Саналар
21.02.2018
Баннер
Абдумалик ибн Нуҳ
PDF Босма E-mail

Амири Рашид
(944-961)
(954-961)

Сомонийлар амири. Отаси Нуҳ ибн Наср вафот этгач 10 ёшида тахтга ўтирган. Нуҳ ибн Наср даврида бувайҳийлар билан бошланган уруш Абдумалик ибн Нуҳ даврида (956) яраш билан якун топади. Абдумалик ибн Нуҳ даврида давлатни идора қилишда лашкарбошиларнинг мавқеи баланд бўлган. Масалан, ҳожиблик мансабига тайинланган Алптегиннинг обрўси ошиб кетганидан хавфсираб, уни мансабидан четламоқчи бўлган, бироқ уддасидан чиқа олмаган. Абдумалик ибн Нуҳ чавгон ўйнаб, отдан йиқилиб ҳалок бўлган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин