Саналар
19.08.2018
Баннер
Муҳаммад Раҳимхон II
PDF Босма E-mail

(1775-1825)
(1806-1825)

Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Тўлиқ исми Муҳаммад Раҳимхон ибн Аваз иноқ ибн Муҳаммад Амин иноқ. Акаси Элтузархон вафотидан кейин тахтга ўтирган (1806-йил). Муҳаммад Раҳимхон И Хива хонлигини бирлаштиришда ижобий натижаларга эришган; бир қанча сиёсий, иқтисодий, маъмурий ислоҳотлар ўтказган. Хон саройи қошида доимий фаолият кўрсатувчи Кенгаш (Девон) таъсис этилган. Муҳаммад Раҳимхон И мамлакатни кенгайтириш учун туркман – човдурлар устига юриш қилган (1808-1809-йиллар). Шу йили Ҳасанбой элини бўйсундириб Қўнғиротга ҳужум қилган, бироқ у ерда қаттиқ қаршиликка учраган. Оймирза ҳукмронлик қилаётган қорақалпоқларнинг бир қисмини Оқ ёшқ деган мавзега кўчирган. Муҳаммад Раҳимхон И Орол бўйи қорақалпоқларини бўйсундириш учун бир неча марта юриш қилиб, 1811-йилда Тўрамурод сўфини енгиб хонликни мустаҳкамлаган. 1812-1818-йиллар давомида Сирдарё бўйи қозоқлари ва Марвдаги така туркманлар устига юриш қилиб, уларни хонликка қўшиб олган. Бу ғалабалар Хива хонлигининг мавқеини мустаҳкамлаб, уни мустақил қудратли давлатга айлантирган. 1822-йилда Марв устидан ҳукмронлигини ўрнатди. 1823-1824-йилларда Бухоро амирлигига тегишли Қоқиштивон, Оғор ва Пойкенд қалъаларига талончилик юришларини қилган. Бухоро амири Ҳайдар билан сулҳ тузган (1825-йил).
Муҳаммад Раҳимхон И даврида Дашти Қипчоқ, Хуросон Хива хонлигига солиқ тўлаб турган. Хонлик ҳудуди жанубда Хуросон, Шимолда Орол денгизи ва Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ерлар, шарқда Бухоро амирлигига туташ ҳудудлар, ғарбда Каспий денгизи қирғоқларигача бўлган ерларни ўз ичига олган. Муҳаммад Раҳимхон И ўзи қурдирган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасидаги катта хонақоҳнинг тўрига дафн этилган. Муҳаммад Раҳимхон И араб, форс тилларини билган. Илм аҳлига ҳомийлик қилган. Олим, шоир ва донишмандлар билан суҳбатлар ўтказиб турган. Мунисга Элтузархон даврида бошланган “Фирдавс-ул-иқбол” асарини давом эттиришга шароит яратиб берган. 1813-йилда Мунисга “Равзат-ус-сафо” асарини таржимасини топширган. Мамлакатда бир қанча каналлар қаздириб ободонлаштирисга эътибор берган. Аркда зарбхона ташкил қилиб олтин ва кумуш тангалар чиқарган. Муҳаммад Раҳимхон И даврида ичкилик ва бангилик тақиқланган. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси қайта қурилган. Хивада бир қанча мадраса ва масжидлар қурилган. Божхона ва бошқа муассасалар ишга тушган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин