Саналар
22.07.2018
Баннер
Ҳожи Муин. Букун бой, эртаси гадой (1925)
PDF Босма E-mail

Бу сарлавҳамиз зоҳирда жуда таажжублик кўрунса ҳам, лекин ҳақиқати ҳолни билиб олғондан кейин қизиқишға унча ўрун қолмайдур.

Агар сиз бир кунлик, бир соатлик бойбаччаларни кўрмакчи бўлсангиз, у ёққа-бу ёққа қарамай тўп-тўғри Тупроққўрғонға чиқингиз. Бунда суннати Худони томоша қиларсиз. Тупроққўрғон чорбоғида ҳар кун ким қанча мусулмон бандалари бой ва ким қанчалари гадой бўладирлар. Буларни шундай тез ўзгаришлик ҳолға солғувчи сабил қолғур «ғир-ғирак» ўйундир. Илгариги вақтларда бундай ўйунлар ёлғиз ҳайит кунлари бўлур эди. Энди шаҳримизнинг обод бўлишиға ва ўзимизнинг соат сайин тараққий қилишимизға катта бир мисол бўла олатурғон бу ўйун Худонинг берган кунида ўйналадир.

Бу жойға ҳар вақт кўзингиз тушса, бир неча мусулмон бандаи Худонинг «ғирғирак»чиларға ўхшаш «эй Худо, шарманда қилма!» деб кўкракларига «дардкам» урғонларини кўруб, шодлиқдан кўйлакингизга сиғмай бошлайсиз. Қиморбозлиқдан бойбачча бўлуб, кундузлари ресторанларда ичиб юрғон ва кечалари канахоналарда учиб ётқонларнинг ҳадду ҳисоби йўқдир. Яқинда шундай кайфлик бир бойваччанинг кўчада саёҳат қиламан деб, ўзининг устига истироҳат қилғонини кўриб қаҳқаҳадан ичакларимиз узилди.

Шу давлат бизга етмасми, Муҳаммад умматидирмиз…

Шумшук,

«Машраб», 1925 йил, 18-сон

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин