«Абрийнак,»дан ясалган нисба. У — Марвдаги қишлоқлардан бири. Одамлар уни «Ибрина» деб ҳам атайдилар. Қуйидаги бир жамоа олимлар шу қишлоқдан етишиб чиққанлар: 2. Али ал-Абрийнақий (440-523 ҳ.й.) (Абулҳасан) Али ибн Муҳаммад ад-Диҳон ал- Абрийнақий — ёқимтой, кўп нарсаларни ёд олган солиҳ фақиҳ бўлган. У парҳезкор, тақводор, хушсуҳбат ва илм аҳлидан бўлган. У уламолардан, ундан эса уламолар ҳадис ривоят қилганлар. Таваллуди тахм. 440 ҳ.й.да ёки ундан илгарироқ содир бўлган. 523 ҳ.й.да Қаринин (Марв водийсидаги кичкина шаҳарча)да вафот этган (2: 1/93; 11:1/73). 3. Ал-Ҳасан ал- Абрийнақий (Абу Али) ал-Ҳасан ибн Аҳмад ат-Тоъий ал- Абрийнақий — араб тили, грамматикаси ва бадиий нафосатини яхши билгувчи олим бўлган (11: 1/73). 4. Ал-Ҳасийн ал-Марвазий (Абу Абдурраҳмон) ал- Ҳасийн ибн ал-Мусанно ал-Абрийнақий ал- Марвазий. У уламолардан, уламолар эса ундан ҳадис тинглаганлар (11: 1/73).
|