Обидалар Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/obidalar.feed 2024-04-28T07:10:56Z Joomla! 1.5 - Open Source Content Management Тошкент дарвозалари ва кўчаларининг тарихи 2017-03-03T10:18:59Z 2017-03-03T10:18:59Z https://e-tarix.uz/obidalar/1065-toshkent-darbozalari-va-kochalarining-tarixi.html Administrator admin@islom.uz

Тошкент муҳим географик  ўринда – Шарқ ва  Ғарб мамлакатлари      билан савдо- сотиқ йўлида    жойлашганлиги  туфайли бу ерга  узлуксиз савдо  карвонлари  келиб- кетиб  турган.  Бу эса шаҳарни етти  иқлим  билан туташган  масканга  айлантирган.

Ўрта  Осиёдаги бошқа шаҳарлар  каби, Тошкент ҳам  Х асрда  баланд  мудофаа  деворлари билан ўраб олинган.  Маълумки,  шаҳар  қадимда  бирор режа  асосида қурилмаган.  У  табиий  равишда  бозор  атрофидан  ҳар  томонга  кенгая борган. Шаҳар ўсган сари деворлар сурилиб,  катта  йўлларга  туташган  жойларда  янги  дарвозалар қурилиб, уларнинг сони ҳам  орта борган.  Шунингдек,  айрим  дарвозалар номи ҳам  ўзгариб борган.  Ҳар  бир  дарвозадан ташқарида   қабристон бўлган.  Албатта, бунинг ўз  рамзий  маъноси бўлган.  Шаҳарга кирган ва  чиққан  кишиларнинг  қалбида қабристонни  кўриб,  ёвузлик ўрнига  яхшилик ҳисси уйғонган.

Шаҳардаги мавжуд қабристонлар шаҳар дарвозасидан ташқарида  жойлашганлиги, шаҳарнинг  чегарасини  аниқлаб беради.  Жумладан,  ҳозирги  кунда  шаҳарнинг  марказий  қисмига тўғри келиб қолган  Шайхонтоҳур  зиёратгоҳи   (қабристони) ўрта  асрларда шаҳарнинг  шарқий дарвозасидан ташқарида  жойлашган.  Археологик  текширувлар бу  жойларда боғ –роғлар бўлганлигидан  далолат  беради.

Тошкент муҳим географик  ўринда – Шарқ ва  Ғарб мамлакатлари      билан савдо- сотиқ йўлида    жойлашганлиги  туфайли бу ерга  узлуксиз савдо  карвонлари  келиб- кетиб  турган.  Бу эса шаҳарни етти  иқлим  билан туташган  масканга  айлантирган.

Ўрта  Осиёдаги бошқа шаҳарлар  каби, Тошкент ҳам  Х асрда  баланд  мудофаа  деворлари билан ўраб олинган.  Маълумки,  шаҳар  қадимда  бирор режа  асосида қурилмаган.  У  табиий  равишда  бозор  атрофидан  ҳар  томонга  кенгая борган. Шаҳар ўсган сари деворлар сурилиб,  катта  йўлларга  туташган  жойларда  янги  дарвозалар қурилиб, уларнинг сони ҳам  орта борган.  Шунингдек,  айрим  дарвозалар номи ҳам  ўзгариб борган.  Ҳар  бир  дарвозадан ташқарида   қабристон бўлган.  Албатта, бунинг ўз  рамзий  маъноси бўлган.  Шаҳарга кирган ва  чиққан  кишиларнинг  қалбида қабристонни  кўриб,  ёвузлик ўрнига  яхшилик ҳисси уйғонган.

Шаҳардаги мавжуд қабристонлар шаҳар дарвозасидан ташқарида  жойлашганлиги, шаҳарнинг  чегарасини  аниқлаб беради.  Жумладан,  ҳозирги  кунда  шаҳарнинг  марказий  қисмига тўғри келиб қолган  Шайхонтоҳур  зиёратгоҳи   (қабристони) ўрта  асрларда шаҳарнинг  шарқий дарвозасидан ташқарида  жойлашган.  Археологик  текширувлар бу  жойларда боғ –роғлар бўлганлигидан  далолат  беради. "Пул емас ота" ҳақида эшитганмисиз 2014-06-10T12:02:35Z 2014-06-10T12:02:35Z https://e-tarix.uz/obidalar/1012-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Юртимизда номлари тарихий шахсларнинг исмлари билан боғлиқ машҳур қадамжолар, масжид ва қабристонлар кўп. Жумладан, Тошкент шаҳри Ҳамза туманида жойлашган "Пул емас ота" қабристони ва масжидидир. Ушбу номни эшитган ёки бу ерга илк бор келган кишини "Пул емас ота"нинг ким бўлгани ва нима сабабдан бундай таърифланиши қизиқтириши табиий.  Қадимий  "Пул емас ота" қабристони ёнида 1992 йили барпо этилган масжид биносини кенгайтириб қуриш ҳақидаги янгиликни эшитиб, масжид ҳудудидаги жамоат аҳлининг қувончи чексиз. Биз ҳам уларнинг хурсандчиилигига шерик бўлиш мақсадида маҳалла оқсоқоли, имом-хатиб ва “Пул емас ота” ҳақида билимга эга олимларнинг фикрини ўрганишга ҳаракат қилдик.
Хайрулло Тоғаев (“Пул емас ота” масжиди имом хатиби):
“Масжидга биринчи марта келган киши унинг номи билан қизиқади. Мен уларга оғиздан-оғизга ўтиб келаётган ушбу ривоятни айтиб бераман: “Бундан беш-олти асрлар олдин ушбу ҳудуддан ўн уч киши ҳаж ибодатини бажариш учун йўлга чиқишган. Ниҳоят етти ой деганда ҳаж сафаридан бир кишигина соғ-омон уйга қайтган. Ундан қолганлар ҳақида сўрашганида, ҳаждан қайтишимизда йўлда очлик бизни қийнади. Ейишга бирон нарсамиз қолмаган. Кимсасиз биёбонда бир фил боласини учратдик. Шерикларим очликдан ўлгандан кўра, фил боласини сўйиб ейишни афзал билди. Мен эса емадим, дарахт издизларини ковлаб топиб еб жон сақладим. Орадан уч кун ўтгач, ортимиздан она фил етиб келди. Шерикларимни ўлдирди, мени қайта-қайта ҳидлаб кўрдию, зарар етқизмади. У биз сўйган филнинг онаси эди. Боласини ким еганини ҳидидан ажратар экан, деб жавоб берган эканлар. Шундан сўнг ерлик аҳоли фил боласини емай, ҳаждан соғ-омон қайтган ушбу валисифат кишининг исмини айтмай, “Фил емас ота” дея таърифлашган. У зот ҳаждан қайтганидан сўнг бир чиллахона қуриб, ибодат билан машғул бўлган. Шогирдлари шу ерда деҳқончилик қилишган. Йўловчи мусофирлар эҳтиёжига мева-сабзовот сўрашса, улардан пул олмай, шундайлигича ҳадя қилар экан. Одамлар орасида “Пил емас ота” номи билан танилган бу кишини халқ “Пул олмас ота”, деб ҳам таърифлай бошлаган. Кейинчалик халқ оғзида бу гап “Пул емас ота” бўлиб кетган”.
Биз масжидни ҳашар йўли билан қайта қурмоқчи бўлиб, раҳбариятдан рухсат сўраганимизда, ушбу ҳудуд 10-12 асрларга оид архиологик ёдгорликлар жойлашган ўрин бўлиб, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Маданий мерос объекларини муҳафаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси рўйхатида туради, улар билан маслаҳатлашиш зарур, дейишди. Шундан маълум, бу ер кўп йиллик тарихга эга жойдир. Ҳолбуки, ўрта асрларга оид топилмалар ҳақидаги маълумотлар кўплаб тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган. Бироқ мўғиллар истилоси давридаги 10-12 асрлардаги  ёдгорликлар кўпам сақланиб қолмаган, борлари ҳам қисқа, аниқ маълумотларни йўқ қилиб ташланган.  Балки бу зот ҳақидаги маълумотлар ҳам босқинчилар томонидан йўқ қилинган бўлиши мумкин.
Суюндиқ Мустафоев (тарихшунос олим):
“Пул емас ота” Тошкент шаҳридаги эътиборли зиёратгоҳлардан биридир. У ерга ҳануз ихлосманд зиёратчилар ҳатто Чимкент ва Ўш шаҳарларидан ҳам келиб туришади. Қадимшуносларнинг тадқиқотлари хулосасига кўра, бундан қарийиб беш-олти аср олдин ҳам “Пул емас ота” мавзесида одамлар яшаган, бироқ кимлар маскан тутгани номаълум. Кўплаб тарихий асарларда “Пул емас ота” деган жой номи келтирилади. Жумладан, “Тарихи жадидайи Тошканд”  асарида Юнусхўжа ўн сакизинчи аср охирларида, санжиқли, қирқ, қиёт, турк ва қанғли уруғлари ёрдамида ҳокимиятни қўлга киритгани, ғалабадан сўнг уларга шаҳар атрофидаги ерларни бўлиб бергани айтилади. Шунда Юнусхон мадрасаси Юнусхон мозорига вақф қилинган ерлардан тушган даромад ҳисобига фаолият юритиши ва мадрасанинг Алаччахон (Султон Аҳмаджон, 1485 1502 йилларда Шарқий Мўғилистон хони) муҳри босилган вақфномаси бўлгани, мозор ва мадрасанинг Салор ариғи кун чиқар томонида жойлашган  “Пул емас ота” мавзеда ҳам вақф ери  бор эди, дея қайд этилади. 1884 йилги ҳужжатларда ҳам ушбу вақф қайд этилиб, Ниёзбек волостининг Пул емас мавзеси, деб кўрсатилади. Ушбу фактларга суяниб, Пул емас ота  Юнусхонннг муридларидан бири бўлган, у ушбу вақф ерларида меҳнат қилиб, тариқат сулукини давом эттирган, дея тахмин қилувчилар ҳам йўқ эмас. Аммо “Пул емас” ота мавзеси қадимдан борлиги, у зотнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келмагани олти-етти аср олдин яшаган деган тахминларни келтириб чиқаради.
Маъруфов Абдулатиф ҳожи (88 ёшли отахон):
Биз Кўкча даҳаси томондан бу ерга кўчиб келганимизда мен ёш бола эдим. Ҳар-ҳар жойда яккам-дуккам овул бор эди. Ўшанда ушбу қабристонга энди майитлар қўйила бошлаган. Раҳматли дадамлар, бу жой қадимда ҳам қабристон бўлган. Ботин бўлиб кетгач, буниси тўртинчи ё бешинчи марта қайтадан одам қўйилишидир. Бу ерлар валийларнинг қадами теккан қутлуғ жойлар, деб айтган эдилар. Ўша пайтларни эсласам, дунёнинг шунчалик тез ўтганидан дилим вайрон бўлади. Ҳозирги масжид ўрнида бир кичик хонақоҳ бўлиб, биз урушдан кейинги йиллар у ерда икки ҳайит намозларини бекиниб ўқир эдик.
Саксонинчи йилларнинг ўрталари эди. Гўрков майитни қўйиш учун қабристоннинг бир жойини ковлаганида, бир жасад чиққан. У қандай қўйилган бўлса, шундайлигича турганига биз ҳам гувоҳ бўлганмиз. Кафан тўр сетка каби ғира-шира қилиб маййитни тўсиб турарди. Тезликда қабр оғзини беркитишни маслаҳат бердик. Кейинчалик, бу ерга қачон кимлар кўмилганини суриштирганимизда, иккинчи жаҳон уруши йилларида етим болаларни тарбиялаб олган бир онанинг жасади бўлиши керак, деган тахминларга бордик. Эҳтимол шундайдир. Бироқ бу ернинг олдиндан қабристон ўрни бўлганининг бу ҳам бир тасдиғидир.
Алланазаров Абдуазим (“Умид” маҳалласи раиси):
Мен эсимни таниганимдан буён “Пул емас ота” қабристонини биламан. Раҳматли додамлар бу ерга улуғларнинг қадами теккан. “Пул емас ота” қабристони олти-етти асрлик тарихга эга, қадимий жойлар, дердилар. Ёшлигимизда кичик хонақоҳ ёнидаги кенг майдонда ҳайит намозига чиққанларим,  амакилар ширинлик тарқатишгани элас-элас ёдимда. Юртимиз истиқлолга эришгач, 1992 йили маҳалла фаоллари иштирокида Маърупов Абдулатиф ҳожи бошчилигида янги масжид барпо этилди. “Махмур”, “Умид”, “Мирзо Улуғбек” ва "Бешбола" маҳаллалари ҳудудидаги намозхонларнинг диний маросимларининг адо этилишида ушбу масжиднинг ўрни беқиёс. Масжидни қайта қуришга раҳбарият хайрихоҳ эканини эшитиб, жуд хурсанд бўлдим. Чунки кейинги пайтдарла жума ва жаноза бўлган кунлари масжид хонақоҳи намозхонларга бироз торлик қилмоқда. Айниқса, икки ҳайит байрам намозларида одамлар сиғишмасдан қабристон ичига кириб, ўтган аждодларимизнинг ҳокини оёқости қилиш ҳоллари кўп такрорланмоқда.

Абдулвоҳид Ўразов

Хожа Исо масжиди (XI аср охири — XII аср бошлари) 2014-05-03T12:07:00Z 2014-05-03T12:07:00Z https://e-tarix.uz/obidalar/1002-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги архитектура ёдгорлиги. Туман марказидан 6 км. жанубий-шарқда X аср охирида XII бошларида яшаган Ислом дини арбоби Абу Исо шарафига бунёд этилган, дафн этилган жойи номаълум.

Работи Малик (XI аср) 2014-05-03T12:06:16Z 2014-05-03T12:06:16Z https://e-tarix.uz/obidalar/1001-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Марказий Осиёдаги монументал архитектура ёдгорликларидан. Қадимги Бухоро—Самарқанд йўлининг чўли Маликдаги йирик чегара ва савдо бекатида бунёд этилган (ҳозирги Навоий шаҳри яқинида). Тахминан 1069—1070 йилларда қурилган бўлса керак. Унинг кўп қисми бузилиб кетган. Ўртадаги улкан пештоқ (бўй 18 м., эни 12 м.) Ўрта Осиёдаги энг қадимги пештоқдир.

Султон Саодат ансамбли (X—XVII асрлар) 2014-05-03T12:05:51Z 2014-05-03T12:05:51Z https://e-tarix.uz/obidalar/1000-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Термиз саййидлари авлодлари дафн этилган турли даврларга мансуб мақбаралар комплекси. Термиз яқинида жойлашган. Ундаги дастлабки мақбаралар X асрда, аксарияти XV—XVII асрларда қурилган бўлиб, иншоот узун ҳовли шаклини олган. Олти аср давомида қурилиб, 20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Султон Саодат комплекси Ўзбекистоннинг жанубий районларига тааллуқли архитектура тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

Мир Саъид Бахром мақбараси (Х-ХI аср) 2014-05-03T12:05:05Z 2014-05-03T12:05:05Z https://e-tarix.uz/obidalar/999-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Бухоро вилояти Кармана туманидаги архитектура ёдгорлиги. Мақбара архитектураси деталларнинг ўзаро аниқ нисбати, нақшларнинг ихчамлиги билан ажралиб туради.

Араб Ота мақбараси (X аср) 2014-05-03T12:04:01Z 2014-05-03T12:04:01Z https://e-tarix.uz/obidalar/998-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Самарқанд вилояти Тим қишлоғидаги архитектура ёдгорлиги, ҳижрий 367 (милодий 977—78) йиллари қурилган. Мақбаранинг кўрки унинг маҳобатли пештоқидир. Пештоқ пояларида куфий ёзувлари бор. Араб ота мақбараси Мовароуннаҳрда сақланиб қолган энг қадимги мусулмон мақбараларидан бири. Унинг пештоқи ўша даврда яратилган шу типдаги биноларнинг дастлабки етук намунаси бўлиб, XI—XII асрлар архитектурасининг ривожига таъсир этди.

Мағоки Аттори масжиди (XII—XVI асрлар) 2014-05-03T12:03:42Z 2014-05-03T12:03:42Z https://e-tarix.uz/obidalar/997-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Бухородаги архитектура ёдгорлиги. Қадимги шаҳристоннинг жанубида қурилган. Масжид ўрнида дастлаб оташпарастлар ибодатхонаси бўлган. Ибодатхона атро-фи пастроқ ерга жойлашган ва унинг ёнида бозор бўлган (форсча мағоки — чуқурлик номи ҳам шундан). Вақт ўтиши билан масжид кўмилиб кетган. 1934—1935 йиллари В.А.Шишкин раҳбарлигида археологик қазишлар ўтказилди. Масжид, айниқса, унинг жанубий пештоқи фақат Бухоронинг эмас, балки бутун Марказий Осиё бадиий маданиятининг қимматбаҳо ёдгорлиги сифатида қадрланади.

Исмоил Сомоний мақбараси (IХ-Х аср) 2014-05-03T12:02:33Z 2014-05-03T12:02:33Z https://e-tarix.uz/obidalar/996-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Бухородаги архитектура ёдгорликларидан. Сомонийлар давлати асосчиси Исмоил Сомоний ва унинг авлодлари мақбараси. Мақбара 892—943 йиллар давомида бунёд этилган. Тўрт томонида эшик. Бинони безагида ўша вақтда кенг тарқалган ёғоч ўймакорлигидан фойдаланилган.

Тешик қалъа (VII—VIII асрлар) 2014-05-03T12:01:41Z 2014-05-03T12:01:41Z https://e-tarix.uz/obidalar/995-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Африғийлар маданиятининг сўнгги даврига оид Қалъа харобалари Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги қадимги Бургут қалъа воҳасида. Тешик қалъа квадрат шаклида қурилган, майдони 1000 кв.м. Қалъанинг атрофи буржи туйнукли мустаҳкам пахса девор билан ўралган. Марказида супа (баландлиги 4—8 м) Устига хом ғиштдан ишланган ва ярим устунлар билан безатилган донжон (кўшн) ҳамда унга туташган кенг сарой қурилган.