Саналар
28.03.2024
Баннер
IX-XII асрларда Ўрта Осиё маданиятининг юксалиши
PDF Босма E-mail

VIII аср охири-IХ аср бошида халифаликни ларзага келтирган оғир сиёсий вазият аббосийларнинг Мовароуннаҳр ва Хуросонда олиб бораётган сиёсатини ўзгартиришга мажбур этди. Бирин-кетин Ўрта Осиёда тоҳирийлар, саффорийлар, сомонийлар дав-латлари ташкил топди. Мамлакатда содир бўлган бундай сиёсий ўзгаришлардан сўнг Мовароуннаҳр Хуросондан ажралиб ўз мустаққиллигини тўла тиклаб олиш имконига эга бўлди. Мовароуннаҳрни бирлаштириб мустаҳкам давлат тузган давлат арбоби Исмоил Сомоний, 900 йилда Хуросонни ҳам саффорийлардан тортиб олиб улкан дав-лат барпо этди. Халифа сомонийлар давлатини тан олишга ва унга ҳукмронлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлди. Шу тариқа IХ аср охирларига келиб Мовароуннаҳр халқлари Араб халифалигидан абадий халос бўлади ва араб халифалигидан мустақил бўлган йирик феодал давлат-Сомонийлар давлати ташкил топади.
Сомонийлар мамлакатни бошқаришда давлат маъмуриятини ташкил этадилар. Мамлакат ўнта девон (девони вазир, девони мустафи, девони амир ал-мулк, девони соҳиб аш-шурат, девони соҳиби муайид ёки борид, девони мушриф, девони мумалликайи хос, девони муҳтасиб, девони авқоф, девони қазо аз-зия) бошқарувида идора этилган. Сомонийлар ҳокимияти йирик заминдорларнинг манфаатини ҳимоя қилувчи мустақил феодал давлат эди («мулки султоний», «мулк ерлари», «вақф ерлари») Х аср охирига келиб мамлакатда авж олиб кетган ўзаро урушлар унинг иқтисодий ва сиёсий қудратига катта путур етказди ва сомонийларнинг қорахонийлар давлатидан мағлубиятга учрашига олиб келди. ХI аср бошларида сомонийлар давлати ҳудудларида икки давлат: қорахонийлар ва ғазнавийлар давлатлари пайдо бўлди.
Қорахонийлар давлатни эл-юрт ва вилоятларга бўлиб идора қилдилар. ХI-ХII аср-ларда Ўрта Осиёда мулкчиликнинг янги тури-иқтаъ тартиботи ўрнатилади («мулки султоний», «иқтаъ», «вақф ерлари», «мулк ерлари»). ХII асрнинг 30-йиллари охирида Мовароуннаҳр Шарқдан келган кўчманчи Қорахитойлар ҳужумига дучор бўлди.
IХ-ХII асрларда мамлакат маънавий ҳаётининг асоси ислом мафкураси эди. Сомо-нийлар ислом мафкурасининг ривожига катта аҳамият бердилар. Бухоро Шарқда ис-лом динининг энг нуфузли марказига айланди. Масжид, мадраса ва хонақолар қуриш учун махсус жойлар ажратилди. Араб тили ва унинг имлоси жорий этилди.
Мовароуннаҳрда кўп ўтмай ҳатто она тилидан кўра араб тили ва ёзувини яхшироқ билган билимдонлар пайдо бўлди. Маҳаллий билимдонлар ўз ватанида қувғин остига олиниб, кўпгина толиби илмлар халифаликнинг марказий шаҳарлари-Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа ва Басрага бориб билим олишга ва араб тилида ижод қилишга мажбур бўладилар. Давлатни бошқаришда аббосийлар маъмурияти кўплаб билимдон сиймоларга муҳтож эди, чунки араблар орасида шу даврда давлат ишига яроқли бўлган билимдорлар ҳали оз, борлари ҳам заиф эди.
Энг машҳур маданият маркази шу даврда Бағдод шаҳри эди. Бағдодда «Байт ул ҳикма» (донишмандлар уйи) ташкил этилган эди. «Байт ул ҳикма»да Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазийлар таълим олганлар. IX-X асрларда Ўрта Осиёда фан илмий асосларга эга эди. Унинг илдизлари Ўрта Осиё, айниқса, Хоразм, шунингдек Бобил, Эрон, Ҳиндистоннинг антик дунёсига ва қадимги маданиятига бориб тақалар эди. IX-XII асрларда араб тилида асарлар ёз-ган энг машҳур олимлар Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абусалх Масиҳий, Абулҳайр Хам-мар, Абуносир Аррон ва бошқалар эди.
1998 йил Аҳмад Фарғонийнинг 1220 йиллиги нишонланди. Аҳмад Фарғоний астро-ном, математик, географ эди. Бағдод яқинда Рақоқ номли мавзеда расадхона қурилишига бошчилик қилиб, астрономия мактабини ташкил этади. Унинг «Астрономия асоси», «Самовий ҳаракатлар», «Юлдузлар ҳақидаги фан» номли асарлари машҳурдир.
Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий машҳур математик, астроном, географ, тарихчи эди. Ватандошимиз алгебра фанига асос солди. Унинг «Ал-жабр», «Зиж», «Қуёш соати ҳақида рисола», «Суръат ул-арз», «Устурлоб ҳолати ҳақида рисола» каби асарлари Шарқ ва ўарб мамлакатларида илмий фикрларнинг ривожига самарали таъсир кўрсатди.
Абу Наср Фаробий Шарқ фалсафасининг улуғ мутафаккири бўлиб, қадимги дунё фалсафий меросини сақлашда ва ривожлантиришда катта ҳисса қўшди. У 160 дан ортиқ асар ёзган, улардан «Аристотелнинг «Метофизика» асари мақсадлари ҳақида», «Мусиқа китоби», «Бахт-саодатга», «Сиёсат ал-мадония» шулар жумласидандир.
Абу Али ибн Сино икки соҳага- медицина ва фалсафага қизиқди ва бу соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритди. («Ал-қонун фит-тиб», «Китоб уш-шифо», «Донишно-ма», «Рисолат ат-тайр»). XVII асрга қадар Европада тиббиёт тажрибаси ва фани Ибн Сино ғоялари таъсири остида бўлган.
Хоразм маданияти хоразмлик улуғ олим Абу Райҳон Берунийнинг номи билан боғланган. Абу Райҳон Беруний 150 дан ортиқ илмий асар ёзган бўлиб, «Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Метеорология» каби йирик асарлари шулар жумласидандир. Беруний илм-фаннинг ҳамма соҳаларини яхши билган қомусий олим эди. У астрономия, геология, гидростатика, география, тарих фанларга катта ҳисса қўшди.
XI-XII асрларда ижтимоий фанлар ҳам анчагина тараққий этди. Масалан, шоир Абу Абдулло Рудакийнинг прозаик асарлари, Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, Гардизийнинг «Зайн-ул-баҳор» («Гўзал хабарлар») асари, Мажидиддин Адмонинг «Тарихи мулки Туркистон» («Туркистон тарихи»), Низомулмулкнинг «Сиёсатнома»си, Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билик» асарлари шу даврга оид бўлиб, ундан ташқари шу даврларда Замахшарий, Маҳмуд Қошғарий, Амак Бухорий, Сўзани Самарқандий кабилар ҳам ижод этдилар.
Бу давр Ўрта Осиёда меъморчилик санъати ҳам гуркираб ривожланди. Бухорода Деҳгарон, Масжиди калон, Намозгоҳ, Мағоки Атторий масжидлари, Сурхондарёдаги Жарқўтон минораси, Кўҳна Урганчда Фахриддин Розий мақбараси, Марвдаги Султон Санжар мақбараси, Талхожанбобо масжиди ва бошқа ёдгорликлар меъморчилик санъатининг ёрқин намуналари ҳисобланади.
IX-XII асрда дунёвий фанлар билан бирга диний билимлар ҳам кенг ривожланди. Исмоил Бухорий, Исо Термизий, Бурхонуддин Марғилоний, Абу Хафс Кабир Бухорий каби уламолар ислом таълимотининг ривожига улкан ҳисса қўшдилар. Ислом дини таълимотининг равнақи ва тарғиботининг кенгайишида Бухоро шаҳри марказий ўрин эгаллади.Тасаввуф таълимоти ривожланиб Ўрта Осиёда унинг турли хил йўналишлари (XII асрда Туркистонда Яссавия, XIII аср охирида Хоразмда Кубровия, XIV асрда Бухорода Нақшбандия) пайдо бўлди ва тарқалди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин