Абдулаҳад ибн Амир Музаффархон
Босма

(1859-йил 16-март – 1911-йил 6-январ)
(1885-1910)

Манғитлардан бўлган Бухоро амири. Унинг даврида Чор ҳукумати Бухорода рус сиёсий агентлиги таъсис этиб (1886-йил), Туркистонда, жумладан, Бухоро хонлигини хом-ашё баъзасига айлантириш ва бу ердаги бойликларни Россияга ташиб кетиш мақсадида Амударёга кўприк қурди, Чоржўй – Самарқанд темийўли ўтқазди (1900-1901). Шунингдек, Абдулаҳад даврида жадидчилик ҳаракати кучайган.