Саналар
24.11.2017
Баннер
Иқтоъ феодал институти (Ўрта Осиё, XVI—XVIII аср бошлари)
PDF Босма E-mail

Тарихий китобларда «иқтоъ» феодал институтининг XVI— XVIII аср бошларида Урта Осиёда тутган ўрни ва мавқеи ҳақида ҳанузгача аниқ бир фикр айтилмаган. Махсус китобларда бу масала хусусида П. П. Иванов томонидан бундан ўттизқирқ йил муқаддам билдирилган кўп ҳам аниқ бўлмаган фикр ҳамон ҳукм суриб келади. Ваҳоланки, тарихий манбаларда бу масала хусусида аниқ фикр юритишга имкон берувчи маълумотлар анчагина учрайди, «Иқтоъ» атамаси XIV асрнинг иккинчи ярмида муомаладан чиқиб, ўрнини «суюрғол» атамасига бўшатиб берган бўлсада, XVI аср ўрталаридан бошлаб яна Ўрта Оснё манбаларида қўлланила бошланган ва бу ҳол XVIII асрнимг 20йилларига қадар давом этиб келган.
Тадқиқотчиларнинг «иқтоъ» атамаси ва унинг моҳиятига берган баҳолари қай даражада? деган савол туғилади.
Бухоролик йирик тарихчи олим Ҳофизи Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» (бошқа номи «Шарафномайи шоҳий») асарини ўрганиш жараёнида П. П. Ивамов биринчи бўлиб «иқтоъ» атамасига тадқиқотчиларнинг диққат эътиборини жалб қилди ва қуйидаги хулосага келди: «Бу ерда сўз Эронда мўғуллар даврида (XIII—XIV асрларда — Б. А.) кенг тарқалган «ҳарбий иқтоъ» устида бораётир». «Суюрғол», «иқтоъ» ва «танҳо» атамаларининг бир маънода қўлланишларини таъкидлаб, у яна бумдай дейди: «Суюрғол» ва «иқтоъ»атамалари билан бир қаторда Урта Осиёда XVI асрдан бошлаб биринчи маротаба муомалага кирган ва афсуски, зикр этилган («иқтоъ» ва «сугорғол» атамалари — Б. А.) бнлан бир маънода қўлланилган «танҳо» атамаси ҳам учрайди... ва бу ерда сўз бир хил инъомлар хусусида кетяпти. Фикримизнинг далили снфатида кўрсатиш мумкинки, XVII асрдан бошлаб «иқтоъ» атамаси Урта Осиё манбаларида учрамайди ва ўз ўрншш тўла ҳолда «таиҳо» атамасига  бўшатнб  беради.   Бундан    хулоса    қилиш    мумкинки, XVI асрда «иқтоъ» атамаси афтидан    китобий    ибораларнинг анъанавий қолдиғи сифатидагина  сақланиб қолган.
Тахминан шундай фикрни йирик шарқшунос олим И. П. Петрушевский ҳам билдирган. У хусусан бундай деб ёзади: «Шубҳасиз, «иқтоъ» феодал институт сифатида XVI—XVIII асрларда ишлатилмаган ва ўз ўрнини—«суюрғол» ва «тиул» институтларига бўшатиб берган.
«Иқтоъ» атамаси XVI—XVII ва ҳатто XVIII аср тарихий манбаларида учраб туради. «Суюрғол» ва «тиул» атамалари ва улар ифода этган институтлар эса кенг тарқалган эди. Аммо XVI—XVII аср тарихий манбаларида «иқтоъ» атамаси аниқ юридик маънони ифода этмаган, балки инъом маъносида, яъни «иқтоъ» ўрнини олган феодал институтларни ифодаловчи синоним сифатида қўлланилган».
Таниқли шарқшунос олим М. А. Абдураимовиинг фикрича, «иқтоъ» атамаси XVI—XVII асрларда мустақил бир маънога эга бўлмаган ва «танҳо»нинг синоними сифатида ишлатилган. Унинг ёзишича, «танҳо» феодал ииститути (муваққат, шартли тортиқ) иқтоънинг бошланғич шаклидаги маъносига яқин маънода қўлланилган... бу даврда ҳар икки атама («танҳо» ва «иқтоъ» — Б. А.)  муваққат шартли инъом маъносини билдирган.
Кўриниб турибдики, бир гуруҳ мутахассис олимлар «иқтоъ» XVI—XVIII асрларда «суюрғол», «тиул» ва ҳатто «танҳо» феодал институтларининг синоними сифатида қўлланилган, деган фикрни илгари сурганлар. Аслида шундаймикан? «Иқтоъ», «суюрғол» ва «танҳо» атамалари ўхшаш маънога эга бўлганмикан? деган савол туғилади.
«Суюрғол» атамасини олиб кўрайлик, XVI—XVII аср манбаларида у «иқтоъ» атамаси билан бир қаторда «инъом» маъносида тушунилади. Аммо ҳар икки атаманинг («иқтоъ», «суюргол») моҳияти ҳамма вақт ҳам бир хил бўлмаган. Чунончи, XVI асрда ҳар иккала атама: «иқтоъ» ва «суюрғол» институтлари бир маънога эга бўлган ва шартли равишда сулола аъзолари, ҳарбнй бошлиқлар ва кўзга кўринган давлат арбобларига тожу тахт.олдида кўрсатган махсус хизматлари эвазига берилган инъом (вилоятлар, ноҳиялар) маъносини билдирган. «Иқтоъ» ва «суюрғол» эгалари молиявий ва маъмурий имтиёзларга эга бўлганлар. Масалан, XVI асрнинг иккинчи ярмида Шаҳрисабз ва унинг атрофидаги туманлар Абулхайр султоннинг иқтоъси бўлган. Насаф эса Худойберди султонга суюрғол қилиб берилгаи. Ҳисор — Ўзбек султонга иқтоъ тарзида инъом этилган. Самарқанд иқтоъ сифатида ўзбеклар ҳукмдори Абдуллахон II (1583—1598 йиллари расмий равишда Бухоро тахтида ўлтирган)нинг иниси Ибодуллоҳ султонга ҳадя этилган эди. Кейинчалик, яъни XVII—XVIII асрларда, суюрғол маъноси ўзгариб боради. Юридик ҳужжатларда ҳам, тарихий китобларда ҳам, у мусулмонларнинг йирик пешволари ва уламоларига берилган турли ҳадялар (ер участкалари, маблағ)ни англатган. XVII аср тарихчиси Маҳмуд ибн Вали умуман ииъом ҳақида сўз борганда ҳар икки атамани: «суюрғол» ҳамда «иқтоъ»ни бир маънода (инъом маъносида) ишлатади ва уларнинг қўлланилишини аниқлаштиради. Масалан, суюрғол деганда у давлат олдида кўрсатган алоҳида хизматлари эвазига шайхлар, уламолар ва шоирларга берилган инъомларни назарда тутади. Чунончи, аштархонийлардан Вали Муҳаммадхон (1608— 1611) 1607 йили Тошкентии Ишим султои тасарруфидан озод қилгандан кейии кўрсатган катта ёрдамлари эвазига тошкентлик шайхлар, уламо ва олимларни туҳфалар ва суюрғоллар билан тақдирлайди. Яна бир аштархоний — Нодир Муҳаммадхон даврида (1642—1645) мавлоно Абдулмўмин Миёнқолий, мударрис Шсҳбек кўкалтош (Ба.лхда), Малик Интихоб номини олган қасиданавис шоир ва олим мавлоно Ниёз, Шайх Низойи ва мавлоно Шариф Воло каби шоирлар унча катта бўлмаган суюрғол эгалари бўлишган.

Р. Н. Набиев томонидан Бухоронииг шайбонийлар ва аштархонийлар сулолаларига мансуб ҳукмдорлари ва уларнинг 1ошкент ва Аидижондаги ҳокимлари ёрлиқларининг ўрганилиши ҳамда А.Жувонмардиевнинг ҳозирги Наманган вилоятидаги Караскон ва Қизил работ қишлоқларида жойлашган Султон Саид авлиё авлодларига тегишли суюрғолларни ўрганишга бағишланган асарлари шуни кўрсатадики, XVII асрда «суюрғол» саййидлар, шайхлар, уламо ва йирик шоирларга тақдим этилган ҳар турли ииъомни англатган. Бу ҳолни Маҳмуд ибн Валииинг юқорида тилга олинган маълумотлари ҳам тасдиқлайди. Афтидан, бу ерда биз XVIII аср охирида битилган «Ушрия ва хирожия ерлари ҳақида рисола» муаллифи бухоролик фақиҳ Ибодулло ибн хожа Ориф Бухорий томонидан ҳам аниқ таърифланган ва ўша давр учун ўта хос бўлган шартли тарзда бериладиган инъомнииг айнан ўзини кўриб турибмиз. Мазкур рисолада хусусан бундай дейилади: «Агар динпаноҳ подшоҳ девон ихтиёридаги ерни (мамлакат) кимгадир инъом қилгудай бўлса ва у (яъни мулк) уламо ва саййидларга берилса, суюрғол деб аталади; бордию ҳарбийларга (муқотилин) ҳадя этилса унда танҳо деб    аталади».    Кўриниб    турибдики, XVII    асрдан бошлаб суюрғол ва иқтоъ бир маънода қўлланилмаган.

Юқорида зикр этилган рисолада (Ибодулло хожа Бухорий асарида)  тўғри кўрсатилганидек, XVI асрнинг иккинчи ярми—XVIII    аср бошида «танҳо» (танҳоҳ) атамаси ҳам тамоман бошқа маънога эга бўлган. Анйқ маълумотларга мурожаат қилайлик. «Абдулланома» муаллифи юқорида тилга олинган бухоролик ҳукмдор шайбоний Абдуллахон II билан Насаф ҳокими Худойберди султон ўртасидаги 1552 йили содир бўлган уруш ҳақида ҳикоя қиларкан, мапа буларни ёзади: «Абдуллахон ғалаба байроғини Касби вилояти устига тиккандан кейин Насафнинг Оаъзи қишлоқларини ғолиб қўшинга танҳо қилиб берди».  Мир Муҳаммад Амини Бухорийнинг XVIII аср бошига тегишли қуйидаги маълумотлари ҳам катта аҳамиятга молик: «Бу беъмани эссизлар (Убайдуллоҳнинг яқинлари— Б. А.) халқни ўзбеклар (ўзбек ҳарбийкўчманчи аслзодалари) билан қўрқи тиб ўз ҳолича иш тутиб, қонунии оёқ ости қила бошладилар; улар уялмайнетмай ва кетини ўйламай, халққа жабрзулм ўтказа бошладилар ва итоаткор кишилар устидан ҳукм юргиза бошладилар. Улар шу даражага бориб етдиларки, қонунлар чиқариб ўзбекларнинг танҳо ерларини ҳам ўз тасарруфига киритиб олдилар... Ҳарбийларга тегишли маошини олиш учун берилган ҳуқуқлар қайд этилган дафтарларпи йўқ қилдилар. Оқибатда ўша ҳарбийлар қуруқ қоғоздан бошқа ҳеч нарсага зга бўлолмадилар».
Келтирилган мисолларлан кўриниб турибдики, сўз юритилаётган даврда танҳо ҳарбийлар ва қуйи табақадаги хизмат чиларнинг тирикчилиги учун ажратилган унча катта бўлмаган срлардан тушадиган ректа — солиқнинг ҳадя этилишиии англатган.

Энди «иқтоъ» атамаси ҳақида.
Ёзма манбаларда келтирилган машумотларга кўра, XVI асрнииг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро хонлиги ўрамида (ҳам Мовароуннаҳр, ҳам ярим мустақил Балхда) давлатга қарашли ерларии иқтоъ тарзида инъом этиш ҳоллари кенг тарқалган. «Иқтоъ» атамаси эса шу вақтгача кенг қўлланиб келингак «суюрғол» атамасини бутунлай муомаладан суриб чиқарди.
«Иқтоъ» XVI—XVIII аср бошларида ҳукмрон сулола намояндалари  (султонлар) ва йирик амирларга маълум ўлка ва вилоятларнинг шартли равишда инъом этилишини англатади. Уларга инъом этилган ерларни идора қилишда кенг маъмурий ва иқтисодий ҳуқуқлар ҳам берилган. Сўзимизнинг исботи учун қайд этилган даврнинг асосий манбаларидан айрим мисоллар келтириб ўтамиз. Масалап, «Абдулланома» муаллифи Абдуллахоннинг Хузор ва Жигдаликда ов қилишига оид воқеаларнн баён этаркаи (1586), қуйидаги муҳим маълумотни келтиради: «У ерга Шаҳрисабздан улуғ нўён Қамбарбий етиб келди ва ҳурмат ила ҳукмдор олдида тиз чўкиб, унга иқтоъ тарзида инъом қилинган Шаҳрисабзга таклиф этди. Таклиф қабул қилинди ва жаноби олийлари Шаҳрисабзга қараб йўл олдилар. Зикр зтилган амирнинг базми жамшидидан сўнг Шаҳрисабздан келадиган даромаднинг бир қисми уига берилиши ҳақидаги умиди рўёбга чиқмагач, жаноби олийлари ислом қуббаси бўлмиш Балхга жўнаб кетиш.чари биланоқ, тўхтовсиз Шаҳрисабзни тарк этди ва Самарқандга, иқбол нишонлик султон Ибодулло олдига ошиқди ва у ерда унинг буюк амирлари сафига қўшилди». Ҳофизи Таниш Бухорий давом этиб: «Қамбарбийдан сўнг ҳукмдорсиз қолган Шаҳрисабзга Шибиргон вилоятининг ҳокими олий иқтидорлик амир Абдусамадбий    тайинланди. Шу билан бирга унга Шаҳрисабздан тушадиган даромаддаи 150 минг хоний миқдордаги маблағ ҳам берилди». Замондош тарихчининг бу маълумотлари шуии аиглатадики, иқтоъ вақтинча ва шартли равишда берилган инъом бўлган: нқтоъ эгаси келаётган солиқдарнинг фақатгина ўзииипг туриштурмуши учун зарур бўлган миқдоригагина дахлдор бўлган: фақат айрим ҳоллардагина барча солнқлар унинг ихтиёрида қолдирилган. Буни зикр этилган Шаҳрисабзнинг собиқ ҳукмдори Қамбарбиннинг вилоятдан тушаётган барча солиқларнй ўз тасарруфига олиш учун қилган хаттиҳаракатларига оид маълумотлар тасдиқланди. Бу ҳолатпи Маҳмуд ибн Вали тасдиғида ҳам кўриш мумкин. 1588/89 йили Балх ҳукмдори шайбоний Абдулмўминхон Машҳад, Сабзавор, Исфахон ва Нишопур устига катта юриш қилди. Бу шаҳарларни ўз тасарруфига киритгандан сўнг юришда фаоллик кўрсатган амирларга турлитуман иноятлар қилди. «Жумладан деб давом этади муаррих, — Шоҳмуҳаммад баҳодир Қўлобдан чақириб олинди ва Маймана, Форёб, Ҳайробод, Қайсар, Олмор вилоятлари ва уларга тобе бўлган ноҳиялар ҳукмдори қилиб тайииланди. Улардан йиғиладиган йиллик даромад мавлоно соҳиб девон томонидан 200 минг танга миқдорида белгиланди. Бундан ташқари, Али қипчоқпинг барча халқлари ва улуслари ҳам унга тобе этилди». Шундай қилиб, ўша даврда иқтоъ муваққат инъом ҳисобланган ва марказий ҳукумат, яъии хон учун қилинадиган алоҳида хизмат учун берилган. Иқтоъдор фақат даромаднинг хон тфидан белгилапган қнсмигагина эга бўлган. Олий мулкдорлик ҳақҳуқуқи хон томонидан сақлаииб қолаверган. Қуйнда биз баъзи ҳолларда хоннинг хоҳиши билан иқтоъларнинг мусодара  қилиниши  ва  бошқа  шахсларга  инъом  этилшпи, иқтоъ ҳажмининг қисқартирилиши ёки кенгайтирилиши каби ҳолларни ҳам кўрамиз. Иқтоъ инъом этиш ва иқтоъдорнинг мажбуриятлари билан боғлиқ масалаларга батафсилроқ тўхтаб ўтамиз. Фақат ҳукмрон сулола вакиллари, йирик ҳарбий арбоблар ва кўчманчи феодаллар иқтоъ эгалари бўлганлар. Иқтоъ соҳиби хирожнинг бир қисмини давлат хазинасига топшириши зарур эди. Қўшни мамлакатларга уюштириладигаи ҳарбий юришлар вақтида улар дарҳол ўз қўшинлари билан хонга ёрдамга боришлари ёки унинг ихтиёрига маълум миқдорда қўшин юборишлари шарт бўлган. Жумладан, Мовароуннаҳрни исён ва тартибсизликлар қа.мраб олган ва қозоқ феодалларининг қўшинлари Бухоро ва Самарқанд остонасида турган бир вақтда (1599) шайбоний Пирмуҳаммадхон  II   (1798—1601)   Бухоро, Самарқапд, Насаф, Шаҳрисабз, Ҳисор ва Кўлоб иқтоъдорларини ўз туғи остига тўплашга муваффақ бўлди. Маҳмуд ибн Валининг гувоҳлик беришича, уларнинг барчаси «шижоат ва ғайрат кўрсатдилар ва Мовароуннаҳр исён ва тартибсизликлардан тозалангандан кейипгина ўз  иқтоъларига  қайтиб кетдилар». Худди шундай аҳволни биз 1611 йили Вали Муҳаммадхониинг ҳокимиятни қайтариб олиш учун Эрон аскарлари ёрдамида Урта Осиёга бостириб киришига оид воқеалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин, Ушанда Имомқулихон (1611—1642) Мовароуннаҳр иқтоъдорларининг кўмагида ғанимни мағлубиятга учратиб, олий ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолишга муваффақ бўлган эди. Яна бошқа бир ерда Маҳмуд ибн Вали Муҳаммадхоннинг 1607 йили Кўлобга, исёнкор Мирза Ҳасанга қарши юриши ҳақида ҳикоя қилар экан, бу ҳарбий юришда Мовароуннаҳрнинг 42 нафар иқтоъдори қатнашганлигини айтади. Юриш муЕаффақнятли тугагандан кейин уларнинг барчаси бой ўлжалар билан ўз иқтоъларига қайтиб кетишган. Иқтоъ эгалари (иқтоъдор)нинг бу ерда қайд этилган сони бу феодал институтнинг биз сўз юритаётган даврда Урта Осиёда кенг тарқалганлигидан далолат беради.

Унди иқтоънинг инъом этилиши тартибига келсак, энг аввало  бу    шартли    тарзда    бўлган,    яъни    вақтинча    берилган.
Юқорида   зикр   этилганидек, олий  ҳукмдор   иқтоъ  ерларининг ҳажмини  қисқартириши  ёки  кенгайтириши,    иқтоъдорларни  у мулкдан бошқасига ўтказиши, кези келганда, асосли сабаблар бўлганда,  иқтоъдорни бу ҳуқуқдан маҳрум этишиҳам  мумкин бўлган. Ўзбек султоннинг тақдири бунга яққол мисол бўлиши мумкин. У шайбонийлар орасида энг кўзга кўринганлардан, ёш
жиҳатдан Абдуллахондан анча улуғ, унинг амакиси бўлганди.
Маълумки, туркмўғул халқлари орасида сақланган расмрусмга кўра, ёш жиҳатдан улуғлар махсус имтиёзларга эга бўлганлар.  1559 йилнинг август ойида унга Насаф ва Шаҳрисабздек йирик  вилоятлар   иқтоъ  тарзида   инъом   этилган  эди.   1570/71 йили    Абдуллахоининг  Балхга,    Динмуҳаммадхонга     (1567—1573)   қарши юришида Ўзбек султон Андхудни эгаллаб олгандан   кейин,  Абдуллахондан  юз  ўгириб   Балх  ҳокимига  хайрихоҳлик изҳор  қилади. Ушанда Абдуллахон    унинг    иқтоъсини тортиб олади ва 1559 йилда Ибодулла султонга берилган  (иқтоъ  тариқасида)   Самарқанд  мулкига   қўшиб  юборади.   Ўзбек султон  тўрт  йил  давомида  Абдуллахоннинг  мурувватини  кутсада, хон барибир унинг аввалги иқтоъсини қайтариб бермайди.  Фақат   1574/75  йилдагина  Абдуллахон Жуйбор  хожалари
дан хожа Саъд,  Қулбобо кўкалтош ва бошқа  йирик мансаб дорларнинг  илтимосларини  инобатга олиб    Ўзбек султоннинг гуноҳидан ўтади,   аммо   аввалги   иқтоъсини   (Кўлобни)   қайта
риб бермайди: унга  фақат Ҳисор    вилоятинигина    қолдиради, холос. «Абдулланома» муаллифининг   гувоҳлик    беришича, Узбек  султон  кейинги   йилларда   марказий  ҳукуматга  сидқидил
дан хизмат қилади, Абдуллахоннинг барча    ҳарбий    юришларида фаол иштирок этади.    1585 йили Ҳасанбек Шайх Умарий ва Бобо Вали етакчилик қилган бадахшонликлар қўзғолонини
бостиришдаги фаол иштироки учун Абдуллахон қўшимча    равишда  унга  Кўлоб  вилоятини  инъом  этиб,    унииг  иқтоъсини кенгайтириб беради.

Бу хусусда қуйидаги мисол ҳам аҳамиятга моликдир. XVIII асрнинг кўзга кўринган тарихчиларидан Мир МуҳаммаД Амини Бухорий шуни таъкидлайдики, хон иқтоъ ҳажмини кенгайтиришда айрим ҳолларда қўл остидагиларнииг содиқлиги ва фаоллигидан келиб чиқиб сиёсат юргизган. Олим шундай ҳикоя қилади: «Амирлар ва лашкарбошилар довюрак ҳукмдориинг Балхга, Маҳмудбийга қарши юриш зарурлиги ҳақидаги бу сўзларини эшитишлари бил.аноқ, уларнинг ҳаммаси тиз чўкиб, бош эгдилар ва шундай дедилар: «Олий ҳукмдорнинг хоҳишларини амалга ошириш йўлида жонимизни ҳам аямаймиз, иайза ва қиличларни ишга солиб, Тангрининг инояти билан, бу хиёнаткор ғанимни бартараф қилишга қасамёд қиламиз. Олам подшосининг нафосат таратувчи фикри бандаларига жондир. Шунинг учун қайғурмасалар ҳам бўлади. Биз қулларингизнинг жонимиз битта, бордию мингта бўлганда ҳам, не қилардик? Албатта, уни султонимиз отларининг туёқлари остига ташлаган бўлардик». Подшоҳ амирлари ва лашкароошиларининг ўз ҳаётларини у учун қурбон қилишларига тайёр эканлигини эшитгач, уларнинг иқтоъ ва маошлари миқдорини ошириб, туҳфалар тақдим этиб, бахтиёр қилади.
Шу ҳам диққатга сазоворки, ўрта осиёлик ҳукмдорлар хорижий мамлакатлардан келиб қолган султонларга ҳам уларнинг хизматларини инобатга олнб, иқтоъ инъом этганлар. Чунончи, қозоқ султонлари Шиғойхон ва унинг ўғли Таваккал султонлар Абдуллахоннинг Тошкент ва Туркистон ҳукмдори Бобохон авлодларига қарши курашида кўрсатган ёрдамлари учун 1581 йили Хўжанд вилоятини иқтоъ тарзида оладилар. Худди шундай мавқега хоразмлик султонлардан бири Аҳмад султон XVII асрнинг биринчи чорагида Балхда эришган.

Балхда ҳам Мовароуннаҳрдагидек иқтоъ ҳажми бир хилда бўлмаган ва иқтоъдорнинг ижтимоий мавқеи билан боғлиқ  бўлган. Хусусан, йирик амирлар ва кўчманчи қабилаларнинг сардорларига тегишли иқтоъ фақат битта вилоят билан чегараланган. Масалан, Қундуз — Абдураҳмон оталиқнинг иқтоъси, Термиз — Уразбий оталиққа тегишли, Жузжон — Хўжамбек тўқсабонинг иқтоъси, Андароб — Ёдгор қўрчига тегишли бўлган. Шаҳзодаларнинг иқтоъси эса жуда катта ҳудудларни ўз ичига олган. Чунончи, 1630/31 йили Нодир Муҳаммадхон қуйидаги вилоятларни фарзандларига иқтоъ қилиб берган: тўнғич ўғли Абдулазизга Балх мулки ғарбий вилоятларининг катта қисмини, яъни Маймана, Шибирғон, Дарзоб ва Форёбларни инъом қилган. Орадан беш йил ўтгач, 1635/36 йили уларга Андхуд ва Жузжон вилоятларини ҳам қўшиб берди. Бу иқтоънинг шарқий ҳудуди деб Хатабот кўприги, ғарбда — Мурғоб дарёси, шимолда — Амударёнинг жанубий қирғоғи ва жанубда — Ғур вилояти қабул қилинди. Ҳажм жиҳатидан Нодир Муҳаммадхоннинг бошқа ўғилларига тегишли бўлган иқтоълар ҳам Абдулазиз султоннинг иқтоъсидан қолишмаган. Масалан, Баҳром султон Хутталондек катта ўлканинг эгаси бўлган ва Вахш, Балжуон, Қубодиён, Помир ва Хашт ноҳияларини ўз ичига олган. Хусрав  султонга  эса  тақрибан ўттиз  ноҳияни   (Айбак,  Арханг сарой, Бағлон,  Ғурн,  Қишм,  Норин, Рустоқ, Толиқоғ,  Фархор, Хуст  ва  бошқаларии)     ўз    ичига    олган    Тохаристон    иқтоъ тарзида инъом этилган. Нуфузли амирлардан олчин қабиласидан бўлмиш Ялангтўшбий ҳам йирик иқтоъ эгаси бўлган. Унга Дарайи суф, Мулғон,  Қоҳмерд вилоятлари, тулкичи, сайқанчи чиранги, килаги, ҳазораникудорий сикгари кўчманчиқабилалариинг юртлари, яъпи Ғазна ва Қандоҳоргача бўлган ҳудудии ў.з ичига олган Гарчистон иқтоъ тарзида ипъом этилган.  Рус элчиси  Анисим   Грибов   (1641)  ҳам  Ялангтўшбийга  тегишли  иқтоъ ҳудудларини тақрибан зикр    этилганидек    тартибда  баён этади.  Унинг ахборотида,  чунончи,  қуйидагиларни ўқиш  мумкин:  «Балхдан  солиқ  йиғиш  учун Ҳиндистон давлати  сарҳадларида жойлашган Ҳиндикуш қишлоқларигача борилади. Балхдан то Диндикуш Оағридаги ҳинд қишлоқларига олио борувчи йўл отлиқ учун 7 кун, туяда эса  14 кунлик йўл ва ундан кўпроқни ҳам талаб қилади. Балх ва ҳинд сарҳадлари оралиғидаги қишлоқлар,  шаҳарлар  Бухоро ва  Балх  хонларининг  яқин  кишиларидан  бўлмиш амир  Ялангтўшнинг  мулки  ҳисобланади». «Балх  уласрор»   муаллифи  Ялангтўшбийни  хондан  кейин  иккинчи, энг бадавлат  шахс деб таърифлайди, унинг молмулки миқдорини эса давлат хазинаси билан қиёслайди.
Шундай  қилиб,   кўриниб  турибдики,  иқтоъ — бу  кенг  қамровли ва ўзига хос феодал институтдир. Феодал мулкчиликнинг иқтоъ  шакли  тараққиёти   борабора   маҳаллий  феодалларнинг мустаҳкамланиши  ва  иқтоъ эгаларининг  мустақилликка тобора интилиб боришларига йўл очиб берди. Бу тўнтариш  (яъни йирик ер    эгалигининг    тараққкёти — Б. А.),— деб    ёзган эди Ф. Энгельс,— шуниси билан диққатга сазоворки, давлатни бирлаштириш,  мулкдорларии олий ҳокимиятга  қарам этиш ва бу билан    подшоҳларшшг    марказий    ҳокимиятини    кучайтириш йўлида қўлланган восита бўлишига қарамай, у охироқибатда тождорларнинг    нуфузини  тамоман    кесиб    қўйди,    мулкдорлар мустақиллигига йўл очиб берди ва давлатнинг таназзулига олиб келди. Ф. Энгельснинг    XVIII аср      олмонлар    жамияти ҳаётига тегишли бу сўзлари XVI—XVIII асрлар Урта Осиё феодал   жамияти учун   ҳам тўлалигича   хосдир.  Эътиборга   молик бир   неча   мисоллар   келтириб  ўтамиз.   1582  йил   19  сентябрда Абдуллахон  II  ўз ўғли ва тожу тахт вориси Абдулмўмин султонга   Балх ва унга  тобе вилоятларни иқтоъ    қилиб    беради. 1585—1586 йиллари Абдулмўмин отасииинг ҳарбий ёрдами  билан Тохаристон ва Бадахшоннинг бир қисмини ҳамда Хутталон вилоятини  ўз  мулкига  қўшиб  олишга   муяссар   бўлади.  Шундай  катта  мамлакатда  ўз  мавқеини   мустаҳкамлаб  олган   Абдулмўмин бир йилдан сўнг, 1587 йили Бухорога, яъни отасига тобеликдан  бош  тортиб,  ўз   мулки   мустақиллигини  эълон  қилади. Аҳвол шу даражага бориб етадики, ҳар иккитомон жадал суръатлар билан уру.шга тайёргарлик кўра бошлайдилар. Амударё бўйларида ўз қўшинлариии йиғишга киришадилар. 1597 йилдаёқ улар бирбирларига қарши ҳарбий юришни бошлашга шай эдилар. Фақат Абдуллахоннинг тўсатдан вафот этиши (1598 йил 9 февраль) Балх билан Бухоро ўртасида содир бўлиши муқаррар бўлган қирғинбарот урушнинг олдини олди.
1645 йили Бухоро тахтидан ўз ўғли Абдулазиз султон томоиидап ағдарилган Нодир Муҳаммадхон илгариги мулки Балхга қараб қочди. Сўнгра бухоролик лашкарларнинг Балхга ҳужумидан хавфсираб бобурийлар кўмагида чегараларни мустаҳкамлашга киришди. Аммо унинг ўғил ва набиралари (Субхонқули султон — Жузжонда, Қутлуқ султон — Қундузда, Қосим султон — Маймана ва Андхудда) биринкетин марказий ҳукумат тобелигидан бош тортиб исён кўтардилар. Бундай шароитда Нодир Муҳаммадхон Ҳиндистон иодшоси Шоҳжаҳонга мкоя 1657) ёрдам сўояЪ муоожаат этишга мажбур бўлди; мамлакат ҳинд аскарлари томонидан забт этилди.
Келтирилган материал ва баён этилган фикрлардан қуйидаги хулосага келиш мумкин:
1)    XVI—XVIII аср бошларида иқтоъ маълум ҳудудни, яъни маъмурий суд ва солиқ дахлсизлиги билан вақтинчалик ва шартли  равишда  бериладиган инъомни англатган;
2)    иқтоъ эгалари ҳукмдор хонадоннинг аъзолари, йирик амирлар  ва  ҳарбий  кўчманчи    аслзодалардан  иборат  бўлган;
3)    иқтоъ миқдори инъом этилаётган шахснинг жамиятда тутган ижтимоийсиёсий мавқеига боғлиқ бўлган;
4)    иқтоъ хирожнинг маълум қисмини марказий давлат хазинасига топшириб туриш ва ҳарбий хизмат кўрсатиш шарти билан  берилган;
5)    мамлакатнинг иқтоъларга тақсимланиши, айниқса катта  миқдордаги  иқтоълар, охироқибатда ўзаро феодал курашнинг кучайиб кетиши ва марказий ҳокимиятнинг заифлашувига ва бошбошдоқликларга олиб келди.

Бўривой Аҳмедов

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин