Саналар
18.04.2024
Баннер
Султон Али Мирзо
PDF Босма E-mail

(1483-1500)
(1498-1500)

1498-1500-йилларда Мовароуннаҳрда ҳукмронлик қилган сўнги темурий ҳукмдор. Султон Маҳмуд Мирзонинг 3-ўғли. Онаси - Зуҳра бегим. Отасининг вафотидан сўнг Қарши вилояти ҳокими бўлиб, кейинчалик акаси Бойсунғурдан Бухорони (1497-йил декабр), Бобур эса, Самарқандни тортиб олган. Бобур ота мерос шаҳри Андижон душман қўлига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар топиб, бекларидан бирини Самарқандда қолдириб, Андижон томон юрган. Бундан фойдаланган Султон Али Мирзо Самарқандни ишғол қилади (1498-йил фев.-март). 1499-йилда Султон Али Мирзо билан Муҳаммад Мазид тархон орасида низо вужудга келади. Тархонлар Мовароуннаҳрда катта нуфузга эга эдилар. Мазид тархон Самарқанд ва унинг атрофидаги мулкларни ўз ўғиллари, қариндош-уруғлари ва яқин кишилари ихтиёрига бериб қўйган эди. Султон Али Мирзо тахтга муқим ўрнашиб олгач, Мазид тархонга қарши сиёсат юритади. Натижада Мазид тархон Самарқанддан чиқиб кетади. Шунда Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон жияни Хон Мирзони (Мирзохон, Султон Али Мирзонинг укаси) мўғул қўшинлари билан Самарқандни забт этишга жўнатади. Султон Али Мирзо Самарқанд ташқарисида, Ёряйлоқда бўлган жангда ғолиб чиқади. Онаси Зуҳра бегимнинг нодонлиги туфайли ёзилган мактуб сабаб Шайбонийхон Самарқандни жангсиз эгаллайди (1500). Султон Али Мирзо Қўлба яланглигида қатл этилади.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин