Хабарлар Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/home/xabarlar.html Thu, 02 May 2024 14:34:23 +0000 Joomla! 1.5 - Open Source Content Management uz-uz Академик: Чингизхон империясининг давлат тили туркий бўлган https://e-tarix.uz/home/xabarlar/1054-xabar.html https://e-tarix.uz/home/xabarlar/1054-xabar.html

Яқинда Алмати шаҳрида (Қозоғистон) Чингизхон номидаги Халқаро Академиянинг (Мўғилистон) академиги Анатолий Оловинцовнинг  "Турклар ёки мўғуллар? Чингизхон даври" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобда муаллиф Чингизхон асос солган империянинг давлат тили туркий бўлганига 11 та далил-ҳужжат келтирган. Китоб Мўғуллар давлати тарихининг XIII-XIV асрларини қамраб олган, деб хабар қилди Today.

Далиллар орасида: 1246 йилги Гуюк хоннинг давлат муҳри (Ватиканга юборган  мактубидан), Чингизийлар тоши (1219-1224 йилларда, яъни Чингизхон ҳаёти даврида ишланган ), Днепрдан Хитойгача топилган турли хил ёрлиқларга ишланган муҳрлар, Хубилай хон авлодларига юборган рисола (Истамбул), Марказий Осиёнинг баъзи ҳукмдорларининг мактублари.
Академик Оловинцовнинг сўзларига кўра, тарихий ҳужжатларда битилган барча ёзувлар туркий тилда бўлган. Уларнинг баъзилари уйғур алифбосида ёзиллган.
Академик ҳужжат сифатида Хитойнинг илк қоғоз пуллари "юани"ни ҳам келтирган. "Илк қоғоз пулларига Кублай хоннинг давлат муҳри урилган, унда эса, уйғур алифбосида ёзилган туркий сўзлар бўлган", дейди Оловинцев.

Абу Муслим тайёрлади

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Хабарлар Wed, 16 Sep 2015 11:02:05 +0000
Термизда Бақтрия ва Тоҳаристон тарихига бағишланган илмий конференция ўтказилади https://e-tarix.uz/home/xabarlar/1038-xabar.html https://e-tarix.uz/home/xabarlar/1038-xabar.html Ўзбек-француз Бақтрия гуруҳининг Ўзбекистонда археологик тадқиқот ишларини бошлаганига 2014 йилда 21 йил тўлади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Археология институти катта илмий ходими Тўхташ Аннаевга асосланиб, «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Шу муносабат билан 2014 йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Франциянинг қатор илмий муассасалари ҳамда университетлари ҳамкорлигида Термиз археология музейида «Бақтрия — Тоҳаристон археологияси ва тарихига оид янги тадқиқотлар» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилади.

«Сурхон воҳасида мазкур анжуманнинг ташкил этилиши халқимизнинг бой ва ранг-баранг меросини ўрганиш, асраш, тарғиб қилиш ҳамда ёш археолог-тарихчи мутахассислар тайёрлашда ўзига хос мактаб бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз», – дейди Тўхташ Аннаев.

Аввалроқ, франциялик археологлар Сурхондарё вилоятидаги қатор объектларда, хусусан, эски Термизнинг қалъа ва ундаги мудофаа истеҳкомларида тадқиқот олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Хабарлар Wed, 30 Jul 2014 14:42:27 +0000
Қозоғистонда Гитлернинг 125 йиллигига бағишланган журнал чоп этилди https://e-tarix.uz/home/xabarlar/992-xabar.html https://e-tarix.uz/home/xabarlar/992-xabar.html

Қозоғистонда «Жулдыздар отбасы — Аныз адам» («Юлдузли уй – Афсона-одам») журналининг апрель сони Адольф Гитлернинг 125 йиллигига бағишланди. Бу ҳақда REGNUM ахборот агентлиги хабар бермоқда.

]]> adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Хабарлар Sat, 19 Apr 2014 05:36:17 +0000 Бухородаги юз йиллик тарихга эга тош кўприк реконструкция қилинди https://e-tarix.uz/home/xabarlar/990-xabar.html https://e-tarix.uz/home/xabarlar/990-xabar.html

Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги тарихий тош кўприкни реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда, «Народное слово» газетасига асосланиб, Daryo.uz хабар берди.

ХХ аср бошида Зарафшон дарёси қирғоқларини бирлаштириш мақсадида қурилган кўприк санъат асарига айланиб кетди. Унинг ташқи кўриниши беихтиёр диққатни тортади: кўприк тўққизта арка ва саккизта устунга таяниб туради. Унинг узунлиги 50 метр, кенглиги 5 метрдан иборат.

ХХ аср охирларида тош кўприк ёнидан янги темир-бетон кўприк қурилди ва барча келди-кетдилар у орқали амалга оширила бошлади. Бироқ яқинда эски тош кўприк қайта қуришдан чиқарилди, энди у ҳам қайтадан аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди, деб ёзади газета. Айни пайтда кўприк атрофидаги ҳудуд ободонлаштирилмоқда.



]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Хабарлар Thu, 17 Apr 2014 07:03:47 +0000
Самарқандда Шарқ алломаларининг тарихий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади https://e-tarix.uz/home/xabarlar/989-xabar.html https://e-tarix.uz/home/xabarlar/989-xabar.html 2014 йилнинг 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтади.

ЎзАнинг хабар беришича, Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил 1 апрелдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилаётган ушбу анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Германия, Япония, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Саудия Арабистони, Кувайт, Россия ва Озарбайжон каби элликка яқин мамлакатдан олимлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбар ва вакиллари, илмий марказлар ва институтлар мутахассислари, экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

“Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган халқаро илмий конференция буюк аждодларимиз илмий меросига ҳурмат ва қизиқиш тобора ошиб бораётганига ёрқин далилдир”, — дейилади ЎзА хабарида.

Хабарда айтилишича, анжуман иштирокчилари аниқ ва табиий фанлар соҳасида фаолият юритган Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг илмий, тарихий ва фалсафий мероси, уларнинг астрономия, математика, география, геодезия, тиббиёт, фармакология, кимё, минералогия каби замонавий илм-фан шаклланиши ва ривожланишига қўшган улкан ҳиссасига оид масалаларни муҳокама қилади, фикр ва тажриба алмашади.

Конференцияда Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ва ижоди, тарихий мероси ва илмий мактабларнинг фаолиятига бағишланган фильмлар намойиш этилади. Анжуман қатнашчилари Самарқанддаги тарихий, илмий ва маданий обидалар, истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ўқув муассасалари фаолияти билан танишади.

Хабарда Интернет тармоғида мазкур халқаро конференциянинг сайти (www.msth.uz) ташкил этилгани айтиб ўтилган. Сайтда ҳозирча халқаро конференция дастури, Самарқанд, Шарқ алломалари ва мутафаккирлари ҳақида маълумотлар рус тилида берилган.

Манба: kun.uz

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Хабарлар Thu, 17 Apr 2014 05:55:34 +0000
Google Earth ёрдамида Сурхондарёнинг Шеробод туманидан тарихий ёдгорликлар топилди https://e-tarix.uz/home/xabarlar/988-xabar.html https://e-tarix.uz/home/xabarlar/988-xabar.html

Бугунгача Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан тарих ва археологияга тегишли 140дан ошиқ ёдгорликлар топилган. Бу ҳақда, «Правда Востока» газетасига асосланиб, Daryo.Uz хабар бермоқда.

Бунда Термиз давлат университети олимлари билан бир қаторда, олти йилдан бери ушбу ҳудудда изланиш олиб бораётган чехиялик мутахассисларнинг ҳам ҳиссаси катта, дейилади хабарда.

Ўрганиш объекти сифатида бронза, темир ва антик даврга тегишли ҳудуд танланган. Олимларнинг айтишича, Google Earth дастури ёрдамида Шерободнинг кўпчилик ёдгорликлари жойлашган жойлар координатаси аниқланди.

Ўзбек-чех илмий экспедицияси натижасида 93та археологик топилмалар кашф қилинди. Улар қадимий шаҳарлар, қишлоқлар, қўрғонлар, ҳарбий иншоотлар, кўприклар, масжидлар, мадрасалар, сардобалар ва бошқалардир.

Топилмалар кўчманчи чорвачилар ҳақидаги маълумотлар манбаси бўлиб хизмат қилиш билан бирга, Бақтрия ва Тоҳаристон археологиясида янги илмий йўналиш очади.

Айни пайтда топилган ёдгорликлар бўйича инглиз ва ўзбек тилларида паспортлар тайёрланмоқда.

Манба: kun.uz

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Хабарлар Thu, 17 Apr 2014 05:53:15 +0000