Саналар
18.12.2017
Баннер
Илк ўрта асрларда Хиндистон
PDF Босма E-mail

IV асрнинг бошларида Ҳиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу давлатлар тепасида кичик-кичик подшолар-рожалар турар эди, улар ҳукмрон табақаларга-брахманлар табақасига (кохинларга) ва кшатрийлар табақасига (ҳарбий зодагонларга) суянар эдилар. 320 йилда  шимолий Ҳиндистоннинг  шундай рожаларидан бири Чандрагупта I (320-340) теварак-атрофидаги подшоларни ўзига бўйсундириб, Ганг дарёси хавзасида ҳийла катта бир давлат тузди, бу далат Гупта давлати деб аталиб, VI асрнинг бошларида яшади. Чандрагупта I нинг ворислари замонида,-улардан айниқса Самудрагупта (340-380) ва Чандрагупта II (380-414) ўзларининг истилолари билан махҳур эдилар,- Гупта давлати Ганг дарёсининг қуйи оқимини ҳам, то унинг денгизига қуйиладиган  жойигача, шунингдек, Декан ясси  тоғларининг бир қисмида то Нарбат дарёсигача бўлган ерларни ўз ичига олар эди. Гупта давлатининг пойтахти Паталипутра шаҳри эди.
Гупта подшолари Сосонийлар Эрони билан қизғин қизғин савдо-сотиқ олиб борди ва маданий алоқа қилди. Улар Ҳиндистоннинг шимолий чегараларини Ўрта Осиёлик қабилаларнинг ҳужум ҳавфидан узоқ вақтгача сақлади. Гупта даврида Ҳиндистон иқтисодиё ва маданий жиҳатидан жуда юксалди. Ҳозирги Ҳиндистонда энг кенг тарқалган Ҳиндуизм динининг вужудга келиши ҳам ўша давр билан боғланганди.
Гупта даврида Ҳиндистоннинг ижтимоий тузуми асосан хали қулдорлик характерини сақлаб қолган эди. Қуллар турли ирригация ва қурилиш ишларида, қишлоқ хўжалигида ҳамда кўпдан-кўп ҳизматкор ва малай сифатида уй-рўзғор ишларида  кенг фойдаланилар эди. Қуллар Осиёдангина эмас. ҳаттоки Африкадан ҳам келтирилар эди. Хинд жамиятида  қулдорликка хос аломатларнинг мавжудлиги аҳолининг касталарга (табақаларга) қараб бўлинишида ҳам намоён бўлган эди.  Бу бўлиниш Гупта даврида ҳам сақланиб, янада ривожланмоқда эди. Қадимий касталарнинг тўрта асосий тури-брахманлар (кохинлар), кшатрийлар (жангчилар0, вайшиялар (деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар) ва шудралар (собиқ қулларнинг ва ҳар тоифадаги  қарам кишиларнинг энг паст табақаси бўлиб, булар киши ҳазар қиладиган ишларни бажарувчи кишилар эди)қхали жуда қадим замонларда  таркиб топган Ҳинд жамияти социал структурасининг турли босқичларни ифода этади. Ўрта асрнинг бошларида ҳинд касталари анча эволюционлашди, Брахманлар ва кшатриялар кохин ва ҳарбий табақаларга  айланиб кетдилар, давлат ҳокимияти уларнинг қўлида эди, шу билан бирга улар жуда кўп қуллари бўлган энг йирик ер эгалари эдилар. Иккинчи бир ўртача ва паст даражадаги касталар вақт ўтиши билан майдалашиб бордилар. Гупта даврида касталарнинг миқдори бир неча ўн турдан ошди. Жамиятнинг шудрага оид энг тубан кастаси «ҳазарли кишилар» деб аталар эди, чунки улар олий каста вакилларига яқинлашса, бу олий зотларнинг гўё ҳаром қилади деб ҳисобланар эди.
Энг паст касталарнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, ҳўрланиши, қулдорлик тузумининг идеологиясини энг ёрқин ифодаси эди, қулдорлик тузуми даврида кишилар бир томондан, тўла ҳуқуқли, эркин қулдор ҳукмронларга, иккинчи томондан, бутунлай ҳақ-ҳуқусиз, ҳўрланган, задаланган қулларга ёки шуларга ўхшаб кетадиган кишиларга бўлинар эди.
Аммо Ҳиндистондаги қулдорлик тузумининг яна бир характерли ҳусусияти шу эдики, ривожланган қулдорчилик ва эксплуатациянинг қулдорлик системаси билан бир қаторда ғоят катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган жамоа жеҳқончилиги ҳам доим мавжуд ўблиб, яшаб келмоқда эди. Қишлоқ жамоаси қулдорлик тузуми даврида ҳам, кейинчалик бориб, феодализм даврида ҳам ҳинд жамиятининг -уйи социал-иқтисодий ячейкаси бўлиб хизмат қилди, бу жамият шу ячейка устига қурилган эди. Ҳиндистоннинг ижтимоий ҳаётида қишлоқ жамоасининг аҳамиятини кичкина-кичкина марказлари ташкил қилиб, шу марказлар саноат билан қишлоқ  хўжалиги ўртасидаги хонаки алоқа асосида яшайди. Ҳар бир қишлоқнинг  маълум миқдорда экинзор ери ва яйлови бор эди. Хар бир қишлоқнинг тепасида оқсоқол ва яна бир неча мансабдор кишилар турар эди. Қишлоқ жамоаси бир неча ёки бир неча юз оиладан иборат бўлиб,  ҳунармандликнинг қишлоқ    ҳўлиги билан қўшилишига асосланган бошланғич ишлаб чиқариш ячейкасини ташкил қилар эди. Бу оилада жамоалар хонаки саноатга асосланган бўлиб, унда қўлда тўқиш, қўлда йигириш, қўл кучи билан ер ишлаш усулига алоҳида бир тарзда бир-бирига қўшилиб кетган эди,-бундай қўшилиш бу жамоаларнинг ҳар қайсисини ўзига мустақил тусга киритиб қўйган эди. Гупта подшоларнинг иқтисодий қудрати биринчи навбатда ҳудди анашу беҳисоб деҳқон жамоаларини эксплуатация қилишга асосланган эди.
Бироқ Гупта даври қулдорлик системасининг тушкунликка юз тута бошлаганлиги  билан тавсифланади. Қулдорлик тузуми элементлари ташкил топаётган эди.  /арбий Европа ва Араб ҳалифалиги  мамлакатларида кўрганимиздек,  феодал жамиятнинг негизи бўлган жуда кўп сонли жамоа деҳқончилигининг мавжудлиги ҳинд жамиятига қулдорлик тузмидан феодал тузумига ўтишни енгилаштирди. Гупта даврида қулчилик тугатилиб, феодализм туғила бошлаганлигини бир қанча фактларда кўриш мумкин. Қуллар тезқтез эркин қўйиб юбориладиган ва муайян ҳизматларни ўташ шарти билан уларга унча катта бўлмаган ер участкалари ажратиб бериладиган бўлди. Подшо хўжалигидаги ерларнинг ҳаммасида ҳам қуллар ишламас эди, бу ерларнинг талай қисми хосилнинг  бир қисмини подшо хўжалигига топшириш шарти билан ижарага берилар эди. Майда ижарачиликка ўтилишига сабаб манбаларнинг  кўрсатишича, қулларнинг етишмаслиги эди. Шу билан бир вақтда қишлоқ жамоасининг ўз ичида муҳим процесслар юз бермоқда эди.  Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ва ишлаб  чиқариш қуролларининг такомиллашиши натижасида кичикроқ оиланинг кучи билан ҳам хўжалик юритиш мумкин бўлиб қолди. Катта оилалар майда-майда оилаларга бўлиниб кетди, катта оилага  қарашли чек ерлар ҳам парчаланиб кетди, бунда тўнғич ўғилга укаларига қараганда  ер кўпроқ ажратиб берилар эди. Оддий жамоачиларнинг бир қисми ҳонавайрон бўлиб, жамоанинг анча бойроқ аъзоларига қарам ҳолига тушиб қолар эди, буларнинг жуда кўп мол ҳайвонлари ва меҳнат қуроллари бўлиб, хонавайрон бўлган жамоачиларни эксплуатация қилар эди. Буларнинг ҳаммаси  оқибат натижада феодал қарамлиги муносабатларининг ўрнатилишига олиб келар эди.
Гупта давлати даврида маданият аввало, классик монументал архитектуранинг ривожланиши билан  тавсифланади, бу даврда жуда кўп ибодатхона ва саройлар қурилган эди. гупта даврида қурилган биноларнинг  кўпи кейинчалик хорижий истилочиларнинг Ҳиндистонга қилган  ҳужумлари натижасида вайрон қилиб ташланган эди. лекин ҳар ҳолда ўша даврдан сақланиб, қолган баъзи бир биноларга қараб, уларни жуда моҳирлик билан қурилганлиги тўғрисида  тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Масалан, баҳайбат яхлит тошларнинг ичини ғор қилиб ўйиб ишланган Эллара ва Ажанта ибодатхоналар ичида қадимий ҳинд ва будда афсоналаридан олиб ишланган ҳайкаллар бениҳоя кўп бўлиб, буларда кишиларнинг фигуралари ифода этилган. Бу фигуралар ўзининг гўзаллиги ва улуғворлиги билан кишини ҳайратда қолдиради. Ибодатхона деворлари хилма-хил суратлар билан безатилган. Гупта давридаги рассомлар ва усталар, металлга пардоз беришда юксак санъат чўққиларини эгалладилар. Бизнинг эрамиздан аввалги IV асрнинг оҳири ва  V асрнинг  бошларида қуйма темирдан ишланган устун ҳозирга қадар Деҳлида сақланиб келмоқда, у қарийб бир ярим минг йил давомида очиқликда жазирама қуёш ва ёмғирлар остида қолиб кетганлигига қарамай, уни ҳатто занг ҳам босмаган.
Гупта даврида ҳинд фани катта муваффақиятларга эришди. Бир қанча хинд мунажжим (астроном)ининг номи Ҳиндистондагина эмас, унинг ташқарисидаям машҳур эди. Булар орасида  V-VI асрларда яшаган, грек фани ва астрономияси билан таниш бўлган Арьябхата, Варахамихира ва Брахмагупта айниқса ажралиб туради. Ҳиндистонда бу даврда тиббиёт, айниқса ўтқгиёхлар билан даволаш жуда ривож топган эди.
Адабиёт, поэзия ва драма соҳасида Гупта даври ўзидан кейинги кўпгина авлодлар учун таклиф бўлиб ҳизмат қиладиган жуда юксак намуналарини қолдирди. IV аср оҳири ва  V асрнинг биринчи ярмида  ўтган гениал ҳинд ноири Калидасанинг асарлари айниқса катта аҳамиятга эга бўлган. Калидаса қаҳрамонлик темаларидан бир нечта достон ҳамда мифологик ва тарихий  мавзуларда  кўп драмалар ёзди. «Олқишланган Шакунтала» драмаси айниқса катта донг қозонди, бу асарда ниҳоятда назокатли ва шу билан бир вақтда  ўз йўлида жуда оғир машақатли тўсиқларни енга олган жўшқин  жасоратли  оддий ҳинд аёлининг  ажойиб образи берилган. Бу асар /арбий Европага 1789 йилда маълум бўлиши биланоқ қадимий ҳинд адабиётига жуда катта қизиқиш уйғотди. Калидаса ўз қашрамонларини  қисман классик китоб тилида-санскритда, қисман турли маҳаллий лаҳжаларда гапиртиради, бу эса ўша даврдаги Ҳиндистон аҳолисининг этник жиҳатидан хилма-хил бўлганини кўрсатади. Калидасанининг асарлари ҳозирги вақтда дунёдаги асосий тилларнинг ҳаммаси таржима қилинган.
Гупта замонида хиндларнинг хукмрон дини брахманизм бўлиб, бу дин учта асосий худо-Брахма, Вишну ва Шива бор деб таълим бериш билан бирга жуда кўп бошқа худолар ҳам бор эди; бу худолар табиат кучларининг барча турли-туман форма ва кўринишларининг ифодаси эди, одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар, ҳар хил жонсиз нарсалар-санамлар ва хаказолар илохийлаштирилар эди. Брахманизмнинг дабдабали маросимлари ва укчли кохинлари бўлиб, бу кохинлар наслдан-наслга ўтадиган алоҳида бир табақа эди. Бироқ брахманизм билан бир қаторда унинг ўз ичида  бошқа бир дин-буддизм ҳам пайдо бўлиб, кўп тарафдор ортирди (бу дин эрамиздан олдинги V асрдаёқ пайдо бўлган эди). Бир вақтлар буддизм энг қадимги дин бўлмиш брахманлар динини  ҳатто енгаётгандек ҳам бўлиб кўринар эди. Гупта подшоларининг кўпи буддизмга  хомийлик қилди. Бироқ, пировардига, брахманизм енгиб чиқди, лекин шу билан бирга у янги тус-хиндуизм тусини олди. VI  ва VII  асрларда узил-кесил  ташкил топган хиндуизм ўзининг  кўпдан-кўп эски мажусий худоларини батамом сақлаб қолди. Лекин шу билан бирга у, буддизмдаги  диний  диний фалсафасининг баъзи  элементларини, унинг ёмонликка қаршилик қилмаслик, тарки дунё қилиш, киши ўлгандан кейин жоннинг бошқа нарсага ўтишига ишониш ва х.золар тўғрисидаги таълимотини ҳам ўзига сингдириб олди. Буддизм дини Ҳиндистон ташқарисида- Хитой, Ҳинди-Хитойда, Индонезия, шунингдек Мўғилистонда, Тибетда ва қисман Ўрта Осиёда  (Туркистонда) кенг тарқалди. Хиндистоннинг ўзида буддистлар ҳийла оз қолди.
Гупта давлати VI асрнинг бошларига келиб тугади. У V асрдаёқ тушкунликка  учрай бошлаган бўлиб, бунинг асосий сабаби меҳнаткаш омма аҳволининг оғирлиги эди. Ҳукмрон сифнлар ҳаддан ташқари зеб-зийнат ичида яшади; деҳқонларга оғир солиқлар солинди, улар ўзлари етиштирган хосилнинг кўп қисмини солиққа тўлашга  мажбур эди; аҳоли давлат фойдасига узлуксиз равишда турли хил ишларни бажаришга мажбур қилинди. мана шуларнинг ҳаммаси ҳинд деҳқонларининг ҳолдан кетказди ва қишлоқ жамоалари экономикасини вайрон қилди. Меҳнаткашлар ўртасида норозилик туғилагнлиги аломатлари Гупта замонидан қолган адабий ёдгорликларда  кўп учрайди. Гупта подшолигига узил-кесил зарба берган нарса кўчманчи эфталитлар, яъни оқ гуннларнинг бостириб кириши бўлди, улар V асрнинг оҳири VI асрнинг бошларида Шимолий чегарани ёриб ўтиб, Шимолий Ҳиндистоннинг кўпига шаҳар ва қишлоқларнинг ниҳоятда вайрон ва ҳароб қилиб ташланди. 530 йилда оқ гуннлар подшо Гуптанинг вассали рожа Ясодҳарма томонидан  тор-мор қилинди.
Гуннларни енгандан кейин, Ясодхарма Гупта династиясига итоат қилишдан бош тортиб, ўзи махарожа унвонини олди. Лекин унга Гупта давлати территориясининг  фақат бир қисмигина буйсунди.
VII асрнинг бошларида Харша (606-647) давлати  бирмунча вақтгача  юксалиб борди. Харша Канаужа князлигининг рожаси эди, чўнгра у бутун Шимолий Ҳиндистонни ўзига бўйсундирди. Харша давлати ганг  дарёси водийси бўйлаб Шарқий Панжобдан то Бенгалия қўлтиғигача бўлган территорияни ўз ичига олди. Марказий Ҳиндистоннинг князлари ҳам Харшага вассал қарамликда эди. ҳаммаси бўлиб,  40 тача князь унга қарам эди. Харша империяси узоқ умр кўрмади. Унинг ҳокимияти феодаллашув процессининг кучайиши, ўз вассаллари-рожалар қудратининг тобора бориши натижасида заифлашди№ бу рожалар пировардида бутунлай мустақил бўлиб, марказга итоат  қилмай қўйдилар. Харша вафотидан  кейин унинг давлати парчаланиб кетди, узоқ вақтгача Ҳиндистон чет эл босқинчиларига қаршилик кўрсатолмайдиган тарқоқ бир мамлакат бўлиб келди. Канауж шаҳри-хали  VIII-X асрларда ҳам Шимолий Ҳиндистоннинг пойтахтлиги аҳамиятини сақлаб қолган эди,  аммо унинг махаражлари мана шу юз йилликлар давомида Ҳиндистонга доимий равишда ҳужум қилиб келаётган ташқи душманларнинг шимолда яшовчи турли хилдаги қабилаларнинг босқинини қайтариш ўрнига, кўпроқ Ҳиндистоннинг ичидаги ўз рақобатчиларига қарши кураш олиб бориш билан овора бўлдилар.
VI-VII асрларда Ҳиндистонда феодал муносабатлар янада  ривожланди. Феодаллашув процессининг тезлашувида Шимолий Ҳиндистоннинг (Гупта подшолари давлати қулагандан кейин ва иккинчи марта Харша давлати тугагандан кейин) сиёсий жиҳатдан парчаланиб кетиши катта роль ўйнади, ўнлаб майда князликлар вужудга келди, бу князликларнинг князлари йирик ер эгалари эди. улар қишлоқ жамоаларини ўзларига бўйсундириб олиб, қаттиқ эксплуатация қилдилар. Буюк князлар-маҳаражлар ва вассал князлар, уларга қарам князлар-рожалар бўлар эди. унисида ҳам бунисида ҳам уларга қарам профессионал жангчилар бўлиб, уларга ҳарбий ҳизмат ўтаганликлари учун ер участкалари инъом қилинар эди.  Жамна билан Гнанг дарёлари ўртасида бу ҳилдаги ҳинд рицарлари айниқса кўп эди, шимолдан  хужум қилиб бостириб кириш хавфи бу ерда анча кучли эди. бу ерларда вужудга келган жуда кўп сонли рицарлилар табақаси ражпутлар (айнан таржимаси «шох фарзандлари») деган ном олдилар.  Бориб-бориб ражпутлар қадимий ҳарбий табақа бўлган кшатрийлар  билан аразлашиб кетди.
Феодаллар ер эгалигининг ривожланишида хинд ибодатхоналари анча катта роль ўйнади. Ҳинд кохинлари жуда катта ерларга эга эдилар, уларнинг қўллаб-қувватлашига мухтож бўлган князлар жуда кўплаб ер улашиб берганлиги учун бу ерлар кейинги юз йилликларда  янада кўпайиб борди. баъзи ибодатхоналарнинг 1000, ҳатто 1500 қишлоғи бўлар эди. Жамоачи деҳқонлар хосилнинг катта қисмини ибодатхоналарга тўлар эдилар ва ибодатхона уларни суд қилиш ҳуқуқига эга эди.
Ҳиндистонга  VII асрнинг оҳирида Эрон ва Афғонистонни босиб олганларидан кейин, араблар Ҳиндистонга бевосита қўшни бўлиб қолди. Бундан ташқари, Ҳиндистонга араблар денгиз билан, яъни Форс қўлтиғи билан бориб Ҳинд океанидан ҳам хужум қила олар эди. 712 йилда Умавийларнинг саркардаларидан бири Мухаммад ибн Қосим, Басрадан сузиб бориб. Ҳиндистондаги Синд мамлакатини босиб олди. Лекин орадан бир неча ўн йил ўтгач, араблар Ҳиндистондан бутунлай сиқиб чиқарилди. Ислом динининг тарғиб қилинишига ҳиндлар душманлик назари билан қаради, чунки ислом динини улар чет эллик босқинчи ва талончилар дини деб ҳисоблади, ҳиндуизм эса ислом динига қарши «миллий» дин эди.
Мусулмонлар ҳужуми  фақат XI асрнинг иккинчи ярмидагина қайтадан бошланди, бу сафарги ҳужум илгариги ҳужумдан қаттиқ бўлди. бу ҳужум учун энг асосий замин туғдириб берган нарса шу бўлдики, кучли ва урушқоқ турк-эрон давлати-/азнавийлар давлати вужудга келган эди. (бу давлатнинг номи пойтахт бўлмиш /азна шаҳрининг номидан олинган эди). Султон Мухаммад /азнавий (998-1030) шарқий Эрон ва Афғонистон ерларини, 101 йиладан эътиборан эса Амударёнинг бериги томонидаги ерларни, яъни  Бухорони ҳам ўз қўл остига киритиб олди.
Подшолик даври мобайнида у, шимолий Ҳиндистонга ўн етти марта юриш қилди. Ҳиндистон шаҳарлари мусулмонлар томонидан ниҳоят даражада қаттиқ таланди. Мухаммад /азнавий бу юришлардан шимолга ўн минглаб эркак ва аёлларни асир қилиб ҳайдаб кетди, мамлакатни, айниқса ҳинд ибодатхоналарини талаб, карвон-карвон олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар олиб кетди. /азна шаҳри  муҳташам бинолар билан безалди, бу биноларнинг кўпини Ҳиндистон устиворлари солган эди. 1030 йилда Махмуд /азнавий ўлган вақтда унинг империяси амударё қирғоқларидан тортиб, то Ганга дарёсигача борган, бутун Ҳинд дарёси ҳавзасини ҳам ўз ичига олган эди. Лекин унинг пойтахти  Ҳиндистондан ташқарида эди. Ҳиндистон Маҳмуд /азнавий учун бўйсундирилган бир вилоятгина эди. Шундай бўлса-да, Ҳиндистоннинг шимолига жуда кўп мусулмонлар - хуросонликлар, турк ва афғонлар бориб ўрнашди. Шимолий - Шарқий Ҳиндистон (ҳозирги Покистон) аҳолисининг бир қисми ислом динини қабул қилиб, бора-бора истилочилар билан аралашиб кетди.
XII аср охирларида Ҳиндистонга /азна истилочилари иккинчи марта ҳужум қилди. 1175 йилга /азна ҳокими Муҳаммад Гурий Панжобга бостириб кириб, уни эгаллагач, шарққа қараб силжишни давом эттирди. 90 йилларда у Жамна билан Ганг дарёлари ўртасидаги бутун ерларни, сўнгра эса Бенгалияни босиб олди, Гурий вафотидан (1206 йилдан) кейин унинг ноиби Қутбиддин Ойбек /азнадан ажралиб чиқиб, Ҳиндистоннинг шимолида (ҳозирги Ҳиндистон республикасининг пойтахти Деҳлини марказ қилиб) мустақил давлат тузди. Янги давлат пойтахт шаҳарнинг номи билан Деҳли султонлиги деб юритиладиган бўлди.

З. Мадраҳимов.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин