Саналар
22.05.2018
Баннер
Ҳожи Муин. Ўзбекча алифболар тарихи (1926)
PDF Босма E-mail

Туркистонда илмий-адабий уйғонишнинг бошланишиға йигирма беш йил тўлиб ўтди. Бу муддатнинг ўктабр инқилобиғача бўлғон даврида ҳар бир шаҳарда янги мактаблар, баъзи жойларда жамияти хайрия ва кутубхоналар очидди. Турли мактаб ва мутолаа китоблари ёзилиб босилди.

1901нчи йилдан эътиборан Кўқон ва Тошкантда, 1903нчи йидда Самарқандда янги мактаблар очила бошлади. Бу мактаблар Туркистоннинг катгарак шаҳарларида сон жиҳатидан (тақлидий суратда) бир даража кўпайган бўлса ҳам, 4 -5 йилдан кейин яна камайиб, фақат баъзи тузуклари давом этди. Бунинг бир сабаби китобсизлик бўлса, бошқа сабаби ўқитғувчиларнинг усули таълимдан хабарсизликлари эди. Аввалги йилларда баъзи муаллимлар ўз мактабларига тоторча китобларни киритишга ва бир қисмлари туркча-тоторча асарлардан таржима йўли билан фойдаланиб болаларни ўқутишға мажбур бўлдилар. Ҳатто, баъзи мактаблар муаллимлари китоб йўқдиғидан ўз шогирдлариға «Чор китоб», «Мантиқ ут-тайр», «Хўжа Ҳофиз» ва Навоийдек эски китобларни ўқутиб юрдилар. Усули жадид мактаблари шу ҳол билан 5-6 йил давом қилғондан кейин янги ўзбекча китобларни кўра бошлади. Шунинг билан баробар мактабларнинг адади ҳам яна кўпая берди.

Мен бу мақоламда уйғониш давримизнинг бошидан бу кунгача чиққан ўзбекча алифболарнинг тарихидан ва уларнинг хизматларидан ёзмоқчи бўламан.

1. «Устоди аввал»

Туркистонда бошлаб чиққан ўзбекча алифбо тошкантлик Сайидрасулхўжанинг 1900нчи йидца ёзиб бостиргон «Устоди аввал» исмли рисоласидир. Бу алифбо русский-туземний мактаблар учун тузилган бўлса ҳам, баъзи муаллимлар китоб йўқдиғидан шуни вақтинча ўз мактабларига киритдилар. Лекин кўп вақт ўтмади. Бу алифбо тўғрисида жанжал чиқци. Қозонли Аҳмадҳоди Мақсудий: «Меним «Муаллими аввал» исмли алифбомдан ўғурлагон», — деб Сайидрасулхўжани судға тортди. Бу киши эса дарров алифбосининг қолғон нусхаларини териб олиб уни қайтадан ўзгартиб бостирди. Суд бир неча мартаба мудофаа учун вақт белгилаб Аҳмадҳодини чақирғон бўлса-да, у келмагани учун мудофаа кечикиб қолиб, охири Сайидрасулхужа жавобгарликдан қутулди. Олғон маълумотимизга кўра, «Устоди аввал» алифбоси ўктабр инқилобиғача ўн етти қатла босилғон.

2. «Адиби аввал»

1901нчи йилларда Тошкантда Мунавварқори томонидан «Адиби аввал» отли алифбо ёзилғон бўлса-да, бунинг биринчи босмаси 1907нчи йилда чиқди. Бу алифбо Туркистондаги усули жадид мактабларининг кўписи томонидан (баъзи русский-туземний мактабларга ҳам) қабул қилиниб, дарс жадвалига киргизилганлиги учун ўктабр

инқилобиғача тузатилиб ўн дафъа босидди. Сўнгғи босмалари расмли бўлиб чиқди.

3. «Биринчи муаллим»

Бу алифбо 1912нчи йидда Абдулла Авлоний томонидан ёзилиб, Тошкантда «Мактаб» кутубхонасининг харжи билан босилди. Ўктабр ўзгаришигача 4-5 қатла босилиб чиқди.

4. «Савод»

Бу алифбонинг ёзғувчиси бир неча йил Хивада муаллим бўлғон Мухтор Бакирдир. Алифбо ўзбекча-тоторча-туркманча аралаш шевада ёзилиб, 1913нчи йилда Қозонда босилғон. Бу фақат Туркманистон мактабларида ўқутилғон бўлса керак. 2нчи босмасини кўрмадик.

5. «Таълими аввал»

Бунинг ёзиб босдирғувчиси Тошкантда Рустамбек Юсуф ўғлидир. Бу алифбонинг фақат 1914нчи йилда чиққон 2нчи босмасини кўрдик. Бунинг биринчи босмаси тахминан 12нчи йилларда чиққон бўлса керак.

6. «Туркий алифбо»

Туркистонда уйғониш даврида чиққон алифболарнинг яхшироқларидан бири шу «Туркий алифбо»дир. Бу алифбо 1916нчи йилда муаллим Муҳаммаджон Абдулхолиқ ўғли томонидан ёзилиб, Қўқонда «Ғайрат» кутубхонасининг масорифи билан босидди. Алифбо расмлидир. Бунинг ҳам иккинчи босмасини кўрмадик.

7. «Бириичи йил»

Бу алифбонинг тузгувчиси Самарқандда Сайидризо Ализода бўлиб, ношири «Зарафшон» кутубхонасидир. 96 бетдан иборат бўлғон бу алифбо 1917нчи йилда фақат бир марта босилғон.

8. «Мифтоҳ ул-алифбо», 9. «Мифтоҳ ул-аввал», 10. «Тасҳили алифбо»

12 - 14нчи йиллар ораларида Фарғонада босилиб чиққан бу уч хил алифбони эшитган бўлсак ҳам кўрмадик. Булардан биринчисининг мураттиби Мирза Хайрулладир. Охирғисини Абдулваҳҳоб Ибодий ёзғон.

Туркистонда ўктабр инқилобиғача чиққан ўзбекча алифболар шудир. Булардан кўписи бир-бирига тақлид қилиб ёзилғон. Бир оз тузукраклари «Адиби аввал», «Туркий алифбо» ва «Биринчи йил» рисолаларидир.

 

Ўктабр инқилобидан кейин чиққан алифболар:

11. «Раҳбари аввал»

Бу алифбо 1918нчи йилда Тошкантда фақат бир марта-ба босилди. Тузгувчиси М. Фахриддин, ношири «Ҳуррият» қутубхонасидир.

12. «Ўртоқ»

Самарқандда 18нчи йидда маориф мудири бўлиб турғон Чеча Вичкиннинг ва мусташриқ Вияткиннинг қалами билан ёзилғон бу алифбо йигирма минг дона босилғон бўлса ҳам, мактабларимиз ундан бир пуллик фойда кўролмади. Чунки бу рисола танқидға арзимайтурғон даражада бузуқ ва тартибсиз ёзилғон эди.

13. «Совға»

Шокиржон Раҳимий томонидан тузилиб, 1919нчи йилда Туркистон жумҳуриятининг маориф комиссарлиги харжи билан босилғон бу расмли алифбо ҳар бир дафъа босилишида тузатилиб, бу кунларда 5нчи қатла босилиб чиқди.

14. «Катталарга ўқуш»

1920нчи йилда «Давлат нашриёти» томонидан кўб миқдорда босилғон бу алифбонинг мураттиблари: М. Қодирий, И. Мўъминий ва Ш. Исмоилий ўртоқлардир. Бу алифбо биринчи дафъа Амриқо усулида ёзилғонлиғи учун бундай усуддан хабарсиз муаллимларимиз ундан керагича фойдалана олмадилар. Ўқутишға қийналдилар. Шунинг учун бу тўғридаги қанча меҳнат ва масорифлар бўшға кетди.

15. «Тил очғич»

Бу расмли алифбонинг мураттиби муаллим Ҳасанали, ношири Бухоро маориф назоратидир. Рисола 1922нчи йилда беш минг дона босидди.

16. «Ўзбек алифбоси»

Шокиржон Раҳимий томонидан ёзилғон бу расмли алифбо «Давлат нашриёти» тарафидан 1922нчи йилда фақат бир мартаба 25 минг дона босилди.

17. «Катталар йўлдоши»

Саводсиз катта кишилар учун 24нчи йилда «марказ саводсизлиқни битирув фавқулодда комиссияси» томонидан 15 минг дона босилғон бу алифбонинг тузгувчиси Шокиржон Раҳимийдир. «Катталар йўлдоши» икки йил ичида тузатилиб, тўрт дафъа босилиб чиқди.

18. «Ўқутғувчи»

Катталар учун Амриқо усулида ёзилғон бу расмли алифбони(нг) тузғувчилари Ҳожи Муин билан И. Раҳматуллазода, ношири «Саводсизлиқни йўқотиш фавқулодда комиссия»дир. Бу алифбо 25нчи йил охирларида биринчи дафъа 45 минг дона босидди. Рисола эскирак ҳуруф билан босилғон, матбаа хатоси ҳам оз эмас.

Мана, 25 йил ичида босилиб чиққан алифболаримиз (маним билганимча) шулардан иборатдир. Шу муддатда Туркистонда босилғон форсча-тожикча алифболарни келгуси мақолада ёзармиз.

«Маориф ва ўқутғувчи» журнали, 1926 йил, 2-сон

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин