Абу Иброҳим ибн Нуҳ
Босма

Амири Мунтасир
(? - 1005)
(1000-1005)

Сомонийлар сулоласига мансуб бўлган сомонийлар амири. Сулоланинг охирги ҳукмдори Абдулмалик ибн Нуҳ (999-1000)нинг биродари. Қорахонийларга қарши муваффақиятсиз кураш олиб боради. Сомонийларнинг сўнгги вакили бўлган Мунтасир сомонийларнинг аввалги шон-шуҳратини тиклай олмайди. Мунтасир Султон Маҳмуднинг ноиби Маҳруйнинг буйруғи билан ўлдирилади. Ал-Утбининг ёзишича, бу воқеа 1005-йилнинг бошларида рўй беради ва у Маймурғ қишлоғида кўмилади.