Саналар
28.03.2024
Баннер
Олимхон
PDF Босма E-mail

(? – 1810-й.й)
(1801-1810)

Қўқон хони. Минглар сулоласидан. Норбўтабийнинг ўғли. Унинг даврида салтанат ҳудудини кенгайтириш давом эттирилади. У Оҳангарон, Чимкент, Сайрам, Тошкент вилоятининг ҳаммасини, Россияга борувчи карвон йўлларидаги муҳим манзилгоҳларни забт этади. У Бухоро амирлигига қарши туришга кучи етажагини кўриб хон унвонини қабул қилади, давлати эса Қўқон хонлиги деб атала бошланди. Пойтахт – Қўқоннинг сиёсий аҳамияти ошган. Олимхон тоғли тожиклар: қоратегинлар, шўғнонликлар, бадахшонликлар, эронийлар ва бошқалардан иборат ёлланма қўшин тузган. Бу қўшин ҳокимиятни марказлаштириш учун курашда унинг таянчи бўлган. Олимхон даврида Россия билан 1-марта савдо алоқалари ўрнатилган. Олимхон диний соҳада ҳам ўзгаришлар қилишга интилган, хусусан, диний унвон ҳисобланган “ешон”ни бекор қилади, камбағал, бечораларга ва қаландарларга ер майдонлари ва чорва беради, шу билан уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб қилади. Айрим диний арбобларни имтиҳон қилади ва фош қилинганларни жазолайди. Уламолар унинг бу ҳатти-ҳаракатларидан норози бўладилар. Унинг Тошкентдалигидан фойдаланиб, фитна уюштирадилар, у ўлдирилади, деб миш-миш тарқатадилар. Тахтга унинг укаси Умархон ўтказилади. Олимхон хиёнатни билиб қолиб, қисқа йўл билан Қўқонга жўнайди. Ёълда қўйилган пистирма Олимхонни отиб ўлдиради.
Қўқон хонлигининг мавқеи айниқса Олимхон замонида юксалади. Аввало мазкур ҳукмдор хонлик мақомини қабул қилгани билан машҳурдир. Мингларнинг ундан кейинги намояндалари ҳам хон мақомида бўлганлар. Шу сабабдан ҳам 1709-1876-йиллари маркази Фарғона водийси ҳисобланган ва нинглар номи билан бўғлиқ сиёсий бирликни Қўқон хонлиги дейиш одат тусига кирган.
Олимхон Қўқон хонлигининг кучайиб боришида ўзини кўрсатганлардан биридир. 1805-йили у Хўжандни эгаллаб, юқорида айтилганидек, Фарғона водийси учун стратегик аҳамият касб этган мазкур чегарани узил-кесил хонлик таркибига киритади. 1809-йили эса ХВИИИ аср охирларидан бошлаб мустақил бўлиб олган ва шайх Хованд Тоҳур (ҳозирда Шайхонтоҳур номи билан машҳур ХИВ асрнинг кўзга кўринган дин пешволаридан) авлодларидан бўлмиш Юнусхожа (1784-1801) етакчилик қилаётган Тошкент вилоятини ҳам Қўқонга бўйсунтиришга эришади. Натижада Сайрам ва Чимкент томонларга қараб силжиш имкони туғилади. Шу тариқа у Туркистон (Ясси) ва Авлиё отагача бўлган ерларда ҳарбий юришлар уюштиради.
Олимхон ҳарбий ислоҳот ўтказиб, Хўжандни, Оҳангарон воҳасини, Тошкент,Чимкент ва Туркистонни ўзига бўйсунтирди. Натижада, Россия билан савдо йўли очилади. У ўз давлатини 1805-йили расман Қўқон хонлиги деб эълон қилди, ўзига эса “хон” рутбасини олди ва уни расман Олимхон деб атай бошлашди. Олимхоннинг марказлашган нисбатан кучли давлат тузишга интилаётганлиги айрим қабила бошлиқлари орасида кескин норозилик туғдирди. Натижада, улар Қўқонда «Олимхон Тошкентда ўлди» деб миш-мишлар тарқатишади ва унинг укаси Умарбекни хон деб эълон қиладилар. Олимхон бундан хабар топиб Қўқонга бормоқчи бўлади, аммо, йўлда Олтиқуш мавзеида андижонлик Қамбар мирзо шериклари билан Олимхонни отиб ўлдирадилар.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин