Саналар
21.02.2018
Баннер
Пирмуҳаммадхон I
PDF Босма E-mail

Пирмуҳаммадхон ибн Жонибек султон
(?-1567-й. 12-март)
(1556-1561)

Балх ҳокими (1546-67). Шайбонийлар хони. Унинг даврида Балх ҳокимлиги кучайиб тўлиқ мустақил хонликка айланган. Бухоро хони Абдулазиз (1540-50) Балхнинг мустақиллигини барҳам бериш мақсадида катта ҳарбий юришга отланган, бироқ бу сафар униг вафоти туфайли қолдирилган. Бухоро тахтига Муҳаммадёр султон ўтқазилган. Пирмуҳаммад таъзия билдириш учун Бухорога келиб, турли найранглар билан тахтни эгаллаб олган(1550-й. 18-август). Бироқ амалдорлар ва уламоларнинг аксарияти уни қўллаб қуватламаган. Жўйбор хожаларидан Хижа Муҳаммад Ислом ҳам уни тан олмаган. Пимуҳаммадхон шундан сўнг Бухоро тахтига ўз кишиси – шайбонийлардан Умарғози Султон(Ўзбекхон)ни ўтқазишга кўп уринган. У Бухоро оилй ҳукмдори сифатида бир йилча турган, лекин амирлар ва эшон Хожа Муҳаммад Султондан кўмак ололмагач, Бухорони тарк этишга, тахтни яна Муҳаммадёр Султонга қайтаришга мажбур бўлган. Мовароуннаҳрдаги ички низолар кучайган даврда (1551-56-й.) Пирмуҳаммад жияни Абдуллахонни (Абдуллахон II) Наврўз Аҳмадхонга қарши курашини қувватлаб турган. Наврўз Аҳмадхоннинг ўлимидан фойдаланган Абдуллахон Бухорони эгаллаган.Пирмуҳаммад номига хутба ўқилган. Пирмуҳаммадхон 1561-йил 18-апрелгача шайбонийларнинг олий хони бўлиб қолган, гарчи унинг номига хутба ўқилган ва танга пуллар зарб қилинган бўлсада, у фақат номига хон эди. Бадаҳшон ва Балхдаги нотинчликлар туфайли Пирмуҳаммад Балхни тарк этиб, Бухорога кела олмасди. Шунинг учун 1557-йилдан амалда Абдуллахон ҳукмронлик қилган. Бадахшон ҳокими темурий Сулаймоншох 1560-й. июл-августда Балхга юриш қилганда Пирмуҳаммадхон Абдуллахон IIдан ёрдам сўраган. Чашмаи козирон деган жойдаги жангда шайбонийлар ғалаба қозонган. Бундан руҳланган Пирмуҳаммадхон ТохаристондагиҚундуз ва Толиқон шаҳарларини эгаллаш мақсадида 1560-йил 5-сентабр ойида юриш қилган. 1561-йилда Пирмуҳаммадхон билан Абдуллахон II ўртасида ихтилоф юзага келган, бунга сабаб Пирмуҳаммадхоннинг Бухорони Абдуллахон IIдан тортиб олиб, эвазига Балхни бермоқчи эканлиги бўлган. Бироқ бунга Пирмуҳаммадхоннинг ўғли Динмуҳаммад султон норози бўлиб, отасига қрши исён кўтарган. Хожа Муҳаммад Ислом ҳам бунга қарши чиққан. Абдуллахон II Карманадан отаси Искандархонни келтириб тахтга ўтқазган(1561-йил май) ва Пирмуҳаммад номини хутбадаб чиқариб ташлаган.
Пимуҳаммадхон фаол ички ва Ташқи сиёсат юргизган. Унинг даврида Балх хонлиги Абивард, Марв вилояти ва Термиз ҳисобга кенгайган. Жанубдаги Гурзувон ва Гарчистон вилоятлари чегаралари мустаҳкамланган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин