Саналар
15.11.2018
Баннер
Иброҳим Даврон. Ҳақсўз (1910)
PDF Босма E-mail

Намангон уездида Тўрақўрғон қозиси ас-саййид-ул-ҳаж Исҳоқхон тўра афанди бир ҳақиқий мусулмони комил эканини ўз ҳамқарялари билиб туруб, баъзи афкори содиқона тарафдори ўлдуғи учун қози афанди хирожи вос-вос деб таажжублануб, таън еткурадурлар. Лекин биз ўз фикри қосиронамиз бирла тафаккурот эдуб, у жаноб қозини жумла ҳаракоту ақли писандонасини маъқул топмоқдин бошқа йўлимиз йўқ. Албатта йўқ. Чунки Бокуда Ҳусайнзода жаноблари бир фикри содиқонада бир гўшая чеқди. Исҳоқхон тўра жаноблари эса бу гўшая чекмоқни ҳам бошқа фикр ила мардуд эдур. Чунки ақли комил инсон дунёнинг сонсиз меҳнат ва андуҳлариндин ва чархи кажрафтор таъналариндин бир зарра қадар ўлсада малулият ҳосил эдмаз.

Исҳоқхон тўра саййидзода ҳам ҳожи ва олим ва фозил бир зоти олий ўлуб, бу турфа фазойили инсонияя молик ҳам хаттоти азимдур. Чунки мусулмонча хат ёзмоқдин ўн етти навъ ёзув бирла қалам юргузурлар. Бу осори қаламия ва ақлиясинда намунаи зотий демакка шоён бир санъати ўтган йил 1907 йилда жаноб Туркистон генерол губернаториға тақдим қилинуб, шойисталиғиға иккинчи даража почотной халат олгон эдилар. Мазкур фазойили инсониядин моада қози тўра жаноблари арабча, туркча, форсча, ҳиндча, русча лисон билуб, яна русча, французча, арманича ва бошқа хатлар ёзмоққа яна моҳирдурлар. Баъзи ихтиролари ҳам бордур. Бу сўзумдин мурод Исҳоқхон тўрани элға танитмоқ ёки хушомад қилмоқ эмас. Балки шул қадар инсония жамъ бўлган бир одамни мамнуъи бутун вилоятда бўлунмагани учун инсониятда адм ул-мисол эканини маданият ҳурмати учун ёзмоқ қаламимга малол келмади ва мунча фазойили инсонияси орасиндаги ошиқона ва ҳақирона ва гиряхезона шеърларини таъдид қилмоққа ҳусулим бўлмади. Йўқса, бир неча газетаға ёзсам-да, ҳануз итмомиға еткузмоқ мумкин бўлмаз. Мана ислом эътиқоди, фаранг фикрли, оврупо қиёфали, мўмин инсон. Раҳмат анго!

Агар Исҳоқхон тўрага тобе қишлоқ фуқаролари, яъни Тўрақўрғон бўлусти аҳолиси мундоқ қозийи инсониятпарварни билмасалар, минбаъд авсоли бадахлоқ, нафс овораси, мажнундин хароброқ қозиға учраб, фалокат остида эзилмоқлари ҳақиқийдур. Қози тўрани(нг) фуқаропарвар ва инсоф доирасинда ҳақшунослик ила ширин ва беозор халқуллоҳға қилган муомалаи комилоналарини ёзмоққа мажбур ўлдум. Ҳамда ёзмоқ шаънига лойиқ бир ишдур.

Хўқанд, Даврон



[1] Ушбу мақола биринчи ўзбек фотографи, шоир, публицист, маърифатпарвар Мираъзам Иброҳим ўғли — Иброҳим Даврон (1874—1922) қаламига мансуб. Мақолада Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижоди, маъ-рифатпарварлик фаолияти тўғрисида қимматли маълумотлар берилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин