Саналар
21.11.2017
Баннер
Самария
PDF Босма E-mail

БОШЛОНҒУЧ ЙЎСУНИДА БИР-ИККИ СЎЗ

Самарқанднинг табиий кўруниши, тарихий аҳволи ва эски асарларнинг баёнида бўлғон форсча «Самария» кито-би хижрий 1260-1265 (1844-1848) йиллари о ролла р ид а ёзилғондур. Мунинг ёзғучиси самарқанддиқ қози Абу Саъидхожанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхожа бўлуб, Самарқанд фазл эгаларининг кейинги бўғунларидан саналар эди.
Ушбу китоб ёш ёзғучиларимиздан бўлғон тарих ва осори атиқачи марҳум Абд ул-Мўмин Сатторий томонидан 1921 йилда ўзбекчага ўгурулган ва бир бўлаги «Инқилоб» журнали орқали торқолғон бўлса ҳам қоломиси оқортурул-майин мусаввада ҳолича қолғон эди. Ўзбекистон маориф комиссарлиғи олдидаги илмий марказнинг ўзбек комитаси ушбу китобнинг аҳамиятини ўлчаб ворисларидан сотиб олди ва қайта бошдан ишлаб чиқишни менга буюрди. Мен қўлумға тушган форсча босилғон «Самария» нусхаси билан Сатторий таржумасини солиштириб кўрдум, аслиға мос келмаган ерларини тузатдим. Сатторий томонидан қўшилғон маълумотларни ўз имзоси билан ҳошияға кўчурдим. Сатторий таржумасида бўлуб меним қўлумдағи « Самария »да бўлмағон, лекин «Самария»нинг бошқа бирон нусхасидан олинғони билинуб турғон маълумотларни икки ёй чизғиси (хатти қавсайн) аросида олиб ўз ерида қолдурдим. Китобнинг асл мафҳумини онглатишга зарар келтурмайтурғон ерларда Сатторий услубидан бир намуна бўлсун деб онинг таъбирларини бузмадим.
Китобнинг аслида ва Сатторий томонидан қўшилғон маълумотлар ва изоҳға мўҳтож кўринган нарсаларни ҳошияда изоҳ қилдим. Қўлимдағи санадларға кўра ёнглиш гумон қилғонларимни далил кўрсатиб ҳошияда ислоҳ қилдим ва баъзи ерларда ўз мутолаа ва мулоҳазаларимни ҳам қайд этдим. Бу ишларнинг натижасида китобнинг аслига кўра эллик фойизга яқин бир нарса ҳошияда ёзилди.

"САМАРИЯ"НИНГ АҲАМИЯТИ

Ўрта Осиёнинг бир вақтлар кўбчилик мусулмон Осиёсининг маданияти ва саёсат маркази бўлуб ўтган ва чиндан «Самарқанди фирдавсмонанд» сифатиға арзийтурғон бир йўсинда безанган Самарқанд кейинги замонларда бузулуб қуруқ бир чўлра айланган эди. Монғит амирларининг биринчиси бўлғон Раҳимхон Самарқанд музофотини қўлға киргузамен деб келганда (ҳ.1166/1752) йил бошларида) Самарқанд шаҳрида жон эгаси йўқ эди, ҳатто Работа Хожабандий тўғони бузулғон ва Самарканд сувдан маҳрум қолғон эди. Раҳимхон ушбу сафарида (ҳ.1166 й. жумод ас-соний ойинда) Работа Хожабандийни тузатиб Самарқандға сув оқизғон бўлса ҳам одам йўқлиғидан обод бўлмади.
Самақанднинг ҳозирдағи ободонлиғи ҳ.1195/1780 йили, яъни Шомуродбийнинг беклигидан бошлонғон бўлуб, 1215/ 1809 йилда, яъни Шомурод ҳукуматанинг охирги йилида бир шаҳар йусуниға киргузилди. Ушбу йилда Шомурод Самарканд шаҳрида 24 гузар (маҳалла) бино қилиб Ўратепа, Ҳовас, Зомин ва бошқа ёқлардан кўчурулуб кетарилган (Оқ уйли7 этилган) кшпиларни шу гузарларда ўрнашдурди. Самарқанд Чорсусидағи тоқ, Пойқавоқ, Шоҳизинда, Қаландархона ва Сўзангарон дарвозалари ушбу тарихда иморат қилиндилар. (Кейинги воқиа Хамулий тарихидан олинди).
«Самария» эгаси Абу Тоҳирхожа мана шундай харобалиқ натижасинда бузулуб йўколаёзган эски асарларни ва қабр тошларини текшириб ва суриштириб ушбу китобни ёзғон. Агар бу одам шунча ғайрат қилмағон бўлса эди, яна кўб эски асарлардан бизга маълумот еташмас эди. Демак, Абу Тоҳирхожа биз учун жуда қимматли бир ёдгор қолдирғон экан. Мана шундай бир китоб, албатта, муҳим бўлса керак.

САДРИДДИН АЙНИЙ 29 март, 1926 йил, Самарқанд

МУҚАДДИМА
ШАФҚАТЛИ ВА МАРҲАМАТЛИ ТАНГРИ НОМИ БИЛАН!

Дунё Эгаси Тангрига ҳамд ва ҳар бир нарсани оқибат парҳезкор ва тақводорлар унинг (тангрининг) яхши халқи Муҳаммад ва унинг авлод ҳамда асҳобларига салот ва саломлар бўлсин. Сўнг фазилатли ва етукликни касб эттан эзгуликлар мажмаи ва яхшиликларнинг манбаи, яъни ақлий ва нақлий илмлар мушкилларини ҳал этувчи ва ҳанифий мазҳабига зиё бағишловчи чироғи мўъжаз, ва мухтасар бўлганлар тафсилотни атрофлича англатувчи, кам аҳамиятли ишларни хуттом берувчи, қасида ва ғазаллар жавоҳиротининг саррофи, назм ва иншода ягона, Пайғамбар авлодининг хулосаси ва таъриф -тавсифини баён қилишга ҳожати йўқ [мулло] Мир Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг таълифотидандир.
Ушбу китоб Самарқанд шаҳрининг бино қилиниши бу от [Самарқанд] деб аталишининг сабаби, ҳавосининг хосияти, ерининг тузилиши, тоғлари, ғорлари, булоқлари, масжид ва мадрасалари, қабр ва мозорлари аломатлариии белгилаш баёнидадир. Бу китобга «Самария» от қўйилди, тангрининг ёрдами билан ва унга таваккул қилиб, эй азиз.
Самарқанд бешинчи иқлимдан, эски бир шаҳардир, ду-нёнинг обод бўлагининг бир чеккасида жойлашган. Турли тоифадан бўлган эл ва улус унинг атроф-теварагида жойлашган. Шунинг учун ушбу шаҳар бузғунчилик ва харобаликларнинг ўрни бўлган.
Бу Фирдавсмонанд Самарқанд вилоятанииг мозорлари-ни билдирмак учун «Қандия» китобининг муаллифи томонидан мазкур китобда зикр қилинган аломат ва нишоналар кейинги вақтларда йўқолган, сағана тошларидаги лавҳалар ҳам нобуд бўлган.
Камина бузруклар мухлиси мулло Абу Тоҳирхожа Самарқандий — тангри каломининг нуктасанжи ва ирфон дарёсининг ғаввоси, саёдат сарлавҳасинипг дебочаси ва саодатли номи билан аталган Самарқанд вилоятининг қози калони мулло Мир Абусаъидхожанинг ўғли, у хожанинг нишоналарини бир талай суриштиришлардан сўнгра, мозор ва қабр аломатлариии белгилаб, уларнинг бўсоғалари тупроғини кўзимга суртиб, у ернинг аломат ва нишоналарини бу китобда баён қилмоқчи бўлдим. Уларнинг таржимайи ҳоллари ва даражаларини билганимча мозор ва қабрларни кўрсатган чоғда ёзарман, шоядхим уларнинг мозорларини зиёрат килувчилар ўзининг оқибатли иши тўғрисида ҳайратда қолган менинг ҳақимга дуои хайр қилғайлар.

Ушбу китоб 11 бобин [уз] ичига олғандир

1-боб: бу шаҳарнииг Самарқанд аталиши тўғрисида. 2-боб: бу шаҳарнинг иморатини бошлаб ким ясагани ҳақида.
З-боб: тўрт фасдда бу шахар ҳавосининг хосиятлари хусусида.
4-боб; ерининг тур иши ва теварагининг куриниши жуғрофий ҳоли] тўғрисида.
5-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги тоғлар баёнида.
6-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги ариқлар ва булоқлар баёнида.
7-боб: бу шаҳарнинг теварагидаги ғорлар ва чукурликлар тўғрисида.
8-боб: масжид ва мадрасалари ҳақида.
9-боб: шаҳар ва унннг теваракларидаги қабр ва мозорларнинг аломат ва нишоналари тўғрисида.
10-боб: қабр аҳлларининг зиёрат йўллари.
11-боб: қабристон элидан олинадиган ибрат ва дўстларга ўгут.

1-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ Самарқанд АТАЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд шаҳрининг «Самарқанд» аталиши тўғрисида бир неча сабаб айтганлар:
Биринчи [сабаб]: «Бурҳони қотеъ» китобида нақл қилинганким, Самар исмлик бир киши бу ерда жойлашган ва ўз теварагига халқни тўплаган эди. Шунинг учун бу ер бошда «Самаркент» атадди. Араб қўшини бу ерни олгач, ўз тилла-рига ўзгартириб «Самарқанд» дедилар.
Иккинчи [сабаб]: «Масолик ул-мамолик» номли китобда нақл қилингандурким, Самар боқир исмлик бир хон Фарғона ва Кошғар томонларидан келиб, бу вилоят халқига душманлик юзасидан шаҳарнинг деворларини қазиб бузган эди. Шунинг учун бу шаҳар «Самар қазди» маъносида бўлган. Форсча «Самарқанд» оталди. Араб қўшини бу шаҳарни олгандан кейин «Самарқанд» отадилар.
Учинчи [сабаб]: «Тарихи Табарий» китобида келтирилгандирким, Самар отлиқ бир хон ушбу шаҳарни солдирди [бино килдирди], энг аввал «қанд» деган турк аймоғи бунда ўрнашиб ўлтирди. Шунинг учун бу шаҳар бошлаб «Самарқанд» оталди. Араб қўшини бу шаҳарни олгандан кейин «Самарқанд» дедилар.
Тўртинчи [сабаб]: ушбу шаҳарнипг бир ерида «Самар» деган биров томонидан қазилган бир булок, бор эди. Улус ўшал булок теварагига йиғилиб ўрнашган эдилар. Шу сабабдан у ўриннинг оти «Самарқанд» деб шуҳрат чиқарди. Араблар келгач, «Самарқанд» дедилар.
«Ҳафт иқлим» китобида айтилганки, Яман Туббаъи маликларидан Самар исмлик бир киши ушбу шаҳарнинг деворини бузди. Араблар келгандан кейин «Самарқанд» дедилар ва яна Тангрн Таоло яхши билади.
Хотима: ушбу вилоят элига одоб ўргатиш ва ушбу ки-тобга муносиб баъзи маълумот. Тангри муваффақ ва ёрдам этувчидир.

2-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ ҚЎРҒОНИ БОШЛАБ КИМНИНГ ТОМОНИДАН СОЛИНГАНИ ТЎҒРИCИДА

«Осор ул-билод» китобида6 нақл қилингандирким, Самарқанд қўрғонини бошлаб Кайқубод ўғли Кайковус солдирди. Бу шаҳарнинг биринчи иморати Кайковусдандир. Айтадирларким, Киршосиб шу ердан ўтаётганда бир талай олтин топди. Шу олтинлардаи ушбу қўрғоннинг иморатига харж қилди ва иккинчи марта Туркистон билан Мовароуннаҳр орасида девор тортди. ((Лекин)] тўғри ривоят шулким, у деворни Луҳросиб ўғли Куштосиб тортган.
Самарқаид қўрғонининг иккинчи иморати, биринчи малики Туббаъдандир. Малик Туббаъ Яман ва Арабистон подшоларидан бўлиб, ушбу шаҳарни олган эди.
Учинчи иморати малик Искандардандир. Малик Искандар Самарқанд қўрғонининг теварагида айри бир девор қурди; у деворни ҳозирда «Девори қиёмат» дейдилар. Малик Искандер бу деворни шунинг учун солдирдиким, фнтна ва уруш чоғларида теварагидаги эл ичкарига йиғилишиб, шаҳар халқи билан биргалашиб, юртни кўриқлашиб, ўз тинчликларини сақлай олсинлар. Баъзи замонларда Искандар девори ичра эл томонидан боғ ва ҳовлилар солиниб обод қилингандир.
Тўртинчи иморат, Амир Темур Кўрагон томонидандир. Нақл қиладирларким, Фаридун ўз мамлакатини уч ўғлига бўлиб берганда, Ҳиндистонни Салмга, Туронни Турга, Эронни Эражга топшириб, Тур билан Эраж юртларининг аросида ҳозир Аму дарёси аталган, Жайхуи дарёсини чегара деб тайинлади. Тур учун пойтахт бўлғудай бир қалъа солиб бермоқчи бўлиб, муносиб ўрин излаб юрганида Самарқанд шаҳри бўлган ерда девор изи ва қўргон асари кўзига кўриниб, унинг устига янгидан девор қурдирди. Турк Афросиёб Эраж ўғли Минучеҳрни енгиб, Турон юртини ўз қўлига киргизганда ўша Турнинг пойтахти бўлган ўринни иморат қилиб, унда ўринлашди.
Самарқанд қўрғони Ҳорис ўғли Самар томонидан иморат қилингандир деб ҳам баъзи тарих китобларида ёзилгандир.

3-БОБ. ТЎРТ ФАСЛДА БУ ШАҲАРНИНГ ҲАВОСИ

Бу шаҳарнннг ҳавоси яхши ва ўртачадир. Сира оғирлик ва касалликка сабаб бўлмас, баҳор фаслида бу шаҳар гўзалликда учмоқнинг бир намунаси бўлур. Шунинг учун «Самарқанди фирдавсмонанд», яъни жаннатга ўхшаш Самарқанд дейдилар. Ҳар даштининг юзидан жаннат кўринадир ва ҳар дала парчасидан Эрам боғи билинадир. Ҳар тоғнинг этагида минг турлик гуллар тўфони қайнамоқда ва ҳар саҳронинг бурчагида кўкарган юз тур сабза ва райҳонлар ўз қўйинларидан беҳишт боғларини кўрсатмоқда. Ёз фаслида бу шаҳарнинг ҳавоси иссиқ, совукликда ўртачадир. Ҳар томондан кўп гул очатирган еллар ва фараҳ ортиратирган ҳаволар эсиб руҳга роҳат бағишлайди ва жонни тоза қилади. Куз фаслида бу шаҳарнинг ҳавоси бир оз совуқроқ бўлади. Шарқ томонидаги тоғдан неча кунда бир қаттиқ ел эсадир. Бу шаҳарнинг қиш фасли кўпинча совуқ бўлар, баъзи йилларда қор уч қаричгача ёғади. Бу ерга келган мусофир қувонадир.
Лекин шаҳарнинг халки қаттиқ хулкли, ғала-ғулочи ва лофчидир. Теварагидаги турклар ботир, ўктам ва урушқоқдирлар.
Бу шаҳарда мевалардан: қовун, тарвуз, олма, ўрик, шафтолу, бухоро олуси, олиболу, гурдаолу, анжир, гилос, муруд, ношпоти, нок, дилафрўз, беҳи, ёнғоқ, бир неча турлик узум, дўлона ва бошқа турлик мевалар кўп ва ҳар хил сифат билан етишадирлар.
Хуш ислик яшилликлардан: болингу (бодрингнинг бир тури), занжабил, қизил қаланфур (қаланфул), кашнич, шибит, райҳон (нозбўй), бодиён, рум бодиёни, зира, пардаи арўсак (падарарўсак) ва бошқалар ўсадир. Ҳовлилар ва боғларда экилиб етиштириладиган хуш исли гуллардан: қизил гул, (вард ҳам дерлар), гули настарин (гули настаран), гули насрин, арғувон, лолаи нўъмон, кўк, қизил ва оқ бинафша, қизил, оқ, нофармон ва кўк гули Кошғарий, сариқ ва оқ нофармон ва кўк гули Довудий, қизил ва оқ гули чиний, оқ, қизил ва нофармон гули шаббўй, қизил, оқ ва сариқ гули нозирий, ҳарам, савсан, гули раъно, гули зебо, якбарг ва садбарг, оқ ва қизил гули раъно, гули ҳинойи, оқ, қизил ва қора гули хайрий, оқ ва қизил гули тугма, гули бўстон афрўз, гули ҳамиша баҳор, ошиқи печон [чирмовуқ севгучи], ошиқ мискиний, гули арвуғон, зулфи хубон, гули нофармон, гули жаъфарий ва ўзга яхши кўриклик ва кўнгул очар гуллар етишиб очиладир.
Дорилардан: косний (косаи най), шотара, баранжосиф, гавзабон (ҳўкиз тили), атри ҳилол, исфонох", игир, шайтарж (шийтарж), совринжо, бодинжон (бойимжон), оқир қаро, пудина (ялпис ва ҳулбўй), жувоний, хорхасак (хори ғелак, хори ғелон, хори мағелон), кабар (кавар), испанд (ҳазориспанд — тутатқи, исириқ), қипичи, мухласа (мухалиса), суринжон, муасфар (кочира), баклат, улҳамқо, ит узуми, унноб (чилон) бу шаҳарнинг еридан ва теварагидан етишади.
Ғалла ва дуккаклилардан: буғдой, арпа, жугори (жувори), тариқ, қўноқ, шоли (гурунчдона)], зиғир, кунжит, мош, нахўд, лўбиё (лўбло), индав, бурчоқ ва бангдона ўсади. Аммо пахтани бу вилоятда оз экадилар.
Ош ватаомни ислоҳ қилувчилардан: сабзи (кашир), пиёз, шалғам, карам, турп ва лаблабу бу шаҳарда яхши етишади. Кўкнор, тамаки, канобдона ҳам ўсади.

4-БОБ. ЕРИНИНГ ТУРИШИ ВА ТЕВАРАГИНИНГ КЎРИНИШИ

(жуғрофий ҳоли) тўғрисида
Самарқанд даласининг шарқ, шимол ва жануб томонлари юксак тоғлар билан қуршолган бўлиб, ғарб томони очиқ майдондадир. Зарафшонким уни Кўҳак ва Ҳаромком дарёси дейдилар; кунчиқар томонидан кунботар сари бу вилоят даласининг ўртасидан оқиб ўтади ва бу вилоят ерини иккига бўлади. Дарёнинг жануб томонидаги ярим бўлак бошдан оёқ тепалик ва даштлик бўлиб, жануб тоғига бориб тақалади. Шимолдаги ярим бўлак пастлик ва сувлоқдир.
Самарқанд шаҳрининг қўрғони дарёнинг жануб томо-нидадир. Самарқаyд шаҳрининг ташқарисидаги ерлар ўрни эътибори билан иккига бўлинади: кунботар томонидагн ярим бўлагинн Анҳор тумани ва кунчиқар томонидагисини Шов-дор тумани дейдилар.
Дарёнинг шимол томонидаги ерлар ҳам икки бўлакдир: Биринчиси сувлоқ, иккинчиси даштлик. Сувлоқ бўлаги бошдан оёқ Кўҳак дарёсига туташ бўлиб, у ҳам иккига бўлинади: кунчиқардаги бўлакини Суғуди калон тумани ва кунботардаги ярмисини Офаринкент тумани деб атайдилар. Даштлик ва сувсиз бўлаги Кобут тумани деб аталади ва бу даштлик бўлак бошдан оёқ шимол тоғига ёндошдир,
Самарқандда Амир Темур кўрагон солдирган боғлар-ким, Эрам гулистони рашк қилар даражада, еттита экан:
Биринчиси Боғи шимол — Самарқанднинг шимолида, Дtвори қиёмат ичида, иккинчиси Боғи баланд. Бу ҳам шимол томонда. Учинчиси Боғи биҳишт, тўртинчиси Боғи чинор. Бу икки боғ шаҳарнинг кунчиқар томонида. Бешин-чиси Боғи дилкушо бўлиб, Конигилнинг жануб томонида. Конигил Кўҳак дарёсининг ёқасида, Самарқанднинг энг гўзал ва чиройлик еридир.
Олтинчи: Боғи зоғон. Шовдор туманининг шимол тарафида воқеъдир.
Еттинчи: Боғи жа-ҳоннумо. Анҳор туманида бўлиб, тоғ этагига яқин ерда, Самарқанднинг жанубида бино қилингандир.

5-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ ТЕВАРАГИДАГИ ТОҒЛАР БАЁНИДА

Жануб томонидаги тоғлар жуда обод бўлиб, унда дарахтлар кўп ўсади. Мевалардан: олма, писта, олу, дўлана, узум ва ёнғоқ у тоғда кўпдир. Ўсимликлардан: лола, ривоч, гарафш, ябруж (пиёзи ансул/ансур), гўрдиё ва эгир бу тоғда топилади. Ҳайвонлардан: дўнғуз, айиқ, бўри, тулки, товушқон, жайра ва шоғол бор. Ов кушларидан: кабки дарий (каклик), булдуруқ — қорабағир, (кабки ҳилол) ушбу тоғда кўпдир. Бунда маъдан, ва кон нарсаларининг борлиғи белгили эмас. Лекин ушбу тоғнинг кунботарида олтин ва кумуш билан шуваганга ўхшаш ярқирайдиган бир турли тош бор. Ундан ҳеч нима ажратиб олиб бўлмас. Уни чақмоқ тошнинг жинсидан дейдилар. Бу тоғнииг ажойибидан бир булоқ бордирким, суви қиш вақтида жуда қайноқ бўлиб, саратон ойида бошдан оёқ музлайди.
Кунчиқар томондаги тоғ ҳам ободдир. Жанубий тоғ билан шарқий тоғ ораларидан Зарафшон дарёси оқиб чиқади.

Дарёнинг ҳар иккала ёқасида халқ уй ва жой қилиб ўлтирганлар. Бу тоғ эли жуда жанжалчи ва лофчи бўлиб, қиёфалари чиройлидир. Жанубий тоғдаги ҳайвонлар, дарахтлар ва гиёҳлар бу тоғда ҳам топилади. Кунчиқар тоғининг устида, (унинг) ўртабелида, Искандар кўли деб аталгаи бир кўл бор. Зарафшон дарёсининг бир манбаъи ушбу кўл бўлиб, тевараги бир тошдир. Кунчиқар тоғида кийик, бўғун (гавазн — тоғ сигири), юз (кийикни овлайдигаи бир йиртқич ҳайвон)кўпдир.
Бу вилоятнинг шимол томонидаги тоғ Худдин оталади, (шу муносабат биланким) ислом дини тарқалаётганда бу тоғ эли ўз майллари билан мусулмон бўлганлар. Тотор кофирлари жанжалида ушбу тоғ теварагига қўрғои солиб улар билан урушганлар. Шунинг учун Суғуди калон ва бу тоғ теварагидаги ерлар ушрий бўлган, яъни мусулмон хонлари бу ерларнинг унумидан ўндан бир улуш солиқ олганлар. Бу тоғларда булоқлар, кўнгил очар жойлар ва роҳат орттирадиган ўринлар кўпдир. Иксир деган бир гиёҳ ҳам бу тоғларда бор. Агар биров ушбу гиёҳни топиб ўзи билан олиб юрса, қабр-лардаги руҳлар билаи гаплашмаги муяссар бўлур эмиш.
Қўҳак тоғи Самарқанд шаҳри ва Зарафшон дарёси ора-сида, шаҳарнинг шимолий томонидадир. Ушбу тоғда дарахтлар ва булоқлар бор. Кўклам палласида ушбу тоғда ва унинг яқинидаги боғларда лолайи, раънойи, қизил ва кўк бунафша кўкаради. Гаж кони ҳам ушбу тоғда топилади. Кумуш, мис ва қўрғошин кони бор бўлса ҳам, кирими чиқимига етишмайди деганлар.

6-БОБ. БУ ШАҲАРНИНГ ТЕВАРАГИДАГИ АРИҚЛАР ВА БУЛОҚЛАР БАЁНИДА

Зарафшон дарёсиким, уни Кўҳак дарёси деб юритади-лар, бошлаб кунчиқар тоғларидан чиқиб, унга Искандар булоғи — Искандар кўлининг суви ва Масчоҳ тоғларидан чиқадиган  булоқлар қўшилади.
Бошқа сувлар ва булоқлар билан бирикиб, дарё бўлиб Бухоро ва Қарокўлгача бориб етади. Кўҳак дарёсининг узунлиги 120 тош (фарсах)дир.

Дарғам ариғи — боши Кўҳак дарёсидан ажралиб, Самарқанд шаҳрининг ичи ва тоши, Шавдор ва Анҳор туманларини суғориб, ортиқчаси Кўҳак дарёсига қўшилади. Шаҳар боғлари ва бўстонлари ушбу ариқдан яшил ва тозадир.
Сияҳоб (Қорасув) ариғи — бошлаб бир талай булоқлардан пайдо бўлиб, Конигилгача оқиб келади. Унда иккига бўлиниб, биринчи бўлаги Кўҳак дарёсига оқиб кетадн ва иккинчи бўлагн икки шахобчага ажралиб, биринчи буториким, Оби раҳмат оталади, Самарқанд шаҳринииг шимолидаги боғларга: Мотурия, Боғи баланд ва Боғи майдонга сарф бўлади. Дерларким, Оби раҳмат ариғини Амир Муҳожир Кўҳак тоғинипг жануб этагида қозиб оқизгандир. Қутайба Самарқандни олгандан сўнг мана шу Амир Муҳожирни унга ҳоким белгилаган эди. Дерларким, Амир Муҳожир ушбу ариғни қозаётган чоғда, ариқ бошида, ҳазрати Хизр учрашиб «нима истайсан?» (мотуриду?) деб сўраган. Амир Муҳожир «сув истайман» (мо уриду) деб жавоб берган. Шунинг учун биринчи сира шу сув билан суғорилган ва обод қилган ўринга «Мотуриду» деб от қўйилган. Баъзилар ушбу нақлни Шайх Абу Мансур Мотуридий ва ҳазрати хожа Хизрга нисбат берадилар. Самарқанд элининг эскидан колган бир қилиқлари бордирким, ажам йилининг сўнги душанба оқшомида ушбу ариқ ёқасига йиғилишиб чўмиладилар ва таҳорат қиладилар. Табаррук юзасидан ушбу Сувдан оладилар.
Яна Ҳазрати хожа Дониёл мозори булоғи. Сияҳоб ариғининг ёқасида ва Ҳазрати хожа Дониёл мозорининг устидадир. Ушбу булоқнинг суви ҳам қутлуғдир.
Яна Иссиқ ва совук, булоғи. Ушбу булок, Кўҳак тоғининг жануби-шарқий этагида, гаж кони томонидадир. Булоқнинг суви қишда жуда қайнаб ва ёзда совуқдир.
Яна Новадон булоғи. Ушбу булоқ шаҳар тошидаи, жануб томондан чиқиб, Хожа Аҳрор дарвозаси аталган шаҳар дар-возаси ёнидан оқиб, шаҳар ўртасидан ўтиб, Сияҳоб ариғига қуюлади. Баъзилар Самар қоздирған булоқ ушбудир, дейдилар.
Оби Машҳад булоғи. Ушбу булоқ шаҳардан икки мил (5 чақиримча) узоқликдан, жануби-шарқий томондан чиқиб, шаҳар девори ва Афросиёб қўрғони тагидан ўтиб, Сияҳобга қуюлади. Аббос ўғли Қусам бу булоқнинг ёқасида ша-ҳид бўлиб, унинг яқинига кўмилгани сабабли «Машҳад» (шаҳид бўлган ер деб) оталган, Қатурон (Қатвон) даштининг шаҳидлари ҳам шаҳарнинг ташқарисида, кунчиқар томонда, шу ариқнинг ёқасида кўмилгандирлар. Уларнинг сони 70 минг бўлиб, Султон Санжар Мозий билан Қаро-хитойлар ораларида бўлган урушда шаҳид бўлиб эдилар. Эронлар кўпинча бу булоқ ёқасида ҳазрати Хизрга йўли-қиб, муродларига етганлар.

7-БОБ. БУ ШАҲАР ТЕВАРАГИДАГИ ҒОРЛАР ВА ЧУҚУРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДА

Биринчи ғор Афросиёб қалъасининг ташқарисида, ҳаз-рат Хожа Санграсон мозорининг рўбарусида бўлиб, [унда] қатор ҳужралари бордир ва баъзи ҳужраларида ўлган кишиларнииг суяклари кўп.
Иккинчи: ғори Мискин. Бу ғор ҳазрат Хожа Муҳаммад Санграсон мозорининг пасти, шимол тарафида Сияҳоб ариғининг яқинидаги Талли баланд тагидадир. Бу ғорни турк машойихларидан Шайх Ходим алайҳи-р-раҳма (унга раҳмат бўлсии) ковлатиб, сўфийлар учун мақом қилган. Шайх Ходимнинг мозори ғорга яқин ерда воқедир. Бу мақоми файз осор ва авлиёлар жойи бўлгандир.
Учиичи ғори Талли Муҳаммад Чап бўлиб, Афросиёб қалъасининг тупроғи остида қолиб кетган. Сияҳоб устига қилинган Муҳаммад Чап кўпригидан кишилар ўтадиган катта йўлнинг ғарб томонидадир. Бу кўприкдан кишилар Боғи майдон ва Боғи баланд мавзеларга борадилар.
Тўртинчи Хожа Дониёл ғори бўлиб, бу ғор ҳам Афросиёб қалъасининг тупроғи тўкилган ерда қолиб кетган. Бу ғор шарофатлик бир мақомдир.
Бешинчи: ғори Ошиқон. Бу ғор Самарқанд шаҳрининг қалъаси кунчиқари ва қалъа хандақига яқин ердадир. Бу ғорни ҳазрати Махдуми Хоразмий ковлатиб сўфийлар учун жой қилган, қатор ҳужралари бўлган. Ҳазрати Маҳдумнинг вафотидан сўнг бирмунча вақт Самарқанд шаҳрининг қаландархонаси бўлиб турган.
Олтинчи: ғори Кўҳак. Бу ғор Кўҳакнинг шарқий томо-нида воқедир. Нақл қилишларича, мулло Саккокий исмли киши мана шу ғорда риёзат чекиб 41 исмни тасхир (забт) этиш билан шуғулланган. Бошқа ғорларнннг сифатлари машҳур эмасдир.

8-БОБ. МАСЖИД ВА МАДРАСАЛАРИ ҲАҚИДА

(Биринчи) ҳазрати Хизр алайҳи-с-салом масжиди. Бу масжид шаҳар ташқарисида, Афросиёб тепаси устида. Оҳанин, бошқача айтганда, Ҳазрати шоҳ дарвозасининг қаршисидадир. Айтадирларким, Самарқандда энг аввал со-линган масжид ушбудир. Имом Қутайба ҳазрати Хизр ишо-рати бидан иморат қилгандир. Бошқа бир ривоятга кўра, бу бинонинг биринчи ғиштини ҳазрати Хизр алайҳи-с-салом қўйиб, қибласини саҳобалар тиклаганлар. Баъзи кишиларнинг айтишларига Караганда, унинг меҳробини ҳазрати Хизр тўғрилаган. Дерларким, бир кимса душанба куни улаштириб бомдод намозини ўша масжидда ўтаса, ҳазрати Хизрни кўрар эмиш. Ушбу масжид амир Музаффарнинг хонлиги чоғида қайта иморат қилинди.
(Иккинчи) Абдулло ибн Умари Хаттоб — Тангри ундан рози бўлсин — масжиди. Бу масжид ҳазрати Умар масжиди оти билан машҳур бўлиб, Масжиди кабуд ҳам дер эканларким, шаҳар ичида иморатлараро Шердор, Тиллокорий ва Улуғбек мадрасалари яқинида, яъни Улуғбек мадрасасининг жануби-шарқида, Регистон майдонига рўбарў, Тиллокорий мадрасасининг қаршисида, янги солинган мадра-санинг ичидадир. Ҳазрат Абдулло Умар ўғли Саъид Усмон ўғлига бир талай оқча бериб, «Қайсики шаҳарким ислом қўшини томонидан олинса, сиз унда, бу йўлдан менинг отим билан отаб, бирор масжид солдиргайсиз» дейди. Бу масжид ҳам ўшалардандир. Унинг меҳробини саҳобалар тиклагандирлар. Қутлуғ бир ўриндир. Баъзилар бу масжиднн имом Умар Насафий масжиди деб атайдилар. Унинг (Умар Насафийнинг) қабри шаҳар ичида Чокардиза қабристонидадир. Умар масжидинипг шимол томонида Абу Саъидхоннинг дахмаси бор.
(Учинчи) ҳидоят этувчиларнипг билимдони шайх Абу Мансури Мотуридий масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, шаҳар дарвозаси ва шаҳар қўрғонининг яқинида кунчиқар томонда, Чокардиза қабристонинннг ўртасида, шайхнинг қабри устидадир. Эски замонларда бу шаҳарга вабо ёки бирор бошқа бало келса, зоҳид, обид ва олимлар шу масжидга йиғилишиб, дуо қилар эканлар. Шунинг билан тикилган бало кўтарилар экан. Дуо қабул бўлиб, уламонинг кўнглини очадиган бир ўриндир.
[Тўртинчи] ҳазратхожа Абулфазл Балхий масжиди. Бу масжид шаҳар ичида. шимоли-ғарбий бурчакда, шаҳар дарвозаси бўлган Пойқобоқнинг [ҳозирги оти «Хайробод»] якинидадир. Бу масжидда дуо қабул бўлиб, [у] қутлуғ бир ўриндир.
[Бешинчи] Жавзоия масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, иморатлар орасида, Шердор мадрасасининг кунчиқаридадир. Қутлуғ жой ва мужтахидлар ўрнидир.
[Олтинчи] Дари занжир масжиди. Шаҳар ўртасида, иморатлар орасида, ҳидоят этувчиларнинг билимдони шайх Абу Мансур Мотуридий масжидининг яқинидадир. Ўлган шайхларнинг ўрни экан. Тошкентлик Орифжонбой 1250 ҳижрийда [милодий 1834-35 й.] ушбу масжидни янгидан пишиқ ғишт ва гаж билан юксак иморат қилди.
[Еттинчи] Амир Темур кўрагоннинг жомеъ масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, [унинг] шимол томонида ҳазрати Шоҳ [Дари оҳанин] дарвозасипинг яқинидадир. Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни туксон бир филга юклаб олиб кслтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой мукарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар. Баланд овозалик дарвозаси «кимки бу ер [хонаи каъба]га кирди, омонлик топди» оятининг калиди билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пештоқида қад кўтарди. Жомеъ-нинг равоқи устида ёзнлгандирким: «Амир Тарағай ўғли буюк хоқон Амир Темур кўрагон 801 йилда ушбу жомеънииг солинишига амр қилди». Жомеь дарвозасининг узо-рида ёзилгандирким: «Ушбу жомеъни биткизишга 806-да [милодий 1403-04] муваффақ бўлинди». Ушбутенгсиз бино беш йил орасида улуғ хоқон буйруғи билан солиниб бит-казилди. Ушбу жомеънинг эшиги икки табақалик бўлиб, хуло [биринч, мис ва рух бирга қўшилиб эритилса хуло бўлур] қўюлган ва фусункор усталар жомеънинг кирар ерига пўлод қалам учи билан жуда ҳам гўзал табиатли нақшлар қилганлар эканким, Самарқанднинг бузуқчилиқ чоғида йўқолгандир. Жомеъ эшиги устида ушбу байт ёзилган:
Дар кафи халк ҳама макру фиреб асту ҳавас, Кор даргоҳи худованди жаҳон дораду бас.
Мазмуни:
Халқ кафтида бари алдов ва ҳавасдир,
Иш ёлғиз дунёнинг эгаси бўлган тангрининг
саройидадир.
[Саккизинчи] Мнрзо Улуғбек ибн Мирзо Шоҳрух мадрасаси ва масжиди жомеи. Улуғбек Амир Темурнинг набираси, Шоҳрух мирзонинг тўнғич ўғлидир. 796 ҳижрий, якшанба куни жумоди алаввал ойининг 19-да [милодий 1394 йили, 23 мартда] туғилгандир. Шоҳрух мирзо отаси Амир Темур кўрагоннипг ўлимидан беш йил кейин Ҳиротдан Самарқандга кслиб, Мироншоҳнинг ўғли ўз биродарзодаси Султон Халилни Самарқанд тахтидан тушириб, ўз ўғли Улуғбекни [тахтга] ўтқазди. Улуғбек хонлигидан 16 йил сўнг ҳижрий 823 [милодий 1420-21]да ушбу мадрасани солдирди. Ушбу Мадраса шаҳар ўртасида [арки олийга яқин бир ўриндадир]. [Мадрасанинг] тоғ шукуҳли ҳайъати устухонбанд мустаҳкамлигидан фалак биносидан тинчликни олган, юксаклик жиҳати бўлмиш азаматнишон пештоқи оғирлигидан ерга зилзила келтир-ган, унинг олий даражали кунгираларини қудрат устаси фалак айвонининг муқарнаскорлиги билан бир хилда ясаган, ложувард кошинларини қазо наққоши фалакнинг чароғон юлдузлари билан бир тартибда нақш қилиб, уларга дахлдор қилган қуёшдек жилваси, зарнигор нақшлари, гўзал фалак гунбази билан ҳамвазн эди. Бу буюк Мадраса икки қаватли бўлиб, ҳар бир равоқда бир ҳужрада талабадан икки киши турар экан. Самарқанднинг бузуқчилик чоғларида ўзбек хонларидан бирови подшоҳлик ўрдасига саркўб [қўрғон ичидаги ёвни тўпга тутнш учун кўриладиган юксак ўрин] бўлмасин, деб устги қаватини буздирган. Ҳозирда [у] бир қаватликдир. Мадрасанинг иморати битгандан кейин Улуғбек мирзо у ерда Қозизода Румийни мударрисликга белгилади. Баъзи вақт ўзи ҳам даре айтмоққа киришар эди.
Мадраса солингандан тўрт йил кейин 833 [1429-30] Улуғбек, Қозизода Румий, мавлоно Ғиёсиддин Жамшид, мавлоно Муиний Коший, мавлоно Салоҳиддин Мусо билан Кўҳак пуштасининг этагида, Оби раҳмат ариғининг ёқасида ра-садхона биносига бошлади. Расадхонанинг теварагида буюк-буюк ҳужралар тузди. Расадхона тепасининг этагида гўзал чорбоғ ва чинихона ясатиб, кўпинча унда турар эди6. Расадхонани иморат қилаётганда битказишдан бурун, бря-ги уламо ўтар дуиёдан мангулик оламига жўнадилар. Бундан сўнғ аллома Али Қушчи кенгаши билан расадхонани битказди62. Улуғбек Мирзо ҳижрий 841 [милодий 1437-38 йил]дан бошлаб мунажжимлар орасида эътиборли бир китоб саналган «Зичи Кўрагоний»ни езди.
Улуғбек мирзонинг икки ўғли бор эди. Биринчиси мирзо Абдуллатиф, иккинчиси мирзо Абдулазиз эди. Абдуллатиф 851 ҳижрий [милодий 1447-48] ўз отаси Улуғбекни ўлдирди. [Улуғбек мирзо] 57 йил яшади. Мирзо Абдулазизни отасидан икки кун илгари ўлдирган эдиы. Бундан олти ой сўнгра Абдуллатифни Боғи чинордан шаҳар сари келаётганда, Улуғбек одамларидан Бобо Ҳусайн деган биров отиб ўлдирди66. Унииг бошини Улуғбек мадрасасининг пештоқига осдилар. Улуғбекнинг қабри ўз бобоси Амир Темур кўрагон кўмилгаи гумбаз ичидадир, иншооллоҳ, ўз ўрнида маълум қилинади. Тубандаги ушбу байт Улуғбек мирзоникидир:
Эй он, ки мулки ҳусн ба зери нигини туст. Шўхи макун, ки чашми бадон дар камини туст.
Таржимаси:
Эй, санким муҳринг остида ҳусн мулкидир, Шўхлик қилмаки, ёмонларнинг кўзларн сени
пойлаб турибди.
[Тўкқизинчи] шаҳид хон Муҳаммад Шайбонийхон мадрасаси. Шайбонийхон [Шоҳ] Будоғ султоннннг ўғли бўлиб, у [бўлса] Абдулхайрхоннинг ўғлидир. Баланд даражалик Абдулхайрхон Чингизхон ўғли Жўчихон наслидандир. Бу Мадраса шаҳар ичида ҳазрати шоҳ мозорига бориладиган катта йўлнинг кунботар томонидадир. Шаҳид хон [Шайбонийхоннинг] қабри ҳам шу мадрасанипг ўртасидаги суфа остидадир. Ушбу мадрасани солдиргучи Шайбонийхон ўғли Муҳаммад Темурхоннинг хотини Маҳди улё хоним69дир. Муҳаммад Темур отаси гавдасини келтириб бу ерда кўмдиргандан кейин, ушбу Мадраса Шайбонийхон мадрасаси номи билан шуҳрат чиқарди. Самарқанднинг бузукчилиги чоғида ушбу Мадраса бузилган, хароб бўлган эди. Иккинчи марта суннатларни тирилтирувчи ҳазрат Амири Маъсум Ғозийнинг фармойиши билан тузатилиб, вақфлари белгиланди. Ҳозирда унда дарелар давом этмоқда, ўқувчилар ўқимоқдалар.
[Ўнинчи] Фозиллар етакчиси жаноби қози Соқий  уни худо раҳмат қилсин мадрасаси. Бу Мадраса шаҳар ичида Амир Темур жомеъининг [Бибихоним] жануби-ғарбий бурчагида экан. Қози Соқий Имомқулихоннннг хонлик вақтида Самарқандда қози калонлик мансабида эди. Бу Мадраса эса ул уламо йўлбошчиси томонидан 1021 [1612-13] йилда солингандир. Самарқанднинг бузукчилик чоғида у Мадраса буткул йўқолибдир, ҳозирда ундан ҳсч нишона йўк.
[Ўн биринчи] Сайид Аҳмадхожа мадрасаси. Бу Мадраса, Самарқанд шаҳрининг ичида, Шайбонийхон мадрасасинипг жануб томонида экан. Ушбу Мадраса Сайид Аҳмадхожа томонидан Имомқулихон замонида 1047 ҳижрий [милодий 1637-38] йилда солинган73. Сайид Аҳмадхожанинг қабри ҳам ушбу Мадраса ичида экан. Самарқанднинг бузуқчилик чоғида бу Мадраса бузулиб йўқ бўлган эди. Амир Саъид лақаби билан машҳур бўлгач суннатларга амал етувчи уламолар устози, мўминлар амири, ҳазрат амир Ҳайдар нинг вақфини йиғиб, ўша Саъид қабрининг шимолида кичик бир Мадраса солдирди. Ҳозирги вақтда дарс ўрни ва ўкувчиларнинг қўнар жойидир.
[Ўн иккинчи] Шердор мадрасаси. Бу Мадраса [Самарқанд Регистонида] Улуғбек мадрасасининг қаршисида, унинг кунчиқар томонидадир. Бу Мадраса вилоятпаноҳ Ялангтўшбий оталиқ томонидан солинган. Ялангтўшбий олчин аймоқиндандир. 1028 [1618-19]да ушбу Мадраса солинди. [У] шундай мадрасаким, буюкликдан хаёл идиши ичига сиғмас, катталикдан тавсиф айтишга тўғри келмас, баланд тоқи фалак равоқидек, чунончи офтоб шаклини асад буржиға яқин қилиб, пештоқига сурат солиб, ҳар икки шерни оҳу оладиган тарзда кўрсатилган. Офтоб панжасини далир шерлар пешонасига қўйиб турган ва ҳар икки равоқ биқинига ранглик зийнатланган, нақши нигорлик икки гумбаз қилинган ва ҳар икки гумбаз тепасига гулдаста бино қилинганки, барчани ҳайратда қолдиради. Қизиқи шундаким, мадрасанинг солиниши тарихи «Ялангтўш баҳодир» топилибдир.
[Ўн учинчи] Тиллокорий жомеъи мадрасаси. Ушбу Мадраса Улуғбек ва Шердор мадрасаларининг шимолида, иккаласининг ёнидадир. Жумъа намозини Амир Темур курагон жомеъи хароб бўлганидан кейин, шаҳар халки [ҳозирга қадар] Тиллокорий мадрасайи жомиъида ўқийдилар. Унинг солдиргувчиси ҳам мир Ялангтўшбий оталиқдир. Шердор мадрасасидан ўн йил кейин 1051 ҳижрий [милодий 1641 -42] йилда солинди78. 1234 ҳижрий [милодий 1818-19] йилда пештоқи зилзиладан ўрнидан қўпорилиб тушиб эди. Ҳазрати хилофот макон ҳазрати сайид. мўминлар амири Амир Саъид унинг қабри мунаввар бўлсин — яъни амир Ҳайдарнинг буйруғи билан янгидан тузатилди.
[Ўн тўртинчи] яхшилар қутби, солиҳлар ғавси носир улмиллат ва-д-дин ҳазрат Хожа Аҳрор — унинг сирри пок бўлсинмадрасаси. Ушбу Мадраса шаҳарнинг ичида, жануб томонда, Сўзангарон дарвозасига бориладиган катта йўлнинг кунботаридадир. Хожа Аҳрор билим эгаларини севар, мажлиси ҳамиша олим кишилар билан тўла эди. Шу сабабдан илм аҳллари учун у ерда бир олий Мадраса солдирди. Самарқанднинг бузуқчилик чоғида ушбу Мадраса бузилган эди. Суннатнинг муҳйиси амири Маъсум Ғозий [амир Шоҳмурод) Улуғбек мадрасасининг жанубида бўлиб, бузилган Алика кўкалтош жомеъ мадрасасининғ ғиштларини дин уламосининг фатвоси билан келтириб, ҳазрат Хожа Аҳрор, сирлари муқаддас бўлсин, олий мадрасасини бошқатдан солдирди ва вақфларини белгилади. Ҳозирда унда ўқиш бор ва ўқувчиларнинг турар жойидир. Аммо Алика кўкалтош Шоҳрух мирзонинг ишончли кишиларидан бўлиб, уни ўғли мирзо Улуғбек билан бирга Самарқандга қўйган эди.
[Ўн бешинчи] Олий Мадраса. Бу Мадраса Самарқанд-нинг арки ичида, подшолик тахти бўлган «кўктош» нинг қаршисидадир. Ушбу мадрасани суннатнннг муҳйиси, олий шаън, уламо ва фузалоларнинг устози, хилофатмакон Сайид, мўминлар амири, ҳазрат Амир Ҳайдар подшо 1228 ҳижрий [милодий 1812-] йилда солдирган.
[Ўн олтинчи] Қози Ғафур  унга тангрининг раҳмати бўлсин  мадрасаси. Бу Мадраса Самарқанд шаҳри ичида, кунчиқар томонда иморатлар орасидадир. Самарқанднинг бузуқчилиги чоқларида бузилган экан, суннатнинг мухийси ҳазрат амир ал-мўминин Сайид Амир Ҳайдар подшонинг буйруғи билан ушбу мадрасанинг жануб томонида еттита ҳужра солинди. Ҳозирда ўқиш ўрнидир.
[Ўн еттинчи] Нодир Муҳаммад девонбеги мадрасаси. Ташқи Шердор [Шердори берун] деб ҳам машҳур бўлган. Ушбу Мадраса хожа носир ул-миллат ваддин ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор файз осорли мозорининг шимолидадир. Нодир Муҳаммад девонбеги ўзбекнинг орлот аймоғидан ва Бухоро хони Имомқули баҳодирхоннинг тоғомсидир. Яхшиликни сезгучи, яхшилик қилмоқни истагувчи билим эга-ларига ихлослик бир киши экан. Ушбу мадрасани 1040 ҳижрий [милодий 1630-31] йилда солдирди. Бу Мадраса жуда юксак, нақшли ва гўзал бир мадрасадир. Тўрида бир кенг хонақохи ва минбари бор бўлиб, Хожа Аҳрор мозорига келгувчилар намозларини онда ўтайдилар84. Ҳозирда ушбу Мадраса ўқиш ўрни ва талабаларнинг жойидир.

9-БОБ. ШАҲАР ВА УНИНГ ТЕВАРАКЛАРИДАГИ ҚАБР ВА МОЗОРЛАРНИНГ АЛОМАТ ВА НИШОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

1. Нурга тўла Ҳазрати шоҳ мозори. Ҳазрати шоҳнинг муборак оти Аос ўғли Қусам бўлиб, мозори Самарқанд қўрғонининг шимол томонида, шаҳар ташқарисида, Афросиёб қўрғонининг ичидадир. Қусам ҳазрат Муҳаммад пайғамбарнинг, Тангрининг унга салот ва саломлари бўлсин — амакиси бўлган ҳазрат Аббоснинг, тангри ундан рози бўлсин  ўғлидир. Онаси Ҳорис қизи ва Муҳаммад пайғамбарнинг хотинларидан бўлган Маймунанинг синглисидир. «Таҳзиб ул-асмо» ва «Асоба дар тамизи саҳоба» китобларидан бордирким, Аббоснинг, тангри ундан рози бўлсин — бир хотинидан тўрт ўғил дунёга келган эди: ] ҳазрати Фазл. Мозори Шом вилоятида, Ярмук деган ўриндадир. ]Ҳазрати Абдулло. Қабри Тоиф вилояти (Макка музофоти) да. ] Ҳазрати Убайдуллоҳ. Мозори Мадинада. ] Ҳазрати Қусам. Мозори Самарқанддадир. Ғиёсиддин Жа-вҳарий ўз асарида «Аббоснинг беш ўғлн бор эди» деб кўрсатган. Юқорида ёзилмиш тўрт ўғлини санагандан кейин, бешинчи ўғли Маъбат исмлик эди. У Африкада кўмилган дейди. «Мадориж аннубуват» китобида зикр қллинган: пайғамбар ўз амакиси Аббосга, ундан оллоҳ рози бўлсин, деди: «эртага ўғилларинг билан келгин». [Лекин] Аббос, беш ўғли бўлса-да, [фақат] Абдураҳмон билан келган. Пайғамбар уларга ўз чодирини тикиб берди ва деди: «Э, худойим, Аббос ва унинг фарзандларини равшан ва ботин мағфиратинг билан ярлақагин, кейин келадиган авлодла-рини хам ўз ҳимоятингда асра!». Термизийдан ривоят килинди. Ва Ғиёсиддин [Жавҳарий]нинг [яна] айтишича, ҳазрат Қусам Пайғамбарни вафот этгандан сўнг ювган-лардан биридир. Бир ривоятда айтилишича, Қусам пайғамбарнинг ўлими чоғида саккиз яшар эди. Афту башараси ва қилиғи буткул Пайғамбарга ўхшаш эди. Чунончи «Ашбоҳ ун-нос» [деган] ҳадисда «Менга ўхшаш яратилган», дейилган. Қусам ибн Аббосни имом Ҳасан билан эмишга бердилар ва Қусамнинг онаси Пайғамбар замонида бир кеча тушида пайғамбарнинг шарофатлик аъзоларидан биғрини унинг олдига ташлаганлар. (Сўнг) у келиб Пайғамбарга арз қилганда, у деди: «Яқинда Пайғамбар қизи Фотима [ҳам] ўғил кўради, сен уни [ҳам] эмизгин», Ҳазрат амир ул-мўъминин Али, каррамаллоҳу важҳаҳу, [тангри унинг чеҳрасини олижаноб этсин], халифалиги чоғида унинг буйруғи билан Макка шаҳрига ҳоким бўлиб турди. У шаҳид бўлгандан кейин Маовия [ибн Абу Суфён] замонида унинг буйруғи билан Убайд Зиёддан сўнгра, Хуросон ҳокимлигига тайинланган уруш бошлиқларидан Усмон ўғли Саъид кетидан Мовароуннаҳрга келди. Усмон ўғли ҳазрат Саъид яраш йўли билан Самарқандни олиб, халқинй му-сулмон қилди. Динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини юргузмоқ тилаги билан Қусамни бир неча ислом қўшини билан бирга бунда қолдирди, 57 ҳижрийда (милодий 677 й.) кофирлар шаҳарга ҳужум қилдилар. Самарқанд шаҳрининг Намозгоҳида Қусам жон чиқарига ўқ тегиб шаҳид бўлди ва қутлуғ гавдасини Бану Ножия қабристонида ғор ёнида кўмдилар. Тўғри ривоят шудирким, Усмон ўғли Саъид Самарқанд эли билан урушаётганда, Қусам жон чиқарига ўқ тегиб шаҳид бўлди ва Бану Ножия қабристонида кўмилди. Аллома Утбий «Саҳиҳи Бухорий шарҳи»да Аббос ўғли Қусамнинг қабри Самарқандда Оҳанин дарвозасининг яқинида Бану Ножия қабристонидадир, деб аниқлаб ёзиб-дир. Абу Абдулло «Тарихи Нишопурлда тўғриси Қусам ҳазратлари вафот этиб Самарқандда кўмилгандир, деб ёзадир. Бошқа бир ривоятга кўра, ҳазрат Қусам Ширинкет (Самарқанд музофоти) деган мавзеъда шаҳид қилинган ва гавдасини Кўҳак дарёсидан кечириб ўтказиб, Бану Ножия қабристонида кўмдилар. Султон Санжар Мозий замонасида ўша қабристонда «Қусамия» аталган бир мадраса солинган эди. У Мадраса Самарқанд қўрғонн ўрнига тепа устида, Оби машҳад ариғининг яқинида, кунботар томонида эди. Ҳозирда ундан бир нишона қолмагандир.
Амир Темур кўрагоннинг подшолиги вақтида ушбу мозор иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилди. Унинг хотин ва сингилларидан бир нечаси ва баъзи амирлар унда ўринлар белгилаб, ўзлари учун турбатлар ва дахмалар ясатиб, уларнинг устида буюк-буюк бинолар солдиргандир-лар. Ложувард тусли фалак дунё юзига тамошо кўзини оч гондан бери бунга ўхшаш гўзал вя безаклик иморат кўрмаган. Фирузаранглик, қўбтурма нақшлик (муқарнас) ғилдирак ой билан қуёшдан ўзига кўз ясагандан буён бу каби бинокорлик кошинларни тамошо қилмаган. Бу иморатнииг кўринишидан кўзлар безаниб, мурассаъ (бир-бировига келиштириб чизилган инжулар) бўладир.
Ушбу сатрлар ва бу рисолани ёзувчи мен яхши иттифоқ тушиб панжшанба куни туш вақти 16-нчи жумоди ал-аввал ойи ҳижрий 1251 [1835, 9 сентябрь]да расули мухториинг амакиваччаси Ҳазрат Шоҳ ундан оллоҳ рози бўлсин, мозорини зиёрат қилгандан сўнг, иморатларини, масжид ва миёнсаройларини, гумбазларини ва у ердаги ёзмаларини кириб кўрдим ва кўрган-билганларимни кўчириб бу ерга ёздим, шунинг учунким, замоннинг ўзгариши билан бу асарлар кўздан йўқолганда. ушбу қоғозда ёзгулик қолгай, ибрат олингиз, эй ақли солим эгалари!
Яширин қолмасинким, Ҳазрати Шоҳнинг муборак мозори билан бир қаторда бўлган масжидларнинг иморати 735 (1334-35) йилда бйткандир. Солиниш тарихинннг ёзмаси гумбаз ичида кўрнииб турибди. Лекин масжиди калоннинг солиниши тарихи ўчмиш ва йўколгандир. Узунча миёнсарой томонида-ги эшиги устида бир ёқда Султон Аҳмад102 ва бошка ёкда Султон Абу Саъид оти ёзилгандир. Баъзилар Амир Темурдан бурун хон бўлиб ўтган Султон Абу Саъид томонидан ушбу бино солинган бўлса керак, деб ўйлайдилар. Узунча миёнсаройга кириладиган ўймакор дарвозанинг ясалиши тарихи 807 (1404-05) йилларким, ҳозирда ҳам дарвозанинг бурнида ёзмаси бор. Ушбу миёнсаройнинг шимолида, зиналар қаршисидаги иҳота қилиб олинган ялангликнинг бир ёнида Амир Темурнинг хотини, Амир Мусо ўғли бўлган Амир Одилнинг кизи Тумон оқо дахмасининг гумбази бор105. Дахма олдида масжид бор. Унинг шимолида Ахмадхожанинг дахмаси бор. Кунчиқар томонда Қутлуқ оқонинг дахмаси бор. Ушбу Қутлуғ оқо ҳам Амир Темурнннг мухтарам хотинларидан биридир. Туман оқо дахмасининг битказилиш йили 862 (1457-58)дирким деворида ёзилгандир. Зиналарнинг ёнида, юқори томонда тўрт гумбаз бор: иккаласи йўлнинг кун бота рида, яна иккаласи йўлнинг кунчиқаридадир. Ғарб томонда икки гумбазким, бир-бирисига туташгандир. Бириси Амирзода дахмасидир. Унинг битирилиш йили 799 (1396-97)дадир, деб ёзилгани равоқида куриниб турибди. Иккинчиси Амир Тара-той қизи, Амир Темурнинг синглиси бўлган Туркон оқонинг дахмасидир. Унинг битирилиш тарихи 773 (1371-72) йилдирким, равоқида ёзилгандир. Унинг (Туркон оқонинг) ўлими 785 (1383-84) йилда воқеъ бўлган. Йўлнинг кунчиқарида бўлган иккала гумбаздан бириси Туркон оқо гумбазининг қаршисидагиси Амир Темур синглиси Тарағой қизи Ширинбека оқо дахмаси эрур. Унинг битирилиши 767 (1365-66) йилдадирким, ёзуви равоқида кўриниб турибди. Кунчиқардаги у бириси Амир Ҳусайн дахмаси бўлиб, Амирзода гумбазииинг қаршисидадир. Унинг битирилиш йили 777107 (1375-76)дадирким, равоқидаги ёзмада бордир.
Мавлоно Шарафиддин Али Яздий ўз тарихида шундай ёзадиким, Амир Темур 801 (1399) йилда Ҳиндустон юришидан қайтиб келиб, шаъбон ойида (8 апрель-7 май) Самарқанддаги Боғи дилкушода бўлган кўшкига қўнди. Олтинчи шаъбонда (13 апрель) Самарқанд ичига кириб, еттинчисида Қусам [ибн] Аббос ўғлининг разиоллоҳу анҳу — тангри ундан рози бўлсин — файзберувчи мозорига зиёрат учун бориб кутланди. Ундан Ҳазрати Шоҳ шарофатли мозори дарвозасинииг қаршисида бўлган Туман оқо хонақоҳига бориб пеший намозини онда ўтаб, Боғи чинорон сари жўнади. Ундан Боғи беҳиштга қараб кетди. Келаси куни Боғи баландга келиб қўнди. Ушбу сўзларни (мавлоно Шарафуддин) масжиди жомеъининг солиниши тўғрисидаги ёзган бўлимида айтади109. Зиналарнинг қуйисида, катта йўлнинг ёнида бўлган масжид, миёнсарой ва ҳужраларнн эса Улуғбек мирзонинг ўғли Абдулазиз мирзо солдирган. Унинг битирилиши тарихп 838 (1434-35) йиллардирким, миёнсарой равоқидаги ёзмада кўриниб турибди. Ва яна зиналарнипг қўйисида, кунчиқар томонида [катта дарвоза ва миёнсаройдан ўткач, ўнг қўлда] бир Мадраса бордирким, уни мўминлар амири Сайид Амир Ҳайдар салтанати чоғида давлатининг ишончли кишиси ва султонлик нойиби, шаън эгаси бўлган самарқандлик Давлат қушбеги 1228 (1811) йилда солдирган. Ушбу Мадраса эшигининг ёнида, шимол томонда, Самарқанд ҳокимли бўлиб турган Мадраса эгаси-нинг ўғли марҳум Муҳаммад Шарифбийнииг қабри бор.

Aммo шаҳзода Қусамнинг нур сочувчи мозоринииг зиёратидан аҳли диллар ажойиб завқ оладилар. Бу шарофатли жойнинг тупроғини подшолар ўз кўзларига тўтиё қиладилар. Тажрибада кўрилгандирки, ҳар бир ҳаёсиз ва нопок киши яқин ёки узоқдан у кишининг мозорига эҳтиромсиз-лик кўрсатса, тангри таоло андак фурсатда унинг жазоси-ни беради. Пайғамбарнинг элчиси, унга салом ва салот бўлсин, азиз саҳобалари кароматларини кўрсатади.
Иккинчиси Шайх ул-ислом [хожа]Абдулҳасан ва учинчиси Абу Наср Қассоб ва тўртинчиси Амири Хуросон мозорлари Аббос ўғли Қусам мозори бўлган тепада экан. Ҳозирда соғона тошлари ва белгилари йўқолгандир. Бешинчиси Муҳаммад ибн Молики Аштар мозори Афросиёб қўрғонининг қирғоғида, Оби машҳад ариғининг ёнидадир. Ушбу мозор билан Оби машҳад аросида бир катта йўл бордир. Унинг Ҳазрати Шоҳ ёронларидан экани [га] машҳур. Ўзга аҳволи белгилик эмас ва яна тангри таоло яхши билади.
Олтинчи. Хожа Абулҳасан мозори. Бу мозор Хизир алайҳи-с-салом масжидининг кунботар девори орқасида ва яқинидадир. Унинг қабри устида тош майдаларидан, узунча соғона шекиллик, нишона ясабдирлар. У киши мозорининг баракоти очиқ ва ошкорадир, унга тангрининг раҳмати бўлсин.
Еттинчи. Хожа Муҳаммад санграсон мозори. Унинг оти Хожа Ҳамавий бўлиб, Қабри Афросиёб хандақи кунботарида, шимолий бурчакдадир. Айтадирларким, у ҳазрати Шоҳ ёронларидан эди, мусулмонлар билан кофирлар ўртасида бўлган урушда тош еткузиб турган эмиш. Ушбу мозорнинг яқинида бўлган юксакликда бир масжиднинг қуйисида бир савмаа бордурким, тангри қўлларининг турар ўрни экан. Ушбу қабристонда бир талай авлиёларнинг мозорлари бор. Хожа Муҳаммад Фазл Балхийнинг мозори ҳам шундадир. Балхдан Самарқандга келган ва бунда уни қози қилдилар. Шундан кейин ҳажга бориб, яна Самарқандга қайтиб келди. Ўлими 319 [931-32]дадир. Муҳаммад Насрий Марвазий, Муҳаммад ибн Саъид Бухорий ва хожа Муҳаммад Валиднинг қабрлари ҳам ушбу пушта устида эканким, нишоналари йўқолиб, билинмай қолибди. Ҳазрат Саййид Аҳмад ва унинг халифаси мавлоно Шамсуддин Ўзгандийнинг мозорлари ҳам ушбу қабристонда. Пойқабоқ дарвозасининг яқинидадир. Бу иккала буюк киши бир узунча супа устида роҳатда ётадилар. Улар турк шайхларидан эканлар. Хожа Муҳаммад санграсон қабристонининг кунботар чек ораси Новадон ариғининг жарлигидир. Бу ариқ булоқларидан ке-либ, шаҳар ичидан ўтиб, Сияҳоб ариғига қуюлади. Шимол томони Сияҳоб ариғидир, кунчиқари Афросиёб қўрғони-нинг ва жануб томони Самарқанд қўрғонининг ўрнидир. Шу айтилган оралиғида чет бўлган майдон азизлар ва мусулмонларнинг қабр ўринларидир. Бу майдон саҳнидаги тепачалар, соғона харобаларининг намунасидирким, иморатлари бузилиб, йўқолгандир. Афросиёб қўрғонининг қирғоғида, ғарби-шимолий бурчакда, Банда хотиннинг мозори ва Мискин номлик савмаа бор эканким, ҳозирда иккаласи ҳам йўқолгандир. Сияҳоб ариғининг яқинидаги баланд тепа остида «Мискин» деб аталадиган бир ғор бордирким, турк шайхларидан бўлган Ходим Азизон шайхнинг қабри унинг шимолидадир. Бу шайхнинг муфассал таржимаи ҳоли «Ла-маҳот» китобида бор. Мозорининг зиёратидан киши купли таъсирланади.
Сияҳоб яқинида бўлгап Банда хотин мозорининг пастлигида бир булок бор, унинг сувини қутлуғ биладилар. Байт:
Чашма ки межўшад аз ин хокдон,
Ашки мукимони тайи хок дон!
Таржимаси:
Бу тупроқдан қайнаб чиққан булоқни
Тупроқ остидагиларнинг кўз ёши [деб] бил!
Саккизинчи. Сербаракот Ғотфар маҳалласининг мозори. Ғотфар маҳалласини Ғотфир кўчаси ҳам дейдилар. Ушбу маҳалла Самарқанд шаҳрининг ташқарисида, аркнинг ғарби-шимолий бурчаги қаршисидадир. Бу ерда бир мозор бор, [уни] халқ Хожа Юсуф Ҳамадоний қабри деб зиёрат қиладилар. Ҳазрат мавлоно Абдураҳмон Жомий «Нафаҳот-ул-унс» китобида Хожа Юсуф Ҳамадоний қабри Марв вилоятида деб аниқлаб ёзади. Улкан авлиёлардан саналадитан Хожа Абу-л-фаворис Бағдодийнинг қабри шунда-дир. Яна Имом Ломиший, Умар ибн Аҳмад Марғинонийнинг мозори, Хожа Искандар Дорамийнинг турбати, хожа Зайниддин Димишқийнинг қабри [ҳам] ушбу маҳаллададир. Шу ерда, жар яқинида, эски замонда бир тепа бор эканким, у «Тали тўғон» деб аталар экан. Ҳазрат шайх Шамс ул-аиммайи Ҳалвоийнинг мозори шу тепанинг яқинида экан. Хожа Дурюзагар ва хожа Мўйтобнинг мозори ҳам шундадир. «Тали тўғон»га яқин ва унга туташ «Тали муҳаррабон» деб аталадиган бир тепа ҳам бор. Хожа Ғотфарий ушбу тепада кўмилган. Ҳозирда уларнинг нишоналари ва ёзувли тошлари йўқолган. Буларни эски китоблардан ва кекса кишилардан суриштириб ёздик.
Хишткўприк олдида, Навбоғ томонига бориладиргон йўл четида, жар ичида бир азизнинг файз асарли кўмилган ўрни бор. Турклар уни «Сойлик ота» дейдилар. «Саволик ота» отагувчилар ҳам бор. Уларга тангрининг раҳмати ва розилиги бўлсин.

10 БОБ. ҚАБР АҲЛЛАРИНИНГ ЗИЁРАТ ЙЎЛЛАРИ

Самарқанд арки ичидаги мозорлар
Тўқизинчи. Қутби Чордаҳўм мозори. Бу кишининг оти Шайх Нуриддии Басирдир. Ундан «сизнинг замонингизда қутб кимдир?» деб сўрагаида у: «биродарим Абдулло ўн учинчи кутбдир, биз ўн тўртинчимиз», деб жавоб берибдир. Шунинг учун «Қутби чордаҳўм» деб донг чиқарган. «Басир» шунинг учун деганларким, у киши онадан сўкир туғилган бўлса ҳам, валийлик нури билан барча кўргулик-ларни кўрар эди. У қутблар орасида ўн тўрт кечалик тўлган ойдек эди. Шунга кўра, ўзини ўн тўртинчи қутб атайди. У шайх Зайниддии Куйи Орифонийнинг халифаси бўлиб, ундан тарбия топиб, қабул даражасига етган. Шайхликда тугалланиб, энг сўнгги босқичига мингач, йўлбошчисининг ғайбий ишорати юзасидаи, онаси билан бирга Нўшкентдан Самарқандга кўчиб келибди. Нўшкент ва Куйи Орифон Тошкент вилоятининг қишлоқларидандир. Самарқандга келгач, Новадон булоғининг ёқасида, Кўйи чўпононда сабзаранг ёки «Масжиди кабуд» ва турклар томонидан «Кўк мачит» деб аталадиган масжидда қўниб, шунда ўрмашиб-дир. Зикрни жаҳрия йўли билан айтар экан. Бир талай кишини олислик ўрнидан яқинлик даражасига еткизибдир. У 640 [1242-43] йилда ўлди. Гавдасини Новадон булоғининг ёқасида кўмдилар. Айтадирларким, Қутби чордаҳўмнинг қутлуғ мозори Новадон бўйида аркнинг ташқарисида экан. Амир Темур кўрагон ҳазрати шайх Абу Саъид ибн ҳазрати шайх Бурҳониддин Соғарчий дан ўз ишларининг олдинга бориши учун руҳоний ёрдам сўраганда, шайх Нуриддин [Қутби чордахўм] қабрини зиёрат этишга буюрибди. Шу шайхнииг буйруғи бўйича Амир Темур Қутби чордаҳум мозорини Самарқанд аркига киргизиб, қабри устида гўзал ва юксак бир бино солдирган ва гумбазининг устига олтиндан бир қубба ясатиб ўрнатган экан. Ушбу мозорнинг зиёрати дуонинг қабули ва тилакларнинг юзага чиқишига анча таъсирликдир. Амир Темур кечалари шул мозорнинг теварагида айланиб юрар экан. Байт:
Кор на ин гумбази гардон кунад,
Ҳарчи кунад ҳиммати мардон кунад.
Мазмуни:
Ишларни қиладиган шу айланувчи гумбаз [яъне фалак]эмас,
Балки ҳар нима қилса, эрларнинг ҳиммати қилади.
Ўнинчи. Ҳазрати фахр ул-ислом Али Паздавий мозори. Бу мозор Самарқанд ўрдасининг ичида, Вазир масжидинииг саҳнасида, Қутби чордаҳўм мозорининг яқинидадир. Ушбу имом отасининг оти Ҳусайндир. Али Паздавий Южилдлик «Мабсут» китоби, «Жомеъ ус-сағир» шарҳи ҳамда усули фиқҳда «Усули Паздавий» китобларни ёзган. Дерларким, шу имомнинг замонасида Шофеъий мазҳабида бўлган бир олим келиб, ҳанафий мазҳабидаги олимларни енга бошлади ва ўз мазҳабига киргазаверди. Муллалар унинг билан мунозара қилишга ундаб имомга ёпишдилар. Имом кўнмади. Лекин муллалар фириб ишлатиб уни мунозара қилдирдилар. Шофеъий олими имом Шофеъийни мақтаб, у бир ойда «Қуръон»ни ёдлагандир, деди. Имом: «Бу жуда қулай бир иш, олти ойда эл аро тарқалган бутун илмлардан хабардор бўлмак мумкин, деди. Олти ойдаи кейин қайси китобдан сўрасалар, [Али Паздавий] муфассал йўсинда айтиб берар эди. Шофеъий олими бу ҳолни кўргач, индай олмасдан ожиз қолди. Айтадирларким, имом «Эҳё ал-улум» китобининг муаллифи 40 жилдлик «Ёқут ат-таъвил» тафсири ва «Мишкотул-анвор»нинг муаллифи бўлгаи имом ҳужжат ул-ислом Зайнуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Ахмад ал-Ғаззолий билан кўришиб суҳбатлашган. Ҳужжат ул-ислом от гўштининг ҳалоллигини даъво қилиб далил келтирди, [аммо] имом [Паздавий] қабул килмай, жавоб қайтарди. Ҳужжат ул-ислом индамасдан қолди. Нақл қиладиларким, имом [Паздавий] Самарқандда қози бўлиб турди. 482 [1089-90] йилда ўлди. Яна дерларким, биров имом [яъни имом Паздавий] қошига келиб «Қуръон»ни форсийчага ўгуриб ўкисалар ва арабчасини бир ёққа ташласалар тузукми?», деб сўрабди. Имом дарҳол у кишини ўлдиришга буюрди ва «бу кишини ўлдиришга буюришимнинг сабаби шулким, бу одам «Қуръонини мўъжизаликдан чиқариб, динга халал ва ўзгариш киритмоқчидир. Шунга кўра уни ўлдиришни вожиб билдим», деди. Имомиинг бу ишини Самарқанд ҳокими маъқуллади.
Ўн биринчи. Ҳазрат шайх Абдураҳмон ибн ал-Авф Деб шуҳрат қозонгаи Шайх Абдураҳмон мозори. Бу мозор арк дарвозасига туташ, Қутби чордаҳўм ва имом Фахр ул-ислом-мозорлари яқинидадир. Лекин «Тарихи Мадина»да «Абдурахмон ибн ал-Авф мозори мунаввари Мадинада Боқеъ қабристонидадир», деб кўрсатилади. Иккала киши бир ном билан аталган бўлса эҳтимол. Яна улуғ тангрининг ўзи билади. Унинг, худонинг раҳмати бўлсин, мозори жуда нурлидир.
Булардан бошқа Самарқанд арки ичида яна уч мозор бор: биринчиси аркнинг шимолида, иккинчиси кунботар томонида ва учинчиси Қутби чордаҳўм дарвозаси эмас, ўзга бир дарвозанинг яқинидадир. Бу уч азизнинг от ва ҳоллари белгилик эмас.
Самарқанд шаҳрининг олий аркидан ташқарида бўлган сербаракот мозорлар
Ўн иккинчи. Ҳазрати Руҳободнинг файз осорлик мозори. Ушбу мозор эгасининг муборак оти мавлоно Бурҳониддин Соғарчийдир. Соғарч Самарқандга қарашли қишлоқлардан эканким, ҳозирда бузуқдир. Бу мозор Самарқанд шаҳринииг ичида, аркнинг жанубий девори яқинида. Айтадиларким, мавлоно тириклик чоғида бўлғуси мозор ўрнига келиб «ушбу тупроқдан танишлиқ иси келади», деган эмиш. Ўлганидан сўнг шунда кўмилган. Мавлоно Ҳазрат Умари Хаттоб, тангри ундан рози бўлсин, наслидандир. Муҳаммад пайғамбарнинг бир тола туки мис идиш ичида қабрининг гумбази шифтида осилган. Мозори устидаги гумбаз Амир Темур кўрагон томонидан солинган. Ушбу мозорнннг зиёрати кишининг кўнглини очар ва руҳини орттиради.
Ўн учинчи. Ҳазрат Вайсий отанинг файз осорли мозори Самарқанд шаҳри ичида шаҳарнинг кунботар тарафида Зингарон гузаридадир. Унинг ҳазрати Вайсий Қаран наслидан бўлганлиги машҳурдир. Онадан туғма валий бўлганлиги сабабли уни «Вайсий» атайдилар. У кишининг мозори порлоқ, нурлидир.
Ўн тўртинчи. Ҳазрат Амир Саййид Барака мозори. Самарқанд шаҳрининг ичида, Амир Темур кўрагон дахмасининг гумбази тагидадир. Ҳазрат Саййид Барака Кирмон вилоятидан Балх шаҳрига келиб. Амир Темурга ботиндаи ёрдамлашибдир ва Амир Темур Саййид Баракани Самарқандга олиб келибдир. Саййид Самарқандда бўлган вақтда, Амир Темур Муҳаммад Султон мадрасасини кўргани бориб, ўша мадрасанинг кунботар томонида, ўзининг қабри учун мармар ва яшил тошлардан юксак бир бино ва гумбаз солдирди. Гумбазнинг шимолида улкан бир Мадраса солдириб, унинг саҳнасида гўзал бир чорбоғ туздирди. Саййид Барака ўлгандан кейин унинг ўлигини Мозандарондан келтириб, ушбу гумбаз ичига кўмдирди. Ўзининг кўмилажак ўрнини ҳам Саййиднинг оёғи остида белгилади. Амир Темур энг кейинги сафари бўлароқ 300 минг урушқоқ кучли қўшин билан Хитой ўлкасининг фатҳи учун йўлга чиқди. Йўл устида Туркистон музофотидан бўлган Ўтрорга боргач касалланиб, Келдибек уйига қўнди ва шу ерда вафот этди. Беш кун ичида унинг ўлигини Самарқандга келтириб, ўз дахмасининг гумбази ичида Саййид Бараканинг оёғи остида мармар сандуққа солиб кўмдилар. Ўтрордан Самарқандга 70 тошлоқ йўлдир. Айтадурларким, Шоҳрух мирзо [отасининг ўлимини эшитиб] Ҳиротдан Самарқандга келиб, отасинининг ўлигини у ердан (ўзининг дахмасидан) ёв хавфидан бошқа яширин бир ўринга кўмдирди.
Султон Шоҳрух мирзо, Мироншоҳ, Муҳаммад Султон ва Мирзо Улуғбекнинг соғоналари Амир Темур дахмасининг гумбази ичидадир. Ҳазрат Саййид [Барака]нинг мозори қутлуғ бир мозордир. Гумбаз ичида супа устида Мир Сайид Умар ибн Сайид Кулолнипг [ҳам] қабри бордир. Унинг мозоридан нур зоҳирдир. Амир Темур дахмасининг гумбази устида олтин қубба ўрнатилган эканким, вилоятнинг бузғунчилик чоғида қандайдир бир бахтсиз олиб йўқ қилгандир.
Ўн бешинчи. Хожи Саййид имом деб машҳур бўлган ҳазрат имом Носир уддин мозори. Ушбу мозор Самарқанд ичида. Новадон булоғининг кунботар томонида, тепа устида ва бояги Новадон булоғи ариғининг яқинидадир. Ҳазрат Хон Саййид бурунги ўтмишлардан бўлиб, таржимаи ҳоли белгилик эмас.
Ўн олтинчи. Коризон дарвозаси, бошқа от билан айтган-да, Хожа Аҳрор дарвозасининг яқинида, шаҳар қўрғонининг қирғоғида ичкари ёқда бир мозор бор. Яна шунга ўхшаш хон Саййид имом мозорига бориладиган катта кўча-нинг ғарбида, дарвоза яқинида бир мозор бордир. Бу иккала мозор эгаларининг номлари ва таржимаи ҳоллари аниқланмади, уларнинг ётган тупроқларини яна тангрининг ўзи яхши билади.
Ўн еттинчи. Ҳазрат Муҳаммад ибн Имом Жаъфари Содиқнинг, оллоҳ улардан рози бўлсин, файз осор мозори шаҳар ичида, Шердор мадрасаси равоқининг жанубий гулдастаси остидаги гумбаз ичидадир. Айтадирларким, амир Ялангтўшбий оталиқ ҳазрат имом гавдасини улуғлаш учун у ерда Мадраса солдирибди. Эрон томонидан келган эски, лекин аввали тушиб қолган бир китобдаким, [унда] имомларнинг туғилишлари, ёшлари, вафоти ва қабрларининг ўринлари суриштирилиб ёзилган эди, унда имом Мухаммед ибн Жаъфари Содиқнинг, Оллоҳ улардан рози бўлсин, мозори Самарқанддадир, деб кўргазганди. Ушбу белгиланган ўрин экани машҳурдир.
Ўн саккизинчи. Шайх Абу Мансур Мотуридий мозори. Чокардизада. Ушбу қабристон [Чокардиза] шаҳар ичида, кунчиқар томонда шаҳарнинг бир чеккасидадир. У ер тубда имоми зоҳид Абу Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Саммоси Мутаваъийнинг боғи экан ва ўзи ҳам ўша ерда кўмилган экан. Шу қабристоннинг ўртасида бир масжид бор. Шайх Абу Мансурнинг мозори шу масжиднинғ жануб томонида ва яқинидадир. Қабр узоридаги кўк тусдаги соғона тоши масжид деворидан беш газ чамаси олисроқдадир. Шайхнинг Мотурид қишлоғида бир боғи бор эканким, кўпинча ёғочларини ва ниҳолларини ўз қўли билан ўтқизар эмиш. «Ҳайратул-фуқаҳо» китобида бордирким, [бир кун] шайх Абу Мансурнинг хизматчиси кетмон чопар ва шайхнннг ўзи ток ўтқазар эди. Шу чоқда муаззин азон айта қолди. Шайх ишни тўхтатиб, масжидга бормоқчи бўдди, лекин ток ўтқазгани ошиқиб боролмади. Бир йилдан кейин подшоҳ ҳар бир боққа бир неча [кўза] ичкилик бидъат солиқ солди, Ҳазрат шайх «Ушбу бидъат менинг ток ўтқазишга машғул бўлиб, намоз ишини кейинга қолдириш ишимнинг шумлигидан юзага чикди»! деб муборак салласини ерга уриб йиғлар эди. Айтадирларким, шайх бир кун боғда эди, Бағдод халифаси томонидан, шайхдан бир масалани сўрагани Самарқандга юборилган элчи келиб боғ эшигини кокди. Шайх йиртиқ кийим кийинган ҳолда чиқди. Элчи; «Мавлоно қайдадир?» —деб сўради. Шайх: «Мавлоно Тангридир», деб жавоб берди. Тағин элчи: «Хожа қайдадир?» деб-сўради. Шайх: «Хожа Мустафодир», деб жавоб қайтарди. Яна элчи: «Абу Мансур қайдадир?» деб сўради. Абу Мансур: «Ушбу тиланчи кекса», деб ўзини кўрсатди. Айтишларича, унинг ёронлари дарс таълими олиш учун [шайхнинг] боғига келар эдилар. Иттифоқо, ҳамал ойи эди, шайх ёронлари учун бир ўрик дарахтининг шохини қоқди. Унинг кароматидин ер ўрик меваси билан тўлди. Ёронлар еб тўйдилар. Мотурид — Самарқанднинг ташқарисида, унинг шимол тарафидаги қишлоқ. [Яна] нақлда борким, ҳазрат Абу Мансурнинг хотини дағал ва бадфеъл хотин эди. Бир кун шайх танурга ўт қўяётган эдн, хотини жаҳл қилиб шайхнинг муборак орқасига беш бор тепди. Шайх умрининг охирида «ўша беш тепки билан [мени ва Хақк, таоло орасидаги етти пардадан] беш парда[си] ўртадан кўтарилди ва ўттиз икки йил рўза тутиб, кечалари тик туришни бажо келтирдим, токи қолган икки ҳижоб [ҳам] ўртадан кўтарилсин деб. Қани энди [ўшанда] яна икки тепки ҳам тепганда, бунчалик машакқат чекмаган бўлур эдим», деди. Ҳазрат шайхда ажойиб [бир] ҳолат [ҳам] бор эди. У гоҳо яҳудийлар маҳалласига бориб «ибодат қилинглар, ёхуд ўлинглар!» деб хитоб қилар эди. Бу сўзни эшитганлар имон келтирмасалар ўша чоғдаёқ ўлардилар.
Ножия фирқасиким, уларни суннат ва жамоат аҳли дерлар, эътиқод масалаларда икки бўлакка бўлинадилар. Шайх Абд ул-Ҳасан Ашъарийга қарайдиганларни «Ашоъира» ва ҳазрати Абу Мансури Мотуридийга қарашлиларни «Мотурудия» деб атайдилар. Рум, Бухоро, Балх, Хоразм, Самарқанд, Фарғона ва Ҳиндистондек катта мусулмон ўлкаларининг барча халки ва Туркистон ҳамда Кошғар каби мам-лакатларда яшовчи эллар ҳаммаси Мотурудия мазҳабидадирлар.
Шайх Абу Мансур мозори тошининг кунботар томонида «Ҳазирайи муфтиён» аталган бир майдонча бордирким, унда тўрт юз муфтий кўмилгандир, дейдурлар. Ўша ҳазиранинг теварагида пишиқ ғиштдан қурилган деворнинг қулама излари бордирким ҳали ҳам кўриниб турибдир. Ушбу ҳазиранинг ичида хожа Муҳаммад Хайр ул-Нассожнинг турбати бордир. Бунда яна Кеш хожалари ҳам кўмилгандир-лар146. Чокардиза жуда эски қабристондир. Мавлоно Шамсуддин Бирёнгаранинг турбати, шайх Муҳтасибнинг қабри, Хожа Алайкўм ва Зайн ул-ҳожж мозорлари Чортоқнинг теварагидадир. Муфтийлар ҳазирасининг ташқарисида, Шайх Абу Бакр Бухорийнинг қабри ва Шайх Абу-л-Қосим Самарқандийнинг турбати бор. У [Абу-л-Косим] ўнинчи муҳаррам 342 [953 28 майда] ўлган, Шайх Абу-л-Қосим Абу Бакр Варроқ билан кўришган ва суҳбат қилишган. Булардан бошқа Чокардиза қабристонида Хожа Баҳрий Пишоварий, Хожа Рашид, Хожа Дуридкаш, мавлоно Мансур Зоҳид чармгар, Шайх Обрез ва ўзгаларнинг мозор ва турбатлари бор. Қабристоннинг шимол бўлагининг чеккасида, катта кўчадан олисроқда, Амир Темур Ҳирот ва Машҳаддан Самарқандга олиб келган саййидларнинг суфаси бор. У келтирган саййидларнинг кўпчилиги шу суфада кўмилгандирлар. Шунга ўхшаш, яна Чокардиза қабристонининг жанубида саййидлар қабри бор; уларнинг кўмилган ўринлари катта бир гумбаз йўсинли дахмададир. Ушбу гумбазнинг тагида ҳазрат имом Ҳусайн, ундан оллоҳ рози бўлсин, авлодидан бирови кўмилган, деб айтадирлар. Ҳозирда дахма деворининг баъзи ёқлари бутун ва маҳкамдир, лекин соғона тошлари ва ўзга белгилар қабрлар билан бирга Самарқанднинг бузуқчилик чоғларида йўқолибдир. Ушбу рисоланинг эгаси гумном Абу Тоҳирхожа ушбу қабрлар теварагида доим юратурган бўлса ҳам, уларни белгилагани ҳеч нима тополмади, лекин ушбу мозор эгаларининг отларини эски китобларнинг сўзларига қараб тайинлади. Қабристон ўртасидаги ва ҳидоят туғи бўлган ҳазрат Шайх Абу Мансур мозорининг икки ёнидаги масжид дуо ижобат бўлатурган дилкушо мақом ва жамият бағишлайдиган жойдир.
[Ҳикоят]: Бир куни шайх [Абу Мансур] мозорининг зиёратига бориб, масжидга кириб ўлтирдим. Ёнимда ўлтирган зоҳид мендан: «Сабаби нимаки, мен [тушимда] ҳазрат шайхни буроқ минган ҳолда кўраман. Бу кашф неча бор такрорланди?», деб сўради. Мен унга: «Шояд бу мартаба суннатига ғоят татаббуларидан бўлса керак», дедим. Бир-мунча вақтдан кейин «Фатвои бараҳна» [китоби]да151 ўқидимки, шайх Абу Мансур дунёдан кетадиган кечаси етмиш мартаба ҳожатга чиқиб, ҳар бор таҳорат қилганда деган: «Бу кеча мен дунёдан кетаман. Расул алайҳи-с-салом «дунёдан таҳорат билан кетган киши шаҳид ҳисобланади», деган. «У зотнинг вафотидан кейин бир киши тушида етмишта буроқ унинг ёнида турганини кўрган, [Шайх унга]: «Бу ўша қилган етмиш таҳоратим», деган. Қадимий одатимнн қилиб, бир куни ўша мақбара зиёратига бордим. У ерда бир кишининг боши кўринди, қарасам, бир кўр киши [экан]. [Унга] салом бердим. У менга: «Ажабо, бу ер ҳасратхонага ўхшайди, [унинг] ҳар тарафидан ҳасрат маъниси кишининг хотирига келади. Бу аҳвол ўзга мозорларда йўқдир», деди. Менинг хотирамга ҳеч қандай жавоб келмади. У киши ҳам [бошқа] бир нима демади. Ва яна унинг мақомотларидан бири шулким, у кишининг замонида бир золим подшоҳ бўлиб, халқ унинг зулмидан шайхга илтижо қилган. Шайх тубдан бир камон ясаб, ўша золим [подшоҳ] томонига қаратиб отди. Ўша куни у золим хароб бўлди. Ҳазрат шайхнинг руҳониятидан максадларнинг ҳосил бўлиши шафоати очиқ кўриниб турарди.
Ўн тўққизинчи. Имом Нажмиддин Насафий мозори ҳам Чокардизада шайх Абу Мансури Мотуридий мозорининг яқинидадир. Баъзилар Умари Насафий мозори Абдуллоҳ ибн Умар масжидининг ташқарисидадир дейдирлар.
Йигирманчи. Мавлоно Бурҳониддин Марғилоний мозори. Ул киши «Ҳидоя» китобининг эгаси бўлган. Ушбу Бурҳонуддин Марғилонийнинг қабри ҳам Чокардиза қабристонида, катта кўчанинг кунботари ҳовузига ўхшаган чуқурнинг ёнидадирким, шу катта йўл ўша ҳовуз орқали [шарқий-шимолга қараб] ўтади. [Мавлоно] Бурҳонуддиннинг қабри [ўша] катта йўлнинг жануб тарафида, пишиқ ғиштдан қилинган баланд суфададир. Мавлоно [Бурҳониддин] Нажмиддин Умар ан-Насафийнинг шогирдидир. У Фахр ул-ислом Али Паздавийнинг шогирди. Ул киши имом Шамс ул-аима Ҳалвоийнинг шогирди, ул-имом Али Саъ-дийнинг шогирдидир. [Имом Али Саъдий эса] имом Халил Абу Бакр ибн Фазл ал-Бухорийга, у эса имом Абдулла ибн Яъқуб Саъидга шогирддир. [У киши] Абу Ҳафс Сағири Бухорийнииг шогирди, [Абу Ҳафс Сағири Бухорий] ўз отаси имом Абу Ҳафс Кабири Бухорийга, у [эса] Муҳаммад Ҳасан Шайбонийга, [у] ҳазрати Имоми Аъзам Абу Хани-фага шогирддир. [Абу Ҳанифа] илмни имом Ҳаммод ва Иброҳим Наҳафийдан олди. [Иброҳим бўлса] имом Алқамадан, у Абдулла Масъуддан, Абдулла Масъуд эса ҳазрат Пайғамбардан, унга Тангрниинг салот ва саломлари бўлсин, таълим олган. Мавлоно Бурҳониддин аср чоғида, душанба куни ражаб ойининг саккизинчиси 515 [1121 йил 23 сентябрда, сешанба куни] туғилиб, 544 [1149-50] йилда зиёрат учун ҳажга бориб қайтди. Зу-л-қаъда ойининг 4-си 573 йили [1178 йил 24 апрелда] Самарқанда «Ҳидоя» китобини ёзиб битказди. Сешанба кечаси 14-зу-л-ҳижжа ойи 593 йили [1197 йил 29 октябрда] ёруғ дунёдан тупроқ маҳалласининг қоронғулик хонасига кўчди, унга тангрининг раҳматлари бўлсин.
Йигирма биринчи. Самарқандлик шоир Ҳаким Сўзаний-нинг қабри ҳам Чокардиза қабристонида, шайх Абу Мансур мозорининг яқинидадир. Имом Шиҳобуддин Умар Насафийнинг кўрсатиши бўйича, унинг вафоти 566 [1170-71] йилдадир.
Йигирма иккинчи. Ҳазрат Исмоил шайх мозори. [Ушбу мозор] шаҳар ичида, турклар Култепа деб атайдиған тепа-нинг шимолидадирким, шу мозор ушбу тепани ҳазрат шайх Абу Мансур мозориға бориладирган катта йўлдан ажратади. Исмоил шайх ҳазрат Нажмуддин Кубаронинг халифаларидан экан.
Йигирма учинчи. Дарвиш Холид мозори. Дари Занжир маҳалласидадир. У Ҳусайн Хоразмийнинг халифала-ридан бўлиб, сулуки жаҳрия экан. Дари Занжир Амир Темур кўрагон хотинининг работи бўлиб, Чокардизанинг ғарб томонида ва мусулмонларнинг қабристонига туташган.
Йигирма тўрт. Яъқуб Абу Лайс мозори. Яъқуб Абу Лайс самарқандлик фақиҳ ҳазрат Абу Лайс наслидандир. [Унинг] қабри фақиҳ Абу Лайс маҳалласида. Дари Занжир маҳалласининг жанубидадир. У киши мозорининг зиёрати сербаракотдир.
Йигирма бешинчи. Ҳазрат Саййид Бакри-д-дин мозори. Бу кишини турклар Тегирмончи ота деб атайдилар. Унинг мозори Ялангтўшбий маҳалласида, Яъқуб Абу Лайс мозорининг яқинида, ғарби-жанубий бурчагида, ундан юз одим чамаси олисрокдадир. Дерларким, Саййиднинг масжидида дуо қабул бўлур. У турк шайхларидан экан. Ҳазрат султон авлиё Хожа Ахмад Яссавийнинг тегирмончилик ишлари Саййид Бакри-д-динга тегишли бўлган. Бу гумном роқим юзини ул кишинииг остоналарига суркардим ва кўпдан-кўп кушойишларни кўрардим, ул кишига худонинг раҳмати бўлсин.
Йигирма олтинчи. Мавлоно Дарвиш мозори. Самарқанд ичида, мавлоно Махдуми Хоразмий маҳалласида, шайх Абу Мансур Мотуридий мозорига бориладиган катта йўлнинг жанубида, Махдуми Хоразмий авлодлари гумба-зининг шарқ томонида ва ундан юз одим чамаси олисрокдадир. У «Ҳидоя» китобининг муаллифи мавлоно Бурҳон уд-диннинг шогирдларидан эди. Ҳазрат мавлоно Дарвишга ҳолу қолдан ғолиб бўлган миллат ва дин ғолиби ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор кўпинча ҳазрат мавлоно Дарвиш мозорининг зиёратига келар эди. У кишининг [мавлоно Дарвишнинг] мозори сербаракотдир. У кишига Тангрининг раҳмати бўлсин.
Йигирма еттинчи. Хожа Муҳаммад Фазлий Шақиқий Балхий мозори. Шаҳар дарвозаси бўлган ва бурунги замонларда «Фируза дарвозаси» деб аталадиган Қаландархона дарвозаси ёнида, шаҳар ичида, қўрғон деворинииг яқинидадир. Ушбу мозор шу от билан машҳур бўлса-да, лекин Хожа Муҳаммад Фазлий Шақиқий Балхий мозорининг Балхда эканлиги белгиликдир, яна Тангри яхши билади.
Йигирма саккизинчи. Ҳазрат Хожа Авлиё мозори. Ҳазрат Хожа Аҳрор, сирлари муқаддас бўлсин, мадрасасига бориладиган катта йўлнинг кунчиқарида, шаҳар ичида, хонақоҳ маҳалласидадир. Хожа Авлиё даҳбедлик Маҳдуми Аъзам наслидан бўлиб, шайхликда Бобо Зайнуддин Ҳиндийга ҳам муридлиги бор эди... Хожа Авлиё мозорининг шимол томонида ўзга бир мозор бордир. Лекин кимники эканлиги белгулик эмас. Бу кишининг мозори нурли ва сербаракотдир.
Йигира тўққизинчи. Ҳазрат Хожа Нисбатдор мозори. У шаҳар ичида, катта кўчанинг кунчиқарида, Сўзангарон дарвозасининг яқинидадир. Таржимаи ҳоли белгилик эмас.
Ўтизинчи. Ҳазрат Саййид Ошиқ мозори. [У] шаҳар ичида, ҳавзи Жомеъким, ҳавзи Сангин деб [ҳам] аталадиган маҳаллада, ҳовуздан 200 одим чамаси олисроқда, катта йўлнинг жануб томонидадир. Саййид Ошиқ Самарқандда Улуғбек мирзо замонида вазъ айтмоқ билан шуғулланар эди. Айтадирларким, бир кун Саййид [Ошик] Мирзо Улуғбек олдида жуда қаттиқ тил билан ваъз айтди. Улуғбек мирзо: «Эй Саййид! Мен ёмонроқми, Фиръавн», деб сўради. Саййид: «Фиръавн», деб жавоб берди. Мирзо яна «Сиз яхшироқмнсиз, ё Мусо?» деганда, Саййид: «Мусо алайҳи-с-салом», деб жавоб қайтарди. Сўнгра Улуғбек мирзо айтди: «Тангри таоло Мусога яратилмишларнинг энг ёмони бўлган Фиръавнни тўғри йўлга уннаганда, «қаттиқлик билан аччиқ сўзламагил, балким юмшоқ ва чучук тил билаи гапиргин», деб буюрди. Энди сиз Мусодан ортиқроқ бўлмай туриб, Фиръавндан ёмонроқ бўлмаганим ҳолда, менга каттиқ тил билан гапирасиз»,. Саййид бу сўзни эшитгач сукут қилди ва индай олмасдан ҳайрон бўлиб қолди. Бир азиз: «Саййид учун жавоб беришга йўл бор эди, лекин подшоҳ салобатидан жим қолган бўлса керак», дейди. Миллат ва дин ғолиби ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, унинг сири муаззаз бўлсин, айтганларки, [ҳазрат Саййид Ошик] ваъз мажлисида яхши сўзлар эдилар. [У киши] яна деганларким, бир киши тушида ҳазрат Мусо алайҳи-с-салом қабрига бориб зиёрат қилган. У ерда [Мусони эмас, балки] ҳазрат Саййдд [Ошиқ]ни кўрган.
Ўттиз биринчи. Ҳазрат Хожа Муҳаммад Қотонғу мозори. [У] Қабз мозори деб машҳур бўлган. Бу мозор шаҳар ичида, Шердор мадрасасининг ташқари саҳнидадир. Дерларким, у ҳазрат султон Хожа Аҳмад Яссавий наслидан ва турк шайхларидан эди. Баъзилар ушбу мозор эгаси Хожа Мухаммад Даштинаботийникидир, дейдилар. Даштинабот Ҳисори Шодмон вилоятида бир ўриндир. у кишининг кароматларидан бири, ҳайвон ва инсоннинг сийдиги тўхталиб қолса, шу мозорнинг теварагидан айлантирилса, дарров соғайиб кетгусидир. Бу кўздан кечирилгандир. У кишининг мозорлари сербаракотдир.
Ўттиз иккинчи. Мавлоно Абу-л-Макорим мозори. Тиллакорий жомеъининг кунботар томонида, ундан 200 одим чамаси олисроқдадир. Абу-л-Макорим «Мухтасари виқоя»га шарҳ ёзганлардан бўлиб, Муҳаммад Шайбонийхон [шоҳ] Будоқ султон ўғли замонида фиқҳ илмида замонанинг биринчи олимларидан эди, Шайбонийхон у кишидан бир қийин масала тўғрисида фатво сўраганда, у жавоб ёзмади. Шунинг учун Шайбонийхон тажрибасизликдан буюриб, у кишини арра билан шаҳид этдирди. Дерларким, ўзи ҳам бир неча кундан кейин Марвда, шоҳ Исмоил Сафавий билан бўлган урушда қилич дами билан боши кесилиб, шаҳид бўлди.

Ўттиз учинчиси. Хожа Охирий мозори. Шаҳар ичида, Новадон булоғининг тепасида. Новадон булоғи ариғи ва Самарқанд ўрдасининг кунчиқар томонидаги деворининг қаршисидадир. Ўрда қўрғони девори билан хожа [Охирий] мозори орасида Новадон ариғи ўрталиқдир. Ушбу хожанинг аҳволи белгилик эмас ва ҳеч кишидан эшитилмаган ҳам.
Ўттиз тўртинчиси. Ҳазрати Хожа Абу-л-Фазл Балхий мозори. Бу кишининг кунъяти Абу Абдуллоҳдир. Мозори шаҳар ичида, [унинг] шимоли ғарбийсида, Пойқабоқ дарвозаси яқинидадир. Хожа Абу-л-Фазл саййид, олим ва очиқ кароматли, ойдин даражалар эгасидир. Балхдан Самарқандга келган, бунда қозилик мансабига қўйилган. Бир оздан сўнг Арабистонга сафар қилиб, ҳажж этгандан кейин, яна Самарқандга қайтиб келибди. [Насаби] Сиддиқи Акбар [Абу Бакр]га туташади. Хожа Абу-л-Фазл ҳазрат имом [Мусо] Козим наслидан бўлган Жалол уд-дин Бағдодий ибн Саййид Мухаммед Муслим қизига уйланди. Ундан Хожа Абу-л-Боқий туғилди. Ундан Хожа Саййид Ашраф, ундан хожа Саййид Низом уд-дин, ундан хожа Саййид Али, ундан хожа Саййид Имод уд-дин, ундан хожа Шамс уд-дин, ундан амир Шиҳоб уд-дин, ундан мир Абу-л-Боқий, ундан Хожа Мир Боқий, ундаи Хожа Абд ул-Мўъмии, ундан Хожа Абд-ул-Фаттоҳ, ундан Хожа Шоҳ Мирхожа, ундан Моҳпора бегим деган қиз туғилди. Ушбу Моҳпора бегим уламолар устоди ва фозиллар саййиди ҳазрат мавлоно Файзий ибн ҳазрат Мавлоно Орифга турмушга чиқди. Мана шулардан замона олимларининг аълами жаноб мир Абд ул-Хайрхожа туғидди. Мир Абд ул-Хайрхожадан Самарқанд шайх ул-исломи ва бир неча китобнинг муаллифи бўлган жаноб Мир Абд ул-Ҳайхожа туғилди, ундан Самарқанд қози калони ҳазрат Мир Абу Саъидхожа туғилди. Ундан ушбу китобнинг муаллифи мен — Абу Тоҳирхожа туғилдим.
[Яна бир мозор] Ҳазрат мавлоно Файзийнннг мозори. [Ушбу мозор] Шаҳрисабз вилоятида Амкана [Хожа илм кони] деган ўринда, Ҳазрат хожа Амкан мозористонидадир. Мир ҳазрат мавлоно Абд ул-Хайрхожанинг қабри Самарқандда хон Саййид имом гўристонидадир. Ҳазрати мавлоно Мир Абд ул-Ҳайнинг қабри Носир ал-миллат ва аддин Хожа Убайдулло Аҳрор мозористонида бўлиб, Хожа Аҳрор мозори тафсилоти ёзилганда кўрсатилади.
Ўттиз бешинчи. Ҳазрат Хожа Муҳаммед ибн Восеъ мозори. Шаҳар ичида Ҳазрати Шоҳ дарвозаси деб аталадиган Оҳанин дарвозасига бориладиган катта йўлнинг шарқ томонида, шаҳар қўрғони деворинннг остидедир. Бу кишини Ҳазрати Шоҳ ёронларидан дейдилар. Ушбу мозор ёнидаги масжид дуо қабул қиледиган ўриндир.
Ўттиз олтинчиси. Ҳазрат Мавлоно Зоҳид Афкори Самарқандий мозори. Ҳозирда Ҳазрати Шоҳ дарвозаси деб иомланедиган дарвозанинг табақаси орқасидедир. Дерларким, мавлоно қирқ чилла ўлтириб, жинлар ва фаришталарнинг кўпчилигини ўзига қаратиб олган. Мавлоно [тириклик] кунларида Самарқандда қаттиқ қаҳатчилик бўлди. Мавлоно [буни дафъ қилмоқ учун] ҳужрасининг деворига алифлар шаклидан ҳалқа яседилар. Тамоми шаҳар аҳлининг бўш қолган хоналари буғдой билан тўлиб, барча маъмур ва мўл-кўл бўлиб кетди. Баъзи кашф аҳллари мазкур дарвозадаги мозор мулло Саккокийнинг қабри, деб тасхир қилганлар. Эҳтимол, бу кейинги [ёки] аввалги лақаблари бўлса, яна Тангри билади.
Ўттиз еттинчиси. Хожа Жонхожа мозори. Шаҳар ичида, Амир Темур масжиди жомеъининг (Бибихонйм) кунботар томонида, унинг якинидадир. Хожа Жон, ҳазрат Охундий Азизоннинг халифаларидандир. Охунднинг таржимайи ҳоли «Ламаҳот» китобида бор. (Ҳазрат Олим Шайх авлиёлар мақомоти ва ҳазрат Султон хожа Аҳмад Яссавийнинг Султония силсиласида ёзилгандир).
Ўттиз саккизинчиси. Ҳазрат Амман Шоҳ мозори. Катта кўчанинг кунботар томонида Хожа Жонхожа мозорининг яқинида, бир оз жанубий бурчакка мойилдир. Хожа Жонхожа мозори билан Амман Шоҳ мозори ораси 300 одим чамаси келади. Бу кишининг ҳазрат шоҳ Қусам ибн Аббоснинг аммаси эканлиги машҳурдир. Яна Тангри яхши билади.
Ўттиз тўққизинчиси. Ҳазрат Хожа Зудмурод мозори. Шаҳар ичида Амир Темур кўрагон жомеъидан (Бибихоним) Пойқабоқ дарвозасига борадиган катта йўлнинг жанубидандир. Ушбу мозор эл аро ҳазрат Жиржис пайғамбар мозори деб машҳурдир. Ҳазрат Жиржис пайғамбар қабри Мўсул вилоятидандир. Бир азиз «бир исмнинг бу иккаласи орасида ўртоқ бўлганидан шундай машҳур бўлгани эҳтимолдир» дейди. Айтадиларким, бу мозорга сиғинганлар-нинг тилаклари тезлик билан борлиққа чиққанидан «зуд-мурод», деб аталгандир. 1249 ҳижрийда (1833-34) усто Муҳаммад Шариф дегрез шу мозорнинг теварагида юксак ва безаклик бир айвон солиб, сутунлардан биринчисини чуяндан филпоя қилиб қўйиб ўрнатди.
Бундан бошқа, Самарқанд шаҳрининг атрофидаги ва тоғ-ларидаги мозорларнинг қабр аломатлари қолмагани учун бу ерда зикр қилинмади. Самарқанда халифа ҳазрати Усмоннинг, Тангри ундан рози бўлсин, «Қуръон»и бор ва халифа шу «Қуръон»ни ўқиб турган чоғида шаҳид қилингандир. Халифанинг тўкилган муборак қони изи ҳали ҳам шу «Қуръон»нинг остида бор. Ушбу «Қуръон» ни Амир Темур кўрагон келтириб ўз дахмасида қўйган эди. Вилоятнииг бузуқчилик чоғида у ердан олиниб хожа Насриддин Убайдуллоҳ Аҳрор мадрасаси (Мадрасаи сафед)да қўйилди. Ушбу «Қуръон» кийик терисига куфий хат билан ёзилган. Халифа Усмоннинг қутлуғ қони қора-қизилтусда кўриниб турибди. Халқ ушбу «Қуръон»ни муборак билиб, зиёрат этишади.

Самарқанд тумонларидаги мозорлар

Энди шаҳардан ташқари, шаҳар музофотида бўлган мозорларнинг ўринларини кўрсатамиз ва улар тўғрисида маълумот берамиз.
Ҳазрати шоҳ мозори. Шаҳардан ташқари бўлса ҳам, уни бошида ёзиш муносиб кўрилди. Унинг этагида, ерлари ва ўринларинииг яқинлигидан, бир-бировларига муносабатли бўлганларидан, Муҳаммад ибн Малик Аштар, хожа Абу-л-Ҳасан [Абу-л-Ҳусайн — Абу-л-Ҳусно], хожа Муҳаммад санграсон ва ҳазрат хожа Ғотфар мозорлари ҳам белгиланди.
Энди шаҳар ташқарисидаги мозорларни кўрсатмоққа бошлаймиз.
1. Хожа Дониёл мозори. Шаҳар ташқарисида, шимол томонда Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томонидаги рахнасида, Сияҳоб ариғининг ёқасидадир. Авом уни Дониёл пайғамбарнинг қабри дейди, лекин у (Дониёл)нинг мозори Мўсул вилоятидадир. Дерларким, у (Дониёл) Аббос ўғли ҳазрат Қусамнинг, Тангри ундан рози бўлсин, ёронларидан эди ва шу ерда кўмилгандир. Қабрнинг нишонаси учун [қабр устига] дарё тошидан тўкиб қўйилгаи. У кишининг мозори сербаракотдир. У зотнинг мизожидан муборак бошлари [тарафидан] Сияҳоб ариғидан яқин ердан [бир] булоқ чиқиб, Сияҳоб ариғига қуяди. Халқ [уни] табаррук билиб ичадилар ва чўмиладилар ва [уни] кўп касаллар ши-фосига сабаб деб биладилар. У кишига Тангрининг раҳмати бўлсин.
2. Ҳазрат Хожа Пири майдон мозори. Боғи майдон қишлоғида, Афросиёб қўрғонининг яқинида, шимол томондан Оби Раҳмат ариғи [билан] Сияҳоб ариғининг ўртасидадир. Ушбу мозор эгасининг оти Хожа Рашид Валий эрур, ўзи худопарастлардан экан. Ва яна у кишининг мозори шаҳардан ташқарида, шаҳарнинг шимолий тарафида бўлиб, ғоятда сербаракот ва нурлар манбаидир, у кишига раҳмат бўлсин. Азизларнинг остоналарига ёлворувчи мен у зотнинг мозорига кўп борар эдим ва ишимда [ундин] кушойишлар топар эдим.
3. Ҳазрат Бобо Собит мозори. Шаҳар ташқарисида, шимол томонда, расадхона тепасининг қуйисида ва Оби Раҳмат ариғининғ ёқасидадир. У Хожа Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг, сирлари муқаддас бўлсин, халифаларидан экан.
4. Даҳбедлик ҳазрат Махдуми Аъзамнинг ўғли ҳазрат Хожа Исҳоқ валий мозори. Шаҳар ташқарисида, шимол томонда, Боғи баланд қишлоғида, Амир Темур кўрагоний чорбоғи ҳавзининг ёнидадир. Хожа Даҳбедга қарашли бошқа қишлоқлардан бўлган Сафеддукда кўмилган экан. Замоннинг ўтиши билан Кўҳак дарёси ҳазрат хожанинг мозорига яқинлашгач, ўғли Абдуллохожа унинг суякларини у ердан олиб, дарёдан кечириб, ўз қишлоклари бўлган Боғи баландга келтириб кўмди. Хожа Исҳоқ отасининг ўлими чоғида ёш бола эди. Отасининг халифаларидан бўлган мавлоно Лутфуллоҳ [Чустий] қўл остида тарбия топиб, камолотга эришди. Кўп йиллар йўл кўрсатиш ўрнига ўлтириб халқни такомиллаштирди. Хожа кўп йил умр кўрди, камолот ва ҳолати чекдан ташқаридир. Кенг таржимайи ҳоли ўзининг мақомотига ёзилгандир. Кошғар музофотидаги эл, ота-боболаридан бери, хожа муридлиги исирғасини қулоқларида тоқиб олганлар ва унинг авлодига ўзларини фидо этгандирлар. Хожанинг ўлими 1007 [1598-99] дадир.
5. Хожа Ғунжора мозори. Шаҳарнинг ташқарисида, хожанинг ўз оти билан аталадиган қишлоқда, шимол томондадир. Ушбу мозорнинг нишонаси устида узунча ясалган соғонасидир. Луғатда қизил юзлик кимсани «ғунжора» дер эканлар. Унга Тангрининг раҳмати бўлсин.
6. Хожа Мурғон мозори. Бу мозор ҳам бояги Хожа Ғунжора қишлоғидадир. Бу ном билан аталиши тўғрисида айтадиларким, фаришталар қуш шаклида кириб келиб, шу хожадан тариқат йўлини ўрганишар эмишлар.
7. Мотурид қишлоғида, катта йўлнинг шимолида, шайх Абу Мансурнинг боғчаси бордурким, «Қадамжойи шайх» номи билан машҳурдир. Шу боғчада «Лисон ул-асфур» деб аталадиган жуда эски бир дарахт бор. Унинг мевалари форс тилида «забони гунжишк», яъни чумчуқ тили деб аталади. Ушбу дарахт қутлуғ билиниб, халқ тамонидан зиёрат этилади.
8. Хожа Ғулом мозори. Шаҳар ташқарисида, Хожа Ғулом деб аталадиган маҳаллададир. Айтадирларким, хожа ўлгандан кейин ушбу маҳаллада кўмилди. Ундан сўнг хожанинг қули ўлди; уни хожанииг оёғи остига кўмдилар ва устига туғ кўтардилар. Келаси кун келиб кўрсалар, қулнинг қабри уст, хожаники эса ост томонга ўтибдир. Ҳозирда ҳам шундайдир. Унинг мозори нурга чўмган.
9. Солиҳлар қутби, яхшиларнинг суянчиғи ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, сирлари муқаддас бўлсин мозори. Шаҳар ташқарисида, ундан икки чақирим чамаси узоқ-дадир. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг лақаби Носир уддин бўлиб, насаби Умари Хаттобга эришади. Бу киши асли Тошкент вилоятидан бўлиб, султон Абу Саъиднинг истаки ва илтимоси билан Самарқандга кўчиб келиб, Хожа Кафшир маҳалласида тура бошлади. Хожа Кафшир шаҳарнинг жануб томонида ва бир тошнинг учдан бир улуши [4000 қадам] чамаси олисроқдадир. Хожа Аҳрор ҳазрат мавлоно Яъқуб Чархийнинг муриди бўлиб, у (бухоролик) ҳазрат Хожа Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг муридидир. Лекин мавлоно Яъқуб тугалликни ҳазрат Хожа Ало ва-д-дин Аттордан топган. Хожа Ало ва-д-дин Аттор хожа Баҳо ва-ддиннинг халифаси эди. Хожа Аҳрор шайхлик йўлини касб этиб юрган чоғларида, Ҳирот, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар этиб, ўша замонинг шайхлари бўлган Сайид Қосим, мавлоно Низом ид-дин Хомуш, шайх Баҳо ва-д-дин Умар сингари зотларнинг сухбатларига етишди. Энг кейин мавлоно Яъқуб Чархийга йўлиқиб, мурид бўлди ва у кишидан тугаллик топиб, замоннинг биринчиси ва жаҳоннинг тенгсиз бир кишиси бўлди. Чунончи ҳазрат мавлоно Абдураҳмон Жомий унинг номига ёзган «Тўҳфат ул-аҳрор» китобида айтадирким:
Зад ба жаҳон навбати шаҳаншоҳий
Камкабаи факри Убайдуллоҳий,
Он ки зи ҳуррияти факр огаҳ аст,
Хожаи Аҳрор, Убайдуллоҳ аст.
Таржимаси:
Дунёда подшоҳлик нақорасини чалди,
Убайдуллоҳ фақрининг шавкати.
Фақрнинг эркинлигидан хабардор бўлган кимса,
Эрклиларнинг эгаси бўлган Убайдуллоҳдир.
Ўзга бир китобида айтилган:
Хожаи хожагони корогоҳ,
Қиблаи муқбилон Убайдуллост.
Таржимаси:
Хожалар корхонасининг хожаси,
Бахтлиларнинг қибласи Убайдуллоҳдир.
Шунга ўхшаш, хожанинг таржимайи ҳоли, даража ва кароматларини билдирувчи мавлоно Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин» ва мавлоно ас-Сафий,нинг «Рашаҳот» номлик китоблари бордирким, уларни кўчиришга бу рисоланинг саҳифалари торлик қилади. Барча кучли ва азаматли хоқонлар хожага қуллик, фармонбардорлик ва ихлоскашлик камарини белларига боғлагандирлар. Хонлар, бошларида хонлик жиғаси ва белларида подшоҳлик камари бўлган ҳолда, унинг узангусида яйов югурар эканлар. Хожанинг эшигидаги хизматчиларга қарши озгина одобсиз-ик кўрсатган киши давлат ва мамлакатдан, балки тириклик ва соғлиқдан ажралиб, замонанинг ибрати бўлур экан. Валоят ва тасарруфининг кучлилигидан халқнинг ичи ва тошига эга бўлиб, истаган йўлига бошқарар экан. Хожа ички ва ташқи гўзалликлар билан безанган бўлиб, ички нисбатида шунча ширинлик бор эдиким, унинг бандига тутилганларга туганмас лаззат ва битмас ҳаловат муяссар бўлур экан. Чунончи, бунинг шоҳиди мозорининг зиёрати-дирким, ўлган кўнгилни ва титилган юракни тирилтиради, Унинг қабри юзланган кишига янги тириклик ва сонсиз қувонч бағишлайди.
Байт:
Чун равзаи хожа фоизи анвор аст,
Манзилгахи қутбу мажмаъи аброр аст.
Ҳуррияти ҳар ду кавн гардад ҳосил,
Ҳар кас ки ғуломи Хожа Ахрор аст.
Таржимаси:
Хожанинг мозори ёрукликлар берувчи бўлгани учун,
Қутбнинг ўрни ва яхшиларнинг йиғилиш жойидир.
Хожа Аҳрорнинг қули бўлган кишига
Икки дунё эркинлиги муяссар бўлғусидир.
Бу ихлос ерининг тўшаги [яъни Абу Тоҳирхожа] кўп вақтдан бери қумридай у мозорда бўйин боғлиқдир ва булбулдек у бўстонга тутунмишдир. Бир куни у бўсоғада юракнинг ёнишидан юзимни унинг мозоридаги тўшанган тошларга суйкар эдим, ҳавз бўйида ва Тубига ўхшаш дарахтлар остида ушбу ғазални айтиб битдим:
Куйи ту чист? Каъбаи дор ул-карори файз,
Сахнат биҳишту марқади покат ҳисори файз!
Hyp аст баски турбати қудси шиори ту,
Бинавишта гирди лавҳи ту: ҳозо мозори файз!
Жуз ажз нест боргаҳи худоро ниёз,
Хоки дари ту гаштаму, гаштам дучори файз!
Ё хожаи вали зи ту дорам таваққуве
Ман нахли хушку лутфи туам обери файз!
Аз лутфи хеш ин қадарам ташналаб мадор,
Субҳи дамидаи чи барам интизори файз!
Таржимаси:
Ётган жойинг нимадир? Файзнинг қўнар каъбасидир,
Саҳнинг беҳишту, пок қабринг яхшиликнинг қўрғонидир.
Сенинг покиза турбатинг равшан бўлгани учун,
Қабринг тоши теварагига «бу яхшилик мозоридир», деб ёзилган,
Поклик эшигига, тубанликдан ўзга тортиқ йўкдир,
Сенииг тупроғинг бўлиб, яхшиликка йўлиқдим.
Эй, вали бўлган хожа! Сендан бир ўтинчим бор.
Мен қурук бир ёғоч, сенинг файзли ариғингдан сув ичаман.
Лутфингдан мени бунча сувсатиб қўйма,
Сен ёриғ тонгсан, бу аҳволда файзни кутиб туришимга ҳожат қолмас.
Хожа Аҳрор кўп йиллар яшади. 895 [1490] йилда ражаб ойининг биринчи кечаси, жумъадан қайтишли шанба оқшоми ғурубдан бир ярим соат чамаси ўтган вақт [22 май 1490 й.] у бахтликларнииг қибласи ва орифларнинг орифроғи Самарқанднинг жанубий тоғи этагида бўлган Камонгарон қишлоғида, шанба оқшомида ўлди. Унинг жасади у ердан келтирилиб, ўзининг тураржойи бўлган Хожа Кафшир маҳалласида,   «Муҳоватаи    муллоён»нинг   ташқарисида тупроқ ҳарамсаройининг хилваткадасига кўмидди. «Шайхлик йўлининг йўлбошчиси қолмади» мазмунида бўлган «Намонд муршиди роҳ» сўзи ўлимининг таърихидир [895/1490]. Хожанинг руҳониятидан авлоди ва Самарқанд халқини ҳимояти йўлида киши ҳайрон қоларлик тасаввуф асарлари кўринади. Хожанинг суҳбатдош ва халифаси кўп. Улардан бирови «Силсилат ул-орифин» китобинииг муаллифи ва даҳбедлик ҳазрат Махдуми Аъзамнинг пири бўлган мавлоно Муҳаммад Қозидир. [Ул ҳазрат] хожа мозорининг ёнида кўмилган, қабри хожа мозорининг қуйисида, жануб томонда, хожа оёғининг тушма-тушидадир. Мавлоно қабрининг устида дарё қирларидан майда қайроқ тошлар [келтириб] тўкканлар ва уларнинг қабри нишонаси ҳам шудир. Хожанинг ўзга халифалари ҳам кўпинча уларнинг ҳазирасида кўмилгандирлар. Бунинг тафсилоти «Рашаҳот» китобида айтилган. Шунга ўхшаш муаллиф ва бир талай асарларнинг муаллифи бўлган мавлоно Исматуллоҳ қабри ҳам хожа ҳазирасидадир. Мавлононинг ўлими 1009 [ 1600-01]дадир. Яна фазл эгаларининг қаймоғи ва «Тарихча» (ҳозирда «Таърихи Саййид Роқим» номи билан машҳур) китобининг муаллифи бўлган Мир Саййид Шариф Роқимнинг қабри ҳам хожанинг ҳазирисида, бобоси хожа Исомиддин ибн хожа Низомиддин ибн мавлоно Маҳмуд Гилонийнинг қабри ёнидадир. Яна Султонхон хожаи шайх ул-исломнинг қабри Хожа Аҳрор ҳазирасининг жануб томонидадир. Бу киши Хожа Аҳрор наслидан бўлиб, хожа мозорининг мутавалийси экан ҳамда Фарғонада хожа калонлик, Самарқанд ва Бухорода шайх ул-исломлик мансаби билан имтиёз топтан экан. Форсий ва туркий тилда мазалик шеърлар ёзган, девони бор, тахаллуси «Адо»дир. 1251 [1835-36]да Бухорода ўдди. Ўлигини ундан Самарқандга келтириб ҳурматлик бобоси  (хожа Аҳро;э)ёнида   кўмдилар. Яна қози калон ва шайх ул-ислом мавлоно Мир Абд ул-Ҳайй хожанинг қабри ҳам шу қабристонда, Хожа Аҳрор мозорининг шимолидаги Нодир девонбеги мадрасаси жануби-шарқий бурчагининг тушма-тушидаги белгулик тепача устидадир. Мавлоно қабри билан Мадраса девори ораси 60 қадам чамаси келади. Мавлоно турли билимни    билувчи эди. 1169 [1755-56J йилда туғилди. 74 йил тирикчилик қилди ва 1243 [1827-28] да ўлди. Самарқанд шаҳрида 40 йил қозилик қилди. Умрининг сўнгти кунларида илашган фалаж касалининг муддати 13 йил эди. Шу касаллик чоғида «Ҳавошии Шофиий бар шарҳи Байзовий», «Саҳеҳи Бухорий»нинг форсийча шарҳи», «Забури Довуд»нинг форсийча таржимаси, «Ах-лоқи Баҳодурхоний», «Ҳидоя» шарҳининг шарҳи» китобла-рини тасниф қилди. Мавлоно Абд ул-Ҳайй ўлгандан кейин, ақл ва нақл илмларнинг барчасини билгувчи унинг ўғли мавлоно Абу Саъидхожа отаси ўрнида Самарқандда қози калон бўлди. Кўпинча Амир Ҳайдар уни Самарқанддан Бухорога олдириб келиб, Бухоро муллалари билан мунозара этдирар эди. Ул қол илми ўз замонасининг бармоқ билан кўрсатилган бир кишиси бўлиб, унинг олдида барча уламо таслим бошини эгиб турар эдилар. Ушбу рисоланинг ёзгувчиси бу гумном муфтий Абу Тоҳирхожа бояги қози калон Абу Саъидхожанинг ўғли бўлиб, бу денгиздан бир томчи ва бу дарахтдан бир мевадир. Лекин ҳаёсиз бир томчи ва уятлик бир мевадир.
10. Шайх Абу Саъид обрез мозори. Хожа Аҳрор ҳазирасининг яқинидадир. У Бобо обрез наслидан. Бобо обрезнинг қабри Чокардиза қабристонидадир. Уни (Бобо обрезни) шунинг учун «обрез» деганларким, у менинг руҳим Одам ато тупроғи устига сув қўйгандир, дер эмиш.
11. Ҳазрат Хожа Абди берун мозори. Шаҳарнипг тошидаги маҳаллада, шаҳардан бир тошнинг учдан бири чамаси олисликда ва жануб томондадир. Нодир Мухаммад девонбеги унинг мозори устида кенг бир хонақоҳ ва бир неча ҳужра солдирган. Дерларким, у (Хожа Абди берун) халифа Усмон, Тангри ундан рози бўлсин, авлодларидандир. Араб аймоқларидан бўлган «абди» қабиласига ҳам мансубдир Аслида бу лақаб самовийдир. Бу киши бурунгилардан. Нақл бордурким, энг аввал Усмон ўғли Саъид Аббос ўғли ҳазрат Қусам, ундан Тангри рози бўлсин, билан бирга келиб, Самарқандни яраш йўли билан олиб, мусулмончиликни киргизди. Аббос ўғли Қусам шаҳид этилгандан сўнг, самарқандликлар эски динларига қайтдилар, токи Қутайба Марв йўли билан келиб шаҳарни қамади; қаҳатчилик юз берди. Шунинг билан Қутайба Самарқандни иккинчи марта алдов билан олди ва элини энг сўнгги пайғамбар Муҳаммаднинг,
унга салом ва салот бўлсин, ислом динига киргизди. «Девори қиёмат» деб аталадиган, Искандар томонидан солди-рилгаи Самарқанд қўрғонининг ташқарисида бўлгани учун, уни хожа Абди берун отаганлар. Искандар қалъаси билан унинг мозори орасн 500 одим чамаси бор. Баъзи тарих китобларида бордурким, Самарқанд эли Қутайба қўшини билан қаттиқ урушди. Қутайба шаҳар деворидан узоқлашди ва Навбоғ деган ўринга бориб қўнди ҳамда ўрнашди. У ерда катта бир ҳовуз қурдирди. Қўшини у ҳовузнинг теварагида ўрнашди. Ҳозирда ўша ҳовузни Кўли моғиён дейдилар. Қутайба қўшини билан шаҳарни эгалламагунча ўша ерда, бир ривоятга кўра, тўрт ва, бошқа бир ривоятларга кўра, етти ой — шаҳар фатҳ бўлгунча турди.
12. Ҳазрат хожа Абди дарун мозори. Шаҳар тошида, жанубий шарқий томонда, Мўлиёи маҳалласида, бурунги чоғларда «фато фатҳ» деб аталадиган ўринда, Искандар қалъасининг ичидадир. Бу мозор билан Искандар қўрғони деворининг ораси 1300 одим чамаси бор. Хожа Абди даруннннг асл исми Муъиз уд-дин бўлиб, хожа Муҳаммад Яъқубнинг ўғли, у [эса] хожа Абди ибн ҳазрат Усмоннинг ўғлидир. Унинг (Хожа Муҳаммад Яъқубнинг) лақаби «Хожа Ганжи равон» бўлиб, хожа Абди беруннинг ўғли экан. Ҳол билан қол билимларини тўплаган экан. Нақл бордурким, у (Хожа Абди дарун) Самарқандда қози эди, уиинг адолаг ва тўғрилиги шу даража юқори эдиким, ўзининг отаси бир воқеа тўғрисида гувоҳлик бермоқчи бўлганда рад қилди ва «Сиз бизнинг кичиклик чоғимизда подшоҳдик со-лиғи берилмаган токдан меҳмон учун узум узиб чиқарган эдингиз, шунинг учун сизнинг тўғрилигингизга шубҳамиз бор», деди. Хожа Абди дарун тириклик чоғида қурбақани ёмон кўрар эмиш. Шунинг учун унинг мозори ҳовузи ичига қурбақа кирмайди ва бошқа ҳовузларга ҳам унинг сувидан қуйсалар қурбақалари чиқиб кетади. Унинг ҳовузининг лойи болаларда бўладиган чаққаларни йўқотади. Иситиб боланинг чаккасига суркайдилар [ёхуд] истар чаққалик боланинг отига атаб унинг мозори деворига ёпиштирадилар. Айтадиларким, хожа [Абди даруннинг] мозори узра Султон Санжар Мозий томонидан курилган иморат ва қуббалари бор эди. У бузилгандан кейин темурий султонларидан бирови уни қайтадан бино қилди, хонақоҳ ва ҳужралар солдирди. Ушбу, ҳозирдаги кошинлик иморати Улуғбек мирзо замонасида солингандир.
Нақл бордирким, Самарқанднинг ташқарисида кунчиқар томонидаги майдонда Қутурон [Қатвон] даласида Султон Санжар Мозий билан қорахитой кофирлари орасида катта уруш бўлди. Унда кўп мусулмон шаҳидланди. Султон Санжар давлатинииг инқирози Самарқандда шу урушдан бошланди. У шаҳидлар ўшанда кўмилдилар. «Ғори ошиқон» ҳам ўша ўринда. [Ундан аввал айтиб ўтилган] Қусамия мадрасаси ҳам Султон Санжар Мозийдандир.
Хожа Абди [дарун] мозорининг шимолида бўлиб, халқ томонидан «Ишратхона» деб аталадиган юксак дахма улуғ ҳарам мастураси Давлат бека дахмасидир. Унинг онаси Амир Жалол уд-диннинг қизи Ҳабиба султон бегим ушбу гумбазни бино қилдириб, турмоқ учун бир неча ҳужра соддир-гандир. Мавлоно Муҳаммад Содиқнинг [унга Тангрининг раҳмати бўлсин] қабри хожа Абди дарун қабристонидадир. Мавлоно Абдуллоҳ Баҳодурхон салтанати чоғида Самарқандда қозилик мансабида эди. У 1006 [1597-98] йилда ўлди. «Фахри дин» сўзи ўлимининг тарихидир.
13. Ҳазрат Бобо ҳожи Сафонинг мозори. Шаҳар ташқарисида, жануби-шарқий бурчагида, Қаландархона такяси деб аталадиган Қаландархона маҳалласидадир. У киши кулоҳ ва жандани Бобо ҳожи Абдулраҳим қаландардан кийган-лар. У [эса] шоҳ Маҳмуд қаландардан, у Мир шоҳ қаландардан, у Абд уш-Шаҳид қаландардан, у Бобо Шоҳ Мусофир каландардан, у Бобо Шоҳ   Саъид   палангпўшдан, у Бобо Филмазиддан, у Сайид мир Жон каландардан, у Саййид Шамс уд-диндан, у Мир Жалол уд-диндан, у Мир Ғиёс уд-диндан, у Мир Буғройи каландардан, у Саййид Баҳромдан, у Саййид Хидуд, у [эса] Неъматуллохдан, у Шоҳ Таййиб каландардан, у Мир Сурх каландардан, у Закариё қаландардан, у Саййид Музаффардан, у жаноб фахр ул-аимма ҳазрат Саййид Абд ул-Қодир Жилоний ғавс ул-аъзамдан, у [эса] Абу Ахмад Абдолдан, у султони Фурснофа Кушоийдан, у Султон Иброҳим Адҳамдан, у Саййид Адҳам Сақодан, у Маъруф Кархийдан, у эса ўз навбатида ҳазрат Саййид Али Мусо Ризодан, у ҳазрат имом Жаъфар Содиқдан ва у ҳазрат имом Муҳаммад Боқирдан, у ҳазрат имом Зайн ул-Обиддиндан, у қудрат ул айн расул ус-сақалайин имом Ҳусайндан, у бўлса отаси Асадуллоҳ ал-ғолиб Али ибн Абу Толибдан ва у моҳи мукаррам Ҳазрати мустафодан кулоҳ ва жанда кийганлар. Ҳожи Бобо Сафо Макка шаҳрида ўрнашиб турган бир киши бўлиб, Самарқақдда такя ва қаландархона солдиргандир. У 1053 да ўлди. «Хатми ақтоб» сўзи ўлимининг тарихидир[1153/1740-41]. Махфий қолмасинким, Бобо Ҳожи Сафодан мирзо Яъқуб исмли бир ўғил қолди. Мирзо Яъқубдан эса беш ўғил қолгани машҳурдир. Улар [қуйидагича]: Ҳожи Мирзо Ражаб, мирзо Қаландар, Мирзо Мунаввар, Мирзо Раҳим ва Мирзо Солиҳлардир. Мирзо Мунавварнииг қабри бобосининг зиёратгоҳи қаландархонададир. Мирзо Қаландарнинг қабри бўлса Фарғона диёридадир. Аммо Ҳожи Мирзо Ражаб настаълиқ хатида ўз даври-нинг пешқадамларидан эди, ғоятда чиройли, дилнишин ёзар эди. Ва яна валоятнинг тамом лаззатининг чашмасини тортган эди. [Унинг] бутун шаҳарга шуҳрати кетган, даҳр [аҳли] унга мусаллам эдилар. Рум ва Мисрда ўз номига такялар бино этди. Оқибатда Маккада туриб, ундан Мисрга кедди. Мисрдаги ўз такясида вабо касали билан оғриб Ҳаққ [таоло] раҳматига восил бўлди ва ҳижрнй 1232 [1811-17]да Миср тупроғи маконига қўшни бўлди. Тангри уни раҳмат қилсин.
14. Ҳазрат Саййид Умарнинг файзли мозори. Шаҳарнинг жанубида, шаҳарга туташган Қавола маҳалласидаги ариғнинг ёқасида, чинор остидадир. Саййид Умар Баҳовуддин Нақшбанднинг пири бўлган ҳазрат Саййид амир Кулолнинг кенжа ўғлидир. Дерларким, у Амир Темур замонасида Самарқандда муҳтасиблик мансабида эди. 803 [1400-01]да ўлди . Кейин у кишининг муборак жасадини Амир Темур дахмасига келтирганлар. Дахманинг қибла тарафидаги қабр у кишиники эканлиги таъйин қилингандир. [Ammo] Қавола мавзеъидаги чинор тагини у кишининг қадам жойи деб эътиқод қиладилар.
15. Хожаи хожагон мозори. Қавола маҳалласида, Самарқанд намозгоҳининг кунчиқар томонидадир. Унинг таржимаи ҳоли белгилик эмас.
16. Мулло Хожа мозори. Самарқанд шаҳрининг тошида, Хожа Абди дарун мозорининг жануб томонида, маҳалла қишлоғига бориладиган катта йўлнинг яқинидадир. Таржимаи ҳоли белгилик эмас.
Ammo Самарқанднинг атроф ва чегараларидаги машҳур, сербаракот мозорларнинг кўпчиликларини бу улуғлар мухлисига маълум бўлганлари бу ерда келтирилади ва тайин қилинади.
17. Ҳазрат хожа Исҳоқ Хатлоний мозори. Самарқанд музофотига қарашли Фон аталадиган тоғдадирким, унинг шун-дай аталувига сабаб ушбу тоғда Фон дейилган бир қишлоқча ҳам борлигидир, Ҳазрат хожа Исҳоқ Саййид Али Ҳамадонийнинг халифаларидан бўлиб, у эса шайх Нажм уд-дин Кубаронинг ўринбосарларидандир. Мана шу Фон тоғининг ўртасида бир ғор бордирким, хожа шу ғор эшигида ўлтирган ва қутлуғ гавдаси кўмилмасдан яланғоч турибди; киндигигача кабутарларнинг тўкилган қанот ва парлари билан ёпилган. Орқаси кунчиқар томон, юзи қибла сари, Исрофил карнайининг чалинишини кўзлаб турган кимсалар йўсинида турибди. У ғорнииг шифтидан томла-томла сув томади. Бир неча қадам ғор ичкариси сари оқиб боргандан кейин қотиб тошга айланади. Дерларким, ундан кўнгил очадиган [ва] қувончни орттирадигон шабодалар эсиб жонни тозалайди. Унинг ҳақиқий аҳволи ҳеч кимга маълум бўлмаган. Хожа ғори эшигининг яқинида бир гул ёғочи бор эканким, йилда икки марта қйзил гуллар очар экан. Унинг ўзга бир каромати шулким, ғор эшигини қанча тош ва лой билан беркитсалар [ҳам], қайтадан сабабсиз ўз-ўзидан очилиб кетармиш . Унинг мозори билан Самарқанд шаҳрининг ораси 20 тош [160 чакирим] чамаси йўл.
18. Ҳазрат хожа Муҳаммад Башоро мозори. Бу киши «Банддор» лақаби билан машҳур. [Бу мозор] Самарқанд жерибига қарашли тоғларда. Самарқандлик хожа Абу-л-Қосим ўз таҳқиқотида ёзганким, хожа Муҳаммад Башоро ҳадис билгучилардан ва табаа тобеъин (яъни пайғамбарнинг суҳбатдошларини кўрган кимсалар билан кўришганлардан)дир. Унинг қабри Самарқанд жерибларидан бўлган Панжакентда. Унинг қабри ёнида турувчи шайхлар томонидан 764 [1362-63]да узунча бир соғона, баланд бир хо-нақоҳ солинди. Самарқанд шаҳри билан унинг мозорининг ораси 11 тош [88 чакирим] чамаси йўл. Бир азиз киши айтадиким, Мовароуннаҳрда бўлган барча улуғларнинг мозорларини зиёрат қилдим. Лекин Муҳаммад Башоро мозоридек файз бағишловчи мозорни кўролмадим. Гўё тобон қуёшдек ва ёки равон соф дарёдекдир: у кишига Тангрининг раҳмати бўлсин.
19. Ҳазрат Хожа Абу Толиб Сармастнинг файз осор мозори. Жануб томондаги тоғда, Самарқандга қарашли жериблардан [бўлган] Ургутдадир. Ушбу мозор устида минорга ўхшаш узун ва йўғон чинор дарахтлари бор. Бу ерда бир тегирмон тоши сув берадиган бир булок, [хам] бор. 1207 [1792-93] йилда мозорнинг кунчиқар томонида илм эгаларини севгучи, минг уруғидан бўлган Каттабек девонбеги катта бир Мадраса солдирди. Ҳозир талабаларнинг ўқийдиган бир жойидир. Абу Толиб Сармастнинг таржимайи ҳоли белгилик эмас. У бурунги замон валиларидан. Самарқанд шаҳридан унинг мозоригача беш тош [40 чакирим] чамаси йўл.
20. Хожа Амоннинг файз осор мозори ҳам Ургут кентининг бир маҳалласидадир. У бурун ги замон валиларидан.
21. Ҳазрат Ғавснинг файз осор мозори ҳам Ургутнинг бир маҳалласидадир. Дерларким, у кишида ғавслик мартабаси пайдо бўлган экан. Мозори порлоқ нурлидир. Баъзилар бу ер ғавснинг қадам жойидир, дейдилар.
22. Имом Фахр ид-дин хони шаҳид мозори. Турклар уни Шаҳсувор ота деб атайдилар. Бу мозор Шовдор туманига қарашли Жумабозор қишлоғида, Дарғом катта ариғининг яқинидадир. [У] ҳанафий мазҳабининг йирик мужтаҳидларидан эди. Самарқанд шаҳридан унинг мозоригача уч тош [24 чакирим] чамаси йўл.
23. Хожа Амир Ҳусайн мозори. Амир Ҳусайн ҳазрат мавлоно Низом ид-дин Хомуш алайҳи-р-раҳманинг, унга Тангринннг раҳмати бўлсин, наслидандир. [Унинг] мозори Шовдор туманига кара шли Тарлак (Тайлоқ) қишлоғида, баланд бир тепанинг устидадир. У хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг муридларидан. Ушбу мозор билан Самарқанд шаҳрининг ораси 2 тошлик [16 чакирим] йўл.
24. Хожа Орнф маҳтоб мозори. Шовдор туманида бўлган Панжшанба қишлоғида, Сияҳоб ариғининг яқинидадир. Унинг мозори билан шаҳар ораси 1 тошу 2 тошнинг учдан бири [16 чакирим] чамаси келади.
25. Хожа Закариё мозори. Шовдор туманига қарашли Паси нав деган ўринда, Жумабозорга бориладиган катта йўлнинг жануб томонидадир. Хожанинг таржимайи ҳоли белгилик эмас. Унинг мозори шаҳардан бир ярим тош келади. Бу фақир ҳар йили бир бор ўша мавзеъдаги Хожа Закариё қабрининг зиёратига бориб дуо ижобат бўлиши асарини маълум қилган.
26. Хожа Кафшир мозори. Шовдор туманида бўлган Боринчак деган жойда, Самарқанд шаҳри билан [унинг] ораси бир тошлиқ [8 чакирим] йўл.
27. Шайх Абдураҳмон Дбрамий мозори207 . У ҳадис айтувчилардан. Шавдор туманига қарашли Испании қишлоғидадир, У Самарқанд музофотидан бўлган, бурунларда Дорам деб аталадиган қишлоқдан бўлгани учун Дорамий деб донг чиқарган, Ҳозирда турклар ушбу мозор эгасини Пайғамбар суҳбатдошларидан бўлган Абдураҳмон ибн Авф деб атайдиларким, янглишдир. Лекин Абдураҳмон ибн Ав-фнинг мозори Мадинада Боқеъ қабристонидадир. Дорамийнинг таржимайи ҳоли белгилик эмас. Самарқанд шаҳри билан у мозорнинг ораси  тошу учдан бир [чақиримча] чамаси йўл.
28. Хожа Ҳасан ота мозори. Шовдор туманидан бўлган Қундузак деган жойда, Кўҳак дарёсининг ёқасида, баланд бир ўриндадир. Турклар бу мозорни Занги ота халифаси бўлган Усуллук, Ҳасан отаникидир дейдилар. Лекин Усуллук, Ҳасан ота мозорининг Тошкент музофотида эканлиги машҳур. Хожа Ҳасан ота мозори билан Самарқанд шаҳрининг ораси бир тош [8 чакирим] чамаси йўл бор.
29. Ҳазрат Хожа Саққо мозори. Шовдор туманида, Саққо деган жойда, баланд бир тепанинг кунботар томонида ва унинг остидадир. Ушбу тепа Амир Темур томонидан солдирилган Дилкушо боғининг жануб томонида. Хожа Саққо Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг халифаларидан бўлиб, унинг мозори билан шаҳарнинг ораси 3 чорак тош чамаси йўл.
30. Хожа Кўҳак мозори. Ушбу мозор Кўхак дарёсининг яқинида, Шовдор туманидадир. Кўҳак тепаси устида бўлгани учун Кўҳак ота аталгандир.
31. Хожа Чўпон ота мозори. Кўҳак тепасида, теварак атрофда ундан баландроқ тепа йўк. Дерларким, [у] ҳазрат Саййид отанинг халифаларидан бўлиб, ушбу Кўҳак тепасида чўпонлик қилар экан. Баъзилар Чўпон отанинг мозори Хоразмда бўлиб, ушбу Кўҳак тепаси устидаги мозор унинг қадамжойидир, дейдилар. Тўтриси шулким, Хоразмдаги Чўпон ота билан ушбу Чўпон ота бошқа-бошқа кишилардир. Ушбу мозор устидаги юксак иморатни Амир Темур кўрагон солдирган.
32. Бобо Назар ота мозори. Кўҳак тепасининг шимолий этагида. Даре [Зарафшон] томонида. У худо йўлига берилганлардан экан.
33. Хожа чоруқнўш мозори. Хожа чорук кишлоғида, бурс деб аталадиган арча дарахтининг тагидадир. Таржимайи ҳоли белгилик эмас.
34. Сўфи донишманд мозори. Шовдор туманида, Коратепа қишлоғидадир. Мозорнинг тошида оти ёзилган. Унинг таржимаи ҳоли тўғрисида олим шайх томонидан ёзилган. «Ламаҳот» китобида тугал маълумот бор.
35. Ифтихор шайх мозори. Шовдор туманида, Зормон қишлоғида, у турк шайхларидан экан. Баъзилар бу ерни унинг қадам жойи деб билиб, жасади Навбоғ деган жойда, чинор дарахти остида кўмилган, дейдилар. Лекин аввалги сўз   машҳурдир. Яна Тангри яхши билади.
36. Имом ота мозори. Анҳор туманида, ушбу отдан (Имом отадан) машҳур бўлган ўриндир. Унинг таржимаи ҳоли белгилик эмас. Соғонаси узунча тепага ўхшайди.
37. Ҳидоятхожа мажзуб мозори. Имом ота мозори ёнида, унинг кунчиқар томонида, баландликдадир. У 1244 [1828-29]да ўлган. Ушбу китобни ёзувчи у билан кўришиб, дуо олган эди.
38. Ҳазрат хожа Навбоғ мозори. Анҳор туманида, шу ном билан аталган ўринда, тепанинг устида. Хожа Навбоғ эски шайхлардандир. Мозори ғоятда файзли ва порлоқ нурлидир.
39. Ҳазрат мавлоно Хожаги Косоний мозори. Даҳбедлик Махдуми Аъзам деб машҳур бўлган мавлоно хожагийнинг асл юрти Фарғона вилоятига ва Андижонга қарашли Косой кентидадир. У ўша ердан кўчиб [Самарқанд музофотига қарашли], Даҳбед қишлоғига келиб ўрнашди. Бу киши қутб ул-аброр хожа Убайдуллоҳ Аҳрориинг муриди бўлган ҳазрат мавлоно Муҳаммад Қозининг муриди эди. Ҳазрат Махдуми Аъзам жанобларининг мақомот, ҳолат ва кароматлари шундайким, бу нодоннинг калами уни тақрир ва таҳрир қилишга ожизлик қилади. У кишининг мақомотлари ҳақида машҳур китоб бўлиб, унда ҳам у зотнинг ҳолатла-ри қисқа ёзилган. 949 йилда 21 мухаррам ойи душанба куни туш чоғида [1542 йили 6 май] «Иржаи розиятан марзия»210 хитобини эшитиб, «Инно лиллоҳи ва инно Илайҳи ражиун» билан жавоб берди [яъни] вафот этди. Ўлигини тириклик чоғида ўзи кўпинча қувониб ўтирадиган мурут дарахтининг остига кўмдилар. «Қутби олам рафт, вой» сўзи ўлимининг тарихидир. Самарқанд шаҳри билан Даҳбед ораси бир тош [8 чақиримлик] йўлдир. Самарқанд шаҳрининг ичидаги Шердор ва Тиллокорий мадрасаси ва жомеъларнинг эгаси Ялантўшбий оталиқ даҳбедликлар силсиласига дохил бўлиб, унинг ўғли шайх Ҳошимнинг муриди эди. Шунинг учун 1028 [1618-19] йилда Махдуми Аъзам мозорининг жануб томонида кенг ва юксак бир хонақоҳ солдирдиким, [у бино] асил ва шарафли зотларнинг мақоми ва барча хосу омнинг бориб турадиган мавзеъи эди, [ва уни] табаррук билиб, зиёрат қилар эдилар. Ялангтўш баҳодирнинг қабри Махдуми Аъзамнинг оёғи остида, суфа остида, мозор деворининг ичидадир. Аммо ул ҳазрат мозорининг атрофидаги иҳота қилинган иморат ва дарвозасига солинган равоқ биноси Муҳаммад Нодир девонбеги орлот томонидан бино қилинган ва, шунингдек Даҳбеднинг хиёбони ва тутзори ҳам ўша Муҳаммад Нодир девонбеги тарафидан барпо этилган. Ҳазрат Махдуми Аъзамнинг шарофатли ота-боболари тариқатининг ижодкори, замон қутби ҳазрат Мусохоннинг, ул кишига [Тангрининг] раҳмати бўлсин, қабри ҳам ўз бобоси ҳазрат Махдуми Аъзам мозорининг супаси ўртасидадир. Самарқанд ва унинг атрофида бўлган бузғунчилик ва вайронагарчилик вақтида ҳазрат Мусохон Ҳиндистон мамлакатига кетиб, унда ҳазрат Миён Муҳаммад Обид соҳибга мурид бўлиб, ҳазрат Миён аждодларининг алфи соний тариқатини янгилади ва шариф боболаринииг силсиласини давом этдирди. Деворнинг ташқариси, шарқ тарафига яқин жанубий буржида ҳазрат Халифа Муҳаммад Амин «Пири Даҳбедий» номи билан машҳур [киши]нинг мозори кичик бир супадир. Бу киши ҳазрат Мусохоннинг, унга Тангрининг раҳмати бўлсин, муридидир. Бухоро подшоси, мўминлар амири жаноб саййид Амир Ҳайдар баҳодир у кишига қўл берган муридлари бўлган. Ҳазрат халифа [Муҳаммад Амин] ғоятда азиз ва табаррук киши бўлган. Бу ҳалқадор қуллари [яъни муал-лиф] ҳазрат Халифа Муҳаммад муборак юзини кўриш шарафига мушарраф бўлиб, у киши жамолининг нурларидан тажалли олгандир.
Байт:
Хоҳи ки нури дидаи аҳли жаҳон шави,
Бояд ғубори домани даҳбедиён шави.
Пире ба чиллагоҳи лаҳад орамида аст,
Гарди ба гирди марқади покаш жавон шави.
Мазмуни:
Жаҳон аҳли кўзининг нури бўлишни истасанг,
Даҳбедийлар этагининг ғубори бўлгин.
Лаҳад чиллахонасида ором олиб ётган пирнинг,
Пок мозори атрофидан айлансанг ёшарасан.
У кишининг мақомат ва ҳолотлари муфассал ёзилган «Силсилайи даҳбедия» номли асар бу дебочанинг роқими тарафидан ёзилгандир. Ул кишининг кимлигини шу асардан билса бўлади.
40. Халифа Саддиқ, унга Тангрининг раҳмати бўлсин, мозори. [У] Мусохожа халифаларидан, қабри Даҳбед қишлоғининг шимол чеккасида, боғлар орасидадир.
41. Ҳазрат имом Али Суғдий мозори. Офаринкент туманига қарашли Кумушкент қишлоғида. У Ҳасан ибн Шайх Муҳаммад Суғдийнинг ўғлидир. Унинг замонасида Кумушкент қишлоғи Суғди хурд деб аталар экан. Унинг силсиласи Хожа Аҳмад Яссавийга туташ. Айтишларича, у киши Аби Ҳасан ал Кархий Бағдодийнинг шогирди бўлган. Илм таҳсилини Бағдодда қилган. Имом, халифанинг ўғли билан бирга Аби Ҳасан мажлисида ҳозир бўлган. Аби Ҳасан ҳар икковига қуръа ташлашни буюради. «Қуръа кимни номига чиқса, ўша биринчи бўлиб сабоқ олади» дейди. Қуръа имом номига чиқди. Ҳанифанинг ўғли кўп маблағ бериб, биринчи навбатни беришни сўраса ҳам, имом кўнмай, биринчи навбатда сабоқ одди. «Сияри Кабир»га олий шарҳ ёзди. Бухорода қози эди. Умри тугаб вафот этди. Юқорида кўрсатилган мақомга дафн этдилар. Ҳазрат Ямин бобо, Мавдуд Шайх, Шайх Али муриди ҳамда Ямин бобонинг муриди Шайх Али ҳар учовининг қабрлари ҳам Ҳазрати Имом мозоридадир. Бу учала азизлар турк машойихларидан бўлиб, силсилалари Ҳазрат Шайх Аҳмад Яссавийга бориб етади. Ҳазрат Аҳмад Яссавийнинг мозори Туркистон қалъасининг ичида, Яссидадир.
42. Ҳазрат Мухлисхон мозори. Офаринкент тумонида, Совғончи деган жойдадир. У Қосим шайх Азизон халифаларидан бўлиб, унинг силсиласи ҳам ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавийга етишади. Унинг зикри «Ламаҳот» китобидадир.
43. Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий мозори. Суғди калон туманида, Хартанг деган ўриндадир. Шу мозорнинг сабабидан ҳозирда ўша қишлоқ «Хожа Исмоилий» номи билан машҳурдир. Имом Муҳаммаднинг мозори устида, унинг шимоли-шарқий тарафида унга яқин бир ўринда бир масжид яқинидадир. Самарқанд шаҳридан Хартанг қишлоғигача икки тош [16 чақирим]лик йўл. Имом Муҳаммад («Саҳеҳи Бухорий») китобининг муаллифидир. Бу китоб минг олти юз ҳадиснинг жамеъдир. 256 [870 йили 30 сентябрь]да рамазон ҳайитинннг кечаси хуфтан намозидан кейин ўлди. Оғиз очар куни туш намозидан сўнг юқорида айтилмиш ўринда кўмилди. Унинг қабридан анча муддатгача мушкдан ҳам хушбўйроқ [ис] келиб турди, кейин йўқолиб кетди. Нақл қилишларича, Бухорода турган вақтда «икки ёш бола бир онани эмса, ўрталарида эмизаклик собит бўла-ди», деб фатво берган. Бухоро имомлари бунга эътироз билдириб, уни Бухородан сургун қилганлар. Самарқандга келгандан кейин, Самарқанд уламолари ҳам унга қарши турдилар. Ночор Хартанг келиб турди. Шу ерда Ҳаққ раҳматига   восил бўлди.
Тажрибада кўрилганки, кимки «Саҳеҳи Бухорий» китобини бошига қўйиб, шаҳар ва маҳаллаларни айланиб чиқса, албатта ўша шаҳар ва маҳалла аҳлини офатлардан сақлаб қолади. Илгарилари ҳам ҳар қачон Самарқанд шаҳрига бирор офат келса, шаҳар хослари йиғилиб дуо қилсалар дуолари ижобат бўлиб, у бало мусулмонлар бошидан дафъ бўларди. Кимки у кншининг табаррук мозорини зиёрат қилса, ғарб мамлакатларда уни мутабаррак тутардилар. Тангрига ҳамд бўлсин, бу ҳарфлар роқими шармсор юзиии у киши остоналарига суртиб ва мозорларининг рўбарўсидаги ҳужрада бўлиб ниёзмандлик қилғонман, у кишига раҳмат ва жойи жаннатдан бўлсин.
44. Ҳазрати Нуғой ота мозори. Шу ном билан аталадиган ўринда, Суғди калон туманида, ҳазрати Хожа Исмоил Бухорий мозорининг яқинида баланд бир тепа устидадир. У Нуғой улусидан бўлиб, бу ерга келиб ўлган ва шунда кўмилган. Олим шайх Азизон халифаларидан эди.
45. Олим шайх Азизоннинг файз осор мозори Кабуд тумани деб аталадиган Шероз туманига қарашли Алиобод деган ўриндадир. Олим Шайх Азизон Дарвиш Шайх Азизоннинг ўғли бўлган Мўмин Азизоннинг ўғлидир. Она томондан бобоси Тошкент вилоятига қарашли Қуйлук деган ўринда бўлган мавлоно Ҳофиз Қуйлуқийдир. Олим шайх Азизон 972 [1564-65]да туғулгандир. Унинг пири Пирим Шайх Азизондир. У киши карминалик ҳазрат Косим Шайх Азизоннинг муриди. Косим Шайх Азизон бўлса ҳазрат шайх Худойдод Азизоннинг [муриди] бўлган мавлоно Али Азизоннинг халифасидир. Буларнинг силсилалари тариқат султони ҳазрат Хожа Ахмад Яссавийга уланади. Ҳаарат Олим Шайх Азизон Имомқули Баҳодурхон даврида Самарқандда аълам эди ва у замонаси имом-ларининг имоми эди. У мирзо Улуғбек мадрасасининг жануби-ғарбий тарафида олий хонақоҳ бино қилган. Ҳозирда у хонақоҳ қолмагандир. Ёшлари саксонга бориб қолгай эди. У жаҳрияйи султония сулоласи баён қилинган «Ламаҳот» китобининг мусаннифи эди ва яна шиъа мазҳабининг раддига «Дар радди мазҳаби шиъа» номли рисола тартиб бериб, у рисолада чорёрлар улуғлигини кучли далиллари билан исбот қилгаи. [Унинг] вафоти ҳиж-ий 1041 [1631-32] йилида содир бўлиб, «фахр ул-ислом» сўзи вафотииинг таърихидир. У кишининг асрида Алиобод мавзеъи обод шаҳарча эди ва ҳазрат эшон у ерга жомеъ масжиди, хонақоҳ ва Мадраса бино қилган эдилар. У биноларнинг асари ҳозирда ҳам бор.
46. Ҳазрат Мўмин Шайх Азизон мозори. Дарвиш Шайх Азизоннинг ўғли бўлган Мўмин Шайх Азизоннинғ мозори ҳам Алиободда, катта ариғнинг жануб томонидадир.
47. Пирим Шайх Азизон мозори. Алиобод яқинида, Сайди оҳу деган ўринда. Самарқанд шаҳридан Алиободгача уч тош [24 чакирим] чамаси йўл. Алиободдан Сайди оҳугача бир тошча йўл. Пирим Шайх Азизоннинг ўлими 1006 [1597-98]дадир. «Рафт хатми ғавс» сўзи вафотининг таърих моддаси бўлиб, «рафт» сўзидаги «то» ҳарфи чиқариб ташланади, [чунки] «хатми ғавс» шунга ишоратдир. У кишининг аҳволоти «Ламаҳот» китобида муфассал баён қилингани сабабли бу ерда мақсадимиз у кишининг ётган ерларини кўрсатиш билан кифояландик.
48. Ҳазрат Азизон Шайх Худойдод мозори. Шероз туманида, Ғазира деган ўриндадир. У Шайх Ходимнинг муриди бўлган, [у эса] Шайх Жамол уд-диннинг муриди эди. Шайх Ходимнинг қабри Самарқанд шаҳрининг тошидадирким, юқорида кўрсатилди. У даҳбедлик Махдуми Аъзамнинг замондошларидан эди. У киши валоят мартабасида ғоятда юқори эдилар, балки туғаси «Увайсий» эканлиги мозорига зиёрат қилинганда қабри сочган нурдан билинади. Азизон Шайх Худойдоднинг ўлими 939 [1532-33]дадир. «Бирафт қутби олам» вафотининг таърихидир220.
Жаноб саййидлар паноҳи, ҳушёрлик ила тўғри йўл кўрсатувчи Абд ул-Ҳайхожа судур у кишининг азиз авлодидандир. Ҳижрий 1232/1816-17 йили Абд ул-Ҳайхожа судур ҳазрат [Азизон шайх Худойдод]нинг мозорлари устига олий хонақоҳ бино қилдирди. Ҳозирда у ерда жумъа ва ийд намозлари ўқиладир. Улуғ боболарнинг мозорига мутавалилик ва Ғазира шаҳарчасининг ҳукумати Абд ул-Ҳай хожага тегишлидир. Самарқанддан Ғазира шаҳарчасига икки тош [16 чақирим]лик йўл. Ҳазрат [Худойдод Азизон] Шайх мозорининг зиёрати қалбларга нур бағишлайди. Бу сатрлар роқими у кишининг мозори зиёратига бориб баракот топди... Ҳижрий 1270 йили хайри сафар ойининг сўнгги кунлари [1853 ноябрь ойининг охирлари] яна у кишининг мозори зиёратига мушарраф бўлди...

ХОТИМА

Ушбу вилоят элига одоб ўргатиш ва ушбу китобга муносиб баъзи маълумот Мозорларнинг ўринлари кўрсатилганда, Самарқанд шаҳри билан баъзи маҳалла ва қишлоқларнинг узоқликлари айтиб ўтилди. Энди ўзга шаҳарлар билан Самарқанд орасида бўлган олисликларни бу қисқа китобда ёзишни муносиб кўрдик. Билмак керакким, Самарқанддан Бухорогача 28 тош, Тошкентгача 30 тош, Туркистонгача 60 тош, Балхгача ҳам 60 тош, Маккагача 860 тош, Астрободгача 280 тош, Ямангача 1000 тош, Ўтроргача 75 тош, Қашқаргача 125 тош, Хитойгача 260 тош, Чин вилоятигача 300 тош, Хоразмгача 88 тошдир. Ҳар бир тош (фарсах-фарсанг) 12 минг газ, ҳар бир газ 24 бармоқ. ҳар бир бармоқ 6 арпа донасича ва бир арпа донаси от қуйруғи қилининг еттитасичадир.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин