Ўзбек давлатчилиги тарихи Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati.html Fri, 03 May 2024 05:27:23 +0000 Joomla! 1.5 - Open Source Content Management uz-uz Амир Темур ва сохта халифа https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/1077-amir-temur.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/1077-amir-temur.html

Амир Темур сиймоси нафақат ўзбек халқи ўтмиши, балки бутун жаҳон тарихида ўчмас муҳр бўлиб сақланиб қолган. ]]> admin@islom.uz (Administrator) Ўзбек давлатчилиги Mon, 04 Dec 2017 12:21:05 +0000 Давлат бошқаруви, қонунчилик ва ҳарбий сиёсат https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/613-maqola.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/613-maqola.html

Амир Темур ва темурийлар замони давлатчилик сиёсати, бошқарув тизимини кўриб чиқмоқчи эканмиз, давлат, давлатчилик моҳиятида муайян бир макон ва жамиятда мавжуд турли имкониятларни шу ерлик халқ манфаати йўлида юзага чиқарувчи ташкилотчилик ётганини эслатиб ўтиш ғоятда муҳимдир. Зеро, давлат асослари, давлатчилик ҳар бир жамият ва халқ «бошига бир марта битилган бўлади». Шу маънода ўзбек давлатчилиги милоддан аввалги 1-мингйилликнинг биринчи ярмидан ўз тарихини бошлаб то Амир Темур давлатимиз тепасига келгунга қддар деярли 2100 йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтганди. Бу улкан давр ичида давлатимиз бошқарувига турли сулолалар (бугунги тилда айтганда сиёсий партиялар) келиб кетди. Уларнинг фаолияти турли замонларда, турли объектив-субъектив шарт-шароитларда турлича кечди. Биз мазкур масалага урғу бераётганимизнинг бир неча сабаби бор.

Биринчидан, биз Амир Темур давлати, Темурийлар давлати каби кенг тарқалган тушунчаларга қаршимиз. Зеро, давлатчилик асослари ягона бўлади. Демак, Амир Темур давлати эмас, ўзбек давлатчилигининг Амир Те­мур бошқарган босқичи дейилса ҳар тарафлама ҳақиқатга мос тушади.

Иккинчидан, Амир Темур давлати тушунчаси давлатчилигимизнинг ҳам унгача бўлган, ҳам ундан кейинги тараққиёт йўлини узиб қўяди (бу фикр бошқа сулолавий давлатларга ҳам тегишли, албатта). Бу ўз ўрнида, бир томондан, тарихни сохталаштирса, иккинчи томондан, давлатчилигимиз тарихидаги босқичий жараёнлар, масалан, яна ўша Амир Темур даври моҳиятини англашни қийинлаштиради. Зеро, ҳатто соф илмий нуқтаи назардан олганда ҳам мушоҳада жараёнда кузатилгандагина тўлиқланади, хулоса учун имкон яралади.

Учинчидан, биз ўзбек давлатчилиги моҳияти ва имкониятлари ҳақида қанчалик сўзламайлик, агар унинг амалий ифодасининг гувоҳи (бугунги кун нуқтаи назаридан эса қурувчиси) бўлмас эканмиз, гап-гаплигича қолаверади. Шу маънода Амир Темур даври давлатчилигимизнинг моҳияти ва имкониятлари кўламини амалда юзага чиқариб берганлиги билан ҳам ғоятда муҳимдир (албатта, ўз даври шароитида).

Шундай қилиб, Амир Темур даврига қадар ўзбек давлатчилиги 2100 йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган экан, шунга кўра биз биринчи хулосани қилишимиз мумкин. Амир Темур даври давлатчилик тизими муайян бир ўтмишга, анъаналар, тажрибалар, сабоқлар, қонуниятларга асосланган ҳолда ташкил қилинган. Шу ерда ақли савол туғилади: бу ўтмиш йўл қонуниятлари, тажрибалари, яъни давлатчилик асослари нималарда ўз аксини топганди ва Амир Темур давлатимизга раҳбарлик қилган йиллари уларга қандай муносабатда бўлинди? Саволни шу тариқа қўйиш ниҳоятда муҳим. Зеро, бизнинг тушунчамизда давлат арбоби, сиёсатчи салоҳияти (ва бундан келиб чиқадиган буюклиги), энг аввало, унинг давлатчилик асосларини нечоғлик теран англаб олиши ва амалда унга риоя эта билиши билан белгиланади. Бу ғоятда оғир вазифадир.

Ўзбек давлатчилигининг Амир Темур даврига қадар шаклланиб замонлар синовидан ўтган асослари қуйидагилардир:

1. Давлат ўз вазифасини бажармоғи учун, энг авва­ло, сиёсий жиҳатдан мустақил бўлиши керак.

2. Давлат ва жамият сиёсий яхлитлиги бузилмаслиги керак.

3. Давлат ва жамият муайян бир қонунлар, тартиблар, мафкура асосида бошқарилмоғи лозим.

4. Бошқарувнинг турли табақалари, йўналишлари, соҳаларини мувофиқғшнтириб турувчи маьлум бир тизим шаклланган бўлиши даркор.

5. Жамиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар аҳволи (тараққиёти) давлат диққат марказида турмоғи лозим.

6. Фан ва маданият равнақи тўғрисида доимий қайғуриш давлат аҳамиятига молик қатьий сиёсат сифатида қаралмоғи лозим.

7. Ҳар бир давр шарт-шароити, тартибларига кўра давлат жамият ички тараққиёти масалаларини ташқи дунёда мавжуд омиллардан фойдаланган ҳолда ҳам ҳал этиб бориши даркор.

8. Давлат гепасида турган кучлар ўтмиш, замона ва келажакни теран тафаккур, қатъий иймон, ғоятда юксак маънавиятпарварлик ва миллатпарварлик ила англамоғи керак.

Мазкур саккиз асос қонуният сифатида шаклланган эди. У ёки бу замонда улардан фойдаланилдими ё йўқ, бу бошқа масала. Бироқ Амир Темурнинг ўзбек давлатилиги тарихида тутган буюк ўрни шундаки, у ўзининг бутун фаолияти мобайнида ана шу асосларни рўёбга чиқара олди. Яъни 150 йиллик қарамликдан сўнг давлатимиз сиёсий мустақиллигини тиклади; ўз даврида мавжуд шариат, тўро-тузуклар асосида жамият ҳаётини бошқаришни йўлга қўйди; марказлашган давлат тизимини яратдики, ўз замонаси учун бу дунё миқёсидаги тараққийпарвар воқса ҳисобланганди; иқтисодий муносабатлар (деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ) ривожи учун барча ички ва ташқи шароитларни барпо этишга қаттиқ киришди; ижтимоий муносабатларни (солиқ тизими, мулкчилик, турли ижтимоий табақалар манфаатини назарга олиш ва ҳоказо) муҳим деб билди; ҳукмронлигининг дастлабки кунларидан то умрининг охиригача фан ва маданият равнақига алоҳида диққат билан қаради; ўз даври шарт-шароитига кўра ташқи сиёсатда қатъий ва фаол ҳамда мақсадга мувофиқ равишда ҳаракат қилиб, давлатни салганат мавқеига олиб чиқди; ўлкани дунёнинг энг буюк сиёсий, иқтисодий, маданий марказига айлантирди; асосида яккаҳукмронлик мазмуни ётган жамият бошқарувида биринчи раҳбар қандай бўлиши кераклигини намоён этиб кетди.

Шу билан бирга Амир Темур мазкур саккиз асосни яна бир муҳим — тўққизинчи асос билан бойитди. У ҳам бўлса, жамият ривожида барча ижтимоий табақа­лар фаолиятини назарда тутиш ва манфаатларини таъминлашдан иборатдир. Амир Темур бўйича бундай та­бақалар 12 та бўлиб, уларда жамиятнинг барча таркибий қисмлари ўрин олган. Диққатга сазовор томони шундаки, тузуклар баёнида Амир Темур табиий равишда дин ва шариатни биринчи ўринда таъкидлаган ҳолда ижтимоий табақаларга бўлган муносабатни бошқа йўналиш ва масалалардан устун қўяди. Демак, Амир Темур даврида давлатимизнинг тўққиз асоси ўз ижобий ечимини топган ва худди мана шу тўққиз асос Соҳибқирон юритган давлатчилик сиёсатининг тўққиз томонини ташкил этади.

Юқорида давлатнинг сиёсий мустақиллиш ва мамлакат яхлитлиги борасида Амир Темур олиб борган фаолият билан қисқача танишиб ўтдик. Қуйида унинг давлат бошқаруви, давлатчилик ва ҳарбий сиёсат борасидаги ҳаракатларини лўнда тарзда ёритишга уриниб кўрамиз.

Чингизийларнинг ўлкадаги ҳукмронлиги барча соҳалар тараққиётида салбий асорат қолдиргани ҳақида сўз айтдик. Давлат бошқаруви соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Умуман бошқа, кўчманчи шарт-шароитда шаклланган сиёсий дунёқараш ва тарбия чингизий намояндалар учун маҳаллий бошқарув анъаналарини қабул этишга йўл бермасди. Шу сабабдан ҳам аввалги даврларда кечган давлатчилик бошқарувидаги кўп асрлик тажриба ва анъаналар чингизийлар ҳукмронлиги замонида амалда ўз давомийлигини топа олмади. Агар бу давр бир ярим аср кечгани назарда тутилса, шу соҳадаги аҳвол нечоғлик оғирлашиб қолгани маълум бўлади. Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги олдида қилган хизматларидан бири шундаки, у 150 йиллик узоқ бир давр ўтиб, шунинг орасида одатлар, аньаналарда каттадан-катга ўзгаришлар содир бўлганига қарамай, қадимдан мавжуд бўлиб келган ўзбек давлатчилиги бошқарув тизимининг (биз ҳатто илмининг деган бўлардик) классик намуналарини қайтадан тиклай билди. Ниҳоятда мушкул бўлган бу вазифани у донолик билан ҳал эта олди.

Демак, Амир Темур даврида бошқарув икки идора: даргоҳ ва девонларга (вазирликларга) бўлинган.

Даргоҳ — энг олий давлат идораси. Унинг бошлиғи ҳам табиий равишда давлатнинг олий ҳукмдори. Амир Темур давлат тепасига келгандан сўнг чингизийлардан бўлмиш Суйурғатмишни хон, яъни олий ҳукмдор деб эълон қилгани маълум. Шу билан бирга Суйурғатмиш «сохта хон» мавқеида бўлиб, амалдаги ҳокимият Соҳибқирон ихтиёрида бўлганини ҳам биламиз. Нима учун шундай қарама - қаршилик юзага келганди, саволи туғилади. Чингизийларнинг 150 йиллик ҳукмронлиги мамлакат ҳаётида катта таъсирга эга бўлганини таъкидлаган эдик. Сиёсий муносабатлар, қарашлар, одатлар жамиятнинг энг қайноқ соҳаларидан бири сифатида янгилик ва ўзгаришларга бой бўлади. Масалан, улус бошлиғининг биёбондан қароргоҳ қуришини олайлик. Мамлакатимизда асрлар давомида давлат бошлиғининг қароргоҳи шаҳарларда қанчалик табиий бўлиб келган бўлса, чинги­зийлар даврида, аксинча, хон биёбондаги қароргоҳда туриши керак, қабилидаги ақида сиёсий муҳитга қатгиқ сингиб кетганди. Шунга ўхшаш ўзгаришлардан бир қанчаси мазкур бир ярим асрлик жараёнда ўз ўрнини топиб олганди. Гап уларнинг тўғри-нотўғрилигида эмас. Муҳими Амир Темур давлат тепасига келган пайтда улар жамият ҳаётидаги воқеликни ташкил этарди. Соҳибқирон буларни назарда тутмасдан иложи йўқ эди. Иккинчи томондан, 1370 йили мамлакатда Амир Темурдан бошқа ҳам яна бир қанча қудратли амирлар, уларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий-сиёсий кучлар бор эди. Улар ҳам зимдан ё очиқчасига мустақил сиёсат юргизиш, ҳатто олий тахтни эгаллаш ниятида бўлганлар. Бундай шароитда Амир Темур ўзини расман хон деб эълон қилолмасди. Чунки бу рақибларга баҳона бўлиб, норозилик ва хуружларга туртки бўлиши турган гап эди. Зеро, худди шу йиллар таомилига кўра сиёсий ҳокимият чингизийлар хонадони ихтиёрида бўлиши керак эди. Учинчи томондан, Суйурғатмиш хон деб кўтарилганда ҳали амир Ҳусайн масаласи ҳал бўлмаганди, аниқроғи ҳал бўлиш арафасида эди. Амир Ҳусайн эса ўз вақтида Кобилшоҳни (1364), сўнг Одил Султонни (1365) расман хон деб эълон қилганди. Демак, Амир Темур томонидан Суйурғатмишнинг хон деб эълон қилиниши Одил Султон «хонлиги»ни, яъни амир Ҳусайн ҳукмдорлигини бекор этиш билан баробар ҳисобланарди. Хуллас, мазкур масала ўша замон воқелигидан келиб чиқиб Амир Темур ҳокимиятини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган. Соҳибқирон учун бу пайтда муҳими ҳам аслида шу эди.

Амир Темурнинг чингизийлардан бўлмиш Қазонхоннинг қизи Сарой Мулкхонимга (1337—1408) уйланиши, яъни хон авлодига куёв (кўрагон), қариндош бўли­ши ҳам унинг сиёсий мавқеини расман бўлса ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилган. Бундан ташқари Чиғатойхон амирларидан Қарочар барлос Амир Темур авлоди эканлиги ва у ўз вақтида Чиғатойхон улуғ амири сифатида ўлкани бошқаргани (Шомий ёзишича, гўё «Чингизхон Чиғатойни Қарочарга топширган») ҳақидаги ярим ҳақиқат, ярим афсона ҳам таомилга киритилган. Ярим ҳақиқатлиги шундаки, Чиғатойнинг Қарочар барлос номли мингбошиси бўлган. Аммо ишончли манбаларда унинг хон номзоди сифатида мамлакатни бошқаргани ҳақида сўз йўқ. Шу маънода Яздий «Зафарнома»сида келтирилган Амир Темур аждодларига оид шажара ғирт афсона ва тўқимадир. Зеро, унга кўра гўё Амир Темур уруғи Чингизхон уруғи билан амакивачча. Бу ҳеч бир ҳақиқатга тўғри келмайди ва уни исботловчи бирон-бир тарихий маълумот йўқ. Шунга қарамай баъзи бир ҳолларда Амир Темур шахси ва фаолиятини, демак, ўзбек халқи тарихи ва маданиятини камситишга уринувчилар мазкур афсонадан «унумли» фойдаланадилар, яъни Амир Темурни Чингизхон ва мўғуллар билан боғлаб кўрсатишга уринадилар.

Демак, даргоҳ бошида амалда Амир Темур турган. Мамлакат ва давлат аҳамиятидаги масалалар унинг ҳукми ва кўрсатмаси асосида ҳал этилган. Шу билан бирга даргоҳца вақти-вақти билан хос мажлислар ўтказилиб турилгани маълум. Бундай мажлисларда давлат ва мамлакат идораси, содир бўлаётган ўзгаришларга муносабат, муҳими мансаб ва вазифаларга тайинлаш каби масалалар кўриб чиқилган. Бундай тадбирлар гоятда тор доирада ўтказилиб, давлат аҳамиятига молик масалаларнинг четга аён бўлишидан ниҳоятда сақланилган. Чунончи, махсус котиб мажлис баёнини махсус дафтарга тушириб борган. Афтидан, кейинги мажлисда ана шу баён асосида илгари қабул қилинган қарорлар, турли чоралар натижалари текшириб борилган.

Амир Темурнинг даргоҳ фаолиятини бошқариш, одамлардан унумли фойдаланиш, уларни ўз атрофига тўплаш, катта-кичик тадбирларни ташкил қилиш борасида тутган йўлини «Тузуклар»даги баёнлардан яққол кўриш мумкин. Чунончи, Соҳибқирон шундай ёзганди: «Салтанат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улуши эса қилич билан бажо келтирилишини англадим. (Донишмандлар) демишларким, ўз ўрнида қўлланган тадбир билан кўплаб лашкарнинг қиличи ожизлик қилган ҳар қандай мамлакат дарвозасини очиб, фавж-фавж лашкарни енгиб бўлур. Тажрибамда кўрилганким, азми қатьий, тадбиркор ва хушёр, жанг кўрган, мард, шижоатли бир киши мингга тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқцир. Чунки тажрибали бир киши минглаб одамга иш буюради... Яна менинг тажрибамдан ўтмишким, гарчи ишнинг қандай якунланиши тақдир пардаси ортида яширин бўлса ҳам, ақли расо ва ҳушёр киши мулоҳазакорлик, тадбир ва кенгашга таяниши лозим. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ҳар бир ишни қилишга киришар эканман, аввал обдон ўйлаб, (амирларим билан) кенгашдим. Маслаҳатчилар ва кенгаш аҳли йиғилганда олдимиздаги ишларнинг яхши-ёмони, фойдаю зиён томонлари, уларни қилиш-қилмасликдан сўз очиб, улардан фикр сўрар эдим. Уларнинг сўзларини эшитгач, ишнинг ҳар икки томонини мулоҳаза қилиб, фойда-зиёнларини кўнгилга келтирардим. Унинг хатарли томонларига кўпроқ эъти- бор берардим. Қайси бир ишда икки хатар мавжуд бўлса, уни бажаришдан воз кечардим ва бир хатарлик ишни ихтиёр этардим... Ишларимнинг барини кенгаш билан юритиб, уни битиришда тўғри тадбир қўллар эдим. Бир ишга киришмай туриб, ундан қутилиб чиқиш йўлларини мўлжаллаб қўяр эдим. Уни тўғри тад­бир, қатьий жазм, чинлик-чидамлик кўрсатиб, эҳтиёткорлик билан узоқни кўриб, ортини ўйлаган ҳолда охирига етказардим».

Даргоҳ фаолиятини бошқариш, унинг вазирликлар, маҳаллий ҳокимият идоралари ва умуман салтанатда кечган жараён билан боғланиб туриш ишини олий де­вон олиб борган. Даргоҳ тизимидаги бу девонга девонбеги бошчилик қилган. Олий девоннинг аҳамияти ва мавқеи шу қадар баланд бўлганки, манбаларда баъзан уни даргоҳ билан бир маънода таърифлаш ҳоллари ҳам кузатилади. Олий девонда ҳар куни тўрт вазир, яъни ижроия идораларидан бош вазир, ҳарбий вазир, мулкчилик ва солиқ ишлари вазири, молия вазири ҳозир бўлиб ўзига хос равишда ҳисобот бериб турганлар. Афтидан, бунда вазирликлар тегишли кўрсатмалар олиб турган бўлишлари керак. Сарҳад ва бошқа тобе мамлакатлар бошқаруви билан боғлиқ яна уч вазирлик ҳам девонбегига ҳисобот берганлар.

Даргоҳдаги муҳим вазифалардан бири бу — арзбегидир. Унинг хизмати даргоҳга арз-дод, шикоят билан келганлар ҳамда мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирувчиларни қабул қилишни уюштириб, тушган арзлар, шикоятлар, таклифларни олий ҳукмдорга етказиб туриш га масъулликдан иборат эди. Бундан ташқари даргоҳда адолат амири лавозими мав­жуд бўлиб, у турли ўлка ва шаҳарларда «сипоҳ ва раиййат орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар ҳақида» бохабар бўлиб, олий ҳукмдорга ҳисобот ва маълумот ет­казиб турган. Демак, жойлардаги аҳволдан бохабар бўлиб туришнинг икки йўлидан фойдаланилган: бири пастдан юқорига, яъни арзчилар тўғридан-тўғри даргоҳ­га мурожаат қилиш имконига эга бўлганлар, иккинчиси — махсус хизмат орқали жойлардаги вазият давлат томонидан, аниқроғи, олий ҳукмдор даргоҳи орқали текширилиб борилган. Мана шу икки йўл билан жойларда рўй бераётган адолатсизлик, таргибсизлик, давлат ва жамият манфаатига зид ишлар ҳақида рўй-рост маълумот олингач, сўнг махсус вакиллар — аминлар (яъни ишончли вакиллар) жойларга бориб воқеани ўрганиб тегишли чоралар кўрганлар. Чунончи, бирон кишига нисбатан зулм, адолатсизлик қилинган бўлинса, адолатни тиклаб ўша ер маҳаллий хазинасидан уларга тўлов ажратиб қайтганлар. Аминлар ўзлари тафтиш қилган ишлари, кўрилган чоралар ҳақида кейин ёзма ҳисобот берганлар. Аминлар вазифасига бундан ташқари тобе ерлар тўловини йиғиб келиш ҳам кирган.

Даргоҳдаги муҳим лавозимлардан яна бири бу — тавочидир. Тавочи олий фармонга кўра жойларга бориб ҳарбий юриш учун лашкар тўплаш билан шуғулланган. Бу вазифа ғоятда муҳим аҳамият касб этгани учун Шарафиддин Али Яздий муболаға билан уни олий ҳукмдордан кейинги юқори даражадаги давлат мансаби деб баҳолайди. Албатта, бундай таърифда ҳам жон бор. Зеро, лашкар тўплашни қуруқ фармон етказиш деб тушунмаслик керак. Маълумки, тобе ўлкалар, ҳукмрон сулола вакиллари, нуфузли амирларга тақсим қилиб берилган юртлар олий кўрсатма бўлганда тегишли ҳар­бий куч билан хизматга шай туришлари кўзда тутилган. Тавочилар эса худди мана шу аввал бошдан белгиланган лашкар сонининг тахт бўлиши, тайёргарлик даражаси, таъминоти кўнгилдагидек талабга жавоб бериши, кўрсатилган жойга муайян йўл билан ўз вақтида етиб бориши каби ғоятда масъулиятли тадбирларга жавобгар бўлганлар. Мазкур муаллифнинг гувоҳлик беришича, тавочилар бош тавочи, пиёда аскар тавочиси кабиларга тақсимланган. Бош тавочилар туманот (ўн минглик), ҳазоражот (минглик), садажот (юзлик) етакчиларидан! вилоят катталаридан қўшинни ўз вақтида, белгиланган сон ва сифат, таъминланганликда етказиб бериш тўғрисида тилхат олганлар. Шу билан бирга тавочи ҳарбий юриш чоғида қўшинларнинг жойлашуви, берилган буйруқларнинг ижро этилиши (масалан, душман истеҳ- комлари девори остидан лаҳм кавлаш) ҳамда тинчлик пайтларида катга қурилишларда иш тақсимлаш кабилар билан ҳам шуғулланган. Чунончи, Байлақон каналини қазишда 35—40 км масофани ҳар бир ҳарбий қисмга тақсимлаб беришга тавочилар бош бўлган.

Даргоҳда шунингдек бош ҳожиб, ҳожиблар, расмий тадбирлар бошқарувчиси ва ташкилотчилари, хазинадор, хонсолар (даргоҳда ва олий фармон билан бошқа ерларда, масалан, юришларда ўтказиладиган тўй, базмлар, катта зиёфатларда дастурхон тузатишга бош-қош бўлувчи), жибочи (қурол-аслаҳа сақловчи), қушчи (подшоҳона овлар уюштирилганда махсус ўргатилган ов қушларини олиб юрувчи ва парвариш қилувчи) ва мана шу хизматни бошқарувчи қушбеги, баковулбоши (сарой ошпазларининг бошлиғи), котиблар, битикчилар, табиблар, созандалар, ғазалхонлар, фаррошлар каби катта-кичик вазифалар, таблхона (ноғорахона), дорихона каби хизматлар бўлгани маълум.

Ижроия тизими, юқорида айтилганидек, марказда вазирликлар фаолиятида мужассамлашган. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, чингизийларнинг 150 йил ҳукмронлиги даврида маҳаллий бошқарув тизими анъаналари поймол қилинган бир шароитда Амир Темур биз сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар, ануштегинийлар замонида шоҳиди бўлганимиз, ижроия ҳокимиятининг вазирликлар тизимини қайтадан жонлантира олди. Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги олдида қилган катта хизматларидан бири ҳам шунда. Яъни у бир неча асрлар давомида шаклланиб келган давлатчилигимиз ижроия тизимидаги бошқарувнинг классик шаклларини тиклай олди. Бу ниҳоятда қадрли ва тарихий хизматдир.

Энди тўғридан-тўғри вазирликларга ўтсак.

Биринчиси — мамлакат ва раиййат вазири. У мамлакатнинг муҳим ишлари, кундалик муомалалар, халқ аҳволи, вилоятларда олинадиган ҳосил, солиқлар, уларни тақсимлаш, кирим-чиқимлар, ободончилик ишла­ри, аҳоли фаровонлиги, хазина аҳволи каби муҳим юмушларга жавобгар бўлган. Мазкур масалалар юзаси- дан олий ҳукмдорга тегишли маълумот ва ҳисоботлар бериб турган. Агар мазкур вазирлик вазифасини олдинги давр ижроия тизими билан таққосласак, у ҳолда сўз бу ерда бош вазир ҳақида кетаётгани маълум бўлади.

Иккинчиси — ҳарбий вазир. У ҳарбийларнинг маоши, алоҳида хизматлари учун уларга туҳфа қилинган ер-сувлар бошқаруви (яъни назорат ва қайд этиш маъносида), қурол-аслаҳа таъминоти, ҳарбий кўрикларни тайёрлаш, жангларда ярадор бўлиб хизматга яроқсиз бўлганларга нафақа тайинлаш, истеъфога чиққан ҳарбийлар тўғрисида қайғуриш каби масалалар билан машғул бўлган.

Учинчиси — мулкчилик ва солиқ ишлари вазири. Бу вазирлик турли сабабларга кўра эгасиз қолган мол- мул кларни назоратга олиш, савдогарлардан закот ва бож олиш, мамлакат чорвалари, ўтлоқ-яйловларни бошқариш, уларнинг барчасидан тушадиган даромадларни сақлаш, мулкчиликдаги меросхўрлик тартибларини амалга ошириш (масалан, ғойиб бўлганлар, ўлганларнинг мулкини ворисга топшириш) каби вазифаларни бажарган.

Тўртинчиси — бутун салтанат ндораларининг кирим- чиқимлари, хазинадан сарф қилинаётган барча харажатлар ҳисобини олиб борувчи молия вазири.

«Темур тузуклари»да молия вазири масъулиятига тегишли диққатга сазовар бир тузук бор: «Молия вазирлари молия ишларида хиёнат қилиб (хазинадан бирон маблағни) ўзлаштириб олган бўлсалар (аввал текшириб кўрилсин). Агар ўзлаштириб олган маблағи ўзига тегишли улуфа (яъни маош — А. 3.) миқдорига тенг бўлса, мазкур маблағ унга совға — инъом ўрнида берил- син. Агар ўзлаштириб олган маблағи маошидан икки баравар ортиқ бўлса, ортиғи оладиган маошидан ушлаб қолинсин. Агар маошидан уч баравар кўп маблағ олинган бўлса, ҳаммаси (салтанат хазинасига) тортиқ сифатида олинсин».

«Темур тузуклари»да мазкур тўрт вазирликдан ташқари яна уч вазир ҳақида сўз кетиб, улар салтанат таркибидаги турли ўлка ва мамлакатларга оид молиявий муомалалар ва келадиган даромадларни бошқарганлар. Агар салтанат ҳудуди ва унга кирган сарҳадлар кўлами назарга олинса, ҳақиқатан ҳам у ерлар билан боғлиқ молия-даромад ишларини ташкил қилиш учун уч вазирлик таъсис этилишини асосли деса бўлади.

Саккизинчи вазирлик бу адлия вазирлигидир (девони мазолим). Кези келганда шуни алоҳида қайд этмоқ керакки, бу вақтда адлия, яъни суд тизими учга бўлинган эди. Адлия вазирлиги тўғридан-тўғри фуқаролар ё, манба тили билан айтганда, дунёвий ишлар билан шуғулланган. Ҳарбий суд (лашкар қозиси) эса алоҳида равишда фаолият кўрсатган. Шариат тартиблари билан эса ислом қозиси шуғулланган. Кўриб турганимиздек, бу соҳада ҳам Амир Темур даврида илгариги анъаналар давом эттирилган. Суд тизимидаги тақсимот эса бизларда бир неча асрлар муқадцам амалга ошиб келганини мазкур давр мисолида ҳам мушоҳада қилса бўлади. Қонун, ўша замон тартиблари олдида жавобгарлик барчага баробар бўлган. Масалан, Амир Темурнинг набираси Пир Муҳаммад ибн Умаршайх ўз қилмиши учун девони мазолимда қаттиқ сўроқ қилиниб, айби аниқлангач, шунга яраша жазо берилгани ва бу ҳакда шахсан Амир Темурнинг ўзи фармон бергани тарихий манбаларда ўз аксини топган.

Илгариги сулолалар даврида мавжуд бўлган вақф ишлари вазирлиги хизмати Амир Темур даврида садрлар садрига (садрлар бошлиғи) юклатилган. Гарчи вазирлик тизими маьносида тилга олинмаса-да, аммо мазкур хизмат моҳияти сақланиб қолган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди, чунки вақф мулкчилиги сақланганди.

Шунга ўхшаш ўтган замонларда таъкидланган хабар ва почта вазирлиги шаклан тилга олинмаса-да, аммо мазмунан бу вақтда ўзининг энг юксак равнақ даражасига кўтарилганди, десак тўғри бўлади. Зеро, улкан салтанатни мақсадга мувофиқ равишда бошқариб боришда унинг турли бурчакларида содир бўлаётганлардан бохабар бўлиш, марказдан буйруқ, фармон, кўрсатмалар жўнатиш, марказга турли ҳужжат, ҳисобот ва ҳоказоларни етказиш, ташқи сиёсий-дипломатик муносабатларни пухта ва тезкор равишда йўлга қўйиш каби юмушларни катга салоҳият ва ғайрат билан амалга оширишга тўғри келарди.

Уз ўрнида бу борадаги тадбирлардан савдо-сотиқ муносабатлари нечоғлик ютишини тасаввур қилиш мум­кин. Гапнинг қисқаси, хабар ва почта хизмати аҳамиятини аввал бошданоқ яхши тушунган Амир Темур ўзи­нинг дастлабки фармонларидан бирида уни йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берган. Уша замон гувоҳларидан бири Испания элчиси Клавихонинг ёзишича, бутун сал­танат узра бир кунлик йўл оралиғидаги ҳар бир масканда тўхташ жойлари бино этилган бўлиб, уларда 10 тадан 200 тагача от-улов сақланган, махсус хизматчилар фаолият кўрсатган. Бу юмушларнинг бари давлат хазинасидан таъминланган. Даргоҳдан ё даргоҳ томон жойлардан, хизмат юзасидан йўлга чиққан ҳар бир шахс ё гуруҳ маз­кур жойларда тўхтаб дам олиб, отларни алмаштириб яна йўлда давом этаверган. Ҳайратга соларлик томони шундаки, улкан салтанатнинг ҳар бир бурчагидан Самар­канд томон йўналувчи йўлда шу тартиб жорий қилинган. Улар ҳатто аҳоли турмайдиган ерларда ҳам ишлаб турган. Чунончи, испаниялик элчилар Табриздан (ҳозирги Эроннинг шимоли-ғарбидан) Самарқандгача бўлган сафар чоғида бундай тартибни ўз кўзлари билан кўрганлар. Тартиб ғоятда қатьий бўлган. Масалан, мазкур хизматдан фойдаланаётганлар минган от йўлда, тўхташ жойлардан йирокда яроқсиз бўлиб қолса, йўлда учраган отлиқнинг, ким бўлишидан қатьи назар, амирми, ҳарбийми, ҳатто олий ҳукмдорнинг ўғлими, отини олиб миниб кетишга ҳақли бўлган. Бир сафар шундай ҳолатда Амир Темурнинг катта ўғлининг отидан фойдаланган эканлар. Бу борадаги тартиб ва аҳвол хусусида янада аниқроқ маълумотни Ҳофиз Абру қолдирган. Унга кўра, Самарқанддан қайси бир томонга йўлга чиқилмасин бир ой ё икки ой йўл юриладими, ҳеч ким ҳеч қачон кўчада қолмаган. Тўхташ жойлари бир йўла ҳатто 1000 кишини қабул қилиши мумкин бўлган.

Амир Темур ва умуман темурийлар даврида ташқи сиёсий-дипломатик алоқалар изчил равишда олиб борилганини биламиз. Атбатга, бунда тегишли давлат муассасаларининг роли бўлгани табиий. Бундан ташқари аср бошларида биз ташқи алоқалар, ёзишмалар буйича ижроия ташкилотлари ишлаб келганини кўрдик. Клавихонинг Самарқандда элчилар билан шуғулланувчи махсус амирлар хизмат қилгани, элчиларни кутиб олиш, кузатиш билан боғлиқ тадбирларни уюштиришга оид гувоҳликларини инобатга олиб хулоса қилиш мумкинки, ташқи алоқалар, элчилар, халқаро ёзишмалар билан шуғулланувчи хизмат бўлган. Афтидан, бу хизмат ижроия тизимида эмас, даргоҳ таркибида фаолият кўрсатган.

Хоҳ даргоҳ, хоҳ ижроия тизими бўлсин, давлат хизматлари қандай пухта ва аниқ ишлаганини Клавихонинг қуйидаги гувоҳлигидан билиб олиш мумкин. Ҳар бир маслаҳатчи, яъни йирик амалдор ўз битикчиси ва қайд дафтарига эга экан. Битикчилар ўз бошлиқлари кўрсатмасига мувофиқтурли ҳужжатлар, масалан, ёрлиқлар ёзиб тайёрларканлар, албатта, бу ҳақца қзйд дафтарига ёзиб ёрлиққа тегишли белги (рақам) қўйганлар. Кейин эса ёрлиқ йўриқчига топширилиб, у унга муҳр босган ва мазкур масалага дахлдор хизматларга юборган. Хуллас, ҳужжат яна 3—4 амалдор назоратидан ўтиб уларнинг муҳрлари босилгандан кейингина олий ҳукмдор муҳри урилган. Шундан сўнг бу ҳужжат қонун кучини олган.

Икки оғиз сўз давлат хизматчилари ҳақида. Доим бўлганидек давлат хизматига олинадиганларга катта талаблар қўиилган: улар ўқимишли, кенг билимли ва дунёқарашли, ҳалол бўлишлари керак эди. Бу борада Амир Темур ўз «Тузуклар»ида шундай ёзади: «Амр қилдимки, вазирлар тоза насллик, ақл-фаросатлик, халқ аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан хушмуомалалик, сабр-чидамлик ва тинчликсевар» бўлмоғи керак. Бундайларга тўрт имтиёз: ишонч, эътибор, ихтиёр ва иқтидор берилсин. Қайси вазир ғийбат гапларни айтса, уйдирма гапларга қулоқ солса, жабр-зулм қилса, ўзига ёқмаган кишиларни йўқотиш пайига тушса, наслию зоти ёмон, ҳасадчи, кина-кек сақловчи, қора кўнгилли кишиларга зинҳор вазирлик лавозими берилмасин. Бузучи, қора кўнгилли, зоти паст одам вазирлик қилса, давлату салтанат тез орада қулайди».

Маҳаллий бошқарув ҳақида сўз кетса, аввал шуни қайд этиш керакки, салтанатнинг одатда ҳукмрон сулола намояндалари ва шу хонадон таянчи бўлмиш ҳарбий-сиёсий кучлар ёрдамида идора этилишини кўп бора кўрдик. Темурийлар даври ҳам бундан мустасно эмасди. Табиий равишда Амир Темур салтанатни бошқаришда, энг аввало, ўз ўғиллари ва авлодларига суянди. Чунончи, у салтанатни бир қанча улусларга тақсимлаб, Мовароуннаҳр яхлитлигини сақлаган ҳодда бошқарди. Ҳар бир улуснинг ҳам ўзига яраша даргоҳи ва вазирлари бўлган. Аммо марказий бошқарув тизимидаги каби кенг тармоқпи бўлмай, муайян ҳудуд доирасида олий даргоҳ ва ижроия тизими олдида жавобгарлик ҳолатида фаолият кўрсатган.

Алоҳида кўрсатган хизматлари учун йирик амалдорлар, ҳарбийлар, дин пешволари ҳазда бўйсундирилган собиқ ҳукмдорларга шахсий хизмати ва шароитга муносиб равишда бирон ҳудуд (вилоят, шаҳар, туман) тортиқ (суйурғол) қилинган. Масалан, Амир Темур ўз пири саййид Баракага Андхудни тортиқ қилгани маъ­лум. Ана шундай ҳолларда, «Тузуклар»да ёзилишича, ҳар бир суйурғол қилинган вилоят ё мамлакатга иккитадан вазир тайинланган. Биринчиси — йиғиладиган солиқларни қайд этиб, аҳоли аҳволидан бохабар бўлиб туриш, иккинчиси эса йиғиладиган даромадлар қай тарзда харж қилинаётганини ҳисобга олиш, шу ерда мавжуд ҳарбий қисмларга бериладиган маош тақсимоти билан шуғулланиш кабилар билан банд бўлган. Фараз қилиш мумкинки, мазкур вазирлар орқали марказ жойлардаги молиявий, солиқ, ижтимоий ҳолат масалалари бўйича тўғридан- тўғри маълумот олиб турган. Афтидан, бу вазирлар юқорида тилга олинган марказий ижроия тизимидаги сарҳадлар бўйича уч вазирлик назорати ва ҳамкорлигида фаолият кўрсатган. Суйурғол ерларга махсус вазирларни тайинлашнинг амалий томони бўлгани шубҳасиз. Зеро, суйурғол эгалари ўзларига тор­тиқ қилинган жойлардаги аҳолидан олинадиган давлат солиқларини тўлалигича ё маълум бир улушини ўзла­рига олишлари назарда тутилган. Бу борада меъёрдан чиқиш, аҳоли норозилигига сабаб бўлувчи ишларга қўл уриш умуман салтанат қудратига путур етказиши тур­ган гап эди. Шунинг учун ҳам марказ жойларда ўз вакилларига эга бўлгани табиий.

Шаҳар, туман миқёсидаги бошлиқиар доруға, қалъа бошлиғи кутвол дейилганини эслатиб ўтиш жоиз.

Энди кўрилаётган даврда қонунчилик, жамият ва давлат бошқарувидаги қонун ва тартиблар ҳақида тўхталиб ўтсак. Темурийлар, хусусан, Амир Темур даври қонунчилигини ёритишда унинг «Тузуклар»и ғоятда қўл келади. «Бу тузуклардан, — деб ёзади муаллиф, — (келажакда) салтанат ишларини бошқаришда қўлланма сифатида фойдалангай»лар»3. Демак, «Тузуклар»ни ёзишдан мақсад жамият ва давлат бошқарувида зарур ҳисобланган қонун-қоидалар, яъни тузуклар мажмуини яратиш бўлган. Агар ундаги баъзи бир қайтаришлар, шахсий мулоҳазалар ва «лирик кечинмалар»ни олиб ташласак, ихтиёримизда ўша даврнинг асосий қонунлари (қонунчилиги) мажмуи гавдаланиши турган гап.

Умуман давлатчиликнинг ўрта асрларга хос, хусу­сан, ўзбек давлатчилиги тарихида давлат тепасида тур­ган биринчи шахсга жуда кўп нарса боғлиқ бўлганини биламиз. Ҳар бир жамият ўзига муносиб ё ўзи муносиб бўлган ҳукмдорга эга бўлади, ҳикмати ҳам худци ўша замонлардан қолган ва ўша замон воқелигини акс эттиргани шубҳасиз. Шу маънода Амир Темур даври қонунчилиги нафақаг унинг шахсияти, балки ўша жа­мият дунёқараши, одатлари, талаб ва имкониятлари кабилар билан боғлиқ бўлгани аниқ. Юқорида биз ало­ҳида гаъкидлаган давлатчилигимиз асосларига Амир Темур томонидан сингдирилган тўққизинчи асос — барча ижтимоий табақалар фаолияти ва манфаатларини назарда тутиш ўша замон қонунчилигининг бош бўғинини ташкил этган. Амир Темурнинг қуйидаги сўзларига эътибор берайлик: «Давлат устунлари ўн икки табақа ва тоифадаги кишилар билан қувватланади». Агар қайтаришларни истисно этсак, бу табақа ва тоифа куйидагилардир: сиёсатчилар, дин пешволари, ҳарбийлар, амалдорлар, зиёлилар, савдогарлар, ҳунармандлар, деҳқонлар, чорвадорлар. Кўриниб турганидек, бу ерда барча ижтимоий табақалар мужассамлашган. Гап «ҳукмрон синф» ё бирон-бир алоҳида табақа устида эмас, бутун жамият аъзолари ва улар тегишли бўлган тоифалар устида кетмокда. Мазмун эътибори билан Амир Темур мазкур 12 табақага муносабатидан сўнг қуйидагиларни ёзади: «Давлат ишларини салтанат қонун қоидаларига... тўро-тузукка таяниб... амирлар, вазирлар, сипоҳ, раиййат — ҳар бирини ўз лавозимига ва мартабасига» қараб бошқардим. Гарчи бир қараганда ҳақиқатан ҳам Амир Темур бошқаргандек туюлса-да ва бунда ҳақиқат бор, аммо шу билан бирга аслида жамият ва салтанат шариат ва тўро-тузуклар, яъни ўз даври қонунчилиги асосида бошқарилган.

Шариат деганда ўша замонларда мусулмон жамиятидаги муайян бир ахлоқий-ҳуқуқий нормалар англанмоғи керак. Зеро, «тўғри йўл» мазмунини берувчи шариат (Аш-шариа) асосида Қуръон ва сунна ётса-да, лекин у аслида фиқҳ (ҳуқуқ ва юриспруденция) учун умумий мафкуравий, диний-ахлоқий манба бўлиб хизмат қил­ган. Демак, хулоса қилиш мумкинки, жамият ҳаётининг турли соҳаларини бошқаришда қадимдан жорий бўлиб келган қонунчилик (тузукчилик) ва мусулмон қонунчилиги (фиқҳ) имкониятларидан ҳам фойдаланилган.

Албатта, бу ерда ўрта асрларга хос ва мос якка ҳукмронлик бошқарув тизимида олий ҳукмдорнинг ўрнини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Зеро, унинг ҳар бир фармойиши амалда қонун кучини олган. Шу маънода «Тузуклар»да келтирилган «Аҳолини йўл-йўриққа солиш ва маош тайинлаш», «Раиййатдан мол-хирож олиш, мамлакатни тартибга келтириш ва кжсалтириш, унинг ободончилиги, хавфсиалигини амалга ошириш», «Сипоҳ сақлаб туриш», «Вазир тутиш» каби қатор тузуклар таҳлили эътиборга моликдир. Уларда ҳар бир алоҳида ижтимоий йўналишда доим содир бўлиб турадиган жараёнлар учун ҳуқуқий меъёрлар ўз аксини топган. Масалан, уруш пайтларида мингбошининг ҳукми юзбошига, юзбоши ҳукмининг эса ўнбошига мажбурийлиги ва бу тартиб бузилса тегишли жазо берилиши ё бўлмаса оддий аскар, ўнбоши, юзбоши, мингбошига бериладиган маошлардаги чегаралар, фарқларни оласизми, қўйингчи, ҳар бир тузукда муайян бир воқеликдаги фаолиятга адолат мезонидан туриб муносабатда бўлиш кўзга ташланиб туради. Демак, Амир Темур ўз тузукларини ишлаб чиқиб ҳаётга татбиқ қиларкан, энг аввало, бир нарсани — жамиятда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муносабатларни қонуний асосга қўйишни мўлжал қилган. Бунда олий ҳукмдор — давлат раҳбари олдида турган масъулиятни ҳам унутмаган. Унингча, давлат раҳбари бир сўзли, ўз ишини ўзи билиб қилиши, ўзи ва атрофидагиларга адолатли бўлиши, холис, қатьийлик билан иш юритиши, фикрлар хилма-хиллигидан чўчимаслиги, қизиққон бўлмаслиги, мулоҳаза билан иш юритиши лозим.

Талаблар нафақат фуқаро ё, кўрганимиздагидек, ҳукмдорга нисбатан, балки ҳокимият идоралари олдига ҳам қўйилгани маълум. «Агар, — дейилади «Тузуклар»- да,— (хароб бўлиб ётган ерларнинг) эгаси бўлса-ю, (лекин) обод қилишга қурби етмаса, унга турли асбоблар ва керакли нарсалар берсинлар, токи ўз ерини обод қилиб олеин». Кўриниб турганидек, фуқародан бир нарсани талаб қилишдан олдин давлат унга тегишли шарт-шароит яратиб бермоғи лозимлиги қонунлаштирилган. Бу борада янада чуқурлашиб борилиб қуйидаги ҳуқуқий меъёр юзага келган: «Кимки, бирон саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса, ёки бирон-бир хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раиййат ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили эса (олиқ-солиқ) қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин». Фуқаролар ҳаёти ва фаолиятини адолатли, уларнинг манфаатига мос тарзда ташкил этишда бу билан ҳам чекланилмаганлигини Амир Те­мурнинг қуйидаги фармонидан билиб олиш мумкин: «Хирожни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига» ва бошқа шарт-шароитларга қараб олсин­лар. Мазкур мисоллар ўзбек давлатчилиги ва қонунчилигининг Амир Темур давридаги мазмунини тўла ра­вишда намоён қила олади, десак хато бўлмайди. Қонунчиликда биринчи ўринда фуқаро манфаати турган. «Негаки, — дейилади «Тузуклар»да, — раиййат хонавайрон қилинса, (давлат) хазинаси камбағаллашишига олиб келади... (бу эса ўз ўрнида) салтанатнинг кучсизланишига олиб боради». Бу ҳамма замонлар учун ҳақ гап. Зеро, иқтисодий қудратга эга бўлмаган давлат доим заиф бўлади. Иқгисодий қудратни эса халқ (раиййат) яратади. Бунда адолатли қонун роли беқиёсдир. Амир Темур даҳосининг қирраларидан бири ҳам унинг маз­кур абадий ҳақиқатни англай билганлиги ва амалда намоён қила олганлиги билан ўлчанади.

Икки оғиз ҳарбий сиёсат ҳақида. Амир Темурнинг мазкур масала бобидаги дунёқарашини унинг қуйидаги сўзлари орқали билиб олиш мумкин: «Давлат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улуши эса қилич билан бажо келтирилишини англадим». Демак, сиёсат ва бошқарувда Амир Темур қиличга, яъни зўрликка фақат бир улушгина эъгибор ажратяпти. Унинг байроғи эса доимо сиёсат ва тадбир бўлиб келган. Шу билан бирга тарих Амир Темурни энг буюк саркардалардан деб билади. Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Аммо бизнинг фикримизча, Амир Темурнинг ҳарбий санъат борасидаги буюклиги унинг энг асосий фазилати — буюк давлат арбоблигининг бир қиррасини ташкил этган, холос. Зеро, унинг ҳарбий сиёсати бош мақсад — қудратли давлат ва салтанат барпо этиш ишига хизмат қилган. Масаланинг бу томонига алоҳида урғу беришимизнинг сабаби бор. Чунки шу чоққача ва баъзан ҳозирда ҳам Амир Темурнинг фаолияти ҳақида сўз кетганда унинг ҳарбий саркарда, лашкарбошилигига кўпроқ эътибор берилиб, унда у қўлга киритган ҳарбий ютуқлар ҳақида сўз кетган. Бу билан унинг умри фақат урушларда ўтгандай бўлиб қолади. Ваҳоланки, Шомий, Яздий, Натанзий, Ҳофиз Абру ва бошқа тарихчилар асарларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Амир Темур ҳарбий тадбирлар билан тўғридан-тўғри ўрта ҳисобда йилда бир неча ойгина банд бўлган. Қолган вақг давлат ва салтанат ишларига бағишланган. Аслида эса, таъкидланганидек, ҳарбий сиёсат унинг бош мақсадининг амалдаги таркибий қисми эди, холос. Шу билан бирга катта истеъдод эгаси сифатида мазкур соҳада ҳам Амир Темур бошқалардан ажралиб турган.

Бунинг исботини биз «Тузуклар»нинг мазкур масалага оид боблари билан танишиш борасида яққол кўри- шимиз мумкин. Амир Темур лашкарида ҳар бир аскар, ҳар бир қисм фаолияти, яъни маоши, ҳарбий аслаҳалар билан таъминоти, хизмат пиллапояларидан кўтарилиб бориши, навкар билан унинг беги ўртасида хизмат муо- маласи, уруш пайтларидаш ҳарбий тактика каби барча масала ва тадбирлар олдиндан ўйланиб, муайян бир тартибга солинган эди. Бир сўз билан айтганда, Амир Темур лашкарида қатъий хизмат ва ташкилий интизом ўрнатилган, ким нима билан шуғулланиши, нимага жавоб бериши аниқ кўрсатиб қўйилган. Ҳатго икир-чикир масалалар ҳам олдиндан кўрсатилиб ўгилган. Масалан, оддий аскарнинг ҳарбий юришга тайёргарлигидаги талабларни олайлик. «Юриш вақтида оддий аскарлардан ҳар ўн саккиз киши ўзи билан бирга бир чодир, ҳар бир аскар икки от, бир камон, бир садоқ ўқдон, бир қилич, арра, бигиз, битта қоп, жуволдуз, болта, ўнта игна ва чарм халта олеин», дейилган «Тузуклар»да. Худди шунга ўхшаш баҳодирлар, ўнбошилар, юзбошилар, мингбошилар, амирлар учун зарур ҳисобланган қурол-аслаҳалар тафеилоти ҳам берилган. «Тузуклар»да амирлар, мингбошилар, юзбошилар, ўн бошилар ва бошқа ҳарбийларга маош белгилаш тартиби ҳам аниқ кўрсатилганини эсласак, шу нарса маълум бўладики, Амир Темур бўлажак ҳарбий тадбирларга, энг аввало, тинчлик шароитида, лашкарни ҳар жиҳатдан таъминлаш, у тўғрида қайғуриш орқали тайёргарлигини кўриб қўйган. Бир сўз билан айтганда, унинг лашкардан, лашкарнинг эса ундан кўнгли тўқ бўлган ҳолда жангларга киришилган. Амир Темур Жанг суратини ҳам олдиндан режалаштириб қўйгани маълум. Чунончи, у жорий қилган тартибга кўра, агар ғаним лашкари ўн икки мингдан ортиқ, лекин қирқ мингга етмаса, лашкарбошилик шаҳзодалардан бирига юклатилган. Агар ғаним қўшини қирқ мингдан ошиқ бўлса, у ҳолда Сохибқироннинг ўзи лашкарга бошчилик қилган.

Тарихий манбаларда Амир Темурнинг шахсан ўзи яккама-якка олишувлардан тоймаганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Чунончи, 1379 йили Урганч қамал қилинаётган бир пайтда у Юсуф Сўфийга юзма-юз чиқишга отланади, аммо рақиби олишувга чиқмайди. Худди шунга ўхшаш ҳол 1383 йили Сейистон юришида бўлиб ўтган. Хуллас, Амир Темурнинг мардлиги ва шахсий намунаси лашкар руҳини кўтаришда катта аҳамият касб этгани шубҳасиз.

Шароитга қараб Амир Темур лашкарнинг саф тортиши, жангга кириш тартибини ўзгартириб турган. 1391 йили Тўхтамишхонга қарши жангда илгари ҳеч кимга маълум бўлмаган янги ҳарбий тактикани қўллаган. Амир Темур тарихчиларидан Шомийнинг ёзишича, «Соҳибқирон лашкарини сафлаб етти қисмга шундайин муқаррар этдики, унинг васфи ва баёнига киши ожизлик қилади». Мазкур гувоҳликдан чиқадиган хулоса шуки, бу ғоятда мураккаб ва камёб ҳарбий тактика бўлган.

Амир Темур ҳарбий юришларни ниҳоятда пухталик ва ортиқча шов-шувсиз тайёрлашга ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам унинг қўшинлари ғаним учун кутилмаган вақт ва ерда пайдо бўлиб, қўққисдан ҳамла қилиб қолиши ҳеч гап эмасди. Соҳибқироннинг ҳар бир йирик ҳарбий юришдан олдин кенгаш ўтказиши одат тусига кирган. Кенгашда у барча йиғилганларнинг фикрини тинглаб, мазкур шароитда энг мақбул йўлни танлашга ҳаракат қилган.

Ибн Арабшоҳнинг гувоҳлик беришича, Амир Темур даврида ташқи разведка фаолияти ниҳоятда юксак даражада йўлга қўйилган. Мазкур хизмат вакиллари чаканафуруш, йирик савдогар, полвон, дорбоз, ҳунарманд, мунажжим, қаландар, дарвиш, денгизчи, сайёҳ, мешкобчи, этикдўз, толиб ниқоби остида турли мамлакатларда бўлиб, у ерлардаги шаҳарлар, қишлоқлар, йўллар, тоғу тошлар, сувлар, ҳар бир жойнинг аҳолиси, бошлиқтари, улуғлари, амирлари, фозиллари, шарифлари, бойу камбағаллари тўғрисида ҳар томонлама батафсил маълумотлар йиғиб, ҳагго суратлари билан Самарқандга юбориб турганлар. Бу билан ҳам чекланмай, Амир Темур ҳарбий, сиёсий муносабатларга киришаётган мамлакатлар тарихи, урф-одатларига оид асарларни синчиклаб ўрганган.

Демак, Амир Темур ҳарбий сиёсати, энг аввало, давлатни мустаҳкамлаш, хавфдан сақлашга йўналтирилган бўлиб, бу сиёсатни пухта йўлга қўйишда Соҳибқирон масаланинг иқтисодий, техникавий, илмий (мамлакатлар, шаҳарлар, йўллар, халқлар, душман лашкарлари, табиий-иқлим шароитларини ўрганиш ва ҳоказо), ташкилий томонларига катта эътибор билан қараган. Худци шу йўл уни ҳарбий санъат борасида юксакликка олиб чиққан.

Шундай қилиб, биз Амир Темур даври давлат бошқаруви, қонунчилиги, ҳарбий санъат масалаларига оид мулоҳазаларни билдирдик. Мазкур соҳаларда олиб борилган ҳаракатлар бир мақсадга: давлатни қудратли ва жамиятни иқтидорли этишга қаратилганини ёдда тутиш биз учун ғоятда муҳимдир.

Азмат Зиёнинг “Ўзбек давлатчилиги тарихи” китобидан

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Ўзбек давлатчилиги Tue, 08 Jan 2013 19:43:12 +0000
Ануштегинийлар https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/511-maqola.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/511-maqola.html

Ўзбек давлатчилиги тараққиётида мамлакатимизнинг ҳар бир воҳаю водийсининг ҳиссаси бўлиб келганини биз бир неча бор кўрдик. Шу маънода давлатчилигимиз ибтидоси қарор топган кўҳна Хоразмда XI— XIII аср бошларида кечган сиёсий жараён ва унинг тамом минтақага таъсири катта қизиқиш уйғотади. Биз қуйида шу ердан чиққан, кўпроқ хоразмшоҳлар номила машҳур сулола фаолияти ҳақида фикр юритмоқчимиз.

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Ўзбек давлатчилиги Mon, 26 Sep 2011 20:10:35 +0000
Салжуқийлар https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/367-saljuqiylar.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/367-saljuqiylar.html

Кишиликнинг энг қадимги маданий ўчоқларидан бири ҳисобланмиш Туркистон тарихий тараққиётнинг ўнқир-чўнқирларига қарамай доимо ўзининг сернуфуслиги билан кўзга ташланиб келган. Ва, табиий равишда ҳаёт шаҳар ва воҳалардан ташқарида — дашту биёбонларда ҳам қайнаган. Шунинг учун ҳам Туркистон халқлари ҳаётида ўтроқ, ярим ўтроқ ва кўчманчилик турмуш тарзи ёнма-ён, бир-бирига ғоятда боғлиқ равишда мавжуд бўлиб келган. Хоразм, Зарафшон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё воҳа ва водийларида яшаган халқлар минг йиллар давомида асосан ўтроқ ҳаёт кечириб келган бўлсалар, атрофдаги чўлу биёбонларда, табиий равишда, кўчманчи, ярим кўчманчилар истиқомат қилган. Шу билан бирга кўчманчи муҳитдан ҳам вақти келиб қудратли сиёсий сулолалар етишиб чиққани ҳам маълум. Бу, айниқса, салжуқийлар сулоласи мисолида кўзга яққол ташланади.
Салжуқийлар туркий ўғиз қавми, таркибида дастлаб ҳозирги Жанубий Қозоғистон ҳудудига тўғри келадиган яйловларда, Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерларда кўчманчи ҳаёт кечирар эдилар. Аслини олганда худди шу вақтда салжуқийлар сулоласи ҳали шаклланмаган эди. Бошқача айтганда, салжуқийлар бу этник ном эмас. X асрда Балхаш кўлининг жанубидан то Қуйи Волгагача бўлган ҳудудда туркий халқлардан бўлмиш ўғизлар яшардилар. Улар кўплаб қабила ва уруғларга бўлинганлар. Ана шундайлардан бири — қиниқ уруғидан чиққан Салжуқ исмли шахс ўзининг фазилатлари, билимдонлиги, абжирлиги ва мардлиги орқасида обрў-эътибор қозониб боради ва бир қанча ўғиз қабилалари сардори, катта ҳарбий куч бошлиғи даражасига эришади. Табиий равишда бундай шахсларнинг бориб-бориб ўз давраси, таъсир доираси вужудга келади. Салжуқда ҳам шундай бўлган. Бу эса ўз ўрнида муайян қарама-қаршиликларни ҳам вужудга келтирган. Хуллас, иқтисодий-сиёсий рақобат натижасида Салжуқ ўз тарафдорлари билан юқорида тилга олинган Сирдарёнинг ўрта оқимларини тарк этиб, дарёнинг қуйи оқими чап қирғоғида жойлашган Жанд вилояти яқинига келиб ўрнашади. Бу воқеа тахминан X асрнинг ўрталарида содир бўлган. Шу орада улар ислом динини қабул қиладилар. Улар худди шу асрда Мовароуннаҳрни идора қилаётган сомонийлар, аниқроғи сўнгги сомонийларни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаганларини биламиз. Салжуқийларнинг Мовароуннаҳр сиёсий ҳаётига фаол аралашуви айниқса сомонийларнинг қорахонийлар билан рақобати йиллари кучайди. Бу эса салжукийлар қарамоғидаги ўғиз қавмларининг Самарқанд, Бухоро, Кеш вилоятларига бориб ўрнашишлари учун шароит яратди. Улар ўз турмуш тарзларига кўра яйловлар, даштликларда ўрнашганликлари табиий. Шаҳар ва воҳаларда эса, аввалгидек, ўтроқ туркий аҳоли истиқомат қилаверган.
Ўғиз қавмларининг ҳаракати икки дарё оралиғи билан чекланиб қолмаган. 1075 йипи улярнинг Кир қисми (4000 оила) Маҳмуд Ғазнавийнинг розилиги ва бир неча шартлар билан Сарахс, Фарова ва Обивард атрофларидаги яйловларни ўзларига макон қиладилар. Шу тариқа улар Хуросонга қадам босадилар. Салжуқийлар ва ғазнавийлар ўртасидаги илк муносабатлар ҳақида биз ўтган бобларда ҳам тўхталиб ўтгандик. Салжуқийлар иложи борича Хуросонда мавжуд иқтисодий, савдо ва, албатта, сиёсий шароитлардан фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Бу ўз ўрнида шу вақтда ўлкада ҳукмдор бўлган Ғазнавийлар манфаатига зид келарди. Шу тариқа улараро зиддият пайдо бўлади. 1040 йилга қадар улар бир неча марта ўзаро тўқнашганлар. Охири эса кўрсатилган йили Дандониқонда салжуқийлар ғазнавийларни мағлубиятга учратадилар. Бу вақтга келиб Салжуқ аллақачон охиратга равона бўлган, унинг хонадони сиёсий фаолиятига эса наби-раси Тўғрулбек (1038—1063) бошчилик қиларди. Хуллас, 1040 йили Тўғрулбек Хуросон ҳукмдори деб эълон қилинади ва шу тариқа дунё салтанатлари тарихида яна бир қудратли сулоланинг расмий юксалиш йўли бошланади.
XI асрнинг мазкур 40-йилларидаёқ салжуқийлар Хоразм, Эрон, Кавказортига ҳарбий юришлар уюштирадилар. 1055 йили эса Тўғрулбек халифалик пойтахти Бағдодни эгаллайди ва ўз номига хутба ўқиттиради. Тўғрулбек ҳаётлигидаёқ салжуқийлар Эрон, Ироқ, Кавказорти ўлкаларини ўз таъсир доираларига тортган эдилар. 1071 йили эса кейинги салжуқий ҳукмдор Султон Алп Арслон (1063—1072) Кичик Осиёда Византия подшоси Ромен IV Диогенни енгиб, ўзини асирга олади. Бу ўз ўрнида салжуқийларнинг Кичик Осиё ва Яқин Шарқда мустаҳкам ўрнашиб олишлари учун катта замин тайёрлайди. Султон Маликшоҳ (1072—1092) замонида Самарқанд, Бухоро, Ўзганд (Фарғона) ҳам салжуқийлар қўл остида бирлашади. Шарқий Туркистондаги қорахонийлар ҳам салжукийлар устунлигини тан оладилар. Султон Маликшоҳ ҳукмронлиги даврида салжуқийлар салтанати Шарқий Туркистондан Ўрта денгизгача бўлган ҳудудни ўз ичига олтан.
Шу билан бирга, авваллари ҳам кўрганимиздек, ҳар қандай салтанатнинг ўз юксалиш босқичи бўлиши билан бирга парчаланиш, инқироз йўлига кириш даври ҳам бўлади. Салжуқийлар салтанатининг заифлашиб парчаланиш жараёни эса XI асрнинг иккинчи ярмида бошланади. Бундай жараён сабабини салтанатнинг ҳаддан ташқари улкан ҳудудда ястанганлиги, бунинг оқибатида уни бир марказдан туриб бошқарувдаги маълум қийинчиликларнинг вужудга келиши, расмий сулоланинг кўплаб намояндалари, маҳаллий ҳукмдорларнинг мустақилликка интилишлари, қарам ўлкаларнинг табиий равишда норозилиги, қаршилиги кабилар билан тушунтириш мумкин.
Қисқаси, XI асрнинг иккинчи ярмидаёқ салжуқий-лар хонадони вакиллари фаолияти билан боғлиқ Сурия, Ироқ, Анатўлия (Кўня), Кермон султонликлари юзага келади. Сулола ички низолари кескинлаша бориб, XII аср бошларидаёқ салтанат шарқий ва ғарбий қисмларга бўлиниб кетади (ашиналийлар, қорахонийларнинг ҳам ички низолар сабабли худди шундай қисмларга бўлиниб кетганини эслайлик). Шарқий қисм асосан Хуросон ва Мовароуннаҳрдан иборат бўлиб қолди. Унинг чегаралари, таъсир доираси қатъий бўлмай ўзгариб турган. Чунончи, Султон Санжар (1118—1157) қудрати авжига чиққан вақтларда ғарбий салжуқийлар (Эрон, Ироқ, Озарбаижон) унинг, яъни шарқий салжуқийларнинг сиёсий таъсирида бўлганлар. 1141 йили Мовароуннаҳрга шарқдан қорахитойларнинг бостириб кириши билан эса Султон Санжарнинг ҳам кучи қирқилди. Қорахитойларга қарши салжуқийлар қорахонийлар билан биргаликда лашкар тортган бўлсаларда, аммо мағлубиятта учрайди-лар. 30 минг киши, жумладан, 3—4 минг амиру амалдорлар ҳам ҳалок бўлади. Бу ўз ўрнида салжуқийларга қарам бўлган Хоразм сулолаларининг юксалиши учун шароит яратади. Худди шу ердан чиққан хоразмшоҳлар (ануштегинийлар) XII асрнинг иккинчи ярмида ғарбий салжукийларга зарба берадилар. Шарқий салжуқийлар фаоли-ятига эса Султон Санжар ўлимидан кейин чек кўйилади. Бошқача қилиб айтганда, XII аср охирига келиб Кичик Осиёдаги Анатўлия (Кўня) султонлигидан ўзга бирон-бир маконда расмий салжуқий хонадони қолмайди. Анатўлия (Кўня) султонлиги эса XIII аср ўрталарида мўғулларга қарамликка тушади. Аммо нима бўлганда ҳам худди мана шу салжуқийлар туфайли Кичик Осиёга туркий тилли қавмларнинг бориб ўрнашиши жараёни кучаяди ва бориб-бориб мазкур минтақада туркий давлат ва миллатга асос солиниши учун тегишли замин яратди. Шунинг учун ҳам ҳозирги Туркиядаги туркий тилли халқ Туркистонни ота юртимиз, яъни тарихий ватанимиз, деб эътироф этади.
Энди салжуқийлар даври давлат қурилиши масаласига тўхталсак. Давлат тепасида олий ҳукмдор мақомида салжуқийлар хонадони намояндаси турган. У Султон (Султон ул-аъзам) унвонига эга бўлган. Унинг номидан хутба ўқилиб, танга зарб этилган. Тахт отадан болага мерос сифатида ўтган. Мулк, ер-сув тақсимлаш, муҳим давлат ва бошқарув мансабларига тайинлаш, давлат кирим-чиқимларидан бохабар бўлиб туриш, қўл остидаги амалдорлар ва хизматкорлар фаолиятини назорат қилиб туриш унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари сирасига кирган. Шунингдек олий ҳукмдор ўз мансабдорла-ри, хизматкорлари уетидан тушган ариза ва шикоятларни, амалдорларнинг даромади, солиқ тўпловчилар, уларга бошчилик килувчиларнинг фаолиятини назорат қилиб бориши керак бўлган. Мамлакат ободонлиги, сунъий суғориш тизимларини барпо этиш, кўприклар қуриш, қишлоқларни обод этмоқ, экинлар аҳволидан бохабар бўлиш, қалъалар, янги шаҳарлар барпо этиш, олий бинолар қуриш, катта йўллар узра работлар (меҳ-монхоналар) бино этиш, мадрасалар очиш каби қатор савобли ва ҳар қандай давлат ривожи учун зарур бўлган тадбирларни амалга ошириш ҳам олий ҳукмдор зимма-сида бўлган. Низомул мулк ҳукмдорнинг фуқароларга муносабатини шундай белгилаган: «Подшоҳнинг бир ҳафтада икки кун зулм кўрганларни қабул қилмасдан иложи йўқ. У зулмкорни жазоламоғи, инсофга чақирмоғи, раиййат сўзларини ўз қулоғи билан воситачисиз эшитмоғи керак. Арзчилар энг муҳим сўзларини айтмоқлари, (ҳукмдор эса) улар бўйича ҳукм чиқармоғи лозим. Шунда мамлакатда подшоҳ эзилган ва адл ис-товчиларни ҳафтада икки кун қабул қилиб, уларнинг сўзини тинглар экан, овозаси тарқайди. Золимлар бундан чўчийдилар, қўлларини калта қиладилар».
Ғазнавийлар, қорахонийлар, сомонийлар мисолида кўрганимиздек, салжуқийлар бошқарув тизими ҳам иккига: даргоҳ ва девонларга бўлинган. Даргоҳдаги энг асосий хизмат ва вазифаларни кўрсатиб ўтамиз: улуғ ҳожиб — даргоҳдаги султонга энг яқин киши, даргоҳ билан девонлар ўртасидаги алоқаларни мувофиқлаштириб турувчи, расмий қабулларни уюштирувчи. Ҳорис амири (амири ҳорис) султон чиқарган жазо ҳукмларини ижро этиш билан шуғулланган. Саройдаги қурол-аслаҳа, айниқса, султонга тааллуқли нарсаларни сақлаш ишини салоҳдор олиб борган. Даргоҳ ишларини бошқарувчи хос вакил, султон байроғини тутувчи аламдор дейилган. Султон ва даргоҳ хавфсизлигини таъминлаш жанддорга юклатилган. Шунингдек даргоҳ фаолиятини таъминлашда жомадор, шаробдор, чашнегир (султоннинг овкатланишига масъул), сарҳанг, мирохур, таштдор каби мансабдорларнинг ҳам ўз ўрни бўлгани маълум.
Салжуқийлар бошқарув тизимида ҳам бош вазир хизмати алоҳида аҳамият касб эттан. У марказий бош-қарув (девони аъло) тепасида турган ҳолда мавжуд барча девонлар (вазирликлар) фаолиятига раҳбарлик қилган. Хазина, молия, солиқ, давлатга тегишли ишлаб чиқариш муассасалари ишини назорат қилиш унинг гарданида эди. Манбаларда бош вазирни раис ур-руасо (раисларнинг бошлиғи), саъид ур-руасо (бошлиқлар-нинг каттаси), деб таърифлашларига кўра айтиш мумкинки, унинг фаолияти мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги барча соҳаларга тегишли бўлган. Чунончи, у султон номидан қарам ўлкалар ҳукмдорлари, хори-жий давлатлар намояндалари билан мулоқот ва музокарада бўлиш ҳуқуқига эга эди. Иккинчи томондан, шунчалик кенг кўламда фаолият кўрсатиш унинг бир ўзига оғирлик қилгани табиий. Шунинг учун ҳам бош вазир ўзининг махсус вакиллари, назоратчилари орқали ҳам иш юритган. У хизматчиларни ишга олиш, уларга маош тайинлаш, ишдан бўшатиш каби ваколатларга ҳам эга бўлган. Хуллас, бош вазирнинг ҳақ-ҳуқуқи катта бўлган. Шу билан бирга у ер-мулк тақсимлаш борасида ҳуқуқсиз бўлган. Мазкур ваколат султон ихтиёрида қолган.
Шаҳзодалар ва маликалар ҳам ўз вазирларига эга эдилар. Аммо бу ҳол давлат манфаатларига зид эканли-гига ўз вақгида салжуқииларнинг бош вазири лавозимида фаолият кўрсатган машҳур Низомул мулк (1018 ёки 1020—1092) ишора этганди: «Қачонки, подшоҳлик иши аёллар ва гўдақлар қўлига ўтса, билгинки, подшоҳлик ўша хонадонни тарк этгай».
Девонлар тўғрисида сўз очарканмиз, уларнинг икки тоифага булинишини таъкидлаш лозим: сулолавий ва расмий девонлар. Номидан ҳам кўриниб турганидек, сулолавий девон ҳукмдор хонадон фаолияти билан боғлиқ бўлиб, унга тегишли мол-мулк, ер-сув, хазина ва бошқалар бошқаруви, ҳисоб-китоби, олйқ-солиғи каби вазифалар билан шуғулланган. Расмий девонлар куйидагилардир: девони туғро, девони истифо, девони иш-роф, девони арз. Туғро девони мазкур девонлар ичида энг муҳими ҳисобланиб, унинг бошлиғи бош вазир ўринбосари мавқеида бўлган. Бу девонда олий ҳукмдорнинг фармонлари, қарорлари, расмий ёзишмалари ва ҳужжатлари тайёрланиб, кейин унга муҳр бостириш-га тақцим этиларди. Жойларга расмий ҳужжатлар юбориш, улардан ҳужжатлар қабул қилиш, чет элларга мактублар юбориш, давлат ҳужжатларида махфийликни таъминлаш кабилар шу девон хизматчилари назорати остида эди. Бу девонга хизматга ҳар ким ҳам олинавермасди.
Кейинги вазирлик бу истифо, яъни молия девони. Давлат кирим-чиқимлари, солиқлар, бож ва бошқа молиявий даромадлар, уларни алоҳида рўйхатга олиш худди шу девон ихтиёрида мужассамлашган. Бу вазирлик жойлардаги бўлимлари орқали тегишли рўйхат ва миқдорларда солиқ йиғиш, қилинган ишларни алоҳида дафтарларда қайд этиш билан шуғулланган. Бўлимлар марказга ҳар бир тадбир, масалан, солиқ йиғиш бўйича алоҳида ва батафсил ҳисобот ёзиб берганлар. Истифо девони ҳақ-ҳуқуқлари нечоғлик бўлганлигини шундан ҳам билса бўладики, унинг хизматчилари (муставфийлар) ҳатто даргоҳ кирим-чиқимлари, хазинадаги аҳвол, мавжуд нақд пулнинг ҳисоби, давлат қарамоғида бўлганларга кетадиган харажат, маош, нафақа миқдори кабиларга ҳам тўғридан-тўғри аралашганлар, назорат қилганлар.
Яна бир вазирлик бу ишроф девонидир. Унинг бўлимлари вилоятлар ва шаҳарларда ҳам фаолият кўрсатган. Бир сўз билан айтганда, бу хизматнинг моҳияти давлат назорати тушунчасини беради. Бунинг исботини ишроф хизматининг фаолият доираси орқали ҳам билиб олиш мумкин: молия-солиқ ҳисобларини на-зорат қилиш ва текшириш, вақфга тегишли мулклар устидан умумий назорат олиб бориш, сулолага тегишли ер-сувлар, қимматбаҳо молия қоғозлари, зарбхоналар, амалдаги муҳрлар, бозорлар мутасаддилари, солиқчилар, қишлоқ оқсоқоллари ва бошқа амалдорлар устидан назорат олиб бориш. Назорат ўз ўрнида махфий ҳам бўлган.
Девони арз ўзига хос ҳарбий муассаса (ҳарбий вазир-лик) бўлиб, лашкарга мўлжалланган маош ва таъминот (озиқ-овқат ва кийим-кечак), ҳарбийларнинг рўйхати, янгиланиб туриши, ҳарбий қисмларнинг таркибий сони, уларга кетадиган харажатларнинг тури ва ҳажми, транспорт, ҳарбий юришлар чоғидаги таъминот, вақги билан ҳарбийлар кўригини ташкил этиш кабиларга масъул эди. Мазкур девон ва умуман девонлар тизими иши қандай йўлга қўйилганини қуйидаги мисол орқали яққол тасаввур қилиш мумкин. Лашкардаги бирон-бир хизматчининг маоши ошириладиган ё қисқартирилади-ган бўлинса, бу ҳақда, энг аввало молия-солиқ идоралари билан келишиб олиниши зарур ҳисобланган.
Маҳаллий бошқарув тизимига келсак, вилоят бошлиқлари (волий) ҳам ўз девонларига эга бўлганлар. Во-лийларни олий ҳукмдор тайинлаган. Улар бутун вилоят ҳаёти билан боғлиқ барча соҳаларга бошчилик қилганлар: молия, солиқ, суд, ҳарбий ишлар, жазо идоралари волий назорати, тасдиғи, измида фаолият кўрсатганлар.
Туман, шаҳар миқёсидаги бошқарув тизими ҳам вилоятларники каби бўлган, фақат ҳарбий фаолият бундан мустасно эди.
Салжуқийлар даври иқтисодий муносабатлар аҳво-ига келадиган бўлсак, албатта, биз бутун салтанат, яъни Мовароуннаҳрдан Ўрта денгизгача бўлган ҳудудда кечган иқтисодий муносабатлар тўғрисида фикр юритмай, асосий эътиборни мазкур масаланинг минтақага алоқадор томонларига тўхталиб ўтсак тўғри бўлади.
Шу маънода ўз даври учун катта аҳамият касб этган деҳқончилик ривожланиб бориб, бунга асосан сунъий суғориш тизимларининг кенгайиб, мукаммаллашиб бо-риши кенг йўл очиб берган. Чунончи, сув тўғонларини таъмирлаш, янгиларини қуриш, ер ости ва ер усти сув иншоотларини барпо этиш, деҳқончиликнинг илғор усулларидан фойдаланиш, сунъий сув ҳавзаларини яра-тиш каби тадбирлар ўша замон деҳқончилиги тараққиётидаги асосий омиллардандир. Ғаллачилик, боғдор-чилик, полизчилик, сабзавотчилик, пахтачилик, пиллачилик соҳаларидаги ютуқлар ҳам илгариги даврлар ва бошқа минтақалардан кам бўлган. Чунончи, Хоразм қовунлари, Журжон (Гургон) хурмолари, шакарқамиши, лимонлари, Нисо узумлари, беҳилари, бақлажонлари, Марв буғдойи нафақат минтақада, балки ундан ташқарида ҳам шуҳрат қозонган эди.
Деҳқончилик соҳасининг ривожи, албатта, ҳунармандчилик тараққиёти учун тегишли асос яратиб бера-ди. Салжуқийлар даври ҳам бундан мустасно эмас. Шунинг учун ҳам ёзма манбалар, археологик изланишлар натижалари берган гувохдикларга назар солинса, тўқимачилик (ип газлама, ипак, зиғирпоя толасидан тайёр-ланган матолар ишлаб чиқариш), кулолчилик (коса, хум, кўза, пиёла ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш), гиламчилик, заргарлик, ойнасозлик, темирчилик, кўн-чилик каби қатор соҳалар ҳам ички, ҳам ташқи талаб ва эҳтиёжларни қондириш йўлида тараққий этиб борган.
Яна бир муҳим соҳа бу савдо-сотиқдир. Савдо-сотиқнинг ривожланишида ишлаб чиқариш (деҳқончилик, ҳунармандчилик) билан бир қаторда улкан иқтисодий-савдо маконининг мавжудлиги ҳам муҳим ўрин тутган. Албатта, бундай маконни яратиш осон бўлмаган. Шаҳарларда бозорлар аҳволини яхшилаш, гартиб ўрнатиш, карвон йўллари хавфсизлигини таъминлаш, маълум масофаларда работлар, тўхташ жойлари бино этиш, пул муомаласини назорат килиш каби қатор муҳим тадбирларни доимо амалга оширишга |ўғри келган. Бунинг натижасида минтақанинг Урта ва Яқин Шарқ, Шарқий Европа, Ҳиндистон, Хитой каби мамлакат ва ўлкалар билан савдо алоқалари гуркираб борган. 1087 йили Султон Маликшоҳ Шарқ ва Ғарб йўналишлараро савдони янада жонлантириш ниятида Хуросон ва Ироқ савдогарларини баъзи бир савдо гўловларидан озод этган. Савдо-сотиқда қуруқликдан гашқари Каспий денгизи имконларидан ҳам оқилона фойдаланишга интилингани маълум. Каспий денгизи орқали Туркистонга нефть маҳсулотлари келтирилганини биламиз. Ё бўлмаса Сирдарё қуйи оқими, ўнг қирғоғи ерларидан чиқадиган мушк, олтин, кумуш смбилар нафақат ташқи бозорда, балки минтақанинг ўзида ҳам ғоятда қадрланган. Умуман олганда, минтақа бозорларида қимматбаҳо мўйна, қоракўл териси, тузланган балиқ, морж қозиқ тишидан тортиб қуруқ мева, нафис матолар, қимматбаҳо тошлар, тақинчоқларгача топиш мумкин эди.
Пул муомаласига келсак, энг юқори даражадаги пул бирлиги ўрнида соф олтиндан зарб этилган динор (қизил динор) қабул қилинган. Таркибида олтиндан ташқари қўшимча металл аралашмаси бўлган ва маҳаллий аҳамият касб этган динор ҳам бўлиб, уни рукний деганлар. Шунингдек муомалада мис дирҳамлар ҳам бўлиб, улар асосан ички бозорга мўлжалланган. Салжуқийлар даврида ҳам чек, аккредитив, вексел туридаги нақд пулсиз муомала қилиш тизими амалда бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Салжуқийларнинг ташқи алоқалари ҳақида нима дейиш мумкин. Салтанатнинг Шарқий Туркистондан Ўрта денгизгача ястаниши географик жиҳатдан уларни тўғридан-тўғри тарихий Хитой ва Византия билан чегарадош қилиб қўйди. Хитой ҳам, Византия ҳам бундан хавфсираши турган гап эди. Шунинг учун ҳам улар ило-жи борича салжуқийларнинг заифлашиб боришидан манфаатдор эдилар. Бунда «чўғни бировнинг қўли билан ушлаш» сиёсатидан унумли фойдаланишга кўп ҳаракат қилинган. Чунончи, салжуқий Султон Маликшоҳ даврида Византия дипломатик йўллар билан Хитойни салжуқийларга қарши гиж-гижлаб, улар ўртасида уруш чиқаришга обдон ҳаракат қилгани маълум. Аммо Сун хонадонидан бўлмиш Хитой ҳукмдорлари урушдан кўра савдо алоқалари кўпроқ манфаатлироқ эканини англаган ҳодда «шайтон йўлидан» юрмайдилар. Византия бу билан тинчимай энди тўғридан-тўғри ғарбда, Европанинг ўзида салжуқийлар, аниқроғи «мусулмонлар хавфи»ни байроқ қилиб, уларга қарши курашга даъват кила бошлайди. Ваҳоланки, ислом динини эндигина қабул қитган салжуқийлар исломни ё унинг «хавфи»ни элтувчи куч бўлолмасдилар. Зеро, ислом дини зуҳуридан кейин дин байроғи остидаги бирон-бир юриш, истило йўқким, асл мақсади ва манфаати билан сиёсий, иқтисодий мўлжаллар билан уйғунлашмаган бўлсин. Демак, салжуқийлар Византия учун, энг аввало сиёсий, халқаро савдо муносабатларида катта рақиб ҳисобланарди. Одат-да, рақибни енгиш иши унга нисбатан кўпчилик фикри, яъни мафкурасини қарши қўйишдан бошланганидек, Византия салжуқийларнинг ҳарбий-сиёсий хавфига қарши мафкура, эътиқод омилини қўиди. Бундан Рим черкови ва бошқа Европа мамлакатлари иложи борича фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Шу тариқа XI асрнинг сўнги ўн йиллигида мафкура бўёқлари билан чапланган, аслида таъсир доиралар курашидаги бир ҳаракатгина бўлган салиб юришлари бошланган. Салибчиларнинг шарққа қараб ҳаракатларини киркишда салжуқийларнинг хизматлари катта бўлган.
Салжуқийлар ўз тобелигида бўлган юртларда фан ва маданият тараққиёти учун барча шарт-шароитни яратиб беришга интилганлар. Салжуқийлар хонадонига мансуб олий ҳукмдорми, шаҳзодами ё маликами, ҳаммалари мамлакатдаги бирон-бир шаҳарда бир ё бир нечта мадраса қуришни ўз вазифалари, деб билганлар. Вазирлар, амирлар, маҳаллий ҳокимлар ҳам урнак олиб иш тутганлар. Чунончи, тилга олганимиз машҳур вазир Низомул мулк ўз даврида кўплаб мадрасалар қурдирган. Ҳар бир мадрасада ўнлаб, юзлаб илм толиблари ҳам диний, ҳам дунёвий соҳаларда билим олганлар. Мадрасаларда ҳам табиий-аниқ фанлар ҳам ижтимоий-диний билимлардан таҳсил олинган. Ўқувчиларга ойлик нафақа бериб борилиб, жой билан ҳам таъминланган, уларни ўз даврларининг етук олимлари ўқитганлар, илм толибларининг ихтиёрида кўп минг жилддан иборат кутубхоналар бўлган. Баъзи бир мадрасаларда ўқувчилар сони минглаб бўлганини биламиз. Масалан, Низомул мулк томонидан асос солинган Низомия мадрасаларидан бирида олти минг нафар талаба яшаб, таълим олгани маълум.
Илму маърифатга бўлган анъанавий жиддий эътибор салжуқийлар даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади ва буни юқорида таъкидланган ўнлаб мадрасаларнинг барпо қилиниши орқали ҳам билиб олишимиз мумкин. Аҳвол ҳакиқатан ҳам шундай бўлганини ўша замонда яшаган буюк олимлар, шоирлар фаолияти ҳам тасдиқлайди. Баҳовиддин Абубакр Марвазий, Шарафиддин
Тусий, Абулҳасан Али Марвазий, Умар Хайём, Музафар Исфизорий, Заҳириддин Ғазнавий каби ҳандасачилар, юлдузшунослар, риёзиётчилар, Муҳаммад Илоқий, саййид Исмоил Журжоний, Фахриддин Розий каби табиблар, кимёгарлар, Муъизий, Анварий, Собир Термизий, Асириддин Ахсикатий, Рафъий Марвазий каби йирик шоирлар шулар жумласидандир. Одатдагидек, улар ўз замонларининг барча илмларидан хабардор бўлганлар. Масалан, Умар Хайёмни биз кўпроқ машҳур шоир, аниқроғи, тўртликлар устаси сифатида танйймиз. Ваҳоланки, у етук юлдузшунос ва риёзиётчи ҳам эди. Хайём иштирокида расадхона лойиҳаси чизилиб, сўнг бир йил ичида барпо этилган. Унда олиб борилган кузатишлар ва бошқа изланишлар натижасида 1097 йили Умар Хайём Султон Маликшоҳ топшириғига кура янги тақвим (календарь) тузади. Унинг аниқлиги Григорий календаридан ҳам юқори бўлишига қарамай амалда жорий қилинмасдан қолиб кетган. Бундан ташқари математика тарихида сонлардан бутун мусбат илдиз топишнинг умумий қоидасини биринчи исботлаб берган ҳам Умар Хайёмдир.
Ё бўлмаса, кутубхоналар аҳволини олайлик. Билим ва маърифат тарқатишда, буюк аждодларимиз тарихий-маданий меросини сақлашда катта аҳамият касб этган бундай муассасалар салжуқийлар даврида бир талай эди. Тарихчи ва сайёҳ Ёқут Ҳамавий (1179—1229) Марвда бўлганида бу ерда ўнта йирик кутубхона борлигини кўрган. Мазкур кутубхоналарда сақланаётган китоблар қиммати ва сони жиҳатидан дунёда бирон-бир кутубхона унга тенг келолмайди, деб ёзганди тарихчи.
Хуллас, салжуқийлар даври ва фаолияти ҳақида кўп ёзиш мумкин. Аммо бир нарса аниқки, Туркистондан чиққан намоянда сифатида салжуқийлар мазкур минтақанинг сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳадаги кўп асрлик тажриба ва анъаналарига суянганлар, баҳоли қудрат ўз фаолиятларида уларни давом эттиришга ҳаракат қилганлар.

Азамат Зиё

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Ўзбек давлатчилиги Mon, 06 Dec 2010 13:38:46 +0000
Ғазнавийлар https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/366-gaznaviylar.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/366-gaznaviylar.html

Ғазнавийларнинг сиёсий куч сифатида юзага келганини ва юксалиши масаласида ҳам биз совет тарихшунослигидаги мавжуд баъзи бир қарашларни қабул қила олмаймиз. Чунки илгари ғазнавийларни (демак, уларнинг чамонини ҳам), асосан, салбий томондан кўрсатишга интилиб келинган, десак муболаға бўлмайди. Чунончи, бу сулола асос топтан Ғазна вилояти «исёнкор турк лашкарбошилари»га бойлик орттириш учун кулай жой сифатида шарҳланиб, ўз-ўзидан шу ерда кучга кирган ва мазкур шаҳар (вилоят) номила танилган ғазнавийлар сулоласи тарихи ҳам гўё худди шундай мақсад йўлида юзага келган ва фаолият кўрсатгандай баён этилган. Аслида эса тарихий воқелик сабаблари бир нечта.
Биринчидан, Исмоил Сомонийдан кейин сомонийлар орасидан ҳар жиҳатдан етук, юқори даражада сиёсат юргиза оладиган арбоб етишиб чиққани йўқ. Бунинг оқибатида сомонийлар ўз ички, яъни сулолавий имкониятларидан кўра кўпроқ мавжуд сиёсий муҳит қонун-қоидаларига боғлиқ бўлиб қолганлар. Сиёсий муҳитни эса бу вақтда нуфузли лашкарбошиларсиз тасаввур қилиб бўлмасди. Ғазна вилоятидаги кучлар сиёсий фаоллигининг ошиши ва бориб-бориб алоҳида бир сулола даражасига кўтарилиши ҳам худди шундай йирик лашкарбошилар номи билан боғлиқ бўлганини биз қуйида яққол кўрамиз.
Иккинчидан, Туркистон минтақасида сиёсий тараққиётнинг ўзига хос томонларидан бири — бу даврда худди маданий ҳаётдаги каби бир қатор ўзига яраша кучли давлат арбобларининг, сиёсий сулолаларнинг юзага чиқишидир. Гап шундай ҳолнинг яхши-ёмонлигида эмас, оқибатларидан қатьи назар, шундай вазият содир бўлган ва бу билиб қўйилса ҳар жиҳатдан фойдалидир.
Ғазнавийлар сулоласи қандайдир «ўлжапарастлик» кетидан эмас, балки минтақада кечган ижтимоий-сиёсий муносабатлар муҳитида юзага келганлигига доир гувоҳликлар манбаларда етарли даражада топилади. Юқорида биз сомонийлар саройида йирик лашкарбошилар тутган мавқе ҳақида айтиб ўтгандик. 961 йили сомоний ҳукмдор Абдумалик ўлимидан сўнг вазирлар тахтга марҳумнинг ўғлини ўтқазадилар. Бунга, манба тили билан айтганда, «Сомонийлар хонадони учун мақтовга лойиқ хизматлар қилиб келган ҳамда ноиблик ва лашкарбошилик йўлини тутган» Алптегин қаршилик қилади. Шу тариқа давлат арконлари ва Алптегин ўртасидаги мухолифлик кучайиб авжига чиқади. Лашкарбоши Бухорони тарк этади. Ҳатто шундан кейин ҳам зиддиятлар тугамай, охирида Алптегин ва Бухоро кўшинлари ўртасида тўқнашув содир бўлиб, бухоролик лашкар мағлубиятга учрайди. Сомонийлар хонадони ва Мовароуннаҳр билан алоқани узган Алптегин Ғазна вилоятида ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Унинг вафотидан (963) сўнг Ғазнада навбати билан Амир Исҳоқ ибн Алптегин, Амир Билгатегин, Амир Пирий, Амир Сабуктегинлар ҳукмронлик қиладилар. Ғазнавийлар сиёсий сулоласига асос солган ҳам аслида ана шу Сабуктегин бўлади. Шу билан бирга Ғазнанинг минтақа сиёсий марказларидан бирига айланишида биринчи салмоқли қадамни Алптегин қўйганини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Зикр қилинганидек, Алптегин сомонийлар билан алоқани узган бўлишига қарамай, сомонийлар Ғазнада мужассамлашган ва қулоч ёйиб бораётган сиёсий-ҳарбий кучга доимо эҳтиёж сезиб келганлар. Бунинг яққол исботини Сабуктегин ва сомоний Нух III (976—997) ўртасида Кеш атрофида бўлиб ўтган учрашув (бунда Сабуктегин Нухни қўллаб-қувватлаши ҳақида ваъда берган), ё бўлмаса 994 йили сомонийларнинг энг ашаддий душманларидан Абу Али Симжурийнинг тор-мор этилишида Сабуктегин тутган асосий ўрин орқали кўриш мумкин. Сабуктегиннинг обрў-эътибори сўнгта йилларда шу даражада юқори бўлганки, у «дину давлат ҳимоячиси (Носир ад-дин ва ад-давла)» фахрий унвони билан машҳур эди.
Ғазнавийларнинг ҳам расман, ҳам амалан сиёсий куч сифатида тан олиниши 996 йилга тўғри келади. Юқорида кўриб чиқилганидек, қорахонийлар бир неча марта Бухорога таҳдид соладилар. Тилга олинган йили эса Сабуктегин сомонийларни қорахонийлар «чангали»дан сақлаб қолади. Сомоний Нух III рақиб олдидаги заифлигини сезган ҳолда унга мурожаат қилади. Сабуктегин эса Бухорони қўлга олиб, қорахонийлар билан келишувга имзо чекади. Бунга кўра Амударёдан жанубда жойлашган барча вилоятлар Сабуктегиннинг номига муҳрланади. Унинг вафотидан (997) кейин аввалига тахтга бир оз муддат унинг ўғли Исмоил ва 998 йилдан эса бошқа фарзанди Маҳмуд чиқади. Ғазнавийлар қудрати ва шуҳратини оширган ҳукмдор ҳам аслида ана шу Маҳмуд хисобланади. Чунончи, унинг ҳукмронлиги даврида (998—1030) Хоразм, Хуросон, Сейистон, Кобул, Ғазна, Шимолий Ҳиндистон каби вилоятлар ва маконлар ғазнавийлар измида бўлган. Маҳмуднинг ўлимидан сўнг тахтга унинг ўғли Муҳаммад ўтиради, ваҳоланки, ундан катта ўғли (Масъуд) ҳам бор эди. Ўша замонда ёзилган манбалар шарҳига кўра, Маҳмуд тахтни кичик ўғли Муҳаммадга васият қилиш билан бирга, унга «Аканг Масъуд билан қарама-қаршиликка борма, агар у сенга карши чиқса, урушиб юрма, (бекор) нобуд бўласан», деган. Ҳақиқатан ҳам тез орада Масъуд ва Муҳаммад ўртасида мухолифат юзага келади. Масъуднинг Муҳаммаддан устун бўлганлигини замондош тарихчилар ҳам тан оладилар. Хуллас, шу йилнинг ўзидаёқ Масъуд тахтни эгаллайди.

Илгарилари ҳам кўп марта кўрганимиздек, одатда, бирон-бир сулола тарихида муаиян маънода бекаму кўст, доимо «ошиғи олчи» сиёсатчи тарих саҳнасига бир марта чиқади. Ғазнавийлар ҳам бундан мустасно эмасдилар. Шунинг учун ҳам Масъуд даври (1030—1041) асосан Маҳмуд саъй-ҳаракатлари билан қўлга киритилган натижаларни саклаб қолиш йўлидаги уринишлар йиллари бўлди, десак тўғри бўлади. Биринчидан, 1034 йили Хоразм ғазнавийлар таъсир доирасидан чиқади. Иккинчидан эса Хуросонда бошқа бир сиёсий сулола — салжуқийларнинг кучайиб бориши ҳам худди мана шу Масъуд даврига тўғри келган. 1035 йилги келишувга биноан Масъуд салжуқийларга (Йабғу, Тўғрил, Довуд бошлиқ қабилаларга) Нисо, Фарова, Деҳистон вилоятларини маскан ва яйлов сифатида беришга мажбур бўлади. Вақт ўтиши билан куч-қудрат орттирган салжуқийлар 1038 йили Нишопурни эгаллайдилар. Шу йилги Сарахс атрофидаги Масъуд билан жангда мағлуб бўлишларига қарамай, кўп ўтмай — 1040 йили Марв ва Сарахс оралиғидаги Дандониқонда салжуқийлар ғазнавийларга чунонам зарба берадиларки, шундан сўнг Сабуктегин авлодлари ўзларини ўнглай ололмайдилар. Хуросон қўлдан кетади. Гарчи Масъуд ўғли Мавдуд (1041—1049) ўз хонадонининг илгариги мавқеини тиклашга уринган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқолмаган. Чунки фурсат қўлдан кетганди. Ғазнавийлар бундан буён фақат Ғазна вилояти ва Шимолий Ҳиндистондагина ҳукм юргизишга қодир бир ҳудудий сулолага айланиб қолганлар. Бироқ нима бўлганда ҳам 1187 йилга қадар улар ўз фаолиятларини тўхтатганлари йўқ. Мавдуддан сўнг сулолага навбати билан Али, Абдурашид, Иброҳим, Масъуд II, Арслоншоҳ, Баҳромшоҳ, Хисравшоҳ, Хисрав Маликлар етакчилик қилганлар.
Ғазнавийлар даври бошқарув тизими ўзининг мураккаблиги билан диққатни жалб этади. У кўп жиҳатдан сомонийлар, қорахонийлар замонидаги давлат бошқаруви тизимларига яқин ва ўхшаш. Бу табиий ҳол. Чунки илгари ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, ҳар қандай бошқарув тизими (шакли) мавжуд ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий шароитга боғлиқ бўлади. Бошқа томондан эса ғазнавийлар ҳукмронлиги остида бўлган Хуросон, Сейистон, Кобул, Ғазна каби вилоятлар минтақанинг ажралмас таркибий қисмлари бўлиб келганликларини назарда тутсак, бошқарувчилик тараққиётидаги ўхшашликлар, яқииликлар сабаби маълум бўлади.
Демак, бошқарув тизимининг марказида даргоҳ ва девонлар (вазирликлар) турган. Авваллари ҳам кўрилганидек, даргоҳга олий ҳукмдор (ғазнавий ҳукмдорлар «Амир» унвонига эга бўлганлар) ҳаёти ва фаолияти билан алоқадор хизматлар, амаллар кирган. Улар орасида «ҳожиблик» хизмати алоҳида эътиборга лойиқ. Ғазнавийлар даври бўйича манбаларда биз ҳожибликнинг қуйидаги шаклларига дуч келдик: улуғ ҳожиб, сарой ҳожиби, навбатчи ҳожиб, ҳожиб-жомадор. Улуғ ҳожиб нафақат бошқа ҳожиблар орасида, балки умуман мамлакат ва давлат ҳаётида алоҳида мавқега эга бўлган. Бунга ишора берувчи бир неча мисоллар келтирамиз. Маҳмуднинг ўлимидан кейин Муҳаммаднинг тахтга ўтиришига бош-қош бўлган ва, қисқа муддатга бўлса-да, бошқарув ишларини ўз ихтиёрида мужассамлаш-тирган ҳам улуғ ҳожиб Али  бўлади. Расмий маросимларда улуғ ҳожиб олий ҳукмдорга энг яқин жойни эгаллаган. Унга гоят муҳим вазифалар юклатилган. Катта аҳамият касб этувчи жангларда улуғ ҳожибга қўшиннинг энг салмоқли ва масъулиятли қисмига бошчилик қилиш вазифаси юклатилган. Масалан, олий ҳукмдор марказни бошқарса, сипоҳсалор ўнг қанотга, улуғ ҳожиб эса чап қанотга қўмондонлик қилган. Улуғ ҳожиб ўта жиддий ҳарбий юришлар, махсус сараланган қисмларни текшириш, таъминотини жойига қўйиш тадбирларида ҳам фаол бўлгани маълум. Олий ҳукмдор иа улуғ ҳожиблараро муносабатлар нечоғлик бўлганлигини шундан ҳам кўриш мумкинки, Масъуд улуғ ҳожиб Али Қарибга йўллаган бир мактубида унга «фозил (улуғ) ҳожиб, биродар» деб мурожаат қилади. Сарой ҳожибининг вазифаси тушунарли — у сарой эшикоғаси бўлган.
Ҳожибга келсак, фикримизча, ҳожиблик, умуман олганда, қандайдир бир ижтимоий-сиёсий табақа сифатида кўпроқ намоён бўлади. Фараз қилиш мумкинки, ўз даври учун ҳожиблик рицарлик тушунчасига яқин бўлса ажаб эмас. Масалан, манбаларда шундай маълумотларга ҳам дуч келамизки, улар кенгроқ мулоҳаза қилинса, мазкур фараз беасос эмаслиги равшан бўлади. «Тарихи Масъудий»да ўқиймиз: «Амир Абдураззоқ... вилоят амирлиги халъатини кийди... Унинг икки ғуломига эса қора (чакмон) бердилар, ҳожиблик учун». «Ҳожиб Бадр ва ҳожиб Эртегинларга иккита қимматбаҳо халъат бердилар. Бадрга улуғ ҳожиблик (халъати), Эртегинга эса ғуломлар бошлиғи (халъати) берилди». Ҳожиблар бир вақтнинг ўзида шиҳна ё сипоҳсалор мансабига эга бўлганларини ҳам эслатиб ўтиш жоиздир. (Ҳожиблар одатда қора чакмон ва икки учли кулоҳ кийиб юрганлар.)
Даргоҳ фаолиятида сипоҳдор (сарой хизматчиси), давотдор (олий ҳукмдор шахсий ҳужжатлари, ёзув-чизуви билан боғлиқ ишларга бош-қош хизматчи), пардадор (маҳрам, сир сақловчи, пинҳона вазифаларни бажарув-чи), мартабадор (саройдаги ўрта даражадаги амалдор), фаррош (саройдаги кичик хизматчилардан), хазиначи, жомахона (кийим-кечак сақланувчи хона) бошлиғи каби мансаб ва хизматларнинг ҳам ўз ўрни бўлган.
Девонлар (вазирликлар) ижроия идоралари бўл-ганлиги ўз-ўзидан тушунарли. Манбаларда бундай девонлардан бештасининг номи тилга олинади: Вазир девони, яъни бош вазир девони; ҳарбий ишлар девони; дипломатик ва бошқа расмий тадбирлар, ҳужжатларни расмийлаштириш, тузиш девони; хисоб-китоб, яъни молия девони; почта-хабар девони. Мазкур девонларнинг вазифалари ҳақида илгари ҳам сўз юритганимиз учун бу борада яна тўхталиб ўтирмаймиз. Гарчи манбаларда мушрифлик (давлат назорати), мухтасиблик девонлари тилга олинмаса-да, аммо жойларда шундай хизматлар мавжудлигидан уларнинг марказий девонлари ҳам бўлган, деган хулоса чиқади (масалан, шаҳар мушрифи, вилоят мушрифи мансаблари бўлганлиги аниқ).
Вилоят бошлиғини волий деганлар ва уни олий ҳукмдор тайинлаган. Вилоят ижроия бошқарув ишларини амид олиб борган. Шаҳар бошлиғини раис деб атаганлар. Шаҳар миқёсида шиҳна, кутвол (қалъа ко-менданти), соҳиби девон (маъмурий бошқарувчи) каби амалдорлар ҳам фаолият кўрсатганлар.
Биламизки, ғазнавийлар, айниқса, Маҳмуд даврида қудратли қўшинга эга бўлганлар. Олий қўмондонлик ҳукмдорнинг ўз ихтиёрида бўлганлиги табиий. Бош қўмондонликка (сипоҳсалор) эса сулоланинг энг ишончли, асосан, шу хонадон намояндаси тайинланган. Масалан, Маҳмуд бундай мансабга укаси Муҳаммад Юсуфни лойиқ топган. Юқори даражадаги ҳарбий лашкарбошилар салор, ўрта даражадагилари сарҳанг дейилиб, охиргилари ҳайлларга (бир неча ўн отлиқларга) бошчилик қилганлар. Ҳарбийлар ўз почта, қозилик хизматларига эга эдилар. Ғазнавийларнинг ҳам сара-ланган жанговор қисмлари (гвардия) бор эди, аммо улар тўғридан-тўғри даргоҳ ихтиёрида бўлган.
Ғазнавийларнинг ташқи алоқалари масаласида икки нарсага эътибор бериш лозим: уларнинг минтақа ҳудудидаги муносабатлари ва минтақадан ташқаридаги ало-қалари. Ғазнавийларни минтақанинг Мовароуннаҳр, Фарғона, Еттисув, Шарқий Туркистон қисмларида ҳукмрон бўлган қорахонийлар билан муносабатлари ҳақида юқорида бир қадар тўхталиб ўтгандик. 1001 йилги Маҳмуд Ғазнавий ва Наср Қорахоний ўртасидаги келишувга биноан Амударё икки томон манфаатларини ажратиб турувчи чегара ҳисобланган.
Гарчи бу аҳднома кейинчалик бир неча марта (асосан қорахонийлар томонидан) бузилиб турган бўлса-да, умуман олганда, дарё икки томон учун чегара бўлиб қолаверган. Бунинг сабабини қуйидагича тушунтириш мумкин. Ғазнавийлар учун худди ўзлари каби кучга тўлиб турган қорахонийлар билан муносабатларни кескинлаштиришдан кўра Хоразм ва Шимолий Ҳиндистонни бўйсундириш ҳам реал, ҳам моддий жиҳатдан анча нафли эди. Буни шундан ҳам билиб олса бўладики, Маҳмуднинг ўзи Шимолий Ҳиндистонга бир неча марта ҳарбий юриш уюштирган, Хоразмни бўйсундирган (1017 йили). Шу маънода Маҳмуд узоқни ўйлайдиган, минтақадаги умумий сиёсий вазиятни яхши биладиган сиёсатчи сифатида гавдаланади. Ҳам ҳудудий, ҳам сиёсий-ҳарбий, иқтисодий жиҳатлардан ўзига яраша қудратта эга бўлган қорахонийлар билан бирданига кескин сиёсат юргизиш калтабинлик бўларди. Шимолий Ҳиндистонда, кейинчалик Хоразмда эришилган сиёсий-ҳарбий ютуқлардан сўнг эса ғазнавийлар қорахонийлар билан нафақат тенгма-тенг рақобатлаша оладиган, балки улардан устунроқ мавқега ҳам етишадилар.


Салжуқийлар билан муносабатда ҳам Маҳмуд узоқни кўзлаб иш тутади. Гарчи бу вақтда салжуқийлар етуклик даражасидан йироқ бўлсалар-да, лекин умуман жиддий ҳарбий куч сифатида Хуросонга хавф туғдиришлари мумкин эди. Айниқса, Маҳмуднинг Шимолий Ҳиндистонга уюштирган юришлари чоғида бундай хавф воқеликка айланиши эҳтимолга яқин бўлган. Шунинг учун ҳам у 1025 йили турк-ўғиз уруғларидан бир қисмига (тўрт минг чодир) Хуросондан манзил беради. Кейинчалик Масъуд даврида улар кучайиб, ғазнавийларга қақшатқич зарба берадилар.
Шимолий Ҳиндистон билан алоқаларга келсак, совет тарихшунослигида бу ўлкага нисбатан ғазнавийлар тутган сиёсат босқинчилик, ўлжапарастлик, талон-торожлик хатти-ҳаракатлари орқали тушунтириб келинган. Фикримизча, бундай ёндашув кўп ҳам тўғри эмас. Чунки Шимолий Ҳиндистон, биринчидан, ўз даврида минтақанинг тарихий таркибий қисми бўлган. Иккин-чидан, марказлари Ғазна бўлган ғазнавийлар учун Шимолий Ҳиндистон қўшни ўлка бўлгани табиий. Хуросон ё Сейистонга нисбатан уларнинг интилишлари ва умуман сиёсатлари қанчалик табиий бўлса, Шимолий Ҳиндистонга нисбатан ҳам шундай эди. Учинчидан, ғазнавийлар таъсир доирасида бўлган Шимолий Ҳиндистондаги маҳаллий сулолалар, сиёсий кучларнинг мустақилликка интилишлари, уларга қарши курашиш, қаршилик кўрсатишлари ҳам оддий ҳол бўлган. Шуларни назарда тутган ҳолда ғазнавийларнинг Хоразм ё Шимолий Ҳиндистонга ҳарбий юришларини ўша давр сиёсий, иқтисодий, халқаро муносабатлари орқали ба-ҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта, биз ҳар до-имдагидек тўкилган қон ва кўрилган талафотларни оқлай олмаймиз.
Ғазнавийларнинг минтақадан ташқаридаги алоқалари ҳақида сўз кетса, Араб халифалиги билан муносабатлар тўғрисида тўхталишга тўғри келади. Ғазнавийлар шу замонга келиб илгариги қудратини йўқотган халифалик ҳурматини ўрнига қўйишга ҳаракат қилганлар. Зеро, бу уларнинг манфаатларига мос келар эди. Яъни, биринчидан, Араб халифалиги шунчалар заиф эдики, минтақадаги бирон-бир сиёсий сулола (масалан, қорахонийлар, хоразмшоҳпар ва ғазнавийларнииг ўзлари ҳам) уни реал қудрат сифатида тан олмасди. Демак, халифалик томонидан ғазнавийларга қарши ҳарбий хавф-хатар йўқ эди. Аксинча, Масъуднинг тили билан айтганда, «Агарда халифалик даргоҳига ҳурматимиз бўлмаганда эди, иочор Бағдодга отланиб ҳаж йўлини холи қилиб қўярдик... Агар отамиз қазо қилмай, Хуросонга қайтишга мажбур бўлмаганимизда, албатта, бугун Миср ва Шомда (ҳам ҳукмрон) бўлардик». Иккинчидан, минтақанинг ўзида ҳам ғазнавийларнинг рақиблари етарли эди. Яна бир, ҳатто заиф, аммо очиқдан-очиқ душман орттириш ортиқчалиги тушунарли. Учинчидан, Араб халифалигининг минтақага қўли етмаса ҳам, «тили» етарди. Яъни минтақадаги сиёсий кучларни бир-бирига гиж-гижлаш, фисқу-фасод уруғларини со-чиш унинг сиёсатига айланиб қолганини биз сомонийлар даврида ҳам кўргандик. Ғазнавийлар эса халифаликка «ҳурмат» билан қараб, ўзларига нисбатан ҳар қандай бузғунчилик ҳаракатларини бартараф этдилар ва ҳатто ундан рақибларига қарши фойдаланиш имко-нини ҳам четта суриб кўймадилар.
Ташқи алоқалар ҳақида сўзни хорижий меҳмонлар-ни қабул қилиш маросимига оид қуйидаги лавҳа билан тугалласак. Баён 1032 йилда Масъуднинг Араб халифалигининг олиймақом элчисини қабул қилиши ҳақида. «Тонг ёриша бошлаган замон тўрт минг сарой ғуломи (яъни гвардия) амирлик саройининг икки тарафидан бир неча қатор бўлиб саф тортдилар. (Шундан) икки минг нафари икки учли кулоҳ (кийиб) ва ўнта попуги (осилиб турган) камар (тақиб) олгандилар. Ҳар бир ғулом кумуш гурзи (тутиб турарди). Қолган икки минг (ғулом) тўртта пар қадалган кулоҳда эдилар. Белларидаги камарга ўқдон, қилич, камонни тутиб турувчи қайиш маҳкамланган, ҳар бир ғуломнинг қўлида камон ва учтадан ўқ. Барча (тўрт минг ғулом) қимматбаҳо нафис ипакликдан (тикилган) чакмонда эди. Хос ғуломлардан уч юзтаси амир (яъни олий ҳукмдор) ўтирган супа яқинида ҳар томондан саф тортиб гурардилар. Уларнинг кийимлари янада кўркам (бўлиб) (бошларида) икки учли кулоҳ, камарлари зардан, гур-зилари ҳам заррин. (Ораларидан) бир неча кишининг камарлари жавоҳирлар билан безатилганди. Яна эллик-олтмиш нафар (ғулом) нарироқда Дилмон саройи ўртасида қалқон бўлиб турардилар. Даргоҳ улуғлари, вилоятлар волийлари, ҳожиблар — барчаси икки учли кулоҳда, зар камарлар тақиб олганлар. Сарой ташқарисида мартабадорлар турардилар. Филларнинг сони ҳам кўп эди. Лашкар эса шай бўлиб, қимматбаҳо нафис ипаклик кийимда, соябонлар (остида), (ҳар бир қисм) ўз қурол-яроғи, белгилари билан бир-бирларига қара-ма-қарши томонларга сафлангандилар, (худди) шулар орасидан элчи ўтиши керак эди. Элчини бошловчи безатилган отларни олиб кўпчилик ҳамроҳлигида (ташқарига қараб) юради. (У ерда) элчини отга миндирадилар. (Сўнг) уни бошлаб келдилар. (Шунда) бурғу, катта-кичик ноғоралар овози янграб кетдики, гўё қиёмат куни келгандай (дейсан киши). Элчини ана шундай улуғвор такаллуф билан кузатиб бордилар. Бундай (қабул маросимини) у умрида кўрмаганди. Ғоятда ҳайратга тушган ҳолда у кўшкка қадам қўйди. Амир (яъни олий ҳукмдор — А. 3.), Оллоҳ ундан рози бўлсин, супа олдида тахтда ўлтирарди. Халифа элчиси салом берди. У қора (кийимда) эди. Жавобни улуғ хожа Аҳмад Ҳасан берди. Амир ёнида ундан бўлак ҳеч кимса ўлтирмаганди. Қолган барча тик турарди. Ҳожиб Абу Наср элчининг тирсагидан тутиб ўлтиришга ундади...».
Ғазнавийларнинг минтақа маданий ҳаётида тутган роли ҳақида гапирарканмиз, XI аср фан ва маданияти тараққиёти ва оламшумул ютуқларида улар ҳукмфармо бўлган макон ва замоннинг ўрни катта бўлган. Албатта, бунинг сабабини энг аввало минтақанинг анъанавий фан ва маданият ўчоғи бўлиб келганлиги билан боғлаш мумкин. Шу билан бирга фикримизча, бунда ғазнавийлар сулбласи намояндаларининг мазкур соҳага бўлган муносабатлари, шахсий имкониятлари омиди ҳам камўрин тутмаган. Чунончи, Маҳмуд Ғазнавий она тилиси туркийдан ташқари форс, араб, ҳатто паҳлавий тилларини ҳам мукаммал билган, шеър битган. Шунинг учун ҳам бўлса керак Маҳмуд ва умуман ғазнавийлар ҳукмронлик қилган марказлар ўз даврининг маданий муҳитида энг олдинги ўринларда турганлар. Фаррухий, Унсурий, Манучеҳрий, Утбий, Гардизий, Байҳакий, Носир Хисрав каби машҳур шоирлар, тарихчилар, олимлар ғазнавийлар ҳомийлигида фаолият кўрсатганлар. Буюк аждодимиз Абу Райҳон Беруний ҳам ғазнавийлар саройида илм билан шуғулланиб ўзининг кўплаб машҳур асарларини, жумладан, «Ҳиндистон», «Геодезия», «Хоразмнинг машҳур кишилари», «Масъуд қонуни», «Минералогия», «Сайдана»ни Ғазнада ёзган.

Ғазнавийлар билан яна бир машҳур маданият арбобининг номи боғлиқ. Сўз Абулқосим Фардавсий ҳақида. Форс адабиётининг даҳо шоирларидан ҳисобланмиш Фирдавсий ҳаммага маълум «Шоҳнома» асарини ўттиз йилдан ортиқ вақт ичида ёзиб тугатиб, ўша замон тартиб-қоидаларига кўра давр султони Маҳмудга тақдим этади. Маҳмуд бу улкан шеърий асар (60 мингдан зиёд байтдан иборат) учун таомилга кўра шоирни тақдирлаши ва ҳурматини ўрнига қўйиши керак эди. Аммо у бундай қилмайди. Баъзи бир адабиётларда бунинг учун Маҳмудни қоралаш қонун тусига кириб қолганлигини назарда тутиб, бу масалага равшанлик киритишга ҳаракат қилайлик. Фирдавсий ўз халқи фарзанди ва куйчиси сифатида табиий равишда Эронзамин ва эрон халқини мадҳ этади. Ва бунда эронликларнинг тарихи ва фазилатлари (донолиги, шижоати ва ҳоказо) масаласини ёритишда уларга туронликларни қарши қўяди. Бугунги кун тили билан айтганда асарда туронликлар салбий «қаҳрамонлар» сифатида гавдаланадилар. Туркийнасаб ҳукмдор сифатида Маҳмуд буни қабул қилолмаслиги табиий эди. Қайси ҳукмдор ўз халқига қарши руҳда битилган асарни тақдирлаган? Бундайи йўқ. Шунинг учун бу борада Маҳмудни айблаш тарихий ҳақиқатга ва умуман мантиққа зиддир.
Ғазнавийлар даврида қурилиш, маърифий ишларга ҳам катта эътибор берилгани маълум. Ғазна, Балх, Нишопур, Шимолий Ҳиндистон шаҳарларида мадрасалар, масжидлар, хонақоҳлар, саройлар кўплаб қурилгани манбаларда ўз аксини топган. Мадрасаларда турли соҳадаги фанлардан дарс берилган, илми толиблар учун ўз замонасида бой ҳисобланган кутубхоналар эшиги доимо очиқ бўлган.

Азамат Зиё

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Ўзбек давлатчилиги Mon, 06 Dec 2010 13:07:35 +0000
Қорахонийлар https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/365-qoraxoniylar.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/365-qoraxoniylar.html

Сомонийларнинг куч-қудрат ва шон-шуҳратга тўлган даврлари IX аср охирларида бошланиб, у қандай кечганини биз юқорида кўриб ўтдик. Улар, айтиб ўтилганидек, минтақалик бошқа бир сиёсий куч — қорахонийлар билан курашга дош беролмай инқирозга юз тутганлар. Совет даври тарихшунослигида сомонийлар ва қорахонийлар ўртасида кечган табиий рақобатни «Мовароуннаҳр ва турклараро зиддият», «туркларнинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши» тарзида кўрсатиш ҳоллри ҳам бўлган. Бунинг сабаби тўғридан-тўғри Россия империясини коммунистлар бошқарган даврдаги салтанатпарастлик мақсадлари билан боғлиқ бўлиб, большевиклар ҳукмронлиги даврида минтақада ўтказилган «маъмурий бўлиниш»ни (аслида парчалашни) ҳамда ўзбекларни икки дарё оралиғига келгинди қилиб кўрсатишни тарихан исботлашга уриниш ва омма онгига  сингдириш эди, холос.
Аслида эса илгарилари ҳам кўп марта бўлганидек, X асрнинг иккинчи ярмига келиб минтақанинг Еттисув қисмида ўзи шаклланган макондан кўра ҳам кенгроқ миқёсда сиёсий фаолият кўрсатиш имкони ва қудратига эга бўлган янги сиёсий куч майдонга чиқади. Биз уларни қорахонийлар номи остида биламиз.
Шу ўринда қорахонийлар сулоласининг келиб чиқиши масаласига доир савол туғилади. Илмий доираларда мазкур масалага ҳалигача узил-кесил нуқта қўйилганича йўқ. Қорахонийлар фаолияти минтақамизнинг Еттисув, Марказий Тантритоғ ҳудудида қадимдан яшаб келаётган туркий тилли кавмларнинг сиёсий, иктисодий, маданий, маънавий муносабатлари муҳитида шаклланганлиги аниқ бўлгани ҳолда, мазкур сулола тўғридан-тўғри қайси бир қабилага тегишли экани масаласи ҳамон баҳсталаб бўлиб келмоқда. Бу фан учун табиий ҳол, албатта. Биз учун эса асосий вазифа ўзбек давлатчилиги тарихида қорахонийлар сулоласи тутган ўринни кўрсатиб беришдан иборатдир.
Икки оғиз сўз «қорахон» атамаси тўғрисида. Бу ерда «хон» маълум тушунча, яъни «ҳукмдор». «Қора»нинг (аслида эса «Қаро») бир неча маънода қўлланилишини таъкидлаган ҳолда, биз кўраётган мисолда «буюк», «улуғ» тушунчасини беради, десак хато бўлмайди, яъни «Буюк хон», «Улуғ хон».
Шундай қилиб, X аср иккинчи ярми давомидаги саъй-ҳаракатлар натижасида қорахонийлар шарқий йўналишда Балхаш кўли — Черчен дарёсигача (Шарқий Туркистон) бўлган ерларни бўйсундиришга муваффақ бўлиб, ғарбий йўналишда эса Исфижоб, Ўзганд, Мурғоб дарёси қуйи оқимларигача бўлган ҳудудларни ўз таъсир доираларига киритиб оладилар. Ҳарбий-сиёсий мавқеларини мустаҳкамлаб ва кенгайтириб бораётган қорахонийлар учун энди янада ғарбга силжиб Самарқанд, Бухоро вилоятларини ҳам бўйсундиришга ҳаракат қилиш табиий эди. Зеро, уларнинг минтақадаги шу вақтдаги асосий сиёсий рақиблари бўлмиш сомонийлар сиёсий маркази худди шу маконда жойлашганди. Мазкур мақсад йўлидаги биринчи уриниш 992 йили рўй беради. Шу йили қорахоний Буғрохон сомоний Нух ибн Мансур (976—997) билан жангда ғолиб келиб Бухорони ишғол қилишга муваффақ бўлади. Аммо бу ютуқ вақтинчалик бўлиб тез орада Буғрохон орқага қайтиб кетишга мажбур бўлади. Фақат 999 йилга келибгина қорахонийлар яна бир бор Бухорони забт этишга муваффақ бўладилар. Манбаларда ёзилишича, бу галги уринишда деярли қийинчилик бўлмаган. Оддий халқ томонидан эса қорахонийларнинг Бухорони эгаллашлари бир сулола ўрнига иккинчи бир сулола келиши қабилида қабул этилган. Гарчи ўрта аср тарихчилари бунинг сабабини ҳар икки сулоланинг бир динга мансублиги орқали тушунтирсаларда, буни инкор этмаган ҳолда минтақанинг Бухоро, Самарқанд каби шаҳар ва вилоятлари учун Еттисув, Шарқий Туркистон ҳудудлари ҳам тарихий-маданий бирлик жиҳатидан бегона эмаслиги бош сабаблардан бўлган, деб ҳисоблаш тўғрироқ бўларди. Хуллас, 1005 йили сомонийлар сиёсий саҳнадан бутунлай тушиб кетдилар ва шу вақтдан бошлаб қорахонийлар энди Бухоро, Самарқанд ва умуман Амударёгача бўлган ҳудудларни ҳам бошқара бошлаганлар. Бошқача қилиб айтганда, XI аср бошларида Туркистон бир қанча сиёсий кучлар томонидан идора этилган. Шарқий Туркистон, Тошкент, Исфижоб, Фарғона, Самарканд, Бухоро, Чагониён, Хутталон вилоятлари қорахониилар, Амударёнинг чап соҳилидаги ерлар то Ғазнагача, Хуросон, Сейистон вилоятлари ғазнавийлар, Хоразм эса хоразмшоҳлар, Орол денгизидан шарқ ва шимолдаги ерлар ўғизлар иттифоқи юмонидан бошқарилар эди. Албатта, биз бу ҳолни ижобий бир ҳол деб баҳолай олмаймиз. Зеро, ягона мамлакат ва улкан минтақанинг бир қанча сиёсий маконларга бўлиниши, унинг ички ва ташқи хавфсизлигига путур етказиши, сиёсий қучлараро зиддиятлар келиб чиқишига олиб келиши турган гап эди. Худди шундай бўлди ҳам. Масалан, 1008 йили қорахонийлар ва ғазнавийлар ўртасида ҳарбий тўқнашув юз беради (Балх атрофида). Шуниси қизиқки, ўз вақтида, яъни сомонийлар сулоласи хукмронлиги йилларида қорахонийлар ва ғазнавийлар ўзаро яқинлашув сиёсатини тутган эдилар. Буни сиёсий манфаатлар орқали тушунтириш мумкин.
XI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса қорахонийлар шу юз йилликнинг 40-йилларидан буён кучга кира бошлаган бошқа бир туркий тилли сулола—салжуқийлар билан кескин муносабатда бўла бошлайдилар. Маълумки, салжуқийлар XI асрнинг 40 йили ғазнавийларни мағлубиятга учратиб, 50-йиллардан эса Хуросондан Бағдодгача бўлган ҳудудни ўзларига бўйсундиришга эришган эдилар. Минтақада ҳукмронликка интилиш борасидаги бу икки сулола ўртасидаги курашнинг амалий кўриниши сифатида 1089 йил воқеаларини келтириш мумкин. Чунончи, ўша йили салжуқий ҳукмдор Маликшоҳ (1072—1092) Бухоро, Самарқанд, Ўзганд каби шаҳарларда ўз сиёсий ҳукмини ўрнатиб, қорахонийларга қаттиқ зарба беришга муваффақ бўлади. Гарчи тез орада қорахонийлар ўз мавқеларини қайта тиклашга муваффақ бўлсалар-да, аммо 1130 йили бошқа бир салжуқий ҳукмдор султон Санжар (1118—1157) томонидан Самарқанднинг ишғол қилиниши қорахонийларнинг жиддий ҳарбий-сиёсий куч сифатида бундан буёнги тақдирларини ҳал этди, деса бўлади. Чунки энди салжуқийлар Самарқанд тахтига қорахонийлардан кимни ўтқазиш ё ўтқазмасликни тўғридан-тўғри ўзлари ҳал қилардилар. Яъни қорахонийлар сиёсий куч сифатида бутунлай йўққа чиқмасдан, салжуқийларнинг иродаси доирасида фаолият кўрсатар эдилар. Кўп ҳам ўтмасдан — 1137 йили қорахонийлар шарқдан келган бошқа янги сиёсий куч — қорахитойлар (киданлар) томонидан Хўжанд атрофида юз берган урушда мағлубиятга учрайдилар. Қорахитойлар қудрати нечоғлик бўлганини шундан ҳам билиб олса бўладики, 1141 йили улар энди қорахонийлар ва салжуқийларнинг бирлашган лашкарларига ҳам зарба беришга муваффақ бўладилар. Қизиғи шу ердаки, қорахитойлар ҳам қорахонийларни сиёсий сулола сифатида бутунлай йўқ қилиб ташламай, аксинча, уларни ўз қарамликларида тутиб қоладилар. Қорахонийлар фаолиятига чек қўйиш эса 1213 йилга келиб юз беради. Буни хоразмшоҳ Султон Муҳаммад (1200—1220) амалга оширади.
Қорахонийлар даври бошқарув тизими масаласига тўхталиб ўтсак. Совет тарихшунослиги мазкур сулоланинг минтақадаги сиёсий ҳокимияти ва бошқарув усули ҳақида сўз борганда, қорахонийлар сомонийларнинг ўрнини олишлари билан марказлашган давлат тизимига зарба берилди, бошқарувда мулкчилик (яъни қўл остида вилоятларни сулола намояндаларига бўлиб бериш) шакли жорий қилинди, қабилидаги ақидани илгари сурган. Ваҳоланки, бошқарув шакли жамият ижтимоий-сиёсии, иқгисодий ҳаёти, талаблари, вазифалари мазмуни билан боғлиқлиги назардан четда қолдирилган. Чунончи, асли Еттисув вилоятида юксалишни бошлаган қорахонийлар, юқорида таъкидланганидек, жануб, ғарб йўналишларида ўз ҳукмронлик доираларини кенгайтириб боргаанлар ва бунинг натижасида Черчен дарёсидан Хоразмгача бўлган ҳудудни бошқара бошлаганлар. Сиёсий марказ сифатида эса юксалишлари бошланган ўз тарихий маконларидаги катта шаҳарлардан бўлмиш Болосоғун ва писбатан ундан узоқда бўлмаган Кошғарни танлаганлар. Демак, асосий сиёсий марказ шу ҳудудда мужассамлашган. Бухоро, Самарқанд, Чағониён, Фарғона ва бошқалар табиий равишда янги сиёсий марказга нисбатан вилоят (мулк) ўрнида бўлган. Гарчи кўп жиҳатлардан Самарқанд ва Бухоро тараққиётда Болосоғун ва Кошғардан анча юқори бўлса-да, аммо худди шу даврдаги сиёсий вазиятга кўра, бошқарув маркази минтақанинг Еттисув, Шарқий Туркистон қисмига кўчиб қолганди. Ана шу «табиий» сабабларга кўра, анъанавий равишда қадимдан марказ ролини ўтаб келган Бухоро ва Самарқанд эндиги сиёсий мавқеига кўра вилоят (мулк) даражасига тушиб қолишларига тўғри келган. Шу билан бирга уларнинг иқтисодий, маданий ва, айниқса, сиёсий имконлари шу қадар юқори бўлганки, кўриб чиқилганидек, Самарқанд, Бухородаги сиёсий ўзгаришлар қорахонийлар сулоласи мавқеида катта аҳамият касб этган. Иккинчи томондан, сомонийлар даврида ҳам бир қанча вилоятлар (масалан, Хоразм, Сейистон, Ғазна, Чағониён ва бошқалар) марказдан фарқли ўлароқ мустақил сиёсат юритишга ҳаракат қилганлари ҳам маълум. Демак, сомонийлар давридан кейинги сиёсий-географик ўзгаришларга сабаб бўлган қорахонийлар ҳукмронлик ва бошқарув тизимида шу ўзгаришларга яраша баъзи янгиликлар бўлиши табиий эди. Аммо юқорида таъкидланганидек, бошқарув тизимининг шакли сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий омиллар билан боғлиқ бўлгани учун ҳам қорахонийлар даврида сомонийлар вақтида мавжуд бўлган бошқарув тизимининг асосий мазмуни сақланиб қолган. Аслида бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки аввалдан шаклланиб келган ва объектив тараққиёт натижаси ўлароқ юзага келган бошқарув анъаналаридан қорахонийлар юз ўгира олмасдилар.


Марказдаги бошқарув тизими икки идора: даргоҳ ва кноплардан иборат бўлган. Олий ҳукмдор ўзига тобе бўлган вилоят ва шаҳарларга ҳукмдор сулола намояндаларини тайинлаб, бу билан, табиий равишда, бутун мамлакат узра ўз сиёсатини юргизишни мақсад қилиб қўйган. Вилоят (мулк) ҳукмдорлари илиг унвонига эга бўлганлар. Бироқ, илгарилари ҳам кўрганимиздек, вилоятлар марказдан фарқли мустақил сиёсат юритишга ҳам интилганлар. Бу ўз ўрнида ички низоларга сабаб бўлиб, XI асрнинг учинчи чорагида қорахонийлар сиёсий бирлиги иккига: ғарбий ва шарқий хоқонликларга бўлиниб кетади. Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган қорахонийлар намояндалари бундан буён марказга бўйсунишдан бош тортиб, мустақил сиёсат юргиза бошлаганлар. Шарқий вилоятларда (Еттисув, Шарқий Туркистон) жойлашган сиёсий марказ эса уларни бўйсундиришга ожиз бўлган. Аммо ҳам ғарб, ҳам шарқ бир сиёсий хонадоннинг турли намояндалари орқали бошқариб борилаверган.
Ғарбий хоқонликда (Самарқанд, Бухоро, Хутталон, Чағониён) сомонийлар даврида мавжуд бўлган бошқарув тизими (бош вазир, молия ишлари, давлат расмий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, соқчилар бошлиғи, хат-хабарлар, сарой иш бошқарувчиси, мухтасиб, вақфлар, қозилик ишлари девонлари) сақланиб қолгани маълум. Шунингдек вилоят бошлиқларини ҳоким, шаҳар бошлиғини раис деб аташ расми ҳам ўзгармаган.
Ҳар қандай давлатчиликда бўлгани каби қорахо-нийлар даврида ҳам марказдаги (даргоҳдаги) бошқарув тизимига катта эътибор берилган. Бунда даргоҳ, яъни олий ҳукмдор билан вилоятлар, фуқаролар ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириб турувчи ҳожиблар фаолияти алоҳида ўрин тутган. Сомонийлардан фарқли ўлароқ қорахонийлар даврида ҳожиблар, асосан, олий ҳукмдор, вилоят ҳокимларининг давлат ва раиййат ишлари бўйича энг яқин маслаҳатчилари ҳисобланганлар. Бунинг исботини шундан ҳам билиб олиш мумкинки, машҳур мутафаккир ва шоир Юсуф Хос Ҳожиб (тахминан 1020 йилларда туғилган) қорахоний Тамғоч Қора Буғрохон (1074—1102/1103) эътиборини қозониб, хос ҳожиб унвонини олган. Бу ҳақда унинг ўзи шундай ёзган: «Хос ҳожиб унвони лойиқ билди у (яъни Буғрохон), Ўзига энг яқин одам қилди у». Ҳудди шундай унвонга Маҳмуд Кошғарий (XI) ҳам муносиб кўрилгани маълум.
Даргоҳ фаолиятини тегишли даражада тутиб туришда сарой ишлари бошқарувчиси, ҳозирда биз протокол юмушлари деб билувчи, меҳмонларни қабул қилиш хизмати (унинг бошлиғи «Бирук» деб аталиб, бу атаманинг «Буйруқ» билан боғлиқлигини эҳтимол қилиш мумкин), хазиначи (ағичи), ошхона мутасаддиси (ошчи), шарбатдор, ётоқ, кийим-кечак билан таъминловчи хизмат, ов уюштириш хизмати (қушчи) ва бошқаларнинг ҳар бирининг ўз ўрни бўлган.
Олий ҳукмдорнинг хавфсизлигини таъминлаш, унинг сиёсати йўлида содиқона хизмат қилиш вазифаси бўлган махсус сараланган ҳарбий қисм (гвардия) ҳам даргоҳ бошқарув тизимига кирган. Албатта, гвардиядан ташқари ҳарбий қўшин ҳам мавжуд эди. Ундаги энг муҳим лашкарбошилик ва бошқарув мансабларига қорахонийлар сулоласи намояндалари ҳамда содиқлигига шубҳа булмаган лашкарбошилар тайинланган. Агар қўшиндаги бошқарув тизимига назар ташланса, шу нарса аёнлашадики, йирик лашкарбошилардан гашқари кичик офицерлар (човуш), отлиқлар сардори (ҳайлбоши), юзбоши, мингбоши каби ҳарбий мансаблар ҳам мавжуд бўлган. .
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бир вақтнинг ўзида минтақада бир неча ўзига яраша қудратли сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатиши ва бундан ташқари қорахонийлар сулоласидаги ички келишмовчиликлар даргоҳнинг ташқи ишлар (дипломатия) масаласига жиддийлик билан қарашига сабаб бўлган. Буни Юсуф Хос Ҳожибнинг «Кутадғу билиг» асарида келтирилган маълумотлар орқали ҳам билишимиз мумкин. Ташқи сиёсат билан шуғулланувчи мансабдорларга, хусусан, элчилар олдига жуда катта талаблар қўйилган, яъни улар «билимли, ўқувли, етук, шерюрак, кўзи тўқ, уят-андишали» бўлишлари керак бўлган. Талаблар ичида шундайлари ҳам бор: астрономия, математика, геодезия илмларини мукаммал билиш, шахмат ва нардни рақибларидан устун даражада ўйнаш, ҳарбий санъатда беназир бўлиш ва ҳеч қачон май ичмаслик, сўз, ибораларнинг тўғри ва кўчма маъноларини пухта билиш.
Иқтисодий муносабатлар тўғрисида сўз кетаркан, шуни айтиш керакки, қорахонийлар даврида ҳам деҳқончилик ишлари ўз маромида кечган. Бунга, албатта, сунъий суғориш тизимларининг талаб даражасида ишлаб туриши, лозим бўлганда уларни таъмирлаш ишларинииг амалга оширилиши, ер ости, ер усти қувурларининг ўтказилиши, каналлар, сув омборлари, тўсиқларнинг бунёд этилиши ҳамда ўлкада, айниқса, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятларида деҳқончилик анъанавий юқори даражада бўлганлиги орқали эришилган. Илгаригидек деҳқончиликнинг барча асосий турлари етиштириб борилгани ҳам маълум.
Тадқиқ этилаётган даврда кончиликдаги саъй-ҳаракатлар ҳам сусаймаган. Чунончи, Оҳангарон атрофида (Қорамозор) мис, кумуш, қўрғошин конлари, Фарғонада олтин, симоб, кумуш, темир, мис, феруза, навша-дил, нефть, купорос, қатрон, Нурота тоғларида олтин, мис, қўрғошин, симоб, мармар, Бухоро, Усрушонада олтин, нефть, феруза, темир конлари ишлаб турган.
Деҳқончилик ва тоғ-кон ишлаб чиқаришида фаоллик бошқа бир муҳим соҳа — ҳунармандчиликни ҳам жонлантириб тургани табиий, албатта. Шунинг учун темирчилик, кулолчилик, шишасозлик (ойнасозлик), заргарлик, тўқимачилик, кўнчилик каби ўттиздан ортиқ соҳалар ривожланиб борган. Масалан, шишасозликда шишадан ишланган буюмларга (ошхона буюмлари, жиҳозлари, безак-такинчоқлар, сиёҳдон, тувак ва бошқалар) турли рангда жило бериш расм бўлганини биламиз. Бу, албатта, ўз даври учун катта ютуқ. Бундан ташқари иморатларни безаш, жиҳозлашда шишасозликнинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилинган. Чунончи, уларга ўрнатилган ойналар ҳам рангсиз, ҳам рангли бўлиши мумкин эди. Панжаралар оралиғига турли рангдаги шишалардан ўрнатиб, иморат кўркини очишга ҳаракат қилинганини ҳам эслатиб ўтиш жоиздир.
Тўқимачилик тўғрисида сўз юритилганда, аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу борада Бухоро, Самарқанд вилоятлари пешқадамликни қўлдан бермаганлар. Пахтадан тўқилган турли хиддаги газламалар ҳам минтақада, ҳам хорижий ўлкаларда машҳур бўлган. Кўнчилик маҳсулотларидан эса манбаларда олмахон, собол ва бошқа ҳайвонлар терисидан пўстин (ичуқ), чармдан ишланган оёқ кийимлари (излик), туя ё қўй юнгидан тўқилган иссиқ кийим (қарс), гулдор наматлар ва бошқалар тилга олинади. Кўнчилиқда энг нозик ишлардан ҳисобланмиш мўйни тўктиришда арзутал номли аралашмадан фойдаланилганини Маҳмуд Кошғарий асаридан ҳам билиб олиш мумкин.

Бундан аввал ҳам кўрилганидек, деҳқончилик, ҳунармандчиликдаги бир текис равнақ савдо-сотиқ ишларини жадаллаштириб боришда муҳим аҳамият касб этган. Қорахонийлар даврига келиб Шарқий Туркистондан Хоразмгача бўлган катта худуднинг сиёсий жиҳатдан бирлашиши савдо-сотиқ ишларида минтақанинг шарқий вилоятлари имкониятларини юзага чиқариш шароитини яратиб берди. Чунончи, биз бугун «ипак йўли» деб биладиган савдо йўли тўғридан-тўғри Шарқий Туркистонни араб ўлкалари билан туташтириб турган. Ўз даврида шимолий ва жанубий йўналишларга эга бўлган бу йўлнинг бир учи Хитойдан бошланиб Шарқий Туркистон, Фарғона, Тошкент, Зарафшон во-дийси, Бухоро орқали шимолда Волга бўйлари воситасида Шарқий Европага, жанубда эса Ўрта Шарқ орқали Ўрта денгизгача борган. Йўл узра жойлашган шаҳар ва қишлоқларда бозорлар, карвонсаройлар таъмирлига ва орасталиги, умуман, савдогарларга хизмат кўрсатиб, шу орқали фойда кўриладиган турли хизматларни муҳайё этишга катта эътибор берилган. Мунтазам равишда турли ерларда савдо кўргазмалари уюштирилиб турилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Қорахонийлар давридаги қурилиш ишларига назар ташланса шу нарса аён бўладики, Бухорода Минораи калон, қатор масжидлар, Жарқўтон (Сурхондарё), Вобкентда миноралар, Ўзгандда мақбаралар, минора, масжидлар, Самарқандда мадрасалар бунёд этилган. Қорахоний ҳукмдорлар савоб ишлардан ҳам қочмаганликлари ҳақида маълумотлар бор. Чунончи, қорахоний Иброҳим ибн Наср 1066 йили Самарқанддаги бир шифохона ихтиёрига бутун иморатлари, расталари билан икки карвонсаройни тақдим (вақф) этган. Ҳужжатдан англашилишича, ана шу икки карвонсаройдан келадиган даромаддан касалларнинг озиқ-овқати, дори-дармони, табиблар, барча турдаги хизмат кўрсатувчиларни тегишли ) маош билан таъминлаш йўлида фойдаланилган. Бошқа ( бир ҳужжатда Самарқандда бунёд этилган мадраса мажмуини таъминлаш учун Иброҳим ибн Наср уч меҳмонхона, бир карвонсарой, бир эркаклар ҳаммоми, сув айиргич, узумзор, бир канча экин ерлари ва бошқалар-дан келадиган даромадни вақф қилиб бергани ҳақида гувоҳликлар мавжуд.
Қорахонийлар даврида ҳам кўплаб истеъдод эгалари юзага чиққан. Шулардан юқорида номлари тилга олинган Юсуф Хос Ҳожиб ва Маҳмуд Кошғарий ҳақида тухталиб ўтсак. Чуқур билим ва тафаккур эгаси Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг» («Саодатнома») асари билан машҳурдир. Зеро, бу асарда давлатни бошқариш усули, қонун-қоидалари, сиёсати, мафкураси, ижтимоий гуруҳлараро муносабатлар, одоб-ахлоқ масалаларига оид ўз даври учун зарур ва фойдали, тарихан ўз аҳамиятини йўқотмовчи фикрлар илгари сурилган. Чунончи, у жамиятнинг тўрт устунини қуйидагича белгилаб бер-ган: АДОЛАТ, ДАВЛАТ, АҚЛУ ЗАКОВАТ, ҚАНОАТ. Диққатга сазовор томони шундаки, мана шу тўрт устун асосидаги жамият бахт-саодатини таъминлашда илм биринчи ўринга қўйилади: «Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар, Билим қайда бўлса, буюклик бўлар». Ё бўлмаса, асарда келтирилган давлат-идора кишилари ҳақидаги фикрларни олайлик. Вазирлар оқил, довюрак, имонли, номусли бўлишлари керак. Беклар, яъни ҳокимлар эса билимли, етук, кўзи, кўнгли тўқ бўлмоғи даркор. Агар улар бузуқ феъл бўлсалар, замона ўқидан қочиб қути-лолмайдилар, улардан одамлар ҳам юз ўгиради, ғамга гирифтор бўладилар. Юсуф Хос Ҳожиб лашкарбошилар хусусида шундай дейди: «Олисдаги ёвнинг ваҳима-сидан кўрқма, аксинча, ундан яқиндан воқиф бўлиб тур, шунда унинг бор имконидан хабар топасан. Душман дағдаға қилиб дўқ қилса, бардошли бўл, чекинма (чунки у бу билан сени синамоғи мумкин)». «Қутадғу билиг»да олимлар, шоирлар, деҳқонлар, чорвадорлар, савдогарлар ҳақида, оила, фарзанд тарбиясига оид ҳик-матли фикрлар ҳам бир талай.
Маҳмуд Кошғарий ҳам ўзидан ажойиб ва бебаҳо мерос қолдирган. Бу унинг туркий тиллар ва маълум маънода туркий тилли халқлар ҳақидаги қомусий асари «Девону луғот ат-турк»дир. Асар Туркистон халқларининг тиллари тарихини ўрганишда, чунончи, ўша давр тили морфологияси, фонетикаси, лексикаси, этимоло-гиясини ўрганишда беназир манба ҳисобланади. Бундан ташқари, унда минтақа халқларининг этник тарихига оид ғоятда қимматли маълумотлар жамланган. Маълумки, туркий тилли халқлар ҳам сон жиҳатдан кўп, ҳам серқавм бўлиб келганлар. Улар ўртасидаги муносабатлар тарихини ёритишда «Девону луғот ат-турк»нинг аҳамияти катта. Бундан ташқари асарда давлатчилик, иқтисодий-ижтимоий муносабатлар, ҳунармандчилик, расм-русумлар, маданий ҳаётга тегишли маълумотлар ҳам кўп учрайди. Маҳмуд Кошғарий асарининг қимматли томонларидан яна бири унда муаллиф чизган дунё харитасининг мавжудлигидир. Харита доира шаклида ва унинг ҳар тарафдан сув билан ўралганидан далолат берувчи белгилар мавжуд. Харитада марказда Еттисув, Шарқий Туркистон ҳудуди жойлаштирилиб, унинг тўрт атроф йўналишида турли шаҳарлар, мамлакатлар, денгизлар, кўллар, дарёлар, тоғлар жойлашуви берилган. Умуман олганда, бу асар башарият маданий равнақи йўлини ўрганишда нодир манба хисобланади.
Демак, қорахонийлар сулоласи ўз фаолияти давоми-да ўлкамизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий тараққиётига муносиб ҳисса қўшган сиёсий кучлардандир. Қорахонийлар қудратга тўлиб турган XI асрнинг биринчи ярмида минтақанинг Шарқий Туркистон ва Ғарбий Туркистон (Хоразмдан ташқари) қисмларини бир марказдан бошқариш имкони туғилган. Ва, аксинча, ички сулолавий қарама-қаршиликлар авж олганда ҳукмрон сиёсий куч заифлашиб ўлкада парчаланиш юз берган.

Азамат Зиё

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Ўзбек давлатчилиги Mon, 06 Dec 2010 12:29:24 +0000
Сомонийлар https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/364-samoniylar.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/364-samoniylar.html

Бир-икки оғиз сўз мазкур сулола ҳақида. Олдинлари ҳам таъкидлаб ўтганимиздек, одатда сулолалар бирон-бир ўзларига мансуб йирик намоянда фаолияти орқали машҳурликка эришадилар (масалан, эфталийлар, ануштегинийлар, темурийлар ва ҳоказо). Сомонийлар ҳам шундай. Улар аслида Сомон қишлоғи оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодларидир. Бу масканнинг қаердалигини аниқ кўрсатиш қийин. Чунки баъзи манбаларда Самарқанд атрофи кўрсатилса, баъзиларида эса Термиз ё Балх томонларга ишора берилади. Худди шунингдек, сомонийларнинг қайси этносга тааллуқли экани ҳам маълум эмас. Сомонхудотнинг авлодлари IX аср биринчи ярмида Фарғона, Шош, Самарқанд, Ҳирот каби йирик вилоятларга ҳокимлик қилганлар. Лекин халифаликка қарамлик сақланиб келганди. 874 йилдан бошлаб Бухорони, 892 йиддан бошлаб эса бутун Мовароуннаҳрни бошқара бошлаган Исмоил Сомоний даврига келибгина бу қарамликдан қутулиш имкони туғилди. Шу ерда икки оғиз сўз «Мовароуннаҳр» атамаси ҳақида. Арабчада «дарёнинг (яъни Амударёнинг) нариги томонидаги ер» маъносини англатувчи ушбу атама географик тус олиб аввалига ҳақиқатан ҳам Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган ерларга, кейинчалик эса асосан икки дарё (Амударё ва Сирдарё) оралиғидаги маконга нисбатан ишлатила бошланган.
Исмоил 849 йили Фарғонада туғилган. 14 ёшида отаси Аҳмад вафот этиб, акаси Наср қўлида қолади. Манба тили билан айтганда «ақлли, адолатли, фикр ва тадбир эгаси» бўлмиш Исмоил, айтилганидек, 892 йили бутун Мовароуннаҳр ҳукмини ўз қўлига олишга эришиб, «ҳақиқатан ҳам подшоҳликка лойиқ ва ҳақли» эканини исботлайди. Моваруннаҳр сиёсий ҳаётидаги бу ўзгариш Араб халифаси Муътазидга (892—902) ҳам, унинг Хуросондаги ноиби Амр ибн Лайсга ҳам хуш келмагани аниқ. Бунинг исботини халифанинг Исмоилни Мовароуннаҳр тахтидан маҳрум этиб, Амр ибн Лайсни Хуросон билан бирга Мовароуннаҳр устидан ҳам ҳукм юритиш ҳуқуқи билан таъминлагани ҳақидаги фармонидан билиб олиш мумкин. Мазкур фармон тезда Амр ибн Лайсга жўнатилади. Бошқача айтганда, халифа Амр ибн Лайсни Исмоилга ҳарбий юришга гиж-гижлаган. Бу билан у нафақат Исмоилни йўқотиш пайида бўлган, балки Амр ибн Лайснинг ушбу ҳарбий юриш оқибатида заифлашиб қолишига ҳам умидвор бўлган. Аммо халифа ва унинг йўриғидан ҳамда ўз нафси кетидан борган Амр ибн Лайснинг режалари амалга ошмайди. 900 йилнинг баҳорида Балх атрофида юз берган жангда Амр ибн Лайс Исмоил томонидан мағлубиятга учратилади. Исмоилни Хоразм, Фаргона, Бухородан, яъни бутун Туркистондан ёрдамга келган катта ҳарбий куч қўллаб-қувватлагани ҳақида манбаларда аниқ ёзилган. Шу тариқа Хуросон ва Шимолий Эрон ҳам Исмоил тасарруфига ўтади. Араб халифалигига қарамликка барҳам берилади.
Исмоил давлатчилигимиз тарихидаги 1600 йилдан ортиқ тажриба ва анъаналарни уддабуронлик ила давом эттира билган давлат арбоби ҳисобланади. У, энг аввало, мамлакатимиз сиёсий бирлигини таъминлаш ишига бел боғлаб, Фарғона, Исфижоб (Сайрам), Шош, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Чағониён, Хутталон, Кеш, Хуросон, Сейистон, Ғазна каби қатор вилоятларни ўз ҳукми остида бирлаштирди. Гарчи уларнинг ҳаммаси ҳам мутлақ равишда тобелик йўлига кирмаган бўлсалар-да, аммо қудратли марказий ҳокимият оби ҳавосини тан олишга мажбур бўлган эдилар. Демак, Исмоил марказлашган давлатчилик асосларини қайтадан тиклашга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у ана шу марказлашган давлат бошқарув тизимини жорий этишга киришади. Чунки эндигина мустақилликни қайта тиклаган давлат учун қатъий тартиб доирасида фаолият кўрсатувчи идорачилик зарур эди. Исмоил бу вазифани ҳам ҳал эта билди. Аммо илгарилари бошқа сулолалар тажрибасида кўрилганидек, Исмоил вафотидан сўнг (907 йил 25 ноябрь) тахтга чиққан сомонийлар намояндалари (Аҳмад, Наср II, Нух I, Абдумалик, Мансур I, Нух II, Мансур II) буюк аждодлари қолдирган меросни сақлаб қолишга ожизлик қилдилар. Масалан, Исмоилдан кейин тахтни эгаллаган Аҳмад субутсизлик қилиб, араб тилини яна давлат тили даражасига кўтаради. Ваҳоланки, Исмоил даврида бу нарса йўқ қилинган эди.
Аҳмаднинг бу каби бошқа ишлари ҳам бир бўлиб, охир-оқибатда унга суиқасд уюштирилишига сабаб бўлган. Хуллас, X аср давомида сиёсий бошбошдоқлик авжга чиқиб марказий ҳокимият мавқеига путур етади. «Дарахтнинг бўшини қурт ейди» деганларидек, сомонийлар зарбининг пасайиши минтақанинг Еттисув ва Кошғар қисмида бошқа бир сиёсий сулола — қорахонийларнинг кучайиб бориши билан бир вақгга тўғри келганди. Натижада X аср охирида ҳокимият уларнинг қўлига ўтади. Кррахонийлар минтақанинг Еттисув, Кошғар, Мовароуннаҳр каби қисмлари устидан ҳукм-ронлик қила бошлайдилар. Хуросон, Ғазна каби вилоятлар эса худди шу даврдан бошлаб минтақада етишиб чиққан яна бир сиёсий сулола — ғазнавийлар тобелигига ўтган эди.
Таъкидлаганимиздек, Исмоил ўз даври учун илғор ҳисобланмиш марказлашган бошқарув тизимини жо-рий этишга муваффақ бўлган. Бу тизим асосини олий ҳукмдор даргоҳи (саройи) ва девонлар (вазирликлар) мажмуи ташкил этган. Олий ҳукмдор амир унвонига эга эди. Шунинг учун манбаларда Амир Исмоил, Амир Аҳмад каби таъкидларни учратиш мумкин. Олий ҳукмдор ҳукмларининг ижроси ҳорис амирига юклатилган. Даргоҳ ҳамда бошқа қатор муҳим давлат идораларининг хавфсизлигини амалга ошириш хизматини бош ҳожиб ва унинг ходимлари олиб борганлар. Даргоҳнинг хўжалик юмушлари билан боғлиқ фаолият вакил томонидан бошқарилган. Бундан ташқари даргоҳда дастур-хончи, эшикоғаси, шарбатдор каби хизматлар ҳам бўлган.
Девонлар (вазирликлар) бошқарувига келсак, уларнинг умумий сони 10 та бўлиб, пойтахт Бухорода ҳар бири учун алоҳида бинолар қуриб берилганди. Қуйида девонлар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади.
1. Бош вазир девони. Бутун ижроия ҳокимияти ҳамда қолган тўққиз девон устидан раҳбарлик ва назорат худди шу вазирлик томонидан амалга оширилган. Сомонийлар даврида ушбу лавозимга замонанинг атоқли хонадонлари намояндалари тайинланган. Чунончи, бош вазирлик жайҳонийлар, балъамийлар, утбийлар сулолалари орасидан чиққан шахсларга насиб этгани маълум.
2. Молия (кирим-чиқим) ишлари девони. Давлатнинг молиявий ишлари, сарф-харажатларига оид ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланган.
3. Давлат расмий ҳужжатларини ишлаб чиқиш девони. Бу махсус девон саналиб, унинг хизматчилари давлат аҳамиятига молик барча ҳужжатларни тайёрлаб берганлар. Бундан ташқари мазкур девонга дипломатик тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш каби вазифа ҳам юклатиб келинган.
4. Соқчилар бошлиғи девони. Ушбу муассаса махсус сараланган ҳарбий қисмларга бошчилик қилиб, уларнинг тайёргарлиги, тартиб-интизоми, озиқ-овқати, умуман, хўжалик таъминоти, маоши масалалари билан шуғулланиб келган. Масалан, маош бир йилда тўрт марта — ҳар уч ойда тўлаб турилар экан.
5. Хат-хабарлар мутасаддиси девони даргоҳ, ҳукумат, маҳаллий ҳокимият билан боғлиқ хабардорлик ишлари билан машғул бўлиб, пойтахтда қабул қилинган муҳим қарорлар, ҳужжатлар ва бошқа расмий кўрсатмаларни вилоятлар, шаҳарларга етказиш ҳамда жойлардаги шу қабилдаги маълумотларни марказга етказиб бериш каби тадбирлар билан банд бўлган. Шу билан бирга мазкур девоннинг жойлардаги бўлимлари маҳаллий давлат идоралари, ҳокимлар фаолияти ҳақида ҳаққоний маълумотларни тўплаб, тўғридан-тўғри даргоҳга юбориш имконига ҳам эга бўлганлар. Шу тариқа олий ҳукмдор жойлардаги бор аҳволдан воқиф бўлиб турган ва тегишли чоралар кўрган.
6. Сарой иш бошқарувчиси девони. Даргоҳ таъминоти билан боғлиқ сарф-харажатлар устидан назорат олиб бориш шу девонга юклатилган.
7. Давлат мулклари девони ҳукмдор сулолага тегишли мол-мулк бошқаруви, назорати, ҳисоб-китоби билан шуғулланган.
8. Мухтасиб девони жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келган хизматлар сирасига кирган. Унинг хизматчилари қиладиган асосий иш шаҳар ва қишлоқларда, кўча ва бозорларда тартибни назорат қилиш, диний маросимларни амалга оширишда чегарадан чиқ-масликни таъминлаш, савдо-сотиқ ишларида харидорларга хиёнат қилмаслик, маҳсулотлар сифатини қатъий кўрсатилган даражада тутишни текшириш, нарх-навони белгиланган миқдордан (айниқса гўшт, нон каби бирламчи озуқаларга) оширмасликни назорат қилишдан иборат бўлган. Бундай масъулиятли вазифага кўпчиликнинг эътиборини қозонган, ҳаммага бирдай турадиган кишилар тайинланган.
9. Вақфлар девони, яъни турли йўллар билан диний муассасалар ихтиёрига ўтказилган мол-мулк, ер-сув ишлари билан шуғулланувчи вазирлик.
10. Қозилик ишлари девонига қозиларнинг фаолия-тини назорат қилиш юклатилган. Баъзи ҳолларда, яъни иши қозига оширилганлар орасида юқори лавозимда ишлайдиганлар бўлса, қозилик қилишни олий ҳукмдорнинг шахсан ўзи, ё унинг тарафидан тайинланган ҳукмдор сулола вакили амалга оширган. Бундан мақсад мартабадорларнинг қозиларга тазйиқ қилишларига йўл қўймаслик бўлган, албатта.
Зикр этилган девонларнинг жойларда ҳам бўлимлари бўлган. Улар марказдаги ўз девонларидан ташқари маҳаллий ҳокимларга ҳам бўйсуниб, маҳаллий бошқарув идоралари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатганлар. Бундан хат-хабарлар хизмати девони мустасно ҳисобланиб, уларнинг маҳаллий бўлимлари фақат марказгагина ҳисобот берганлар, холос. Зеро, юқорида айтилганидек, улар маҳаллий ҳокимлар, мансабдорлар устидан ҳам пинҳона назорат олиб борганлар.
Вилоят бошлиғи ҳоким, шаҳар бошлиғи эса раис деб аталган. Ҳокимни олий ҳукмдор, раисни ҳоким тайинлаган. Албатта, бунда у ёки бу номзоднинг шу ердаги обрў-эътибори, мавқеи ҳисобга олинган.
Давлат ишларига қабул қилишда маълум бир талаблар силсиласи мавжуд эди. Масалан, давлат тилини мукаммал билиш, замона ҳуқуқ меъёрларидан тўлиқ хабардорлик, тарих, адабиёт каби илмлардан бохабарлик, ҳисоб-китоб ишларидаги билимдонлик ва ҳоказо.
Лашкар икки тоифага бўлинган: доимий равишда фаолият кўрсатувчи сараланган қисмлар (гвардия) ва зарур ҳолларда вилоятлардан йиғиладиган қисмлар. Сараланган қисмлардаги хизмат камида саккиз бос-қичдан иборат бўлиб, оддий пиёда аскарлиқдан висоқ-боши, яъни тўрт кишидан иборат гуруҳга бошлиқ даражасигача бўлган йўлни босиб ўтишга тўғри келган. Кейин у ҳайлбоши (кичик қўшин бошлиғи) мақомини эгаллаши мумкин бўлган. Бу даражага тегишли тартиб-интизом, талаблар доирасида хизмат қилингандагина эришиш мумкин эди.
Кўрдикки, сомонийлар даврида давлат бошқаруви ва ҳарбий хизматнинг ўз даври учун мураккаб ва салоҳиятли тизими ташкил этилган. Мазкур масалага катта эътибор билан қараб келинганини шундан ҳам билса бўладики, хазинадаги умумий йиллик даромад 45 млн. дирҳамни ташкил этган ҳолда шундан 20 млн. дирҳам давлат бошқаруви ва лашкарга сарф этилган. Албатта, ўшанда ҳам порахўрлик, мансабни суистеъмол қилиш каби иллатлар учраб турган. Аммо давлат тизими ва лашкарга кетган сарф-харажатлар ўзини окдаган. Масалан, лашкар мамлакатнинг ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаб келган. Давлат идоралари эса, манба тили билан айтганда, каналлар, ер ости ариқлари (коризлар) қазиш, кўприклар қуриш, шаҳар, қишлоқлар ободончилиги, деҳқончилик борасида ғамхўрлик қилиш, карвон йўллари хавфсизлигини таъминлаш, карвонсаройлар, турли мақсадлар учун мўлжалланган бинолар, бозорлар, янги шаҳарлар бунёд этиш каби катта ва серхаражат, кўпчилик билан битадиган тадбир-ларга бош-қош бўлиб кетган. Шунинг учун ҳам бу даврда деҳқончилик, ҳунармандчиликнинг кўплаб со-ҳалари гуркираб ривожланиб, фаровонлик ҳукм сурган.


Илгариги асрларда бўлгани каби Фарғона, Кашқадарё, Зарафшон водийлари, Шош, Хоразм, Хуросон вилоятларида деҳқончилик ишлари юксак савияда амалга ошириб борилиб, буғдой, арпа, шоли, пахта, тариқ, зиғир, кунжут, каноп, нўхот, мош, ёсмиқ, беда каби қатор экинлар етиштирилган. Ҳосилдорлик шу даражада бўлганки, бир сиқим дон экиб, юз сиқим, ҳатто ундан ҳам кўп ҳосил олинган. Боғдорчилик, хусусан, узумчилик ва полизчилик соҳаларида ҳам ютуқлар шу каби эди. Узумнинг ўнлаб навлари, мевалардан олма, шафтоли, ўрик, нок, анжир, беҳи, олча, олхўри, анор, бодом, ёнғоқ, полиз экинларидан қовоқ, қовун (айниқса Бухоро қовунлари машҳур бўлган), сабзавотдан бодринг, бақлажон, сабзи, пиёз кабилар етишти-рилган. Хуллас, бу борадаги миришкорлик шу даражада бўлганки, чет эллардан келганлар ернинг унумдорлиги, ҳосилнинг юқорилиги, ҳамма ернинг кўм-кўк, яъни обод бўлиб туришини кўриб ҳайратга тушганлар.

Ҳунармандчиликнинг аҳволига назар ташланса, шу нарса маълум бўладики, пахта, ипак, жундан турли хил матолар, тайёр кийимлар тайёрланиб, ўлка ва ён-атроф аҳлининг талаби қондирилиб келинган. Қоғоз ишлаб чиқаришда мамлакатимиз Ўрта ва Яқин Шарқда, Европа мамлакатлари орасида биринчиликда туриб, уларни бу ноёб маҳсулот билан таъминлаб келганини алоҳида таъкидлаш лозим. «Самарқанд қоғози каби қоғозни, — деб ёзганди X аср тарихчиси Истахрий, — (дунёнинг) ҳеч бир ерида учратмайсиз». Шунингдек шишасозлик (ранг-баранг шиша идишлар, безаклар, дераза учун ойна ишлаб чиқариш), кулолчилик (айниқса, сопол идиш, буюмларни сирлаш борасида катта тажрибага эга бўлин-ган), кўнчилик, гилам тўқиш, мисгарлик, қуролсозлик, темирчилик, кунжут, чигит, зиғир, канопдан мой олиш каби ўнлаб соҳалар фаолият кўрсатиб, жамият ҳаётини яхшилашда муҳим ўрин тутган.
Сомонийлар даврида кончиликка ҳам катта эътибор берилгани маълум. Айниқса, Фарғона водийсида бу борада катта кўламдаги ишлар амалга оширилиб, Ахсикат, Навқотда олтин, кумуш, юқори Нисода тошпахта (астбест), қатрон, кумуш, олтин, феруза, темир, мис, қўрғошин, Исфара тоғларида тошкўмир, қора, қизил, сариқ ранглардаги талқ (слюда), Сўх яқинида симоб, Узгандда новшадил конлари ишлаб турган. Шунингдек Фарғонада бу вақтда туз, нефть каби қимматли хом ашёлар ҳам қазиб олинган. Туз конлари Илоқда (Оҳангарон водийси) ҳам бўлган. Аммо бу ерда, асосан, кумуш, қўрғошин қазиб олишга зўр берилган. Бундан ташқари мазкур водий тоғларида гилвата, ўтга чидамли оқ лой (каолин), аччиқтош, феруза, офит (серпантин), аметист каби қазилма бойликлари ҳам бўлган. Темир, олтин, мис, кумуш, навшадил, купорос, ақиқнинг йўл-йўл тури, туз конлари Усрушонада (Шош, Фарғона, Чағониён, Самарқанд вилоятлари билан ўралган макон) ҳам ишлаб турган. Минтақанинг бошқа ерларида (Хуросон, Бадахшон ва ҳоказо) ҳам ёқут, заҳармуҳра, олтин, кумуш, лаъл, туз, тошпахта, феруза, мармар, олтингугурт, маргимуш, агат конлари мавжуд эди. Археологик қазишлар шуни кўрсатадики, кончилик технологияси ўз даври учун юқори даражада бўлган.
Юқорида тилга олинган соҳаларни юзага чиқарадиган муҳим фаолият савдо-сотиқ хусусида тўхталсак. Сомонийлар давридаги пул муомаласининг ўзига хос томонлари бор. Муомалада олтин тангалар, исмоилий, муҳаммадий, ғитрифий, мусаййабий, хоразмий дирҳамлари бўлган. Шу ўринда Истахрийнинг қуйидаги гувоҳлиги эътиборга молик: «Самарқандда муомалада олтин (танга) ва исмоилий дирҳами юради. Яна бир пул бирлиги борки, уни муҳаммадий дейдилар. Ва Самарқанддан бошқа ҳеч ерда муомалада юрмайди». Бошқача айтганда, исмоилий дирҳами салтанат ва халқаро миқёсдаги қаттиқ валюта ролини ўйнаган. Муҳаммадий, ғитрифий ва бошқалар эса маҳаллий аҳамият касб эттан. Масалан, ғитрифий кумуш тангалари, асосан, Бухоро доирасида муомалада бўлган. Аввало, ўлка савдогарлари шу ерда ишлаб чиқарилаёттан маҳсулотлар билан минтақа аҳли эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилганлар. Шунинг учун ҳам савдо-сотиқ гуркираб ўсган, кўплаб бозорлар бунёд этилган, бориб-бориб расталар, бозорларни маълум бир йўналишда ихтйсослаштириш йўлига ўтилган, айниқса, марказий шаҳарларда кўтарасига савдо кенг йўлга қўйилган. Масалан, манбада шундай ёзилади: «Мовароуннаҳрнинг (энг асосий) бозори, (ҳар қаёқдан) савдогарлар оқиб келадиган жойи бу Самарқанддир. Мовароуннаҳрда (ишлаб чиқариладиган) аксар маҳсулотлар аввал Самарқандга олиб келинади, кейин эса бу ердан бошқа вилоятларга олиб кетилади». Худди шу каби таърифни Бухоро, Пойкент, Бинкат, Хўжанд, Термиз, Урганч, Кот каби шаҳарларга нисбатан ҳам қўлласа бўлади. Савдо-сотиқнинг бундай ривожланишига нафа-қат ишлаб чиқаришдаги, балки ички ва ташқи савдони ташкил этишдаги ҳаракатларнинг таъсири ҳам катта )ди. Чунки карвонсаройлар тизими, йўл хавфсизлиги ва орасталигисиз, адолатли солиқ тизимини таъминламай гуриб савдо-сотиқ ривожи тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас. Энг аввало, бундан давлат манфаатдор бўлган.
Ўша вақтларда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилган ё бўлмаса юртимизга олиб келинган маҳсулотлар ҳақида манбаларда кўплаб маълумотлар келтирилган. Уларнинг барчасини санаб ўтирмай энг асосийларига тўхталиб ўтамиз. Масалан, Хитойга шишасозлик буюмлари, ойна, арғумоқ отлар, баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. У ердан эса ипак ва ипак матолар келтирилган. Европага ип, жун, ипак матолар, қури-тилган мевалар, шоли, кумуш буюмлар, тангалар кўплаб олиб кетилган, у ерлардан эса асосан мўйна. чарм кабилар олиб келиб сотилган. Европаликлар айниқса бизда ишлаб чиқариладиган кумуш буюмлари, тангаларга ишқивоз бўлганлар. Сабаби бу вақтда Европада кумуш конлари тўғрисида хаёл ҳам қилмаганлар. Шу жиҳатдан кумуш борасида минтақамизга боғланиб қолгандилар. Бу боғлиқлик шу даражада бўлганки, ар-хеологлар Скандинавия ўлкаларида текшириш ишлари олиб борганларида Тошкент вилоятида ўша даврларда қазиб олинган кумушдан ишланган тангаларни кўплаб топганлар. Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари кўпроқ бизнинг ота-боболаримиз ишлаб чиқарган қурол-аслаҳаларга, темирчилик маҳсулотларига ўч бўлганлар. Хуллас, бу даврда ҳам савдо-сотиқдаги анъанавий юксак савия сақланиб қолган, ўзига хос янгиликлар киритилган. Масалан, ҳозирда ҳамманинг оғзида бўлган чек тизими дастлаб ўша узоқ замонлардаёқ жорий қилинган эди. Чек (чак) тушунчаси аслида европаликларга биз орқали кириб борган бўлиб, савдогарлар йирик савдо тадбирларини амалга ошираётганларида ёнларида катта маблағни олиб юрмасдан ҳар бир шаҳарда мавжуд ишончли саррофларга (пул майдалаб берувчи-лар, алмаштирувчилар) нақд пул топшириб, шу ҳақда ҳужжат, яъни чек олганлар. Мўлжалдаги шаҳарларга бориб худди шундай саррофларга ёки йирик савдогарларга чекни кўрсатиб ўз режаларини амалга оширганлар. Шуниси диққатни тортадики, Маҳмуд Кошғарий луғатида, чек аслида ип-газлама турларидан биридир, деб ёзилган. Маҳмуд Кошғарий келтирган чек газлама тури билан савдо муомаласида ишлатилган чек ўртасидаги боғлиқликка шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, бундан минг йил бурун ёзув объекти ўрнида қоғоз билан бир қаторда газлама парчаларидан фойдаланилган.
Савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб бориши яна бир муҳим фаолият — қурувчилик, меъморчиликда ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Ша-ҳарлар кенгайди, муҳташам бинолар, ораста бозорлар, масжид-мадрасалар, ҳаммомлар, устахоналар, дўконлар ва бошқа қатор иморатлар бунёд этилди. Бунда қурувчиликка алоқадор турли касбдага усталар иштирок этиб, ўз маҳоратларини оширганлар. Буни биз Бухоро, Самарқанд, Термиз каби қатор қадимий шаҳарлар ми-солида кўришимиз мумкин.
Юқоридагиларнинг бари бир бўлиб ҳар қандай жамият кўрки ва қудратини белгалаб берувчи яна бйр гоят муҳим, шу билан бирга нозик таъб соҳа-илму маданиятнинг ҳам изчил тараққий этишига катта имконлар яратиб берди. Бу асрларда (IX—X) мамлакатимиз обрўсини Ер юзига ёйган олиму фузалолар ҳақида кўплаб сўз айтиш мумкин. Уларнинг сони ўнлаб, ҳатто юзлабдир, десак муболаға бўлмайди. Биргина Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг ўзи бутун оламга татийди. Масалан, у Араб халифалиги ҳамда Европани ҳинд ҳисобига ўргатди, яъни уларга номаълум 1 дан 9 гача бўлган рақам шакллари орқали қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлишнинг энг мақбул ва илгор йўлларини кўрсатиб шарҳлаб берди. Бунгача европаликлар рим рақамлари билан таниш эдилар, холос (қиёсланг: XXXV ва 35). Ё бўлмаса олимнинг «Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида китоб» асари математик алгебра (ал-жабрнинг лотинча жаранглаши) соҳасига асос бўлган. XIV асрдан бошлаб алгебра Европада ёйила бошлайди. Ҳар қандай регуляр ҳисоблаш жараёнини англатадиган математик тушунча — алгоритм ҳам бизнинг аждодимиз номи билан боғлиқ, ҳам тўғри, ҳам кўчма маънода (Ал-Хоразмий — Алгоризм, Алгоритм).
Буюк астроном, математик ва географ Аҳмад Фарғо-нийни олайлик. Ҳосиб, яъни ҳисобдон, математик лақаби билан машҳур бу аждодимиз европаликлар наздида Алфраганус номи-ла эътиборли эди. У ҳақда ҳам кўп гапириш мумкин. Аммо унинг ўз вақтида Ернинг думалоқлигини исботлашда келтирган далиллари ҳозир ҳам ўз қадрини йўқотмаганининг ўзиёқ ўзбек илмининг кишилик маданий тараққиётида тутган салмоқли ўрни-ии белгилаб беради.
Яна бир машҳур ва кишиликни оёққа турғазишда кўп меҳнати сингган аждодимиз Форобий ҳақида ҳам учоқ сўзлаш мумкин. Унинг «Иккинчи муаллим» лақаби бўлиб, «Биринчи муаллим» ўрнида Шарқда Арасту (Аристотел) тушунилади. Баъзан биринчи, иккинчи
аниқликларини мавқе даражасига ишора деб ҳам қара-шади. Аслида, бу ерда вақт мезони назарда тутилиб, Арастунинг Форобийга нисбатан анча қадимда яшаб ўтганлигидан ҳам биринчи, яъни ана шундай истеъдод эгаси бўлганлардан аввалроқ яшаб ўтгани маъноси чиқади. Форобий диққатини торттан фан ва маданият соҳаларига бир назар ташласак: фалсафа, мантиқ, математика, геометрия, астрономия, физика, оптика, кимё, тиббиёт, биология, мусиқа, тилшунослик, шеърият, нотиқпик санъати, хаттотлик, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, ахлоқ. Бу соҳаларда у зот амалга оширган иш-лар саноғининг ўзи бир кенгликни талаб қилади. Шунинг учун икки нарсага эътиборни жалб этамиз. Биз ўз ўрнида зардуштийликнинг қадимги юнон фалсафий қарашлари шаклланишида асосий туртки бўлганлиги ҳақида юқорида айтиб ўтган эдик. Қаранга, Платон, Аристотел, Эвклид, Птоломей каби йирик файласуфлар асарларини англаш ўрта асрда европаликлар учун мушкулотга айланади. Ёрдамга яна Туркистон намояндаси келади. Аниқроғи европаликлар Форобийнинг мазкур муаллифлар асарларига ёзган шарҳлари орқали қадимги юнон фалсафаси мағзини чақа бошлайдилар. Иккинчи мисолимиз тўғридан-тўғри асосий тадқиқот мавзуимиз бўлган давлатчилик билан боғлиқ.
Сиёсатшунослик бобида ҳам қалам тебратган мутафаккир минг йил буруноқ давлатчиликнинг мағзини англаб, «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт-саодатга элтишдир», деб ёзган эди. Шу икки оғиз таъкидда кўп нарсани англаш мумкин. Оддийгина қилиб инсонни дейиляпти, унинг на мазҳаби, на миллати, ё бошқа томони ажратилаётгани йўқ. Элтиш дейиляпти, яъни давлатнинг жамият ҳаётидаги масъулияти ва шунга яраша бошқариш ҳуқуқи ҳақида ишора бўляпти.
X аср иккинчи ярмида мамлакатимизда яна икки буюк зот ўтган: Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний. Уларнинг ҳаёти ва илмий ижоди кейинги аср ва сулолалар даврида давом этганини ҳисобга олиб, улар ҳақца кейинроқ фикр юритишга қарор қилдик. Ҳозир эса қуйидаги масала устида тўхталиб ўтмоқчимиз. Маълум бир давр ичида тушкунлиқда бўлиб сўнг бош кўтариб юксакликка эришилган ҳолат бизда уйғониш, ғарб тил-ларида одатда ренессанс даври дейилади. Қизиғи шундаки, ренессанс дейилганда, аксарият XV—XVI асрлар Европадаги юксалишни англайди. Ваҳоланки, араб-царнинг дастлабки вақтдаги сиёсатларк натижасида анчайин харобаликка юз туттан мамлакатимиз ва умуман  шарқ мамлакатлари IX—X асрларга келиб фан ва маданиятда юксакликка эришганлар, яъни жамият яна бир бор уйғонган. Бу уйғонишнинг нафақат бизнинг, балки батамом кишилик тараққиётидаги ўрни тўғрисида фикр қилинса (бунинг учун Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий- Форобий, Ибн Сино, Берунийларни эслашнинг ўзи кифоя), у ҳолда инсоният тарихида биринчи уйгониш даври моҳият эътибори билан бизнинг мамлакатимиз ва минтақамизда рўй берди. Ва бу юксалиш биз орқали бутун башариятга тегишлидир.
Хуллас, юртимизда сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган асрлар жўшқин, воқеаларга бой, намунали ва сабоқли даврдир. Энг муҳими, бу даврда мамлакатимизнинг, халқимизнинг, тарихий-маданий тараққиётдаги анъана ва тажрибаларимизнинг нақадар мустаҳкам мойдеворга эга эканлиги намоён бўлди. Зеро, юқорида айтилганидек, тушкунлик, қарамлик даврини бошдан кечирган жамият яна юксакликка кўтарила олди.

Азамат Зиё

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Ўзбек давлатчилиги Mon, 06 Dec 2010 11:54:13 +0000