Саналар
23.02.2018
Баннер
Асфандиёрхон
PDF Босма E-mail

(?-1918-йиллар)
(1910-1918)

Хива хони. Қўнғиротлардан. 1910-йил отаси Муҳаммад Раҳимхон ИИ вафотидан сўнг рус подшо ҳукуматининг ёрдами билан тахтга чиқди. 1910, 1914-йилларда Петербургда бўлди. Асфандиёрхон даврида маърифатпарвар вазир Исломхўжа ташаббуси билан Вхива ва бошқа шаҳарларда почта-телеграф, касалхона, икки мадраса ва янги типдаги мактаблар, хатто рус мактаблари қурилди. Асфандиёрхон Исломхўжани хазинадаги маблағни беҳуда совуришда айблаб қатл этди (1913-йил), бутун ерларни қайта ўлчатиб, меҳнаткаш халққа оғир солиқлар солди. Унинг зулмига қарши 1915-йил Манғитда, 1916-йил январда Хўжайлида халқ чиқиқшлари бўлиб ўтди. 1905-1907-йилларда ташкил топган “Ёш хиваликлар” ташкилоти 1917-йил феврал инқилобидан сўнг ошкора иш бошлади. Бу ташкилот 1917-йил 5-апрелда хонни буржуа ислоҳоти ўтказиш ҳақидаги манифестга қўл қўйишга мажбур этд.
Шу тариқа хон бошлиқ конститутсион монархия тузилди. Давлатни идора этувчи “Идораи машварат” ташкил топди. Лекин ислоҳот меҳнаткашлар аҳволини яхшиламади. Асфандиёрхон кўп ўтмай “Идораи машварат”ни тарқатиб, яна мустабид ҳокимият ўрнатди. Асфандиёрхон 1918-йил 22-январда юқори мартабали амалдорлар ва дин аҳллари иштирокида давлатни бирга бошқариш ҳамда болшевикларга қарши курашиш учун Жунаидхон билан Хивада музокара олиб борди. Натижада Асфандиёрхон Жунаидхонни қўшин бошлиғи (сардори карим) этиб тайинланиб, ҳокимиятни унга топширди. Орадан кўп ўтмай, Жунаидхон ҳокимиятни бутунлай қўлга олиш учун Асфандиёрхонни яширин равишда ўлдиртирди. Жунаидхон тахтга ўз таъсиридаги Сайид Абдуллахонни ўтқазди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин