Саналар
22.05.2018
Баннер
Вадуд Маҳмуд. Тил ва ҳарф масалалари (1925)
PDF Босма E-mail

Бу кун турк дунёсининг энг муҳим масалаларидан бири ҳар ерда кўтарилмақда бўлғон тил ва ҳарф масалаларидир.
Бу масала фақат бу йил очилғон ва бошланғон нарса эмасдир.
1905 йил Русиё инқилоби, 1908 йилдаги Туркия инқилобидан илгари бошланиб, булардан кейин қайнағон ва ҳалигача давом этмакда эди. Турклар Оврупо маданияти билан яқинлаша бошлағон вақтларда истар Туркияда, истар Қрим, Қафқос ва Тотористонда бу масалалари билан шуғулланатурғонлар кўруна бошладилар.
Туркияда бир ёқдан «Лисон тасфия»чилари туркчани араб, форс тили таҳаккуми остидан қутқазишға тиришсалар, бундан ўрнак олиб Қафқос, Қрим ва Тотористонда ҳам тилда соддачилик жараёнлари бошланди. Бу масалалар бошланғон турк мамлакатлари бир-бировлариға ўхшаш ижтимоий вазиятда бўлғонларидан бу ҳаракатнинг умумий хатлари бир-бировиға жуда яқиндир, ҳатто бир-бировининг айнидир.
Турк дунёсининг ҳар ерида «хаиқ тилига» яқинлашмоқ майли бошланғони учун бир турк тили бўлиниб, турли лаҳжа ва шева адабиётлари бошлади. Бу «тамойул» сўнг йилларда яна кучайиб, ҳалигача бир оз «мунфаил — пассив» вазиятда бўлғон ўзбек, қирғиз, уйғур каби кабилалар ҳам ўз шеваларида газеталар, журналлар, китоблар босдира бошладилар.
Бу соддачилик ҳаракати, ташланғон араб, форс сўзлари ўрниға ишлатйш учун янги сўзлар топиш эҳтиёжини туғдирди.
Илмий истилоҳ ва таъбирлар умуман арабча ва форсча бўлғонидан, биринчи даражада ҳужумға учрағон эдилар. Туркияда дорулфунун ва анжумани дониш бўлғонидан бу илмий истилоҳларга зарба бериш муваффақият кўрмади. Чунки борни ташлаш осон бўлса ҳам, йўқдан тузиш қийин эди, айниқса уни ишга ошириш учун кўб фурсат талаб қилинар эди. Туркия учун бу ҳаракат илмда тўқнашишға сабаб бўлар эди. Шунинг учун бу масалалар бир ёқдан эски ҳоли давом этар эди. Бунга мажбурият бор эди.
Тотористон, Қрим, Қофқозё, Туркистоннинг вазияти эса бундан бошқа эди.
Бунда дорулфунун ёки ўрта мактаб эмас, бошланғич мактаб (усули жадид) масаласи кетар эди. Бунда илмий истилоҳларға эҳтиёж йўқ даражасида бўлғонидан бу «инқилобий зарба» бу тарафда сезилмади. Фақат секин-секин Русия турклари орасида ҳам илмий масалаларга яқинлашиш кучайди. Ўрта, ҳатто, олий даража мактаблар қурула бошлаш арафасига эришилганидан бошлаб, илмий истилоҳ ва таъбирларига эҳтиёж ҳис этидди.
Тотористон уч юз йилдан бери рус маданияти таъсири остида бўлғониға таяниб, рус истилоҳ ва таъбирларини қабул қилишға майил кўрсатди.
Қофқозё ва Қрим эса Тотористонға қарағонда бошқа бир йўл тутди. Яъни турк - Истанбул дорулфунунига табаъийат қилди, у ишланган арабча ва форсча истилоҳларни ишлатди, у қабул қилғон араб истилоҳларини рус шаклида эмас, тўғридан-тўғри араб шаклида қабул қилди.
Ўзбеклар арабча ва форсча кўп таъбирларни сақлаган бўлсалар ҳам, қирғиз-қозоқлар буткул маҳаллийлашдирмакга киришдилар, қила олмағонларини тоторлар каби русдан олдилар.
Бу илмий истилоҳ ва таъбирлар бобидағи вазият тилнинг умумий тузулиш жиҳатиға ҳам таъсирсиз қолмади.
Қрим, Қофқозё (кейинроқ туркманлар ҳам) шевалари усмонличага яқин бўлғонидан шунча яқинлаша бош-ладилар.
Тоторлар эса (бошқирдлар билан бирга) ҳам жуғрофий вазиятлари, ҳам бу рус истилоҳ ва таъбирларини русдан олиш майли орқасида ўрусға яқинлаша бордилар. Тотор газета ва журналларининг ҳеч бўлмағонда, 40 фоизи рус сўзлари билан тўлди.
Қирғиз, қозоқ зиёлиси ҳам тотор изидан бормоқдалар. Бу ҳол улар учун табиийдир, борни ташладилар, ўзлари тузуб ишга ошира олмадилар. Ўрнига ўрусча кирди.
Ўзбекнинг бу иккисидан қайсисига яқин экани ҳали очиқ эмас.
Аҳвол, вазият шу даражага келгандан кейин, турк дунёсининг ҳар ерида айниқса бу масала ечилишига ортиқча муҳтож бўлғон Қрим, Қофқозё, тотор, ўзбек, туркманлар орасида тил масаласи янги бир шаклда қўзғол-ди, уда тил бирлиги масаласи эди.
Бу масалани бошлаб қўзгоюн Исмоилбекдир. Лекин бу киши ўзи бошлагон ишга илмий бир асос қура олмағонидан, бу ташаббуси сўнишга маҳкум эди. Бу кун эса бу масалалар илмий бир шаклда майдонға отилмоқдадир. Бунинг биринчи намояндаси «Турк-тотор илмий сарфи», «Турк-тотор лисониятина мадхал» отли илмий нарсалар эгаси Қрим дорулфунуни мударриси дўқтур Чўбонзодадир.
Бу зот ўз асарларида турклар учун умумий бир тил кераклигани илгари сурадир ва бунинг учун тубандагича муҳокама қиладир:
«Адабий лисон ила жонли дил орасинда буюк фарқ бордир. Адабий лисоннинг ёзилуб ва ёзи, китоблар, мактаблар воситаси-ла ўрганилиб «қўнушма» дилни дўғридан-дўғри ихтиёрий ва эътибори бир суратда ўрганилмасдин илари галар. Ишта бунинг ичин адабий лисон пак оз ва пак ёвош ва ишдаги ҳолда «қўнушма лисони» пак чобуқ ва пак зиёда дагишир. Асосан унга жонли дил демамизинг сабабида ишта бу табаддулдаки суратдан дулайидир. Бунга очиқ мисол араб ёзувида лотин ёзили ада-бий лисони ила, араб ва ёхуд, лотин шевалари орасидаки фарқдир. Сарф китоблари ишта бу сабабдан дулайи дурли-дурли ўла билирлар».
«Ажабо ҳар ҳанги бир миллатнинг лисони нуқтаи назаридан ягона соф лисони ўлмишмидир ва ўла билирми? Буни адо этмак лисоннинг энг басит қоидаларина ошно бўлмоқ демакдир. Ҳеч бир миллат йўқдирки унинг якпора, якнасақ лисони ўлсун. Ҳатто даҳо зиёда тафтиш эдажак ўлурсоқ, ҳар фардинг кандисина махсус бир тоқим этёд ва хусусиятлари бордирки, бунларинг ҳаёти мажмуаси унинг «шахсий лисони, услуби, сарфи, наҳвини» ташкил этадир».
«Турк-тотор халқ лисонлари, ҳатто қирғизларда дохил ўддиғи ҳодда бир-биридан тамомила айрилмиш лисонлар ҳолина гаддиги йўқдир. Турк-тотор лисон ғаручасиндан айрилиб, мустақил лисон ҳолина галмиш ялингиз чуваш ила ёқут лисонлари вордир.
Бунинг учун бутун тотор халқ лисонларининг луғат, калима ташкили, ниҳоят наҳв ва услубини бир ерда тўпламоқ имкони оз дагиддир ва буйла бир ташаббус турк-тотор халқларининг маданията кирмалари, қувватли, маданий марказлара молик бўлинмалари ичин фавқулодда ёрдам эдажақдир. Шубҳасиз бу хусусда қалқуб Истанбул шеваси турк-тоторларининг умумий лисони ўлмоқ ичин чўқ дагишмак ва они дўли халқ лисонина ёқлашмоқ лозимдир.
Қирон шевасина галинжа унинг енгил ўлмиёжоқ даражада дигар шевалара таъсири ўлмоқ-ла баробар буйла бир вазият ҳоким ўлмоқда чўқ узоқдир.
Мухталиф шевалардан айри-айри адабиёт, мактаб, матбуот майдона гатирмак савдоси мунаввараларидан пак чўғининг гечдиги дар бир қуридурдир. Ҳолбуки, бу мумкин дагилдир. Бугун Донимарқа, Исвич, Нуруч киби миллатлар билан лисонларинг дигар буюк миллатларинг лисонларини ёқлашдирмага чолишмоқдадир».
Бу ергача кўчирганимиз Чўбонзоданинг фикридир. Машҳур прўфессур С. Самойлович ҳам шу фикрдадир. Бу фикр тарафдорлари турк миллатининг маданиятига кириш учун «тил бирлиги»ни энг биринчи омил деб биладир. Прўфессур Самойлович Ленинград шарқ дорулфунунида, Чўбонзода Қрим ва Қафқосда олий мактаб талабаларига шу фикрни талқин этмакдадирлар. Бу масалалар олий, илмий ихтисос муассасаларида жиддий суратда текширилмакга бошланғондир.
Иккинчи масала ҳарф масаласидир. Янги имло масаласининг Туркияда, Тотористонда ва бизда бошланганиға кўб йиллар бўлса ҳам лотин ҳарфни қабул қилиш учун жиддий музокаралар пгу икки йил орасида кучайиб қолди. Буюк инқилобимиздан кейин бу масала Тотористонда жиддийрак қўзғолғон бўлса ҳам тез сўнди. Қофқозёда эса кундан-кун бу ташаббус ортмоқдадир. Лотинчиларнинг уюшмалари ташкилоти доирасини кенгайтирмакда, матбуотини кучайтирмоқ ва кўб тарқотмоқ учун тиришмакдадир.
Бу лотинчилик бир ёқдан шу муваффақиятларга эришмакда бўлса, иккинчи жиҳатдан Қримда, Тотористонда, Қофқозёда бир кучли жиддий қарши ҳаракат ҳам қўзғатмоқдадир.
Ўтган йил Қримнинг машҳур ёзувчиларидан Ҳасан Сабрий Айвазуф «Янги дунё»нинг 3—4 сонида араб ҳарфини ёқлаб, лотин ҳарфларининг камчиликларини кўрсатиб узун илмий мақолалар ёзади.
Озарбойжон Маориф комиссарининг нашр афкори «Маориф ва маданият» журнали дорулфунун мусаррисларидан Муҳиддиннинг фикрларини майдонга ташлади. Сўнг вақтларда тотор муҳаррирлари ҳам бу тўғриларда ёза бошладилар.
Марказ фирқа қўмитасининг нашриёт бўлими томонидан чиқарилатурган ҳафталик бюллитин «Книганоша»нинг ўтган сонларида ҳам бу тўғрида ёзилиб турганидек қўлимиздаги 26 нчи сонида «Алифбо масаласи тўғрисида» бир мақола Ф.Тоҳироф имзоси билан чиқди.
Бу киши Фуод ўртоқнинг мақоласини танқид қилгандан кейин лотин ҳарфини қабул қилиш ва лотин алифбосига ўтиш тотор маданиятининг ўсиши учун ёрдам қила оладими, деган саволни бергандан кейин маъноларни тубандагича санай бошлайдилар:
1-бу кунгача араб ҳуруфоти билан босдирилган мактаб китобларини қайта бошдан босдириш керак бўлади;
2-тотор муаллимларини тамоман қайта бошдан тайёрлаш;
3-тотор матбааларини тамоман қайта бошдан тайёрлаш;
4-қайтадан ҳарф тергучилар тайёрлаш;
5-бутун тоторча китобларни лотин алифбоси билан босдириш;
6-юз фоиз саводсиз халқни ўқитиш.
«Чунки лотинча қабул қилинғонда бутун халқ саводсиз бўлиб қолади», дегандан кейин ўртоқ Тоҳироф: «Агар бу манбаларга қарамасдан лотинчани қабул қиласиз десалар, шу манбалар сабаби тотор маданий ўсиши ўн йилларча кейинга кетар ва лотинчиларнинг машҳур «лотинча маданият қуролидур» деган қазиялари қуруқ бир даъво бўлуб қолур», деб илова қиладир.
Энди бу тўғрида яна Чўбонзодани эшитайлик:
«Турк-тоторларнинг мисоллари шимдия қадар ўрхун, уйғур, сери, яҳудий, рум, армани, рус, лотин, араб, чин ҳарфлари-ла ёзилмишидир.
Лекин мухталиф даврларда бу ёзилар қўлланан одамлар ҳеч бир вақт турк-тотор савтларининг хусуси нуқгаларини назари эътибора олмамиш каби гўрунурлар.
Турк-тотор дилларини ёзмоқ ичин умумий типлари оложоқ ўлурсиз - А, О, У, Д, I, И, О каби саслари ёзажақ ҳарфлар ижод этмак лозимдир. Ишта бу ода араб ёзисининг буюк қусури майдона чиқиюр.
Араб ёзиси бир чўқ асрлар тарафинда дурк табаддулар кечириши бўлиндиғинда гелиши гўзал ёпилажақ бир ҳарф анда ўлмоқдан ҳеч бир замон қуритилмайур. Бунинг ичин шимдия қадар герак муаллим Ножий, герак самиласли Исмоил Ҳаққа ва қозонлилар тарафиндан ёпилан тажрибаларнинг ҳеч бириси буюк бир муваффақиятга ноил ўлолмади. Буни гўран ва ёзининг ислоҳи ёзилишиндан воз кечмак фикрина душмишлардирки, бунинг ерина баъзилар лотин, баъзиларда рус алифбосининг қабулини таклиф этмакдадирлар.
Илм назаринда араб ёзиси ила лотин ёзиси орасинда ҳеч бир фарқ йўқдир. Ҳар иккисида ёзишиндан чиқароқ бириси шарқа, дитари ғарба дўғри инкишоф этмишдир. Энг идеал вазият бир дилдан бўлина сас қадар ҳарф ижол этмагимизки, бу даражая ҳануз ҳеч бир алифбо вормишдир. Ва дилнинг дурмадан инкишоф этдигини назари эътибори олалсақ вормоқ имконида йўқдир».
Бу фикр эгасининг айтмак истагани маълумдир. Яънн арабни лотин билан алишдирмоқнинг илм назаридан ҳеч бир ортиқлиғи йўқдир дейдир.
Юқоридан бери кетирилган ҳарф тўгрисидағи фикрларнинг ҳаммасини бир ерга йиғсақ, шу чиқадирки, бу ҳарфни ўзгартиш масаласи ҳеч бир ижтимоий фойдаси бўлмағон, балки кўб зарарлар бўлғон бир ташаббусдир. Бунинг илмий бир қиймати йўқдир. Шунинг учун бу масалаларни қўйуб маданий ҳаётнинг ўсушига ёрдам бературғон бошқа масалалар билан шуғулланмоқ керакдур.
Мана бу кунги ҳарф — тил масаласининг вазияти шундайдир. Бу мақоламиздан мақсадимизда шу вазият билан ўқиғувчиларимизни таништирмоқ эди.
Илова ўлароқ шунида билдирайликки, биринчи ўктабрда Бакуда йиғилмоқчи бўлғон бутун дунё туркшунослар қурултойи шу масалаларнинг кўтарйш натижасидир ва бунда бизнинг шу ечилмаган тугунларимиз ҳал қилинса керак.
Агарда бу қурултой бизнинг эҳтиёжимизни тузук тушуниб, амалга ошириши мумкин бўлғон фойдали йўллар кўрсатса, бизнинг маданий ҳаётимиз учун биринчи «ёрдамчи» моҳиятини қозонғон бўладир.

20-йиллар илмий муҳитида айни масала жиддий баҳс-мунозара объекти бўлган. В. Маҳмуд бунга ҳам ўз муносабатини биддирган. Мазкур мақола 1925 йил «Маориф ва ўқитғувчи» журналининг 1925 йил 5 - 6-сонида босилиб чиққан.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин