.ни Сулаймон а. с. наслидин дебдурлар. Ва ул Байтул-муқаддасда мужовир эрди. Ва Умронким, Зикриё а. с.нинг амузодаси эрди, ул дағи мужовир эрди. Икаласининг ҳарамлари эгочи-сингил эрдилар. Имронға фарзанд кўп бўлди ва Зикриё а. с. ға бўлмади. Имрон бу шукронаға назр қилдиким, яна фарзанд бўлса, Байтул-муқаддасқа мужовир бўлған. Ва ҳарамики оти Ҳифа эрди Марямға ҳомила эрди. Ва туққондин сўнгра назр жиҳатидин Имрон мутаҳаййир бўлдиким, иносни мужовир қилмаслар эрди.
«Қолаллоҳу таоло инни вазаътуҳо унсо валлоҳу аъламу бимо вазаъат ва лайсаз-закари кал унсо ва инни саммайтуҳо Маряма ва инни уъийзуҳо бика вазуррийя таҳоминаш-шайтонир-ражим». Бу шарафдин Марямни бир нимага чирмаб, Ҳифа Байтул-муқаддасқа элтти. Уламо ва аҳборанинг қавлин мункири кўрдилар.
Зикриё а. с.ға ваҳй келдиким, бу фаҳирани ўғулға қабул қилдуқ «Фатақаббалаҳо раббуҳо биқабулин ҳасанин». Бу жиҳатдин ахбор анинг муҳофазатиға машғул бўлдилар. Зикриё а. с. дедиким, анинг тааҳҳуди манга авлодурки, холаси манинг уюмдадур. Ахбор қабул қилмай уч қотла қуръа солдилар. Учолосида қуръа Зикриё а. с. отиға тушти. Борча заруратан мусаллам туттилар. Сўнгра Зикриё а. с. Марямни уйига элтиб, Ашбоъким, Зикриёнинг ҳарами ва Марямнинг холаси эрди, анинг муҳофазатиға машғул бўлди, то анга ибодатқа ва масжид хизмати қобилияти пайдо бўлди.. Сўнгра Зикриё а. с. анинг учун масжидда бир ғурфа ясаттиким, эшики йўқ эрди. Зина била анга чиқор эрди. Ва ўзи ғойиб бўлса, ғурфа тўшукин қуфл қилур эрди. Ва ул жумладин бири буким, қишда ёз меваси ва акс ҳам кўрар эрди. Сўрғондаким, «анно лаки ҳозо. фи ғайри вақтиҳи», жавоб топтиким, «ҳозо мин индиллоҳи ярзуқу ман яшоъу биғайри ҳисоб».
Ва бу вақтда Зикриё а. с. ва ҳарами Кибарсанда эрдилар. Зикриё а. с. дедиким, Холиқиким Марямға ғайр вақтида бу навъ фавокиҳ насиб қила олур, манинг ҳам ҳаётим шажарасидин, агарчи ғайри вақтдур, бир неча каромат қила олур. Бу орзу кўнглига ўтти, Жабраил а. с. анга Яҳё а. с. вужудиға башорат берди. «Фанодат-ҳал-малоикату ва ҳува қойимун юсалли фил миҳроби». Ва чун Яҳё а. с. мутаваллид бўлди, оз вақтдин сўнгра Тенгри таоло муборак кўнглин ваҳй нузулидин мунаввар қилдиким. «Ё Яҳё ҳузил китоба биқувватен ва отайноҳул-ҳукма сабийян». Ва Яҳё а. с.нинг тоати бағоят ва йиғламоғи бениҳоят эрди. Дерларки, ғоят букодин ики юзида ики новдондек чуқур хат пайдо бўлуб эрди ва бу фаврда Марям зуафо ғадридин ғусл қилур маҳалда Жабраил а. с. ани Исо а. с.ға башорат берди. Баъзи дебдурлар Исо а. с. тўқуз ойдин сўнгра мутаваллид бўлди. Халойиқ номуносиб сўзлар дедилар. Аммо Исо а. с. ҳамул дам такаллум қилиб, Тенгри таолонинг бандалиғи ва ўзининг нубувватиға ва онаси поклиғиға тонуғлуқ берди ва хотамул-анбиё вужуди муборакиға саллОллоҳу алайҳи вассалам башорат еткурди. Неча вақтким, ўтти, Яҳё а. с. била мусоҳабат қилур эрди. Ул вақтким, Исо а. с. мутаваллид бўлди ва ахбор анга таън қилдилар. Бовужуди улки, Тенгри таоло Исо а. с.ни ўткан такаллум билаки мутақаллим қилди, бани Исроилнинг ҳам юзи, ҳам кўнгли қаролади. Исо а. с.ни ул иш туҳмати била муаззаб тутар эрдилар. То иш ул ерга еттиким, Зикриё а. с. ул нопок эл орасидин қочти. Ва алар қовлай бориб, машҳурдурким, ул ҳазрат йиғоч шикофиға кириб, ул шикоф бутти. Ва аъдо етиб, этокининг учин йиғочдин тошқори кўруб, йиғоч бошидин арра қўюб Зикриё а. с.ни ҳалок қилдилар.
Бу ерда чун сўз дердин, балки дам урардин хома тили лол ва тил хомаси гунг мақолдур, авло улким, мақсудқа шуруъ қилоли. Яҳё а. с. қатли бу навъ эрдиким, ул замоннинг подшоҳининг ёшқа етгон ҳарами бор эрди. Бу жиҳатдинки, чун қарибдур, бўлмағайким, подшоҳ яна бировни никоҳиға киюргай ва анинг мужиби азли бўлғай. Узга абушқадин жамила қизи бор эрди, подшоҳға тарғиб қилдиким, ул қизни олғай. Подшоҳ Яҳё а. с.дин сўрди эрса, Яҳё а. с. дедиким, санга анинг никоҳи раво эрмас. Ул қиз била онасиға Яҳё а. с. адовати пайдо бўлди. Бир кунки подшоҳ маст эрди, ул қизни онаси ороста қилиб, анинг қошиға йиборди. Сукр ғалаёни ва шаҳват туғёнидин анга майл қилди. Қиз ибо қилдиким, агар ҳожатимни раво қилурсен, бу иш бўлур. Сўрдиким, ҳожатинг недур? Ул бадбахт дедиким, ҳожатим Яҳё а. с. нинг қатлидур. Ул зоний бу зония хотири учун Яҳё маъсум қатлиға ризо берди. Дерларки, ул ҳазрат қатл бўлғондин сўнгра, ул ики малъунни ер ютти. Дерларки, бани Исроилнинг ики фасодидин сўнғиси Яҳё а. с. қатлидур. Бу амр вуқуъидин сўнгра, Тенгри таоло форс мулукидин Хурвис отлиғни бани Исроилға истило бердиким, ул ики пайғамбар қони эвази аларни андоқ қатл қилдиким, яҳуддин киши оз қолди. Дерларки, Байтул-муқаддас дарвозасидин Хурвис ўрдусиғача рудхонадек қон оқти. Алқисса, Зикриё а. с. дори фанодин бу навъ до-ри бақоға бордилар.

Р у б о и й:
Айлаб Зикриё била Яҳёни қабул,
Қилди икисини олам аҳлиға расул.
Не қилдилар эркин бу ато бирла ўғул
Ким, элга яна аларни қилди мақтул.

Исо бинни Марям салавотуллоҳи алайҳ бир қавл била учунчи улул-азмдур, бир қавл била бешинчи. Андин бурунғи анбиёдин сўнгра ҳеч қойсиға қирқ ёшдин бурун нубувват етмади. Ва лекин ул модарзод пайғамбар эрди. Ва анинг валодатидин бурун Тенгри таоло Марямға анинг вужуди башоратин бердиким, «Из қолатил-малоикату ё Маряму инналлоҳа юбаш-шируки бикалиматен минҳу исмиҳул масиҳу Исабну Маряма ва жийҳан фит-дунё вал охирати ва минал-муқаррабийна ва юкаллимунноса фил маҳди ва каҳлан».
Масиҳ лафзида сўз кўптур. Ва Исо а. с. валодатида ҳам сўз кўптур. Тафосир кутубидин маълум бўлур. Чун бу мухтасарда матлуб ихтисордур, яъни муаррихона ишларга қонеъ бўлулди. Муқаррардурким, Исо а. с.нинг отаси йўқтур. Марям Жабраил а. с.нинг нафаси била ҳомила бўлди ва туғурур вақтда Байтуллиуқаддасдин чиқиб, қироғроқ ерда вазъ ҳамл қилди. Халқ бу ишни билиб, бориб ул ҳолни кўруб, ирик сўзлар айта бошладилар. Юқорироқ битилибдуркнм, Исо а. с. не навъ жавоблар берди. Андин сўнг эл мутаажжиб бўлуб, сўз айта олмай қайттилар. Марямни Ҳабиб Нажжорким, холазодаси эрди, Исо а. с. била олиб Дамашққа борди. Исо а. с. ўн уч ёшағунча анда маош қилди. Анда ҳам Исо а. с.нинг муъжизоти кўб зоҳир бўлди.
Чун «Инжил» Исо а. с.ға нозил бўлди, учовда Байтул-муқаддасқа келиб, Исо а. с. амри илоҳи била халқни Тенгри таоло амриға далолат қилди. Халқ ани такзиб қилиб, номуносиб сўзлар дедилар. Аммо ҳавориюн иймон келтуруб, динини қабул қилдилар. Ва алар ўн ики киши эрдилар, пешалари бўёғчилиқ эрди. Исо а. с.дин муъжиза тиладилар, борчанинг бўяр рахтларин олиб, Нил кўйига солди. Алар изтироб қилғочким, булардан ҳар бирини бир ранг буюрубдурлар. Исо а. с. Мил кўйига илик урди. Ҳар бириниким чиқарди, иёси тилагон ранг била чиқти. Бу муъжиза ул элга мужиби имон бўлди. Ул нимаким Йсо а. с. элига амр қилди тавҳид эрди. Ва хотамун-нубувватнинг рисолатига иқрор қилдиким, Қолаллоҳу таоло: «ва из қола Исабну Маряма ё бани исроила инни расулуллоҳи илайкум мусаддиқан лимо байна ядайя минат-тавроти ва мубашширан бирасулин яъти мин баъдисмуҳу Аҳмаду». Саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи вассалам.
Исо а. с. олам ва дунё асбобидин ҳеч нима қабул қилмади ва алардин бир пашмина тўн ва бўрк ва бир асоси бор эрди. Бир ерда бўлмас эрди, дойим сайрда эрди. Рўзи учун касб қилмади, ҳар не етти қонеъ бўлди. Чун ҳавориюн илтимос қилдиларким, бир маркаб мингилким, яёғлиқ машаққати камроқ бўлғай. Анинг емак ва муҳофазати ташвишидин рад қилди. Ва илтимос қилдиларким, бир маскан ясоли. Қабул қилмади. Ва зуафо била ихтилоти йўқ эрди. Бу жиҳатлардин мужаррадлиққа машҳур бўлди. Ва сойир муъжизотидин бири хуффошдурким, болчиғдин ул ҳайъот била ясаб, нафасин анга сурди. Ва ул нафасдин руҳ топиб учти ва эмдигача бор. Ва бири акмаҳ ва бири абрас иложидурким, Қолаллоҳу таоло, «Анни ахлуқу лакўм минат-тийни каҳийатут-тайри фаанфуху фиҳи фаякуну тайран биизниллоҳи ва убриул-акмаҳа вал-абраса» яна улким, дуо била ўлукни тиргуздик, «ва уҳйил мавта биизниллоҳи». Ва ул ўлукким, Исо а. с. тиргузди ибнал-аъжуз эрди. Ва шарҳи будурким, сайр асносида бир ажузани кўрдиким, бир қабр бошида муассир навҳа қиладур, кайфиятин сўрди. Дедиким, ўғлум эрди ва фироқидин бетоқатмсн. Исо а. с. дуо қилиб, Тенгри таоло ул маййитқа руҳ киюрди ва ўлук тирилгач, илтимос қилдиким, дуо қилғайки, бурунғи ҳолиға борғай ва мавт сакароти бўлмагай. Руҳуллоҳ дуоси била бу иш ҳам бўлди ва руҳуллоҳ андин ўтти. Насибин вилоятида малике бор эрди; мутакаббир ва жабборсифат. Исо а. с. анинг даъватиға маъмур бўлуб, ул ён азимат қилди ва ҳавориюнға дедиким, сиздин ким бўлғайким шу шаҳрға кириб нидо қилғайким, Исо ру-ҳуллоҳким, Тенгри таолонинг расулидур ва калимасидур келибдур. Яъқуб ва Тумон ва Шамъун отлиғ учов дедиларким, биз борурбиз. Исо а. с. ҳар қайси бобида бир сўз айтти, дағи аларни узотти. Алардин икиси илгорирак, Шамъун кейинрак юруб, Яъқуб ул нидони қилди. Эл ҳужум қилғоч, ёнди. Тумон иқрор қилди. Ани подшоҳ қошиға элттилар. Ҳамул сўзни айтти. Ул золим буюрдиким, Тумоннинг иликин, аёғин кесиб, кўзларин ҳам кўр қилдилар. Ул сўзидин қайтмади. Бу маҳалда Шамъун етиб, маликдин Тумон илзомиға сўз истидъосини қилди, рухсат топти. Доғи Тумондин сўрдиким, бу кишиким, сен анинг рисолатиға иқрор қиласен ҳеч ҳужжати ва муъжизи борму? Тумон дедиким, бор! Шамъун дедиким, айт! Ул дедиким, акмаҳ ва абрасни илож қилур. Шамъун дедиким, бу ишта атиббо шариктурлар. Тумон дедиким, киши оқшом не емиш бўлса ва уйида не нима бўлса, айтур. Шамъун дедиким, имкони сиҳр борким, жин тасхири қилмиш бўлған. Тумон дедиким, болчиғдин қуш ясаб, дамини анга ҳуруб, руҳ таниға киюрур. Шамъун дедиким, имкони сиҳр бор. Тумон дедиким, ўлукни тиргузур. Шамъун малик сори боқиб айтти: мунинг имтиҳони осондур ва имкони йўқтурким, бу иш Тенгри таолодин ё пайғамбаридин келур. Агар ҳукм қилсангким, ул киши ҳозир бўлса, филҳол маълум бўлур. Исо а. с.ни ҳозир қилдилар, Тумон айтқон сўзларни сўрдилар. Борчасиға иқрор қилди. Шамъун деди: агар бу сўзларинг чиндур, аввал рафиқингдин бошла. Исо а. с. Тумоннинг кесилган аъзосини ўрунлариға қўюб, дуо қилди. Тенгри таоло борчасин буткорди. Ва хуффош бобида тақозо қилдилар, ясади. Салмони форсии раҳматуллоҳи илайҳдин манқулдурким, ул вилоятнинг жамиъ муразосини дедиларким, саҳиҳ қилмоқ керак. Анинг дуоси била борча сиҳат топтилар. Борчадин, сўнгра ўлукни тиргузмак илтимос қилдилар. Исо а. с. дедиким, ҳар ўлукниким сиз десангиз дуо қилай. Иттифоқ била Сом бинни Нуҳни дедилар. Тиргузким, мавтидин тўрт минг нил ўтуб эрди, анинг қабри бошиға бориб, Исо а. с. ики ракъат намоз қилиб, дуо қилди. Қабр шақ бўлуб, бир оқ соч-соқоллиқ киши чиқти ва элга дедиким, Исо руҳуллоҳ пайғамбардур, анинг динаға киринг ва ғанимат тутунг. Исо а. с. андин сўрдиким, сизинг замонда соч оқармас эрмиш. Сом дедиким, санинг дуонг уни еткоч, қиёмат бўлғон соғиниб, ваҳму хавфдин булар оқарди. Чун Сом элга пандлар деди, Исо а. с. дуоси била аввалғи ҳолиға борди ва шақ бўлғон ер бир-бирига қўшулди. Ҳам Салмони форсиндин манқулдурким, бу муъжизани кўруб, ул мулк эли мусулмон бўлдилар. Баъзи сафардаким, емакка танглик воқеъ эрди. Бани Исроил ҳавориюнға дедиларким, агар Исо а. с. дуо қилсаким, Тенгри таоло осмондин моида йиборсаким, таомға муҳтож халойиқ андин баҳра топсалар ва Тенгри таоло вужуди ва Исо а. с. нубувватиға таинлари бўлса, деб ҳавориюн арз қилғоч, Исо а. с. тазарруъ қилиб дедиким, «раббано анзил айлайна моидатан минас-самои такуну лано иъйдан ли аввалина ва охирина ва оятан минка варзуқно ва анта хай-рур-розиқин».
Чун Исо а. с. муножотдин фориғ бўлди, ваҳй келдиким, биз моида йиборали ва лек ҳар киши куфрони неъмат қилса, қоттиқ азобға гирифтор бўлур. Исо а. с. бу сўзни айтқоч, борча дедиларким, ҳар киши куфрони неъмат қилса, Тенгри таоло анга азоб насиб қилғай. Бу сўздин сўнгра Тенгри таоло осмондин моида йиборди. Хоннинг азамат зебу зийнатини айтмоқ ҳожат эмаски, Тенгри таоло хони эрди. Аммо моида нон ва бирён болиғ эрди. Таъм ва мазаси ҳам таърифдин тошқари эрди. Ва анда туз ва сабзалар бор эрди. Бир ривоят била уч кун ва бир ривоят била қирқ кун бу моида инди. Қавм ҳар неча едилар кам бўлмади. Жамиъ муразо ани егоч, сиҳат топтилар. Сабоҳ инар эрди, оқшомғача эл андин ерлар эрди. Оқшом яна осмонга борур эрди. Қавмдин баъзи инкорға тил узоттиким, бу моида осмондин келмайдур, Исо сиҳр қиладур.
Ҳар ойнаким, Тенгри таоло куфрони неъмат қилғонларни ваъда қилғон дастур бпла тўнғуз шакли била ўрунларидин қўпордн. Ва ул тўнғузлар мазбалаларда кезиб, нажосатларни ерлар эрдилар.
Исо а. с. қошиға кириб, кўзларидин ёш бориб, бошларин ерга қўярлар эрди. То уч кундин сўнгра ақабаҳ вужуҳ била адам йўлиға азимат қилдилар. «Наузу бил-лоҳи мин шурўри анфусино ва мин саййиоти аъмоли-но». Ва Исо а. с.нинг муъжизоти бағоят ғариб ва кўптур. Масбутроқ кутубдин маълум қилса бўлур. Ва Исо а. с. осмонға чиққанида мухталиф ривоёт кўптур. Аммо соҳиби «Гузида» мундоқ дебдурким, ул жамоат яҳуд ва масх бўлғондин сўнгра, Исо а. с. ёниб Байтул-муқаддасқа келди. Ва ул гумроҳларининг бақиняси Исо а. с.нинг қатлиға қасд қилдилар. Ва Исо а. с. махфий бўлди. Ва Шамъуини туттилар ва ул Исо а. с. ни кўргузмади. Парвис ўтуз дирам ришват олиб, Исо а. с.ни кўргузди. Жуҳудлар тиладиларки, Исо а. с.ни тутуб ўлтурганлар. Тенгри та.оло аларнинг кўзидин ани ғойиб қилиб, осмонга чиқорди. Ва Ийшуъниким, жуҳудларнинг улуги эрди, Исо а. с.нинг шакли била муташаккил бўлдн. Жуҳудлар ани Исо а. с. соғиниб туттилар қатл қилголи. Ул ҳар неча фарёд қилдиким, мен Ийшуъмен, фойда бермади. Ани бир дарахтқа бўғзидин остилар. Ва ети кеча-кундуз осиғлиғ қолди. Марям ани Исо а. с. соғиниб, ҳар кеча келиб азо расми била йиғлар эрди. Исо а. с.ни Марям хотири итминоин учун етинчи кеча осмондин ерга нозил қилдиким, Марям қошиға келди. Марямға аҳволдин хабардор қилиб, Марямнинг хотири қарор топти. Яҳё а. с, яна ети киши ҳавориюндин Исо а. с.ни кўрдилар. Ва Исо а. с. аларға пандлар ва насиҳатлар қилди ва ҳар қойсини бир ишга таъйин қилди, тонгласи бу ғариб ишни ошкоро қилдилар эрса, яҳуд борчани такзиб қилиб зиндонға маҳбус қилдилар. Аммо Ийшуъни йўқлағонлар бориб, осилғон кишини кўрдилар. Ийшуъ эрдиким, ани Тенгри таоло асли суратиға элтиб эрди. Бу ишдин кўб эл Исо а. с. динин ихтиёр қилдилар. Ва Марямни баъзи дебдурларким, Исо а. с. дафъндин бурун оламдин кетти. Баъзи дебдурларким Исо а. с. олти йилдин сўнгра, ҳар тақдир била ваъда будурким, Маҳди зуҳур қилғондин сўнгра Исо а. с. осмондин ингой, доғи Дажжолни ҳалок қилиб, сойир милал аҳлин хотамун-нубувва миллатиға далолат қилғай. Саллаллоҳу алайҳи вассалам, вал илму индаллоҳу.
Исо а. с.ни дебдурларким, ўн ети ёшида мабъус бўлди. Ўтуз учида осмонға чиқти.

Р у б о и й:
Исоки, мужаррад айлади Тенгри ани,
Кўк равзаси бўлди жилвагоҳу чамани.
Ер аҳлидин улки бўлса тажрид фани,
Тонг эрмас, агар кўк ўлса анинг ватани.

Асҳоби каҳф ва баъзи мутафарриқ ахбор. Асҳоби каҳф бобида ихтилоф кўптур. Мухтасари будурким, Юнон мулкида Ақсус шаҳрида Дақёнус отлиғ малики жаббор бор эрмишким, баъзи дебдурларким, бутпараст эрмиш, баъзи дебдурларким, улуҳийят даъвоси қилур эрмиш. Ва бу асҳоби каҳф, баъзи ривоят била анинг мулкиминг бузургзодалари ва баъзи ривоят била, наввоб ва мулозимлари эрмишлар ва мусулмон экандурлар. Ва ёшурун Тенгри таоло ибодатин қилур эрмишлар. Дақёнус бу ҳолдин воқиф бўлуб, аларнинг қатли фикрида бўлмиш. Алар бу ҳолни маълум қилиб, иттифоқ била шаҳрларидин қочиб, эл йўлуқур ваҳмидин йўлсиз биёбонға тушуб, бир қўйчиға учраб, қўйчи даги аларға қўшулуб, қўйчининг ити ҳам эришиб, Рақим отлиғ ғорға кирмишлар. Ва аларнинг ададида тараддуд бор, начукким «Каломи мажид» хабар берурким, «саяқулуна салосатун робиуҳум калбуҳум ва яқ.улуна хамсатун содисуҳум калбуҳўм ражман билғайби ва яқулуна сабъатун ва соминуҳум калбуҳум». Ҳар тақдир била ғорға кириб, ҳақ таоло уйқуни аларға муставлий қилиб, алар уч юз тўқуз йил уюмишлар. «Салоса миатин синийна ваздоду тисъан».
Ва муддатда Дақёнус жаҳаннамға бориб, неча подшоҳ гардиш бўлуб, бир худопараст одил подшоҳға салтанат еткондаким, асҳоби каҳф Тенгри таоло амри била уйғонмишлар. Ва Тамлихо деган рафиқларин шаҳрға йибормишлар, таом келтурур учун. Ул рафиқ ғордин чиқиб, йўллар вазъин ўзгача кўруб, шаҳрға еткоч, шаҳр авзоин мутағаййир топиб, халойиқни Исо а. с. динида фаҳм қилиб мутаҳаййир бўлмиш. Биззарура таом олурға дирам чиқарғоч, – Дақёнус ганжин топибсен, – деб они тутмишлар. Кўб можародин сўнгра подшоҳ қошиға элтмишлар. Ул фақири мутаҳаййир ўзга подшоҳ, ўзга халқ кўруб ҳайрон эрмиш. Подшоҳ анинг ҳоли кайфиятин сўруб, ул фақирки ҳар сўзки ўз ҳолидин аларға айтур ажаб кўрунуб, подшоҳ уламони йиғиб, бу бобда қилу қол қилиб, сўнгра алар демишларким, Исо а. с. «Инжил»да бу ҳолдин хабар берибдурким, Дақёнус чоғида бу жамоат ғорға кириб, уч юз тўқуз йил ўтуб, санинг замонингда уйғонғойлар. Подшоҳ бу ишдин масрур бўлуб, Тамлихоға йўл бошлатиб, асҳоби қаҳф сиҳатиға мушарраф бўлуб, алар таом еб, Тенгри таолоға саждоти шукр қилиб, яна уйқуға бормишлар. Уюқлағоч, руҳларин қобизи арвоҳ ҳақ таоло амри била қабз қилмиш. Ва ул подшоҳ ғор эшикида улуғ гунбад ясаб, аларни мадфун қилиб, ул ер халойиққа азим маъбад бўлмиш.
Бу қисса таворих, балки тафосирда мабсут бор. Ва ахборнинг ғарибидин бири будур. Ва Ханталатус-содиқнинг ҳидояти ҳозур элигаким, Яман мулкидиндур, асҳоби каҳфдин сўнгра дейилибдур, ул пайғамбаридурким, ҳақ таоло диниға ул қавмни даъват қилдилар. Ва ул бединлар аларни такзиб қилиб, ўлтурдилар. Тенгри таоло Бобил подшоҳин ул элга муставлий қилдиким, барчасин ҳалок қилди. Ва Исо а. с.дин сексон йилға дегинча диниға халал йўқ эрди.
Юнус жуҳуд азим риёзатлар била элни муътақид қилиб, Исо а. с. қошидин келадурмен ва баъзи Тенгри Исонинг ўғлидур дебдурлар,  баъзн Исо Тенгрининг ўғлидур дебдурлар ва баъзи шарикдур, деб излол қилди ва ўзин хилватда зибҳ қилди. Ва ул нодон қавм уч фирқа бўлуб, ул шумнинг сўзи била амал қилдилар ва кўб вақтқа дегинча бу ботил миллат эл орасида бор эрди. Ва «ихталафаалзобу байнаҳўм» аларнинг шаънидадур.

Р у б о и й:
Каҳф аҳлиға юзланди аду қайғуси,
Бўлдилар агарчи ғорнинг маҳбуси.
Чун кўзлари эрди уйқунинг мамлуси,
Ҳам оқибат этти адам ул уйқуси.

Жиржис а. с. – Шом вилоятининг Фаластин шаҳрида муқим эрди. Баъзи дебдурларким, Исо а. с.нинг ҳавориюнининг шогирди эрди ва кўб мол ва ғанимати бор эрди. Ва ул вақтда мулк подшоҳи жаббори эрди, бутпараст. Ва бир азим бут олтун ва жавоҳирдин ясаб, отин Афлуқ қўюб эрди ва халойиққа ул бут ибодатин таклиф қилур эрди. Ҳарким мутобаат қилмаса, ҳалок қилур эрди. Ва тахтгоҳи Мўсул эрди. Чун анинг замонида зулм ва таадди кўб эрди, Жиржис а. с. туҳфа ва табриклар мураттаб қилиб бордиким, анга пешкаш қилиб, анинг зилли ҳимоятиға халқининг зулмидин эмин бўлғай. Иттифоқо ул етган замон бир улуғ ўт ёқиб, халқни Афлуқ парастиш қилурға таклиф қилур эрди, қабул қилмағонни ул ўтка соладур эрди. Жиржис а. с. бу ҳолни кўруб, ҳамийят ва ғайрати ўти муштаил бўлуб, амволни мустаҳиқларға улошиб, ҳақ таоло амри била ул золимни насиҳат бошлаб, Тенгри таоло убудиятиға далолат қилди. Ул золим дедиким, Афлуққа сажда қилсанг, халоссен, йўқ эрса, азоб била ҳалок қилай. Чун бу амр мутааззир эрди, буюрдиким, темир тороғлар била Жиржис а. с.нинг аъзо ва ранг ва пайин бир-биридин ойириб, темир қозуғни ўтқа солиб қизитиб, бошиға қоқтурди ва зиндонға йибориб, чормих қилиб, бир сутунни устига насб қилди. Ёрим кеча ҳақ таоло бир малакни йибориб, Жиржис а. с. ни ул сутун остидин чиқориб, баданиға руҳ киюруб, ани нубувват давлатиға мушарраф қилиб, дедиким, ё Жиржис, ҳақ таоло санга хитоб қилдиким, сабур бўл ва ғам емаким, сени ети йил бу куффор балосиға гирифтор қилғумдур. Санга андоқ муъжизот насиб қилғум-дурким, ўзга анбиёға қилмамиш бўлғаймен. Сени яна уч қотла куффор иликида мақтул қилғумдур, яна доғи жон бергумдур. Андин сўнгра ўз дуонг била биҳишти жовидонға киюргумдур. Жиржис а. с. деди: Ҳар не ҳақ таолодиндур келса, хуштур. Сабоҳ бўлғоч, яна Жиржис а. с. ул малик даргоҳиға борди. Кўруб ҳайрон қелдилар. Яна насиҳат оғоз қилди. Ул бадбахт буюрдиким, Жиржис а. с.нинг бошиға арра қўюб ики бўлдилар. Ва сойир жисмини пора-пора қилиб, шерхонаға элтиб, сибоъ оллиға солдилар. Сибоъ анинг пораларин ҳурмат била асрадилар. Ҳақ таоло яна Жиржис а. с.ни тиргузуб, яна ул бебок боргоҳиға ҳозир бўлуб, насиҳат бунёд қилди. Ул дедиким, бу киши соҳирдур. Мамлакат соҳирларни ҳозир қилингким, анга ғолиб келсунлар. Соҳирлар келиб, ики йилон харитадин чиқордиларким, ики уй бўлдилар. Ўйлар била шиёр қилиб, тухм сочиб, ҳамул замон анинг маҳсулидин нон пишурдилар. Ул эл шод бўлуб, подшоҳ амр қилдиким, агар Жиржиснинг шаклин ит шакли била қила олсангиз, иноятлар қилай. Алар бир аёғ сувға афсун ўқуб, Жиржис а. с.ға ичурдилар. Ҳеч асар қилмади. Саҳара ажзларидин муътариф бўлдилар. Биров дедиким, сиз Жиржис а. с.ни соҳир дерсиз, соҳир ҳаргиз ўлукни тиргуза олурму? Саҳара дедиларким, йўқ. Ул дедиким, биз ўз кўзумиз била кўрдукки, Шом вилоятида бир ажузанинг бир ўйи ўлуб эрди. Ул ажуза Жиржис а. с.ға дарди дил қилди эрса, Жиржис а. с. асосин бериб, таълим берди. Ул ажуза асони элтиб, ўлгон ўйиға урғоч, ўй тирилди. Бу сўздин саҳара Жиржис а. с.ға иймон кетурдилар. Ва ул ғаддор борчасин ўлтурди. Ва анинг наввобидин бири Журжис а. с.ға дедиким, биз ўлтурур курсиларни андоқ қилсангким, аввалғи ҳоллариға борса, не десанг қилоли. Дуо қилди. Ҳамул қуруқ йиғочлар дарахтлар бўлдиларким, баъзида гул ва баъзида мева зоҳир бўлди. Бир қотла Жиржие а. с.ни бир темир ун жавфиға солиб, нафг ва гугурд била ул жавфни мамлу қилиб, ул уйни бир улуқ ўтқа солдиларким эриди. Бу аснода оламни зулмат тутуб, андоқ ёғин ва раъд ва барқ бўлдиким, кундузни кечадин фарқ қилмадилар.
Бир малакка амр бўлди, бу ун суратин олиб ерга урди. Андоқ садо келдиким, халқ йиқилиб беҳол бўлдилар.
Ва Жиржис а. с. уй ичидин солим чиқиб, яна ул бедавлатлар даъватиға машғул бўлди. Бу қотла дедиларким, фалон ғорда салаф мулукидин нечанинг мақбараси бор, дуо била аларни тиргузсангки, бизинг била сўзлашсунлар, не десанг қилоли. Жиржис а. с дуо қилиб аларни тиргузди. Ва алар Жиржис а. с.дин. дуойи мағфират талабин қилдилар. Ва ул ерга аёғ уруб ул тоштин бир чашма пайдо бўлди, аларға ғусл буюрди. Дуо қилди. Тенгри таоло аларға. мағфирати арзоний тутти ва яна ўз ҳоллариға бордилар. Бу қотла Жиржис а. с.ни бир ажуза бева уйида банд қилдиларким, очлиғ азоби била ўлғай. Ул уйда бир сутун бор эрди, бир мевалик азим дарахт бўлди. Ул малъун билиб, ул дарахтни кесиб ва уйни бузуб, Жиржис а. с ни купдуруб, кулин уч қисм қилиб, сулсин баҳрға, сулсин тоқға, сулсин елга совуртти. Ҳақ таоло елга амр қилдиким, ул кулларни йиғиб, бир ерда Жиржис а. с. кул ичидин чиқти.
Ва ажузанинг бир ўғли бор эрди кўр ва гунг ва кар ва ланг. Жиржис а. с. дуоси била қулоғи,, кўзи аввал ҳолиға борди. Яна ики узви сиҳатиға ажуза илтимос қилди эрса, тонглаға ваъда берди. Тонгласи ул Тенгри таолонинг душмани пайғамбарни бутхонаға элтиб, ҳукм қилдиким, бутқа сажда қилғай. Ул ҳазрат «Забур»ни бийик ўқуб, ул ланг ва гунгга буюрдиким, бориб бутларға айтким, сизларни Жиржис а. с. тилади. Ул борди ва бу сўзни дегач, бутлар барчаси Жиржис а. с. сори мутаважжиҳ бўлдилар. Пайғамбар аёғини ерга урғоч, борчасин ер ютти. Ва Жнржис а; с. дуо қилдиким, худоё, ети йилким ваъда қилиб эрдинг бўлди ва куффордин азоблар ҳам вуқуъ топти. Эмди куффорни ҳалок қил ва мени ўзунгга восил қил. Филҳол бир булут пайдо бўлуб, ўт ёғдуруб жамиъ малаин ўртониб, Жиржис а. с.ни ҳақ таоло ўзига восил қилди.

Р у б о и й :
Жиржиски, ойини рисолат тузди,
Куфр аҳлига кўб мўъжизалар кўргузди.
Не суд агар элни дами тиргузди
Ким, тори ҳаётин неча қотла узди.

Жамоати акбиёки, ғайри мурсал эрдилар, аларнинг адади муйаян эрмас. Баъзи юз йигирми тўрт минг ва баъзи секиз минг дебдурлар. Ва булардин уч юз ўн учни мурсал дебдурлар. Ва мурсал улдурким, анга ваҳй Жабраил воситаси била келмиш бўлғай. Ва ғайри мурсал улким, илҳом ё туш била элга раҳнамойлиқ қилғай. Улулазм улдурким, бовужуди бу ики шақ анга китоби осмоний келмиш бўлғай ва бошқа шариати бўлғай. Ва хотим улким, бовужуди бу ики шақ ондин сўнгра пайғамбар бўлмағайким, бу сифат ҳазрати Муҳаммад арабий саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи васалламға мусалламдур, бас.
Чун мурсал адади ва асомийси ғайри машоҳир маълум эрмас, ғайри мурсалға ҳам не еткай. Аммо мурсални муътабар кутубдин улча мумкиндур саъй ва иҳтиёт қилиб зикр қилилди. Ва ғайри мурсал адади ва асомийсининг отларин битиб, аксар, балки борча кутубда таҳқиқ бўлмағон жиҳатидин нуқта ҳам қўймайдурлар ва воқойеъ ва ҳолотларини битмайдурлар. Муборак исмларин ғалат битмак беадаблиғ ва аҳволларин шарҳ қилмоқ бефойда кўрунган учун, алар зикридин қалам журдаи хуш хиромидин инон тортилди. Ва баъзи Жиржис а. с. ғайри мурсал дебдурлар, валлоҳу аълам.

Шеър:
Чун муътабар анбиё сўзи топти савод,
Уббод ила ҳикмат аҳлин эттук бунёд.

Барсисой Обид. Ибн Аббос разийаллоҳу анҳумодин манқулдурким, Исо а. с. рафъидин сўнгра бани Исроил қавмида Барсисой Обид етмиш йил ибодат қилди, халқ анга мурид ва муътақид бўлдилар. Шайтон аҳли салоҳ суратида анинг савмаасиға келиб, ибодатға машгул бўлди. Ва бир йилғача ўзин андоқ тоатқа машғул кўргуздиким, Барсисой анинг ихтилотиға майл кўргузди. Ва гуфту шунуфтдин ораларида суҳбати гарм бўлди. Чун Ҳариф сода киши эрди ва ҳариф музаввир Обидқа бир исм ўргатдиким, беморларға мужиби шифодур. Неча кишининг бўғзини бўғуб, Обидқа нишон берди. Обид мулк подшоҳининг қизиға бу ҳол даст берди. Ани дуоси била дафъ бўлуб, мужиби шуҳрат бўлди, то улки, ул Обид савмаасиға келтурдилар. Ва Обид хилватиға киюруб, чун кулли эътимодлари бор эрди,ётқуруб кеттилар.
Обид муолажаға машғул бўлғонда кўрмаган шакл била кўруб, шайтон васваса оғоз қилди. Чун хилват эмин ер эрди ва жамила беҳуш, Обид масх фурсатни танимат тутти. Матлуби муяссар бўлғондин сўнгра рафиқи ҳозир бўлуб дедиким, ажаб иш қилдинг. Ва ул ҳам иши қабоҳатиға воқиф бўлуб, илож тилади. Дедиким, иложи қатлдурким, бир ерда мадфун бўлған. То айтилғойким, уйдин чиқибдур, билмасбиз қаён борибдур. Рафиқ раҳнамойлиғи била бу иш ҳам вужуд тутти. Андин сўнгра рафиқ подшоҳға бу ишдин хабар бериб, воқеъ эркони зоҳир бўлғондин сўнгра, Обидни азоб била қатл ҳукми қилди. Ва ул ҳолда яна рафиқи ўз шайтанатин зоҳир қилиб деди: бу балодин сени халос қилай, агар манга сажда қилсанг. Ул нодон бу ишни ҳам қилди, дағи мақтул бўлди.

Шеър:
Бўлма мағрур кўҳ ёки асо,
Кўрки, не ишга қолди Барсисо.

(Асҳоби Ухдуд қол Оллоҳу таоло) қутила асҳобул-ухдуд». Бу қавм Яман мулкидин эрдилар ва Зулвос буларнинг подшоҳи эрди. Ва борча бутпараст ва гумроҳ эрдилар. Ва Зулвоснинг бир вазири бор эрди, соҳир. Қариғон чоғда бир йигитни тарбият қилибким, қоим мақоми қилғай. Ва ул йигит бир кун бир йўл била борадур эрди, бир ун эшиттики, биров Тенгри таолонинг отин тутуб тазарруъ қилур. Ул от кўнглига хуш келиб, мутаассир бўлуб, тилаб, ул мутакаллимни топти. Бир обид эрди. Ер остида қавм қўрқунчидин ибодат қиладур эрди. Анинг хидматиға машғул бўлуб, бот ҳақ таолодин олин маротиб топти. Андоқки, бир йўлида жамъи бир аждаҳо қўрқунчидин мутаваққиф эрдилар ва музтариб. Ул илгари бориб, аждаҳонинг учасиға иликин силаб аждаҳо йўлдин қироқ чиқиб, халқ ўтти. Ва бу навъ хавориқ андин кўб зоҳир бўлди. Подшоҳнинг бир ҳожибининг кўзи рамад шиддатидин кўр бўлуб, ҳечким илож қилаолмайдур эрди, ул дуо била бино қилди. Ва ҳожиб дин қабул қилди. Подшоҳ андин кўзи ёруғоч, сабабин сўрди эрса, улча воқеъ эрди, деди. Подшоҳ ул йигитни ва обидни тилаб, миллатларин билгандин сўнгра ислом динидин ружуъ буюрди. Чун қабул тушмади, ҳожиб била обидни ўлтуруб, йигитни болиглар туъмаси учун баҳрға йиборди. Тенгиз қироғинда анинг дуоси мулозимларини сувға солиб, йигит солим келди ва подшоҳни динға давъат қилди. Бу қотла тоғдин ташласунлар, деб йиборди ҳам ел ани элтганларни тоғдин учуруб, ул солим келди. Сўнгра ани дорға осиб, сангборон ва тирборон қилдилар, кор қилмади ва дори остиға ўт ёқтилар, асар қилмади. Чун йигитга ҳақ таоло висоли иштиёқи ғолиб эрди, дедиким, Тенгри таоло отин тутуб ўқ отинг. Алар ул дегондек қилдилар. Ўқ анга ўтти ва ҳалок бўлди.
Чун обид йигит ўлди, ҳақ таоло амри била асҳоби Ухдуд ҳам куйдилар.

Ш е ъ р:
Магар оҳ урди ул дам Обиди пок
Ки, яксар куйдилар ул қавми бебок.

Шамсун Обид. Манқулдурким, Исо а. с. била ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларининг орасида араб ичра обиди эрдиким, кеча иши ибодат эрди. Тенгри таоло анга анча куч бериб эрдиким, мушриклар неча анга қасд қилдилар, зафар топаолмадилар. Оқибат хотунин қавм шоҳи ўз никоҳи ваъдаси била фириб бериб, ул бевафо ваъда қилдиким, ани гирифтор қилған.

Ш е ъ р:
Даъ зикраҳунна миммо лаҳунна вафоу,
Риҳуссабо ваваъди савоу.

Бир кеча обид уюғонда ғаддора анинг илик-аёғин берк таноб била боғлаб, Шамсун уйғонди ва зўр қилди ва ипларни узуб, ул ишнинг қилғон сабабин сўрди эрса, дедиким, санинг зўрунгни имтиҳон қилдим. Аҳли шарик муни билгоч, занжир йибордилар. Бу қотла занжир била боғлади. Обид яна уйғониб, зўр қилиб, занжир доғи узулди. Оқибат макр ва фусун била обид содадин иқрор тортти ва ҳам анинг маҳосини тукидин бош бормоғин боғлаб, куффорға топшурди. Алар Шамсунни банд қилиб, подшоҳ қошиға элттилар. Подшоҳ бир манзарада ўлтуруб эрдиким, ани тўрт сутун устига насб қилдилар. Обидқа қатл ҳукми қилдилар. Обид дуо қилди эрса, бир қушқа амр бўлдиким, ани ул банддин халос қилиб, буюрдиким, ул сутунларни тортиб, ул иморатни йиқти. Ва подшоҳ ва хоси ҳалок бўлдилар.
Манқулдурким, Шамсун минг ой ибодат қилди. Ва аҳли Тафсир дебдурларким, каломуллоҳда «Лайлатул-қадри хайрўн мин алфи шаҳр» дин мақсуд ул минг ойдур. Обидқа бу махлас воқеъ бўлуб, хотунин талоқ қилди.

Ш е ъ р:
Улдурур Обиди алал-итлоқ-
Ки, жаҳоннинг ажузин этти талоқ.

Жариҳ Роҳиб. Ибн Аббос разиналлоҳу анҳудин манқулдурким, Жариҳ отлиғ ҳам Исо а. с. Замонидин сўнгра бир обид йигит пайдо бўлдиким, ўн уч ёшидин ибодатқа машғул бўлди. Ва анинг каромат ва хаворик одоти кўб машҳур эрди. Ва аҳли ширк доим анинг ийзосиға, балки дафъиға макрлар қилур эрди.
Ва Жариҳнинг онаси бор эрди-солиҳан обида. Ҳар кун бир қотла Жариҳ учун таом келтурур эрди. Бир кун таом келтуруб, савмаа эшикин қоқти. Чун Жариҳ намозға машғул эрди, эшик очарға кечрак келиб, онаси малул бўлуб, дуо қилдиким, «Арокаллоҳулву-жуҳал мувмисот». Яъни Тенгри таоло санга зония хотунларнинг юзин Кўргузсун. Ва онасининг бу дуоси мустажоб бўлуб, жамъики анинг қасдида эрдилар, бир зонияни мол ваъдаси била фирифта қилиб, Жариҳнинг савмаасиға раҳнамолиғ қилдилар. Ва ул зония Жариҳқа ўз зиноси била туҳмат қилди. Ва ул ашрор Жариҳнинг бўйниға ип тақиб, маликлари қошиға элтиб, малик Жариҳқа қатл ҳукми қилди. Онаси эшитиб, малик суҳбатиға бориб дедиким, ўғлумнинг , бу туҳматдин поклигига гувоҳим бор, балки манинг дуом жиҳатидин бу балоға учрабдур. Малик дедиким, гувоҳинг кимдур? Солиҳа ул зонияни тилаб, илик қорниға қўюб муножотдин сўнгра қориндоғи тифлни чорлоғоч, тифл лаббайк, деб жавоб берди. Солиҳа сўрдиким, санинг отанг кимдур? Тифл дедиким, фалон қўйчи. Уч қотла савол бу эрди ва жавоб бу. Бу ажиб ҳолдин борча мутаажжуб бўлуб, Жариҳқа узр қўлди.
Деларки, тифл туққонда ҳам аҳли фасод бу туҳматни оғоз қилдилар. Уч кунлук тифл яна ҳамул айтқон сўзин айтти. Ва Жариҳни ҳақ таоло ул балодин қутқорди.

Ш е ъ р:
Ҳар кимсаки, пок эса дағодин,
Тенгри ани асрасун балодин.

Ҳукамо зикри. Чун Луқмоннинг ҳикмати ва нубуввати орасида ихтилофдур. Ва аксар эл ани набий дебдурлар. Анбиё зумрасида битилди ва ҳукамо орасида ҳам мазкур қилилди. Ва андин бир-ики сўз била мазкур қилинур. Ул дебдурки, борча юкни торттим, бурчдин оғирроқ. юк кўрмадим ва борча лаззатни тоттим, офиятдин чучукрок шарбат тотмадим, хушхўй ётларға қаробатдур ва бадхўй қаробатларға ёт. Андин сўрдиларким, не нимадурким, фойдаси борча халойиққа теяр? Дедиким, ёмонларнинг йўқлуғи. Ва анинг умри юқори битилибдур.

Ш е ъ р:
Ёшинг Луқмондин ар худ бўлмаса кам,
Чу борғунгдур борур дамдур ҳамул дам.

Фишоғурс ҳаким. Луқмони ҳакимнинг шогирдидур. Баъзи дебдурлар, Гуштосб замонида эрди. Мусиқий илми анинг возеъидур. Андин бурун бу фанни тадвин қилғон киши маълум эмас. Ва соз ҳам анинг мухтариъидур ва камолда таърифдин мустағний. Анинг сўзларидиндурким, киши ўз мадҳин деса, чин доғи бўлса, нописанддур ва ўтконлар била онт ичмак ёлғон нишонасидур ва мусибатқа сабр қилмоқ шамотат қилғучининг мусибати.

Ш е ъ р:
Андаки соз сафар ўлди анга,
Созлари навҳагар ўлди анга.

Жомосб ҳаким. Гуштасбнинг қардошидур ва Луқмоннинг шогирди эрди. Нужум илмида ғариб аҳкоми бор. Ўз замонидин сўнгра уч минг йилгача келур ишларни ҳукм қилибдур. Ва анинг сўзларидиндурким, каримнинг ёмонроқ хислати ўз илмининг тарки ва лаимнинг яхшироқ хислати ўз илмининг тарки. Ва анинг мадфани Форс вилоятидадур.

Ш е ъ р:
Кишига бўлса кўкка чиқмоқ фан,
Не асиғ, кўрса оқибат мадфан.

Буқрот ҳаким Фишоғурснинг шогирдидур. Ва Баҳман чоғида эрди ва тибб илмида моҳир эрди ва тасонифи бор. Ва фусули Буқрот ул жумладиндурким, атиббо қошида бағоят муътабардур. Ул дебдурким, умр қисқадур, иш узун. Оқил улдурким, бу қисқа умрни бир нимага сарф қилғайким, заруратроқдур, яъни охират маслаҳати ва Тенгри таоло ризоси.

Ш е ъ р:
Кишики қилди амал Тенгрининг ризоси била,
Ҳақ этти охиратин кому муддаоси била.

Буқротис ҳаким. Буқротис Буқрот шогирдларидиндур. Анинг сўзларидиндурким, шариф илм кўнгулда қарор тутмас, тахсис нималар кўнгулдин чиқмас. Яхши сўз кўнгулни ёрутур ва яхши хат кўзнинг неъмати арусидурким, анинг маҳри шукрдур. Ва озким пойдор бўлғай кўбдин яхшироқни нопойдор бўлғай.

Ш е ъ р:
Бировким пойдор ўлғай эрур ҳақ,
Анинг ғайри эрур маъдуми мутлақ.

Суқрот ҳаким Буқротиснинг шогирдидур ва Ҳумой бинти Баҳман замонида эрди. Ва анинг сўзларидиндурким, нодонға тавозуъ қилмоқ ҳанзалға сув бермакдурким, неча кўп ичса, талхроқ бўлур. Саъй ишиким, ўз еринда бўлмағай, қилур ишда коҳиллиддин ёмонроқдур ва душман била машварат қилиб ва душманлиғин билса бўлурким, не поядадур.

Ш е ъ р:
Чекса душман сенинг салоҳингга тил,
Маҳзи афсод бўлғусидур бил.

Афлотун ҳаким Суқротнинг шогирдидур. Ва Дороб замонида зуҳур қилди ва Искандари Румийға мусоҳиб бўлди. Ва ҳакими олиҳи эрди. Ва анинг сўзларидиндурким, подшоҳға чоғир ичмак ҳаромдур, невчунким, ул мулк ва раийятнинг нигоҳбонидур. Нигоҳбонким, анга нигоҳбон керак бўлғай, яхши бўлмағай. Муфлиски, ўзин ғаний тутқай дижамдекдурким ўзин семиз кўргузгай. Жуд тиламан бермакдур, невчунки, тилаб берган тилаганнинг мукофотидур.

Шеър:
Тиламай жуд қил сахий эрсанг,
Тиламак муздидур тилаб берсанг.

Аристотолис ҳаким Афлотуннинг шогирдидур, Искандарнинг вазири эрди. Анинг сўзларидин будурким, подшоҳ улуғ рудға ўхшар ва атбон ариғларғаким, ул руддин айрилдиларким, ул руд суниға ҳар ҳол бўлса, ариғларға ҳамул ҳолдур. Ул чучук бўлса, булар чучук; Ул ачиғ бўлса, булар ачиғ; Ул соф бўлса, булар соф; Ул лой бўлса, булар лой. Пас, подшоҳға вожибдур – ғоят ҳикмат ва эътидол била маош қилмоқ, то хайл ва ҳашами анга мутобаат қилгайлар.

Ш е ъ р:
Шоҳ дарё ва халқ эрур анҳор,
Икисининг суйиға бир маза бор.

Балинос ҳаким Аристотолиснинг шогирдидур. Искандария минораси тилисминиким, фаранг аҳли қилғон, анда кўрунур эрди, Балинос ясаб эрди. Ва анинг сўзларидиндурким, подшоҳ керакким, борча элдин нима олгай, аммо эътидол била, то мулк барқарор бўлғай. Йўқки, борчаға нима бергай беэътидоллиқ била, то мулк бузулғай.

Ш е ъ р:
Чу шаҳ оз олса бўлғай мулк обод,
Чу кўб берди, бўлур юз мулк барбод,

-яъни кўб берса, кўб олмоғ лозимдур.
Жолинус ҳаким Балиноснинг шогирдидур. Ва анинг сўзларидиндурким, андуҳ жон беморлиғидур. Беморким, иштаҳаси бўлғай, ул тандурустдин яхшироқдурким, иштаҳаси бўлмағайким, анга сиҳат ортар ва мунга ранж.

Ш е ъ р:
Бемори муштаҳийға саломат нишонидур,
Чун тандуруст муштаҳий эрмас, зиёнидур.

Батлимус Ҳаким Жолинус шогирдидур. Ва анинг сўзларидин буким, қобилнинг саодати будурким, фаҳим бўлғай. Некбахт улдурким, эл ҳолидин панд олғай ва бадбахт улким, анинг ҳолидин эл панд олғайлар.

Ш е ъ р:
Улус афъолидин сен бўл баруманд,
Йўқ улким, олғай афъолингдин эл панд.

Содиқ Нўширавони одил замонида эрди. Ва Нўширавонға насиҳатнома битибдур. Бу муфрид сўз анинг сўзларидиндурким, шоҳ ва гадоға фойдаси омдур. «Ло тъкул таоман ва фи мэъдатика таомўн».

Ш е ъ р:
Зарари борча элга ом ўлган,
Ким таом устида таом ўлғай.

Бузуржмеҳр Нўширавони одилнинг вазири эрди. Анинг ўзларидиндурким, устодимдин сўрдимким, йигитликда не қилмоқ яхши ва қарилиғда не қилмоқ яхши? Дедиким, – йигитликда илм касб қилмоқ ва қарилиғда ани амалға келтурмак яхшидур.

Ш е ъ р:
Йигитлиғда йиғ илмнинг махзани,
Қарилиғ чоғи харж қилғил ани.
]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Mon, 28 Jan 2013 19:52:42 +0000
Саёҳатнома (1) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/610-kitob.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/610-kitob.html

Муқаддама

Ибн Баттута жаҳон маданияти ва тафаккури ривожида Ибн Хурдодбеҳ, ал-Яъкубий, ал-Истахрий, ал-Мукаддасий, ал-Масъудий, Ибн Ҳавқал каби ўрта аср араб географлари ҳамда Абу Ҳамид ал-Ғарнотий, Ибн Фадлон, Ибн Жубайрлардек сайёҳлар орасида ўзининг «Саёҳатнома»си билан алоҳида ўрин тутган машҳур араб сайёҳидир. Унинг «Саёҳатнома» асари ўрта аср мамлакатлари, шаҳарлари, уларнинг халқлари маданияти, турмуш тарзига оид ғоят қимматли, кўп ўринларда ягона маълумотлари билан бошқалардан ажралиб туради. Академик И. Ю. Крачковский Ибн Баттутани «Барча мусулмон мамлакатларини кезиб чиккан сўнгги энг буюк сайёҳ», дея эътироф этган эди.

Тасвир ва тавсиф этилган ерлар, мамлакатлар, халқлар микдори ва миқёси жихатидан, ниҳоятда хилма-хил маълумотларнинг кўплиги (география, этнография, маданият, иқтисодиёт, топонимика, антропология, тарих, дин, шаҳарсозлик ва ҳоказо), баёнининг соддалиги, ҳаққонийлиги ва хужжатларга асосланганлиги жиҳатидан Ибн Баттута «Саёҳатнома»си XV асргача бўлган мусулмон географик адабиётидагина эмас, умуман бутун дунё тасвирий географик адабиёти тарихида тенги йўк асардир. Географик кашфиётлар ҳақидаги монументал асар муаллифи Рихард Хеннинг: «XIV асрда яшаган марокашлик Ибн Баттута, шубҳасиз, кадим дунёда ва маълум бўлган барча ўрта аср сайёҳлари ичида энг буюги деб тан олиниши керак. Ҳатто Марко Полонинг муваффақиятлари хам бу саёҳат ишқибози бутун умрини бағишлаган ҳайратомуз меҳнат олдида ҳеч гап эмас... Гарчи ХIV-ХVIII асрларнинг буюк денгиз саёҳатчилари умуман олганда XIV асрда яшаган Ибн Баттута босган йўллардан кўпрок масофани босиб ўтган бўлсалар ҳам, бу марокашликни Магеллангача бўлган барча даврнинг энг буюк сайёҳи деб атасак муболаға бўлмайди», - деганида худди шуни кўзда тутган эди.

Бир карашда у муқаддас шаҳар ва кадамжоларни зиёрат килиб, шу туфайли замондошлари олдида эътибор козониш ёки 1305 йили Дамашқда бўлганидек, фиқхдан ваъзу мунозаралар тинглаб, бирон ҳадис мажмуасидан мударрислик қилиш ҳукукига эга бўлиш ёхуд турли мамлакатларнинг хукмдорлари, нуфузли арбобларидан ҳадялар олиш сингари шахсий манфаатларини кўзлагандек кўринади.

Аммо булар асосий муддао эмас эди. Афтидан, уйғониш даври тонгида Шарқ ва Европадан чиққан кўп сонли сайёҳлар сингари Ибн Баттута ҳам янги ўлкалар очувчи кашшофлар сирасидан бўлган. Уни иқтисодий ва сиёсий сабаблардан кўра кўпроқ дунёни кўриш-билиш ташналиги йўлга чорлади. Дунё кенгайиб борар, бу ҳақда қизикарли маълумотлар бериб, халқларнинг билим доираларини орттиришда сайёхларнинг хизмати кам эмас эди.

Арабларга таниш бўлган «аҳолиси яшайдиган куруқлик» тобора кенгаяр, у билан бирга янги мамлакат ва шаҳарларга кизиқиш ҳам ортар, номаълум элу элатлар билан танишиш орзуси, Ибн Баттутанинг ўзи ёзганидек, «дунё кўриб кўнгил очиш, турли ажойиботларни кўриш, мўъжизалар ҳакида ҳикоялар эшитиш, кенг билим орттириш, қизиқ-қизиқ одамлар билан танишиш, такдирни синаш» истаги кучайиб борди. Ибн Баттутанинг «бир юрган йўлдан иккинчи марта ўтмаслик» ҳақидаги шиори ҳам худди мана шу мумкин кадар кўпроқ кўриш-билиш истаги билан изоҳланади. Сайёҳ йўлида дуч келган тўсиқ ва қийинчиликлар ҳам, турли машаққатлар ва муҳтожликлар ҳам уни аҳдини ўзгартиришга мажбур эта олмаган эди.

Ибн Баттутанинг турли халқлар ҳаёт тарзи, кийиниш маданияти, урф-одатлари ва эътикодлари борасидаги тафсилотларга тўхталиб ўтиши баъзи тадқиқотчилар томонидан уни нафақат сайёҳ, фақиҳ, тарихчи, балки ўрта аср илк антропологларидан, баъзилар томонидан эса этнологларидан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлган.

Шу жиҳатдан ижтимоий ҳаёт, урф-одатлар, эътиқодлар ва қадриятлар ҳақида жуда бой материални ўз ичига олган «Саёҳатнома» антропологик жиҳатдан ҳам қимматли манба ҳисобланади. Асарда турли халқлар дастурхонига мансуб турли таомлар таърифлари, байрам ва мотам кийимлари, сиёсатдан тасаввуфгача бўлган ўша давр кишисига тегишли барча масалаларда маълумотлар берилган. Тадқиқотчилар «Саёҳатнома»нинг ана шундай энциклопедик жиҳатига эътиборни қаратганлар. «Саёҳатнома» географик тавсиф бўлибгина қолмай, балки мемуар - эсдаликлар, йўл хотиралари сифатида ҳам аҳамиятлидир. Бу ўринда муаллифнинг шахсий кузатишлари, кечинмалари биринчи ўринга чиқади ва асарнинг маълум маънода бадиийлигини таъминлайди.

Китобий таҳсилга унча майли бўлмаган ва ўз билимларини кўп йиллик дарбадарликда, ўзига замондош бўлган олимлар билан мулоқотда жамғарган сайёҳ ўз хотирасини шунчалик ўткирлаштириб, баёнчилик касбида шундай маҳоратга эришган эдики, учратган одамларини, кўрган ажнабий юрт ва шаҳарларининг қиёфаси ҳамда фазилатларини то умрининг охиригача ёдидан чиқармади. Унинг фактик материалларга бой, бениҳоя тафсилотлар билан тўла ҳикоялари кўп вакт ишончсизлик ва гумонсирашларга сабаб бўлиши табиий эди. Фосда, Маринийлар саройида ҳикоя килинган «ажойиб воқеалар»га билдирилган ишончсизлик охир-окибатда сайёхга ижобий таъсир қилди. «Ҳурматли зотлар»нинг бундан кейинги таъналаридан эҳтиёт бўлиб, Ибн Баттута ўз таассуротлари баёнида жуда пухта, аник ва эътиборли бўлишга карор қилди.

Ўз кузатишлари баёнида Ибн Баттута «ўз кўзим билан кўрганман», бошка холларда «буни фалончидан эшитганман», деб таъкидлайдиган бўлди. Вокеаларни баён этишда у ўзи ҳақиқат деб ёзган маълумотларини аниқ далиллаш йўлидан боради, ўзга холларда эса масъулиятни ўзидан сокит қилиб, баъзи манбаларни эслатиб ўтиш билан чегараланади. Бу фазилат Ибн Баттута «Саёҳатнома»сининг назарий ва амалий қимматини янада оширади.

В. В. Бартольднинг таъкидлашича, «араб географик адабиётининг китобий туси ва шу билан боғлик бўлган хронологик ноаниклиги ундан фойдаланишни бирмунча кийинлаштиради. Масалан, агар бир муаллиф X асрда, бошка бири эса XI асрда ижод этганини билсак, бу иккинчисининг хикоялари биринчисиникидан кўра кейинрок даврга мансуб, деган сўз эмас; деярли барча муаллифлар манбаларни санаб ўтмасдан, уларнинг даврини аниқламасдан китобларга караб ёзаверишган кўпинча XI аср асарларида X асрдан анча олдинги манбалардан фойдаланилган бўлиб чикади».

Айтиш керакки. Ибн Баттутанинг «Саёхатнома»си эса араб географик адабиёти тарихида алохида ажралиб туради ва «ўз кўзи билан» кўрган мамлакатларнинг географик тавсифи - риҳла (саёҳат) жанрининг юксак муваффакияти хисобланади. Географик адабиёт жанри - риҳлатнинг биринчи ёркин намунаси Ибн Фадлоннинг «Волгага саёхат»и эди. Аммо уни ҳажми ва микёси жиҳатидан Ибн Баттута «Саёҳатнома»си билан сира тенглаштириб бўлмайди. Бу жанрдаги яна бир ёдгорлик Ибн Баттутанинг мухаррири томонидан фойдаланилган Ибн Жубайр китобидир. Бу китобни хам Ибн Баттута «Саёҳатнома»си билан бир каторга кўйиш мантиқий эмас, чунки Ибн Жубайр географик жанрда эмас, ёзишмалар шаклида асар яратган.

Ушбу сахифаларда тадқик килинаётган «Ибн Баттута саёҳати» (XIV аср) араб сайёҳлари колдирган ёзма ёдгорликлар орасида муҳим ўрин тутади. «ХIII-ХIV аср коинот тавсифлари ва комусларидан кейин, - деб ёзади И. Ю. Крачковский, - умуммусулмон ёзма адабиёти ўз авж нуктасини топади... саёҳатнома жанри микдор жиҳатидан узлуксиз бойиб боради, бу ўринда яна эътиборга лойиқ жойи шуки, барча мусулмон мамлакатларини кезиб чиккан сўнгги буюк сайёҳ ҳам XIV асрга мансуб. У ҳам бўлса машҳур Ибн Баттутадир. Унинг саёҳатномаси араб мактабларида ҳануз ўқитилмоқда... Олтин Ўрда ёки Ўрта Осиё ҳақида бирон асар йўқки, бу зот тилга олинмаган бўлса...»

И. Ю. Крачковский Ибн Баттутани «энг охирги универсал амалиётчи - географ, китобхўр - кўчирмачи эмас, балки ғоят кўп мамлакатларни шахсан кезиб чиқкан сайёҳ», деб атайди. У ўзининг йигирма саккиз йиллик сафари давомида шимолий ва ғарбий Африка, Арабистон ярим ороли, Ҳиндистон ва Испания, Туркия ва Эрон, Ўрта Осиё ва шарқий Европа ҳамда Хитойнинг юзлаб шаҳар ва қишлоқларини кезиб чиқди. Ибн Баттутанинг «Саёҳатнома»сида энг олис элу элатлар тўғрисида қизиқарли ҳикоялар шу қадар кўпки, муаллифнинг замондошлари уларнинг баъзиларига ишонқирамай, хаёлий манзаралар, деб ҳисоблаганлар. Ҳатто Ибн Баттута билан шахсан таниш бўлган машҳур олим Ибн Халдун ҳам «одамлар уни ёлғончиликда айбламоқдалар», деб «Саёҳатнома»даги ҳикоя ва баёнларга жиддий муносабатда бўлмаган. Кўпгина Европа олимлари ҳам Ибн Баттута маълумотларига ишончсизлик билан қараганлар. Бу ҳол эса ўз вақтида «Саёҳатнома»ни муносиб равишда баҳолашга ва унинг матнини тиклашга монелик қилган.

Шарқшунослик фани ва география тадқиқотчилиги ривожланган сари турли мамлакат олимлари Ибн Баттута ёзмалари ўрта асрда яшаб ўтган, турли мамлакатларни кезиб чиққан шахснинг хаёлий хотиралари эмас, балки халклар ва ўлкаларни бевосита кузатган холис ва ҳалол одамнинг таассуротлари эканига тобора амин бўла бошладилар.

«Саёҳатнома»га географик, тарихий, маданий ва бошқа соҳаларга хос хилма-хил маълумотлар манбаи сифатида қизиқиб қараш масаланинг бир жиҳати, холос. Гап шундаки, «Саёҳатнома» ўша замон кишиларининг ўзига хос дунёқараши, фикрлаш доираси, манфаатлари, вокеа ва ҳодисаларга муносабати, урф-одатлар ва қадриятларни баҳолай олиши каби масалаларни ўрганишда даврнинг ҳар хил «маиший ва ахлоқий» тасвирларидан кўра ишончлироқ ва қимматлирок адабий-маънавий бир ёдгорлик ҳамдир.

«Саёҳатнома» мансуб бўлган жанрнинг, адабий-ижодий йўналишнинг муҳим белгилари нималардан иборат? Ибн Баттутанинг ёзмалари сайёҳнинг босиб ўтган йўллари, маълумотларининг ҳакконийлиги нуқтаи назаридан ўрганилиб, тарихчилар, археологлар, чақа танга тадқиқотчилари (нумизматиклар) томонидан кўп фойдаланилган бўлса ҳам, бу жиҳатдан ҳали етарли ўрганилмаган.

Фикримизча, мазкур асар унда берилган воқеий маълумотлар нуқтаи назаридангина эмас, балки адабий-ижодий вокеа сифатида ҳам жиддий эътиборга лойиқ. «Саёҳатнома» тадқиқотчиларининг деярли ҳаммаси якдиллик билан таъкидлайдиларки, бу асарнинг услуби «риҳла» туридаги «Йўллар ва давлатлар китоби» (жумладан, Ибн Хурдодбеҳ, Ибн ал-Факиҳ, ал-Истахрий ёзмалари) каби асарлар услубидан, шунингдек, ажойиб комусчи олим Ёқут ал-Ҳамавий қаламига мансуб бўлган, ўрта асрларнинг энг мукаммал географик мажмуаси «Мўъжам ал-булдон»нинг услубидан ҳам анча фарк килади. Масалан, Абу Ҳамид ал-Ғарнотийнинг сафар баёни услуб жиҳатидан «Йўллар ва давлатлар китоби»га якин туради, «Саёҳатнома»да эса ўша замонларда кенг тарқалган анбиё киссалари ёки «маиший» адабиёт намуналарининг таъсири кузатилади. Бундай таъсир, айниқса, авлиёлар ва сўфий шайхлар кароматлари ҳақидаги кўп сонли кўшимча тармоқ ҳикояларда сезилади.

Гап Ибн Баттутанинг бир «мусулмон аллома» сифатида саёҳат қилганлигидагина эмас (гарчи бу ҳам, айниқса, мусулмон ҳукмдорлар назарида унинг обрў ва эътиборини оширганлиги шубҳасиз), балки даврнинг умумруҳий ҳолатида ҳамдир: форс ва араб тилларида тасаввуф шеъриятининг ривожланиши, авлиё ва анбиё киссаларининг кенг таркалиши, халқ анъаналари билан бевосита боғлиқ бўлган сийра жанрининг тарақкий топиши даврнинг маълум маънавий-руҳий вазиятини белгилар эди.

Ибн Баттута, худди Марко Поло сингари, гоҳида бизга арзимас бўлиб кўринган ходисаларга тўхталади, чунончи, ўзини қаерда кандай кутиб олганликлари, берган туҳфалари тўғрисида батафсил ёзади. Аммо буни муаллифнинг ўзига «ортиқча бино кўйиш» иллатига йўйиш хато бўларди. Ибн Баттута бундай тасвирларни ўзи учун жуда муҳим деб билган, чунки амир ё султоннинг келган сайёҳга ўзининг кайси томонидан жой таклиф этиши ҳам ўша давр расмига биноан катта маъно касб этар эди. Мўъжизалар, шайх ва авлиёларнинг мақбаралари ҳақида кўп сонли ҳикояларни ҳам Ибн Баттута худди шундай сермаъно омил деб ҳисоблаган.

Тадқиқотчи Абдуллоҳ Абдулғани Ғоним Ибн Баттутани илк антропологлардан санаб, «Саёҳатнома»нинг маълумотлари урф-одатлар, иқтисодий ва ҳуқуқий амалиётлар жиҳатидан ўрганиб чиқилганда, тафсилотларга бойлигини алоҳида таъкидлайди. Мисол учун, Ҳиндистон билан боғлик қисмда ўликни ёкиш маросимига алоҳида ўрин ажратилган, Эроннинг Ферузон шаҳрида жаноза маросимлари тўй кўтаринкилигида ўтиши билдирилган, Ийзажда жаноза муносабати билан жамоат кокилларини кесиб дод-фарёд кўтариши баён этилган, Онадўли воҳасида қабрлар уйни ёдга соладиган қилиб - ёғоч томлар курилишига тўхталиб ўтилган.

Ибн Баттута кезган ўлкаларнинг географияси ва иқтисоди ҳақида ҳам тўлақонли маълумотлар беради. Бирок профессионал географ бўлмагани учунми масофаларни маълум килмайди, факатгина сафарининг неча кун давом этганини қайд этади. Асосий эътибори турли китъаларда яшовчи халқлар ҳаёт тарзи, маданияти билан танишишга қаратилган бўлгани учун жуда кўплаб шаҳарларни «бинолари мустаҳкам, масжидлари катта ёки кичик», «кўҳна дарвозаси бор, қалъанинг ички қисми бўм-бўш» тарзидаги жумлалар билан тасвирлаб ўтади.

Ибн Баттута сўфийлар ва зоҳидларни ўзига яқин тутганлиги сабабли уларнинг ўгитларига доимо амал қилган. «Саёҳатнома» асари мана шу жиҳати билан ўша даврнинг тасаввуфий қаёти ҳақида ҳам қимматли маълумотлар тақдим этади. Оддий одамдек кўринишига қарамай унинг услубида ғайритабиий рангинлик ва кишини ларзага солиш хусусияти ҳукмрон эди. Кези келганда у баъзи сўз ва ҳикояларга ишонмаганини билдирса-да, ишончли бир кишидан келган ривоятни рад этмай, уни ўз асарида баён этган.

Ибн Баттутанинг ўзи ҳақида биографик маълумотлар кам. Атоқли сайёҳнинг номи кенг тарқалган бўлишига қарамай, араб тарихий манбаларида у ҳақда иккитагина кичик қайдни топиш мумкин: бири - Ибн Халдуннинг машҳур «Муқаддима»сида, иккинчиси - Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг биографик луғатида. Ал-Асқалоний Ибн Баттута ҳақида сўзлаб, ўз замондошлари Ибн ал-Хатиб (вафоти 1374 й.) ва Ибн Марзук (вафоти 1448 й.) маълумотларига таянганини айтади. Шунга қарамасдан Ибн Баттутанинг ҳаёти ва шахсияти ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаи унинг ўз «Саёҳатнома» асари эканини таъкидлаш лозим.

Ибн Баттутанинг саёҳати ҳақиқий жасорат, шу билан бирга ғоят катта жисмоний ва маънавий матонатгина эмас, ҳушёрлик, турли вазиятларга мослаша билишни ҳам талаб қиладиган оғир ва машаққатли меҳнат эди. Унинг бутун ҳаёт йўли саргардонлик ва дарбадарлик билан ўтганки, уни сафару саёҳатлардан ажратиб баён этиш мумкин эмас. Унинг бутун туриш-турмушига айланган бу саёҳатлардан муддао нима эди? Ибн Баттута ўз шахси, ўз интилишларининг сабаблари тўғрисидаги мулоҳазалардан қочади, бу ҳақдаги маълумотларни сайёҳ ёзмаларининг тўқимасидан топиб теришга тўғри келади.

Қуйида Ибн Баттутанинг «Саёҳатнома» асари, уни тадқиқ ва таржима қилиш жараёнида эришилган илмий хулосалар ҳамда ўша даврда яшаб ўтган бошқа араб ва араб бўлмаган буюк алломалар, сайёҳлар ва тарихчиларнинг асарларига мурожаатларимиз асосида олинган тарихий далилларга таяниб, Ибн Баттутанинг ҳаёти ва ижоди, «Саёҳатнома» асари, унинг тадқиқотларига оид маълумотларни тақдим этамиз.

Н. Иброхимов

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Sat, 29 Dec 2012 16:59:16 +0000
Тарихи Жаҳоннамойи (2) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/502-tarixi-jahonnamoi.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/502-tarixi-jahonnamoi.html

ҲЎҚАНДИ ЛАТИФ ШАҲРИДА ҚИПЧОҚЛАРНИНГ ЎЗЛАРИГА ХОН КЎТАРИШЛАРИ. БУХОРО ПОДШОСИ ВА ХУДОЁРХОННИ (ФАРҒОНАГА) КЕЛИШЛАРИ ВА ДАВЛАТ САЛТАНАТИГА ХУДОЁРХОН ВАЛИНЕЪМАТНИНГ ЎТУРГАНИ ҲАҚИДА

Сўз гулистонининг чаманороси, минг достоннинг булбули бўлган мусанниф воқеа дуру гавҳарини шундоғ баён этади. Ул замон ва ул вақтларда бесару сомон қипчоқлар ўз лашкарлари ила келиб Сайҳун дарёси бўйидаги Сарой деган қишлоқда тўхтадилар. Қирғиз ва қипчоқ улусининг улуғлари бир неча кун шул жойда қолиб, ўзаро маслаҳат қилиб шундай қарорга келдилар: «Бирор-бир мирбачани топиб уни хонлик салтанатига кўтариб, шаҳар (Ҳўқанд)га кириш керак». Шу фикр ҳаммага маъқул бўлди. Мирзо ибни Норқўзи додхо қирғизни Худойқул бек ибни Мақсудбекка маҳалладош ва қўшни бўлгани учун унинг олдига юбордилар. У шамолдек тез шаҳарга келиб, энди ўн олти ёшга кирган, аслзода мир авлодидан бўлмиш Худойқулбек ибни Мақсудбек ибни Бекбўтабек ибн Сулаймонбек ибни Шодибекни олиб, (Сарой) мавзеига етказди. Халқ мирбачанинг малоҳатли суратига ошиқи шайдо бўлиб, 1282 йил, душанба куни, муҳаррам ойининг бешинчисида уни салтанат ва шоҳлик маснадига хон қилиб кўтардилар.
Арбобу шариф, фақиру ғаний муборакбодлик учун дуога қўл кўтариб, масрурлик ва шодиёналик фотиҳасини ўқидилар. Шундан кейин аркони давлат ва салтанат аъёнлари ва бошқалар жам бўлуб шаҳарга келиб кирдилар. Улар Султон ўрдасига жойлашдилар.
Хон жаноби султонлик тахтига ўтуруб, Бек Муҳаммад қипчоқни мингбоши мансабига сарафроз қилди. Мирза Аҳмадга дастурхончилик (мансабини) ҳадя қилди.
Шу вақт давомида аҳли қирғизия ва қипчоқия ўн тўрт кун ўрдада яшади, душанба куни кечқурун эса фуқародан хавф олиб, подшолик салтанатини ташлаб, шаҳардан бир фарсаҳ нарига қочдилар. Бу хабарни баъзи бебошу авбошлар эшитиб, кечаси бориб ўрда ичини талон-тарож қилдилар. Буни шаҳарнинг баъзи улуғлари эшитиб, ул одамларни тафтиш ва таҳқиқ қилиб, олиб кетган нарсаларидан бир қисмини топдилар. Шаҳар фуқароси ва уламолари қипчоқлар аҳволини кўриб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб улар олдига бориб, шаҳарга қайтишни сўрадилар. Аммо бу ҳимматсиз кишиларда шаҳарга қайтиш учун юрак йўқ эди.
Ғамойил қишлоғини (қирғиз, қипчоқлар) ўзларига турар жой қилиб олдилар. Улар куффорга қарши ғазовот учун деб фуқарога солиқ солиб, юз минг тилла пул тўплаб олдилар. Уларнинг касофатли қилмишларига қарамасдан шаҳар аҳолиси сабр-тоқат айлаб, уларга ёрдам бердилар. Аммо бу иш шаҳар ва саҳро ўртасида бир неча кун давом этиб, икки томоннинг ҳам нафратига сабаб бўларди. Масал бордурким, унда айтилишича: «Йўлини йўқотган киши (гумроҳ)дан сўрадиларки, сенинг номинг нима?»— «Номим раҳбар (йўловчи)дир» деб жавоб берибди у. Қипчоқларнинг бу қилмишлари ва ҳамоқатлари жаноби бахтиёр Худоёрхон валинеъматга маълум эди. Жаноби валинеъмат воқеалар баёнини Бухоро подшоси амир Музаффарга дарҳол етказиб турарди. Шу орада амир ўрусларга элчи жўнатишни баҳона қилиб, Ҳўқандга келмоқчи бўлди. Нажмиддин хўжа деган бир бухороликни Россияга элчи қилиб кўп туҳфалар ва ҳадялар, яъни улкан бир фил, амир Темур васиқаларини қўлига бериб, Петербургга — ўрус оқ подшосига жўнатиб, ўзи беҳисоб лашкар ила Бухородан Жиззахга келиб, манзили жалол қилди. Бу ердан Бухорога тижорат учун келаётган бир бой ўрусни саккиз юз туяга юкланган қимматбаҳо матолари, бир неча туя ўрусия олтин-кумуш пуллари ила қўлга тушириб, ҳамма молу матони олиб, ўзига хавф солиб, Тошкандга — ўрус жинироли  олдига ҳайдади.
Амир Худоёрхон жанобларини ўзига ҳамроҳ ва қўлига ўйинчоқ қилиб Ҳўқанди латиф сари йўл олди. Хўжанд шаҳрига келиб осойиш топти. Жаноби валинеъматга (Худоёрхонга) ишониб, уни лашкарга сардор қилиб Хўқанди латифга жўнатди. Худоёрхон, Оллоёрбек парвоначи, Яъқуббек ғулом, Самарқанд ҳокими Шер Али ғулом саноқсиз лашкари ила Ҳўқанди латифга йўл олдилар.
Қипчоқлар уларга муқовамат қилмасдан якшанба куни Мўйи Муборакка келдилар. Кечани бир илож қилиб ўтказиб, душанба куни, лашкар келишидан олдинроқ пешин намози вақтида Марғилон йўлига чиқиб кетдилар. Шу куни кечаси манғит лашкарининг илғор қисми Ҳўқанди латифга жангу жадалсиз кириб келди. Сешанба куни пешингача лашкарнинг ҳаммаси шаҳарга дохил бўлди. (Худоёрхон) кетма-кет подшоҳ (Музаф-фар) хизматига хушхабарлар жўнатди. Амир (Музаффар) кўнглини чоғ қилиб, 1281 йил, сафар ойининг йигирманчи, панжшанба куни шаҳарга кириб келди. Аммо бу золимнинг авбош ва бебош сарбозлари шаҳар атрофидаги жойларни талон-торож қилдилар. Бир муддат Ҳўқанди латифда истиқомат қилиб (амир) Оллоёрбек манғитни лашкарга сардор тайинлаб, қирғиз ва қипчоқлар орқасидан юборди. Иккала қўшин ҳам изма-из борардилар. Қипчоқлар Моди мавзеига бориб тўхтаб дам олдилар. Оллоёрбек эса манғит лашкари ила Аробон қалъасини манзил қилди.
Бир кундан кейин эрталаб қипчоқ ва қирғизлардан олти юз киши ўз сардорлари Юсуфбой Мирзо, Элтаркуб баҳодур ва Хол понсод қирғиз ила Ахси мавзеига келиб, манғитларнинг йўлини пойладилар. Икки томон тўқнашиб, жанг бошланди. Баъзан қипчоқлар Гулбаҳор майдони саҳнидан манғитларни сиқиб, Аробон мавзеига қадар чекинтирардилар. Гоҳи манғитлар ғалаба қилиб, қипчоқларни жангоҳга қайтарардилар. Бир неча бор улар шундай бориб келдилар. Бу бечоралар (қипчоқлар)га Бек Муҳаммад ҳезалакдан ҳеч қандай мадад келмади. Манғитларнинг қўли баланд келиб, улардан 15 минг киши қипчоқлар атрофини ўраб олиб, бир тор жойга сиқиб қўйдилар. Эртадан-кечгача бўлган уруш ҳеч қандай фойда келтирмади. Ниҳоят, қипчоқ сардорлардан Хол понсод қирғиз, Юсуфбой Мирзо, Элтаркуб қипчоқ ва яна юзта сарбоз қўлга тушдилар. Қолганлари манғит сафини ёриб қочиб кетдилар...
Шундай қилиб, манғитларнинг қўли баланд келиб, амирларни (Бухоро) подшоҳи хизматига жўнатдилар. Оллоёрбек парвоначи эса Ўш томонга кетиб, Моди мавзеида қарор топди. Қипчоқ лашкари эса Кулжага кетиб қолди. Улар бир-биридан ваҳм қилиб, анча муддат жойларида турдилар. Можаро бир ёқли бўлмай туриб, Оллоёрбек манғит қайтишга амр қилди ва Марғилонга келди. Қипчоқлар ҳам Арабон (қишлоғи)га келиб турдилар. Разил манғитлар аҳволларини ўз подшоҳларига маълум қилиб, маслаҳат сўрадилар. Тадбирсиз (амир) айтди: «Биз» шу ерда қоламиз. Ору номус деб биз бу ерга келганмиз. Бу мамлакат Худоёрхоннинг мулкидир, ўзи қирғизу қипчоқни дафъ қилиш йўлини топсун.» (Амир Музаффар) жаноби Худоёрхонга бир неча минг манғит ва Ҳўқанд сарбозларини жўнатди. Қочоқлар (қирғизу қипчоқлар) Худоёрхоннинг келишини эшитиб, тоқат қилмасдан Қошғар вилояти томон йўл олдилар. Жаноби султон ул бадбахтларни Тирак довонига таъқиб этиб борди. Уларнинг қанчасини банди қилди, учта тўп ва кўп асбоб-ускуна, қурол-яроғларини қўлга киритди. Катта иззат ила қайтиб, 22 рабби-ус-сонийда Ҳўқанди латифға етиб келди ва Бухоро амири ҳузурига- обрў билан ташриф буюриб, давлат маснадида қарор топди. Бухоро амири ўрдадан кўчиб, ҳазрати Мўйи Муборак боғига келди. У фалокат (амир Музаффар) шу ердан ҳамма подшоҳлик асбоб анжомлари, тўпу тўфанг, қурол-яроғларни, гилам ва бошқа бойликлар ҳамда тўрт юзга яқин хотин-қизларни олиб сешанба куни эрталаб Бухоро сари йўлга тушди...
Валинеъмат хон жаноблари давлат ва салтанат такягоҳига ўтуруб, қайғуларини унутиб, зафар топди. Бадбахт ва кулфатзада қирғизу қипчоқлар замона жафосидан қочиб, тоғу саҳролардан ўтиб, Яъқуббек олдига (Кошғарга) келдилар. Улардан қолганлари ўз сардорлари ила, хусусан, Абдураҳмон офтобачи ўз уруғи ила, Муҳаммад Диёр қушбеги ўғли ўз қабиласи ила, Тошқора ўз тобеълари ила, Саримсоқ додҳоҳ қирғиз ўз лашкари ила тўп-тўп бўлиб тортуқ ва ҳадялар олиб ҳазрат хон олдига узр сўраб келдилар. Жаноби валинеъмат ҳам уларга марҳамат айлаб, ҳар бирининг мартабасига қараб инъом- эҳсонлар берди. Шу аснода бир неча кун ичида уларнинг қолганлари ҳам келиб султон илтифотини ҳис қилиб, таслим бўлдилар.
Бир куни кечаси қирғиз ва қипчоқларнинг бир гуруҳи ваҳимага тушуб ўзлари интихоб қилган жойга қочиб кетдилар. Хусусан, амирлашкарнинг жияни Муҳаммад Аюббий Чимён томонга қочди, 200—300 қирғизни ўзига ҳамроҳ этиб, Ўш вилоятига қараб кетди.
Жаноби Султон Муродбек, хон ҳазратнинг акалари — Марғилоннинг ҳокими эди ва у бир неча вақтдан буён Ўш вилоятида закот йиғувчи эди. Муҳаммад Аюб унинг олдига келиб сурбетларча, «Амирзода, туринг, акангизни ўлдуруб, сизни уларнинг ўрнига хон кўтардилар. Мен шунинг учун олдингизга келдим», деб айтди. Амирзода ул аҳмоқни алдаб, қирғиз ва қипчоқ сардорлари қўли орқали ушлаб зиндон қилди. Тезда бир чобуксуворни хон ҳазрат олдига хабар бериш учун юборди. Ул чопар кечаю кундуз от суриб Худоёрхон олдига келди ва хоннинг соғлиғини ўз кўзи билан кўриб, амирзода номига бир иноятнома ҳам олиб қайтди ва амирзодага ҳамма кўрган-эшитганини айтди. Муҳаммад Аюбнинг ёлғончилиги маълум бўлди. Ундан ҳамма ғазабланиб, қатл қилинишига розилик бердилар...
Алқисса, унга ўлим мукофот бўлди ва фармони олийга кўра Марғилонга олиб келиб қатл этдилар.
Душманлардан яна бири Саримсоқ додҳоҳ қирғиз бўлиб, у Наманганга келган эди. Хон (Худоёр) Наманган ва Косон ҳокимлари лашкарларини унинг орқасидан юборди. Унга ета олмадилар ва у (Саримсоқ додҳоҳ) осонлик билан Чотқолга ўтиб кетди. Қолган қирғиз ва қипчоқлар хон марҳаматига сазовор бўлуб, тавба қилдилар. Фақат Тошқора қипчоқ ўрусларга қўшилиб кетган эди...

КИТОБНИНГ ХОТИМАСИ ЖАНОБ ХУДОЁРХОН ВАЛИНЕЪМАТ ВА БУХОРО ПОДШОҲИ ЗАФАРСИЗ МУЗАФФАРГА БАҒИШЛАНГАН БЎЛИБ, УЛАРНИНГ ДАВРИДА ЮЗ БЕРГАН ВОҚЕАЛАР БАЁН ЭТИЛАДИ

Фатонат арбобларининг гули, наво ва аҳли саноат нуктадонлари, соҳибфасоҳат ва зукко эшитувчилар жамоатига маълум ва равшан бўлсинким, ул вақт ва замонда Бухоро амири кўп лашкар билан келиб, қипчоқлар ишини саранжом этиб, Худоёрхонни унга мерос қолган мамлакати салтанатига қўйиб, ўзи Бухорога қайтиб, давлат қароргоҳига ором бўлган эди. (Амир Музаффар) ўзбилармонлик ила кеча-кундуз айш-ишратга машғул бўлиб, хотинбозлик қилиб, оламдан ғофил ва ҳатто ўзидан кетиб қолиб, ўзини Фиръавну Намруд деб биларди. Дўстни душмандан фарқ этмасди. Шундай аҳвол бир неча вақт давом қилди. Қиш ҳам кириб келиб, тўқсон тўққиз хил тортуқларни олиш вақти ҳам бошланди. Бу иш шу мамлакат подшоҳлари учун расм бўлуб, унга риоя қилиб, ўлканинг ҳар ёнидан саркардалар тортуқ ва туҳфалар билан Бухорога келардилар.
Жаноб хон ҳазрат ҳам шу удумга амал қилиб, Баҳодурхон тўра Косоний орқали кўпдан кўп ҳадя ва туҳфаларни Бухорога жўнатди.
Шу воқеаларни нақл қилиш пайтида 1282 йил, рамазони шариф ойининг охирги ўн кунлигида ўрус кофирлари Тошканд вилоятидан Жиззахни забт этиш учун лашкар йиғиб, қишнинг ўртасида ҳаракат бошладилар. Сайҳун дарёси бўйига келиб, ундан кемада сузиб ўтиб, бир муддат лашкар камчилигини тузатиб, Жиззах сари йўл олдилар. Рамазон ойининг охирларида кофирлар Жиззах яқинида жойлашган Учтепа мавзеига келиб нузул қилдилар.
Жиззах қалъасининг ҳокими Яъқуббек деган бир ғулом қалъа ҳимоясига тушуб, кутуб турди. Подшоҳ (амир Музаффар) Самарқандга келиб, шу ердан кетма-кет илғор дасталарни жўнатиб, Жиззахни беҳисоб лашкар ила тўлдириб юборди. Шунга қарамасдан кофирлар бу лашкарни ғафлатда қолдириб, шаввал ойининг бешинчисида, душанба куни 20—80 кишидан иборат гуруҳлар билан қалъа олдидан бозорга келиб, ҳийлаю найранг қўллаб шаҳарга кирмоқчи бўлдилар. Шу пайт одамлар бетаравот наҳс босган малъунларни таниб қолиб, шовқин солиб, уларни тўрт томондан иҳота қилдилар. Кофирлар манғитларнинг журъатсизлиги ва ҳимматсиз эканликларини билиб, тўпу тўфанглардан ўқ уздилар, кейин халос бўлуб орқага чекиниб, соғ-саломат ўз қўшинларига қайтдилар. Учтепа қишлоғига, ўз қароргоҳларига келиб, ўн беш кунча яшадилар. Икки томон ҳам урушга жазм қилмадилар. Шундан сўнг Яъқуббек ғулом замонасозлик ва одамийлик юзасидан туяларга озиқ-овқат ва ему хашак ортиб кофирларга жўнатди. Кофирларнинг аҳволлари танг бўлиб қайтишга фармон бўлди, (улар) Сайҳун дарёсининг бўйида жойлашган Бўёқчикўл мавзеига келдилар. (Ўрусларнинг саркардаси) бир неча сарбози билан Тошкандга қайтди.
Шу воқеалар юз бераётган чоғда валинеъмат (Худоёрхон) ёрлиғига биноан жоҳил Рустамбек Тошкандий Қурамага келиб, Тиловга кирди, Ботурбек қурама эса Бўка қалъасидан жой олди. Фармон додҳонинг ўғли Овлиқ вилоятига нузул қилди. Мусулмонларнинг бу ишлари кофирларнинг қулоқларига нохуш тегиб, улардан 300 киши дабдаба ила Тўйтепага яқинлашди. Бу даҳшатли хабар шижоатли мусулмон сарбозларига етиб-етмасдан, қўрқуб, ваҳимага тушиб, ҳар бири ўз туғи билан қочиб кетдилар. (Мусулмонларнинг) бир гуруҳи Кандир довонидан ўтиб, бир қисми Саримсоқлиқ тоғидаги бир биёбонда истиқомат ихтиёр этдилар.
Шу вақтда Бухоро подшоҳи зафар кўрмаган амир Музаффари безафар ўзининг қўполлиги, мумсуклиги ва ақли кўрлиги билан ғазавот деб, шум ва номуборак ниятини яшириб, Ҳўқанди латифга юришдек фосид хаёлни бошдан кечирди. Бир неча минг авбошу бебош безори-дайди одамлардан лашкар йиғиб, катта дабдаба ва салтанат билан Жиззахга келди.
Ҳозиру ғойибдан ҳамма умид қилар эдиким, иншооллоҳ, энди- замона амири кофирларга етиб бориб, ҳаммаларини журъату диловарлик ва шижоату мардлик ва баҳодурлик кучи бирла барбод қилади ва вилоятни озод этади деб.
Аммо ул номард ва ҳезтарош амир номуносиб фосид хаёлларга ботиб баҳона қидирарди. Хон Худоёр ҳам салтанат тахтида ўтуруб, ҳали мурод гулини ҳидламасдан, осойишталик дамини сурмасдан туриб, тинч Ҳўқанди латиф вилоятида катта фатарот юз берди.
Йигирма етти йил мобайнида йил сайин, ой сайин, кун сайин қотиллик, биродар-кушлик жанжаллари авжига чиқади. Ҳатто душманга қарши чиқадиган бир мард киши топилмайдур. Ўн уч йилдурки, ўрус кофирлари бостириб кириб Оқмасжид, Қозонлидан то Авлиёота, Марка, Бишкек, Олма-ота, Чулек қўрғонларигача забт этдилар. Кўп
одамлар кофирлар билан бўлган жангда талафот кўрди ва вилоятнинг шундай харобага айланиши олам аҳлига маълум ва равшандур. Бундан ташқари, шу йил қаҳатчилик келиб, одамларнинг тоқати тоқ бўлди. Ҳўқанди латиф вилоятининг аҳолиси давр жафоси кулфатига гирифтор бўлдилар. Алар Худоёрхон қадамини муборак билиб, жонларига янги руҳ кирган ҳолатда турардилар. Бу воқеаларга қўшимча куффор уруш бошланиб, ўруслар ҳўқандликларга ҳар томондан ҳужумга ўтдилар. Бу сўзлардан ғараз шулким, ул ножинс (амир Музаффар) Ҳўқанди латиф лашкарини олдинги сафда куффор урушига жўнатиб, ўзи бир-икки кунлик масофада туруб, «зафар тегса фақат ҳўқандликларга тегсун, улар нобуд бўлсун, мен безарар қолай» дерди. Маҳрами хосларини ва саноқсиз ясовулларини номалар ила дўқ-пўписа билан кетма-кет Худоёрхон олдига жўнатарди,
Худоёрхон амирнинг ношуд муддаосини фаросат ила тушуниб, замонасозлик қилиб, бир неча минг сарбоз, маҳраму ясовул ва бир нечта тўпларни олиб, шаҳардан ярим фарсангча узоқроқдаги Ермасжид қишлоғига келди. Ўн беш кунча шу жойда истиқомат қилиб турганда, яна амир ясовуллари етиб, уларни ҳол-жонига қўймасдан Қайрағоч қишлоғига олиб келдилар. Уч кун шу ерда туруб, зу-л-қаъда ойининг 26-сида сешанба куни ўрусларға қарши ғазавот учун Сайҳун дарёси соҳилиға етиб келдилар. Жаноб Султон икки навбатда дарёдан лашкари ила ўтиб, Оқжар мавзеида тўхтадилар.
Бўхоро амири кўрдики, валинеъмат хон унинг сўзига кирмасдан бошқа йўлни ихтиёр этди, шунда у кофирлар урушини бир томонға қўюб, қаҳру ғазаб ила Ҳўқанди латиф сари йўл олди.
Бўхоро вилоятининг юзи қаро уламолари Ҳўқанд аҳолисини ўлдириш ва хотину болаларини асир олиб сотиш ҳақида ривоят чиқариб, фатво бердилар. Шундай фатво берганлари учун уларнинг қўллари синсин!
(Амир Музаффар) кўзойнакли илондек ҳаракат қилиб, Ўратепадан ярим фарсанг келадиган Лаккат мавзеига келди...
Икки ой ичида шу мавзеда истиқомат (қилиб) ва ҳар куни ўз ҳарамида қизлар билан вақтини ўтказиб, бачабозлик қилиб, оламдаги бор фисқу фужур ила ҳаётини мурдор қилди. (Амир Музаффар) жаҳлу жоҳиллик ва фаросатсизлиги туфайли, кофирлардан атиги беш фарсанг нарида туриб, шундай номаъқулчиликлар билан шуғулланарди. Ҳар кун аҳолининг қиз ва хотинларини зўрлаб олиб (келиб) маишат қилиш шул бетавфиқнинг иши эди. Қатъа (мазмуни):
Мулк арбобининг мает бўлиши адабдан эмас,
Шоҳ салтанатиға ҳушёрлик ойини яхшидур.
Шоҳ посбондир, шунда мулк ширин уйкуда бўлар,
Посбонға ҳушёрлик яхшию, ғафлат лойиқ эмасдур.
(Амир Музаффар) валинеъмат хон хизматиға ҳар кун кишиларини юборуб, уларни куффорлар билан жанг қилишға мажбур этарди. Худоёр (хон) валинеъмат сомон тиқилган қоп ва кундага ўхшаган бу кишининг (амирнинг) сўзига кирмасдан, элчиларни яхши сўз ила қайтариб юборарди. Бундай муносабатни кўрган амир қаҳр-ғазабдан ўлимга ҳам рози бўларди. Ноилож ўзинй кару кўрликка олиб, шу йил йигирма тўртинчи зул-л-ҳижжада уч фарсанглик масофани қийинчилик билан босиб ўтиб, Сайҳун дарёси соҳилидаги Майда лулғун деган мавзега етиб келди. Шу ердан Абдуғаффорбекни 5 гуруҳ туғли қўшинга сардор қилиб, Қурама вилоятиға жўнатди. Ўзи шу ерда (Майда лулғунда) қолиб, Оллоёрбек манғит, Яъқуббек ғулом, Шер Али ғулом ва бошқа сар-карда — понсодларни кўп минг лашкари билан ўрусларга қарши урушга боришга буюрди. Улар ҳар кун чиқиб, ўруслар билан урушиб қайтардилар. Бу маънони билиб олиб муҳаррам ал-ҳаром ойининг бир шанбасида кофирлар келиб (манғитлар билан) жанг қилиб қайтиб кетдилар. Бу воқеадан манғитлар хабар топиб, кофирларни заифу фақир деб, назарлари илмади ва улар билан катта тўқнашувни кутиб турдилар. Як-шанба куни кирди. Қуёш шарқ буржидан малики фарҳанг амри-ла улуғ дабдабалар билан осмон гиламиға қадам босиб, содиқ кишиларнинг қалбидек оламни равшану намоён, софу мусаффо қилди. Ислом лашкари ҳаракатга келиб уруш майдонига жасорат билан кирдилар ва тўпу тўфангларни ҳозирлаб, сафларини Садди Искандарийдек маҳкам қилиб, кофирларни кутдилар. Якшанба кофирлар учун ибодат куни эди. Пешиндан сўнг ибодатдан фориғ бўлган ўруслар келиб ислом лашкарига қарши бирдан ҳужумға ўтдилар. Икки томон бир-бири билан учрашиб кўрган ва эшитган кишининг ақли ҳайратда қоладиган урушни бошлаб юбордилар.
Манғитлар эса кўп йилдан буён халқ нонини туя қилиб еб, на ўзлари ва на ота-боболари уруш кўрмаган эдилар. Ҳаммалари олд-орқаларига қарамасдан қочиш йўлини қидирардилар.
Нима бўлсанг ҳам, фақат ҳез бўлма дегандек, Бухоро подшоҳи бир фарсах масофада туриб дурбин орқали урушни томоша қиларди. Кофирлар ҳушсиз манғитларни тўпу тўфанг билан отардилар. Лашкари ислом паришон ва пароканда бўлиб, чўлу биёбонга қочиб кетдилар.
Ҳезалак подшоҳ (Амир Музаффар) дурбинда бу аҳволни кўрди ва шундай ҳез кишида ҳам тоқат қолмади ва кийиниб улгурмасдан минг ҳасрат ила отга миниб, намози аср вақтида Жиззах томон йўл олди. Унинг лашкарига путур етди ва паришон бўлиб жанг майдонидан қочиб қолдилар. Ҳеч ким бундай бесаранжомлик ва номардликни бундай тўнкабадан кишидан, амири ҳездан ҳозиргача кутмаган эди. Аждодларидан мерос қолган шундай салтанатни, бухоролик баъзи бир мағрур кишилар учун ифтихор бўлган муфохиротни, қурол-яроқ, подшоҳлик анжомларини, хусусан, бир неча дилбанд маъшуқаларини бегоналарга ташлаб кетди.
Бувоқеа 1283 йил якшанба куни, муҳаррам-ал-ҳаром ойининг 7-сида юз берганди. Катта ҳез жаноблари (амир Музаффар) шу қочишда жони ҳалқумига тиқилиб, ке«қурун Жиззахга етиб келди. Унинг мулки бесоҳиб, беҳоким қолди. Абдул Ғаффорбек юз Ўратепага кириб, музофот ила эгаллаб, мустақил бўлди. Ҳўжанд аҳолиси жаноб (Худоёр) валинеъмат хон ҳузурига келиб, ундан сардор бўлишини илтижо қилиб сўради. Жаноб Шаҳриёр Мулло Тўйчи додҳоҳ қирғизни бир неча ишончли кишилар билан Хўжандга юборди. Ўзи ҳам келиб шаҳарга кирди. Хўжандга тобеъ бўлган жойлардан Нов қалъаси, Қўштегирмон, Ғўлакандоз, Оқтепа, Далварзин, Маҳрам, Кароқчиқум, Конибодом ва бошқалар амири валинеъмат (Худоёрхон),таоарруфига ўтиб, олам-тимч ва осойиш бўлди. Туркистон шайхлари орасида шундай бир гап бор: «Отилмаган сопқон ҳам бошга тегар, ҳам кўзга». Уларнинг яЯна кўп масаяляри амири (Музаффар)га қарата айтилган. У Жиззахда ҳам тўхтамасдан Самарқандга қочиб кетган эди. Амир Музаффарга ўлим ваҳимаси тушиб, бир неча кун шу ерда (Самарқандда) истиқомат қилди.
Оллоёрбек манғит эса Жиззахга кириб келди. Қолган молу хазина, тўпу тўфанг ҳаммаси кофирларнинг қўлига тушди. Неча йиллаб жамланган бойлик бир зумда нобуд бўлди. Шундан кейин баттол кофирлар Ўратепа ва Жиззахни қўйиб, ғайрат жиловини Хўжанд томон буриб, бир неча кун ичида етиб келиб, шаҳарни қамал қилдилар.
Баъзи бедин ва дунёфуруш молпараст уламо, оқсоқоллару арбоблар бирлашиб, озгина пул-маблағ деб қанча одамларнинг қонидан ҳам қўрқмай, қалъа дарвозасини кофирларга очиб бердилар.
Хулосатул-калом шулким, амир валинеъмат (Худоёрхон) Баҳодур хожа понсодни қўшини билан (Хўжандга) юборди. Унинг юз кишидан кўпроқ қўшини кофирлар сафини ёриб ўтиб, шаҳарга кирдилар. Шунга қарамасдан, кофирлар Ҳўқанд дарвозасига яқинлашиб, жанг бошладилар. Хўжандликлар ғайрат камарини белларига боғлаб, уларни орқага қайтардилар. Шу пайт мазкур йил муҳаррам ал-ҳаром ойининг йигирма учида ул хиёнаткорлрр кофирларга бошқа дарвозани очиб бердилар, Хўжанд қалъасини олиш кофирларга осон тушди. Хўжанд фуқароси кофирларнинг шаҳарга киришларини кўриб ғайрат ва шижоат ила ўрусларнинг йўлини тўсиб, қатъий ҳаракатлар билан жангга кирдиларки еру осмон, доно ва нодон кишилар афсус бармоқларини ҳайрат тишлариила ташлаб; таҳсин ва офаринлар айтдилар. Ҳар икки тараф тўпу тўфанг, чўбу таёқ ила бир-бирларини уриб (ўлим ила) яксон қилардилар.
Хусусан, мусулмонлар кўпроқ тўпу тўфанг қурбони бўлуб, орқага қайтиб, ҳар бири кўча, маҳалла ва боғлар ичидан қочиб қолдилар. Кофирлар ҳам улар орқаларидан қувлаб кетдилар, кўча, маҳалла ва бозорларда одам қолмасдан, аёлу бола демасдан кўп кишиларни милтиқ билан отиб шаҳид қилишди.
Файзосор шайх Муслиҳиддин ҳазратларининг мозорларида паноҳ топган ғарибу бекаслар, кўру чўлоқлар, гадою дарвешлар, майибу мажруҳлар ҳаммалари бирор киши қолмасдан нобудлик оламига кетдилар.
Мадраса ва саройларда кўплаб одамлар талон-тарож қилиниб, қатл этилдилар.
Икки томон ҳам тинчиб, қиёматсар можаролар тўхтагандан сўнг ҳар бир тоифа ўз ўликларини топиб, уларни санаш билан машғул бўлдилар. Мусулмонлардан 2600 киши эркагу аёл, кабиру сағирдан шаҳодат даражасига етиб эканлар ва куффордан эса 1200 киши — дўзах ва жаҳаннам даргоҳига кетган экан. Шундай фожиа ила Хўжанд фуқаролари кофирларнинг зулм ситамиға гирифтор бўлдилар. (Хўжанд) вилоятининг мўътамадлари минг ажзу дард ила жаноб хон (Худоёрхон) валинеъматға кетма-кет элчи билан хат юбориб, ислом (аҳли)дан мадад сўрадилар.
Жаноб хон узоқ муддат андиша денгизига ғарқ бўлиб, кофирларга қарши бирон журъат қилмади.
Куффор аҳли саъй ва тараддудга тушди, аслаҳа-анжомини шай қилиб, 1263 йил, жумодул-аввал ойининг учинчисида жабру ситам хаёлини Ўратепа томон бурди. Кўп лашкар ила Оқсув дарёсининг соҳилига етиб келиб тушдилар. Шу ерда истиқомат қилишни ихтиёр этиб, уч юзга яқин қозоқ ва ўрис баттолларини илғор тариқасида Ўратепа томон юбордилар.
Абдул Ғаффорбек Ўратепа вилоятининг ҳокими ва етакчиси эди. У бир қанча мард ва жасур одамларини йўл қўриқлашга юборган экан. Йўлда бу икки гуруҳ бир-бири билан тўқнашдилар. Мусулмонлар катта куч билан кофирларга шундай ҳамла қилишдики, аҳли куффорда тобу тоқат ва сабру сабот қолмади ва келган йўлларига қайтиб, минг найранг ила қочиб кетдилар. Ўктам йигитлар чаққонлик билан кофирларга етиб олиб, пўлатсимон найзалар отиб, ёмғирдек ўқ ёғдириб, қўшларигача қувиб бориб, қайтиб келдилар. Мусулмонларнинг журъати аҳли куффорга маълум бўлди. Беқарор юракларида сабру тоқат қолмади ва улар пайшанба куни, эрталаб ўз жойларидан кўчиб, Кўркат мавзеига келдилар. Ислом лашкари кофирларнинг йўлини тўсиб, саъйу кўшиш ила жанги азим қилдилар. Кофирларнинг ҳарбий қудрати зўрлиги туфайли аҳли ислом мағлуб бўлиб, уруша-уруша орқага қайтдилар. Навканд мавзеигача келиб, отларини тўхтатиб, яна шундай бир қаттиқ жангга киришдилар. Ҳар бир мавзе ва қароргоҳ учун бетиним жанг қила-қила Маховзор мавзеига яқинлашдилар...
Шу куннинг эртаси аҳли куффор қалъани эгаллаш қасди ила йўлга чиқди. Мусулмонлар ҳам бир қанча мерганларни қалъа атрофига жойлаб қўйган эканлар. Мерганлар баттол кофирлар яқинлашиши биланоқ уларнинг атрофларини ўраб олиб, тўпу тўфангни жўшу ҳуружга келтириб, тўрт томондан муҳоботсиз отдилар. Кофирларда тоб-тоқат қолмади ва улар катта зарар кўриб, қаттиқ зарба еб қайтдилар. Кундан-кунга жангу жадал кучайиб борарди. Якшанба кечаси, жумодул-охир ойининг 4-си ё 5-сида кофирлар учта дарвозага одамларни таъйинлаб Муғ дарвозасининг чуқур ҳандақини хас-хашак билан тўлдириб, шундай васиъ жойни бир кечада текис қилиб, ўзларига йўл очиб, тонгни кутиб турдилар.
Шу пайт шаҳар аҳолиси ғофил ва ўз аҳлу ҳолига машғул бўлиб, оламдан бехабар уйқуда ётар эдилар. Бироз вақт ўтгач, саҳар пайтида шаҳар дарвозаларига бир минг-икки минг кишини қўйиб, ўрусларнинг губурнот (ури) ва жинироли (генерали — Ш. В.) кўп сонли тўда ила Муғ дарвозасида ҳозир бўлди. Тўсатдан ўзлари текислаган йўлдан ўтиб, шаҳар дарвозасидан кириб туғ санчиқини Муғ қалъасига ўрнатишни буюрди. (Муғ қалъаси) шу вилоят ҳокимининг жойи эди. Кофирларнинг қолган лашкари шаҳарга ҳар бир дарвозадан фирқа-фирқа, тўб-тўб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб қичқириб шовқин-сурон кўтариб кирдилар ва оламни тўс-тўлолонга кўмиб бозорга яқинлашдилар. Аҳли ислом мусулмонлик ҳамиятини дилига жойлаб, Садди Искандардек устувор туриб жанг қилардилар. Улар ўз юртининг ҳокими Абдул Ғаффорбек юз кофирлар келиши биланоқ жуфтакни ростлаганини эшитиб, заиф ва бемадор бўлиб, қочишни мўлжал қилдилар. Одамлар хилват жойларга яшириниб, кофирлар назаридан махфий бўлдилар.
Қишлоқдан ва саҳродан шаҳарга келган аҳоли пана жой топмасдан ноиложликдан жангга тушиб, ўрусларнинг тўфу тўфанглари сочган оташ балосидан нобуд бўлиб, шаҳодат даражасига етуб, охират оламига кетардилар. (Ўруслар) уч соатга яқин вилоятни талон-тарож ва аҳолини қатл қилиб, замона мардумига омонлик бердилар. Шу даҳшатли жанг жараёнида мусулмонлардан саккиз мингдан кўпроқ киши кофирларнинг тўфанг ва шамширлари тиғидан ажал топди. Кофирлардан ўлганларнинг сони беш мингдан ошиб, дўзах оташига сазовор бўлдилар. (Ўруслар) куч ила Ўратепа мамлакатини ўз қўлларига олдилар.
Абдул Ғаффорбек хотин ва болалари билан Самарқандга қочиб кетди. Аҳли куффор етти кун Ўратепада туриб, вилоят ишларини саранжом қилиб, якшанба куни маз-кур (жумодул охир) ойининг ўн учинсида Жиззах томон боришга амр этди. Неча йўл босиб, манзили муддао сарҳадиға етдилар. Шаҳарга бир ярим фарсах келадиган масофага қўниб, одамларнинг ҳафсаласини пир қилди ва бир неча кундан кейин, эрта тонгда қалъа дарвозаларига ҳужумга ўтди. Губурнот (ур) қалъа муҳосарасига буйруқ бериб, ўзи Бухоро дарвозаси олдида турди.
Лашкари ислом қалъа ичидан туриб тўпу тўфангни ишга солдилар. Кофирлар эса ташқаридан ўқ отиб, талотўб билан шаҳарга кирдилар. Мусулмонлар бесаранжом бўлиб, ҳар томонга паришонлик билан югурар ва нажот йўлини қидириб тополмасдилар. Кофирлар мусулмонларни уч томондан тўсиб, тўпу тўфанг зарби ила шундай урушардиларки, ўлганларнинг ҳисоби йўқдур. Манғит сипоҳидан тахминан 15—16 минг киши ўз сардорлари ила шаҳодат даражасига етган эди. Манғитлар ўз журъатсизликлари туфайли шундай балога гирифтор бўлдилар. Акс ҳолда, шунча одам жасорат кўрсатганда, кофирларнинг терисини шилиб олардилар. Вилоят ичи аҳли куффорга тўлиб кетди.
Жиззах забт этилгандан сўнг уч кун ўтиб, амир (Музаффар) Бухородан, Самарқандга келди. Унинг табиатида ғайрату ҳамият йўқлиги учун Самарқандда ҳам бемаза ва бемаъни амаллар билан шуғулланиб юрди.
Қиш келиб, далв ойи кирди. Оренбург волиси Киржижановски жинирол ва Русиянинг амирлашкари эди, Русияға кетди. Шундан кейин Бухоро амири Содиқ Тўра ибн Кенесари тўраниким, Дашти қипчоқ салотинларининг авлодидандир, бир неча минг
суворий сипоҳ билан Оқмасжид сарҳадини чаповул қилиш (бостириш) учун жўнатди. Жавзо (май) ойининг бошларида ўруслар ҳам 200 га яқин сарбози билан Оқмасжид қалъасидан чиқиб, Бухоро чегарасида жойлашган Сариқ бўлоқ мавзеига келдилар. Улардан бир фавж сарбоз ажралиб, Содиқ тўра мулозимлари билан тўқнашдилар. Уруслардан 13 киши ўлдирилди, 6 сарбоз асирликка тушди, қолганлари эса қочиб, халос бўлдилар. Содиқ тўра хушхабар билан асирларни Бухорога жўнатди ўзи эса Оқжаргача бориб қайтиб келди.
Бухоро амирининг фармонига биноан Самарканд волиси бир неча минг сарбозни (Жиззахга) жўнатди. Улар Жиззах қалъасига озуқа жўнатишга қаршилик кўрсатиб, шу жиҳатдан ўруслар вазиятини оғирлаштириб юбордилар. Бошқа томондан (Бухоро амири ўрусларга) элчи жўнатди. Бухоро амири элчиси ва вакили Оренбурғ вилоятида сулҳ тузди. Шартнома асосида ўруслар томонидан забт этилган Янгиқўрғонни Бухоро амирига қайтарилди. Бухоро амири эса Жиззахни ўрусларга берди. Бухоро томонидан элчи Абдуллахон...тўра эди.   
Шу воқеалар айтилаётган замонда (Бухоро) вилояти хароб бўлди. Шаҳрисабз ва Қарши вилоятининг элот ва аҳолиси (амирга) қаршилик кўрсатиб, Жўйбор хўжазодалари ва тўралариниким, Бухоро амирига жиян бўладилар, Шаҳрисабзға олиб келдилар. Амир (Музаффар) Самарқандда бу одамларнинг журъатини эшитиб, ғазабладб, уларни камситди.
Шу воқеалар давомида хитой-қипчоқ қабиласи Миёнколотда қўзғолон кўтариб, Дубус, Челак ва Каттақўрғонгача бўлган бир қанча қишлоқларни босиё олдилар.
Амир шундай жасоратлардан кўп маъюс ва мағмум бўлиб, қипчоқларга қарши қўшин ташлашга ботинмади. Қипчоқлар бу кўзёшларга аҳамият бериб, хитой қабиласининг бир нечта улуғларини ушлаб амирга бердилар. Самарқандда уларни қатл этиб, лашкар ила Шаҳрисабз томон юриш қилди.
Мароҳилларни босиб ўтиб, Жом қалъасиға етиб келганда тўхташга буйруқ берди. (Жом мавзеи) Шаҳрисабздан қарийб уч фарсах келади. Амир Музаффарнинг) табиатида ғайратдан ҳеч асорат қолмади ва аҳволи оғирлашиб, шу ерда қолди Биринчи дафъадагидек сиёсат қилиб, дўқ-пўписа билан бир элчи юборди, аммо фойдасиз эди. Охири амир ярашишга мажбур бўлиб, орқаға қайтди ва қарши томон йўл олди. Шу давру замонда Оренбурғ вилоятидан то Ҳўқанду Бухоро вилоятларигача бўлган ҳудуд рус подшоси қўлиға ўтди. Шу ерлар бир) аёлотга (генерал-губернаторликка) бирлаштирилди ва Русия пойтахтидан Кауфман номли киши волий-амирлашкар тайин этилди. Янги Русия волийси олдинги амирлашкар ва амир ўртасида тасдиқланган битимни қабул қилмади, аксинча уни бузиш йўлидан борди.
(Кауфман) Бухоро амирига биринчи шартномадан ҳам оғир бўлган, ўзи тартиб ва танзим берган янги аҳдномани жуда оз муддатда кўриб чиқмоқ учун юборди.
Агарда Бухоро амири шу аҳдномани қабул қилмаса урушишга тайёр бўлсин, деб шарт ҳам қўйди. Бухоро амири бу аҳднома шартларини ўз давлатига оғир билиб, шундай жавоб юборишни буюрдиким, «Русия арбобларининг аҳду паймонлари барқарор эмас экан. Ҳар қайси янгитдан амирлашкар ва волий бўлиб олса, энг аввал янги аҳдно-малар қабул қилишга интилар эканлар. Аҳдноманинг шартлари бизнинг ҳукуматимизга зарари куллий етказади ва кунлар ўтиши ила бизнинг сабр-тоқатимизни тўлдиради. Биз ўз ихтиёримиз ила биринчи тузган аҳдномани бузиб табдил этмаймиз. Агарда Кауфман олдин тузган битимни қабул қилмасдан унинг бекор қилишга кўшиш этса, унда бузмакор ва аҳду паймонсиз номини олади». Шу мажлис-машварат охирига етмасдан ве Кауфмандан жавоб олмасдан бурун милодий 1867 йил, жаддий ойининг охирларида ўрус аскарларининг сардори Жиззахдан Бухоро ҳудудиға кириб, Ухум қасабасининг ерларигача босиб келди. Бу ерларнинг аҳолиси Бухоро раъияси ҳисобланар эди. Ўруслар уларнинг манзилларига ўт қўйиб, мол-ҳолларини талон-тарож қилиё, кейин Жиззахга қайтиб кетдилар.   
Милодий 1868 йилда қуёш ҳамал буржига кирган маҳал Ўрусия аскарлари Ухум қасабасига иккинчи марта тажовуз қилиб, бухоролик қоровул тўдаларни босди ва уларни паришон қилди. Челак ҳокими бухороликлар мададига етиб келиб, ўруслар билан урушга тушди.
Қуёш савр буржининг 18 даражасида эдиким, Туркистон сипоҳсолари Кауфман тахминан 5 минг сараланган Ўрусия аскарлари билан Самарқандни забт этишни ўзиға мақсад қилиб, Тошканддан йўлга чиқди. Бир неча муддат Жиззахда туриб, жавзо ойининг бошларида Зарафшон дарёсиға яқинлашдияар. Шу ерда амирдан элчи келиб, Кауфман томонидан янгитдан тартиб ва танзим бериб амирға юборилғон аҳдномани олиб кетди. Амир (Музаффар) аҳдномани ўқиб, қўйилган шартларға мослаб қабул қилиб, Кауфманға жўнатган эди, Кауфман элчига айтдиким: «Бугун мен юруш учун энди отга минганман, кечқурун манзилга етсам, аҳд шартлари борасида музокара қиламан» Кауфман яқинлашиб, Зарафшон бўйида Тали сиёҳ тепасида Бухорони кўрди. Ўрус сипоҳсолари Кауфман элчига айтдиким: «Сенга 2 соат муҳлат, чопар жунатиб, бухороликларни нариги соҳилдан қайтарасан, биз ҳеч қандай тўсиқсиз дарёни кечиб ўтсак, шу ерда сен билан сулҳ ҳақида гаплашамиз». Элчи чопар юбориб, бу шартни Бухоро амирига маълум қилди. Улар шу ваъдага ишониб, ўруслар Зарафшон дарёсидан кечиб ўтаётган пайтда уларга ҳеч қаршилик кўрсатмадилар. Кауфман бошлиқ ўрус аскарлари сувдан талафотсиз ўтиб, музокара ва сулҳни кутиб турган бухоролиқларга тўсатдан ҳужум қилиб, уларга талафот етказдилар. Шундан кейин Кауфман сулҳ таклифини қабул қилмаслиги ҳақида қатъий жавоб бериб, элчини қайтарди. Фирибга дуч келган содда элчи маъюс бўлиб Бухорога қайтди...

давоми бор...

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Sun, 11 Sep 2011 12:49:29 +0000
Темур тузуклари (6) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/492-temur-tuzuklari.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/492-temur-tuzuklari.html

РУМ МАМЛАКАТИНИ ЗАБТ ЭТИБ, ҚАЙСАР ЛАШКАРИНИ СИНДИРИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Шом шаҳарларини забт этганимдан кейин ва Мисру Шом подшоси Малик Фараж жанг майдонини ташлаб қочгандан сўнг, Румга юборган элчим Йилдирим Боязиднинг тескари жавобини олиб келди. Лекин [Боязид] Миср ва Шом лашкари мендан ечгилганини эшитгач, ўйланиб қолгани ва саросимага тушиб, шошилинч равишда юришга тайёргарлик кўра бошлаганини ҳам айтди. Мен эса кенгашиб Дамашқ шаҳрини олиб, Шом вилоятларини бўйсундиргач, Мўсул йўли билан Бағдодга қараб юрдим. Бу билан қайсарнинг мен билан уруш қилиш нияти бор-йўқлигини билиб олмоқчи бўлдим. Табриз тарафга қараб юрдим. Амирзодалардан баъзиларига кўпсонли лашкар фавжларини қўшиб, Бағдод устига жўнатдим. Бу вақтда Бағдод ҳокими султон Аҳмад жалоир шаҳарни ва унинг қалъасини қўриқлашни навкари Фаррухга топшириб,. ёнига кўп одамларни қўшиб берганди.

Амирзодалар Бағдодга етиб, шаҳарни қуршаб олдилар. Иш уруш қилишга бориб тақалгач, [чопар орқали] бор ҳақиқатни менга арз қилдилар. [Бу хабарни] эшитиб ўзим Бағдодга бориб, шаҳар ва қалъани озод этишга қарор қилдим. Табриз йўлидан орқага қайтиб, юриш билан Бағдодга келдим ва эҳтиёткорлик билан ҳарбий ҳийлалар ишлатиб, қалъани қўлга олишга киришдим. Қамал муддати икки ойу ва яна бир неча кунга чўзилгандан кейингина қалъа билан шаҳар ишғол этилиб, ғалаба қозонилди. Қалъа бошлиғи Фаррух Дажла дарёсида ғарқ бўлди. Мен шаҳарга кирдим ва барча бебош, бузуқ кишиларни ўлдиришни, қалъа ва шаҳар иморатларини бузиб ер билан баробар қилишни буюрдим.

Бағдоддан кейин Озарбайжонга юриш қилишга жазм қилдим ва ўша ерда бир қанча вақт туриб қолдим. Шу аснода қайсар Ҳалаб, Ҳумс ва Диёрбакр вилоятларига лашкарий фавжларини юборгани ва мендан қочиб қайсар паноҳига кирган Қора Юсуф туркман эса қароқчилар бошлиғига айланиб, айниқса икки муқаддас шаҳар зиёратига қатновчиларнинг карвонларига кўп зарар келтираётганлиги хабари қулоққа эшитилди. Бунинг устига ўша тарафлардан бир жамоат кишилар келиб, улар ҳам Қора Юсуфнинг жабр- зулмидан арз қилдилар. Шунинг учун Қора Юсуфнинг жазосини бериб, қайсарнинг кўзини ғафлат уйқусидан очиб қўйишим лозим кўринди. Бу хусусда кенгаш ўтказиб, ҳар бир шаҳар ва қабиладан лашкар тўплаб, Қайсарнинг устига ёпирилиб боришга қарор қилдим. Лашкар жамъ бўлгандан кейин ҳижрий 804 йилининг ражаб ойида (милодий 1401 йил февралида) Озарбайжондан қайсар устига лашкар тортдим. Ўзимдан илгари лашкаримдан бир неча фавжини Рум мамлакати устига тўсатдан босқин қилишга тайин қилдим. Яна бир неча фавжга эса йўлимиздаги тўхташ манзилларини кўздан кечириб емиш ва ичмишни ҳозирлаб туришни буюрдим, ўзим Ангурия йўли билан қайсар устига лашкар тортдим. Қайсар тўрт юз минг отлиқ ва пиёда аскари билан менга қарши юзланди.

Урушни бошладим ва уни енгдим. Қайсарни лашкарбошиларимдан бири қўлга тушириб, ҳузуримга келтирди.

Етти йиллик юришдан сўнг зафар ва нусрат билан Самарқандга қайтдим!.

ИККИНЧИ МАҚОЛА

Мамлакатларни фатҳ этгувчи бахтли фарзандларим ва жаҳонни идора этгувчи қудратли набираларимга маълум бўлсинким, Тангри таоло даргоҳидан умидим шулки, кўплаб фарзандларим, авлодим салтанат тахтига ўтириб, мамлакатларни идора этгай. Шунинг учун салтанат қуриш, давлат тутиш ишларини бир неча тузукка боғладим ва салтанатни бошқариш ҳақида қўлланма (дастур ул- амал) ёзиб қолдирдим, токи фарзандларим ва авлодимдан бўлганларнинг ҳар бири унга мувофиқ иш юритсин, меҳнату машаққатлар, кўп ҳарбий юришлар, уруш-талошлар билан, тангрининг инояти ва ҳазрати Муҳаммаднинг, унга тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, толеъи баланд миллатининг шарофати, онҳазратнинг улуғвор авлоди ва қимматли саҳобаларига қилган муҳаббат ва дўстлигим орқали қўлга киритган давлат ва салтанатни сақлагайлар.

Бу тузуклардан ўз салтанат ишларини бошқаришда қўлланма сифатида фойдалангайлар, токи мендан уларга етадиган давлат ва салтанат зарару таназзулдан омон бўлгай.

Энди менинг номдор бахтиёр фарзандларим ва мамлакатларни забт этгувчи иқтидорли набираларимга йўл-йўриғим шулки, мен ўн икки нарсани ўзимга шиор қилиб олиб, салтанат мартабасига эришдим. Шу ўн икки нарса ёрдамида мамлакатларни забт этиб, салтанатимни бошқардим ва салтанат тахтига зебу зийнат бердим. Улар ҳам ушбу тузукка амал қилсинлар. Давлату салтанатимни ва ўзларини эҳтиёт қилсинлар.

Биринчиси — давлат ва салтанатимга боғлаган менинг биринчи тузугим — Тангри таолонинг дини ва Муҳаммад мустафонинг шариатига дунёда ривож бердим. Ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қувватладим.

Иккинчиси шулким, ўн икки табақа ва тоифадаги кишилар билан мамлакатларни забт этдим, уларни идора қилдим. Давлат, салтанат устунларини ўшалар билан қувватлаб, мажлисларимни шулар билан зийнатладим.

Учинчиси шулдирки, маслаҳат, кенгаш, тадбиркорлик, фаоллик ва ҳушёрлик-эҳтиёткорлик билан ғаним қўшинларини енгиб, мамлакатларни ўзимга бўйсундирдим. Салтанатим ишларини муросаю мадора, мурувват ва сабр-тоқат билан юргиздим. Кўп нарсани билиб турсам ҳам ўзимни билмасликка олардим. Дўсту душман билан муросаю мадора қилдим.

Тўртинчиси — давлат ишларини салтанат қонун-қоидаларига асосланган ҳолда бошқардим. Тўра ва тузукка таяниб, салтанатда ўз мартаба ва мақомимни мустаҳкам сақлаб турдим. Амирлар, вазирлар, сипоҳ, раият ҳар бири ўз лавозим ва мартабасидан мамнун ҳолда хизматимда бўлиб, ундан ортиғига даъвогарлик қила олмади.

Бешинчиси — амирларим ва сипоҳийларимни мартаба ва унвонлар, зару зеварлар билан хушнуд этдим. Базмларда уларга [ўз ёнимдан] ўрин бердим, шунинг учун жангларда жонларини фидо қилдилар. Дирҳам ва динор'ларни улардан дариғ тутмадим.

Уларнинг юмушларини енгиллаштириш учун меҳнату машаққатларини ўзимга юкладим ва тарбият қилдим. Амирлар, сипоҳсолорлар, баҳодирлар билан иттйфоқ бўлиб, уларнинг мардлигу мардонаворлигига таяниб, шамшир зарби билан йигирма етти подшоҳнинг тахтини эгалладим. Эрон, Турон, Рум, Мағриб, Шом, Миср, Ироқи араб ва Ироқи ажам, Мозандарон, Гилонот, Ширвонот, Озарбайжон, Форс, Хуросон, Дашти жете, Дашти Қипчоқ, Хоразм, Кобулистон, Бохтарзамин, Ҳиндистонга подшоҳ бўлиб, ҳукм сурдим.

Салтанат тўнини кийгач, тинчлигу соғлигим кетди, ўз тўшагимда роҳатда ухлаш ҳузур-ҳаловатидан воз кечдим. Ўн икки ёшимдан турли диёрларни кездим, ранжу меҳнат тортдим. Ҳар хил тадбирлар қўллаб [ғаним] фавжларини синдирдим. Амирлар ва сипоҳийларнинг исёнларини кўрдим, улардан аччиқ сўзлар эшитдим. Лекин сабру бардош билан ўзимни эшитмаган-кўрмаганга солиб, уларни тинчитдим. Қилич кўтариб жанг майдонига отилдим ва шу тариқа дунёда ном чиқардим.

Олтинчиси — адолат ва инсоф билан тангрининг яратган бандаларини ўзимдан рози қилдим. Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм қилиб, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Хайр-эҳсон ишларим билан одамлар кўнглидан жой олдим. [Тўғри] сиёсат ва инсоф билан сипоҳийларим ва раиятни умид ва қўрқинч орасида

сақладим. Фуқаро ва қўл остимдагиларга раҳмдиллик қилдим, сипоҳийларга инъомлар улашдим. Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўгказмадим.

Менга ёмонликлар қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишймга кўп зиён етказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю қўрқув бўлса, бутунлай унут бўларди.

Еттинчиси — саййидлар, уламою машойих, оқилу донолар, муҳаддислар, хабарчилар (тарихчилар)ни танланган, эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини жойига қўйдим. Шижоатли кишиларни дўст тутардим, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайдилар. Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпиндим. Буларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини илтимос қилдим. Дарвиш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва бирон талабларини рад этмадим. Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага туҳмату ғийбат қилсалар, қулоқ солмадим.

Саккизинчи — азму жазм билан иш тутдим. Бирон ишни қилишга қасд қилган бўлсам, бутун зеҳним, вужудим билан боғланиб, битирмагунимча ундан қўлимни тортмадим. Ҳар неки деган бўлсам унга амал қилдим. Ҳеч кимга ғазаб билан қаттиқ муомала қилмадим ва ҳеч бир ишда танглик қилмадим, токи Тангри таолонинг ғазабига дучор бўлмайин ва ишимни бузиб, ҳолимни танг айламасин деб. Одам Атодан бошлаб Хотам ул- анбиёгача, улардан ҳозирги дамгача ўтган султонларнинг қонунлари ва туриш-турмушларини донолардан сўраб-суриштирдим. Ҳар қайсиларининг йўл-йўриқлари, туриш-турмушлари, қилиш-қилмишлари, айтган гапларини хотирамда сақладим ва яхши ахлоқлари, маъқул сифатларидан намуна олиб, унга амал қилдим. Давлатларининг таназзулга учрашй сабабларини суриштирдим ва давлату салтанат заволига сабаб бўлувчи ишлардан сақландим. Наслни бузувчи, очарчилик ва вабо касали келтирувчи зулм ва бузуқчиликдан сақланишни ўзимга лозим билдим.

Тўққизинчиси — раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим. Ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расму одатлари, мизожидан воқиф бўлиб турдим. Ҳар бир ўлка ва шаҳар аҳолисининг ашроф- улуғлари ва бузурглари билан ошна тутиндим. Уларнинг мизожларига, табиатига тўғри келган, ўзлари тилаган одамларини уларга ҳоким қилиб тайинладим. Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу раият кайфиятини, туриш-турмушларини, қилиш-қилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни ёзиб, менга билдириб туриши учун диёнатли, тўғри қаламли кишилардан воқеанавислар (ахборнавис- хабарчилар) белгиладим. Бордию нотўғри нарса ёзганлари менга маълум бўлиб қолса, бундай воқеанависларни жазоладим. Ҳокимлар, сипоҳ ва раиятдан қайси бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим.

Ўнинчидан — турку тожик, арабу ажамнинг турли тоифа ва қабилаларидан бўлган ва менинг паноҳимга кирган кишиларнинг улуғларига ҳурмат кўрсатдим, қолганларини ҳам ўз ҳолига яраша сийладим. Яхшиларига яхшилик қилдим, ёмонларини эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилган бўлса, дўстлиги қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим. Кимки менинг хизматимни қилган бўлса, хизмати ҳаққини адо этдим. Кимки менга душманлик қилса-ю, кейин пушаймон бўлиб, илтижо билан ҳимоя истаб, тиз уриб олдимга келса, душманлигини унутиб, мурувват ва дўстлик кўрсатдим. Чунончи, улус амири Шер Баҳром аввал менга ҳамроҳ эди, бошимга [оғир] иш тушганда мени ташлаб кетди ва душманларимга қўшилди, менга қарши қилич кўтарди. Охири берган тузим ҳаққи тизза уриб, яна илтижо қилиб келди. Асл эр-йигит бўлганлиги ва жанг-жадал билан суяги қотган мардлардан эканлиги боисидан ёмон ишларининг барисидан кўз юмдим. Олдимга келгач, ўзини ҳурматлаб, мартабасини оширдим. Уни марду мардоналиги учун кечирдим.

Ўн биринчиси — фарзандлар, қариндошлар, ошна-оғайни, қўшнилар ва мен билан бир вақтлар дўстлик қилган барча одамларни давлату неъмат мартабасига эришганимда унутмадим, [молу мулк ва накд пул билан] ҳақларини адо этдим. Ўз фарзандларим, қавму қариндошларимдан қариндошлик меҳрини узмадим. Улардан нораво иш ўтган бўлса, дарҳол боғлаб, ўлдиришга буюрмадим. Ҳар кимни [туриш-турмушнинг пасту баландларида] турли йўллар билан синаб билиб олдим ва уларга шунга яраша муомала қилдим. Ҳаётнинг кўп иссиқ-совуғини кўриб, улардан сабоқ олиб, тажрибамни оширдим. Шунинг учун дўсту душман билан келишиб яшадим.

Ўн иккинчиси — дўст-душманлигига қарамай, ҳар жойда сипоҳийларни ҳурмат қилдим, чунки улар боқий мато бўлган жонларини фоний дунё моли учун сотадилар. Ўзларини маърака-майдон, ҳалокатга отиб, жонларини қурбон қиладилар. Агар ғаним сипоҳидан бирор одам ўз валинеъматига сидқидилдан хизмат қилиб уруш кунларида менга қарши қилич кўтарган бўлса ҳам, ундай одамга нисбатан лутф-марҳаматлар кўрсатдим. Қошимга [паноҳ истаб] келганда, уни қадрлаб, ишончини қозондим, вафодорлиги ва ҳақиқат билан хизмат қилишига ишондим.

Қайси бир сипоҳий туз ҳақи ва вафодорликни унутиб, хизмат вақтида ўз соҳибидан юз ўгириб, менинг олдимга келган бўлса, ундай одамни ўзимга энг ёмон душман деб билдим. Чунончи, Тўхтамишхон билан бўлган урушда унинг амирлари менга хабарлар ва шикоят-аризалар ёзиб, ўз ҳукмдорлари, яъни менинг душманим бўлмиш Тўхтамишхон берган туз ҳақини унутдилар. Вафодорлик ва ҳақиқатни бир чеккага йиғиштириб қўйиб, менинг ҳузуримга паноҳ истаб келганлари . учун уларни лаънатладим, ўзимча, «булар ўз соҳибига вафодорлик қилмагач, менга қилармиди?» деб ўйладим.

Яна тажрибамда кўриб билдимки, давлат агар дину ойин асосида қурилмас экан, тўра-тузукка боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат яланғоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса, назарини олиб қочади. Ёхуд касу нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги — тўсиғи йўқ уйга ўхшайди.

Шунинг учун ҳам мен ўз салтанатим биносини дини ислом, тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим. Салтанатни бошқаришимда учраган ҳар қандай воқеа ва ишни тўра ва тузук асосида бажардим.

Дилимнинг машриқидан кўтарилган биринчи тузук шундан иборат бўлдики, ислом динини ёйиб, Муҳаммад, унга тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, шариатини қувватладим. Жаҳоннинг турли мамлакатлари, катта ва кичик шаҳарларида ислом динини ва одамларнинг энг хайрлиси (ҳазрати Муҳаммад)нинг тўғри йўлларини тарғиб этдим. Ўз салтанатимни шариат билан безадим.

Равшан динга ривож беришда қўллаган биринчи тузугим шу бўлдики, саййидлар орасидан лаёқатли биттасини аҳли исломга садр этиб тайинладим. Тамом вақфларни бошқариш ва назорат қилиш учун мутаваллий танлашни, ҳар бир шаҳар ва вилоятда қозий, муфтий, муҳтасиб тайинлашни унинг ўзига ҳавола этдим. У саййидлар, уламо, шайхлар ва бошқа диний арбобларга суюрғол белгилаб, ҳар бирининг вазифасини тайин қилсин, дедим.

Лашкарлар учун махсус қозий ва раият учун алоҳида қозий тайинладим; ҳар мамлакатга шайхулислом юбордимки, токи мусулмонларни гуноҳ ишлардан қайтариб, уларни яхши ва савоб ишларга ундасин.

Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақолар қуришни, йўловчи мусофирлар учун йўл устига работлар бино қилишни, дарёлар устига кўприклар қуришни буюрдим.

Мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тафсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилдим. Турли мамлакатлардаги садрлар ва қозийларга шариатнинг асосий талаблари қандай бажарилаётганлиги хусусида менга хабар қилиб туришни буюрдим. Шунга ўхшаш ҳар эл ва ҳар шаҳарда сипоҳ ва раият орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар ҳақида менга маълумот бериб турсин деб адолат амирини тайинладим.

Шу тариқа ислом динини ривожлантириб, шариатни мусулмон мамлакатларига ёйдим. Ислом динини ёйиб, унга равнақ берганим ҳақидаги овоза каттаю кичик аҳли мўминнинг қулоғига етгандан кейин, ислом олимлари: «Тангри таоло ҳар юз йилда Муҳаммад, унга тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, динига ривож бериш ва янгилаш учун бир кишини ислом динининг ёйувчиси ва янгиловчиси сифатида ихтиёр этади. Бу саккизинчи юз йилликда Амир соҳибқирон ислом динини жаҳон аҳлига тарқатди. Шунинг учун бу юз йилликда Муҳаммад динининг янгиловчиси шу киши бўлғай» — деб фатво бердилар.

Замон уламосининг улуғи бўлмиш Мир Саййид Шарифбу хусусда менга мактуб йўллаб ёзган эдиларки, илгариги ва кейинги авлод ислом олимларининг барчаси бир оғиздан иттифоқ бўлиб деганларки, Аллоҳи таоло ҳазрати рисолатпаноҳ пайғамбаримиз, унга тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, унинг динини тарқатиш учун ҳар юз йилда бир ккшини динни янгиловчи сифатида ихтиёр этади. Саккизинчи юз йилликнинг бошида Амир .соҳибқирон ҳақиқий динни ривожлантирди ва ҳар томонга ёйди. Дини ислом оламнинг турли ўлкалари ва шаҳарларида равнақ топди. Ҳақли равишда [бу асрда] диннинг тарқатувчиси Амир соҳибқиронлиги тасдиқланди. Ушбу мактубнинг нусхаси будир: «ё, Аллоҳ! Кимки Муҳаммад динини қўллаб-қувватласа, Сен ҳам уни қўллагил, кимки Муҳаммад динини хор қилса, Сен ҳам уни хор тутгил» (дуо).

Рисолатпаноҳ пайғамбаримиз ҳижрат этганларига ҳам саккиз юз йилдан ошди. Ҳар юз йил бошида Аллоҳи таоло ва тақаддус ўз элчиси ва ҳабиби Муҳаммад динини унинг умматига тарқатувчи ва янгиловчини ихтиёр айлайди. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, саккизинчи юз йиллик бошида Аллоҳи таоло Амир соҳибқиронни ислом динининг янгиловчиси ва ривожлантирувчиси сифатида ихтиёр айлади ва у турли ўлкалар ва мамлакатларда аҳолига дини Муҳаммадийни қабул қилдирди. Илк ислом олимлари динни янгиловчилар аҳволини ўрганиб, ўз китобларида бу ҳақда маълумот берганлар. Бу янгиловчилар қуйидагилардир:

Ҳижратдан кейинги биринчи юз йилликда динни янгиловчи киши Умар ибн Абдулазиз эдилар. У хорижийлар минбардан туриб, ҳазрати Алига таъна қилишиб, лаънатлар ёғдиришиб, ислом динини заифлаштирганда, бу [низони] бартараф қилди. Ўша вақтда ислом аҳли иттифоқи бузилиб, кинаю адоват пайдо бўлган эди; бир тоифа одамлар тўғри йўлдан борган халифалар (хулафо ар-рошидин) ни лаънатлаб, уларга таънаю дашном ёғдирдилар; бошқа бирлари эса мўминлар амири ҳазрати Али [бошлиқ] имом Ҳусайн ва ҳазрати Аббосни лаънатлар эдилар. Бу икки гуруҳ ҳам ўзаро адоватда бўлиб, ўта мутаассиб эдилар. Умар ибн Абдулазиз бу низоларни бартараф қилиб, дини исломни янгалади.

Иккинчи юз йилликнинг бошида келган дин янгиловчиси халифа Маъмун ибн Хорун ар-Рашид эди. У ислом динида пайдо бўлган етмиш икки турли ботил мазҳабларни йўқотиб, ҳақ мазҳаби аҳли суннат ва жамоатни ривожлантирди. Али ибн Мусо Жаъ- фар'ни, ундан Аллоҳ рози бўлсин, Хуросондан олиб келиб, уни ўзига валиаҳд деб эълон қилди. Унинг изни ва маслаҳати билан мамлакатда ҳукмронлик қилди.

Учинчи юз йиллик бошида дини Муҳаммадийни янгиловчиси халифа Муқтадир биллоҳ Аббосий эди. Абу Тоҳир бошчилигидаги қарматлар Маккад муаззамани босиб олиб, арафа куни ҳажга борганлардан ўттиз мингтасининг жонига қасд қилдилар ва уларни шаҳид этдилар. Муқаддас қора тош (ал-Ҳажар ал-асвад) ни Каъба ичидан кўтариб олиб кевдилар. Ислом мамлакатларини вайрон этиб, қатли ом ва талон-торож қилдилар. Шу сабабдан ислом дини заифлашиб қолди. Муқтадир биллоҳ бу қавм. устига лашкар тортиб, уларни улоқтириб ташлади [ва фитнани бостирди]. Бу билан ислом дини ва шариатга ривож берди.

Тўртинчи юз йилликнинг бошида дини Муҳаммадийни ривож эттиргай киши Иззуддавла Дайламий эди. Шу даврнинг халифаси аббосий Мутиъ амриллоҳ5 [ҳукмронлиги вақтида бўлган] фисқ- фужурлар ва унга тобеъ кигдиларнинг зулми орқасида дини ислом заифлашган ва ислом мамлакатларида турли-туман фисқ-фасод кўпайганди. Иззуддавла бу халифани тахтдан йиқитиб, ўрнига ўғли Тоиъ биллоҳни валиаҳд қилди. Иззуддавла шахсан ўзи бу динни тарқатиш ва тозалашда, бидъатни йўқотишда, ношаръий ишларни бартараф қилишда, жабр-зулмни тугатишда мутасадди бўлди. Дини Муҳаммадийга ривож берди.

Бешинчи юз йиллик бошида дину шариатни ривожлантирган одам султон Санжар ибн султон Маликшоҳ эди. Шайх Аҳмади Жом ва. ҳаким Саноий унинг замондошлари бўлиб, султон уларнинг муриди эди. Бу даврда динсизлар ва жоҳиллар ислом динини заифлйштирган эди. Султон Санжар динсизларни йўқотиб, ислом динини ривожлантиришга киришди. Дини Муҳаммадийга итоат ва тобеъликда шундай даражага эришдики, шариатга хилоф бўлган ҳеч бир иш қилмади.

Олтинчи юз йилликнинг бошида дин янгиловчиси Ғозонхон ибн Арғунхон ибн Халокухон эди. Ислом дини туркистонлик кофирларнинг истилоси натижасида заифлашган эди. Аллоҳи таоло дин ривожи учун Ғозонхонни юз минг аскари билан қўзғади. [Тангри таолонинг иродаси билан унга топширилган] юз минг аскар Лор саҳросида шайх Иброҳим Ҳамавий раҳнамолигида Аллоҳга имон келтириб, мусулмон бўлдилар. Тилларини: «Аллоҳдан бошқа худо йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг [ердаги] элчисидир», деган имон калимасига келтирдилар ва куфр-бидъат ишларини ташладилар. Мамлакатда ва шаҳарларда шариатга ривож бердилар.

Еттинчи юз йилликнинг бошида келган Ўлжойту Султон ибн Арғунхон, лақаби Султон Муҳаммад Худобанда эди. Мазкур санада оғаси Ғозонхондан сўнг салтанат тахтига ўтирди. [Бир куни] унинг қулоғига дини Муҳаммадий шу қадар бўшашганки, намоз вақтида мусулмонлар ташаҳҳуддан сўнг Муҳаммадга, унинг авлодига салавот айтмай қўйибдилар, деган гап етказилди. У ўрнидан туриб Султония жомеъ масжидига борди ва у ерга ислом уламоси ҳозир бўлишини буюрди. Сўнгра султон улардан «Намоз вақтида Муҳаммадга ва унинг насли авлодига салавот айтишнинг нима фазилатлари бор?» деб сўради. Улар бир овоздан: «Худойи таоло ҳукмига кўра намозда Муҳаммад ва унинг авлодига салавот айтиш лозимдир»,— деб жавоб бердилар. Ўша пайт бир гуруҳ уламо: «имом Шофиъий, Муҳаммадга ва унинг авлодиГа салавот айтмасдан ўқилган намоз бузилган ҳисобланади, деб айтганлар», деб ўз фикрини билдирди. Яна бир гуруҳи айтдилар- ким: «Имоми Аъзам демишдирки, Муҳаммадга ва унинг авлодига салавот айтилмай ўқилган намоз макруҳдир». Шунда султон уламодан сўради: «Нега салавот айтганда пайғамбаримйз насли авлодидан бўлган ҳар бир кишининг исми [алоҳида] зикр этилмайди-ю, [фақат] хотам ул-анбиё бўлмиш пайғамбаримизга салавот айтгандагина «ва унинг авлоди...» деб қўшадилар?». Бутун уламо бу саволга жавоб беришга ожизлик қилиб, ўйланиб қолишди. Шунда султон айтди: «Бу саволга жавоб беришда хотирамга икки далил келади. Биринчиси шулки, душманлар пайғамбаримиз Муҳаммадни ўғилсиз (абтар) деб атадилар. Тангри таоло наслсизликни уларнинг ўзига раво кўрди. Дунёдан насллари узилди. Агар насл қолган бўлса ҳам ном-нишонсиз бўлиб, уларнинг номини бирор киши тилга олмайди. Аммо пайғамбаримиз оиласининг зурриётлари сони шу қадар ўсдики, уларнинг ҳисобини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Пайғамбаримизга, унга Аллоҳнинг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, салавот айтгандан кейин уларга ҳам яхшилик тилайдилар. Иккинчиси шулки, жами ўтган пайғамбарларнинг динлари, қилган ишлари ё йўқоларди ёки ўзгарарди. Улар динининг аҳкомлари доимий эмас эди. Аммо ҳазрати Муҳаммад, унга оллоҳнинг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, дини ўзгаришдан омон бўлиб, қиёматгача шу йўлда сақланур. Шундай бўлгач, онҳазрат (пайғамбар) нинг умматлари салавот айтиш вақтида унинг муборак номини зикр этган пайтда, унинг авлодини ҳам эслашлари лозимдир. Умматларга маълум бўлсинким, Муҳаммад динининг ҳомийлари, Қуръони каримни шарҳловчилар, мақтовга лойиқ шариат илмининг ҳофизлари, анбиё ва мурсаллар илмларининг ворисидирлар. Мусулмон динининг илмлари ва исломнинг фарзу2 вожибларини улардан ўрганадилар, дин ишларида шуларга эргашиб, уларни ҳурмат қилишни ўзларига лозим деб биладилар», деди.

Султон шу сўзларни айтгани ҳамоноқ, масжидга тўпланган уламо ва одамлар бирданига гулдиратиб, пайғамбарга ва унинг авлодига салавот ўқидилар. Шунда султон айтди: «Муҳаммад авлодидан биринчиси — ҳазрати Али, сўнггиси — имом Муҳаммад Маҳдий охирзамондир. Шундай бўлгач, пайғамбаримиз авлодининг изни ва рухсатисиз унинг мулкига қўл теккизмаслигимиз зарур, акс ҳолда босқинчилик қилган бўламиз». Султоннинг бу сўзлари хосу омнинг қулоғига эшитилгач, барча уламо унинг  айтганларини қабул этди. Гаплари инобатга олинганидан сўнг, султон амр қилди: «ҳақиқат шул эркан, аҳли Байт номига хутба ўқиб, уларнинг номи зарбланган пуллар чиқариш лозим». Бу гапларни эшитган, кўрган уламо унинг фикрини тасдиқлаб Аллоҳга имон келтирдилар ва «Ўлжойту Султон — дину шариатга ривож берувчи», деб фатво ёздилар.

Саккизинчи юз йилликда чиққан дин янгиловчиси Амир Соҳибқирондирки, оламнинг турли мамлакатлари ва шаҳарларида дину шариатни ривожлантириб, саййидлар ва уламони иззату икром қилди. Пайғамбар хонадони зурриётларининг маслаҳати, изни билан унинг мулкини тасарруф қилди.

Мир Саид Шариф ёзган ушбу мактуб менга етгач, Тангри таолога шукр айтиб, Муҳаммад ва унинг хонадонига илтижо қилиб, Тангри таолога ёлвордим: «Менга дину шариатни янгилаш ва унга ривож беришда мадад бергил!» Сўнг бу мактубни олиб, пирим [Абу Бакр Тойбодий] нинг ҳузурларига юбордим. [Ул зот] мактуб четига мана бу сўзларни ёзиб меНга қайтардилар: «Дину шариатга ривож берувчи [Амир] Темур соҳибқиронга Аллоҳ уни қўлласин, маълум бўлсинким,. бу иш ул қутби салтанатга Аллоҳи таоло тарафидан берилган жуда катта эҳсон ва буюк ёрдамдир. Дин янгилаш, шариатга ривож беришдек улкан ишда Тангри таоло сенга ёрдам бағишламишдир. [Вафодорлигинг ва яхши ишла- рингни] қанча оширсанг, Аллоҳ ҳам сенга [иноят ва карамини] шунча оширгай».

Пиримга юборган ушбу мактуб, унинг хати билан зийнатланиб менга қайтгач, саййидлар ва уламони иззату икром этишни бажо келтириб, шариат ривожи учун илгаригидан ҳам кўпроқ саъйи ҳаракат қилдим. Бу мактуб мазмунини менинг воқеаларим тўпланган тарих дафтарига ёзишларини буюрдим.

Дину шариат ишлари тузукини тартибга келтирганимдан сўнг, салтанатим корхонасининг тузукини тузишга киришдим. Салтанат ишларини қонун ва қоидалар (тўра ва тузук)ка солиб, унинг мартабалари (аҳволи)ни мустаҳкамладим. Салтанатнинг мартаба- лари тузукини қуйидагиларга таяниб туздим:

Биринчидан, салтанатим қонун-қоидаларини ислом дини ва кишиларнинг энг хайрлиси (ҳазрати Муҳаммад) нинг шариатига боғлаб, иззату ҳурматлаш вожиб бўлган онҳазратнинг авлоди ва саҳобаларига муҳаббат билдирган ҳолда уларни мустаҳкамладим. Салтанатим мартабасини қонун-қоидалар асосида шундай сақла- димки, салтанатим ишларига аралашиб, зиён етказишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди.

Иккинчидан, сипоҳу раиятни умид ва қўрқув орасида сақладим. Дўст-душманни муросаю мадора мартабасида тутдим. Қилмишла рини, айтган гапларини гоҳида сабр-тоқат, гоҳида билиб-билмас- ликка олиш билан ўтказдим. Дўст-душмандан кимки менга илтижо қилиб келгудек бўлса, дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ортди, душманларга эса шундай муносабатда бўлдимки, уларнинг душманлиги дўстликка айланди.

Менда бирон кимсанинг ҳақи бўлса, ҳақини ҳеч вақт унутма- дим. Бирон кимса билан танишган бўлсам, уни ҳеч вақт назарим- дан четда қолдирмадим.

Давлатим ва салтанатим қуёши кўтарилиб келаётган вақтда менга илтижо қилиб келган никукор ва бадкирдор одамлар, хоҳ менга яхшилик қилган бўлсинлар, хоҳ ёмонлик, салтанат тахтига ўтирганимдан кейин уларни хайр-эҳсонларим билан хижолатга қўйдим. Менга қилган ёмонликларини қилмагандек кўриб, уларни ёмон қилмишлари дафтари устига афв қаламини тортдим.

Учинчидан, ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузимни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топшир- дим. Иш кўрган, синалган, шижоатли эр-йигитларни қошимда тутдим. Софдил кишилар, саййидлар, олимлар ва фозилларга даргоҳим доим очиқ эди. Нафси ёмон ҳимматсизларни, кўнгли бузуқ қўрқоқларни мажлисимдан қувиб юбордим.

Тўртинчидан, очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.

Шу пайтда пиримдан хат келди. Улар: «Буюк зафарлар соҳиби Темурга, Аллоҳ уни ҳамиша қўлласин, маълум бўлсинким, [унинг] салтанати корхонаси Тангри таоло корхонасининг бир [кичик] нусхасидирки, унда турли мансабдаги ходим ва хизматкорлар (амале ва фаъле), ноиблар, эшик огалари (ҳужжоб) бордир, уларнинг ҳар бири мартабасига яраша ўз юмуши билан машғулдир, ҳеч бири ўз мартабасидан четга чиқмайди ва доимо Аллоҳнинг амрига мунтазир бўлиб турадилар. Шундай бўлгач, сен ҳамиша ҳушёр ва эҳтиёткор бўлгин, токи вазирлар, лашкарбошилар, амалдорлар, иш бошқарувчилар, сипоҳсолорлардан ҳеч бири ўз мартабаси чегарасидан чиқмасин ва доимо сенинг ҳукмингга мунтазир бўлиб туришсин. Ҳар тоифа ва ҳар қавмни ўз мартабаларида тутгинки, салтанатинг низомга келиб, давлат интизомга киргай. Агар ҳар нарсани ва ҳар кимни ўз мартабасида сақлай олмасанг, салтанатингга бундан кўп халал ва зиён етгай. Демак, ҳар кимнинг қадр-қийматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак. [Ҳазрати] Муҳаммад авлодидан бўлганларнинг мартабаси- ни бошқалардан юқори кўтариб, уларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйгил. Уларга қанча кўп муҳаббат билдирсанг ҳам, уни исроф деб ўйлама, чунки қайси иш худо йўлида бўлса, унда исроф йўқдир. Ўн икки тоифа билан 'давлатингга зийнат бериб, шулар билан салтанат қургил. Вассалом», деб ёзибдилар.

Пиримнинг ушбу хати менга етишгач, унда буюрилган ҳар бир нарсани бажо келтирдим. Салтанатим ишларини қонун-қоида ва интизомга солиб, салтанатим мартабасига зебу зийнат бердим. Салтанатимни ўн икки тоифага бўлиб, уларга таянган ҳолда. иш юргиздим. Салтанатим қонун-қоидаларини ҳам шу ўн иккй тоифага боғлаб туздим. Бу ўн икки тоифани салтанатим фалакининг ўн икки буржи ва давлатим корхонасининг ўн икки ойи деб ҳисобладим.

Биринчи тоифа — саййидлар, уламо, шайхлар, фозилларни ўзимга яқинлаштирдим. Улар менинг саройимга доимо келиб- кетиб, мажлисимни безаб туришди. Диний, ҳуқуқий, ақлий

масалаларни ўртага ташлаб, қимматли фикрлар билдиришарди. Ҳалол ва ҳаромга оид масалаларни мен улардан ўргандим.

Иккинчи тоифа — ақлли кишилар ва кенгаш соҳиблари, эҳтиёт- кор арбоблар, сергак ва кейинини ўйлаб, олисни кўриб иш юритувчи, кекса ва тажрибали кишиларни хос мажлисимга киритиб, суҳбатларидан, ишларидан нафъ олиб, тажриба ҳосил қилардим.

Учинчи тоифа — дуогўй кишиларни қадрладим. Улар билан хилватда суҳбат қуриб, кўнглимдаги мақсадимни айтиб, дуо тилардим. Мажлисларда, базмларда, жанг майдонларида улардан кўп баракатлар топдим. Тўхтамишхон билан бўлган жангда ғаним лашкари кўплигидан ва менинг лашкарим эса озлиги, очлигидан кўп азият тортган эдим. Шу пайт соҳиби дуо бўлмиш Мир Зиёвуддин Сабзаворий бошидан салласини олди, қўлларини дуога очиб [мен учун] Тангридан зафар тилади. Ҳали дуоси тугамай туриб дуо таъсири кўриниб, [лашкарларим ёғийни қочирдилар]. Яна бир мисол шулки, саройим ҳарамидагиглардан бири қаттиқ оғриб, ўлими яқинлашди. Дуогўй саййидлардан ўн икки киши йиғилишиб келдилар. Ҳар бири ўз умридан бир йилни унга бағишлади ва у соғайиб яна ўн икки йил яшади.

Тўртинчи тоифа — амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорларга мажлисимдан ўрин бериб, мартабаларини юқори кўтардим. Улар билан суҳбатлашиб, маслаҳатлар олдим. Жанг майдонларида мардона қиличлашган шижоат аҳлини дўст тутардим. Жанг майдонларига от чоптириб кириб-чиқиш усулларини, ғаним лашкари тўпини бузиб, сафларини синдиришни, найза санчиб, қилич чопқилашни, бутун уруш-талаш ишларини улардан сўрар эдим. Сипоҳгарлик ишларида уларга таяниб, улардан кенгаш тилар эдим.

Бешинчи тоифа — сипоҳ ва раият бўлиб, ҳар иккисига бир кўз билан қарадим. Сипоҳийлардан чиққан баҳодирлар, довюракларга махсус фахрли ўтоға, камар ва таркаш тақдим этиб, мартабаларини кўтардим. Ҳар эл ва ҳар мамлакатнинг улуғларини, бошлиқ- оқсоқолларини қадрладим, уларга совға-саломлар бериб, хизматларидан фойдаландим. Сипоҳийларимни ҳамиша жангга тайёр ҳолда тутдим, ойлик ҳақларини сўраттирмай вақтида берардим. Чунончи, Рум юришида сипоҳийларимга ўтган ва келажакда қиладиган хизматлари учун етти йиллик озуқаларини бирданига бердим. Сипоҳ ва раиятни шундай тутдимки, биронтаси иккинчисидан устунлик қилиб, қаттиқ гапиролмас эди. Бошқа сипоҳийларни ўз мартабаларига ва даражаларига қараб шундай сақладимки, ҳаддидан ташқари бирон қадам қўёлмас эди. Уларнинг мартабаларини на кўп кўтариб, ҳовлиқтирмадим ва на кўп тушуриб юбориб, кўнгилларини чўктирмадим. Қайси бири кўзга кўринарли бирор хизмат кўрсатар экан, инъомлар бериб, бошқалардан айрича ҳурматладим. Кимнинг ақли ва шижоатини синов тарозусида тортиб кўриб, бошқаларникидан ортиқроқ кўрсам, уни тарбия қилиб, амирлик даражасига чиқарар эдим. Сўнгра кўрсатган хизматига яраша мартабасини янада кўтарар эдим.

Олтинчи тоифа — ақлли, тажрибали, энг ишончли кишиларки, салтанат ишларини, сирларини уларга очиб, [улар билан] кенгаш қилишимга лойиқ кишилар эди. Булар билан сирдошлик қилиб, яширин ишлар, махфий сирларни шуларга топширдим.

Еттинчи тоифа — вазирлар, бош котиблар, девон муншийлари- ки, салтанатим саройини шулар билан безатдим. Буларни менга тобеъ мамлакатлар [уйлари] нинг кўзгуси деб билдим. Чунки улар эл орасида ва мамлакатда бўлаётган кундалик воқеаларни, сипоҳ ва раият туриш-турмушини менга билдириб турар эдилар. Булар давлат хазинаси, сипоҳ ва раиятга оид ишларни тартибга солиб юритдилар. Салтанат мулкига тушган рахналарни бекитишнинг лойиқ чораю тадбирларини кўрдилар. Салтанатим корхонаси хазинасининг кирим ва чиқимига оид ишларни тўғри олиб бордилар. Ҳамиша мамлакат тўкинчилиги ва ободлиги учун ҳаракат қилишарди.

Саккизинчи тоифа — ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандисларки, улар салтанат корхонасига ривож берувчилардир. Уларни ўз атрофимга тўпладим. Ҳакимлар ва табиблар билан иттифоқда беморларни даволатар эдим. Мунажжимлардан сайёралар (кавокиб)нинг қутлуғ ва қутсиз кунлари, уларнинг ҳаракати ва осмонда айланишини аниқлаб олардим. Муҳандислар билан иттифоқда олий иморатлар барпо этиб, боғу бўстонларнинг лойиҳа-тарҳини чиздирдим.

Тўққизинчи тоифа — муҳаддислар, пайғамбар, унинг авлодлари ва саҳобалари ҳақида ривоятлар нақл қилувчилар (тарихчилар) ҳамда қиссахонлар бўлиб, уларни ҳам ўзимга яқинлаштирдим. Пайғамбарлар ва авлиёлар ҳақидаги қиссаларни, ўтган подшолар тўғрисидаги хабарларни, уларнинг салтанат тахтига қандай етишганликларини, давлатларининг қандай сабабларга кўра завол топганлигини булардан сўраб билардим. Ҳар қайсисининг қиссалари ва хабарлари, ишлари ва сўзларини эшитиб тажрибам ортди. Оламда бўлаётган воқеаларни улардан эшитардим ва олам аҳволидан хабар топар эдим.

Ўнинчи тоифа — машойихлар, сўфилар, худони таниган орифлардир. Уларнинг хизматларида бўлиб, суҳбатлар қурдим ва охират фойдаларини олдим. Улардан Тангри таолонинг сўзларини эшитиб, кароматлар кўрдим, фавқулодда одатларини мушоҳада этдим ва суҳбатларидан роҳатланиб, ҳузур қилдим.

Ўн биринчи тоифа — касбу ҳунар эгаларидир; буларнинг ҳар тоифа ва синфидан бўлганларини давлатхонамга олиб келиб, ўз ўрдамдан ўрин белгиладимки, сафарда ва ҳазарда сипоҳимга керак яроқлар ва бошқа нарсаларни ҳозирладилар.

Ўн иккинчи тоифа — ҳар мамлакат ва диёр саёҳатчиларию мусофирларининг бошини силадимки, турли мамлакатлардан менга хабар келтириб турдилар. Ҳар бир мамлакатга ва диёрга савдогарлар ва карвонбошилар тайинладимки, улар қаерга боришмасин: Хитой, Хўтан, Чину Мочин, Ҳиндистон, араб мамлакатлари, Миср Шом, Рум, Жазоир, Фарангистон (Европа) у ерларнинг нафис матолари ва муносиб туҳфаларидан келтиришсин. Ўша мамлакатларда яшовчи кишиларнинг ҳол-аҳволи, туриш-турмушлари ҳақида менга хабар олиб келсинлар. Ҳар бир мамлакат ҳукмдорининг ўз раиятига қандай муомалаю муносабатда эканлигини аниқласинлар.

Давоми бор...

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Mon, 11 Jul 2011 12:12:29 +0000
Мунтахаб ат-таворих (3) https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/487-maqola.html https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/487-maqola.html

Бобо парвоначининг акаси Худоёрбий валинаъмининг амирлик ўрнига ўтириши

Худоёрбий валинаъмининг вафоти хабари Бухорода Шоҳмуродбий валинаъми қулоғига етишгач, тўхтовсиз равишда Ўратепа томон йўлга тушди. Неча масофаларни босиб ўтиб, Зомин мавзесига етишди. Бу ернинг ҳокими саййидлик паноҳи азиз акам Маҳмудхон эди. Шоҳмуродбий валинаъми Зомин қалъасини паргор чизиғи каби айлана қилиб, ўртага олган кўйи қамал ва уруш ишларига киришди. Саййидлик паноҳи ҳам ўқу тўфанг отиб, қалъа мудофаасини тўла-тўкис амалга ошириб турди. Аммо, уч кундан сўнг ўртага сулҳ сўзи солина бошлади. Ниҳоят саййидлик паноҳи шартга кўра қалъани бўшатиб, Ўратепа томонга кетди. Шоҳмурод валинаъми қалъани қўлга киритгач, у ердан қўзғалиб, Ўратепа яқинига бориб қўш ташлади. Шоҳмуродбий валинаъмининг келганидан хабар топган Бобо девонбеги дарҳол ўз номусини улоқтириб, Хўқандга Норбўтабий валинаъми ҳузурига доно чопарлар жўнатиб, ўз ниятини билдирди. Норбўтабий валинаъми унинг сўзини қабул қулоғи билан тинглаб, Фарғона лашкари билан Ўратепа томон йўналди. Анча йўлларни босиб ўтгач, Хўжандга келиб тушди. Ҳар учала соҳиби давлат ўртасида саййидлар ва уламову умаро ва талай катта кишилар анча борди-келди қилишди. Аммо, буларнинг ҳеч бири тугунни еча олмадилар. Ниҳоят фақирнинг бобоси жаноб саййидлик ва нажиблик паноҳи эшон Ҳаким тўра Шоҳмуродбий валинаъми ўрдусига ташриф буюрди ва оталарча насиҳат қилди. Ул қадрни англовчи мир жаноб эшоннинг сўзларини жону дили билан қабул қилди. Шу тариқа бобом ҳазратлари ҳар учала амирлик паноҳларини яраштирди ва уларнинг ҳар бири ўз қароргоҳига қайтиб кетдилар. Шоҳмуродбий валинаъми Бухорога етгач, бир неча кун хотиржамик билан дам олиб, ҳордиқ чиқарди.

Шоҳмуродбий валинаъмининг Хўжанд вилояти томон йўналгани зикри

Шоҳмуродбий бошига яна Хўжандни босиб олиш ҳою-ҳаваси тушиб, катта қўшин билан вилоят келинчаги томон йўналди. Чунончи айтмишлар, Назм:
Ҳофиз ту тарки суҳбати хубон намекуни,
Дони кужост жойи ту - Хоразм ё Хўжанд.
(Мазмуни:
Ҳофиз, гўзаллар суҳбатин этмасанг тарк агар,
Биласанми, жойинг қаер - Хоразм ё Хўжанд).

Бир неча масофани босиб ўтгач, ул шаҳарни узукнинг қошидек ўртага олди. Худоёрбийнинг тўнғич ўғли Бекмуродбий ўқу тўфанг отишга машғул бўлди. Уч кундан сўнг Шоҳмуродбий Хўқанд томондан ваҳимага тушиб, қайтиб кетди. Аммо, Хўжанднинг хосу оми ва қишлоқларини талон-тарож қилиб, аҳолисини Самарқандга кўчириб кетди. Тун ярмидан оққанда эса Шоҳмуродбий у ердан ҳам кўчиб, Жиззахга келди. Унинг олдида машъаллар ёқиб боришарди. Иттифоқо, таланиб ва асир олиниб кетилаётган кишилардан биттаси ушбу байтни баланд товуш билан ўқиди, байт:
Дуди машъал пеш-пеш, оҳи мазлумон зи пас,
Гар ба ин наҳж аст мулкдориҳо ҳавас.
(Мазмуни:
Машъал дуди олдинда, кетидан мазлумлар оҳи,
Шу йўл билан экан-да, юрт олмоқ ҳою ҳаваси).
Шоҳмурод бий буни эшитгач «ҳа, тўғри айтибди», деди ва ушбу мисрани ўқиди. Мисраъ:
Сўфи шудани ўзбак ишкамаи роҳ мемонад (Ўзбакнинг сўфи бўлгани йўлнинг қавариғига ўхшайди); Шоҳмуродбий Хўжанддан кўчириб келтирган одамларини Самарқандда жойлаштирди ва уларни Самарқандни обод қилиш ишларига буюрди. Ўзи эса Бухоро томонга қайтди. Бу сўфи сифат амирнинг кароматли ва одатдан ташқари ишларидан бири шу бўлдики, ўша Хўжанд сафаридан қайтишда касалга чалингач, кўрган одамига қараб «бизнинг ишимизни валийлар султони Муслиҳиддин Хўжандий бир ёқлик қилди. Тағин худо билади-ю, бу касалдан тузалмасам керак», деган экан. Иттифоқан, бир неча кундан сўнг борлиқ этагини бу нопойдор хокдондан йиғиштириб, юзини охират томон қаратди ва ўша бир минг икки юз ўн иккинчи йили ҳақнинг чақирув хитобига «лаббайка» дея жавоб берди.
Байт: Дунё ки дар ў бўйи вафо нест падид,
Бояд к-зи ҳар чи ҳаст пайванд бурид.
Ин сурати маргро дар ойинаи адл,
Аз руйи хирад ҳамеша мебояд дид.

(Мазмуни:
Вафо деган нарсанинг ўзи йўқ бу дунёда,
Қандай богланган бўлсанг ҳам уни узмоқ керак.
Ўлимнинг бу юзин ақл ойнасида,
Хирад юзидан ҳамиша кўрса бўлади).

Шоҳмурод бийнинг уч нафар баркамол ўғли бор эди: Амир Ҳайдар подшоҳ, Дин Носирхон ва Муҳаммад Ҳусайинхон. Амир Ҳайдар подшоҳнинг онаси Абулфайзхон аштархонийнинг қизи эди. Қарши ҳукумати шу амирга қарашли эди. Дин Носирхон Марви Шоҳжаҳонда ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад Ҳусайинбек Самарқандда амирлик мансабида ўтирганди. Шоҳмуродбийнинг умри муддати олтмиш беш ёш бўлди. Амирлиги ўн етти йил давом этди. Ўрнига амир Ҳайдар подшоҳ салтанат тахтига ўтирди ва тахт поясини осмон томи устига қўйди. Давлат тожини то Сурайё юлдузига теккудек қилиб бошига қўндирди. Ва Бухоро мамлакатини адолат зевари билан безади. Ва укаси Дин Носирхон акасидан ҳадикспраб, Марвни бўшатганча, Эронга қочиб кетди. Фатҳалишоҳ қожор унинг қадамини муборак санаб, иззат-икром кўрсатди. Муқаддас Машҳад шаҳрида муносиб жой тайёрлаб, шунга туширтирди ва Дин Носирхон ўша ерда фароғат топди. Муҳаммад Ҳусайинхон ҳам Самарқандда ўтирганча иши юришмаслигини сезди ва ноилож йўналиш жиловини Шаҳрисабз томон бурди. Ниёзали валинаъми бу хабарни эшитиб, муносиб равишда кутиб олди ва яхши бир уйга тушириб, кўп иззат-икром кўрсатди. Бир неча вақтдан сўнг ўзининг ожизасини унинг никоҳи қайдига киритди. Муҳаммад Ҳусайинхон ул вилоятда турғун бўлиб қолди.

Амир Ҳайдар подшоҳнинг Ҳисор вилоятига йўналгани зикри

Мир Ҳайдар подшоҳ кўнглини укалари ҳадики ва қўрқинчи ташвишидан тинчитгач, Ҳисори Шодмон томонга йўналди. Йўлларни босиб ўтиб, манзилга етиб, ул вилоятни бутунича эгаллади. Бу ернинг ҳеч бир соҳиби давлатга бўйин эгмайдиган ҳокими Аллаберди Тоз неча бир хорлик билан мағрур бошини подшоҳ кундасига қўйиб, мир унинг танини бошидан енгиллатди. Айримлар айтишича, мир Аллабердини ҳали подшоҳлик номини олмасдан бурун ўлдирган экан. Алқисса, ул вилоят мамлакатларини Саййид оталиқ юзга топшириб, Бухорога қайтди.

Мир Ҳайдар подшоҳиииг Шаҳрисабз вилоятига лашкар тортгани

Анчадан сўнг мир Ҳайдар Шаҳрисабз томон лашкар тортди. Бир неча масофани босиб ўтиб, ул вилоятга етди. Ниёзали девонбеги унинг келганидан воқиф бўлиб, уруш ва уруш ишига ҳозирлик кўрди. Эртаси куни улар орасида шундай қаттиқ жанг бўлдики, қадимгиларнинг қиссаси тарих саҳифаларидан ўчишига сал қолди. Мир Ҳайдар подшоҳ қараса, иши юришадиган эмас. Ноилож ярашиб, Бухорога қайтди. Ўша пайтда Ўратепада Бобо девонбеги ҳукмронлик қиларди. Худоёрбий валинаъмининг тўнғич ўғли Бекмуродбек Бобо девонбегишшт куёви бўлиб, тажрибасизликдан бир нечта хушомадгўй ва ҳаромийлар сўзига кириб, ўзининг бузруквор амакисини аёвсиз қиличнинг дамидан ўтказди ва унга шаҳидлик шарбатини ичирди. Бу ўта ярамас иш ниҳоят унинг ёқасидан олиб, олти ойдан сўнг ўзи қазиган чуқурга ўзи қулади. Мазкур воқеа тафсили шуким, Бобо девонбегишшт шаҳидлигидан кейин, Бекмуродбий амирлик мансаби ўриндиғига ўтириб, Ўратепани барча тобе ерлари билан бирга қўли остига олди. Бу хабар эса бутун Туркистон бўйлаб тарқалиб, амир Ҳайдар подшоҳ ҳам воқеа тафсилотини эшитгач, йўналиш жиловини ул шаҳар томон бурди.

Амир Ҳайдарнинг Ўратепа томонга лашкар тортгани

Шундан сўнг ҳеч тўхтовсиз лашкар билан Ўратепа сари юриб, анча масофани босиб ўтгач, Ем мавзесида қўш ташлади. Бу хабар Бекмуродбий қулоғига етиб, хизматкорликни ўзига касб қилиб олган кўйи элчи юбориш орқали «агар жаноб амир меҳрибонлик кўргузиб, гуноҳимдан ўтсалар, кўнглим тинчиб, шу заҳоти даргоҳлари бўсағасини ўпиш учун бораман», дея арзга етказди. Мир Ҳайдар подшоҳ Бекмуродбекнинг бу сўзларини эшитиб, жуда хурсанд бўлди ва унинг элчисига олий сарупо инъом қилиб, ул бечоранинг кўнглини тўлдирди ва ўзининг элчисини ҳам келган элчига қўшиб юборди. Бекмуродбий қон тутиб, Мир Ҳайдарнинг буғдой деб, арпа сотувчи сўзларига алданган кўйи унинг ўрдусига келди. Мир Ҳайдар подшоҳ ўша куни унга марҳаматлар кўргузиб, яхши бир жойга туширди. Эртаси куни Бобо девонбегишшт ўғлига «отангнинг қони учун ундан қасос ол», деб буюрди ва Бекмуродбий бузруквор амакисига ичирган шарбатдан ўзи ҳам татиб, бировга қилган ёмонлиги ўзига қайтиб, оламдан ўтди. Бундай ишлар ҳақида демишлар, байт:

Бади макун ки дар ин кшшпзори зуд завол,
Ба даспг овари ҳамон бидарави ки худ кори.

(Мазмуни: Ёмонлик қилма ки бу ўткинчи далада,
Нимани эксанг шуни ўриб оласан).

Мир Ҳайдар подшоҳ Бекмуродбий ишидан тинчигач, у ердан қўзғалиб, Ўратепа қалъасига кириб қўш ташлади. Ўратепани барча тобе ерлари билан бирга ўзининг қувват қўлига киритиб, ул мамлакат ҳукуматини мулло Эрназарбий манқит зиммасига юклади. Бухоронинг Ҳаким қўшбегишшт акаси Муҳаммад Қобилбий иноқ, Бекмурод парвоначи каби улуғ амирзодаларига ўхшаш тожику ўзбакдан иборат тўрт минг жасур кишини ўша мамлакатга тайин қилиб, ўзи Бухорога қайтди.

Элтузархоннинг Бухоройи шариф томонга лашкар тортгани ва унинг дарё наҳанги оғзига кетгани зикри

Ўша пайтда Хоразм мамлакатида Элтузархон давлат ноғорасини чалиб ўтирган эди. Мовароуннаҳр подшоҳларини писанд этмай, ўз югурдакларидан бири ўрнида кўрарди. Ниҳоят, давлат ғурури уни ўз ҳолига қўймай, Бухорони фатҳ этиш умидида катта лашкар билан Омуя дарёсидан кечиб ўтди. У бу ғурур орқасида муҳрига ушбу исмни назм билан ўйиб ёздирган эди, муҳр-га ўйилган исм будир:
Хасмдин айламогон андеша,
Элтузархон шижоат пеша
Элтузархон хабари мир Ҳайдар подшоҳ қулоғига етишгач, тўхтовсиз равишда Бухоронинг барча амирларига душман қаршисига чиқиш борасида фармон берди. Амирлар бир неча масофани босиб ўтгач, ўзларини манзилу мақасадга етказдилар ва қўшиннинг довул ва сурнай-карнайлари овози замину замонни ларзага келтирди. Маснавий:

Ғиревидани кўси дарида мағз,
Ба пойи тамаккун бароварда лағз.
Ду дарёйи хунин бароварда жўш,
Медарид магзи сарон з-он хурўш.

(Мазмуни: Ногора товуши мияни тешди, Сабот оёғига ларза тушди. Икки қонли денгиз кўпириб, Бошдаги мияни ёрди сурони).

Икки томон урушга кирдилар ва ўлдир-ўлдир бозори қизигандан-қизиди. Анча уруш ва жангдан сўнг зафар насими бухоролик амирлар байроғи томон киришди ва Урганж лашкари қочиш сари юзландилар. Қочоқларнинг жуда кўпи дарёга гарқ бўлишди. Ҳали ҳам ўз фикрида турган Элтузархон қараса, иш қўлдан чиққан ва олов билан ўйнашиб бўлмайди. Ноилож бўйнини эгиб, кемага чиқди ва қочиб кета бошлади. Байт:

Оҳ аз он толеи баргашта ки ҳар рўз маро,
Рў ба жойе бинамояд ки бало бештар аст.

(Мазмуни: Қайтган толедан оҳким, у ҳар кун бизни,
Бало кўпроқ жойга бошлаб боради).

Бечора дарёда сафар қилмоқчи бўлди-ю, аммо шу кўйи охират сафарига чиққанини билмади. Чунки, қочоқ аскарлар душман чангалидан қутулиш ниятида хон чиққан қайиқ атрофини ўраб олиб, улар ҳам чиқмоқчи бўлишди. Ахир хони билан бирга дарёдаги балиқларга ем бўлажакларини қайдан ҳам билишибди. Элтузархон ўзи омон қолиши мақсадида ҳеч кимни кемага яқинлаштирмаслик учун қанча уринмасин, барибир ажал ёқасидан ушлаб олиб, бирор фурсат қўйиб юборишга йўл бермади, яъни хоннинг ҳаракатлари беҳуда кетиб, одамлари қайиққа қаттиқ ёпишиб олишди ва улар оғирини кўтара олмаган кема ҳаммасини олган кўйи дарё тубига чўкди. Шу зайл хону аскарлар барчаси фано дарёсига ғарқ бўлдилар. Урганж аҳолиси бу воқеани кўриб, таслимга рози бўлдилар. Бухоролик амирларни кутиб олиб, Урганжнинг фатҳ этилганини билдирдилар. Ўша куни Урганжнинг Бешқалъасида мир Ҳайдар подшоҳ номига хутба ўқилди. Бухоро амирлари Урганж қалъаси ичига кирмоқчи бўлиб турганларида эгри юрувчи фалак эски одатини қилиб, имкон оламида бошқа бир тақдир ўйинини қизитиб юборди. Шоир айтмиш, мисраъ: Наздики лаб оранду чашидан натавонанд (Оғзига яқин келтиришади-ю, ичиша олмайди); Бу воқеанинг юзага келиш сабаби шуки, ўша вақтда олий мартабали амир Олимхон Фарғона лашкари билан Ўратепа сари йўналди ва ул вилоятни бир ҳамладаёқ эгаллаб, бу вилоятда ҳимоя учун қолдирилган барча бухоролик амирзодаларни тўрт минг кишиси билан асир олди. Бу хабар бутун Мовароуннаҳр бўйлаб ёйилди. Буни эшитган амир Ҳайдар подшоҳ қаттиқ ташвишда қолиб, узоқ ўйга толди. Ноилож, кетма-кет енгилюрар чопарларни фармон билан амирлар олдига жўнатиб, «Урганжни ўз ҳолига ташлаб, дарҳол олий даргоҳ остонаси сари қайтинглар, чунки бу томонда ялписига бало-қазо офати қўзғалажак кўринади», дея буйруқ берди. Амирлар Урганж шаҳрини фатҳ қилмоқчи бўлиб турган айни чоғда бу каби буйруқ нишонини ўқиб, нонни сувга ботирган бир вақтда тарвузлари қўлтигидан тушди ва ноилож Хоразм мамлакатини қўйиб, тезлик билан Бухоро томон йўналдилар. Урганж халқи эса Бухоро амирлари кетганидан хабар топгач, Элтузархоннинг укаси Муҳаммадраҳи мхонни салтанат тахтига чиқардилар. Муҳамадраҳимхон ўта шижоатли ва ботир киши бўлиб, бутун Хоразм мамлакатини ўз тасарруфи доирасига киритди ва фармонфармолик ишлари билан машғул бўлди. Ўша пайтда Муҳаммадраҳимхон Хоразмда, жаноб амир Умархон Хўқандда ва амир Ҳайдарподшоҳ Бухорода ҳукмронлик қилишарди. Шу сабабли бир шоир ўша мазмунни ушбу туркий байтда жойлаштирган экан. Байт:

Муҳаммадраҳим олдида топса жой,
Умар тобе ўлмазми, Ҳайдар муте.

Алқисса, мир Ҳайдар подшоҳ Ўратепанинг фатҳ этилганини эшитиб, ўз амирларини Хоразмдан чақириб олиш пайидан бўлди.

Мир Ҳайдар подшоҳнинг Ўратепа томонга лашкар тортиб боргани зикри

Мир Ҳайдар подшоҳ бир оз муддатдан сўнг катта қўшин билан сана 1221 /1806-07 йили Ўратепа томон юзланди. Анча йўлларни ортда қолдириб, ул диёрга етди ва Истравшан қалъасини паргор чизиғи каби айлана қилиб ўраб олиб, қамал ишига киришди ва урушга кириш учун барча лашкарига фотиҳа берди. Ўша вақтда Ўратепа вилоятини амир Олимхон томонидан қўйилган мулло Раҳматуллоҳ ва Қадам иноқ бошқарар эдилар. Ул икки сардор қалъа сари югурганларга қарата узлуксиз отиш йўсини билан ўқ ва милтиқ ёмғирини ёғдиришди. Натижада ўликлардан тепаликлар ҳосил бўлди. Чунончи, Қадам иноқнинг ўз оғзидан эштишимча, битта мерган ўточар милтиқ билан бир ўзи юз нафар душман аскарини санаб туриб ер тишлатган экан. Энди шундан қиёс қилаверасиз. Мир Ҳайдар подшоҳ қараса, қалъани фатҳ этиш ақлдан йироқ ва хаёлдан узоқ гап. Шунингдек, айни топда Хўқанд томондан амир Олимхоннинг ёрдам учун отлангани хабари ҳам келиб қолди. Ноилож, Ўратепани олиш фикридан қайтиб, ул диёрни ўз ҳолига қўйган кўйи Бухорога қайтиб кетди. Анча йўл босиб, Бухорога кириб борди ва чарчоқларини ёзиб, дам олишга киришди. Унинг кетидан Хўқанд амирларининг энг эътиборлиси ҳисобланган Ражаб девонбеги амир Олимхондан ҳадикка тушиб, қочганча амир Ҳайдар подшоҳ хизматига келди. Амир Ҳайдар унинг келганини улуғ бир файзу баракот сирасидан деб билди ва Ражаб девонбегиви ўзига яқин надимлар қаторига киритди. Ўша Ўратепадан қайтиш пайтида Каттақўрғонда саййидлик паноҳи азиз акам Маҳмудхон рухсат олиб, Сангзор қалъасига бориб кирди. Уч кундан сўнг амир Олимхоннинг Жиззахдан қайтгани ва Ўратепани ҳам холи қолдирганча, ўзи Хўқандга кетгани ҳақида хабар келди. Маҳмудхон бу хабарни эшитган заҳоти ҳеч тўхтовсиз ва тез равишда ёнига атиги икки-уч кишисини олиб, Ўратепа томонга қараб кетди. Маҳмудхон менинг ўзимга «биз ўшанда Ўратепани икки оқ танга билан қўлга киритган эдик» деганини эшитганман. Маҳмудхон бу тўғрида шундай ҳикоя қилганди: - Шу кетишда бориб тўғри шаҳарга кирдик, аммо, бизни йўқлаб келгувчи бирор одам бўлмади. Икки кун сой бўйида тунашимизга тўғри келди. Икки кундан сўнг ёнимизда қолган ўша бор-йўғи икки тангага анчагина мол гўшти сотиб олиб, шўрва пиширдик ва шаҳар оқсоқолларидан беш-олтитасини меҳмонга чақирдик. Уларга яхши-яхши сўзлар айтиб, кўнглиларини тўқ қилдик. Улар биз учун ёрдамга ошиқиб, халқ билан бирга ҳукумат гумашталарига ҳужум қилдилар. Бизни эса уринишга қўйишмади. Ҳа, ўшанда бисотимда мазкур икки тангадан бўлак ҳеч вақо йўқ эди.» Маҳмудхон Ўратепани барча тобе ерлари билан қўлга киритгач, мамлакат ободончилиги учун киришди.

Ва ўша пайтларда Кобулдан Шоҳ замон ташриф буюрди. Ақл эгалари кўнглидан яширин қолмасинким, бу соҳиби давлатларнинг ҳар бири ҳақида батафсил баён этишга киришсам, сўз узоққа чўзилади. Шунинг учун бошида ўзбак давлати баёнини айтдик ва охирида Бухоро ва Хўқанд давлати ҳақида бўлак-бўлак сўз юритамиз. Бинобарин, бу ерда Афғония аҳволи баёнида бир неча сатр ёзиш фурсати келди. Гарчи маънолар мағзини чақувчи нуктасанжлар кўнглига малол келса ҳам бу мавзуни айтиб ўтмасак бўлмайди. Гапнинг қисқаси шуки, соҳибқирон Нодиршоҳ ўлими воқеаси рўй бергач, шоҳ ёнидаги барча амирлари тарқаб, ўз ўлкалари сари кетдилар. Шу орада садозай жамоасидан бўлмиш ва Нодиршоҳнинг удайчиси мансабида турган Аҳмадхон ибн Садад афғон ўз жамоасини олиб, Кобул томонга юзланди. Унинг ёнида Кобул шаҳзодаларидан бири ҳам бор эди. Иттифоқо, йўлда жаҳон кезган ва дунё кўрган бир қаландар йўлиқди. Ул сочлари патила-патила қаландар қўлида бир дона буғдой бошоғини ушлаб олган эди. Аҳмадхон қаландардан ёнидаги шоҳзода учун дуо қилишни сўради. Ул сайёҳ қўлидаги бошоқни шоҳзода бошига тақишини билдирди. Ул бедавлат шоҳзода эса бундай ўзини олиб қочиб «бу оёқ яланг, боши очиқ девона дуоси билан мушкилимиз ечилмасов», деди. Байт:

Либоси кўҳна қадри дардмандон кам намесозад,
Агар жавҳаршиноси тегро урён тамошо кун.

(Мазмуни:
Эски тўн дардли ошиқлар қадрин пасайтирмас, бил,
Агар гавҳаршинос бўлсанг, қилични ялангоч томоша қил).

Ул ҳақ йўлидаги мажнун шоҳзоданинг бу сўзларидан жаҳли чиқди ва ўрнидан сапчиб туриб, қўлидаги буғдой бошоғини Аҳмадшоҳнинг бошидаги салласига санчиб қўйди ва Аҳмадшоҳ ҳаққига дуо қилди. Мисраъ: Маълум шуд ки рўзии кас кас намехўрад (Аён бўлдиким, биров бировнинг ризқини ея олмайди); Аҳмадшоҳ эса ўрнидан ирғиб туриб, ул қаландарнинг қўлини ўиди ва таъзиму ҳурматини жойига қўйди. Кейинчалик Аҳмадшоҳ «бутун рубъи маскунга фармон берувчи бўлишимни ўшандаёқ англаган эдим», дея ҳикоя қилган экан. Камина ҳам бу каби воқеани муборак Жидда шаҳрида бир жаҳонгашта сайёҳ ва Яман подшоҳзодаси ўртасида кечганини бу шоҳзоданинг маҳрами биродарим Юсуф афанди гувоҳлигида мушоҳада қилган эдим. Ҳозирда бир нечта ҳожилардан эшитишимча, ул шоҳ зода Яман мамлакатлари барчаси устидан ҳукм юргизишга эришибди ва бугунги кунда ҳам ҳаёт экан. Байт:

Кас намедонад дар ин баҳри амиқ,
Сангреза қадр дорад ё ақиқ.

(Мазмуни: Киши билмайди бу чуқур денгиз тубида, Майда шагал борми ёки аъқиқ тоши).

Аҳмадшоҳ Кобул шаҳрига етишгач, оз вақт ичида Кобул мамлакатини эгаллади ва Ҳиндистоннинг етти донги мулки томон юриш қилиб, у ер мамлакатининг анчасини ўз қўлига киритди ва ул иқлим фармонфармоси бўлди. Анчадан сўнг вафот этиб, ўрнига ўғли Темуршоҳ жаҳон бошқариш тахтига минди. Темуршоҳ жудо доно, шоир ва илмда моҳир подшоҳ эди. Яна талай афғон ўлкаларини қўл остида сақлади. Вафот этганида ундан кўп фарзандлар ёдгор қолди. Унинг замонида баракзай жамоаси мансабларга эришдилар. Чунончи, Фатҳихон баракзай вазирлик ўриндиғиға ўтирди. Укаларининг ҳар бири бирор туманда ҳоким бўлдилар. Чунончи, сардор Азимхон жаннатга менгзар Кашмирда ҳукм сурди. Темуршоҳнинг давлати бир неча йил ўз ўрнида барқарор бўлиб, ниҳоят бу давлат қуёши ботиш сари юз тутиб, Темуршоҳ бу ўткинчи дунё билан хайрлашди ва ўрнига фарзанди шоҳзода Замоншоҳни салтанат тахтига ўтқаздилар. Унинг муҳрига эса қуйидаги битикни ўйиб ёзган эдилар, Замоншоҳ муҳридаги сажь:

Чу тахти шаҳи шуд зи Темур тиҳи,
Замон дар замон ёфт шаҳаншаҳи.

(Мазмуни: Шоҳлик тахти Темурдан бўлди холи, Замонда Замон топди шаҳаншоҳлик).

Замоншоҳ ул вилоятда фармон берувчи бўлгач, ўша пайтларда қариндоши Маҳмудшоҳ Ҳиротдан Кобул сари юриш қилиб, Замоншоҳ устидан ғалаба қозонди ва уни ушлаб, ёруғ жаҳонни кўрувчи кўзига мил тортиб, кўр қилди. Демишлар, байт:

Ба чашми мунираш кашиданд мил,
Фишонданд аз наргисаш оби Нил.

(Мазмуни: Нурли кўзига тортдилар мил,
Қилиб кўз ёшин юзида гўё Нил).

Ғолиб чиққан Маҳмудшоҳ салтанат тахтига ўтирди. Аммо, амирлар уни хоҳламай, бир неча кундан сўнг барчаси иттифоқ бўлиб, Шоҳ Шужоъ ал-мулкни тахтга ўтқаздилар. Шоҳ Маҳмуд эса қочиб, яна Ҳиротга кетди. Бироқ, анча вақт ўтгач, неча бир ҳийла ва найранг билан Фатҳихон вазирни қожорга қарши уруш баҳонасида Кобулга чақирди ва неча бир хорликда ул вазирлик паноҳини қатлга етказдилар. Бу хабар унинг укаларига етиб, ўз подшоҳзодаларига қарши бош кўтардилар. Анча урушлар рўй бериб, Шоҳ Шужоъ ал-мулк икки марта тахтдан туширилиб, икки марта қайта тахтга чиқди. Ниҳоят, қочиш сари юз тутиб, Лоҳур томонга кетди. Лоҳур подшоси Ранжид уни ушлатиб, қамоққа ташлади. Бу ҳибсга олишининг сабаби шунда эдики, ер юзидаги подшоҳлар ўртасида жуда қимматга эга бўлган иккита тош бор - биттаси «Дарёи нур», иккинчиси «Кўҳи нур». «Дарёйи нур» Эрон подшоҳлари қўлида бўлиб, мен уни доруссалтана Теҳронда Фатҳалишоҳ билагида кўрганман. «Кўҳи нур» эса афғон подшоҳлари қўлида бўлиб, уни Шужоъ ал-мулк ўзи билан бирга Ранжид ҳузурига олиб борган эди. Бинобарин, қамоққа олиб, қийноқлар билан қўлидан тортиб олди. Шужоъ ал-мулк у ердан қочиб, Шоҳжаҳонободга фарангилар ҳузурига борди. Кобул вилояти эса анча жанжал ва олишувлардан ҳамда сардор Муҳаммад Азимхон вафотидан сўнг Дўст Муҳаммадхон ғози қўлига ўтди. Дўст Муҳаммадхон соҳиби тадбир, шижоатли ва доно бир амир эди. Камина жуда кўп ўлкаларни кўрдим ва эл-юрт орасида эҳтиромга эга бўлган анчагина подшоҳларнинг суҳбатида бўлдим. Аммо, оғам амир Дўст Муҳаммадхон каби кишини кўрмадим ва эшитмадим. Амир Дўст Муҳаммад даврида Шужоъ ал-мулк уч марта фарангий ёрдамига суяниб, лашкар йиғиб келди ва улар ўртасида қаттиқ урушлар рўй берди. Ҳар гал енгилиб, ҳар сафар Ҳиндистонга қочиб кетди. Давлат шу билан садозайлар хонадонидан баракзайлар қўлига ўтди. Дўст Муҳаммадхон билан Шужоъ ал-мулк ўртасида кечган тўртинчи галги уруш воқеасини эса, Худо хоҳласа, кейинроқ баён қиламиз. Алқисса, Замоншоҳнинг ёруғ жаҳонни кўрувчи кўзига мил тортилгач, бир неча кундан сўнг оиласи билан кўч-кўронини кўтариб, Мовароуннаҳр мамлакатлари сари йўлга тушди. Анча йўлларни орқада қолдиргач, Бухоро яқинига келди. Бу хабар амир Ҳайдар подшоҳ қулоғига етиб, кутиб олиш учун хос на эшиларини юборди. Улардан бири Ражаб девонбеги бўлиб, у шундай ҳикоя қилганди: «Мир Ҳайдар подшоҳ бир неча нарсани мулоҳаза қилган кўйи бир кечаси меҳмонни ўз ҳузурига чорлади ва кўрунишхонанинг олдигача келиб, истиқболига пешвоз чиқди. Афғон шоҳи ва ўзбак подшоҳи бир-бирини бағрига босиб кўришдилар. Амир меҳмоннинг қадамига ҳасанотлар айтиб, унга иззат-икромлар кўрсатди. Суҳбат охирида кетишга рухсат берди ва яшаб туриши учун яхши бир уй тайин қилди. Иўл чарчоқларини ёзиб, дам олди. Ул ғурбатда қолган шоҳнинг ҳаё пардаси ортида ўтирган бир қизи бор эди. Мир Ҳайдар подшоҳ ул мастура қиз дарагини эшитиб, Шоҳ Замон олдига совчилик расми билан одам юборди. Шоҳ бу гапдан ғазабланди ва «биз ул зотнинг ҳам тенги эмасмиз ва ҳам аларнинг вилоятига мусофир сифатида келиб қолдик. Бу ишдан бизни маъзур тутсалар» деди. Шохнинг бу жавобидан сўнг амир Ҳайдар подшоҳ вужудини ғазаб туйғуси чулғаб олди ва шоҳ ҳарамининг ул исмат пардаси ортидаги қизини зўрлик билан ўз никоҳига киритди. Ул юртсиз овора шоҳ эса неча бир ҳасрат ва алам доғи билан байтуллоҳ сари равона бўлди.» Ўша вақтларда 1225/1810 йили амир Олимхоннинг вафот этиб, ўрнига Умархон салтанат тахтига ўтиргани хабари келди. Анчадан сўнг саййидлик паноҳи Маҳмудхон амир Ҳайдар подшоҳдан арзимаган нарса учун аразлаб, ундан айрилганча амир Умархонга келиб қўшилди. Бу хабарни амир Ҳайдар подшоҳ эшитиб, ул вилоят сари юзланди.

давоми бор...

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Миллият иншолари Sat, 25 Jun 2011 04:35:20 +0000