Саналар
28.03.2024
Баннер
Қора ажал асри
PDF Босма E-mail

Ўн еттинчи аср бошларига келиб, Европанинг ҳеч бир давлати мохов касаллигига қарши кураш борасида Венеция мамлакати каби чора-тадбирларни қўлламаган эди.

Бу ерда тозалик ва тартиб-интизомни сақлаш масаласида қатъий қоидаларга амал килинарди. Махсус идоралар мамлакатга келувчи ҳар бир кемани назорат қиларди. Яъни, Европа бўйича дастлабки карантин тадбирлари ана шу ерда жорий этилган эди. Барибир кўрилган барча зарур чораларга қарамай, шаҳарни фалокат чангалидан омон сақлашнинг иложи бўлмади: қора ажал Венеция бўйлаб яна қайтадан бош кўтарди. У дахшатли даражадаги кўргиликларни юзага келтирди.

КЎК ЛАГУНА СОҲИЛИДАГИ ШАҲАР

Венеция XVII асрнинг илк босқичида гуллаб-яшнади. Ўз бойликларини ён-атрофига мароқ билан намойиш эта бошлади. Аммо бойваччаларнинг муҳташам ва салобатли қасру кошоналари қаторида бошқа бир Венеция яшарди. Бу оддий ва турли тоифадаги қашшоқ меҳнаткаш халкдан иборат шаҳар аҳли эди.
Шаҳарнинг катта қисми кичик-кичик кўчма иморатлардан иборат бўлиб, у ерда асосан, тикувчилар, бўёқчилар, шам тайёрловчи усталар, пайвандчилар, ариқ-зовур тозаловчилар, кунбай ишловчилар ва гадойлар турмуш кечирарди.
Портда эса ҳамиша кўплаб денгизчилар, савдогарлар ва зиёратчилар тўхтаб ўтишарди. Негаки Венеция Шарқ ва Африка минтақаларига олиб борувчи дарвоза ҳисобланарди.
Майдонлар ва катта-кичик чорраҳа йўлларда субҳи содикдан то вақти хуфтонга қадар одам оёғи тинмасди. Бу ерларнинг ҳар қадамида чачвон ёпинган турк мусулмонларини, иудей динига сиғинувчи қавмларни, араб савдогарларини ва қора танли мавргондолерларни учратиш мумкин эди. Дунёнинг барча қитъаларидан Европага илк бор ташриф буюрган тижорат аҳли ва саёҳатчилар энг аввало Венецияга қадам кўйишарди. Бу ерда бутун Ев Чунки Шимолий Италияда Мантун шаҳри учун уруш кетаётганди. Айнан ана шу жойда мохов касаллиги тарқалди...
1630 йилнинг 8 июнида Венецияга Мантундан шу юрт герцогининг бир гуруҳ элчилари келишади.
Улар билан биргаликда шаҳарга юқумли микроблар кириб келади.
Мохов касаллиги Венецияга тез-тез "меҳмон" бўлиб турарди. Биргина 1348 йилдан 1575 йилга қадар бу шаҳарни 20 марта мазкур касаллик балоси исканжага олган.
Касаллик тарқатувчи омилларни бу мамлакат портига кўпинча улкан денгиз кемалари олиб келарди. Негаки уларнинг ичида ҳамиша кўплаб каламушлар учраб турган. Каламушлар соҳилга чиқиб, бутун шаҳар бўйлаб тарқаб кетишган. Ушбу кемирувчилар билан бирга келган бургалар одамларга ўтиб, касаллик чиқарувчи микробларни кенг тарқатган.
Дастлаб бургалар каламушларни чаққан, улар қийналиб ўлгач, бошқасига ўтган. Сўнг одамларга ҳужум қилган. Шу тариқа бутун бошли шаҳарни эпидемия қоплаб олган.
Венецияда каламушлар ўзларини жуда эркин ва бехавотир ҳис этишган. Улар Санто-Стефано ибодатхонаси, Сан-Марко майдони, Риалто тошкўприги теграси, Калледели-Армени номли арман мавзеси, Сан-Жоржо-де-Гречи деб аталувчи юнонлар тумани ва яҳудийларга қарашли Гетто даҳасида эмин-эркин чопиб юришган. Албанларнинг Кампо-Сан-Маурициохудуди, немис савдогарлари ҳовлиси ва Усмонийлар салтанатининг тижоратчилари қўналғаси бўлган Фондако-деи-Турки каби қатор мавзеларда каламушлар инсонларнинг ажралмас мавжудотига айланиб қолганди... Венеция фақат Шарқ ва Ғарб оралиғидаги асосий йўллар кесишган нуқтагина эмасди. Шу билан бирга, у ўзга ерликлар учун бошқа шаҳарларга нисбатан анча эркинлик берилган макон ҳам эди. Хорижликларга ҳатто бу ерда ўз ибодатхоналарини қуришга ҳам рухсат берилганди. Мазкур ўлка юнонлар энг кўп бўлган ҳудудлардан бири эди. Улар Венецияга X асрданоқ ўрнашиб олишганди.
1453 йили Константинопол турклар томонидан босиб олинганидан кейин бу ердаги юнонлар жамоаси 10000 нафардан ҳам ошиб кетганди. 1514 йили венециялик юнонлар ўз миллий проваслав ибодат-хоналари —Сан-Жоржо-деи-Гречини қуриш учун ижозат олишга муваффақ бўлдилар. Арманлар ҳам Венецияга жуда қадимдан ўрнашиб олишганди. Уларнинг Санта-Кроче номли ибодатхонасига 1496 йилда асос солинган. 1228 йилдан олдинроқ немис савдогар ва ҳунармандлари шаҳарда ўз ҳовли-жойларини қуришган. Риалто тошкўприги атрофида эса уларнинг ўз савдо расталари ҳамда устачилик дўконлари бўлган.
Венецияда доимо тинимсиз ҳаракат ҳукм сурарди, ҳар куни бу ерга юзлаб-минглаб кишилар келиб-кетарди. Бандаргоҳларга дунёнинг турли бурчакларидан сузиб келган улкан кемалар лангар ташларди. Агар Европада турли-туман юқумли касалликлар учун кенг очиб қўйилган дарвоза мавжуд бўлган эса, у айнан Венеция эди, дейиш мумкин.

АСЛИЯТДАН КЎЧИРМА

Кир-чир ва ифлосликлардан тозаланмайдиган қашшоқлар яшовчи даҳаларда каламушлар ҳақиқий кулфат манбаи бўлиб қолди. Рио-Мариндаги жуда зич қилиб қурилган уйларда камбагал ҳунармандлар, қора ишчилар, балиқчилар ва нуфузи энг паст бўлган касб-кор эгалари—гўрковлар, фаррошлар, фоҳишалар, қудуқ тозаловчилар, гадой ва ўгрилар истиқомат қилишарди. Бу шўрпешоналар томигача чиркинга ботган каталакдек хоналарда аранг кун кўришарди. Расвойи жаҳон бўлиб кетган ҳовлиларнинг умумий манзараси бу ерда илдиз отган қашшоқлик, қўшмачилик ва жиноятчиликни яққол намоён этиб турарди. Зах босган хоналарга мутлақо куёш нури тушмас, шу боис уларнинг деворлари моғорлаб қоп-қора доғлар ҳосил қилиб турарди. Бундай уйларнинг пиллапоялари шу даражада тор ва танг қурилган эдики, натижада ҳаётдан кўз юмган юқори қаватдаги кишини тўғридан-тўғри зинапоялар орқали эмас, балки замбилларга солган ҳолда олиб тушишга тўғри келарди; Шунда ҳам бечора тобуткашлар марҳумни бамисоли бир қоп каби елкасига ортмоқлаб олиб тушарди.
Оилалардаги яшаш шароити ҳам бағоят даражада паст эди. Хочналарда саноқлигина жиҳозлар "бўларди, холос. Улар атиги ётоқ кровати, бир-иккита курси ва оддий сандикдан иборат бўлиб, ушбу матоҳлар қизил ёки яшил рангга бўяб қўйиларди. Негаки бу тусдаги бўёқлар энг арзон эди. Сандиқларда кийим-кечаклар сақланган.
Венецияликлар Пасха байрамида (диний байрам) бир-бирларини хамиртуруш солиб пиширилган ҳушбўй ифорли нон билан сийлашган. Рождество тантаналарида эса улар ширинликлар, турли пишириқ ва шарбатлар билан ўзаро меҳмондўстлик қилишни анъанага айлантириб олишган. 11 ноябр—Муқаддас Мартин кунида барча венецияликлар қовурилган каштан ва беҳили пишириқлар истеъмол қилишган.
Бу каби пишириқларни Венециядаги барча фуқаролар дастурхонида учратиш мумкин эди. Аммо ҳамиша эмас, балки юқорида санаб ўтилган саноқли байрам кунларида, холос. Қўй, мол, парранда, балиқ ва ноёб ҳайвонлар гўштидан тайёрланувчи турли-туман тансиқ таомлар зса фақат бой хонадонлар дастурхонида учрарди. Рио-Мариннинг увадаси чиққан уйларида, ахлат босган ҳовлиларида яшовчи фуқаролар бундай таомлар ҳақида ҳатто орзу ҳам қилишмасди. Оддий халқнинг асосий озуқаси ун маҳсулотлари ва сарделка ҳамда скумбрия деб номланувчи балиқлар бўлган. Улар овқатни умумий сув идишдан олинган сув ва арзон гаров вино билан тановвул қилишган...
Кўплаб ҳунармандлар ўз уйларида ишлашарди. Уларнинг асбоб-ускуналари каталакдек хоналарда қалашиб ётарди. Ҳар бир ана шунақанги уйларда албатта, каламушлар яшарди.
Аксарият каламушлар савдо битимлари тузиладиган тижорат кемаларидан юклар туширилиб, маҳсулотлар тахлаб қўйиладиган Риал-то кўприги атрофида ин қурганди. Ушбу тошкўприкдан унча узоқ бўлмаган жойда ғалла омбори бўлиб, унда маҳсулотни тортиб оладиган умумий тарози ҳам бор эди. Савдо расталарида дон ва ун сотиларди. Шунингдек, бодапазлар май ҳам сотишар эди. Бозорларда гўшт ва балиқ маҳсулотларини кўриб, камбағалларнинг кўзи қувнарди. Бироқ уларни сотиб олишга бечоралар сариқ чақа ҳам топа олишмас-ди. Ҳамма жойда оломон изғирди. Минглаб фоҳишалар ўз уйи олдидаги тор кўчаларга чиқиб, интиқлик билан мижоз кутарди Шовқин-суронли, бой ва хавф-хатардан холи бўлмаган бу шаҳар аҳолиси ўзига хос тарзда ҳаёт кечирарди.
Чоршанба кунлари Кампо-Сан-Полода бозорочиларди. Шанбада эса асосий савдо-сотиқ ишлари Сан-Марко майдонида давом этарди. Белгиланган бу кунларда пештахталар мева-чева, сабзавот ва турли-туман зираворлар, кўкатлар солинган саватларга тўлиб кетарди. Ҳамма жойда ҳозиру нозир каламушлар маҳсулотлар ичида бемалол ўз ишини қилиб юраверарди. Жони ҳалқумига келган сотувчилар уларни ҳар хил таёқчалар, супургилар билан қувишдан безор бўлиб кетишарди.
Европадаги энг йирик кемасозлик нуқтаси бўлган Арсенало ҳудудининг каттагина қисмида ҳам худди Мурано оролидаги каби кемирувчи каламушлар сайр қилиб юришарди. Муранода ойнасозлик корхонаси бўлиб, унда Венециянинг оламга машҳур ойналари ишлаб чиқарилар эди. Усталар бу ерда нафис қадаҳлар, кубоклар, гулдонлар, кўзгу ва дераза ойналари ясашарди. Венеция шиша идишлари жуда юқори баҳоланарди. Каламушлар ҳатто шу шишасозлар оролини ҳам тинч қўймади.

КЎЗГА КЎРИНМАС УРУШ

Одатдагидек, уй-жойсиз дайдилар биринчи бўлиб касалга чалинишди. Улар қўлтиқ остининг шишиб кетиши, йиринглаши, танаҳарорати кескин ошиши, бошнинг қаттиқ оғриши ва бутун аъзои баданининг зирқирашидан шикоят қила бошлашди. Кейин эса уларнинг сонларида қора доғлар пайдо бўлаётгани кўзга ташланди. Венецияликлар бу мохов касаллиги аломатлари эканини аллақачон билишарди. Ана шундан кейин бутун Европа мамлакатлари бўлаб, мохов касаллигининг дастлабки эпидемиялари кенг тарқалди. Қора ажал кўланкаси вақти-вақти билан Европага кўп бор қайта-қайта тахдид солиб турди. XIV асрда машъум офат шамоли минтақа аҳолисининг учдан бир қисмини ҳаётдан олиб кетди. "Шунчалик кўп одамлар ўлдики, уларни ҳеч ким, ҳатто энг катта мукофот эвазига ҳам кўмиб қўйишни истамасди,— деб ёзганди "Сиен хроникаси" муаллифи Анолоди Тур.—Марҳумар жасадини итлар еб кетмаслиги учун уларнинг устига шунчаки тупроқ сепиб қўйишарди, холос". Бандаргоҳ бекатлар шаҳарларга касаллик кириб келувчи дарвоза вазифасини ўтади. Дунё давлатлари билан мустаҳкам савдо алоқаларини ўрнатган Генуя ва Венеция шаҳарлари айниқса бу ўринда етакчилик қилди. Ушбу ердаги бандаргоҳлар орқали Европага нафақат мохов, балки бошқа кўплаб касаллик микроблари ҳам кириб борди.
Одатда, Сенат (шаҳар бошқармаси) қуйидаги мазмунда буйруқ чиқарарди. Мабодо венецияликлар бандаргохдан соҳилга тушаётганлар орасида мохов касаллиги аломати бор бўлган кишиларни кўриб қолишса, дарҳол: "Бошқа вилоятлардан келган бирорта ҳам бемор Венеция теграсига киритилмаслиги, ундайлар мажбуран галереяларга сургун қилиниши ва уларга тегишли ҳар қандай кемалар ёқиб юборилиши ҳақида маълум қилишсин!" 1423 йили Сенат илк бор моховларни даволовчи касалхона очди. Бу шифохона шаҳар жанубидаги оролчада эди. Бироқ мазкур шифо масканида ҳеч кимни даволай олишмади. Негаки ушбу касалликни бартараф эта оладиган бирон бир дори-дармон воситасининг ўзи йўқ эди. Оролча мохов туфайли ҳаётдан кўз юмганлар қабрига тўлиб кетди.
Орадан бир неча йил ўтиб, Венеция Европада биринчи бўлиб карантин тартибини жорий этди. Бу янгилик ҳақиқий маънодаги инқилобий ёндошув эди.
1490 йили Сенат санитария идорасини ташкил этди. Бу идора таркибида нотариус, мирза, олти нафар ёрдамчига эга бўлган капитан, кема қаровчиси, тегишли қонун ва қарорларни эълон қилиб борувчи котиб, марҳумларни қабрга элтувчи уч нафар «юкчи» ва битта қоровул фаолият юрита бошлади. Санитария идораси ходимлари касаллик эпидемияси сабабли қийналиб, чекка-чекка вилоятлардан келган барча кишиларни текшириб чиқишарди. Уларнинг рўйхатига ҳар куни аниқлик киритиларди. Шу билан бирга, санитарлар томонидан бандаргоҳга келувчи ҳар қандай юк кемалари ҳам қатъий назоратга олинарди,
Шаҳарга бортида моховга чалинган беморлари бўлган кема ёки қайиқлар келса, улар бутун туриш-турмуши билан дарҳол тўғридан-тўғри моховлар даволанадиган махсус шифохонага олиб кетиларди. Кўзга бироз соғломроқ бўлиб кўринган беморлар эса, зудлик билан қип яланғоч қилиб ечинтирилар ва сирка билан обдон ювинтирилиб, уларга янги либослар бериларди. Сўнг тоза ва озода бўлиб қолган беморни карантин учун қирқ кунга янги касалхонага жўнатишар эди. Карантин тартибини Сенатнинг талаби даражасида ҳаётга тадбиқ этиш жуда мушкул кечган. Очиқ бандаргоҳ шаҳарнинг дарвозаси бўлмаганки, уни шунчаки ёлиб қўйиш мумкин бўлсайди. Оддий қайиққа ўтириб ҳам исталган томондан Венецияга кириб келса бўларди. Бу ерга ташриф буюрган киши ҳалқасимон тор ва танг кўчаларда адашиб, турфа тилларда мулоқот қилувчи оломон орасига сингиб кетганини ўзи ҳам билмай қоларди. Шу сабабли ҳам Сенат руҳонийларни санитария қоидаларига мунтазам амал қилишга чақирарди, Чунки улар тез-тез касалликдан вафот этган оилаларга чақирилиб турилар, дин аҳкомлари марҳум учун дуолар тиловат қилишар эди. Агар таъзияхонага руҳоний чақирилган бўлса, демак, санитария идораси ходимларидан марҳумнинг касаллик ҳолатини сираям яшириб бўлмасди. Бироқ кўрилган буидай қатъий чора-тадбирларнинг ҳеч бири Венецияни бало-ю қазодек ёпирилиб келган касаллик офати-дан асраб қололмади.

КУЛФАТ ЁЛҒИЗ КЕЛМАЙДИ

1630 йили ушбу кулфат ўз тарихинингфожиали палласини бошдан кечираётган шаҳарни яна ўз домига олди. Венецияликлар урушда мағлубиятга учраб, ҳарбий қўшинларидан жудо бўлишди. 1630 йилнинг апрел ойида Венеция жангга 14000 аскар жўнатди. Сенат Мантуан герцоглигининг мероси масаласидаги можарога аралашишни истаб, рим-герман императори ва унинг иттифоқчиси—Венеция республикасининг анъанавий душмани бўлган Испанияга қарши курашга чикди.
29 майда венецияликлар армияси Мантуан остонасига келди ва шу ерда улар бутунлай тор-мор этилди. Император Фердинанд аскарлари зум ўтмай, Венеция лашкарлари қаршилигига барҳам берди. Мантуан остонасидаги мағлубиятдан сўнг венецияликлар ўз қуролли кучларининг асосий қисмидан жудо бўлишди. Бу улар учун кутилмаган зарба эди. Бусиз ҳам венецияликлар кун сайин заифлашиб, жаҳон савдо марказида тутган ўзларининг мустаҳкам мавқеларидан мосуво бўлиб боришаётганди.
Асрлар оша Венеция савдогарла-ри Шарқ мамлакатларига темир, ёғоч, ойна, жун, кемасозлик
ускуналари ва қуллар олиб бориб сотишарди. У ёкдан Европага эса тўқимачилик маҳсулотлари, ипак матолар ва фил суяги келтиришарди. Венеция шарқ давлатларидан олиб келинадиган тўқимачилик ва ноёб экзотик моллар савдоси туфайли жуда бойиб кетганди.
Европада Венеция бойваччаларига тенг келадиган давлатмандлар йўқ эди ҳисоби. Уларнинг шаҳарлари минтақадаги энг асосий савдо бандаргоҳлари ҳисобланардй. Бироқ XVI асрга келиб, қудратли тижорат салтанатининг мақоми ҳар жиҳатдан пасайиб кетди. Бу ҳолат секин-аста юз берди. Йилдан йилга Венециянинг ишлари орқага кетаверди. Бунинг кўпгина ўзига хос омиллари бор эди.
Венециянинг сиёсий жиҳатдан заифлашувига Усмонийлар салтана-тининг уларга ўтказган босими сабаб бўлди. Масаланинг техник жи-ҳатларини олиб қарайдиган бўлсак, унда Англия билан Голландиядаги кемасозлик саноатининг жадал тараққий этганини кўрамиз. Бу эса ўз навбатида Венеция инқирозининг техникавий сабабларидан бири ҳисобланади.
Венеция учун энг хавфли тахдид солиб, унинг садво марказидаги аҳамиятини йўққа чиқарган важ карсонлардан яна бири, бу—XV аср охирига келиб,. испан ва португал географик ўлкаларининг кашф этилгани бўлди.
Христофор Колумб томонидан янги қитъанинг топилиши, Васкода Гама «ихтиро» қилган Ҳиндистон денгиз йўли айнан ушбу фикрлар исботидир.
Испан ва португал денгиз йўлларининг очилиши каби буюк янгиликлар оламга нисбатан бўлган қарашларни тубдан ўзгартириб юборди. Дунё ҳудуди кенгайди, ҳали шу чоққача кўпчиликка қоронғи бўлиб келган минтақалар аён бўлди. Бундай улкан ўзгаришлар оламида Венеция энди марказий ўринларга эга бўлолмай қолди. У асосий йўллардан анча узоқларда қолиб кетди. Венециянинг аҳволи ана шундай тубанликка юз тутган бир пайтда, унинг бошига яна қора ажал балоси соя солди...
1630 йили Венецияда мохов эпидемияси бошланган кезда, аҳоли ушбу кулфатнинг барча асорат ва белгиларини яхши билишарди. Баданга ҳар хил тошмалар тошиши, қўлтиқости ва бўғимларда катта-катта йиринг, ботиқ яралар пайдо бўлиши ҳамда терининг ўз-ўзидан қоп-қора тус олиши, ириб кетиди, ушбу касалликнинг дастлабки аломатлари саналарди.
Шу боис, шаҳар бошқармасининг масъул ходимлари соглом кишини ваҳима ва саросимага солувчи «мохов» сўзини тилга олишдан иккиланиб, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, ирганиб юришди. Улар мазкур «Чақирилмаган меҳмон» шаҳар учун катта талофатлар келтиришини яхши билишарди. Барча транспорт йўллари ёпилиши, флотда карантин эълон қилиниши ва таъминот дарҳол тўхтатилиши зарур бўлган.
Бундай кескин ҳолатда мохов эпидемияси шаҳар ҳаётининг асосини ташкил этувчи савдо-сотиқ фаолияти илдизига болта урмай қолмасди, албатта.
Мазкур вазиятда Сенатнинг шошилмай иш тутганидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Шаҳар оқсоқоллари эпидемия оловини ўз ишонч ва кучлари билан бартараф этиш умидидан сираям воз кечишмади. Эпидемия қамраб олган ҳудудлар теграсига мохов кўланкаси бормаган жойлар кам бўлса-да, учраб турарди.
Сенат аъзолари мохов эпидемияси тарқалганини расман тан олиши натижасида нафақат Венеция савдо-сотиғи, балки мамлакатнинг бошқа барча хўжалик фаолиятлари ҳам издан чиқишини, шунингдек, оломон орасида оммавий ваҳима кўтарилиб, аҳоли шаҳарни ташлаб чиқиб кетиши мумкинлигини тушунишарди.

ХУДО БИЛАН «ТУЗИЛГАН БИТИМ»

1630 йил 22 июнда Сенатнинг дек-рети (қарори) чикди. Унда илк бор мохов касаллиги билан боғлиқ воқеалар расман тилга олиб ўтилди.
Шаҳар бўйлаб бир-биридан даҳшатли шов-шувлар кенг қулоч ёйди. Венецияни «Илоҳий иллат» босди, дейишди. Аллақайси бойваччалар аллақачон мохов урган шаҳарни тарк этиб, овлоқ жойларга яшириниб олди деган гаплар тарқалди. Бу каби саросималардан кейин, ёзнинг ўрталарида 24000 венециялик шаҳардан бутунлай чиқиб кетди.
22 июн декретида бирон-бир санитария тартиблари хусусида ҳеч қандай гап йўқ эди. Унда фақат мохов эпидемиясига қарши курашнинг диний воситалари тўғрисида сўз борарди, холос. Сенатжон куйдириб, Тангри таоло билан ўзига хос «битим тузиш»га уринган эди. Агар шаҳарликлар гуноҳ ишлар қилишдан тийилишса, Худо уларни мохов касаллигидан халос этармиш.
«Худо бизга бўлган нафратини ўзига хос усулда намойиш этаяпти, унга қилган даҳрийлигимиз учун у бизларни шундай жазолаяпти,— халқ бу фикрга ишонди—Шу билан бирга, Худо ҳаммамизни яхшиликка ундаб, ҳақ йўлга бошқармокда».
Шаҳар ҳукумати бу касаллик ба-лоларини Худонинг маънавий қадриятлар борасидаги эслатмаси сифатида талқин этишди.
Мохов эпидемияси чуқур илдиз отиб бораётгани муносабати билан Венецияда маънавий ахлоқ полицияси ташкил этилди. Унинг зиммасига Худонинг иродасига қарши гуноҳлар содир этувчиларга қарши курашиш вазифаси юкланди. Булар замирида даҳрййлик, ахлоқсизлик, қиморбозлик, майхўрлик, мечкайлик, исрофгарчилик иллатларига зарба бериш каби масалалар бор эди. Шунингдек, қимматбаҳо тақинчоқлар тақиш, шоҳона либослар кийиш ҳам улар томонидан таъқиқланди. Венециялик кўплаб зодагонлар ўз бойликларини кўз-кўз қилиш мақсадида камёб матолардан тикилган кийим-кечаклар кийишгани учун ҳам ахлоқ полицияси шундай йўл тутишни лозим топганди.
Эпидемия бутун мамлакатни ёппа-сига қамраб олгунга қадар кўрилган бундай чора-тадбирлардан кейин шаҳарликлар Худонинг қаҳри сўнишига жуда-жуда ишониб юришганди. Бундан ташқари, шаҳарни ҳар хил қаланғи-қасанғи дайди ва гадойлардан тозалашга ҳам бел боғланди. Бу ўринда, биринчи галда Сан-Марко тумани назарда тутилди. Негаки ушбу туман марказида руҳоний—Муқаддас Рох нинг ибодатхонаси ва унинг атро-фидаги бойваччалар хонадонлари олдида жонсарак моховларни дарддан халос этишдек сохта ниятли кўплаб роҳиблар босиб кетганди.
Сенат бундай жойларда қашшоқ оломон тўпланиши мумкин эмас, деган қарорга келди. Бунақа
ҳолга асло йўл қўйибI бўлмайди, чунки бу—улуғ динни ҳақоратлаш ва таҳқирлаш билан баробардир.
Шаҳар ҳокимияти камбағаллар ҳақида қайғу-ришни зиммаларига олишди. Бу савоб иш эзгуликка хизмат қилиб, Худонинг нафратини сусайтиришга ёрдам беради, деб ўйлашарди улар.
Худога хуш ёқувчи хайрли ишлар ҳам ўз ўрнида фойдали, албатта. Етим-есирларни боқиш, уларга бошпана бериш—шаҳар ҳокимиятининг асосий бурч ва вазифаси-дир. Аммо қўлланган ушбу тадбирларнинг бирортаси ҳам эпидемия оқибатларига барҳам беришда қўл келмади. Кўплаб венецияликлар кун сайин ўзларида мохов касаллигининг тобора кўпроқ аломатларини пайқай бошлашди.
Танадаги лимфатик тугунлар ша-моллаши ва бадан ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши мазкур хасталикнинг илк белгиларидан ҳисобланарди. Ўзига тўқ оилалар уйларига табиб чақириб, таналарига қон кўйоиришарди. Бу ўша пайтдаги оддий тиббиёт муолажасиди. Организмга қон қуйдириш, бадандаги кучли ҳарорат ва намликка барҳам беради. Шунингдек, юқумлилик хавфини камайтиради, деб ўйлашган...
Сентябр ойида санитария идораси ходимлари моховга чалинган беморлар ҳақида ҳисобот тайёрлади. 1630 йилнинг июн, август ва сентябр ойларида улар мохов касаллигидан вафот этган 1216 нафар бемор номини қайд этишди.
Расмий ҳужжатларда таъкидланишича, ўша пайтлари Испания, Германия, Полша ва Ўрта ер денгизининг шарқий минтақаларидан Венецияга 5000 нафар хорижликлар ташриф буюрган. 1516 йилда қабул қилинган декретга мувофиқ, уларнинг бари мўъжаз туманлардан бирида яшаган.

ЯҲУДИЙЛАР МАСАЛАСИ

Моховдан ўлганлар орасида 13 нафар яҳудий ҳам бор эди. Шу сабаб Сенат қуйидаги мазмунда қарор қабул қилди: «Яҳудийлар Сан-Жироламо ёнидаги Гетто мавзесида қурилган умумий бинода яшаши керак. Улар тун бўйи тентираб юрмасликлари учун Гетто Векконинг барча томонида кўприк қурилган, бошқа бир тарафда эса дарвоза ўрнатиш назарда тутилган. Эрталаб Марангол қўнгироги чалиниши билан дарвоза очилиши ва ярим тунда ёпилиши лозим. Бу ишни амалга ошириш учун яҳудийлар христиан динига мансуб тўрт нафар қоровул ёллаши ва уларга Сенат ҳайъати белгилаган микдорда меҳнат ҳақи тўлаши даркор».
Бу жой ҳамма томондан канал ва деворлар билан ўраб ташланган эди. «Гетто» иборасининг ўзи ҳам эҳтимол, айнан шу мавзенингтузилиш маъно-мазмунидан келиб чиққандир. Чунки бу ҳудудда анъанавий металл қуювчиларнинг устахоналари жойлашганди.
Кечаси Геттодан ташқарида қўлга тушган ҳар бир яҳудийга пул ҳисобида жарима солинарди. Шаҳарда иккинчи маротаба қўлган олинган яҳудийни эса икки ойлик қамоқ жазоси кутарди.
Шаҳар ҳукумати фақат яҳудий шифокорларнигина мазкур чоралардан истисно этдилар. Негаки уларнинг аксарияти шаҳарликлар орасида юксак ҳурмат-эътибор қозониб улгурганди. Умуман олганда, христианларнинг иудий мазҳабидаги врачлар ёрдамида даволаниши таъқиқланган эди. Аммо фаровон яшайдиган венецияликлар бу таъқиққа парво қилишмасди. Улар учун яхши ва малакали шифокор бўлса бас эди.
Яҳудийлар мавзесида аҳоли жуда зич яшарди. Ер танқислиги учун Геттонинг кичкинагина майдончаси атрофида баланд-баланд иморатлар қурилди. Бу уйларнинг кўпчилиги ўн қаватли эди. Венециянинг бошқа туманларида бунга ўхшаш осмонўпар бинолар барпо этилмаган. Геттодаги уйларнинг шифтлари жуда паст бўлиб, улар тежам-корлик мақсадида шундай қилинганди. Ушбу иншоотларнинг пастки қаватларида савдо-сотиқ дўконлари, ошхоналар, нонвойхоналар, этикдўзлик устахоналари, ноширлик идоралари, молия-судхўрлик бўлимлари жойлашганди.
Геттонинг ҳали бир гектар майдонида 1000 дан ортиқ киши зич бўлиб яшаган. Бу эса Венециянинг бошқа туманларидаги ўртача аҳоли зичлигига нисбатан тўрт баробар кўп эди. Яҳудийларнинг бунчалик тиғиз бўлиб яшашларига қарамай, 1630 йилнинг сентябр ойи охиригача Геттода атиги 13 нафар кишининг моховдан ўлгани ҳайрон қоларли ҳолдир.

Октябр ойида мохов билан касалланганлар сони бирдан ошиб кетган ва ойнинг охирига бориб, уларнинг микдори 2121 нафарга етган.
Бозорларда нон, гўшт, ёғ, балиқ, вино ва шам каби маҳсулотларнинг нархнавоси кескин даражада кўтарилган. Кўплаб венецияликлар озиқ-овқат молларини ғамлашга киришиб кетади. Улар ўз уйларига қамалиболиб, эпидемиянинг яхши-лик билан якун топишини кутиб ўтиришни исташади.
Ибодатхоналар ибодат қилувчиларга тўлиб кетган. Руҳонийлар тиним билмай уларга хизмат кўрсатишган. Одамлар моховдан халос этувчи дуолар ўқийдиган руҳоний— Муқаддас Рохнинг атрофидан нари кетмай қолишди. Уни кўпинча овқатини ит олиб келиб берувчи касал қиёфасида тасаввур этишарди. Сан-Рокко ибодатхонаси теварагида ҳам динга ишонувчилар сафи турнақатор бўлиб тизилиб кетарди. Венецияликлар Худо уларнинг гуноҳларини кечиришлари учун ўртада воситачи бўлишини сўраб, руҳонийларга дуо-ю илтижолар қили-шарди.
Халқ ҳар хил товламачилар дўко-ни олдидан нари кетмай қолди. Сеҳр-жоду гиёҳлари, мўъжизавий сув қўшилган дорилар ва афсунгар-лик туморларига нисбатан бўлган талаб ҳамда эҳтиёж мисли кўрил-маган даражада ортиб кетди.
Шифокорлар ҳам зўр бериб, касалларни ва соғлом кишиларни хасталик юқишидан асраб қолувчи кукун дорилар савдосига киришиб кетди лар. «Малҳам дори»лар меъёри кат та ёшдагилар учун (тахминан, мо-ховлар касалхонасидаги беморга бериладиган микдорга яқин эди) 12 солди (пул бирлиги) турарди. Ўсмирларга белгилангани—8, бола-ларники—6 солдидан сотилган.
«Кимга тўй, кимга аза» деганлари шу бўлса керак-да. Йўқ, бундан ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўша замон шифокорларининг мақсад-муддаосини «Эчкига жон, қас-соссобга мой қайғуси» қабилида тушунсак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Чунки ўз халқининг бошига тушган ўлим кулфати ортидан бойлик тўплашга уринган кимсаларга бундан бошқа яна қандай баҳо бериш мумкин?

Рус тилидан Раҳмон ҚОДИР таржимаси

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин