Хотираларимдан. Мунаввар Қори (4)
Босма

ЕР МАСАЛАСИ ҲАҚИДА

Маҳаллий аҳоли орасида яширин ташкилотлардан фақат «Турк Адами марказияти фирқаси»гина ер масаласи билан шуғулланади. У бу масалани ўз дастурига киритган эди. Бошқа ташкилотларнинг бирортаси ҳам бу тўғрисидаги масалани қоғозга туширган, ўз фикрларига эга эмас.
Кўрсатилган ташкилот дастурида ер масаласини акс эттириш вақтида зиёлилар (тараққийпарварлар) Низамутдин Хўжаев, Авлоний, мен ва Афанди Зода билан бир қаторда Миродил, Обиджон Махсудов ва уларга ўхшаш савдогарлар ҳам иштирок этган эди. Зиёлилар катта ер эгаларининг ер участкаларини ерсиз кишиларга бўлиб беришни, савдогарлар эса умуман бу ма-сала билан машғул бўлмасликни ва уни дастурга киритмасликни таклиф қилади. Зиёлилар кўпчиликни ташкил қилганлиги сабаб ер масаласи қуйидаги талқинда дастурга киритилади: «Етарли куч ҳамда сотиб олиш имкониятлари бўлмаганлиги ҳисобга олиниб, катта бойларнинг ерлари ерсиз кишилар ўртасида бўлинганда унинг баъзи бир қисмининг қиммати тўлансин».
Шу билан бирга дастурда уни юқорида айтилган шаклда амалга оширишнинг йўллари ҳам акс эттирил-ди... гап шундаки, маҳаллий тараққийпарварлар ҳар хил табақаларга мансуб бўлгани учун ҳам, уларнинг ер масаласи тўғрисидаги фикрлари ҳам ҳар хил эди. Маса-лан, баъзи бировлари ерни умумлаштириш, бошқалари эса хусусий мулкчилик тарафдори бўлди. Аммо кўпчилик ортиқча, ўз эгалари ишлай олмайдиган ерларни ижтимоийлаштириш, ишлашга кучи бўлган ер ва боғларга эса тегмаслик керак деган хулосага келади. Менимча, маҳаллий коммунистларнинг кўпчилиги ҳам шу фикр тарафдорлари бўлган эди.
Ер ислоҳоти вақтида Заҳритдин Аглиям ва бошқалар ҳам мендан унга бўлган фикримни сўрашди. Мен уларга умуман ер ислоҳотига қарши эмаслигимни, аммо уни амалга ошириш усули тўғрисида бошқа ўз фик-римга эга эканлигимни айтдим. Бу шундан иборат эди: агар бир кишининг 50 десятин ери ҳамда унга тегишли зарурий жонли ва жонсиз хўжалик инвентарлари бўлган бўлса, унга бу ер ва инвентарларни бир бутунлигича сақлаб қолиш мақсадида, батраклар ўртасида бўлиб ташланмасдан, маълум батраклардан иборат қишлоқ хўжалик ер участкасини ташкил этиш зарур. Дастлаб эса бу хўжаликка олдинги ер эгасининг ўзини бошлиқ қилиб қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади...
Ҳозирга келиб эса, ер олган батраклар қайтадан колхозларга бирлашмоқда, шу билан бирга колхозларга олдин батракларга бўлиб берилган инвентарлар топширилмоқда. Тажриба кўрсатиб турибдики, менинг ер ислоҳотини ўтказиш усули тўғрисидаги фикрим тўғри бўлган экан.

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ озод қилиш МАСАЛАСИ ҲАҚИДА

Маҳаллий зиёлилар хотин-қизларни озод қилиш масалаларида коммунистлар билан бир фикрда бўлди. Буни қуйидагилар исботлаб турибди: 1907 йилдаёқ зиёлилар ташаббуси билан ўғил ва қизлар учун умумий бўлган яиги усулдаги мактаб очилган. Бундан ташқари аёллар учуи махсус усули жадид мактаблар ҳам ташкил этилган эди. Феврал инқилоби вақтида ўқитувчиларнинг биринчи қурултойи чақирилиб, унинг делегатлари таркибига аёллар ҳам киритилади. Қурултойда ўқитувчилар семинариясини очиш тўғрисида зиёлилар билан (мутаассиб) диндорлар ўртасида кураш авж олди. Мана шундан кейин зиёлилар Шаҳар думаси ва таъсис мажлисига аёллардан делегатлар юбориш масаласида ҳам зиёлилар диндорлар билан кураш олиб боради. Марказда чақирилган умуммусулмон Қурултойида Убайдулла Хўжаев Туркистон аёлларини озод қилиш масаласини кўтаради. Бу далиллар шундан гувоҳлик бериб турубдики, маҳаллий зиёлилар аёлларни озод қилиш учун курашган. Лекин уларда масалани қатъий ва бутун борлиғи билан кенг қўйиш учун етарли куч ва таянч йўқ эди. Бу масалани тўла тўкис ҳал этиш шўро ҳукумати зиммасига тушади. Унда бунинг учун етарли куч ва имконият бор эди.
Кўпчилик тараққийпарварлар шўро ҳукуматининг бу тўғридаги тадбирларини маъқуллаш билан қўллаб-қувватлайди.
Тараққийпарварлар аслида аёлларни озод қилиш та-рафдорлари бўлса-да, уни амалга ошириш усули хусусида бир хил фикрда эмас эдилар. Баъзи бирлари фирқа томонидан қўлланилган «Ҳужум»ни маъқулласа, бошқалари эса уни номаъқул топиб қуйидагиларни таклиф этади: «Ҳужум»нинг бор кучини мактаб ва курсларга ҳамда қорихоналарга, ташкилотларга йўналтириб, у ердаги аёлларни озод қилиш керак. Шундан сўнг ҳамма аёлларни иш ёки мактабларда ўқиш билан таъминлаш зарур».
Мана бу усул, уларнинг фикрича, жуда мақбул ва фойдалик бўлган. Ҳозиргача ҳам фирқали ва тараққий-парварлар орасида бу усулни маъқуллаб, то умумий мажлисларда дакки емагунча ўз аёлларини очмай келганлар бор. Бунга улар ҳукуматдан қўрққанидан расмий равишда мажбур бўлган бўлса-да, амалда ўз аёлларини паранжига янада маҳкамроқ ўради.
Агар, энди менинг бу масала тўғрисидаги шахсий фикримга келсак, мен кўп вақтдан бери аёлларни анча тезроқ озод қилиш, мактабларда эркаклар билан тенглик асосида ўқитиш ва ишга жалп этиш, уларнинг ҳуқуқларини эркакларга тенглаштириш йўлида турли хил усулларни қўллаш билан ишлаб келмокдаман. Ўзимнинг умр йўлдошимни 1923—24 йилларда очган эдим. У шундан кейин ўқишга кирган. Мен яна шунинг тарафдориманки, 50 ёшдаги аёлларни паранжи ташлашга мажбур қилиш керак эмас, акс ҳолда уларнинг кўпчилиги кўчага чиқишдан кўра ўзларининг қулликда бўлишини афзал кўради.

КАМСОНЛИК МИЛЛАТЛАРГА МУНОСАБАТ

Маҳаллий зиёлилар орасида ёки мавжуд ташкилотларда бирор марта ҳам майда ёки камсонлик миллат-лар масаласи муҳакама қилинганлигини эслай олмайман. Шунинг учун ҳам мен бу тўғрида фақат ўз фикримнигина қисқача баён қиламан.
Маълумки, подшо замонида миллий камсонлик маҳаллий аҳоли («бегоналар») ҳукмрон миллат руслар фойдаланган ҳукуқлардан бебаҳра бўлиб, доимо жабр-зулм остида бўлди. Феврал инқилобидан кейин маҳаллий аҳоли баъзи бир ҳуқуқларга бўлса-да, маданий қолоқлиги, овруполикларга нисбатан ўзини ҳукмрон миллат қилиб кўрсата олмаганлиги сабабли улардан етарли даражада фойдалана олмайди. Ўша вақтда бу ҳолат билан овруполикларнинг ўзлари ҳам кураш олиб борсалар-да, катта ўзгариш қила олмайди. Октябр инқилобидан сўнг шўро ҳукумати маҳаллий аҳолини қулликдан қутқариш, унга кўпроқ ҳуқуқ бериш учун тадбир-чораларни амалга оширади. Мана шу билан маҳаллий аҳоли олдида маориф ишларини ривожлантириш, буюк рус оғмачилиги билан курашиш имкониятлари пайдо бўлади. Ҳукумат маҳаллийлаштириш учун бирин-кетин декретлар чиқа-ради, шунда ҳам туб жой аҳолиси ўзларига берилган ҳуқуқлардан тўла фойдалана олмайди.
Айни замонда шуни ҳам айтиш керакки, ҳозиргача ҳам маҳаллий аҳолига нисбатан рус миллатчилиги так-туги билан тугатилган эмас. Маҳаллий деҳқон ва ишчиларни «туб жойлилар» («туземцев») деб атаб, уларга шўро ҳукумати берган ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга тўсқинлик қилувчилар бор. Ҳамма ерда уларнинг таъсири ва қаршиликлари сезилиб турибди. Ўтмишда миллий камсонлик ҳисобланган маҳаллий аҳоли ва унинг қаторида зиёлилар ҳам узоқ вақт шафқатсиз жабр-зулм тортди. Улар бу тўғрида ўз тажрибасига эга бўлиб миллий камсонлилик нима эканлигини, қандай қилиб азобланганлигини, қанчалик ҳақ-ҳуқуқлари чекланганлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам улар подшо замонидан бошлаб қул қилинган миллат ҳолатидан озод бўлиш учун ҳаракат қилди, орзу билан яшади, аммо ҳеч вақт ўзини ҳукмрон миллат қилиш мақсадини қўймаган. Улар фақат овруполиклар билан тенг ҳуқуқни қўлга киритишни ўилаган эди, холос.
Менинг фикрим мана шу. Қолган зиёлиларнинг фикри ҳам шундан иборат.

ИТТИФОҚ МАРКАЗИГА МУНОСАБАТ

Мен тараққийпарварлар ва улар орасидаги ташкилотлар марказга қандай муносабатда бўлганлиги ҳамда уларнинг мақсаддари ҳақида олдин айтганман. Энди эса уларни такрорлашга ҳожат йўқ.
... Туркистон (ёки Ўзбекистон) Иттифоқнинг бўлинмас қисмига айланди. Унга тараққийпарварлар ҳам, ташкилот ҳам қаршилик қилмади. Фақат Туркистон марказ билан қандай алоқада бўлиши кераклиги ҳақида гап-сўз бўлди. Бу ҳозиргача ҳам маҳаллий зиёли ва коммунистлар орасида давом этмоқда. Таниқли зиёли ва коммунистлар марказ Ўзбекистоннинг энг майда ишларига ҳам аралашаётганидан норози бўлмокда.

ТАШҚИ ДАВЛАТЛАР БИЛАН БЎЛГАН ЎЗАРО АЛОҚАЛАР ҲАҚИДА

Бу ўзаро алоқаларни уч қисмга бўлиш мумкин:
а)    «Иттиҳоди тараққий» ташкилоти Туркия билан алоқа боғлаш учун юборган комиссия Туркияда ҳукумат тўнтариши бўлган вақтга тўғри келади ва учрашиб гаплашиши лозим бўлган одамларни топа олмай, муваффқиятсизлик билан қайтиб келади. Иккинчи марта юборилган комиссиянинг баъзи аъзолари, юқорида кўрсатилгандек, йўлда тутиб ўлдирилади. Қолганлари эса Москва орқали қайтиб келади.
б)    Садирхон томонидан Англия консулига ёзилган хат фақат Авлиё Отагача етиб бориб, у ерда ушлаб қолинганлиги ҳаммага маълум.
в)    Менинг Афғонистон консули билан бўлган шахсий алоқам, шўро ҳукуматига нисбатан унинг энг яқин ва дўстона муносабатда бўлган деган тушунча билан боғлиқ бўлди. Шунинг учун ҳам менинг алоқам шўро ҳукумати олдида гуноҳ бўлади деб ўйламаган эдим.
Мана шу уч ҳолатдан бошқа маҳаллий зиёлилар ва улар орасидаги ташкилотларнинг ташқи давлатлар билан алоқаси бўлган эмас. Шуни ҳам мутлоқ айтиш керакки, буларга ҳозир хорижда муҳожир бўлган ва ўқиётган, у ердан қайтиб келаётган зиёлиларнинг асло алоқаси йўқ.
1930 йил 6 январь

«ИТТИҲОДИ ТАРАҚҚИЙ» ТАШКИЛОТИ АЪЗОЛАРИ ҲАҚИДА

«Миллий иттиҳод»нинг унда бирга ишлаган ёки бошқалар орқали менга маълум бўлган аъзолари ҳақида қуйидагиларни кўрсатишим мумкин: бу ташкилотнинг умуммарказ аъзолари Усмонбек, Ҳайдар Афанди, Собирхон бўлган. Усмонбекдан кейин унга Юсуфбек ва мен кирдим. Саъдуллахўжа, Отахон, Сайидакром, Миён Бузрук (Солиҳов) ва Убайдулла Хўжаев ташкилотнинг фаол аъзолари эди. Улардан Убайдулла Хўжаев Тошкентда камгина яшаганлиги сабабли ташкилот ишида унчалик кўп қатнаша олгани йўқ.
Миён Бузрук ҳам четга кетиш тараддуди билан бўлиб, ташкилот ишидан бироз четда бўлган. Аммо ташкилот қандай топшириқ берган бўлса, бажариб тургани эсимда бор. Бу кўрсатилганлардан ташқари Зиёбек ё Ҳайдар Афандининг айтишича, мана буларнинг аъзоликка қабул қилиниши белгиланган эди: Муҳитдин Шарафутдинов, Файзулла Хўжаев, Лазиз Азиззода, Зуҳурхўжа, Шамси Хўжаев, Саид Камолхон Домла, Фарид Тоиров, Муса-хон Миразизов, Тангирқулхўжа, Абдиқодир Қушбегиев, Норбўтабеков, Юсуф Алиев, Саидносир Миржалилов, Шаҳобитдинхон, Эргаш Нурмуҳаммедов, Сайдвали Семиз, Қудратилла Қори Маҳзумов, Қаюм Рамазанов, Салимхон Тиллахонов, Абдулла Авлоний, Саид Аҳроров, Башируллахон Хўжаев, Нажмутдин Шераҳмадбоев, Мирҳабиб Мақсудов, Абдуллахон Тожиев, Салоҳитдин Асамутдинхўжаев, Эшонхўжа Хони, Илҳом Ёқубов ва Зоиржон. Бироқ, мен бу кўрсатилганларнинг ҳаммаси ташкилотга аъзо бўлган деб айта олмайман.

давоми бор...