Саналар
20.11.2017
Баннер
Исмоил Журжоний (1042-1136)
PDF Босма E-mail

Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланар эди.
XII асрнинг машҳур тарихчиси Заҳириддин Абул Ҳасан Байҳа-қий ўзининг «Татима сифон ал-ҳикма» («Дононлик хазинасига қўшимча») асарида Исмоил Журжоний ҳақида шундай ёзади: «Мен у кишини 531 ҳижрий (1136 милодий) йилда Сарахсда кексалик чоғларида курган эдим. Ер юзининг адолатпеша ҳукмдори хоразмшоҳ Отсиз ибн Муҳаммад уни бир неча муддатга Хоразмга таклиф этган эди. Хоразмда бўлган вақтида у «Ал-Хуффайи ал-аълоий» («Пояларнинг юқори қисми»), «Ат-Тибб ал-мулукий», «Китоб аз-заҳи-райе Хоразмшоҳий», «Китоб ал-аҳрод» («Ҳасад туфайли келиб чиқадиган касалликлар»), «Китоб ёдгор» («Эсдалик китоби»), «Китоб фи рад алал фалосафа» («Файласуфларга қарши раддия китоби»), қози Абу Сайд Шориъийга бағишлаб «Китоб тадбир йаум ва лайлат» («Кеча билан кундузнинг алмашиниши ҳақида китоб»), «Китоб васиятнома» ва бошқа табобат ҳамда фалсафага дойр асарлар езди. Унинг ёзган асарлари севиб ўқилганидан тез орада жаҳонга машҳур бўлди.
Муҳтарам кишилардан эшитишимча, у киши очиқ чеҳрали, хушмуомала, табиатан саховатли шахе эканлар» (172-бет).
Исмоил Журжоний 1042 йилда Журжон шаҳрида туғилган бўлса ҳам, умрининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлигидан Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий деб улуғланар эди.
Журжоний хоразмшоҳ қутбиддин Муҳаммад ибн Ануштагин (1097—1127) ва унинг ўғли Алоуддавла Отсиз (1127—1156) саройида хизмат қилди. Журжоний ўз даврида қадимги юнон табобати вакиллари Гален, Гиппократ, шунингдек, ўзидан олдин ўтган Абу Бакр Розий ва айниқса, ибн Сино асарларини чуқур ўрганди.
Табобат илмидан ташқари бошқа илм соҳаларида ҳам машҳур бўлганлигидан унга ойига минг динордан маош тайин қилинган эди. Исмоил Журжоний ўзининг табобатга бағишланган энг йирик асари «Заҳирайе Хоразмшоҳий»ни 1110 йилда ёзиб тугатди ва уни хоразмшоҳ қутбиддинга бағишлади. Отсизнинг буйруғига кўра, бу асарнинг қисқартирилган нусхасини 1113 йилда «Ал-Хуффайи ал-Аъло-ий» номи билан ёзиб тугатди. Асар ҳаммага тушунарли форс тилида ёзилган бўлиб, ҳарбий юришлар ва саёҳатларда ҳам ҳар ким этиги қўнжига солиб юришига қулайлик яратиш мақсадида шундай қилинди.
«Заҳирайе Хоразмшоҳий» ўн китобдан иборат бўлиб, кейинчалик унга «Дорисозликка оид китоб» («қорабодин») қўшилди.
Биринчи китоб умумий назарий масалаларга бағишланган бўлиб, унда табиат ва коинот ҳақидаги қарашлар баён этилади. Инсон организмининг бирламчи аъзоларини ташкил этган унсурлар, мижоз, тўрт суюқлик, баданнинг ҳар бир қисмининг нималарга қодирлиги ҳақидаги таълимот ва шу муносабат билан табобатнинг фан сифатидаги вазифалари ҳақида гапирилади.
Иккинчи китобда соғлиқ ва касалликлар ҳақидаги таълимот, уларнинг турлари, намоён бўлиш белгилари, томир уришига қараб касалликни аниқпаш тўғрисида сўз юритилади.
Учинчи китоб соғлиқни сақлаш, бунда атроф-муҳитнинг таъсирига, яъни ҳаво, маскан, сув, озиқ-овқат, ичимлик, уйқу, бедорлик, ҳаракат ва осойишталикка бағишланган. Бу китобда болалар, қариялар, сафардагилар учун алоҳида-алоҳида қоидалар баён этил-ган.
Тўртинчи китобда касалликни қандай кечиши мумкинлигини белгилаш, қайси пайтларда энг оғир ҳолатларга тушиб қолиш, улардан қутулиш муаммолари ҳақида гап боради.
Бешинчи китобда безгак касалининг пайдо бўлиш сабаблари, унинг белгилари, даволаш тарзи баён этилган.
Олтинчи китобда инсон аъзойи баданининг ҳар хил жойларида пайдо бўладиган касалликлар, уларни даволаш усуллари таҳлил этилган.
Еттинчи китоб рак касалликларига, яралар, шишлар, суяк чиқишлари ва синишларига бағишланган.
Саккизинчи китобда пардоз-андозлар, ўзига оро беришлар ҳақида гап боради.
Тўққизинчи китобда заҳарлар ва унга қарши даволаш усуллари ҳақида ҳикоя қилинади.
Ўнинчи китоб давосизликка бағишланган. «Заҳирайе Хоразмшоҳий» ўз вақтида омма орасида кенг тарқалган табобат соҳасидаги энг машҳур асар бўлганлигидан жаҳон кутубхоналарининг кўпчилигида унинг қўлёзмалари ҳамон сақланиб келинмоқда. XII аср муаллифи ватандошимиз Арузий Самарқандий бу асарни буюк олимлар Жолинус, Розий, ибн Сино ва бошқаларнинг шу соҳадаги китоблари қаторига қўйган. Бу асар ҳатто яҳудий тилига таржима қилинган эди. XVI аерда эса Абул Фадл Муҳаммад ибн Идрис Дафтарий уни турк тилига таржима қилган.
Маълумки, Шарқ олимларигина эмас, балки XVIII аср охиригача яшаган Оврўпо олимлари ҳам барча борлиқнинг асосида тўрт унсур, яъни тупроқ, сув, ҳаво ва олов ётади деб билишган. Исмоил Журжоний ҳам инсон танаси мазкур тўрт унсурдан ташкил топганини, у сабабсиз касалликка чалинмаслигини қайд этади. Касаллик сабаби эса, юқорида зикр этилган бир-бирига қарама-қарши бўлган тўрт унсур мувозанатининг бузилишидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам Журжоний табобатни малака ҳосил қилиш йўли билан қўлга киритиладиган фан деб ҳисоблайди.
Исмоил Журжоний фикрича, исбот ва тафаккур воситасида ҳосил қилинган нарса илм деб аталади. Илм ҳам ўз навбатида икки хил бўлади: назарий ва амалий. Назарий илмларга адабиёт, мантиқ, риёзиёт кирса, амалий илмлар ўз ичига механика, тикувчилик ва бошқа қўл ишлари, ҳунармандчиликни қамраб олади. «Табобат илми эса, айни ҳодда ҳам назарий ва ҳам амалий илмлардан ташкил топали». Табобат илмидан кузатилган мақсад танани бутунлиқда — соғломликда ушлаб туришга тиббий тадбирлар қўллаш йўли билан эришмоқдир. Бундай ҳолат бемор кишиларнинг ва уларни даволовчи табибларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Табиблар эса, табиатнинг барча сиру асроридан бохабар бўлишлари лозим.
Маълумки, табиатнинг энг буюк мўъжизаси — бу инсондир. Шунинг учун ҳам бу мўъжизанинг нимадан таркиб топганини билиш — уни даволашнинг калитидир.
Исмоил Журжоний фикрича, ҳайвонот оламининг ҳам ўз мизожи бор, аммо инсондаги мижозгина мўътадиддир. Бундай натижага Оврўпо олимлари XIX аернинг охирлари ва XX аернинг бошларида-гина эришдилар. Улар бутун инсон баданида бўладиган кимёвий жараёнлар, унинг она қорнида пайдо бўлишидан бошланган ўзгаришлар, туғилгандан кейинги ҳаётий йўли: чақалоқлиги, ўспиринлиги, ёшлиги, кексалиги, қарилик ва ўлим билан якунланадиган ҳаётий босқичларидаги ҳар бир ҳужайраларнинг пайдо бўлиши, заволга юз тутиши, бир томондан асаб тизимининг даҳолати сабабли юз берса, иккйнчи томондан, бадан аъзоларига маълум мижоз (темперамент)га эга бўлган ҳармонларнинг аралашиши оқибатида юз беришини аниқладилар. Ҳармонларнинг киши жисмига, руҳиятига таъсири ошкора билиниб туради.
ғариза (инстинкт) ва ҳаяжон, феълу атвор ва мизожлар ҳармонлар таъсири воситасида намоён бўлади. Ҳозирги пайтда иссиқ, совуқ, нам ва қуруқ мизожли инсонларнинг бўлишлиги ишончли далилларга асосланган илмий ҳақиқат сифатида тан олинган. Чунки уларнинг манбаи асаб тизими, ички ҳармонлар амалиётида эканлиги исботланган.
Исмоил Журжоний кишилар мизожи уларнинг умрлари давомида ўзгариб туришлигини ва ўлимининг табиийлигини илмий жиҳатдан содда ва равон тилда тушунтирди. Инсонлар умрини у тўрт даврга бўлади:
Биринчи давр — туғилиш, ўсиш ва парваришлаш босқичи бўлиб, 15—16 ёшгача бўлган вақтни ўз ичига олади.
Иккинчи давр — ёшлик ва етуклик босқичи бўлиб, 30 ёшгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бундан кейин жисмонан ўсиш ва улғайиш даври бошланади. Баъзиларда ўсиш ва улғайиш ёши 35 ёки 40 ёшгача ҳам давом этиши, шу ёшгача бўлган умрни ёшлик даври деб ҳисоблаш мумкин.
Учинчи давр — мўйсафидлик босқичи, бу даврда инсон то 60 ёшга етгунча ёшлик қувватидан баҳра олиб яшаши мумкин бўлади.
Тўртинчи давр — киши умрининг қарилик даври бўлиб, бунда қувватнинг сусайиш ҳолати кузатилади ва бу жараён умрнинг охиригача давом этади. қариликнинг фазилати шундаки, баъзилар 60 ёш яшайди, баъзилар эса яна ўспиринлик, ёшлик ва мўйсафидлик йиллари қанча давом этган бўлса, ўшанга тенг келадиган вақггача яшаб, 120 ёшга кириши мумкин.
Кишилар болалик даврларидан то етуклик ёшига етгунларига қадар иссиқ ва нам мизожга, етуклик ёшидан сўнг эса иссиқ ва қуруқ мизожга эга бўладилар; 35 ёшдан кейин бундай ҳолат камаяди.
Исмоил Журжонийнинг коинот ва инсон ҳакидаги илмий муло-ҳазалари воқелиқдан олинган манбалар асосида шаклланган бўлиб, у инсоннинг табиий эҳтиёжлари чексизлигидан келиб чиқади ва уларни қондиришни ақлий йўл билан чегаралашни ягона чора сифатида тарғиб этади.
Унинг фикрича, ҳақиқий лаззат жисмоний ҳузур-ҳаловатда, тўкин-сочин ҳаёт кечиришда эмас, балки ақлий ва маънавий камолотга эришишдадир. Нариги дунёдаги беҳишт, жаннат ҳузур-ҳало-ватларини руҳий, ақлий ором олишликда деб тушунади. «Заҳирайе Хоразмшоҳий» асарини тугатгандан сўнг Журжоний Марв шаҳрига келади. Бу пайтда Марв шаҳри Султон Санжарнинг пойтахти ҳисобланар эди. Султон Санжар унга катта илтифот ва иззат-икром кўрсатганлиги сабабли Журжоний умрининг охиригача шу ерда яшади. Бу ерда ҳадис илмида Абул қосим қўшайрий билан мулоқатда бўлди, табобат соҳасида эса машҳур табиб ибн Аби Содиқ билан ҳамкорлик қилди. Бундан ташқари Ироқ, Форс ва Хузистон табиблари билан, ибн Синонинг баъзи шогирдлари билан ҳамсуҳбат бўлди. Умрининг охиригача Марв мадрасаларида бир неча фанлардан сабоқ берди. Ёқут Ҳамавийнинг «Мужам ул-булдон» асарида келтирилишича, Исмоил Журжоний Марвда ҳижрий 531 (1136) йилда вафот этди.
Исмоил Журжонийнинг илмий меросидан фойдаланиш кейинги асрларда ҳам самарали давом этди.

Қодиров

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин